Значение музеев в обогащении мира духовно-просветительскими ценностями населения, воспитании молодого поколения в духе любви и верности Родине

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
74-83
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Урунбаева , Ю. (2024). Значение музеев в обогащении мира духовно-просветительскими ценностями населения, воспитании молодого поколения в духе любви и верности Родине. in Library, 2(2), 74–83. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/35176
Юлдуз Урунбаева , Самаркандский институт экономики и сервиса

Самаркандский институт экономики и сервиса, доцент кафедры экономической теории, доктор философских наук по экономике

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье подчеркивается значение, история и теоретические основы музеев в обогащении мира духовно-просветительскими ценностями населения, воспитании молодого поколения в духе любви и верности Родине.


background image

№2(16) 2024 "IQTISODIYOT VA TURIZM" xalqaro ilmiy va innovatsion jurnali

74

УДК:338.4

Юлдуз Пирназаровна Урунбаева

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти и.ф.ф.док., доцент

АҲОЛИНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ҚАДРИЯТЛАРИ

ДУНЁСИНИ БОЙИТИШ, ЁШ АВЛОДНИ ВАТАНГА МУҲАББАТ ВА

САДОҚАТ РУҲИДА ТАРБИЯЛАШДА МУЗЕЙЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Аннотация -

Мақолада

Аҳолининг маънавий-маърифий қадриятлари дунёсини

бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда музейларнинг
аҳамияти, тарихи, назари

й асосларига алоҳида аҳамияти берилган.

Калит сўзлар:

музей, туризм, маданият, меърос, маърифат,

турмуш даражаси,

турмуш сифати, ёшлар, маънавият, садоқат, мухаббат, авлод, тарбия.

Кириш.

Миллий анъана ҳамда қадриятларимизни тиклаш, бой меросимизни чуқур

ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида кенг
тарғиб этишга катта эътибор қаратила бошланди. Сабаби иқтисодий тараққиёт, кишилик
жамияти тарихида кечган муҳим иқтисодий жараёнларнинг ҳамда содир бўлган иқтисодий
ҳодисаларнинг туб моҳиятини англаб етиш, баҳолаш, уларниннг сабаб ва оқибатларига
тушуниб етиш, тегишли илмий хулосалар чиқариш, энг муҳими, уларга асосланган ҳолда,
келажакда содир бўлиши мумкин бўлган, аниқроғи муқаррар бўлган, иқтисодий тараққиёт
хусусида илмий асосланган хулосаларни олиш имконини беради.

Материаллар.

Ўзбекистон ҳудудида қадимдан шаклланган музейлар тизимини

янада такомиллаштириш уларнинг халқнинг маънавий-ахлоқий камолотида тутган
ўрнини ошириш, музей фондларида сақланиб келаётган халқимиз бой тарихини,
мустақиллигимиз одимларини акс эттирувчи ноёб, нодир экспонатларни авайлаб асраш,
ўрганиш, бойитиб бориш, дунёга олиб чиқиш ва тарғиб қилиш, улардан халқимиз онгида
миллий ғурур ва ифтихор, истиқлол ва Ватанга садоқат туйғуларини кучайтириш йўлида
кенг фойдаланиш, музейларни замон талабларига мос юқори малакали мутахассислар
билан таъминлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаб, жаҳон музейшунослиги
тажрибаларини қўллашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон
Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов (1998 йил 12 январдаПФ-1913-
сон) «Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида» Фармон
қабул қилган эди

1

.

Фармонда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Бадиий академияси ва

Давлат матбуот қўмитаси мамлакатимиз аҳолисининг музейшунослик маданиятини
ошириш, уларни меросимиз ва қадриятларимиздан хабардор қилиб бориш ҳамда
мутахассислар, музей ходимларининг музейшунослик соҳасидаги илмий ишларини чоп
этиш, бу соҳадаги ютуқларни тарғиб қилиши музей ходимларининг касбий малакасини
ошириш мақсадида уч ойда бир марта ўзбек, инглиз ва рус тилларида чоп этиладиган
илмий-амалий, маънавий-маърифий, рангли «Мозийдан садо» журналини таъсис этиш
каби улуғвор режалар ҳам белгиланган эди. Албатта бу фармон ватанимизда музейлар
фаолиятларини юксак даражаларга етказишда тарихий ҳужжат бўлиб қолди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги

ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга
оид Давлат дастури» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва
санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар

1

.Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг (1998 йил 12 январдаПФ-1913-

сон) «Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида» ги фармони


background image

"IQTISODIYOT VA TURIZM" xalqaro ilmiy va innovatsion jurnali №2(16) 2024

75

тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ–3022-сон қарорини ижро этиш юзасидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «2017-2020 йилларда давлат музейлари фаолиятини
такомиллаштириш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-
тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» қарор қабул қилди

1

.

Қарорда давлат музейларининг ишлаб чиқиладиган янги концепциялари, музей

ашёларини ишончли сақлаш, ташриф буюрувчилар, хусусан имконияти чекланган
шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туристларга хизмат кўрсатишни
ривожлантириш, архитектура-режалаштириш, интерьер, дизайн ва ландшафт ечимларига
эътибор қаратган ҳолда ҳар бир музей биносининг эскиз лойиҳасини музейнинг йўналиши
ва мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда тасдиқлаш белгиланган. Миллий
аньаналаримизни асраб - авайлаш ва бойитиш мақсадида ўтган даврда 11 та янги музей,
2 та театр, 28 та болалаар мусиқа ва саньат мактаби, 5 та олийгоҳ, жумладан, янги авлод
журналистларини тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон журналистика ва оммавий
коммуникациялар университети ташкил этилди. Шу ўринда муҳим бир рақамга эътибор
қаратамиз. Маданият ва саньат соҳасини давлат томонидан қўллаб – қувватлаш ҳажми
2017 йилга нисбатан 5 карра ошиб, 2023 йилда ушбу йўналишлар учун 712 миллиард
сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди

2

. Ҳеч бир халқ ёки миллат маънавиятини унинг

тарихидан, миллий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Бинобарин,
дунё тамаддунига беқиёс улуш қўшган кўҳна заминимиздаги маданий ҳамда тарихий
ёдгорликлар, бетакрор осори-атиқалар, неча минг йиллик топилма ва ашёлар, нодир
қўлёзмалар наинки халқимиз, балки умумжаҳон меросининг ноёб намуналари
ҳисобланади.

Усуллар.

Ҳукуматимизнинг барча қарорларига туризмни ривожлантириш

масалалари киритилганлиги миллий туризмда янги йўналишларни, туризмнинг янги
турларини ташкил қилишни талаб қилади. Яъни, музейшунослик замонавийликнинг
ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муаммоларига юз тутди. Янги музей концепцияси
муаллифлари томонидан эса музейда жамоа билан коммуникациянинг янги усуллари
жорий этилмоқда. Замонавий ҳаётда музейлар анъанавий вазифалар ва функциялардан
бироз четга чиқиб, жамият ҳаётида актив иштирок этишига кўмак берувчи янада кенг
дастурларни амалга ошириш керак

3

. Республикамизда туризмни ривожлантиришда

мамлакатимиздаги музейлардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, халқимизнинг
ижтимоий, маърифий ҳаётида, ёш авлодни маданий етук тарбиялашда, инсоннинг билим
доирасининг кенгайишини шакллантиришда музейларимиздан туризмда фойдаланишни
кучайтириш янада долзарб муаммолардан бўлиб қолмоқда.

-аҳоли, энг аввало, ёш авлод учун мўлжалланган, Интернет тармоғидан фойдаланган

ҳолда, музейларнинг фаолиятига инновацион ахборот технологияларни кенг жорий этиш
ва музей экспонатларининг рақамли шаклларини яратиш орқали музей экспонатларини
кўриш имконини берадиган инфратузилмани яратиш;

-мамлакатимизнинг маданий-тарихий меросини оммалаштириш ва танитиш

мақсадида музейларнинг ижтимоий маконга тўлиқ интеграциялашувини таъминлаш;

-музейларда имкониятлари чекланган шахслар, кекса ёшдаги ташриф буюрувчилар,

мактабгача ёшдаги болалар ва уларга ҳамроҳлик қилаётган шахсларга хизмат кўрсатиш ва
қулайлик яратишнинг инклюзив услубларидан кенг фойдаланиш;

1

.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «2017-2020 йилларда давлат музейлари фаолиятини

такомиллаштириш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини
тасдиқлаш тўғрисида» ги қарори.

2

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Республика Маънавият ва маьрифат кенгашининг кенгайтирилган

мажлисидаги нутқи. “МАЪНАВИЯТ ҲАЁТИМИЗДА ЯНГИ КУЧ, ЯНГИ ҲАРАКАТГА АЙЛАНИШИ
КЕРАК”Халк сўзи 2023 йил 23 декабрь, №274(8617) 2 бет.

3

.Мухамедова М.С., Музейшунослик. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2013.-174 б.


background image

№2(16) 2024 "IQTISODIYOT VA TURIZM" xalqaro ilmiy va innovatsion jurnali

76

Мамлакатимизда сўнги йилларда халқимизнинг, айниқса ёш авлодларнинг

музейларга қизиқиши ва ташриф буюришлари, бу ташрифларни ташкил қилувчи
ташаббускорлик ҳам, айни вақтда, дунё халқларининг, халқаро туристларнинг, ватанимизга
ташриф қилган давлат раҳбарларининг музейларимизга қизиқишлари ҳам йилдан-йилга
кучайиб бормоқда. Чунки, Ўзбекистонда халқаро миқёсларда маълум ва машҳур бўлган
музейлар бор.

Марказий Осиёда яшаган халқларнинг бойликлари дастлаб эрамиздан олдинги IV

асрда Александр Македонский қўшинлари томонидан таланган. Улар қадимги Тўс
шаҳаридаги ибодатхонадаги шоҳ Виштаспнинг қабрини очганида улар кутган бойликлар
ўрнига терига ёзилган “Авесто”ни кўришади. Жаҳли чиқган Александр уни ёқиб юборишни
буюради. Шу тариқа буюк “Авесто”нинг дастлабки нусхаси йўқ қилинди.

Марказий Осиёда яшаган халқларнинг бутун бойликлари, айниқса, дунёда тенги йўқ

китобхоналари Чингизхон босқинида ёқиб юборилди. Араблар босқинида ҳам тенги йўқ
китобхоналар йўқ қилинди. Ўрта Осиёда мустақил Сомонийлар давлатининг (IX-Xасрлар)
барпо бўлиши бу борада тубдан ўзгариш қилди. Бу даврда сарой бойликларидан ташқари,
катта кутубхоналар, архивлар ташкил этилди. Тарих гувоҳлигича, Х асрдаги Бухоро ва
Шероз амирликлари кутубхоналарида инсоният яратган кўплаб нодир китоблар бўлган.

Ғазнавийлар сулоласининг асосчиси Муҳаммад Ғазнавий ҳам жуда кўп китоблар

тўплаган. Хоразмшох Муҳаммад мамлакатнинг равнақи йўлида катта ишлар қилди. Гўзал
саройлар, қасрлар, мақбаралар қурди. Нодир моддий-маънавий бойликлар тўпланди, аммо
бу бетакрор санъат ва маданият ёдгорликлари, бутун шаҳар мўғул босқинчилари истилоси
туфайли йўқотилди. Кутубхоналар ёндирилди, маданий ҳаёт 100 йиллар орқага чекинди.
Орадан 150 йил ўтгандан сўнг Ўрта Осиёда фан ва маданият қайта ривожлана бошлади.
Айниқса, Амир Темур томонидан ягона марказлашган давлат тузилиши ва Самарқанднинг
пойтахт қилиниши катта бойликларнинг тўпланишига сабаб бўлди. Меъморий
ёдгорликлар, мақбаралар, масжид-мадрасалар, саройлар қурилди.

Амир Темур забт этган мамлакатлардан қадимий қўлёзмалар, хон, амирларга

тегишли ёзишма ва элчилик ҳужжатлари, мусулмон дунёсининг муқаддас китоби бўлмиш
«Усмон Куръони» нинг асл нусхасини Самарқандга келтирди. Дунёга машҳур Темур
кутубхонасини барпо этди. Темурнинг севикли набираси, Шарқнинг буюк астроном олими
Мирзо Улуғбек бу кутубхонани янада бойитди. Темурий ҳукмдорларнинг ҳаммаси
маданиятни ривожлантиришга катта ҳисса қўшдилар.

Маълумотларга кўра, Алишер Навоийнинг жуда катта, нодир, қўлёзмаларга бой

шахсий кутубхонаси бўлган. Бу кутубхонадан тарихчи Хондамир, мусаввир Беҳзод ва
бошқа олиму фозиллар фойдаланганлар. Бухоро-Хива хонликларида ҳам нодир қўлёзмалар
коллекциясини тўплаб сарой ва шахсий кутубхоналар барпо этиш одат бўлган эди.

Хива хони Мухаммад Рахим II, (Феруз тахаллуси билан машҳур шоир 1865-1910)

кутубхона барпо этиб уни дунёнинг ҳар чеккасидан келтирилган нодир қўлёзмалар билан
бойитиб боради. Ўрта Осиёда биринчи бўлиб Хивада литография ташкил қилиб, ноширлик
санъати ривожлантирилади. XIX асрда Хива хонлиги ўзининг китоб хазинаси билан дунёга
машҳур бўлади. Бу ерда араб, форс-тожик тилларидаги қўлёзмалар ўзбек тилига таржима
қилинган.

Қўқон хонлигида хам бой кутубхона бўлиб, нодир қўлёзмаларга эга эди. Бу даврда

Ўрта Осиёнинг йирик шаҳарлари Фарғона, Бухоро, Қўқон, Тошкент ва бошқа шаҳарларда
китоб ихлосмандлари бўлиб, улар жуда катта маблағ сарфлаб нодир қўлёзмаларни
йиққанлар. Масалан: Тошкентда Жўрабекнинг (1906 йилда ўлдирилган.) шахсий
қўлёзмалар коллекцияси машҳур эди. Боқижон бой, Қози Муҳиддин, Андижондаги Дукчи
Эшонларнинг кутубхоналари, Бухорода яшаган Қози Шарифжон Маҳзун Зиёнинг
кутубхонаси ва ундаги қўлёзмалар ўзининг нодирлиги ва қадимийлиги билан машҳур эди.
Юқоридагилар асосида шундай хулосага келиш мумкинки, Ўрта Осиё диёрида моддий ва
маънавий ёдгорликларни тўплаш асрий анъана бўлиб, миллий хусусиятларга, ислом дини
урф-одатларга риоя қилган ҳолда амалга оширилган.


background image

"IQTISODIYOT VA TURIZM" xalqaro ilmiy va innovatsion jurnali №2(16) 2024

77

Ўрта Осиёлик буюк алломаларнинг қомусий, шоҳ асарлари XII асрдан Европа

мамлакатларида лотин тилига таржима қилиниши, дунё фани ривожига катта ҳисса қўшди.
Шарқ мамлакатларида эса, бу шоҳ асарлар кутубхоналарнинг олтин фондига айланди.
Қадимдан Европалик олимлар, ҳукмрон доиралар Ўрта Осиё халқларининг тарихи,
маданияти ва маданий ёдгорликларини эгаллашга ҳаракат қилардилар. Кейинги даврга
келиб, Ўрта Осиёдан фақат ерли муаллифларнинг қўлёзмалари эмас, балки Шарқдаги буюк
мутаффаккирларнинг фақат номларигина маълум, аммо ўзи топилмаган асарлари ҳам худди
шу ердан чиқиш мумкин деган мулоҳазада бўлдилар.

Уларнинг тахминлари тўғри чиқди ва изчил олиб борилган ҳаракатлари натижасида

Ўрта Осиёнинг маънавий хазиналари Европа-Осиё давлатларининг мулкига айланди. Бу
ишлар хилма-хил йўллар билан амалга оширилди: бу бойликлар хонликларга келган
элчиларга совға сифатида берилди, савдогарлар, атайлаб келган сайёҳларнинг ҳаракатлари,
ўртадаги воситачилар орқали ва босқинчилик ҳаракатлари туфайли хорижий
мамлакатларга чиқа бошлади.

Натижалар.

Масалан: 1740 йили Эрон шохи Нодиршоҳ Ўрта Осиёни босиб олади

ва Амир Темур мақбарасидан кўп ёдгорликларни олади: Темур қабри устидан нефрит тоши,
соҳибқироннинг мақбарага қўйилган олтин сопли қиличи ва қалконлари, қабр устига
қўйилган Қуръон Самарканддан босиб олинган беҳисоб ўлжалар ичида олиб кетилади.
Аммо Темур қабри тошини йўлда синиб қолгани учун тезликда қайтаради.

1831-1833йилларда Ост-Индия компаниясининг лейтенанти Александр Бёрнс

Бухорода яшаб, қадимий тилла ва кумуш тангаларни йиғади ва 200 дан ортиқ нодир
нумизматика коллекциясини барпо этиб, Британия музейига тақдим этади. Ҳозир бу
коллекция бебаҳо ҳисобланади. Бу талончиликда Рус империяси алоҳида, кенг кўламда
«изланиш» ишларини олиб борди.Бу жараён айникса, XIX асрга келиб жуда кучайиб кетди.

Петербургдаги Осиё музейининг директори, шарқшунос олим Х. Д. Френ 1834 йил

Ўрта Осиёдан излаб топилиши мумкин бўлган Шарқ муаллифларига мансуб «Юз асарнинг
хронологик рўйхати» ни тузиб чиқди. Оренбург божхонасига савдогарларни жўнатиш ва
кўрсатилган қўлёзмаларни Петербургга юбориш ҳақида фармойиш берилди, бу вазифа
буюрганидан ҳам аъло даражада бажарилиб, Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари тарихи
географиясига доир қимматли қўлёзмалар Петербургга оқиб кела бошлади. Бу Ўрта Осиё
моддий ва маънавий ёдгорликларининг олиб кетилишининг биринчи босқичи эди. Шу
даврдаёқ Европа давлатлари ва Россиянинг подшо саройлари кутубхоналарида Туркистон
ёдгорликлари пайдо бўла бошлади. 1853 йили рус қўшинлари томонидан Оқ масжид
қалъасининг қўлга киритилиши пайтида моддий ва маънавий хазиналаримиз рус қўшини
томонидан ваҳшийларча таланди.

1869 йилдан режали ўлжа йиғиш чоралари ишлаб чиқилди. Солдат-офицерлар

қўлларига Петербургда ёзилган тавсиянома берилиб, қандай нарсаларга аҳамият
беришликлари кўрсатилган эди. Асосий мақсад: Туркистон шаҳарлари ва хонликлардан
қўлёзмалар, ҳужжатлар, танга, муҳр, амалий санъат намуналари, осори-атиқалар, маҳаллий
ҳунармандларнинг ижод маҳсулотлари, гиламлар, мис ўймакорлиги буюмлари, нодир эгар-
жабдуқлар, заргарлик буюмлари, айниқса, соплари дур, гавҳар тошлари билан безатилган
қимматбаҳо металлардан ясалган қилич, ханжар, пичоқлар ва бошқа буюмлар
Петербургдаги музей ҳамда кутубхоналарга жўнатилиши керак эди.

Ҳарбий бошлиқлар ва амалдорлар бу қимматбаҳо ёдгорликлардан ўзларига

коллекция тўплашни ҳам унутмадилар.1869 йили Самарқандда Туркистонннинг биринчи
генерал-губернатори К. П. Фон Кауфман (1867-1882й) мусулмон дунёсининг муқаддас
китоби VII аср Куфа қўлёзма ёдгорлиги «Усмон Куръони»ни Петербург императорига
жўнатди. 1870 йили Бухоро амири фуқаролари қўзголонини бостириш баҳонасидаги ҳарбий
юришда Шаҳрисабз ва Китоб бекларига қарашли жойлардан 97 жилд қадимий қўлёзмалар
тортиб олинди.

Маданий ва маънавий ёдгорликларни илмий асосда йиғиш 1873 йили Хива

хонлигига юриш олдидан жуда мукаммал ташкил қилинди. Бу ишга Петербургдаги рус


background image

№2(16) 2024 "IQTISODIYOT VA TURIZM" xalqaro ilmiy va innovatsion jurnali

78

география жамияти бош- қош бўлди. Йирик шарқшунос олим П. И. Лерх хонликда
нималарга эътибор бериш ва йиғиш ҳақида мукаммал дастур ишлаб чиқиб Туркистонга
юборди.Дастур, яъни «Кўрсатма» типография йўли билан нашр қилиниб солдат ва
офицерларга тарқатилди.«Кўрсатманинг» махсус бўлимида архив ҳужжатлари, тилла,
кумуш тангалар ва қўлёзма китобларни йиғиш алоҳида қайд этилди. Яна кўрсатиладики,
юқоридаги ёдгорликлар, қозихоналар, масжид-мадраса ва хонадонлардан олинсин. Бу
ерларда Абу Райхон Беруний, А. Навоий ва бошқа мутаффаккирларнинг қўлёзмалари
бўлиши шартлиги кўрсатилади. Ёзилган қўлёзма ва осори-атиқа буюмларини Петербургга
жўнатиш Туркистон генерал-губернаторининг фахрий маслаҳатчиси шарқшунос олим
А.Л.Кун зиммасига маъмурий йўл билан юклатилади.Солдат ва офицерларни
рағбатлантириш йўллари кўрсатилади.

Бу пайтда Хива хони шошилинч равишда қочган бўлиб, сарой босқинчилар

ихтиёрида қолган эди. Хон саройи ва ундаги хазиналар талон-тарож этилди, қўлёзмалар ва
ҳужжатлар Петербург императори кутубхонасига (хозирда С. Шедрин номидаги Петербург
давлат кутубхонаси) жўнатилди. Хива хони тахти эса 1874 йилда Москвадаги қурол-аслаҳа
палатасига топширилди. Бу тахтни илмий тавсиф этган рус олими В. В. Стасов: «Бу тахт
Хива ҳунарманд усталарининг маҳорат чўққиси, яъни металлга гул солиш ҳунарининг
бетакрор маҳсули» дейди.

Хон саройидан олинган қимматли ўлжалар ичида 200 та пул ясайдиган қолиплар, 25

пуд тилла ва кумуш, хон муҳри, 200 дан ортиқ қадимий тангалар, беҳисоб қимматли тошлар
ва тиллодан ясалаган заргарлик буюмлари ва кийим-кечаклар бор эди. Бу нарсалар
Петербург ва Москва музейларига Эрмитаж, Царскосельский арсенал, Москва политехника
музейи, этнография музейи ва бошқа жойларга жўнатилди. Булар бутун дунёдан
келтирилган санъат дурдоналари эди.

Беҳисоб Хитой чинни идишлари, Эрон, туркман ипак гиламлари, Кашмир

рўмоллари, ажойиб чопон ва қурол- аслаҳалардан, беҳисоб заргарлик буюмларидан иборат
эди. Фақат XVII-XVIII-XIX асрга оид Хитой чиннисидан ясалган буюмлар 1000 дан ортиқ
бўлиб бу нарсалар рус офицерларига ўлжа бўлди.

1875-1876 йили Қўқонга юриш бўлди, хонлик тугатилиб, хонлик хазинаси, ундаги

қўлёзмалар қимматли мис, тилла, кумуш буюмлар, қурол- аслаҳалар Петербургга
жўнатилди. Қўқондан олинган мисгарлик, заргарлик буюмлари шу вақтгача йирик
музейлар-Эрмитаж, Британия музейи ва бошқа музейларнинг кўргазмаларида
кўрсатилмоқда. Шундай қилиб, Ўрта Осиё халқларининг тўкилган қонлари ҳисобига
Туркистон ерида 5 та маъмурий вилоят: Сирдарё, Зарафшон (Самарқанд), Фарғона, Каспий
орти вилояти, Еттисув тузилиб генерал-губернаторга қарам бўлди ва Россиянинг тўла
маънодаги колониясига айланди. Бухоро билан Хива рус империясининг тобе хонликлари
бўлиб қолди. Ўлкада ярим подшо Туркистон генерал-губернатор бўлиб, у чекланмаган
ваколатга эга эди.

Энди янги вазифа Ўрта Осиёнинг улкан территориясини ўзлаштириш, уни

чоризмнинг Шарқдаги истеҳкомига, бойиш манбаига айлантириш, ўлкани мукаммал
ўрганиш, яъни ўлкани ер ости ва ер усти бойликларини ўсимлик ва ҳайвонот оламини,
тарихини, этнографиясини ўрганиш зарур эди. Бу борада катта дастур ишлаб чиқилди: унда
Туркистоннинг қадимги тарихи, моддий ва маънавий ёдгорликлари, географияси, ер ости
ва ер усти бойликлари, табиати, ҳайвонот дунёси, урф-одатлари, ҳаёт тарзини кенг кўламда
ўрганиш ва ўзлаштириш мўлжалланган эди. Шу максадда генерал-губернатор ҳузурида
фахрий маслаҳатчилар штати барпо этилди ва бу лавозимларга шарқ тарихи билимдонлари
жалб этилди. Петербургдан шарқшунос олимлар Ўрта Осиёга доимий ва узоқ муддатли
командировкаларга келиб маҳаллий коллекционерлар ва шарқшунослар ёрдамида ҳар
тарафлама текшириш ўтказар эдилар. Улар ишни археологик қазилмалар ва бетакрор
мақбара ва мадрасалардан бошлар эдилар. Бу ишларнинг натижаси ўларок, улар ихтиёрида
қадимий нодир ёдгорликлар, қимматли манбалар тўпланарди. Бу ноёб манбалар Петербург
музей ва кутубхоналарига жўнатилади.


background image

"IQTISODIYOT VA TURIZM" xalqaro ilmiy va innovatsion jurnali №2(16) 2024

79

Улар Туркистоннинг хамма шаҳарларига генерал губернатор ваколати билан бориб

хон саройлари, мадрасалар, масжидлар, қозихона ва савдогарларнинг шахсий
коллекцияларини, моддий ва маданий ёдгорликларни, қадимий нодир қўлёзмаларни изчил
равишда қўлга киритиб, саралаб Петербургдаги археология комиссиясига, Осиё музейига
ва Император кутубхонасига узлуксиз жўнатиб турдилар. Булардан ташқари шу мақсад
йўлида 1867 йилдан то 1917 йилгача Туркистонда 15 тадан ортиқ илмий жамият ва
тўгараклар ишлаб турган.

1895 йилда Тошкентда археолог, этнограф ва антропологлар тўгараги ташкил

этилиб, унга Николай Петрович Остроумов бошчилик қилди. Тўгаракнинг асосий
вазифаси-ўлканинг бой маданияти ва тарихини ўзида мужассамлаштирган ёдгорликларни
тўплаш ҳамда ўрганиш бўлди. Бу ишда Петербургдаги император археологлар жамияти
билан ҳамкорлик йўлга қўйилган эди. Тўгарак тўпланган ёдгорликлар ҳақида марказга
ахборот бериб турар ва марказдагиларнинг тавсияси билан қўлга киритилган
ёдгорликларни Петербургга жўнатар эдилар.

1898 йилда Андижон қўзголонининг сардори Дукчи Эшон кутубхонаси мусодара

қилинди. Ундаги 194 нодир қўлёзма тезликда Петербургга жўнатилди. Туркистон
хазиналарини марказга юборишда жонбозлик кўрсатган яна 3 ишчи гуруҳ бор эдики, улар
маҳаллий ҳаваскор ёдгорликлар мухлислари эдилар. Улар ўлка зиёлилари, рус
маъмуриятининг расмий ходимлари ва катта кичик ҳарбий амалдорлар эдилар.

Рус тарихининг намояндалари ўзларининг Туркистонда олиб борган илмий ва

ёдгорликларни тўплаш ишларида маҳаллий мухлисларга таяндилар. Масалан:
Самаркандлик Мирза Қосимов, Тошкентлик савдогар Акром Асқаров, Самаркандлик
Мирза Абдулла Бухорий, этнограф Шоҳимардон Иброҳимов, Самарқандлик Абу Саид
Махсум, археолог Олим Турди Мирғиёсов ва бошқалар. Булардан ташқари, яна Петербург,
Москва музейларидан беҳисоб мутахассислар тез-тез ўлкага келдилар ва ҳисобсиз
ёдгорликларни олиб кетдилар.

Мухокама.

Шундай қилиб, бундай жозибали, афсонавий ўлка рус ҳукмдорларини

шошилтириб қўйди. Ўлкада ҳар тарафлама «илмий текшириш» ишлари ривожланиб кетди.
Чор ҳукумати Туркистон ўлкаси халқ оммасига миллий жиҳатдан ўзини англаш учун имкон
бермас, чунки улар орасида тарихий билимларни кенг ташвиқот қилиш ва улар эътиборини
қадимги ёдгорликлар қимматига жалб этиш чоризмнинг мустамлака сиёсатига путур
етказади, деб ҳисоблардилар. Лекин Ўрта Осиёни ўз мустамлака мулки деб билган чоризм
беқиёс бойликларни ўзлаштириш учун Туркистонни илмий асосда ўрганиш зарурлигини
яхши тушунарди.

Илмий жамиятлар, Туркистон ўлкасининг тадқиқотчи олимлари, айрим шахслар,

айрим муассасалар Туркистон ўлкаси минералогияси, зоологияси, нумизматикаси,
этнографияси, флора, фауна дунёсига оид ажойиб коллекциялар билан тўлдириб олдилар.
Энди тарқоқ коллекцияларни бирлаштириш ва уларни Петербургга жўнатиш учун саралаш
маркази лозим бўлиб қолди. Бунинг учун энг қулай Марказ музей ҳисобланиб, ўлкада музей
ташкил этиш масаласи кўтарилди. Жумладан, А. П.Федченко Туркистон генерал
губернаторига тайёрлаган ахборотда «Туркистонни муваффақиятли ривожлантириш учун
у билан асосли равишда танишиб чиқиш керак, музей эса бунинг энг яхши воситасидир»,
деб ёзган эди.

Шундай қилиб, А. П. Федченко, И. В. Мушкетов, В. Ф. Ошанин, В. В. Бартольд ва

бошқалар Туркистонда музейлар қурилишининг ташаббускор лари бўлдилар.1876йил
биринчи бўлиб Тошкент музейи (ҳозирги Ўзбекистон тарихи давлат музейи) очилди. Шу
пайтдан эътиборан, Ўрта Осиёда бош музейнинг мавжудлиги расман тан олинди.1896йили
Самарқанд, 1898йили Еттисув, 1899йили Фарғона ва Каспий орти (Ашхобот) ўлка
музейлари барпо этилди.

Экспозицияларнинг мазмунига келсак, унинг асосий вазифаларидан бири чоризм

қуролининг Ўрта Осиёдаги ғалабаларини шарафлашдан иборат бўлиб, Туркистонни босиб
олишдаги рус генераллари ва офицерларининг кўрсатган «жанговарлиги» мадҳ этилиб,


background image

№2(16) 2024 "IQTISODIYOT VA TURIZM" xalqaro ilmiy va innovatsion jurnali

80

уларнинг саноқсиз портретлари кўрсатилган эди. Экспозицияларда маҳаллий тилларда изоҳ
текстлари берилмасдан, маҳаллий аҳоли музейни кўриш ва тушуниш учун қисқача
изоҳларга муҳтож эди. Умуман, мустамлака маъмурияти музей экспозицияларидан,
ҳукумрон метрополия ғояларини тарғиб қилиш учун фойдаланар эди. Бу ишда рус
буржуазияси, савдогарлар ҳамда корчалонлар, мустамлака табиий бойликларини
суистеъмол қилишдаги ўз ютуқларини намойиш этиш ва шу билан ўз маҳсулотларини
пуллаш учун реклама яратишга ҳаракат қилар эдилар.

XIX аср ўрталаридан бошлаб этнографик музейлар ташкил қилинади ва шу даврда

этнография ҳам фан сифатида шаклланади. Ватанимиз Ўзбекистонда дастлабки
музейларнинг шаклланиши ва ривожланиши ҳақида қисқача тўхталамиз.1876-йилда
Тошкентда Туркистон музейи ташкил этилади (12-июль). Музей статистика комитети
ихтиёрига берилиб, унга раҳбарликни 1877-йилдан Туркистон бўлими аъзолари комитети
амалга оширди. Музей мудири қилиб «Туркестанское ведомости» газетасининг собиқ
редактори Н.А.Маев тайинланди.

Музей бино йўқлиги учун унинг уйида 1878-йилгача турди.1919-йил февральда

Туркистон Генерал Губернаторлиги қароргоҳи «оқ уй» нинг бир қисмига музей
кўчирилади. Кейинги даврда музейга ёзувчи Ойбек номи берилади. Бу Ўзбекистон
халқлари тарихи музейи фондида археологик материаллардан 52 мингтагача буюм,
нумизматикадан 43 мингдан ошиқ танга пул, медаль ва бошқа хил пуллар, этнографияда
1800 тадан ошиқроқ ёдгорлик буюм бўлди.

Музей картотекаси ва архивидаги фотосуратлар негатив ва ҳужжатлар сони 100

мингдан ошган. (1978 йил)Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21-апрель
1992-йил, 203 сонли қарори асосида музей қайта ташкил этилди. У ЎзРФАЎзбекистон
тарихи Давлат музейи деб номланди. Умумий майдони 2минг м

2

,12минг экспонат ўрин

олган. Туркистон музейидан ташқари 1895-йилда Фарғона вилоят музейи очилиб, у дастлаб
шаҳар халқ музейи деб аталган. 1896-йилнинг 21-июнида Самарқандда «Самарқанд
статистика комитети музейи» (ҳозирги Ўз. Р. маданият ва санъат тарихи музейи)
экспозициясининг тузилиши одатдаги кунсткамера сифатида бўлган, унда ҳар хил
материаллар тўпланган.

Музейларни тўлдиришда рус ҳаваскор коллекционерларидан А.И.Добросмыслов,

Н.С.Ликошин, Н.П.Остроумов, А.Л.Вяткин, Н.Н.Карамзин, маҳаллий вакиллардан Мирзо
Бухорий, Мирзо Қосимов) А.Асқаровларнинг фаолияти катта бўлган.1918-йил 10-декабрда
музей ва коллекцияларни ҳисобга олиш ва сақлаш ҳақида Декрет эълон қилинади. 1919-йил
20- августда «Туркистон халқ музейи ҳақида Низом» тасдиқланди. 1943-йилда бу музей
ЎзФА тизимига ўтказилди.

Мустақил Ўзбекистонимизнинг катта ва кичик шаҳарларида, туманларида 510 музей

ишлаб турибди. Қорақалпоғистон Давлат Ўлкашунослик музейи Тўрткўл шаҳрида 1929-
йилда ташкил қилинган. Бунда академиклар С.Ф.Ольденберг, А.Самойлович, академия
мухбир аъзоси С.П.Толинский ва Ўзбекистон, Қозоғистон олимлари ёрдам беришган. 30-
йиллар бошида музей ишларига, Москва Университети битирувчилари Н.А.Баскаков,
Н.В.Торчинская ва кейинчалик филология фанлари доктори, профессор Қалли
Айимбетовлар фаол иштирок этади. Олимлардан Мельков, Морозова, С.П.Толстов,
Т.Жданко ва бошқалар кейинги даврларда бу музей экспонатларини тўлдиришда ҳисса
қўшган. Музей 1944-йилда сув ташқинига биноан Тўрткўлдан Нукус шаҳрига кўчирилган.
1965-йилда эса ҳозирги бинога келтирилган. Музей фонди 50минг экспонатдан ошади.
Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи эса 1966-йилда очилди.

Музейшунослик адабиётларда Ўзбекистон музей ишларини ривожлантиришнинг

биринчи даври

(1917-1923 йй.) Қадимги ва санъат ёдгорликларини муҳофаза қилиш,

сақлаш комитетлари (Турккомстарис, Средазкомстарис, Узкомстарис) фаолияти билан
белгиланди.

Иккинчи даври

(1923-1930 йй.) тўпланган материалларни тартибга солиш,

музейларнинг асосий турларини (марказий, вилоят, маҳаллий) аҳамиятга кўра аниқлаш


background image

"IQTISODIYOT VA TURIZM" xalqaro ilmiy va innovatsion jurnali №2(16) 2024

81

материаллар тўплашда муайян чегарани белгилади.

Учинчи даври

(1930-1941 йй.)

урушгача бўлган давр реконструктив, характерга эга бўлди. Музей шахобчалари кенгайди.
Шу даврда, 1933-йил, Тошкентда музей ишини янада ривожлантиришга оид асосий
йўналишларни белгилаш масаласи муҳокамасига бағишланган музей ходимларининг
биринчи республика конферецнияси чақирилди.

Тўртинчи даври

Ватан уруши йилларига (1941-1945 йй.) тўғри келади.

Республиканинг

урушдаги

иштирокини

ифодаловчи

экспозициялар

яратилди,

музей халқни мардлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда аҳамиятли
бўлди. Доимий ва сайёр кўргазмалар ташкил қилинган. Музей экспонатлари фақат илмий
изланишлар манбайигина бўлиб қолмасдан, амалий мақсадларга ҳам хизмат қилди.

Бешинчи давр

. 1946-1964 йиллар урушдан кейинги қайта тиклаш даврига тўғри

келади. Кейинги мустақилликгача бўлган даврдаги музейлар фаолиятида албатта тоталитар
тузум ғоялари устунлик қиларди ва бу миллий қадриятлар дурдоналарини музей орқали
дуньёга танитиш ишларини мар-казга боғлаб қуярди. Фақат мустақиллигимиз туфайлигина
чеклашларга чек қўйилди. Миллийлигимиз, ўзлигимизни намоён қиладиган музейлар
пайдо бўлди.

Хулоса.

Юқоридагилардан хулоса шундан иборатки, Ўзбекистон Республикаси

Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Республика Маънавият ва маьрифат кенгашининг
кенгайтирилган мажлисидаги “МАЪНАВИЯТ ҲАЁТИМИЗДА ЯНГИ КУЧ, ЯНГИ
ҲАРАКАТГА АЙЛАНИШИ КЕРАК” нутқида миллий аньаналаримизни асраб - авайлаш ва
бойитиш мақсадида ўтган даврда 11 та янги музей, 2 та театр, 28 та болалаар мусиқа ва
саньат мактаби, 5 та олийгоҳ, жумладан, янги авлод журналистларини тайёрлаш
мақсадида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил
этилганлигига алоҳида тухталиб ўтилди.

-давлат музейларининг ишлаб чиқиладиган янги концепциялари, музей ашёларини

ишончли сақлаш, ташриф буюрувчилар, хусусан имконияти чекланган шахслар учун қулай
шарт-шароитлар яратиш, туристларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш, архитектура-
режалаштириш, интерьер, дизайн ва ландшафт ечимларига эътибор қаратган ҳолда ҳар бир
музей биносининг эскиз лойиҳасини музейнинг йўналиши ва мазмун-моҳиятидан келиб
чиққан ҳолда тасдиқлашга алоҳида урғу берилди;

-маҳаллий аҳолининг мамлакат бўйлаб саёҳатларини рағбатлантириш, сайёҳлар

учун қулай инфратузилма яратиш, ҳудудларнинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш
орқали ички туризмни тизимли ривожлантириш;

-хорижий сайёҳларнинг ташрифи учун кенг шароитлар яратиш, уларнинг саёҳат

дастурларини мазмунан бойитиш ва кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш
ҳисобига туризмни жадал ривожлантириш;

- Ўзбекистон музейларида сақланаётган моддий ва маданий меросимизни кенг

жаҳон оммасига намойиш этиш бўйича қатор кўргазмалар жаҳон музейларида ташкил
этилади.

Юқорида санаб ўтилган соҳа ривожидаги мувофаққиятлар Ўзбекистонда

музейшунослик соҳасини тараққий этишига мустаҳкам замин яратган омиллардир. Ташкил
этилган ва этилаётган кўплаб янги музейлар ёш авлодни тарихимиз, моддий ва маданий
меросимизни нақадар чуқур илдизга эгалигини сингдирган ҳолда, уларни Ватанга муҳаббат
ва садоқат туйғулари билан тарбиялашга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Республика Маънавият ва маьрифат

кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи. “МАЪНАВИЯТ ҲАЁТИМИЗДА ЯНГИ
КУЧ, ЯНГИ ҲАРАКАТГА АЙЛАНИШИ КЕРАК” Халк сўзи 2023 йил 23 декабрь,
№274(8617) 3 бет.

2.

Соколова М. В., История туризма. Учебное пособие.Издательство «Мастерство»,

Саратов, 2002.-349 с.


background image

№2(16) 2024 "IQTISODIYOT VA TURIZM" xalqaro ilmiy va innovatsion jurnali

82

3.

Мухамедова М.С., Музейшунослик. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2013.-174 б.

Бекмуродов М.Б., Рашидова М.Х., Музейшунослик.Ўқув қўлланма. Тошкент, 2005.-110 б.:
Н. В. Мягтиной; Музееведение: Учеб. пособие Владим. гос. ун-т. – Владимир: Изд-во ВлГУ,
2010. – 114 с.

4.

Юренева, Т. Ю.

Музееведение : Учеб. для высш. шк.– 4-е изд., испр. и доп.– М.:

Академ. проект, 2007. – 560 с. Сотникова, С. И.

Музеология: Пособие для вузов, – М.:

Дрофа, 2004. – 192 с.

5.

Pirnazarovna,

U.

Y.

(2024).

LABOR

RESOURCES-INVALUABLE

ASSETS.

International journal of scientific researchers (IJSR) INDEXING

,

4

(2), 443-446.

6.

Pirnazarovna, U. Y. (2024). THE THEORETICAL FRAMEWORK FOR MUSEUM

TOURISM DEVELOPMENT.

International journal of scientific researchers (IJSR)

INDEXING

,

4

(2), 355-358.

7.

Pirnazarovna, U. Y. (2024). THE IMPACT OF MUSEUM TOURISM ON

ENHANCING QUALITY OF LIFE.

International journal of scientific researchers (IJSR)

INDEXING

,

4

(2), 359-363.

8.

Pirnazarovna, U. Y. (2023). Service Provision and Standard of Living of the Population;

Interdependence.

Information Horizons: American Journal of Library and Information Science

Innovation (2993-2777)

,

1

(10), 25-27.

9.

Pirnazarovna, U. Y., & Ismatjonovna, U. M. (2023). SOCIO-ECONOMIC

IMPORTANCE OF THE SERVICE SECTOR.

JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND

SERVICE

,

2

(6), 1-6.

10.

Pirnazarovna, U. Y. (2023). THE ROLE OF THE SERVICE SECTOR IN THE

DEVELOPMENT OF THE COUNTRY.

American Journal of Business Management, Economics

and Banking

,

12

, 20-25.

11.

Pirnazarovna, U. Y. (2023). Factors Affecting the Level of Population.

Miasto

Przyszłości

,

34

, 180-186.

12.

Pirnazarovna, U. Y., & Bakhodirovich, E. D. (2022). THE STANDARD OF LIVING

OF THE POPULATION AND THE SERVICE SECTOR.

Galaxy International Interdisciplinary

Research Journal

,

10

(4), 705-709.

13.

Pirnazarovna, U. Y. (2020). The role of tourism in shaping the quality and standard of

living of the population.

Academy

, (2 (53)), 13-15.

14.

Pirnazarovna, U. Y. (2019). The development of service sector is an important factor in

creating new jobs and ensuring employment.

Academy

, (12 (51)), 32-38.

15.

Pirnazarovna, U. Y., & O‘G‘Li, A. S. H. (2019). The role of tourism services on raising

the living standards of the population.

Вопросы науки и образования

, (18 (65)), 27-30.

16.

Urumbaeva, Y. P., & Raximberdiyev, T. (2023). COMPREHENSIVE ANALYSIS OF

POPULATION INCOME LEVELS.

JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND

SERVICE

,

2

(11), 8-14.

17.

Urinboeva, Y. P., Khasanovna, D. D., & Shodmonovna, S. C. (2021). THEORETICAL

APPROACHES TO THE FORMATION OF LIVING STANDARDS AND SERVICES OF THE
POPULATION.

International journal of trends in commerce and economics

,

11

(1).

18.

Urunbayeva, Y. P. (2019). THE ROLE OF THE SERVICE INDUSTRY IN THE

FORMATION OF POSTINDUSTRIAL SOCIETY. In

Colloquium-journal

(No. 26-8, pp. 11-15).

Голопристанський міськрайонний центр зайнятості= Голопристанский районный центр
занятости.

19.

Umirzakova, M. I., & Baratova, M. I. (2021). THE ESSENCE OF THE SERVICE

SECTOR AND THE SOCIO-ECONOMIC SIGNIFICANCE OF RAPID DEVELOPMENT
TODAY.

Экономика и социум

, (11-1 (90)), 591-597.

20.

Урунбаева, Ю. П. (2023). АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ОШИРИШДА ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ ЎРНИ.

FINLAND" MODERN SCIENTIFIC RESEARCH:

TOPICAL ISSUES, ACHIEVEMENTS AND INNOVATIONS"

,

14

(1).


background image

"IQTISODIYOT VA TURIZM" xalqaro ilmiy va innovatsion jurnali №2(16) 2024

83

21.

Уринбаева, Ю. П., Ҳимматова, Б. Б., & Уралов, Ш. А. (2019). АҲОЛИ

БАНДЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШДАОИЛАВИЙ

ТАДБИРКОРЛИКНИНГ

ЎРНИ.

In

МОЛОДОЙ ИССЛЕДОВАТЕЛЬ: ВЫЗОВЫ И ПЕРСПЕКТИВЫ

(pp. 472-475).

22.

Урунбаева, Ю. П., Нуруллаева, Ш. И. К., Давлатова, Н. Б. К., Истамов, Ш. А. У.,

& Очилова, Ю. Т. К. (2019). Роль услуг в развитии инновационной экономики.

Достижения

науки и образования

, (7 (48)), 15-17.

23.

Урунбаева, Ю. (2016). Роль сферы услуг в социально-экономическом развитии

страны.

Экономика и инновационные технологии

, (4), 38-46.

24.

Урунбаева, Ю. П. (2013). Хизмат курсатиш сохдси ва ахоли турмуш даражаси:

узаро богликлиги ва ривожланиш истикболлари.

Монография. Тошкент:«ФАН

,

156

.

25.

Урунбаева, Ю. П. (2020). НЕКОТОРЫЕ ПУТИ ПОВЫШЕНИЯ УРОВНЯ ЖИЗНИ

НАСЕЛЕНИЕ. In

Российская экономика: взгляд в будущее

(pp. 180-185).

26.

Урунбаева, Ю. (2016). Возможности увеличения свободного времени населения

на основе развития сферы услуг.

Экономика и инновационные технологии

, (5), 88-93.

27.

Уринбаева, Ю. П. (2016). Перспективы повышения уровня жизни населения на

основе развития малого и частного бизнеса.

Научный альманах

, (11-1), 321-326.

28.

Урунбаева, Ю. П. (2016). Уровня жизни населения это социально-экономическая

природа. In

НАУКА СЕГОДНЯ: ФАКТЫ, ТЕНДЕНЦИИ, ПРОГНОЗЫ

(pp. 58-60).

29.

Урунбаева, Ю. П. (2016). СФЕРЫ УСЛУГ И УРОВЕНЬ ЖИЗНИ НАСЕЛЕНИЯ.

In

НАУКА СЕГОДНЯ ФУНДАМЕНТАЛЬНЫЕ И ПРИКЛАДНЫЕ ИССЛЕДОВАНИЯ

(pp.

97-99).

30.

Уралов, Ш. А., & Урунбаева, Ю. П. (2020). Теоретико-методологические

проблемы развития сферы услуг. In

ИССЛЕДОВАТЕЛЬ ГОДА 2020

(pp. 116-123).

31.

Уралов, Ш. А., Нурматова, С. А., & Урунбаева, Ю. П. (2020).

ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСКАЯ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ как ГЛАВНЫЙ ФАКТОР РАЗВИТИЯ
ЭКОНОМИКИ, ОСНОВАННОЙ НА РЫНОЧНЫХ ОТНОШЕНИЯХ. In

СТУДЕНТ ГОДА

2020

(pp. 105-112).

32.

Урунбаева, Ю. П. (2024). МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ–ТАРАҚҚИЁТИНИНГ БОШ

ОМИЛИ.

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

,

43

(3), 57-60.

33.

Урунбаева, Ю. П. (2024). ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ–АҲОЛИ

ТУРМУШ ДАРАЖАСИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛИ.

Ta'lim innovatsiyasi va

integratsiyasi

,

19

(1), 166-171.

34.

Урунбаева, Ю. П. (2024). ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ

АҲАМИЯТИ.

Ustozlar uchun

,

56

(1), 186-190.

35.

Урунбаева, Ю. (2024). МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ–МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИДИР.

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil

,

2

(2), 644-

649.

36.

Урунбаева, Ю. П. (2023). РОЛЬ МАЛОГО БИЗНЕСА В РАЗВИТИИ

СТРАНЫ.

INTERNATIONAL JOURNAL OF RECENTLY SCIENTIFIC RESEARCHER'S

THEORY

,

1

(9), 105-108.

37.

ТЎРАЕВ, Ш., РЕЖАПОВ, Х., МАХМУДОВ, Ж., МАДИЕВА, З., ЭЛБАЕВА, М.,

КАМАЛОВА, М., ... & ЖУМАЕВА, М. Biznes-Эксперт.

38.

Xurshid Qo’ldosh o’g, A. (2023). NIMA UCHUN TALABA KITOB O’QIMAY

QO’YDI?.

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

,

35

(3), 93-96.

39.

Xurshid, A. (2024). XXI ASRDA EKOLOGIK MUAMMOLAR.

World scientific

research journal

,

26

(1), 45-50.

Библиографические ссылки

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Республика Маънавият ва маьрифат кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи. “МАЪНАВИЯТ ҲАЁТИМИЗДА ЯНГИ КУЧ, ЯНГИ ҲАРАКАТГА АЙЛАНИШИ КЕРАК” Халк сўзи 2023 йил 23 декабрь, №274(8617) 3 бет.

Соколова М. В., История туризма. Учебное пособие.Издательство «Мастерство», Саратов, 2002.-349 с.

Мухамедова М.С., Музейшунослик. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2013.-174 б. Бекмуродов М.Б., Рашидова М.Х., Музейшунослик.Ўқув қўлланма. Тошкент, 2005.-110 б.: Н. В. Мягтиной; Музееведение: Учеб. пособие Владим. гос. ун-т. – Владимир: Изд-во ВлГУ, 2010. – 114 с.

Юренева, Т. Ю. Музееведение : Учеб. для высш. шк.– 4-е изд., испр. и доп.– М.: Академ. проект, 2007. – 560 с. Сотникова, С. И. Музеология: Пособие для вузов, – М.: Дрофа, 2004. – 192 с.

Pirnazarovna, U. Y. (2024). LABOR RESOURCES-INVALUABLE ASSETS. International journal of scientific researchers (IJSR) INDEXING, 4(2), 443-446.

Pirnazarovna, U. Y. (2024). THE THEORETICAL FRAMEWORK FOR MUSEUM TOURISM DEVELOPMENT. International journal of scientific researchers (IJSR) INDEXING, 4(2), 355-358.

Pirnazarovna, U. Y. (2024). THE IMPACT OF MUSEUM TOURISM ON ENHANCING QUALITY OF LIFE. International journal of scientific researchers (IJSR) INDEXING, 4(2), 359-363.

Pirnazarovna, U. Y. (2023). Service Provision and Standard of Living of the Population; Interdependence. Information Horizons: American Journal of Library and Information Science Innovation (2993-2777), 1(10), 25-27.

Pirnazarovna, U. Y., & Ismatjonovna, U. M. (2023). SOCIO-ECONOMIC IMPORTANCE OF THE SERVICE SECTOR. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 2(6), 1-6.

Pirnazarovna, U. Y. (2023). THE ROLE OF THE SERVICE SECTOR IN THE DEVELOPMENT OF THE COUNTRY. American Journal of Business Management, Economics and Banking, 12, 20-25.

Pirnazarovna, U. Y. (2023). Factors Affecting the Level of Population. Miasto Przyszłości, 34, 180-186.

Pirnazarovna, U. Y., & Bakhodirovich, E. D. (2022). THE STANDARD OF LIVING OF THE POPULATION AND THE SERVICE SECTOR. Galaxy International Interdisciplinary Research Journal, 10(4), 705-709.

Pirnazarovna, U. Y. (2020). The role of tourism in shaping the quality and standard of living of the population. Academy, (2 (53)), 13-15.

Pirnazarovna, U. Y. (2019). The development of service sector is an important factor in creating new jobs and ensuring employment. Academy, (12 (51)), 32-38.

Pirnazarovna, U. Y., & O‘G‘Li, A. S. H. (2019). The role of tourism services on raising the living standards of the population. Вопросы науки и образования, (18 (65)), 27-30.

Urumbaeva, Y. P., & Raximberdiyev, T. (2023). COMPREHENSIVE ANALYSIS OF POPULATION INCOME LEVELS. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 2(11), 8-14.

Urinboeva, Y. P., Khasanovna, D. D., & Shodmonovna, S. C. (2021). THEORETICAL APPROACHES TO THE FORMATION OF LIVING STANDARDS AND SERVICES OF THE POPULATION. International journal of trends in commerce and economics, 11(1).

Urunbayeva, Y. P. (2019). THE ROLE OF THE SERVICE INDUSTRY IN THE FORMATION OF POSTINDUSTRIAL SOCIETY. In Colloquium-journal (No. 26-8, pp. 11-15). Голопристанський міськрайонний центр зайнятості= Голопристанский районный центр занятости.

Umirzakova, M. I., & Baratova, M. I. (2021). THE ESSENCE OF THE SERVICE SECTOR AND THE SOCIO-ECONOMIC SIGNIFICANCE OF RAPID DEVELOPMENT TODAY. Экономика и социум, (11-1 (90)), 591-597.

Урунбаева, Ю. П. (2023). АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ОШИРИШДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ ЎРНИ. FINLAND" MODERN SCIENTIFIC RESEARCH: TOPICAL ISSUES, ACHIEVEMENTS AND INNOVATIONS", 14(1).

Уринбаева, Ю. П., Ҳимматова, Б. Б., & Уралов, Ш. А. (2019). АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДАОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ЎРНИ. In МОЛОДОЙ ИССЛЕДОВАТЕЛЬ: ВЫЗОВЫ И ПЕРСПЕКТИВЫ (pp. 472-475).

Урунбаева, Ю. П., Нуруллаева, Ш. И. К., Давлатова, Н. Б. К., Истамов, Ш. А. У., & Очилова, Ю. Т. К. (2019). Роль услуг в развитии инновационной экономики. Достижения науки и образования, (7 (48)), 15-17.

Урунбаева, Ю. (2016). Роль сферы услуг в социально-экономическом развитии страны. Экономика и инновационные технологии, (4), 38-46.

Урунбаева, Ю. П. (2013). Хизмат курсатиш сохдси ва ахоли турмуш даражаси: узаро богликлиги ва ривожланиш истикболлари. Монография. Тошкент:«ФАН, 156.

Урунбаева, Ю. П. (2020). НЕКОТОРЫЕ ПУТИ ПОВЫШЕНИЯ УРОВНЯ ЖИЗНИ НАСЕЛЕНИЕ. In Российская экономика: взгляд в будущее (pp. 180-185).

Урунбаева, Ю. (2016). Возможности увеличения свободного времени населения на основе развития сферы услуг. Экономика и инновационные технологии, (5), 88-93.

Уринбаева, Ю. П. (2016). Перспективы повышения уровня жизни населения на основе развития малого и частного бизнеса. Научный альманах, (11-1), 321-326.

Урунбаева, Ю. П. (2016). Уровня жизни населения это социально-экономическая природа. In НАУКА СЕГОДНЯ: ФАКТЫ, ТЕНДЕНЦИИ, ПРОГНОЗЫ (pp. 58-60).

Урунбаева, Ю. П. (2016). СФЕРЫ УСЛУГ И УРОВЕНЬ ЖИЗНИ НАСЕЛЕНИЯ. In НАУКА СЕГОДНЯ ФУНДАМЕНТАЛЬНЫЕ И ПРИКЛАДНЫЕ ИССЛЕДОВАНИЯ (pp. 97-99).

Уралов, Ш. А., & Урунбаева, Ю. П. (2020). Теоретико-методологические проблемы развития сферы услуг. In ИССЛЕДОВАТЕЛЬ ГОДА 2020 (pp. 116-123).

Уралов, Ш. А., Нурматова, С. А., & Урунбаева, Ю. П. (2020). ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСКАЯ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ как ГЛАВНЫЙ ФАКТОР РАЗВИТИЯ ЭКОНОМИКИ, ОСНОВАННОЙ НА РЫНОЧНЫХ ОТНОШЕНИЯХ. In СТУДЕНТ ГОДА 2020 (pp. 105-112).

Урунбаева, Ю. П. (2024). МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ–ТАРАҚҚИЁТИНИНГ БОШ ОМИЛИ. ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ, 43(3), 57-60.

Урунбаева, Ю. П. (2024). ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ–АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛИ. Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi, 19(1), 166-171.

Урунбаева, Ю. П. (2024). ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ АҲАМИЯТИ. Ustozlar uchun, 56(1), 186-190.

Урунбаева, Ю. (2024). МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ–МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИДИР. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2(2), 644-649.

Урунбаева, Ю. П. (2023). РОЛЬ МАЛОГО БИЗНЕСА В РАЗВИТИИ СТРАНЫ. INTERNATIONAL JOURNAL OF RECENTLY SCIENTIFIC RESEARCHER'S THEORY, 1(9), 105-108.

ТЎРАЕВ, Ш., РЕЖАПОВ, Х., МАХМУДОВ, Ж., МАДИЕВА, З., ЭЛБАЕВА, М., КАМАЛОВА, М., ... & ЖУМАЕВА, М. Biznes-Эксперт.

Xurshid Qo’ldosh o’g, A. (2023). NIMA UCHUN TALABA KITOB O’QIMAY QO’YDI?. ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ, 35(3), 93-96.

Xurshid, A. (2024). XXI ASRDA EKOLOGIK MUAMMOLAR. World scientific research journal, 26(1), 45-50.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов