ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2022, 10(158)
Хайдаров Мирёқуб Таджиевич,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети “Иқтисодиёт назарияси”
кафедраси доценти, иқтисод фанлари
номзоди
Муминов Нозим Гаффарович,
ALFRAGANUS UNIVERSITY профессори,
иқтисод фанлари номзоди
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ НАЗАРИЙ
АСОСЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
УДК: 334.786
DOI: 10.34920/EIF/VOL_2022_ISSUE_10_2
ХАЙДАРОВ М.Т., МУМИНОВ Н.Г. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
ВА ВАЗИФАЛАРИ
Тадбиркорлик фаолияти турли олимлар ва иқтисодиёт мактабларида ифодаланиши муҳокама
қилинган. Ушбу фаолият ҳозирда иқтисодий тараққиётнинг ва қатор иқтисодий ва ижтимоий муаммо
ларни ҳал қилишнинг асосий омили сифатида кўрилиши қай даражада тўғрилиги муҳокама қилинган.
Калит сўзлар: тадбиркорлик, мулкчилик шакллари, қўшилган қиймат назарияси, тадбиркорлик
ривожланиши, тадбиркорлик иқтисодий категория сифатида, мунтазамлик белгиси.
ХАЙДАРОВ М.Т., МУМИНОВ Н.Г. ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ И ЗАДАЧИ
ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСКОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ
Рассмотрено представление предпринимательской деятельности различными учеными и эконо
мическими школами. Обсуждается, в какой степени оправдано, рассмотрение в настоящее время
этой деятельности как основной фактора экономического развития и решения ряда экономических
и социальных проблем.
Ключевые слова: предпринимательство, формы собственности, теория добавленной стоимо
сти, развитие предпринимательства, предпринимательство как экономическая категория, свойство
постоянства.
KHAIDAROV M.T., MUMINOV N.G. THEORETICAL FOUNDATIONS AND OBJECTIVES OF
ENTREPRENERTIPE ACTIVITIES
The presentation of entrepreneurial activity by various scientists and economic schools is considered.
The extent to which it is justified to consider this activity as the main factor in economic development and
solving a number of economic and social problems is discussed.
Key words: entrepreneurship, forms of ownership, value added theory, entrepreneurship development,
entrepreneurship as economic category, persistence property.
10
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2022, 10(158)
Кириш.
Ҳозирда иқтисодий ўсиш ва иқтисодий
тараққиётнинг асосий, ялпи ички маҳсулотнинг
ўсишнинг омили бўлиб тадбиркорлик ва хўжалик
фаолияти субъектлари томонидан шакллантири
ладиган ҳисобланади. Шу сабабдан мамлакатнинг
иқтисодий жиҳатдан ўсишини алоҳида тадбиркор
лар ва хўжалик субъектларини ривожланишисиз
тасаввур қилиб бўлмайди. Тадбиркорлик фаолия
тини ташкил этилиши даражасига унинг пировард
натижаси ҳисобланувчи тадбиркорлик ва миллий
даромад, демакки бутун мамлакатнинг фаровон
лиги боғлиқдир деган хулоса кенг тарқалган.
Шунинг билан, тадбиркорлик фаолияти шак
лланишига унинг тараққиётига кўплаб омиллар
таъсир этади. Жумладан тадбиркорликка жамият
мафкурасининг мойиллиги, ушбу фаолият давлат
ва жамоат муассасалари тарафидан қўлланилиши
катта аҳамиятга эга. Шунинг учун жамиятнинг
ушбу турдаги фаолиятига Ўзбекистон Республи
каси ҳукумати тарафидан эътибор тобора кучайиб
бормоқда, ва ушбу соҳани янада ривожлантириш
нинг назарий асосланилишига эҳтиёж мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 28 январдаги УП60сон Фармони билан
тасдиқланган 2022–2026 йилларга мўлжалланган
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини
еттита устувор йўналишдан 3чи йўналишида мил
лий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори
ўсиш суръатларини таъминлаш назарда тутилган.
Илмий муаммонинг қўйилиши.
Мамлакатимизда
амалга
оширилаётган
ислоҳотлар натижасида тадбиркорлик ва хусу
сий мулк ҳуқуқи бозор иқтисодиёти қоидалари
амал қиладиган, цивилизацияга эришган давлат
даги каби кўринишга эга бўлиб бормоқда. Бунда
амалдаги қонунчиликни кенг миқёсли ислоҳотлари
катта ўрин эгаллади. Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик Кодекси ушбу ислоҳотларда муҳим
роль ўйнамоқда.
А.Смит давридан илмий адабиётларда тадбир
корлик ва тадбиркорлик даромадининг кўпгина
таърифлари мавжуд. Бу мавзуда Ж.Б. Сей, К.Маркс,
А.Маршалл, Й.Шумпетер, Д.Кейнс, В.Зомбарт, Г.К.
Гинс ва бошқа олимлар асарлар ёзишган.
XXI аср бошида тадбиркорлик фаолиятини тар
тибга солишни жаҳон тажрибасини тадқиқ этил
ганлиги
1
ҳам ушбу илмий изланишимиз учун ҳам
алоҳида илмий назарий асосни ташкил этди.
Ҳозирги кунда кўпгина Ўзбекистонлик олим
лар тадбиркорлик ва тадбиркорлик меҳнатида
қуйидаги муҳим белгилар мавжудлигини
таъкидлашмоқда: “фойда олиш мақсадида хўжалик
соҳасида ташаббускорлик фаолияти”, “иқтисодий
таваккалчилик хўжалик фаолияти натижалари
учун шахсий жавобгарлик”, “иқтисодий эркинлик”,
“иқтисодий қарорларнинг автономлиги”
2
.
Тадбиркорликнинг муҳим белгиси – ушбу
фаолиятнинг хусусияти ва унинг натижаларини
алоҳида ижтимоий аҳамиятидир – яъни, тадбиркор
ўзининг (шахсий) эҳтиёжларини қондирилишига
эришгандан сўнг, бир вақтнинг ўзида бегоналар
нинг (жамоат) эҳтиёжларини (товарларга, хизмат
ларга ва бошқа неъматларга) эҳтиёжларини ҳам
қондира бошлайдилар. Бу хусусиятни қадимда
А.Смит қайд этиб ўтган эди: иқтисодиётни инсон
эгоизми ҳаракатга келтиради – ўз манфаатларини
кўзлаган ҳолда тадбиркор жамият манфаатлари
учун уни онгли равишда амалга оширгандан кўра
яхшироқ хизмат қилади. Шундай қилиб, бозор
иқтисодиётига хос бўлган тадбиркорлик даромади
фақатгина фойда олиш ниятида бўлмай, балки шах
сий, ҳамда жамоат манфаатлари ва эҳтиёжларини
қондирилишини ҳам таъминлайди.
Келтирилган тадқиқотлар моҳиятини инкор
қилмаган, балки улар натижаларига суянган ҳолда,
ишбилармонлик ва турли фаолият доирасида
қозонилган даромадни тадбиркорлик даромади
деб тан олиниши, ва бундан тадбиркорлик маз
мун моҳиятини аниқлаштириш, тадбиркорликни
иқтисодий категория сифатида эътироф этиш, бу
борадаги назарий ва методологик муаммолар
дандир
Тадқиқот усуллари.
Тадқиқот жараёнида
илмий абстракция, таҳлил ва синтез, илмий ва
умумий таҳлил, қиёслаш, ўзаро солиштирма
таҳлил усулларидан кенг фойдаланилди.
1
Регулирование деятельности субъектов малого
предпринимательства в начале XXI века: миро
вой опыт : Абулкосимов Х.П., Бегжанов Э.О., Бого
мазова И.В., Бондарева Я.Ю., Вдовиченко Л.Ю., Вла
дыка М.В., Волосюк М.В., Гумилевский А.Б., Ефимова
А.В., Жанназарова Г.К., Ильина Т.Г., Каз Е.М., Каз М.С.,
Кашпур В.В., Климова Т.Б., Куклина Т.В., Кулик А.М.,
Монакова Е.А., Маковеева В.В., Макушина А.Ю. и
др.– Томск : Издательский Дом Томского государ
ственного университета, 2020. – 332 с.
2
Муродова Н.Қ. Кичик бизнес субъектларининг
тадбиркорлик фаоллигини оширишнинг асосий
йўналишлари. Навои 2007.
11
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2022, 10(158)
Асосий таҳлил ва натижалар.
Тадбиркорлик даромади ўз мазмунига
кўра жамиятнинг соф даромадини бир қисми
ҳисобланади. Режали иқтисодиёт амалиётида
ва адабиётларида жамиятнинг соф даромади
сифатида моддий ишлаб чиқариш соҳаси кор
хоналарида пул кўринишида шаклланадиган пул
жамғармалари ҳисобланади. Соф даромад сифа
тида – меҳнатни зарурий ва қўшимча турларига
бўлиш жараёни билан боғлиқ ишлаб чиқариш
категорияси тушунилган. Қўшимча маҳсулот – бу
инсон меҳнати билан яратилган, жамиятнинг соф
даромади сифатида намоён бўлувчи маҳсулотдир.
Режали иқтисодиёт шароитида ноиш
лаб чиқариш соҳаси, фан, санъатда яратил
ган маҳсулот ва хизматлар соф даромад сифа
тида ҳисобланмас эди. Жамият томонидан яра
тилаётган номоддий активлар сифатидаги кате
гориялар ҳам қимматга эга маҳсулот сифатида
юритилмаган. Товарпул муносабатлари шаро
итида қўшимча маҳсулот қиймати (жамиятнинг
соф даромади) пул шаклида амалга оширилади
ва кўпчилик ҳолларда мустақил категория – пул
жамғармалари сифатида ажратилиб олинади.
Режали иқтисодиёт мафкурасида ижти
моий ишлаб чиқариш икки қисмга бўлинарди
– зарурий ва қўшимча меҳнат. Қўшимча меҳнат
маҳсули кўпинча ишлаб чиқарувчидан четлаш
тирилиб, ишлаб чиқаришнинг молиявийашёвий
омиллари эгаларининг, ҳамда умумий жамият
эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилган. Шу
вазият нуқтаи назаридан тадбиркорлик даро
мади доимо инсонни инсон томонидан эксплуа
тация қилиниши натижаси, бир гуруҳ одамларни
бойликдан маҳрум қилиш ва қамбағаллаштириш
ҳисобига иккинчи гуруҳ одамларни асоссиз бой
иши сифатида кўрилган.
Қўшимча маҳсулот икки шаклда ўрганилади:
натуралашёвий (истеъмол қийматининг маълум
бир ҳажми кўринишида) ва қиймат.
Юқорида келтирилган мафкура социалистик
тизимнинг парчаланиши натижасида сезиларли
ўзгаришларга учради. Ахборот жамияти концеп
циясининг ривожланиши, жаҳон иқтисодиётининг
глобаллашуви, моддий ва номоддий бойликларни
ишлаб чиқаришга янги технологиялар ва илмий
техника тараққиёти таъсирини ошиб бориши –
тадбиркорликда инновацияларнинг ўрни ва тад
биркорлик даромадини катталиги тўғрисидаги
аввал тақдим этилган гипотезаларни тасдиқлади.
Бозор
иқтисодиёти
шароитида
пул
жамғармалари кўпчилик ҳолларда корхоналар,
компаниялар, фирмалар ва тадбиркорларнинг
фойдаси шаклида намоён бўлади.
Кўпчилик мамлакатларда бозор иқтисодиётига
ўтиш жараёни тармоқлараро балансларни бузи
лиши, ислоҳотларнинг бошланғич даврида ишлаб
чиқариш суръатларини пасайиши, узоқ муддатда
эса аҳоли даромадлари ўртасида дифференциа
циялашувни кескин ошиб бориши билан бирга
ликда юз бермоқда.
Турли социологик баҳолашлар бўйича,
аҳолининг фақатгина 5% га тадбиркорлик сифат
лари ёрқин ифода этилганлик хосдир, баъзи мам
лакатларда миллий характернинг хусусиятлари ва
шаклланган маданий анъаналаридан келиб чиқиб
бу кўрсаткич ўзгариши мумкин. Шу билан бирга,
ушбу омил 5%га кирмайдиган аҳолининг катта
қисмида ижтимоий қондирилмаганликни ўсишига
сабабчи бўлиши мумкин.
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясининг “Мил
лий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва
юқори ўсиш суръатларини таъминлаш” номли
3йўналишининг 29 – мақсадида “Тадбиркор
лик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даро
мад манбаларини шакллантириш учун шароит
ларни яратиш, хусусий секторнинг ялпи ички
маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги
улушини 60 фоизга етказиш”
1
масалалари белги
лаб берилган.
Ижтимоий адолат, қўшимча қиймат ва у билан
боғлиқ жамиятнинг турли қатламлари ўртасидаги
қарамақаршиликлар тақсимланиши масала
сига келганда назарий жиҳатдан инсониятнинг
антик даврдан бошлаб Греция ва Рим, Ҳиндистон
ва Хитойлик кўплаб олимлар таъриф бериш
ган. Уйғониш (ренессанс) даврида Туркистон
ҳудудида: биринчи (эрамизнинг 911 асрларида)
АлФаробий, Фирдавсий, Ибн Сино, Беруний ва
иккинчи ренессансда (эрамизнинг 1516 асрла
рида) Жомий, Навоий каби буюк олимлар ушбу
масалалар билан шуғуллангандирлар. Европа
даги кеч ўрта асрдаги социалистутопистлар: Сен
Симон, Фурье, Жан Жак Руссо бу йўналишдаги
изланишларни давом эттиришди. Янги тарихдаги
француз коммунаси, Германия, АвстроВенгрия
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 28 январдаги «20222026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стра
тегияси тўғрисида»ги ПФ60сон Фармони. https://
lex.uz/docs/5841063
12
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2022, 10(158)
ва қатор Европа мамлакатларидаги қўзғолонлар
давридаги Карл Маркс, Фридрих Энгельс, ва қисқа
муддатдан сўнг Россия социалдемократлари,
В.И.Ленин ва унинг сафдошлари алоҳида мам
лакат ҳудудида социализм тузумини ўрнатишга
уринди ва 70 йилдан ошиқ даврда шу мамлакат
аҳолиси устидан ижтимоий тажриба ўтказишди.
Тадбиркорлик даромади ва у билан боғлиқ
қўшимча қиймат тушунчасини тадқиқ этиш
ушбу тадқиқот соҳасининг назарий жиҳатлари
ўрганилмаса тўлиқ ҳисобланмайди.
Масалан, Карл Маркс томонидан ишлаб
чиқилган, кейинчалик унинг издошлари
инқилобчилар томонидан қўллабқувватланган
қўшимча қиймат назариясига биноан қўшимча
маҳсулот барча тадбиркорлик даромади каби
тадбиркорлар томонидан ёлланма ишчиларни
эксплуатацияси натижасидир. Ушбу назарияга
биноан даромад қуйидаги уч таркибий қисмга
бўлинади: ишлаб чиқаришнинг ашёвий омил
лари кўринишида капитал компенсацияси,
ёлланма ишчиларнинг иш ҳақи кўринишидаги
меҳнат харажатлари компенсацияси – зарурий
маҳсулот сифатида, ва ишлаб чиқариш жараёнида
яратилган ва тадбиркор томонидан тўлиқлигича
ўзлаштириладиган қўшимча маҳсулот.
Қўшимча маҳсулот ҳажмини зарурий
маҳсулотга нисбати қанчалик катта бўлса, тадбир
кор томонидан ёлланма ишчиларни эксплуатация
қилиш даражаси шунчалик юқори ҳисобланади.
Карл Маркс ва унинг издошлари тадбиркор
ларнинг тадбиркорлик даромадига ҳуқуқини
инкор қилишади ва уни ёлланма ишчини виж
донсиз эксплуатация натижаси деб таъкидлайди.
Шу билан бирга, улар қўшимча маҳсулотнинг бир
қисми кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришга
йўналтирилишини инкор этишмайди. Агар тад
биркорлар ушбу маблағларни кенгайтирил
ган такрор ишлаб чиқаришга йўналтирмасалар,
улар рақобатга бардош бера олмай хонавайрон
бўладилар. Яъни, Карл Маркс қўшимча маҳсулот
тўлиқлигича иш ҳақи кўринишида тўланиши
керакмаслигини тан олади. Бошқача қилиб
айтганда, бусиз кенгайтирилган такрор ишлаб
чиқаришни амалга ошириш имкони бўлмайди.
Ушбу қарамақаршиликни ечилиши марксист
ларга ижтимоий инқилобларни амалга ошириш
орқали кўринади, улар бу инқилоблар натижасида
барча ишлаб чиқариш воситалари, ҳамда меҳнат
маҳсули жамоатники бўлади, ва натижада ижти
моий адолат ўрнатилади деган фикрда бўладилар.
Кейинги даврдаги марксистлар – Плеханов,
Ульянов (Ленин) нинг тадқиқотлари монопо
листик капитализм даврига тўғри келиб, бунда
ишлаб чиқариш даражаси янада умумлашган, тад
биркорлик даромадини тақсимлаш борасидаги
қарамақаршиликлар чуқурлашган эди. Бу борада
Каутский ва Ленин ўртасидаги назарий мунозара
жуда қизиқдир. Каутский ушбу баҳсни ечилишини
жамиятни эволюцион ривожлантириш, ишлаб
чиқаришни янада умумлаштириш, капитални
акционерлаштириш орқали амалга оширилишида
кўрган. Ленин эса жамиятни фақатгина инқилобий
ўзгаришини ва ишлаб чиқариш воситаларини
мажбурий умумлаштиришни тан олган. У томо
нидан бошқарилаётган партия жаҳон уруши ва
жамиятдаги қарамақаршиликлари натижасида
марказий ҳукуматнинг кучсизланганлигидан фой
даланиб ушбу режасини амалга оширди.
Иқтисодий жиҳатдан бу тўлиқлигича тадбир
корлик даромадини тугатилишига олиб келди.
Яратилаётган қўшимча қиймат эса марказлашти
рилган тартибда тақсимланди. Дастлабки даврда
бундай ёндашув жамият ресурсларини иқтисодий
ривожланишнинг муҳим йўналишларида (мамла
катни электрификациялаш, янги завод ва фабрика
ларни, янги каналларни, янги шаҳарларни қуриш,
саводсиз бўлган аксарият аҳолини ўқитиш) мужас
самлаштиришга имкон берди. Шу билан бирга,
бу улкан режалар жамиятнинг деярли барча
қатламларида ва, айниқса, деҳқонларни репрес
сия қилиш билан бирга кузатилди.
Бошланғич даврда тадбиркорлик дарома
дини йўқ қилиш ижтимоий адолатнинг ташқи
кўринишини акс эттирарди, чунки умуман
олганда турмуш даражаси юқори эмас эди.
Социалистик экспериментнинг кечроқ даврида
жамият ўзининг бир хилдалигини йўқота бош
лади. Ишлаб чиқаришнинг ва миллий даромад
нинг ўсиши аҳолининг аксарият қисми билан
жамият даромадларини тақсимловчи бюрокра
тик юқори табақаси ўртасидаги фарқни кескин
лашуви билан биргаликда амалга ошди. Соци
алистик экспериментнинг сўнгги даврларида
мамлакат ҳукумати тадбиркорлик фаолиятини
ниқобланган кўриниши (кооперативлар)га рух
сат берди. Аммо йирик ишлаб чиқаришда тадбир
корлик фаолиятига етарли рағбатларнинг етиш
маслиги, юқори малакали, ижодий меҳнат, янги
ланаётган жамиятнинг новаторлари меҳнатини
етарли рағбатнинг мавжуд эмаслиги иқтисодий
ривожланишни берк кўчага олиб келди. Бу ҳол
13
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2022, 10(158)
улкан мамлакатни парчаланишига олиб келди.
Унинг иқтисодий интеграцияси бошқа мамлакат
ларга нисбатан солиштирганда таъминлаб келган
афзалликдан маҳрум бўлди.
Янги босқичда социалистик лагерга кирувчи
деярли барча мамлакатлар бозор иқтисодиётига
мойилликларини билдирдилар, ва тадбиркор
лик даромади тикланишини қўлладилар, чунки
тадбиркорларнинг шахсий манфаатдорлиги
ижтимоийиқтисодий тараққиётдаги муҳим омил
ҳисобланади.
Ўзбекистонда тадбиркорликнинг росмана
ривожланиши 1991 йилдан Ўзбекистон Респу
бликасининг “Корхоналар ва тадбиркорлик
фаолияти тўғрисида”ги Қонуни кучга кирган
дан сўнг бошланди. Шу даврдан бошлаб тадбир
корликнинг ривожланишини кўпчилик қарама
қаршиликларни юзага келиши ва ривожланиши
билан биргаликда амалга оширилди.
Ушбу, унчалик катта бўлмаган, муддат даво
мида юридик жиҳатдан тадбиркорликнинг эво
люцияси бўлиб ўтди. Бошланғич даврда тадбир
корлик даромад олиш мақсадида мустақил ва
ташаббускор фаолият сифатида намоён бўлган.
Аммо бу таъриф кўпгина назарий тортишувларга
сабабчи бўлди.
Тадбиркорлик фаолиятига тўғри ва аниқ таъ
риф беришда мустақил Ўзбекистон Республи
касининг янги Конституциясини ва Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик Кодексини қабул
қилиниши янги босқич ҳисобланади.
Давлат фуқаролар, иқтисодий фаолиятнинг
бошқа субъектлари, жамият ва давлат манфаат
лари ва ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида тад
биркорлик даромади олишга ўрнатилган тартиб
қоидаларига риоя қилиниши устидан маълум бир
назорат ўрнатиш орқали тадбиркорликни қўллаб
қувватлайди ва ҳимоя қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида
“Бозор муносабатларини ривожлантиришга
қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг неги
зини хилмахил шакллардаги мулк ташкил этади”
1
.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
Кодексида юридик шахсларнинг турлари
тўғрисида тўхталиб – “Фойда олишни ўз фаолия
тининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи
ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад
қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган
ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин. Тижо
1
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
08.12.1992 й., 53 модда.
ратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик
ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш коопе
ративи, унитар корхона ва қонунларда назарда
тутилган бошқача шаклда тузилиши мумкин”
2
деган фикр билдирилган.
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафо
латлари тўғрисида”ги Қонунда “тадбиркорлик
фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаоли
яти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига
мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва
ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда)
олишга қаратилган ташаббускор фаолият”
3
экан
лиги таъкидланган
Россиялик олим Б.В. Волженкин бу борада
қуйидагиларни таъкидлайди: “...бир маротаба
фуқароҳуқуқий характерга эга бўлган битимларни
тузувчи (ҳатто бу шартномалар бир неча маро
таба тузилган бўлса ҳам, масалан улар томонидан
шахсий буюмларни сотилиши, пудрат шартнома
лари бўйича ёки маълум бир тўлов учун турли
хил майдачуйда ишларни бажариш) шахсларни
тадбиркор деб ва улардан давлат рўйхатидан
ўтишини талаб қилиш нотўғридир. Меҳнат шар
тномаси бўйича мажбуриятларни бажарилиши
ҳам тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди”
4
.
Шу вақтнинг ўзида бу фаолият натижасида
олинадиган даромадлар тадбиркорлик даро
мади ҳисобланади, чунки улар иш ҳақи, пенсия,
нафақалар, стипендиялар ва қонунчилик билан
белгиланган бошқа тўловлар сифатида қабул
қилинмайди.
Бошқа россиялик олим М.И. Брагинский
қуйидагини таъкидлайди: “Шу билан бирга тад
биркор шартномада иштирок этади, лекин бу
иштирок унинг тадбиркорлик фаолияти билан
боғлиқ эмас, тадбиркорлик фаолиятининг ҳеч
қандай хусусиятига эга эмас”
5
.
Шундай қилиб, экспертлар орасида тадбир
корлик фаолияти деб, мунтазам (шахсни асосий
2
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
29.08.1996 й. 257Iсон қарорига мувофиқ 1997 йил
нинг 1 мартидан кучга киритилган. 40модда
3
Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик
фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги
25.05.2000 й.даги N 69IIсонли Қонуни. 3модда.
4
Волженкин Б.В. Экономические преступления.
СПб., 1999. С. 89.
5
Брагинский М.И. Договоры с предпринимателями
по гражданскому кодексу // Право и экономика.
1998. № 1. С. 60.
14
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2022, 10(158)
фаолияти сифатида)
1
ва малакали
2
равишда мол
мулкдан фойдаланиш, товарлар сотиш, ишларни
бажариш ва хизматлар кўрсатишдан фойда
олишга йўналтирилган фаолиятга айтилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркор
лик даромади тушунчаси қуйидаги белгиларга эга:
● бу субъект томонидан ва ўз номидан,
ўзининг таваккалчилиги ва ўзининг мулкий жавоб
гарлиги эвазига амалга оширилаётган мустақил
ташаббускорлик фаолияти натижасида келиб
тушаётган пул ва моддийашёвий тушумлардир;
● бу хўжалик фаолиятининг асосий мақсади
ҳисобланмиш фойдани олишга йўналтирилган
фаолият натижасида келиб тушадиган даромад
лар;
● бу малакали равишда мунтазам амалга
ошириладиган ва давлат рўйхатидан ўтилиши
назарда тутилган, қонунчиликда назарда тутил
ган бўлса – лицензияланадиган, фаолият натижа
сида келиб тушадиган даромадлар.
В.Д. Симоненко тадбиркорлик деганда товар ва
хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш ва унинг
асосида даромад олиш учун ўзининг ёки қарз
маблағлари эвазига фирма тузишни тушунади
3
.
Баъзи муаллифлар ушбу фаолиятни мунтазамли
гидан қатъий назар фойда олиш фаолияти
4
сифа
тида кўрадилар. Ю.А. Тихомиров эса бу фойдани
чиқариб олиш хўжалик фаолиятининг мақсади
5
эканлигини таъкидлайди.
М.В. Талан тадбиркорликни қуйидагича таъ
рифлайди: “...фойдани максималлаштиришга
қаратилган фаолият. Унинг мазмуни товарларни
сотиш орқали уни эҳтиёжларини қондиришда
мужассамлашгандир. Бунда тадбиркор ўзи сав
дони ташкил этадими ёки воситачи сифатида
намоён бўладими аҳамияти йўқдир”
6
. “Тадбир
корлик” ва “бизнес” тушунчаларини фарқлаб
1
Предпринимательское право: Курс лекций / Под
ред. Н.И. Клейн. М., 1993. С. 19.
2
Попондопуло В.Ф. Правовой режим предприни
мательства. СПб., 1994. C.1920; Тишанская О.В.
Понятие предпринимательской деятельности // Пра
воведение. 1994. № 1. С. 69.
3
Симоненко В.Д. Основы предпринимательства.
Брянск, 1996. С. 7.
4
Основы экономической теории: Курс лекций.
Рязань, 1995. С. 54.
5
Тихомиров Ю.А. Предприниматель и закон: Прак
тическое пособие. М., 1996. С. 4.
6
Талан М.В. Преступления в сфере экономической
деятельности: вопросы теории, законодательного
регулирования и судебной практики: Дис. … д.ю.н.
Казань, 2002. С. 116.
муаллиф иккаласи “...бир хил нарса эмас. Бизнес
анча кенг мазмунга эга”
7
дейди. Бизнес деганда
даромад ёки бошқа шахсий манфаатлар келти
рувчи ҳар қандай иқтисодий фаолият
8
тушуни
лади. Бизнесда фақатгина тадбиркорлар эмас,
балки бошқалар ҳам, масалан, менежерлар, экс
пертлар ва бошқалар иштирок этишади.
М.В. Таланнинг фикрича “тадбиркорлик даро
мади” бозор иқтисодиётининг муҳим тушунчаси,
уни ҳаракатга келтирувчи ғоядир. Шундай бўлса
ҳам, бу категорияга уни иқтисодий ҳодиса сифа
тида аниқроқ таъриф бериш зарурдир. Бу тадбир
корлик даромадини легаллаштириш, уни рацио
нал солиққа тортиш, ҳамда жамият томонидан
уни ҳеч кимники эмас, балки ижтимоий ҳаётнинг
муҳим элементи сифатида қабул қилиниши учун
зарурдир. Шу сабабдан, биринчи навбатда, ушбу
категорияни таърифлаб, уни ноқонуний даромад
лар, ноқонуний фаолиятдан ажратиб олиш керак.
Мисоллар келтирамиз.
Амалдаги қонунчиликдан келиб чиқиб тад
биркорлик даромадининг муҳим белгиси – фойда
олишга қаратилган мустақил фаолиятдан келиб
тушган тушумлар деган хулосага келиш мумкин.
Бу эса ушбу шахс томонидан бу фаолият бир неча
марта амалга оширилишини ва мунтазам амалга
оширишга интилишида намоён бўлади. Унинг
пировард мақсади – фойда (даромад) олиш экан
лигини тақозо этади. Шу сабабдан савол туғилади:
иқтисодий муносабатлар иштирокчиси томонидан
амалга оширилаётган битимларнинг қанчасини
мунтазам фойда олиш жараёни билан боғлаш
мумкин? Битта (каттами ёки кичикми аҳамияти
йўқ) битим натижасида келиб тушаётган даро
мадни тадбиркорлик даромади сифатида кўриш
мумкинми?
Тадбиркорлик даромади тушунчасига тад
биркорликка берилган таърифдан келиб чиқиб
ёндашамиз. Масалан, А.В. Бусыгин тадбиркор
лик деганда мустақил ташаббус, жавобгарлик ва
инновацион тадбиркорлик ғоясига эга иқтисодий
фаолликнинг алоҳида турини
9
тушунади. Тад
биркорлик фаолиятини яна тадбиркор томони
дан аниқ бир ишни бошидан якунигача (маблағ
7
Талан М.В. Преступления в сфере экономической
деятельности: вопросы теории, законодательного
регулирования и судебной практики: Дис. … докт.
юрид. наук. Казань, 2002. С. 116.
8
Большой экономический словарь. М.: Фонд
«Правовая культура», 1994. С. 43.
9
Бусыгин А.В. Предпринимательство. М.: Инфра
М., 1997. – С. 15.
15
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2022, 10(158)
сарфлангандан то бизнесфаолиятнинг пировард
мақсади бўлган фойда олингунга қадар) амалга
оширган фаолиятларининг мажмуаси
1
сифатида
тушунишади. Шундай қилиб, амалга оширила
ётган битим мунтазам равишда фойда олишга
йўналтирилган фаолиятлардан бири бўлиб, ва у
қонун доирасида амалга оширилаётган бўлса, ва
яна бир неча зарурий шартлар мавжуд бўлса тад
биркорлик даромадини легаллиги тўғрисида сўз
юритиш мумкин.
Brian SingletonGreen ўзининг тадқиқотларида
фирмаларнинг молиявий ҳисоботларини таркиби
ва унинг фирма ривожидаги аҳамияти ўрганиб
чиқилган
2
.
Ноқонуний тадбиркорлик фуқаролик, маъму
рий, молиявий, солиқ ва бошқа тармоқ низомлари
ва концепциялари билан узвий боғлиқ бўлиб,
жиноятҳуқуқий нормалар юридик конструкци
яларини ҳуқуқнинг бошқа тармоқлари катего
риялари ва низомлари билан юқори даражада
мувофиқ келишини талаб этади деган фикр тўғри
деб хулоса қилиш мумкин
3
.
Хулосалар.
Қуйида келтирилган белгиларни барчасини
ўзида мужассамлаштирган даромадни тадбир
корлик даромади деб тан олиниши, ва бундан
тадбиркорлик мазмун моҳиятини аниқлаштириш
мумкин:
1. Даромад олишга қаратилган мустақил фао
лиятдан даромадлар. Мустақиллик деганда,
биринчи навбатда, жисмоний ёки юридик шахс
бўлган тадбиркор фуқаролик жамиятида бевосита
ўз номидан ва ўз манфаатлари борасида ишти
рок этади.
2. Даромадлар доимо тадбиркор томонидан
таваккалчилик асосида олиб борган фаолияти
натижасида келиб тушади. Таваккалчилик асо
сида олиб борган фаолияти натижасида келиб
тушадиган тадбиркорлик даромади иқтисодий
мустақиллик ва бу билан узвий боғлиқ тадбир
корнинг ўз фаолият натижаларига жавобгарликни
1
Курс экономики: Учебник / Под ред. Б.А. Райз
берга. М.: ИнфраМ., 1997. С. 542.
2
Brian SingletonGreen (2012) Should financial
reporting reflect firms’ business models? What
accounting can learn from the economic theory of the
firm. Springer Science+Business Media New York. J
Manag Gov (2014) 18:697–706. DOI 10.1007/s10997
01292407
3
Фабричный И.А. Уголовноправовая характери
стика незаконного предпринимательства: Автореф.
дисс. … к.ю.н. Красноярск, 2001. С. 11
тақозо этади. Тадбиркорлик даромадининг бу бел
гиси юқорида қайд этилган биринчи белги билан
узвий боғлиқдир. Чунки ҳаракат йўналишини
мустақил ўзимиз танлаб туриб, бизнинг ўзимизни
қийинчиликлар ва муаммоларга дуч келиш
эҳтимоли бор. Танланган йўналиш, пировардида
маълум бир натижага олиб келади, лекин у биз
нинг тасаввуримиздагидан бошқачароқ бўлиши
мумкин. Афсуски, тадбиркорлик даромади тушун
часи қонунчиликда белгиланмаган, ва бу камчи
ликни тўғрилаш муҳимлиги тўғрисида кўплаб фик
рлар билдирилмоқда. Аммо бу тушунча юридик
дан кўра кўпроқ лингвистик характерга эга деган
мулоҳазалар ҳам мавжуд.
3. Тадбиркорлик даромади мунтазам харак
терга эга, масалан: молмулкдан фойдала
ниш, товар сотиш, ишларни бажариш, хизмат
кўрсатишдан олинган фойда. Бу мақсадга эришиш
учун албатта тадбиркорлик фаолиятини мунтазам
равишда амалга ошириб туриш керак. Фаолиятни
амалга оширишни мунтазамлиги барча амалга
оширилаётган фаолиятларни ягона бирликка
бирлаштирувчи хусусиятга эга деган мулоҳаза
билан қўшилмоқ даркор. Бинобарин, тадбир
корлик даромади – бу мунтазам характерга эга,
фойда кўринишида олинадиган (бунинг учун тад
биркорлик субъекти мақсади фойда олиш бўлган
бир қатор битимларни амалга ошириши зарур)
даромаддир.
Агар битта битим амалга оширилса, унда у
даромад келтирган бўлса ҳам тадбиркорлик даро
мади деб тан олинмаслиги мумкин, чунки битта
битим мунтазамлик характерига эга бўлмайди.
Аммо, шу билан бирга, ушбу бир маротабали
даромад тикланмаслик хусусиятига эгалиги билан
тадбиркорлик даромади сифатида намоён бўлиши
мумкин, лекин у мазмуни жиҳатидан иқтисодий
категория эмас ва тадбиркорлик даромади сифа
тида талқин этилмайди.
Қизиғи шундаки, тадбиркорлик даромадининг
шу белгисини кўп томонлама талқин қилиниши
амалиётда кўп сонли чалкашликларга олиб
келади, уларнинг кўпчилиги суд жараёнлари
билан якунланади, чунки солиқ солиш базасини
аниқлаш ва солиққа тортиш ставкаларини бел
гилаш жуда мураккаб бўлади.
Ҳозирги вақтда турли сабабларга кўра кўпгина
ходимлар ўзининг асосий иш жойида тўлиқ иш
куни ёки тўлиқ иш ҳафтаси банд эмаслар. Пан
демия шароитида улар асосий иш жойидан
бўш вақтда қўшимча даромад топишга мажбур
16
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2022, 10(158)
бўлишмоқда. Улар кўпинча қурилиш ёки пудрат
асосида бажариладиган ишларга қўл уришмоқда.
Бу турли хизматлар кўрсатиш, маслаҳатлар бериш
билан боғлиқ ишлар бўлиши мумкин. Педаго
глар ўртасида кенг тарқалган усул репетиторлик
ҳисобланади. Аммо, кўпчилик ҳолларда бу тур
даги фаолият бир маротабали ва мунтазам эмас
дир. Ушбу фаолиятлардан олинган даромадни тад
биркорлик даромади деб ҳисобласа бўладими?
Ушбу фаолият тадбиркорлик фаолияти деб
баҳоланиши учун уни ойда, йилда неча марта
бажариш керак? Ёки саволни бошқача берсак:
улар белгиланган вақт давомида неча маротаба
бажарган ишлари учун ҳақ олишлари керак?
Аммо, қуйидаги ҳолат ҳам бўлиши мумкин: бир
неча одам бир неча ой давомида уйжойни
капитал таъмирлаши, уйжой ёки сауна, бассейн
қуриши мумкин, ва меҳнат ҳақини ишлар тўлиқ
бажарилгандан сўнг олишлари мумкин. Биноба
рин, фойда олишда мунтазамлик йўқ, шу сабаб
дан, тадбиркорлик даромади ҳам йўқ? Агар бу
ишчилар иш ҳақини ойма ой олиб боришга
бўлса бу даромадни тадбиркорлик даромади деб
баҳолаши мумкинми? Бу саволга жавоб кўп маъ
ноли бўлиб туюлади.
Намоён бўлмоқдаки, ҳар бир мунозарали
ҳолатда индивидуал ёндашув зарур. Молмулкдан
фойдаланиш, товарларни сотиш, ишларни бажа
риш, хизматлар кўрсатишдан даромад олишнинг
бир маротабали ҳолатлари билан бу фаолият
дан мунтазам равишда даромад олишга инти
лиш, доимо шу фаолият билан касб сифатида
шуғулланиш ўртасида маълум бир чегара мавжуд.
Масалан. Ёши катта аёл икки ойга ўз
қариндошлариникига меҳмонга кетмоқчи ва
ўзининг бир хонали квартирасини шу даврга ижа
рага топширмоқчи. Ва бошқа ҳолат: фуқаро ўз
мулки сифатида квартирага эга, ва яна бир квар
тира сотиб олиб уни аниқ бўлмаган муддатга
ва аниқ бўлмаган сондаги шахсларга ижарага
бериш мақсадида. Бу икки ҳолатни фарқлаган
ҳолда, юқорида қайд этилганидек, мақсадга
йўналтирилганликни ҳисобга олиш зарурдир.
Шу билан бирга, турли ҳолатларга мос равишда,
давлат рўйхатидан ўтиш заруратини баҳолаш ҳам
муҳимдир.
Шунга эътиборни қаратиш керакки, бундай
ҳолатларда шароитни тўғри баҳолаш, ҳамда ўзи
учун маълум бир фуқароликҳуқуқий статусни
олишга мажбурловчи шароитларни ажратиб
олиш, амалиётда муҳим аҳамиятга эга.
4. Тадбиркорлик даромадининг охирги бел
гиси унинг легаллигидир. Тадбиркорлик субъекти
бўлиб қонунчиликда белгиланган тартибга биноан
рўйхатдан ўтказилган шахслар (жисмоний ва юри
дик шахслар), яъни тегишли фуқароликҳуқуқий
статусга эга шахслар бўлиши мумкин. Бошқача
қилиб айтганда, тадбиркорлик даромади субъек
тини рўйхатдан ўтказиш, солиқ органида ҳисобга
туриш, қонунчилик билан белгиланган алоҳида
ҳолатларда эса, махсус рухсатни (лицензияни)
олиш – бу тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва
тадбиркорлик даромадини олиш усулидир.
Фойдаланилган адабиёт:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022 — 2026 йил
ларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ60сон
Фармони. https://lex.uz/docs/5841063
2. Регулирование деятельности субъектов малого предпринимательства в начале XXI
века: мировой опыт : Абулкосимов Х.П., Бегжанов Э.О., Богомазова И.В., Бондарева Я.Ю.,
Вдовиченко Л.Ю., Владыка М.В., Волосюк М.В., Гумилевский А.Б., Ефимова А.В., Жанназа
рова Г.К., Ильина Т.Г., Каз Е.М., Каз М.С., Кашпур В.В., Климова Т.Б., Куклина Т.В., Кулик А.М.,
Монакова Е.А., Маковеева В.В., Макушина А.Ю. и др.– Томск : Издательский Дом Томского
государственного университета, 2020. – 332 с.
3. Муродова Н.Қ. Кичик бизнес субъектларининг тадбиркорлик фаоллигини ошириш
нинг асосий йўналишлари. – Навои: 2007,
4. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 08.12.1992 й.
17
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2022, 10(158)
5. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси. Ўзбекистон Республикаси Олий Маж
лисининг 29.08.1996 й. 257Iсон қарорига мувофиқ 1997 йилнинг 1 мартидан кучга кирган.
6. Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари
тўғрисида”ги 25.05.2000 й.даги N 69IIсонли Қонуни. 3модда.
7. Волженкин Б.В. Экономические преступления. СПб., 1999. С. 89.
8. Брагинский М.И. Договоры с предпринимателями по гражданскому кодексу // Право
и экономика. 1998. № 1. С. 60.
9. Предпринимательское право: Курс лекций / Под ред. Н.И. Клейн. М., 1993. С. 19.
10. Попондопуло В.Ф. Правовой режим предпринимательства. СПб., 1994. C.1920;
Тишанская О.В. Понятие предпринимательской деятельности // Правоведение. 1994. №
1. С. 69.
11. Симоненко В.Д. Основы предпринимательства. Брянск, 1996. С. 7.
12. Основы экономической теории: Курс лекций. Рязань, 1995. С. 54.
13. Тихомиров Ю.А. Предприниматель и закон: Практическое пособие. М., 1996. С. 4.
14. Талан М.В. Преступления в сфере экономической деятельности: вопросы теории,
законодательного регулирования и судебной практики: Дис. … д.ю.н. Казань, 2002. С. 116.
15. Талан М.В. Преступления в сфере экономической деятельности: вопросы теории,
законодательного регулирования и судебной практики: Дис. … докт. юрид. наук. Казань,
2002. С. 116.
16. Большой экономический словарь. М.: Фонд «Правовая культура», 1994. С. 43.
17. Бусыгин А.В. Предпринимательство. М.: Инфра М., 1997. – С. 15.
18. Курс экономики: Учебник / Под ред. Б.А. Райзберга. М.: ИнфраМ., 1997. С. 542.
19. Фабричный И.А. Уголовноправовая характеристика незаконного предприниматель
ства: Автореф. дисс. … к.ю.н. Красноярск, 2001. С. 11
20. Brian SingletonGreen (2012) Should financial reporting reflect firms’ business models?
What accounting can learn from the economic theory of the firm. Springer Science+Business
Media New York. J Manag Gov (2014) 18:697–706. DOI 10.1007/s1099701292407
18
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА