Сравнительная эффективность Ppd-туберкулина и skj-туберкулина в аллергодиагностике туберкулеза крупного рогатого скота

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
4-5
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Джураев, О., Мамадуллаев, Г., & Рузимуродов, М. (2024). Сравнительная эффективность Ppd-туберкулина и skj-туберкулина в аллергодиагностике туберкулеза крупного рогатого скота. in Library, 1(1), 4–5. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31437
Олимжон Джураев, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Ветеринарный научно-исследовательский институт, заведующий лабораторией патоморфологии, кандидат ветеринарных наук, старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описана сравнительная эффективность ППД-туберкулина и СКЖ-туберкулина в аллергической диагностике туберкулеза крупного рогатого скота.

Похожие статьи


background image

ҚОРАМОЛЛАР ТУБЕРКУЛЕЗИНИ АЛЛЕРГИК ТАШХИСИДА

ППД - ТУБЕРКУЛИН ВА СКЖ — ТУБЕРКУЛИНЛАРНИНГ

ЎЗАРО ҚИЁСИЙ САМАРАДОРЛИГИ

Г.Х. МАМАДУЛЛАЕВ, О. А. ДЖУРАЕВ, М. А. РЎЗИМУРОДОВ

Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институти

Туберкулинизация - ҳайвонлар туберкулезини аниқлашда асосий

услублардан бири ҳисобланиб, махсус туберкулинлар ёрдамида амалга
оширилади. Туберкулиннинг сифати аллергик ташхисда асосий омил бўлиб,
текширишлар самарадорлигини белгилайди.

Турли мамлакатларда туберкулин тайёрлаш учун туберкулезнинг

М. Бовис ва М. туберкулозис штаммларидан фойдаланилади.

Баъзи туберкулинлар М. Бовис, бошқалари М. туберкулозис

турларидан ёки иккала штамм биргаликда қўшиб тайёрланади. Айрим
тадқиқотчилар эса бир йула 3 ёки ундан ортиқ штаммлардан фойдаланишган.
Мана шундай туберкулинлардан бирини биз ўз тадқиқотларимизда синовдан
ўтказдик.

СКЖ-туберкулин - Қозогистон ветеринария илмий тадқиқот институти

олимлари томонидан яратилган ва Олма-Ота биофабрикасида ишлаб
чиқарилган бўлиб, сут эмизувчи ҳайвонлар учун мўлжалланган. СКЖ-
туберкулин тиник, оқ-сариқ рангли тайёр стандарт эритма шаклидаги
аллерген бўлиб, чўкма ёки бошқа қўшимчалардан мустаснодир. Сақлаш
муддати – ишлаб чикарилган кундан бошлаб 1 йил.

Препарат 5000 ТБ (туберкулин бирлиги) ёки 0,2 мл миқдорида тери

ичига юборилади. Бунинг учун БИ-7, ИБВ-02 асбоблари ёки 1-2 мл ҳажмдаги
шприц ва туберкулинизация учун қўлланиладиган игналардан фойдаланиш
мумкин.

СКЖ-туберкулин асосан қорамоллар туберкулезини аниқлаш учун

қўлланилади. Бузокларни 2 ойлигидан, сигирларни бўғозлигининг ҳар қандай
давридан катъий назар аллергик текшириш зарур. Ҳўкизларга аллерген дум
ўзагининг тери бурмасига юборилади. Реакция натижаси 72 соатдан сўнг
ўлчанади.

Туберкулез бўйича соғлом хўжаликда СКЖ-туберкулинга 5 мм ва

носоғлом хўжаликда 3 мм дан ортиқ натижа берган ҳайвонлар ижобий
реакция берувчилар ҳисобланади.


background image

Мазкур ҳабарномада ушбу туберкулиннинг қорамоллар туберкулезини

аллергик ташхисидаги самарадорлигини Курск биофабрикасида ишлаб
чиқарилган ва сут эмизувчи ҳайвонлар учун мўлжалланган ППД-туберкулин
билан биргаликда қиёсий равишда синаб кўриш натижалари баён қилинади.

Тажриба туберкулез бўйича носоғлом ҳўжаликда ўтказилди. Дастлаб

320 бош қорамол ППД-туберкулин билан 90 кун оралиғида 2 марта
туберкулезга аллергик услубда текширилди.

Биринчи текширишда 14 бош сигирда ППД–туберкулинга ижобий

реакция аниқланди. Реакциянинг ўртача интенсивлиги 5,5±0,3 мм ни ташкил
қилди. Иккинчи текширишда ППД-туберкулинга ижобий реакция берувчи
32 бош қорамол аниқланиб, ўртача интенсивлик 4,7±0,3 мм га тенг бўлди.

Текширишлар натижаларига кўра, доимий реакция берувчи қорамоллар

подадан ажратиб олинди ва учта гуруҳга бўлинди: I ва II гуруҳларда 10
бошдан, III-гуруҳда - 12 бош. Учинчи текшириш муддатида I-гуруҳ моллари
ППД-туберкулин билан, II-гуруҳ - СКЖ-туберкулин ва III-гуруҳ параллел
равишда ҳар иккала препарат (бир вақтнинг ўзида бўйиннинг чап томонидан
ППД туберкулин ва ўнг томонидан СКЖ-туберкулин) билан текширилди.

Реакция натижаси 72 соатдан сўнг ўлчанди.

Корамолларнинг барчасида ижобий натижа қайд қилиниб I- гуруҳдаги

реакциянинг ўртача интенсивлиги 4,7±0,7 мм, II-гуруҳда - 7,1±0,6 мм ва
IIІ-гуруҳда ҳар иккала аллергенга ҳам қарийб бир ҳил натижа ППД-
туберкулинга 6,3±0,3 ва СКЖ-туберкулинга 6,0±0,4 мм ни ташкил қилди.

Шундай қилиб, тадқиқотлар натижаларига кўра хулоса қилиш

мумкинки, қорамоллар туберкулезини аллергик ташҳис қилишда СКЖ-
туберкулин ижобий натижа берди. ППД-туберкулинга нисбатан қиёсий
равишда синовдан ўтказилган текширишларда қарийб бир хил натижа
олинди. СКЖ-туберкулиннинг аллергенлик хусусияти бўйича ППД-
туберкулиндан қолишмаслиги аниқланди. Шунинг учун қорамоллар
туберкулезини аллергик услубда ташхис килишда ППД-туберкулин билан
бир қаторда таъсис қилинган кўрсатмага мувофиқ 0,2 мл (5000 ТБ)
миқдорида СКЖ-туберкулиндан ҳам фойдаланиш мумкин.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов