Патоморфология смешанных инфекционных болезней, протекающих в природных условиях.

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
2-3
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Джураев, О. (2024). Патоморфология смешанных инфекционных болезней, протекающих в природных условиях. in Library, 3(3), 2–3. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31292
Олимжон Джураев, Ветеринарный научно-исследовательский институт
Ветеринарный научно-исследовательский институт, заведующий лабораторией патоморфологии, кандидат ветеринарных наук, старший научный сотрудник
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описана патоморфология смешанных инфекционных болезней, протекающих в природных условиях.


background image

ТАБИИЙ ШАРОИТДА УЧРАЙДИГАН АРАЛАШ ЮҚУМЛИ
КАСАЛЛИКЛАР ПАТОМОРФОЛОГИЯСИ

Ф.Ибадуллаев, Б.Элмуродов, О. Жураев, Ж. Пармонов

Ўзбекистон ветеринария илмий-тадкикот институти

Кейинги йилларда ёш моллар орасида табиий шароитда оғир

кечадиган турли касалликлар жуда кўп учрамоқда. Мазкур касалликлардан
ўлган молларни патологоанатомик текширганда кўпинча адабиётларда
келтирилган касалликлардан бутунлай фарқ қиладиган ўзгаришлар
кузатилмокда.

Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд вилоятларининг хўжаликларидан

келтирилган ўн бош бузоқнинг ички аъзолари атрофлича патологоанатомик
текширилди. Уч бош 2-5 кунлик бузоқнинг кўкрак бўшлиғида қизил-сариқ
тусли 80-100 мл суюқлик тўпланган, кекирдакда ва ўпкада крупоз
яллиғланиш билан бирга қон қуйилишлар, юракда эса қон турғунлиги ва
нуқтали қон қуйилишлар ривожланган. Қорин бўшлиғида қон аралаш
суюқлик тўпланган, ошқозоннинг сероз пардаларида геморрагия, ингичка ва
йўғон ичакларда катарал-геморрагик яллигланиш ва қон турғунлиги
кузатилди.

Жигар, талоқ, буйрак ва лимфа тугунлари катталашиб, қон қуйилган.

Бир бузоқнинг ўпкасида кўп сонли 2 см гача катталикдаги некротик ўчоқлар
ва

фибринозли

яллиғланишлар

ҳосил

бўлган.

Патологоанатомик

текширишлар асосида аниқланишича, 2 бош бузоқда колибактериоз ва
пастереллёзга, бир бош бузоқда эса - бронхопневмонияга хос ўзгаришлар
ривожланган.

Бактериологик текширишларида бирламчи диагноз тасдиқланди, яъни

2 бош бузоқда колибактериоз ва пастереллёз, бир бузоқда эса пастереллёз -
қўзғатувчилари ажратилди.

Уч бош 7-15 кунлик бузоклар ёриб кўрилганда, кўкрак ва қорин

бўшлиқларида қизғиш рангли экссудат тўплангани, шиллиқ ва сероз
пардаларда геморрагиялар, ўпкада крупоз пневмония ва некроз ўчоқлари
аниқланди. Ширдонда эрозия ва яралар ҳосил бўлган, геморрагик энтерит ва
ичаклар шиллиқ пардаларида нуқтали қон қуйилишлар ривожланган. Тутқич
лимфа тугунлари ва талоқ катталашган, жигар латтасимон бўлиб, кўп сонли
хира сариқ ўчоқлар мавжуд. Буйракларда геморрагиялар ва дистрофик
ўзгаришлар

кузатилди.

Текширишлар

жараёнида

аниқланган

патологоанатомик ўзгаришлар колибактериоз ва сальмонеллёзга хос бўлиб,
мазкур бузоқларнинг аъзоларидан олинган намуналар бактериологик
текширилганда щу касалликлар қўзғатувчилари ажратилди.


background image

Тўрт бош 20-30 кунлик бузоқнинг иккитасида шиллиқ ва сероз

пардаларнинг геморрагияси, ўпкада фибринозли пневмония ва нуқтали қон
қуйилишлар мавжуд бўлиб, ўпка оралиқ лимфа тугунлари катталашган.
Талоқ катталашиб, унда қон қуйилишлари, жигар, юрак ва буйракларда
дистрофик ўзгаришлар кузатилди. Мазкур бузоқларда аниқланган
патологоанатомик

ўзгаришлар

пастереллёз

касаллигига

хосдир.

Бактериологик текширилганда пастереллалар ва ичак таёқчалари ажратилди.
Қолган икки бош бузокда плевропневмония, ошқозон ва ичакларнинг
шиллиқ қаватларида геморрагик гастероэнтерит ва қон қуйилишлар
кўринади. Бу бузоқларнинг ички аьзоларида кузатилган патологоанатомик
ўзгаришлар пастереллёз ва сальмонеллёзга хос булиб, бактериологик
текширишларда улардан пастереллалар ва сальмонеллалар ажратилди.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ёш бузоқларда оғир кечадиган ва

кўпинча уларнинг ўлимига олиб келадиган сабаб аралаш ҳолатда учрайдиган
юкумли касалликлардир. Текширилган 10 бош бузоқнинг аксариятида
аниқланган патологик жараёнлар якка тарзда учрайдиган касалликларга хос
ўзгаришлардан фарқ қилади Мазкур бузоқларни патологоанатомик
текширишлар натижасида аниқланган бирламчи диагноз бактериологик
текширишларда ҳам тасдиқланди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов