10
Biznes-Эксперт
№ 4, 2022
ФАРОВОНЛИК АСОСИ
Аннотация
Мақолада хизмат кўрсатиш соҳасининг мазмун-моҳияти, уни жадал ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисо-
дий аҳамиятига алоҳида таъкидлаб ўтилган.
В статье подчеркивается сущность сферы услуг и социально-экономическое значение ее стремительного разви-
тия.
The article emphasizes the essence of the service sector and the socio-economic importance of its rapid development.
Юлдуз УРУНБАЕВА,
СамИСИ иқтисодиёт фанлари .ф.ф.док., доцент.
Аµоли турмуш даражаси ва хизмат кўрсатиш соµасини
шакллантиришга оид назарий ёндашувлар
Теоретические подходы к формированию уровня жизни и услуг
Theoretical approaches to the formation of living standards and
services
УЎТ: 334.722
Калит сўзлар:
аҳоли турмуш даражаси, турмуш сифати, пандемия, талаб, истеъмол, аҳоли жамғар-
маси, иш ҳақи, аҳоли даромадлари.
Янги Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражаси ва си-
фатини ошириш ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар-
нинг муҳим йўналиши ва бош мақсади ҳисобланади.
Бозор иқтисодиётини ривожлантиришда эса хизмат
кўрсатиш соҳасининг ўрни катта. Чунки, соҳада янги
иш ўринлари яратиш кам харажат, муддати ҳам қисқа.
Афсуски, шу кунларда хизмат кўрсатиш соҳасининг са-
лоҳиятидан етарлича фойдаланилаётгани йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида
2021 йил 21 апрелда бўлиб ўтган видеоселекторда ҳу-
дудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш
учун 500 миллион доллар ёки 5,5 триллион сўм йўнал-
тирилиши таъкидланди
1
. Ўша куни давлатимиз раҳбари
томонидан барча ҳудудларда соҳани ривожлантириш
вазифаси ҳам қўйилди. Ҳар бир вилоят, шаҳар ва туман
ҳокимларига хизматлар ҳажмини йил якунида 2-3 бара-
вар ошириш, бунинг учун ҳафталик назорат ўрнатиш,
Тошкент шаҳрида эса хизматлар ҳажмини камида 3 ба-
раварга ошириш, шаҳардаги 524 та маҳалла кесимида
дастур қабул қилиш вазифаси топширилди
2
. Шубҳасиз,
давлат раҳбари томонидан қўйилган бу вазифалар иш
ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлиги ва мада-
ниятини юксалишига хизмат қилади.
Аҳолининг турмуш даражаси кишилар ҳаётининг
кўп қирраларини мужассамлаштирган мураккаб ижти-
моий-иқтисодий категория, инсонлар эҳтиёжларининг
қондирилиш меъёри ҳисобланади
3
. Ҳар бир одамнинг
қанча миқдорда, қандай сифатда товар ва хизмат истеъ-
мол қилиши турмуш даражаси сифатида тавсифланади.
Аҳоли турмуш даражаси давлат ижтимоий-иқтисодий
сиёсати самарадорлигини баҳолашнинг энг муҳим ме-
зони ҳисобланди. Аҳоли турмуш даражасини ифода-
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2021 йилнинг 21 апрелида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаси йўналишларини ривожлан-
тириш масаласи бўйича видеоселектор йиғилиши бўйича ахборот. // “Халқ сўзи” газетаси. 2021 йил 23 апрель 83-84-сон. – 1 бет.
2
Ўша жойда. // “Халқ сўзи” газетаси. 2021 йил 23 апрель, 83-84-сон. – 1 бет.
3
Urunbaeva Yulduz Pirnazarovna. Increasing the impact of service sector on the living standards
of population in innovative
economy environment http://sersc.org/journals/index.php/IJAST/article/view/10387/5598 2020. 05.
11
Biznes-Эксперт
№ 4, 2022
ФАРОВОНЛИК АСОСИ
лашда бир-бирига яқин ёки боғлиқ бир қатор атамалар
мавжуд. Турмуш шароити, турмуш сифати, турмуш
тарзи, турмуш фаолияти хавфсизлиги, меҳнат фаолия-
ти сифати, аҳоли фаровонлиги тушунчалари шу жум-
ладан. Мазкур атамалар бир мазмунни англатгандай
туюлса ҳам баъзан улар ўртасидаги фарқ муайян ха-
рактер касб этади, мазмуни бир-биридан фарқ қилади.
Фикримизча, улар орасида “аҳоли турмуш даражаси”
тушунчаси муҳимроқ аҳамиятга эга.
Иқтисодчи олимларнинг аҳоли турмуш даражаси
тушунчаси шаклланишида товар ва хизматларнинг
роли ҳақида турли қарашлари мавжуд. Маҳаллий ва
хорижий олимларнинг кўпчилиги аҳоли турмуш да-
ражасини мураккаб ижтимоий-иқтисодий категория
деб эътироф этган ҳолда мазмун-моҳиятини турлича
таърифлайди.
Ҳозирги кунда ҳар қайси мамлакат ялпи ички маҳ-
сулотнинг ярмидан кўпи хизмат кўрсатиш соҳаси ҳис-
сасига тўғри келади. Аҳолининг 45-50 фоизи мазкур
соҳада фаолият юритади. Истеъмол харажатларининг
ҳиссаси ҳам қарийб 30-35 фоизга етиб, турмуш даража-
сини шакллантиришда бош омилга айланганига қара-
май “аҳоли турмуш даражаси” тушунчаси таърифларда
ёрқин ифодасини топмаган. Кўп таърифлар ҳали хиз-
матларнинг роли муҳим бўлмаган, моддий неъматлар
етакчи ўринни эгаллаган даврларда вужудга келгани
сабабли бугунги ўзгаришларни тўла акс эттирмаган.
Фикримизнинг исботи сифатида баъзи таърифларни
келтириб ўтамиз. “Иқтисодиёт назарияси” дарслиги-
да аҳолининг турмуш (фаровонлик) даражаси қуйи-
дагича изоҳланган: “Кишилар ҳаётий эҳтиёжларини
иқтисодиёт ривожининг муайян ҳолатида нақадар
қондирилиши турмуш даражани билдиради”
4
. Изоҳда
умумий эҳтиёжлари ҳақида сўз юритилгани кундай
равшан. Лекин хизматларга бўлган эҳтиёжнинг қон-
дирилиш даражаси акс эттирилмаган. Одатда адабиёт-
ларда аҳоли турмуш даражасига берилган таърифларда
асосан иқтисодий категория сифатида қараш ҳоллари
кўп учрайди. Масалан, айрим тадқиқотчилар “Аҳоли
турмуш даражаси уларнинг ҳаёт кечириши учун зарур
бўлган моддий ва маънавий неъматлар билан таъмин-
ланиши, кишилар эҳтиёжининг бу неъматлар билан
қондирилиши даражаси сифатида аниқлаш мумкин”
5
,
деб таъриф берган. Айнан шунга ўхшаш таърифни В.И.
Гурев муаллифлигида чоп этилган ўқув қўлланмада
6
,
А.В. Сиденко, М.В. Матвеевалар тайёрланган дарс-
ликда
7
ҳам учратиш мумкин. Айрим олимлар маълум
даражада аниқлик киритиб, “Аҳоли турмуш даражаси –
ижтимоий-иқтисодий тушунча бўлиб, у кишиларнинг
моддий ва маънавий-маърифий эҳтиёжларининг қон-
дирилиши ҳамда турмуш шароитининг яхшиланиш
даражасини тавсифлайди”
8
, “Аҳоли турмуш даражаси –
ижтимоий-иқтисодий тушунча бўлиб, у кишиларнинг
моддий ва маданий-маиший эҳтиёжларининг қонди-
рилиши ҳамда ижтимоий турмуш шароитининг ях-
шиланиб бориши каби тушунчаларни ўз ичига олади”.
Мазмун-моҳиятига кўра таърифларга ватандошимиз
Б.К. Ғойибназаров томонидан келтирилган назарий
қарашлар ҳам анча яқин туради: “Аҳоли турмуш дара-
жаси – ижтимоий-иқтисодий категория бўлиб, у киши-
ларнинг моддий ва маиший эҳтиёжининг қондирили-
ши ҳамда ижтимоий турмуш шароитининг яхшиланиб
бориши каби тушунчаларни ўз ичига олади”
9
.
Таърифлар орасида М.Г. Назаровнинг “Аҳоли тур-
муш даражаси бу – инсонлар ҳаёт фаолиятининг, энг
аввало, реал ижтимоий-иқтисодий шароитлар йиғин-
дисини ифодаловчи мураккаб ва кўп қиррали катего-
рия бўлиб, ижтимоий тараққиётнинг муҳим тавсифи
ҳисобланади”
10
деган фикр эътиборга молик.
Барча маҳаллий ва халқаро олимларнинг фикрини
умумлаштириб, аҳоли турмуш даражасига қуйидагича
таъриф бериш мумкин: аҳоли турмуш даражаси – кенг
қамровли ижтимоий-иқтисодий категория бўлиб, у
аҳолининг моддий ва маънавий неъматлар, турли-ту-
ман хизматлар билан таъминланганлик даражаси (ис-
теъмол ҳажми) ҳамда қулай ва хавф-хатарсиз ҳаёт ке-
чириш учун шароитнинг мавжудлиги билан ўлчанади.
Аҳоли турмуш даражаси миқдор ва сифат жиҳатларига
ҳам эга. Шунинг учун “турмуш даражаси” келтирилган
таърифлар келиб чиқиб, бу категориялар ўта мураккаб
ва кўп қиррали мазмунга эга эканига ишонч ҳосил қи-
ламиз
11
.
4
Ўлмасов А., Ваҳобов А.В Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. – Т.: Iqtisid-Moliya, 2014. – 388-б.
5
Шодмонов Ш., Алимов Р., Жўраев Т. Иқтисодиёт назарияси- Т.: Молия. 2002. – 367-б.
6
“Турмуш даражаси – мураккаб комплекси ижтимоий – иқтисодий категория бўлиб, аҳолининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш
даражасини ифодалайди” (таржима муаллифники). Гурев В.И. Основы социальной статистики. Методы. Системы показателей. Анализ. Учеб. по-
собие.-М.: Финансы и статистика, - Учеб.пособие.-М.: Финансы и статистика, 2011. -С 67.
7
Сиденко А.В., Матвеева М.В. Международная статистика. Учебник. М.: Дело Сервис, 2009.- С 141.
8
Абдуллаев Ё.А. Пардаев М.Қ. ва бошқалар. Статистика: – Т., 2011. – 181-б.
9
Ғойибназаров Б.К. Аҳоли турмуш даражасини статистик баҳолаш. Монография. - Т.: Фан, 2005.- 5-б.
10
Назаров М.Г. Курс социально-экономической статистики. –М.: ЮНИТИ-ДАНА 2005.-С.57.
11
Урунбаева Ю.П. Хизмат кўрсатиш соҳаси ва аҳоли турмуш даражаси: ўзаро боғлиқлиги ва ривожланиш истиқболлари. Моногафия. Тош-
кент: ФАН нашриёти. 2013 й. 156-б.
12
Biznes-Эксперт
№ 4, 2022
ФАРОВОНЛИК АСОСИ
Бугунги дунёда инсонни исталган вақтда, истал-
ган жойда хилма-хил сифатли хизмат кўрсатишларсиз
тасаввур қилиш қийин. Кундан кунга хизматлар дои-
раси кенгайиб, анъанавийлик билан бир қаторда янги,
замонавий турлари пайдо бўлмоқда ва ривожланиб
бормоқда. Компьютер, интернет, консалтинг, суғурта,
банк ва қатор янги-янги ижтимоий хизматлар инсон
турмуш даражаси ҳамда сифатини оширишда муҳим
омилга айланмоқда.
Жамият миқёсда ва уй хўжаликларидаги ижтимо-
ий-иқтисодий жараёнларга қараб бир давлат ёки мам-
лакатлараро турмуш даражаси ижтимоий қатламлар
ҳамда гуруҳлар ўртасида фарқ қилади. Масалан, АҚШ,
Дания, Япония, Буюк Британияда аҳоли турмуш да-
ражаси ва сифати иқтисодий қолоқ мамлакатлар Кон-
го, Мозамбик, Сьера-Леоне қараганда бир неча бор
юқори. Демак, иқтисодий тараққиёт, шу жумладан,
ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши таъсирида аҳолининг
турмуш даражаси шаклланади. Бу омиллар табиий-иқ-
лимий шароит ва захиралар (инсон, меҳнат, ишлаб
чиқариш, молиявий, ахборот, маънавий) бор ёки йўқ-
лигига ҳам боғлиқ. Баъзи ривожланган давлатлар (Япо-
ния, Швейцария) табиий захира кам бўлишига қарамай
энг бой ва аҳоли турмуш даражаси юқори. Аҳолиси кўп
(АҚШ, Германия, Япония) ва кам (Швейцария, Фин-
ляндия, Люксембург) давлатларида ҳам фаровонлик
яхши.
Бозор иқтисодиётида инсон (аҳоли) барча товар ва
хизматларни ишлаб чиқарувчи, истеъмолчи, сотувчиси
вазифалари бажаради. Хўжалик юритувчи субъектлар-
нинг иқтисодий фаолияти эса аҳолининг манфаати, та-
лаб-эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.
Бозор муносабатларига ўтиш даврида Ўзбекистон-
да янги ижтимоий-иқтисодий шароитларга мос кела-
диган ва жамият талабларига жавоб берадиган турмуш
даражаси концепцияси яратилди. Концепцияни шакл-
лантиришда жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган
турмуш сифатининг айрим қоидалари ўз ифодасини
топди. Тарихий нуқтаи назардан концепция инсон ҳаё-
тининг иқтисодий-ижтимоий параметрларини акс эт-
тирувчи меҳнат шароити ва сифати, бандлик, турмуш
даражаси асосида юзага келган.
Инсон соғлиги, оилавий муносабатлари, касби,
моддий аҳволи, қобилияти ҳаётдан қониқиш ҳосил қи-
лишда муҳим компонент ҳисобланади. Шунинг учун
турмуш сифати концепцияси шахснинг фаолият тур-
ларини, эҳтиёжлари таркибини ва уларни қондириш
даражасини, жамиятдаги шроитларини ҳамда атроф-
муҳит билан ўзаро муносабатларини ҳам ўз ичига
олади. Мазкур муносабатлар эҳтиёжларнинг қонди-
рилганлиги ва кутилган имкониятларга мослигини
ифодалайди.
Аҳоли турмуш даражасининг юқори бўлишида
билим ва касбий даражасининг юқорилиги, иқтисо-
дий фаоллиги, тадбиркорлиги, шунингдек, ижтимоий
жамиятдаги муносабатларнинг мукаммаллигига ҳам
боғлиқ, деб ўйлаймиз. Бунга Япониядаги иқтисодий
тараққиётни мисол қилиб келтириш мумкин. Бу ердаги
ютуқлар, энг аввало, таълим тизими, аҳолининг иқтисо-
дий фаоллиги, меҳнатсеварлиги, корхоналарда меҳнат-
ни оқилона ташкил этишнинг мевасидир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон Стратегияси” -Т.: “O`zbekiston”
нашриёти, 2021 й. 464-б.
2. Мухаммедов М.М., Урунбаева Ю.П. ва бошқалар “Хизмат кўрсатиш соҳаси ва туризмни ривожлантириш-
нинг назарий асослари”- С.: Зарафшон, 2017 й. 299-б.
3. Мухаммедов М.М., Ю.П. Урунбаева. Аҳоли турмуш даражасини шакллантириш омиллари ва ошириш ис-
тиқболлари. Рисола. “Зарафшан”, 2010 й. -131-б.
4. Пардаев М.Қ. Урунбаева Ю.П. ва бошқалар. Covid-19 Пандемиянинг хизмат кўрсатиш соҳасига таъсири ва
уни бартараф қилиш йўллари. Могография. – T.: “Фан ва технологиялар нашриёт- матбаа уйи”, 2022 й. 516-б.
5. Пардаев М.Қ. Урунбаева Ю.П. ва бошқалар. Макроиқтисодий таҳлил. Ўқув қулланма. – T.: “Фан ва техноло-
гиялар нашриёт-матбаа уйи”, 2021 й. 396-б.
6. Урунбаева Ю.П. Хизмат кўрсатиш соҳаси ва аҳоли турмуш даражаси: ўзаро боғлиқлиги ва ривожланиш ис-
тиқболлари. Монография. Тошкент.: “ФАН”, 2013 й. 156-б.