Методы измерения теневой экономики

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
2-8
2
0
Поделиться
Муминов, Н., & Журабоев, И. (2016). Методы измерения теневой экономики. in Library, 16(4), 2–8. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/19493
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описаны микро - и макрометоды измерения теневой экономики, а также сравнительный анализ различных методов оценки теневой экономики

Похожие статьи


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 12

Муминов Н.Г.,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон

Миллий университети «Иқтисодиёт»

факультети “Иқтисодиёт назарияси”

кафедраси мудири, иқтисод фанлари

номзоди, доцент;

Жўрабоев И.Б.,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон

Миллий университети «Иқтисодиёт»

факультети талабаси

ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТНИ ЎЛЧАШ УСУЛЛАРИ

МУМИНОВ Н.Г., ЖЎРАБОЕВ И.Б. ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТНИ ЎЛЧАШ УСУЛЛАРИ

Мақолада яширин иқтисодиётни ўлчашнинг микро- ва макроусуллари ёритиб берил-

ган ҳамда яширин иқтисодиётни баҳолашнинг турли усулларининг солиштирма таҳлили

амалга оширилган.

Таянч иборалар: яширин иқтисодиёт, микроусул, макроусул, таққослама таҳлил.

МУМИНОВ Н.Г., ЖУРАБОЕВ И.Б. МЕТОДЫ ИЗМЕРЕНИЯ ТЕНЕВОЙ ЭКОНОМИКИ

В статье описаны микро- и макрометоды измерения теневой экономики, а также срав-

нительный анализ различных методов оценки теневой экономики

Ключевые слова: теневая экономика, микрометод, макрометод, сравнительный анализ.

MUMINOV N.G., JURABAYEV I.B. METHODS OF SHADOW ECONOMY MEASURING

There is described in the article micro and makrometody of shadow economy measuring,

as well provided comparative analysis of different methods of shadow economy assessment.

Keywords: shadow economy, micromethod, makrometod, comparative analysis.

2

ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /

ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 12

Яширин иқтисодиёт миқёсини ўлчаш мураккаб масаладир.

Бу ҳол яширин иқтисодиётнинг пинҳоний характерга эгалиги

ва у ҳар қандай ўлчаш ва ҳисоблардан четда бўлишга инти

-

лиши билан боғлиқдир. Лекин яширин фаолиятнинг ҳажмига

баҳо бериш иқтисодий ривожланишни таҳлил этиш ва давлат

иқтисодий сиёсатини шакллантириш учун зарурдир.

Замонавий иқтисодчилар томонидан

яширин иқтисодиётни ўлчашнинг кўпчилик

усуллари ишлаб чиқилган

1

. Уларни шартли

равишда қуйидаги икки гуруҳга бўлиш мум-

кин:

● микродаражадаги усуллар;

● макродаражадаги усуллар.

Яширин иқтисодиётни ўлчашнинг

микроусуллари.

Яширин иқтисодиётни

микродаражада ўлчашда бевосита (тўғри)

усуллардан

фойдаланилади:

яширин

иқтисодиёт миқёсини баҳолаш учун сўровлар,

очиқ текширув усули ва иқтисодий-ҳуқуқий

таҳлилнинг махсус усуллари.

1. Сўровлар.

Сўров орқали ўтказиладиган тадқиқотлар

ижтимоий изланишлар ёрдамида амалга

оширилади. Масалан, аноним интервью

усули. Бунда интервьюда қатнашаётган

респондентларни шартли равишда 4 гуруҳга

ажратиш мумкин:

“яширин фаолиятчилар”

– нолегал

иқтисодий муносабатларни амалга оширувчи

ва буни тан олишга тайёр бўлган шахслар;

“бевосита кузатувчилар”

– яширин

муҳитда бўлиб, уни ичидан кузатаётган, лекин

нолегал битимларда қатнашаётганини қайд

этмайдиган шахслар;

“ташқи кузатувчилар”

– яширин

иқтисодиётнинг у ёки бу фаолиятига баҳо

1

  Яширин иқтисодиёт миқёсларини ўлчаш метод-

ларининг батафсил таҳлили қуйидаги илмий асар-

ларда ёритилган: Николаева М.И., Шевяков А.Ю.

Теневая экономика: методы анализа и оценки. –

М., 1987; Бокун Н., Кулибаба И. Проблемы стати-

стической оценки теневой экономики. // «Вопросы

статистики», 1997, № 7; Попов В.В. Методы изме-

рения теневой экономики и их использование в

постсоветской России. // Экономическая теория

преступлений и наказаний. Теневая экономика в

советском и постсоветском обществах. / Под ред.

Л.М.Тимофеева и Ю.В. Латова. – М., 2002. Вып. 4/2.

берувчи респондентлар бўлиб, улар бу фао-

лиятга қўшилмайди ёки қўшилганини тан

олмайди.

“жабрланувчилар”

яширин

иқтисодиёт ва коррупциядан жабр кўрган,

лекин яширин фаолият билан боғлиқ

бўлмаган шахслар.

Сўров натижалари маълумотларнинг

ишончлилиги нуқтаи назаридан “яширин фао-

лиятчилар” ва “бевосита кузатувчилар”нинг

афзаллигини кўрсатмоқда. Аммо бошқа икки

гуруҳ томонидан берилган маълумот ҳам

муҳим саналади.

2. Очиқ текширув усули.

Очиқ текширув усулини қўллаш валюта,

божхона, банк, солиқ соҳасида, антимоно-

пол қонунчилигини бузиш, ёнғин хавфсиз-

лиги ва санитар меъёрларга риоя қилмаслик

каби қонунбузарликларни аниқлаш ва

олдини олиш билан шуғулланувчи назорат

органларининг ваколатидир. Очиқ текширув

усули, масалан солиқ текшируви ёрдамида

олинган натижалардан ҳисоб-статистика

мақсадларида фойдаланилади.

3. Иқтисодий-ҳуқуқий таҳлилнинг мах-

сус усуллари.

Яширин иқтисодиётнинг миқёсини ўлчаш

ва уни баҳолаш учун иқтисодий-ҳуқуқий

таҳлилнинг махсус усулларини қўллаш муҳим

саналади. Ушбу усуллар махсус иқтисодий ва

бухгалтерлик кўникмаларини юридик ама-

лиётда самарали қўллаш имконини беради.

Иқтисодий-ҳуқуқий таҳлил усулларини

қуйидаги 3 турга ажратиш мумкин:

● бухгалтерия таҳлили усули;

● ҳужжатлаштирилган таҳлил усули;

● иқтисодий таҳлил усули.

Бухгалтерия таҳлили усули

ҳисобдаги

номувофиқлик ва оғишларни аниқлаш учун

3

ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /

ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 12

бухгалтерия ҳисобини (баланс, ҳисоблар ва

иккиёқлама ёзув; баҳолаш ва калькуляция,

инвертаризация ва ҳужжатлаштириш) тадқиқ

этишни назарда тутади.

Ҳужжатлаштирилган таҳлил усулида

бухгалтерия ҳужжатларини тадқиқ этиш

тушунилади ва ҳисоб ҳужжатларининг ташқи

кўриниши ёки мазмунини намоён этиш хусу-

сиятлари ўрганилади. Ҳужжатли таҳлилнинг

мақсади ҳужжатлардаги ноаниқликларни

аниқлашдан иборат.

Иқтисодий таҳлил усули

нормал

иқтисодий фаолиятдан четлашиш сабабла-

рини аниқлашда ёрдам беради. Иқтисодий

кўрсаткичларнинг

мос

келмаслигини

аниқлашда қуйидаги иқтисодий жиноятчи-

ликни аниқлаш усуллари қўлланилади:

● таққослашлар усули;

● махсус ҳисоб кўрсаткичлари усули;

● стереотиплар усули;

● тўғриланадиган кўрсаткичлар усули.

Таққослашлар усулига

корхона иқтисодий

фаолиятини характерловчи ва бир неча

ҳисобот даврлари учун кўрсаткичлар

таҳлили давомида қарама-қаршиликларни

аниқловчи танланма кўрсаткичлар киради.

Қарама-қаршиликлар

қуйидаги

жуфт

кўрсаткичларнинг ўзгаришида аниқланиши

мумкин: технологик эҳтиёжлар ва маҳсулот

ишлаб чиқариш учун электр энергия истеъ-

моли; фойда ҳажми ва маҳсулот ишлаб

чиқариш; хом ашё истеъмоли ва маҳсулот

ишлаб чиқариш.

Ички таққослаш таҳлилидан фойдала-

нишда бир қатор муддат учун корхона фао-

лияти кўрсаткичлари таққосланади. Ушбу

усул яширин даромадлар ва пулларни оқлаб

олиш жараёнларини аниқлашда самарали-

дир.

Таққослама таҳлилнинг моҳияти шун-

даки, солиштирилаётган даврлар учун фойда

ҳажмининг ўзгаришлари аниқланади ва ушбу

оғишларнинг сабаблари тадқиқ этилади. Агар

ушбу ўзгаришларни тушунтириб берадиган

ишонарли сабаблар кўрсатилмаса, бу ҳол

хўжалик фаолиятидаги салбий ўзгаришлар

ва даромадларнинг солиққа тортилишдан

яшириш деб тан олинади. Хўжалик фаоли-

ятини текшириш қандай оборотларга эри-

шилганлиги ва натижада қандай даромадлар

олинганлиги тўғрисида хулоса қилиш имко-

нини беради. Назоратдаги калькуляция даро-

мадларни яшириш ёки пулларни оқлаб олиш

фактини исботлайди.

Махсус ҳисоб кўрсаткичлари усули

қуйидагиларга асосланган: ташкилот фаоли-

ятини таҳлил қилиш жараёнида иқтисодий

жиноят қилинганда албатта ўзгарадиган

ҳисоб кўрсаткичи аниқланади. Махсус

ҳисоб номини олган бу кўрсаткич нор-

мал шароитда фаолият юритаётган кор-

хона учун ҳисобланади. Амалдаги ва эталон

ҳисобланган махсус ҳисоб кўрсаткичлари

ўртасидаги фарқнинг мавжуд бўлиши жиноят

содир этилганлигининг исботидир.

Стереотиплар усули

иқтисодий фаоли-

ятнинг оддий шароитларида кам учрайди-

ган ва жиноятчилик ҳодисаларини акс этти-

рувчи иқтисодий кўрсаткичлар ўртасидаги

ғайриоддий боғлиқликларни излаш учун

мўлжалланган. Одатда бу усулнинг 5

кўринишини ажратиб кўрсатишади: “қизил

байроқ” усули, соф қиймат таҳлили усули,

касса камомадини ҳисоблаш усули, пул

айланишини ҳисоблаш усули, харажатларни

қоплашни ҳисоблаш усули.

“Қизил байроқ” усули

энг кўп тарқалган

усул бўлиб, содир бўлиши мумкин бўлган

қонунбузарликлардан огоҳ этади. Маса-

лан, кайтинг

1

каби жиноятчиликнинг бел-

гиси – бу: 1) бир киши ёки компанияга мун-

тазам равишда тез-тез чек ёзиб бериш; 2)

чекларни бир кишининг турли банклардаги

ҳисоб рақамларига ёзиб бериш; 3) омонатчи

томонидан ўзининг балансини текшириб тез-

тез мурожаат қилиши ҳисобланади.

Соф қиймат таҳлили усули

асосида

қуйидаги маъно ётади: маълум бир давр

давомида солиқ тўловчининг турмуш дара-

жасини ўсиб кетиши, биринчидан, солиққа

1

  Кайтинг - инкассациядан ўтмаган суммага чек

бериш.

4

ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /

ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 12

тортилиши зарур бўлган даромадлар эвазига,

иккинчидан, солиққа тортилмайдиган даро-

мадлар эвазига, учинчидан, бир маротабалик

пул даромадлари (ютуқлар, совғалар, мерос

ва бошқ.) эвазига амалга ошиши мумкин.

Агар ҳисоб-китоб қилинганда мол-мулк ва

шахсий истеъмолнинг ўсиши (қабул қилинган

устама ва ажратмаларни ҳисобга олган

ҳолда) солиқ тўланган даромадлар ҳажмидан

катта бўлса, мол-мулкнинг қўшимча ўсиши

декларация қилинган даромадлар қаторига

кирмайди ва ноқонуний характерга эгадир.

Касса камомадини ҳисоблаш усули.

Бу

текширув усулидан касса китобида ҳисобга

олинадиган нақд пул маблағлари келиб

тушувчи кичик ва ўрта корхоналар тафтиш

қилинаётганда фойдаланилади. Кассадаги

камомадни ҳисоблашнинг моҳияти шундаки,

корхона эгаси кассада мавжуд бўлган пул-

дан ошиғини бера олмайди. Агар маълум бир

муддат ичида амалга оширилган харажатлар

кассадаги дастлабки мавжуд сумма ва шу

давр ичида келиб тушган пул тушумларидан

ортиқ бўлса, бу касса камомади мавжудли-

гидан далолат беради ва корхонани тафтиш

қилишга асос бўлади. Агар касса камомадини

асословчи сабаблар кўрсатилмаса, даромад-

лар яширилаётганлиги тахмин қилинади.

Пул айланишини ҳисоблаш усули

даромад-

лар ва харажатлар таҳлили билан боғлиқ. Пул

айланишини ҳисоблашнинг 2 тури мавжуд:

● ишлаб чиқариш ва хусусий соҳага хос

умумий пул айланишини ҳисоблаш;

● фақат ишлаб чиқариш ёки фақат хусу-

сий пул тушумлари ва тўловлари ҳисобга

олинадиган пул айланишини ҳисоблаш.

Пул айланишини ҳисоблаш усули

қуйидагини англатади - солиқ тўловчи маъ-

лум бир вақт оралиғида даромад сифатида

келиб тушаётган маблағдан кўпроқ маблағ

сақлай олмайди ва тўплай олмайди.

Харажатларни қоплашни ҳисоблаш усули

текширилаётган шахсда мавжуд бўлган сумма

билан нақд кўринишда амалга оширилган

тўловларни таққослашга асосланган. Бу усул

пул айланишини ҳисоблаш усулининг сод-

далаштирилган кўринишидир. Харажатларни
қоплашни ҳисоблашда солиқ тўловчининг
бошқа даромад манбалари ҳам назарда тути-
лади.

Бу усул солиқ тўловчининг мол-мулки

тўғрисида етарли маълумот бўлмаган
ҳолларда қўлланилади.

Тўғриланадиган кўрсаткичлар усули.

Ушбу

усул корхона иқтисодий кўрсаткичлари ва у
фаолият юритаётган ташқи муҳитни таҳлил
этишдан иборатдир. Мисол тариқасида
бирор-бир корхона томонидан маълум бир
товарни сотиш ҳажми динамикаси ва ушбу
товар бозори конъюнктураси ўзгариши
таҳлилини келтириш мумкин. Талабнинг
пасайиб бориши шароитида маҳсулот сотили-
шининг сезиларли ўсиши яширин иқтисодий
фаолият мавжудлигидан далолатдир.

Яширин иқтисодиётни ўлчашнинг

макроусуллари.

Яширин иқтисодиётни

макродаражада ўлчаш учун билвосита
усуллардан фойдаланилади. Улар кўпинча
расмий статистиканинг макроиқтисодий
кўрсаткичларига, солиқ ва молия органла-
рининг маълумотларига асосланади. Макроу-
сулларга қуйидагилар киради: тафовут усули,
бандлик кўрсаткичлари усули (“итальянча”
усул), монетар усул, технологик коэффици-
ентлар усули, эксперт усули, таркибий усул,
майин моделлаштириш (детерминантларни
баҳолаш) усули.

1. Тафовут усули.

Бу усул бир хил иқтисодий кўрсаткичлар

борасидаги маълумотлар ва статистик
ҳужжатларни солиштиришга асосланган-
дир. Ушбу усулдан фойдаланилишига мисол
қилиб турли усуллар билан ҳисобланган
даромадлар ва харажатларни таққослаш;
макроиқтисодий кўрсаткичларни альтернатив
баҳолаш; товар оқимлари усулини кўрсатиш
мумкин.

Даромадлар ва харажатларни таққослаш.

Ушбу усулдан хонадон хўжаликларининг
барча даромадларини барча харажатлар
билан таққослаш орқали фойдаланилади.

5

ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /

ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 12

Кўпчилик ҳолларда даромадлар харажатлар-

дан кам бўлиб чиқади.

Макроиқтисодий кўрсаткичларни аль-

тернатив баҳолаш.

Ушбу усулдан билвосита

маълумотлар ёрдамида ҳисобланган ЯИМ

ҳажмини расмий статистика маълумотлари

билан солиштириш ёрдамида яширин сектор

ҳажмини аниқлашда фойдаланилади. Ушбу

усулдан фойдаланишнинг классик мисоли

бўлиб ХВЖ томонидан Хитойда ўтказилган

тадқиқот ҳисобланади, бунда иқтисодиёт

индикатори сифатида ва яширин иқтисодиёт

миқёсини аниқлаш учун электр энергияси-

дан фойдаланиш кўрсаткичидан фойдала-

нилган эди.

Товар оқимлари усули.

Бу усулдан стати-

стика хизматлари яхши ривожланган кўпгина

Европа мамлакатларида кенг фойдалани-

лади. Товар оқимлари усулининг асосий маз-

муни шундаки, товар оқимлари (яъни, ишлаб

чиқаришдан то фойдлангунга қадар бўлган

ҳаракат) макрокўрсаткичларни эмас, балки

алоҳида муҳим маҳсулотлар ёки товарлар

гуруҳини аниқлаш учун қўлланилади.

Ушбу усулни қўллашдан мақсад – мав-

жуд ахборот базасидаги заиф жойларни

аниқлашдир. Масалан, агар бирор товар

бўйича ресурслар йиғиндиси (ишлаб

чиқариш ва импорт) ресурслардан фой-

даланиш йиғиндисидан (якуний ва оралиқ

истеъмол + жамғариш + экспорт) кам

бўлса, ахборотнинг қайси қисми – ишлаб

чиқариш ёки импорт бўйича маълумотлар

– ишончлироқдир ва унинг асосида иккинчи

қисмни ҳисоблашдир.

2. Бандлик кўрсаткичлари усули ( “ита-

льянча” усул).

“Итальян” усули Италия статистика

институти томонидан ишлаб чиқилган ва

қўлланилади. Ушбу усул яширин иқтисодиёт

параметрларини аниқлаш масалаларида кенг

қўлланилмоқда.

Ушбу усулни ишлаб чиқиш жараёнида

мутахассислар ишлаб чиқариш (айниқса,

кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаларида)

бўйича аниқ маълумотларни тўплаш жуда

мураккаблигини эътиборга олишган. Бунинг
асосий сабаби – солиқлар тўлаш база-
сини яшириш мақсадида ишлаб чиқариш
кўрсаткичларини пастлатиб кўрсатишдир.
Кичик корхоналар фаолиятини статистик
регистрга киргизиш учун ҳам улардан маълу-
мот олиш жуда мураккабдир. Шу билан бирга
Италия иқтисодиёти учун жуда кўп сонли
кичик корхоналарнинг мавжудлиги хосдир.

Италиялик статистиклар асосий урғуни

ишчи

кучи

сарфларини

ўрганишга

қаратишган. Бирламчи маълумотлар мах-
сус ташкил этилган хонадон хўжалигини
тадқиқ этиш натижасида олинади. Хона-
дон хўжаликлари тасодифий танлов асо-
сида тадқиқ этилади. Текшириш жараёнида
бериладиган саволлар сўров қилинувчилар
томонидан у ёки бу тармоқда ишлаб бер-
ган соатлар ҳажми билан боғлиқдир. Ушбу
ёндашувнинг ютуғи шундаки, даромадлари
тўғрисида сўралмаётган кишиларга ўзининг
иш вақти ҳақидаги ахборотни яшириш ёки
ўзгартириб кўрсатишга эҳтиёж бўлмайди.
Сўнгра ушбу ахборотлар умумлаштири-
лади ва ишлаб берилган ўртача инсон-кун
ўлчовига ўтказилади. Тармоқда маҳсулот
ишлаб чиқариш меъёрларини белгилаш учун
ҳам ушбу текширувлар ўтказилади.

Ушбу усулнинг қуйидаги турлари мавжуд:

1) амалдаги ва расмий рўйхатдан ўтказилган
бандлик даражаси ўртасидаги фарқ асосида;
2) ҳафта давомида амалда ишлаб берилган
иш вақти ва расмий қайд этилган иш вақти
ўртасидаги фарқ асосида.

3. Монетар усул.

Ушбу усул яширин иқтисодиётнинг

муҳим бир жиҳатига асосланади: агар легал
иқтисодиётда анчадан бери деярли барча
ҳисоб-китоблар нақдсиз пул ёрдамида
амалга оширилса, яширин иқтисодиётда
битим тузишда нақд пуллардан фойдалани-
лади.

Ушбу ғоядан конкрет фойдаланишнинг

кўпгина вариантлари мавжуд. Булар – пул
операциялари ҳажми таҳлили, нақд пулга

6

ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /

ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 12

бўлган талаб таҳлили ҳамда эконометрик

усуллар.

Пул массаси ҳажмини кузатиш орқали

яширин иқтисодиётни ҳажми ва динамика-

сига баҳо бериш мумкин. Ҳар бир мамлакат-

даги пул массаси марказий банк томонидан

эмиссияланади ва унинг ҳажми маълумдир.

Аммо ушбу мезонни танланиши доимо

ҳам тўғри эмас, чунки фойдаланилаёт-

ган кўрсаткичлар кўпгина жараёнларга

боғлиқдир (масалан, инфляцияга). Бир томон-

дан пул массаси ва тақдим этувчи вексел-

лари ҳажмини, иккинчи томондан ялпи ички

маҳсулотнинг ўсиши суръатларини солишти-

риш ишончлироқдир.

Монетар усулига асосланган яши-

рин иқтисодиётни баҳолашнинг янада

мураккаброқ усуллари мавжуд. Бунда

қўшимча равишда даромадлар, солиқлар,

фоиз ставкалари ўзгариши натижасида ҳамда

яширин иқтисодиётнинг фаолияти натижа-

сида нақд пул маблағларининг улуши тебра-

ниб туради, деб тахмин қилиш керак. Ҳисобга

олинмаган омилларнинг баҳоланиши яши-

рин иқтисодиёт миқёсини аниқлаш имко-

нини беради.

Норасмий секторда фақатгина нақд пул

билан эмас, балки бошқа усуллар билан ҳам

тўловлар амалга оширилади. Масалан, бартер

айирбошлашувлари, тўлов воситаси сифатида

тақдим этувчининг қимматли қоғозларидан

фойдаланиш одатий ҳолдир.

Иккала секторда пул айланиши тезлиги

бир хиллигини аниқлаш мураккабдир. У

норасмий секторда самаралироқ бўлиши

мумкин. Норасмий секторда товар ва хиз-

матлар ишлаб чиқарувчидан тўғри истеъмол-

чига келиб тушади ва бунинг учун камроқ

пул ва вақт керак бўлади. Расмий секторда

эса товарлар кўп сонли воситачилар қўлидан

ўтиб боради.

4. Эксперт усули.

Эксперт

баҳолашлардан

фойдала-

ниш мураккаб ва ҳам ўрганилган яши-

рин иқтисодиётни ўрганишни зарур шарт-

шароити ҳисобланади.

Ушбу усулнинг мазмуни қуйидагича.

Биринчи навбатда эксперт бирор-бир тармоқ
бўйича маълумотларга қай даражада ишо-
ниш мумкинлигини аниқлайди. Оддий ман-
балардан маълумотлар тўплангандан сўнг
уларни автоматик тарзда маълум даражагача
ҳисоблаб чиқишади. Экспертлар томонидан
эксперт баҳоси услуби ишлаб чиқилади.

Ушбу усулни қўллашнинг муаммоси мала-

кали экспертни топишдадир.

5. Технологик коэффициентлар усули

электроэнергия ишлаб чиқариш ва истеъ-
моли, транспортда юк ташиш ва бошқа бил-
восита енгил ҳисобланадиган кўрсаткичларни
расмий маълумотлар билан солиштириш
ёрдамида саноат ишлаб чиқариш динами-
касини тахминий аниқлашни ифодалайди.
Бу усулдан фойдаланиш шарт-шароитлари
бўлиб юқори даражада ривожланган бозор
муносабатлари, электр энергия ва юк ташиш-
нинг адекват нархлари ҳисобланади. Агар
нархлар тартибга солинадиган бўлиб энер-
гиянинг реал қийматини акс эттирмаса ёки
имтиёзлар мавжудлиги сабабли электр энер-
гия истеъмоли учун узоқ вақт пул тўланмаса,
электр энергия истеъмоли динамикаси саноат
ишлаб чиқариши динамикасидан катта фарқ
қилиши мумкин.

6. Майин моделлаштириш (детер-

минантларни баҳолаш) усули

яширин

иқтисодиётни аниқловчи омиллар йиғиндиси
билан боғлиқ ва унинг ҳажмини ўлчашга
йўналтирилгандир.

7. Таркибий усул

ишлаб чиқаришнинг

турли тармоқларида яширин иқтисодиётнинг
ҳажми тўғрисида маълумотни қўллай олишга
асослангандир.

Яширин иқтисодиётни баҳолашнинг

турли усулларини солиштириш.

Бир

қатор ривожланган мамлакатларда яширин
иқтисодиётнинг ҳажми тўғрисида юқорида
кўриб ўтилган усуллар ёрдамида олинган
маълумотлар бир-бирига зид бўлиб, ялпи
миллий маҳсулот (ЯММ)га нисбатан 1%дан
33%гача бўлган оралиқда тебраниб туради.

7

ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /

ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2016, 12

Ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, бево-

сита (тўғри) усуллар ишончли, лекин энг

пасайтирилган натижаларни беради. Улар-

нинг асосий камчиликлари қуйидагилардан

иборат: маълумотларни йиғиш мураккаблиги

ва сўров натижасида олинган маълумотларни

атайлаб бузиб кўрсатиш.

Билвосита усуллар турли-тумандир. Улар-

нинг баъзилари, айниқса монетар усул,

пул муомаласини юқори даражада ривож-

ланган шароитда қўлланилади. Меҳнат

бозор таҳлили билан боғлиқ усуллар содир

бўлаётган жараёнлар ва уларни ўлчаш вақти

ўртасидаги фарқ билан характерланади. Уму-

ман олганда билвосита усуллар ҳамда яши-

рин ўзгарувчилар, майин моделлаштириш

(детерминантларни баҳолаш), таркибий усул-

лар яширин иқтисодиётга оширилган баҳо

беради.

Жаҳон амалиётида қўлланиладиган усул-

ларнинг турли-туманлиги яширин иқтисодиёт

таркиби ҳажмининг миқдорини ва натижа-

лар тўғрилиги мезонини баҳолашнинг ягона

услубияти йўқлигидан далолат беради.

Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хослиги,

статистик материалларда камчиликларнинг

мавжудлиги ҳар бир конкрет ҳодисада ушбу

ҳодисага мос бўлган усул ёки бир қанча

усуллар комбинациясидан иборат бўлган

усулларни танлашга асосланади. Ҳар хил

усулларни комплекс тарзда қўллаш яши-

рин иқтисодиётни объектив баҳолашнинг

йўналишларидан саналади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мам-

лакатнинг иқтисодий ҳавфсизлиги нуқтаи

назаридан яширин иқтисодиёт миқёсини

ўлчашнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга

олган ҳолда амалга ошириш зарур. Яширин

иқтисодиётнинг миқёси иқтисодий ўсиш

суръатлари, турмуш даражаси, ижтимоий

ҳимоя сифатига таъсири кучли эканлигини

эътиборга олган ҳолда пинҳоний характер-

даги жараёнларни иложи борича реалроқ

ўлчаш ўта муҳимдир.

Адабиётлар:

1. Николаева М.И., Шевяков А.Ю. Теневая экономика: методы анализа и оценки. – М., 1987.

2. Бокун Н., Кулибаба И. Проблемы статистической оценки теневой экономики. //

«Вопросы статистики», 1997, № 7.

3. Попов В.В. Методы измерения теневой экономики и их использование в пост-

советской России. // Экономическая теория преступлений и наказаний. Теневая эко-

номика в советском и постсоветском обществах. / Под ред. Л.М.Тимофеева и Ю.В.

Латова. – М., 2002. Вып. 4/2.

4. Латов Ю.В., Ковалев С.Н. Теневая экономика: Учебное пособие для вузов. / Под. ред.

д.п.н., д.ю.н., проф. В.Я.Кикотя; д.э.н., проф. Г.М.Казиахмедова. – М.: «Норма», 2006. –С. 336.

8

ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /

ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА

Библиографические ссылки

Николаева М.И., Шевяков А.Ю. Теневая экономика: методы анализа и оценки. – М., 1987.

Бокун Н., Кулибаба И. Проблемы статистической оценки теневой экономики. // «Вопросы статистики», 1997, № 7.

Попов В.В. Методы измерения теневой экономики и их использование в постсоветской России. // Экономическая теория преступлений и наказаний. Теневая экономика в советском и постсоветском обществах. / Под ред. Л.М.Тимофеева и Ю.В. Латова. – М., 2002. Вып. 4/2.

Латов Ю.В., Ковалев С.Н. Теневая экономика: Учебное пособие для вузов. / Под. ред. д.п.н., д.ю.н., проф. В.Я.Кикотя; д.э.н., проф. Г.М.Казиахмедова. – М.: «Норма», 2006. –С. 336.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов