Сущность сферы услуг и социально-экономическое значение ее стремительного развития в условиях сегодняшней пандемии

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
21-25
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Урунбаева , Ю. (2024). Сущность сферы услуг и социально-экономическое значение ее стремительного развития в условиях сегодняшней пандемии. in Library, 21(4), 21–25. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/35183
Юлдуз Урунбаева , Самаркандский институт экономики и сервиса

Самаркандский институт экономики и сервиса, доцент кафедры экономической теории, доктор философских наук по экономике

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье подчеркивается сущность сферы услуг и социально-экономическое значение ее стремительного развития.


background image

21

Biznes-Эксперт

№ 9, 2021

МУНОСАБАТ

Аннотация

Мақолада хизмат кўрсатиш соҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда уни жадал ривожлантиришнинг ижтимо-

ий-иқтисодий аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилган.

В статье подчеркивается сущность сферы услуг и социально-экономическое значение ее стремительного развития.

The article emphasizes the essence of the service sector and the socio-economic importance of its rapid development.

Юлдуз УРУНБАЕВА,

СамИСИ и.ф.ф.д., доцент

Хизмат кўрсатиш соµаси мазмун-моµияти ва пандемия

шароитида жадал ривожлантиришнинг ижтимоий-иºтисодий

аµамияти

The essence of the service sector and the socio-economic

significance of its rapid development in today’s pandemic

Сущность сферы услуг и социально-экономическое значение ее

стремительного развития в условиях сегодняшней пандемии

УЎТ: 338.488(575.1)

Калит сўзлар:

аҳоли турмуш даражаси, турмуш сифати, пандемия, талаб, истеъмол, аҳоли жамғар-

маси, иш ҳақи, аҳоли даромадлари.

Пандемия шароитида мамлакатимизда изчиллик

билан амалга оширилган ислоҳотлар, барқарор иқти-

содий ўсишни тиклаш, жамиятни модернизациялаш,

иқтисодиётни эркинлаштиришга қаратилган чора-

лар миллий иқтисодиётда жиддий миқдор ва сифат

ўзгариш ларга олиб келди. Ижтимоий-иқтисодий та-

раққиёт йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва

туб ўзгаришлардан кўзланган бош мақсад – мамлакат

аҳолисининг турмуш даражасини узлуксиз равишда

ошириш ва уни олдинги ҳолатига қайтаришдан иборат.

Ушбу муҳим вазифани амалга оширишда, яъни, мамла-

кат аҳолиси учун муносиб турмуш даражаси ва сифа-

тини шакллантиришда, хизмат кўрсатиш соҳасининг

алоҳида ўрни бор, албатта.

Республикамизда хизмат кўрсатиш соҳасини жа-

дал ривожлантириш ва унинг ялпи ички маҳсулотдаги

улушини кескин ошириш бир қатор муҳим ижтимоий

иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, яъни, аҳолини иш

билан таъминлаш, кишиларнинг реал даромадлари-

ни кўпайтириш, аҳоли барча қатламларининг турмуш

фаровонлигини яхшилаш имконини бермоқда. Ўзбе-

кистон миллий иқтисодиёти ривожланишининг ўзига

хос хусусиятларидан бири шундаки, хизматларнинг

мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улуши йилдан-йилга

ўсиб, пандимия даврида сезиларли даражада пасайиш

кузатилди.

2015 йилда ушбу кўрсаткич 48,9 фоизни ташкил эт-

ган бўлса, 2020 йилга келиб у 33,5 фоизни ташкил этди.

Самарқанд вилоятида ҳам хизматларнинг ялпи ички

маҳсулотдаги улуши мос равишда 47,2 – 30,9 фоизни

ташкил этган. Ушбу соҳани келажакда жадал суръат-

лар билан ривожлантириб бориш мамлакатда узоқни

кўзлаб олиб борилаётган макроиқтисодий сиёсатнинг

асосий таркибий қисмларидан биридир. Ўзбекистон

Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томони-

дан 2035 йилга қадар туризм хизматларининг улушини

ялпи ички маҳсулотда 28 фоизга етказиш масаласи қў-

йилганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир.


background image

22

Biznes-Эксперт

№ 9, 2021

МУНОСАБАТ

Бугунги кунда инновацион жараёнлар мамлакати-

мизда хизмат кўрсатиш корхоналарида аҳолининг сер-

вис хизматларига бўлган талабларини етарли даражада

қондиролмаяпти. Бу, ўз навбатида, хизмат кўрсатиш

соҳасининг шаклланиши ва ривожланишига салбий

таъсир кўрсатмоқда. Бундай ҳолатнинг мавжудлиги

юқорида қайд этилган муаммоларни ҳал этишнинг,

хусусан, хизматлар соҳасини жадал суръатлар билан

ривожлантириш ва улар сифатини юқори даражалар-

га кўтариш йўли билан аҳоли турмуш фаровонлигини

кўтаришнинг илмий асосланган, тизимлашган методо-

логиясининг ишлаб чиқилмаганлиги билан белгилана-

ди. Аҳолининг барча қатламларига хизмат кўрсатиш ти-

зимини босқичма-босқич бозор муносабатларига мос

ривожлантириш ва шу йўл билан бутун мамлакат аҳо-

лиси турмуш фаровонлигини юксалтиришга эришиш

бўйича ягона концепциянинг ишлаб чиқилмаганлиги

ҳам ушбу йўналишда кенг қамровли илмий-тадқиқот

ишларини олиб бориш зарурлигини тақозо этади.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, таъкидлаш мум-

кинки, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш

асосида аҳоли турмуш даражасини ошишини кенг ва

чуқур таҳлил қилиш, унинг назарий ва методологик

асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асослан-

ган таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқиш энг

долзарб масалалардан биридир.

Бугунги кунда эпедимия ва коронавирус панде-

мияси таъсирини бартараф этиш учун давлат томони-

дан амалга ошириладиган ислоҳотлар ўз самарасини

бермоқда. Аммо, ислоҳотларни амалга ошириш билан

иқтисодиётда юзага келган салбий ҳолатлар мамлакат

ижтимоий-иқтисодий тараққиётига, аҳоли турмуш да-

ражасига ва мамлакат иқтисодиёт хавфсизлиги даража-

ларига таъсир этиши табиий. Халқаро валюта жамғар-

масининг коронавирус пандемияси кенгайишининг

тўхтатилиши ва иккинчи ярим йилдан бошлаб иқтисо-

дий фаолликнинг босқичма-босқич тикланиши бўйича

тахминларига асосланган базавий прогнозларига кўра,

2020 йилда жаҳон иқтисодиёти ялпи ички маҳсулоти

3,0 фоизга қисқарганлигини кўрсатмоқда

1

. Мамлака-

тимизда ҳам коронавирус пандемияси иқтисодиётга

етарлича таъсир этиб иқтисодий ўсиш суратини камай-

ишига сабаб бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабр-

даги Ўзбекистон Республикаси парламентига Мурожа-

атномасида, бу йил ўтган йиллардан фарқли равишда,

мураккаб бир даврга тўғри келганлиги, бутун инсо-

ният коронавирус пандемияси деган глобал офатни

бошидан ўтказганлиги, иқтисодиётдаги бундай тебра-

ниш юз йилда

2

рўй бермаганлигини алоҳида таъкид-

ладилар. Юзага келган муаммоларни бартараф этиш

мақсадида “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли,

иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектлари-

ни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида”

3

ги Фармонда коронавирус инфекцияси

тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижти-

моий ҳимоя қилишни кучли кучайтириш ва иқтисодий

тармоқлари фаолият кўрсатишнинг барқарорлигини

таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи

субъектларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор бе-

ришни тақозо қилмоқда.

Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичида иқти-

содиёт нафақат ишлаб чиқариш, балки, минглаб хиз-

мат турларини мужассамлайдиган соҳалар мажмуига

айланди. Ўзбекистон Республикасида мустақиллик

йилларида қарор топаётган миллий иқтисодиёт, из-

чиллик билан амалга оширилаётган иқтисодий ис-

лоҳотларнинг пировард натижаси сифатида вужудга

келаётган янги иқтисодий муносабатлар хизмат кўрса-

тиш соҳасини янада ривожлантириш учун қулай имко-

ниятлар яратмоқда. Ушбу соҳа бугунги кунда миллий

иқтисодиётни жадал суръатлар билан ривожлантира-

ётган, аҳоли турмуш даражаси ҳамда сифатини яхши-

лашда юқори самара бераётган соҳадир. У ижтимоий

ва халқаро меҳнат тақсимотининг асосий таркибий

қисмларидан бири ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш

соҳаси бошқа тармоқларнинг ривожланишига, янги

иш ўринларини яратишни мувофиқлаштиришга, янги

технологияларни жорий этиш ва такомиллаштиришга,

хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда рақо-

батбардошликни оширишга имкон яратиб бермоқда.

Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичида хизмат

кўрсатиш соҳаси иқтисодиётимиз мажмуасининг тар-

кибий қисми бўлиб, иқтисодий муносабатлар умумий

тизимида иштирок этади ва мавжуд бўлган барча иқти-

содий қонунларга ҳам амал қилади. Соҳанинг кўлами,

унинг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлардаги улу-

ши, аҳоли жон бошига хизматларнинг ҳажми орқали

1

http://bukvi.ru

2

Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Ш.М. “2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкам-

лаш йили”. Халқ сўзи, 2020 йил 30 декабрь.

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик

субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони. Т.: 2020- йил 3-апрель. www.lex.uz


background image

23

Biznes-Эксперт

№ 9, 2021

МУНОСАБАТ

аниқланади. Хизмат кўрсатиш соҳаси муайян давлат

иқтисодиётига катта ижобий таъсир кўрсатади ва

тўғридан-тўғри аҳоли турмуш даражасини ошишига

хизмат қилади. Бинобарин, ривожланган мамлакатлар-

да соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 80 физни

4

,

умумий бандликда 75 фоизни ва жами корхоналар тар-

кибида 90 фоизни ташкил этади

5

.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳаларини тубдан

ислоҳ қилишга, уларнинг фаолиятини такомиллашти-

ришга, барқарорлаштирувчи ролини оширишга, инно-

вацион иқтисодиётни шакллантириш ва рақобатбар-

дошликни таъминлаш омили сифатида фойдаланишга

ҳуқуқий асослар яратилди. Илғор фан-техника ютуқла-

ри хизмат кўрсатиш соҳаларига жорий этилди, хизмат

кўрсатувчиларни касбий ва қайта тайёрлашни кенгай-

тириш, йирик ва кичик хизмат кўрсатувчи корхоналар

билан кооперациясини шартнома муносабатларини

ривожлантириш асосида ташкил этиш механизмлари-

ни кучайтириш, корпоратив муносабатлардаги ишти-

рокини фаоллаштириш яхшиланди. Аммо, пандемия

шаритида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш

борасида қўлга киритилган ўлкан ютуқларга қара-

масдан, хизматлар соҳасининг ривожланиши, кўрса-

тилаётган хизматлар ҳажми ва сифати бўйича бироз

оқсамоқда. Шу сабабли хизмат кўрсатиш соҳасини

янада ривожлантириш, унинг иқтисодиётдаги улуши-

ни ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даро-

мадларини кўпайтириш асосида аҳолининг турмуш

даражаси ҳамда сифатини юксалтиришга замин яра-

тадиган замонавий илмий-тадқиқотларга алоҳида эъ-

тибор қаратилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида “хизмат

кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички

маҳсулотни шакллантиришда хизматларни ўрни ва улу-

шини ошириш”

6

бўйича муҳим вазифалар белгилаб бе-

рилган. Мазкур вазифаларнинг самарали бажарилиши

хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасида-

ги ишларни долзарблигини белгилаб беради.

Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ҳар қандай

иқтисодий тизимнинг барча муаммолари марказида

туради ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт соҳасида

барча уринишлар пировард натижада шу бош муам-

мони ечишга қаратилган. Шу сабабли ижтимоий фа-

ровонлик ва турмуш даражасига оид масалалар қадим

замонлардан бери кўплаб иқтисодчиларнинг эътибо-

рини ўзига жалб қилган. Ижтимоий фаровонлик ва

аҳоли турмуш даражаси назариясини шакллантиришда

А. Смит, В.М. Жеребин, А.Н. Романов, Н.А. Горелов

каби таниқли иқтисодчилар ўзларининг улкан ҳиссала-

рини қўшганлар. Уларнинг ижтимоий фаровонлик ва

унга эришиш борасидаги назарий ёндашувлари ҳамда

назарий қарашларисиз аҳоли фаровонлиги ва турмуш

даражаси тўғрисида замонавий илмий қарашлар тизи-

мини яратиш қийин.

Ушбу соҳадаги назарий изланишларимиз нати-

жасида аҳоли турмуш даражасини оширишга оид

муаммоларни ечишда инсоният тараққиёти ҳозирги

босқичнинг учта муҳим хусусиятларини, яъни: Би-

ринчидан – глобаллашув шароитида миграция, хиз-

мат кўрсатиш соҳаси, жаҳон бозорида халқаро савдо,

чет эл инвестициялари ҳамда коммуникация восита-

ларининг ривожланиши ҳар қандай миллий иқтисо-

диётнинг ўсиш даражасига ўз таъсирларини ўтказади.

Ўзбекистон бугун халқаро ҳамжамиятнинг ва глобал

молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий

қисми ҳисобланади. Бунинг тасдиғини ташқи дунё

билан алоқаларимиз тобора кенгайиб бораётганида,

тараққий топган етакчи давлатлар кўмагида иқтисо-

диёт тармоқларини ривожлантириш, модернизация

қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича

дастурларнинг амалга оширилаётганида, Ўзбекис-

тоннинг жаҳон бозорида халқаро савдо тизимига

интеграциялашувида, маҳсулот, товар ва хизматлар

импорти ва экспортнинг ўсиб бораётганлиги ҳар бир

мамлакат аҳолиси турмуш даражасини ҳамда сифа-

тини шакллантиришда катта таъсир кўрсатмоқда.

Иккинчидан – экологик (эпедимия ва пандемия) му-

аммоларнинг кескинлашиб бораётганлиги. Бунинг

оқибатида иқтисодиётни жадал суръатлар билан ри-

вожлантириш мақсадида ресурслардан фойдаланиш

муаммоларини ҳал этишда миллий ва халқаро эко-

логик хавфсизликни таъминлаш, ҳозирги ва келажак

авлодларни манфаатлари тенглигини таъминлайдиган

барқарор ривожланиш концепциясига риоя қилиш

зарурати кучаймоқда. Учинчидан – ижтимоий йўнал-

4

http://bukvi.ru

5

Yulduz P. Urunbaeva Increasing the impact of service sector on the living standards of population in innovative economy environment

http://sersc.org/journals/index.php/IJAST/article/view/10387/5598 2020. 05.

6

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳа-

ракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони 1-иловаси “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-

ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси” Lex.uz


background image

24

Biznes-Эксперт

№ 9, 2021

МУНОСАБАТ

тирилган бозор иқтисодиёти моделининг шаклланиб

бораётганлиги, тақсимотда ижтимоий адолат тамо-

йилларининг кучайиб бораётганлиги, айнан оқилона

ижтимоий сиёсат иқтисодий ривожланишнинг бош

омилига айланаётганлигини эътиборга олиш лозим.

Бу давлатнинг аҳолини эҳтиёжманд қатламлари ва

ижтимоий заиф гуруҳларини (ногиронлар, ёшлар,

аёллар (Covid-19 инфекцияси билан касалланган-

лар)) қўллаб-қувватлаш ва бозор стихиясидан ижти-

моий ҳимоялашни тақозо этади. Ўз навбатида, аҳоли

кенг қатламлари турмуш даражасининг юксалиши

унинг меҳнат ва ижтимоий фаолиятини кучайтиради,

ишлаб чиқаришда инсон омилининг роли ва аҳамия-

ти тобора кучайиб боради, мамлакат иқтисодиётини

ривожлантириш жараёнларига қатнашиш фаоллиги-

ни оширади.

Қўйилган назарий муаммога аниқлик киритиш

мақсадида ҳар бир йўналишнинг мазмунига ва таъсир

қилиш механизмларининг моҳиятига батафсилроқ

тўхталиб ўтиш муҳимдир. Ижтимоий ишлаб чиқа-

ришнинг ва инсон иқтисодий фаолиятининг бош

мақсади – аҳолининг узлуксиз тарзда ошиб бораётган

эҳтиёжларини қондиришдан иборат. Аҳоли эҳтиёжла-

рини қондириш зарурати хизматлар соҳасига ҳам тўла

даҳлдор. Турли-туман хизматларга бўлган эҳтиёжлар

– аҳоли умумий эҳтиёжларининг ажралмас таркибий

қисми ва уларни имконият борича тўлароқ қондириш

ижтимоий ишлаб чиқаришнинг асосий функцияси

ҳисобланади.

Шундай экан, хизматлар соҳасининг миллий иқти-

содиётдаги мавқеи мустаҳкамланиб, кенгайтирилган

такрор ишлаб чиқаришнинг етакчи омилига айлан-

ганлиги постиндустриал жамиятнинг муҳим хусуси-

ятларидан бири дейишимиз мумкин. Хизмат кўрсатиш

соҳаси турли иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, табиий,

қолаверса, маданий жараёнларнинг ўзаро боғлиқликда

ривожланишининг хосиласи бўлиб, пировард натижа-

да, инсон турмуш даражаси яхшиланиб боришида ўз

ифодасини топади. Ўз навбатида, ҳар бир инсоннинг

турмуш даражасини ошириш қулай шароитларда ҳаёт

кечириш, ўзининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини

тўла қондиришга бўлган табиий интилиш жамият та-

раққиётини ҳамда бутун иқтисодий фаолият тизимини

ҳаракатга келтирувчи муҳим омил сифатида эътироф

этиш мақсадга мувофиқдир.

Хизматлар инсон ҳаётий эҳтиёжларини қонди-

ришнинг муҳим воситаси сифатида жуда қадим замон-

ларда пайдо бўлган бўлса-да, улар тўғрисидаги илмий

қарашлар дастлаб мумтоз иқтисодиёт назарияси намо-

ёндалари асарларида шаклланган эди. Соҳа мутахассис

олимлари хизматлар тушунчасининг моҳиятини очиш

ҳамда уларнинг товар шаклидаги ноз-неъматлардан

тубдан фарқ қилишини асослаш мақсадида инсон ис-

теъмол қиладиган барча ноз-неъматларни икки турга:

моддий ноз-неъматлар ва номоддий ноз-неъматларга

бўлганлар. Айтиш жоизки, иқтисодий таълим намоён-

далари барча хизматларни номоддий ноз-неъматлар

сифатида қараб, фан тарихида илк бор хизматлар ил-

мий тушунчасининг шаклланишига асос солганлар.

Мисол учун мумтоз иқтисодчи А.Смит хизмат шакли-

даги ноз-неъматларнинг иқтисодий мазмунини тўла-

роқ очиб бериш ҳамда унинг мамлакат ижтимоий

бойлигининг манбаи сифатида қараш муаммосини ҳал

этиш мақсадида “унумли меҳнат” ва “унумсиз меҳнат”

тушунчаларини киритган

7

. Моддий маҳсулот, мод-

дий неъмат яратадиган барча меҳнат турлари унум-

ли меҳнат бўлиб, ушбу меҳнат янги қиймат яратади.

Шунингдек, хизмат кўрсатишда банд бўлганларнинг

меҳнати унумсиз бўлиб, ушбу меҳнат янги қиймат

яратмайди, балки, моддий ишлаб чиқаришда яратилган

қийматни ўзлаштириш учун хизмат қилади.

Инсон ҳаёт фаолияти ва турмуш кечириш тарзида

моддий кўринишдаги неъматлар киши учун моддий

қулайликлар яратади. Лекин, инсон учун, унинг ҳаёти

учун у қандай (эпедимия ва коронавирус пандемия)

даврда, қандай мамлакатда яшаётганлиги, ўша мамла-

катдаги аҳвол, фуқоролик ҳамда ҳарбий хавфсизлик-

нинг таъминланганлиги, давлат мулкидан фойдаланиш

ва бепул таълим олиш, бепул соғломлаштириш имко-

ниятлари, суд томонидан ҳимояланиш ҳуқуқи кабилар

ҳам ўта муҳим ҳисобланади

8

.

Хизматлар

соҳаси ҳақидаги ҳозирги замон назарий

билимлар улар ҳақидаги дастлабки тасаввур ва илмий

қарашлардан мазмунан анча йироқлашиб кетди. Хиз-

матлар соҳасининг ҳозирги кундаги улкан иқтисодий

салоҳияти ҳамда мамлакат миллий иқтисодиётидаги

мавқеи ва ушбу соҳа ҳақидаги назарий билимлар бир

неча асрлар давомидаги эволюцион ривожланишнинг

натижасидир.

Мисол учун, Ф.Котлер хизматлар хусусиятига

нисбатан шундай фикр билдирган: хизматлар бир то-

мон иккинчи томонга таклиф этиши мумкин бўлган

ҳар қандай фаолият ёки неъмат, бирон нарсага эгалик

қилиш имконини бермайдиган фойдали ҳаракат

9

. Ушбу

7

Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. /пер. с англ. Е.М. Майбурда.-М., 1993 г. – С. 152.

8

Урунбаева Ю.П. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш асосида аҳоли турмуш даражасини ошириш истиқболлари. Диссер-

тация С:, 2018 й. 189-б.


background image

25

Biznes-Эксперт

№ 9, 2021

МУНОСАБАТ

фикрга мазмунан мос келадиган таърифлар ҳам учрай-

ди, уларга алоҳида тўхталиб ўтиш муҳимдир. Хизмат-

лар – истеъмолчилар томонидан харид этиладиган,

аммо, мулк шакл-тамойилидан бегона, ҳис этиб бўл-

майдиган неъматлардир

10

. Хизмат – қандайдир моддий

объект сифатида мулкка эгалик ҳуқуқи қўлга киритиш

имкониятига эга бўлмаган наф келтирувчи тушунча

ёки (ҳаракат) муносабатдир

11

.

Бизнингча, юқорида келтирилган барча таърифлар

ва фикрлар “хизмат” тушунчасининг иқтисодий-ижти-

моий моҳиятини тўлиқ очиб бермаса-да, мазкур иқти-

содий тушунчанинг муҳим бир жиҳатини асослашга

қаратилган, бу ҳам бўлса, хизматлар ҳам барча моддий

неъматлар каби инсоннинг у ёки бу эҳтиёжларини қон-

диради. Келтирилган таърифлардаги асосий нуқсон,

бизнинг назаримизда, шундаки, “хизмат” тушунчаси-

нинг моҳиятини очиб беришда айнан уларга асосла-

надиган бўлсак, унда барча моддий, яъни, буюмлашган

неъматларни ҳам хизмат деб қарашимизга тўғри кела-

ди

12

.

“Ҳар қандай соҳа, хоҳ у катта бўлсин, хоҳ кичик

бўлсин, ўзида хизматларни намоён этади” деб таъкид-

лайди Т.Левитт. Ушбу фикрни давом эттирган ҳолда

Ф.Котлер ушбу ёндашувга янгича мазмун берган ҳол-

да “Аслида товар харидори ҳисобланмиш мижоз унга

таклиф этилган товар кўринишидаги хизматни харид

этади..... Пировард натижада ҳаммаси хизмат кўрса-

тишга бориб тақалади” деб таъкидлайди

13

.

Демак, юқоридагилардан келиб чиқиб, шундай ху-

лоса қилишимиз мумкинки, хизмат ходимнинг моҳир-

лигидан келиб чиқувчи унумли ва онгли меҳнатдир.

Юқоридаги ғояларнинг мазмунига таянган ҳолда,

ушбу тушунчаларга

ойдинлик киритиш нуқтаи назар-

дан

қуйидагича таъриф бериш мумкин.

Хизмат кўрсатиш – бу аҳоли, давлат ва жамият

эҳтиёжларининг максимал даражада қондиришга

йўналтирилган, аҳоли турмуш даражасининг (барча

табақаларининг соғлиғига, маданий хордиқ чиқариши-

га, илмий салоҳиятига, кайфиятига, ҳар кунлик рўзғор

ташвишлари учун сарфлайдиган қимматли вақтларини

тежалишига (эҳтиёжига қараб)) юксалишига кўмакла-

шадиган фаолиятдир.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, шундай ху-

лоса қилишимиз мумкинки, хизмат кўрсатиш алоҳида

жараён эканлигини эътироф этиб, аслида улар аҳоли

турмуш даражасини оширишга қаратилган дейиш

мумкин.

9

Котлер Ф. Маркетинг-менеджмент. Экспресс-курс. 2-е изд. / пер. с англ.; под ред. С.Г. Божук.- СПб.: Питер, 2005 г. - С.301.

10

Ассэль Г. Маркетинг: принципы и стратегия : учебник для вузов. -М.: ИНФРА-М, 2001 г.- С.337.

11

Нуреев Р.М. Экономика развития: модели становления рыночной экономики.-М., 2008 г. – С 19.

12

Изоҳ: Соғликдан келса бойлик турмуш бўлар чиройлик! Соғлик бўлмаса гар топилган бойлик ҳам бир чақаликча қадирсиздур (Ю.П.

Урунбаева).

13

Котлер Ф. Маркетинг-менеджмент. Экспресс-курс. 2-е изд./пер. с англ.; под ред. С.Г. Божук. - СПб.: Питер, 2005 г.- С. 301.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тар-

моқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фар-

мони. Т.: 2020 йил, 3 апрель, ПФ-5978-сон. www.lex.uz

2. Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. /пер. с англ. Е.М. Майбурда. -М., 1993

г. – С. 152.

3. Котлер Ф. Маркетинг-менеджмент. Экспресс-курс. 2-е изд. / пер. с англ.; под ред. С.Г. Божук. СПб.: Пи-

тер, 2005 г. - С.301.

4. Ассэль Г. Маркетинг: принципы и стратегия : учебник для вузов. -М.: ИНФРА-М, 2001 г. - С. 337.

5. Нуреев Р.М. Экономика развития: модели становления рыночной экономики.-М., 2008 г. – С 19.

6. Урунбаева Ю.П. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш асосида аҳоли турмуш даражасини ошириш истиқ-

боллари. Диссертация С:, 2018 й. 189-б.

7. Мухаммедов М. ва бошқалар “Хизмат кўрсатиш соҳаси ва туризмни ривожлантиришнинг назарий асосла-

ри”- С.: Зарафшон 2017 й. 299-б.

8. Урунбаева Ю.П. Хизмат кўрсатиш соҳаси ва аҳоли турмуш даражаси: ўзаро боғлиқлиги ва ривожланиш

истиқболлари. Монография. Тошкент.: “ФАН”, 2013 й. 156-б.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тар-моқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фар-мони. Т.: 2020 йил, 3 апрель, ПФ-5978-сон. www.lex.uz

Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. /пер. с англ. Е.М. Майбурда. -М., 1993 г. – С. 152.

Котлер Ф. Маркетинг-менеджмент. Экспресс-курс. 2-е изд. / пер. с англ.; под ред. С.Г. Божук. СПб.: Пи-тер, 2005 г. - С.301.

Ассэль Г. Маркетинг: принципы и стратегия : учебник для вузов. -М.: ИНФРА-М, 2001 г. - С. 337.

Нуреев Р.М. Экономика развития: модели становления рыночной экономики.-М., 2008 г. – С 19.

Урунбаева Ю.П. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш асосида аҳоли турмуш даражасини ошириш истиқ-боллари. Диссертация С:, 2018 й. 189-б.

Мухаммедов М. ва бошқалар “Хизмат кўрсатиш соҳаси ва туризмни ривожлантиришнинг назарий асосла-ри”- С.: Зарафшон 2017 й. 299-б.

Урунбаева Ю.П. Хизмат кўрсатиш соҳаси ва аҳоли турмуш даражаси: ўзаро боғлиқлиги ва ривожланиш истиқболлари. Монография. Тошкент.: “ФАН”, 2013 й. 156-б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов