ИНФЕКЦИЯ,
ИММУНИТЕТ и
ФАРМАКОЛОГИЯ
Научно-практический журнал
Журнал основан в 1999 г.
Международная научно-практическая конференция на
тему:
«Проблемы и этапы развития
иммунофизиологии в новом Узбекистане»
Специальный выпуск
Часть -
2
Редакционная коллегия:
Главный редактор — профессор Тулаганов А. А.
д.м.н. Абдухакимов А.Н., д.б.н. Аллаева М.Ж., проф. Аминов С.Д., проф. Гулямов Н.Г., проф.
Ибадова Г.А., проф. Косимов И.А. (зам.глав.редактора)., д.м.н.. Отабеков Н.С., проф. Туляганов
Р.Т. проф. Мавлянов И.Р., проф. Маматкулов И.Х. (зам.глав.редактора)., проф. Мухамедов И.М.,
проф. Нарзуллаев Н.У., доцент Сабиров Дж.Р., д.м.н.. Таджиев Б.М., д.м.н. Таджиев М.М., д.м.н.
Саидов С.А., проф. Иноятов А.Ш.., проф.Каримов А.К.. к.б.н. Кахоров Б.А., проф. Богдасарова
М.С., доц. Зияева Ш.Т. (ответственный секретарь).
Редакционный совет:
акад. Арипова Т.У.,
проф. Облокулов А.Р. (Бухара),
акад. РАН, Кукес В.Г. (Москва)
проф. Сайфутдинов Р.Г. (Казань),
акад. Даминов Т.А. (Ташкент)
проф. Гариб Ф.Ю. (Москва),
акад. Тулегенова А.У. (Астана),
проф. Мадреимов А.М. (Нукус),
акад. Раменская Г.В. (Москва),
проф. Нуралиев Н.А. (Бухара)
акад. Иноятова Ф.И. (Ташкент),
проф. Туйчиев Л.Н., (Ташкент)
Ташкент-2023
The article deals with the physiology of sports among schoolchildren. Sport plays
an important role not only for the physical development of the child, but also for
the formation of the mental and moral qualities of the child. The indicators of
physiology during sports are described. Physical activity helps the student to
maintain health, "harden" the character, and therefore achieve success in any
direction.
УДК 619:636.2:616.5:577.16
ҚОРАМОЛЛАР ТРИХОФИТИЯ КАСАЛЛИГИНИ
ДАВОЛАШ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ УСЛУБИ
Усмонова Хадича Жўраевна, Мамадуллаев Гулмурод Хамидович
Ветеринария илмий тадқиқот институти, Самарқанд ш.
Калит сўзлар.
Tr.verrucosum,
трихофития, даволаш, ивермектин,
мультивитамин, профилактика, препарат, микроскопия, люминисцент,
бактериология, бактериоскопия, биосинов
Аннотация.
мақолада қорамоллар трихофитиясини 1%-ивермектин ва
мультивитамин препаратларининг комбинацияси билан даволаш ва
профилактика қилишнинг такомиллаштирилган услубини жорий ҳақида
баён қилинган.
Кириш:
Чорвачиликни ривожлантириш, сифатли, арзон гўшт ва сут
маҳсулотларини етиштириш учун қишлоқ хўжалик ҳайвонларини асраш,
парваришлаш, наслини яхшилаш, маҳсулдорлигини ошириш, улар орасида
турли касалликлар тарқалишининг олдини олиш зарур. Аҳоли ва шахсий
фермер
хўжаликларида
чорва
молларини
кўпайтириш
ҳамда
ривожлантиришнинг айни дамларида, чорвачилик хўжаликларида учраб
турадиган ҳайвонларнинг дерматомикозлари муҳим аҳамиятга эга. Айниқса
трихофития касаллиги Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида
кенг тарқалган ва чорвачилик хўжаликларига катта иқтисодий зарар
етказмоқда [2].
Мавзунинг долзарблиги:
Трихофития касаллиги дерматомикозлар
гуруҳига кирувчи касаллик бўлиб узоқ вақтлардан бери маълум.
Трихофития сурункали юқумли касаллик бўлиб, тери ва жуннинг кескин
чегараланган, кепаксимон қазғоқланган кулранг қатлам билан қопланган
тамға шаклида зарарланиши ёки тери ва фолликулаларининг яллиғланиши
билан тавсифланади. Касаллик соғлом ҳайвон организмига контакт йўли
билан юқади [3].
Ҳозирги вақтда трихофитонларнинг қуйидаги турлари маълум,
жумладан жуфт туёқли ҳайвонларда (қорамол, қўй ва бш.) – Тr.verricosum,
отларда – Тr.equinum, чўчқалар, мўйнали ҳайвонлар, мушуклар, итлар,
отлар ва кемирувчиларда – Тr. Gypseum, паррандаларда – Achorion gallinae
[6].
100
Ветеринария медицинаси, хусусан ветеринария дерматологиясининг
интенсив ривожланишига қарамай ҳали ҳам дунёнинг аксарият
мамлакатларида трихофития ҳайвонларнинг тери касалликлари ичида
муҳим ва барқарор улушга эга ва энг кенг тарқалган замбруғ чақирадиган
касалликлардан биридир. Трихофития чорвачиликка катта иқтисодий зарар
келтирибгина қолмасдан, инсонлар соғлиғига ҳам хавф соладиган микотик
касаллик бўлиб, ҳозирги кунда амалда тиббиёт ва ветеринария соҳасида
долзарб муаммолардан бири ҳисобланади [1].
Ивермектин препарати экто- ва эндопаразитларга қарши ва терининг
яллиғланишларини
даволашда
фойдаланилади.
Баъзи
ҳолларда
қорамолларда трихофития асосий сабабчи эмас, иккиламчи омил бўлиб,
бошқа касаллик туфайли организм заифлашиб трихофития қўзғатувчисига
қарши ҳимоясиз қолади [5]. Бундай вазиятда ивермектин препаратини
асосий касаллик қўзғатувчисига қарши қўллаш терининг ҳолатига ижобий
таъсир кўрсатади. Баъзида эса трихофитияда касаллик қўзғатувчиси
организмни заифлаштиради ва у каналар, қаттиқ қанотли ҳашаротлар
(бурга, бит ва ҳ.к.), юмалоқ паразит қуртларнинг ҳужумига мойил бўлади.
Бундай ҳолатда ивермектин препарати ортиқча патологияни йўқ қилади ва
трихофитиянинг кечишини енгиллаштиради[4].
Қорамоллар гипердерматозида тери остидан юзага чиқишга ҳаракат
қилаётган личинка чиқиш жойи атрофида яллиғланиш пайдо қилади.
Яллиғланган жой замбуруғ билан зарарланади [6]. Шундан келиб чиққан
ҳолда эктопаразитлар ҳам ўтказувчи бўлиши мумкинлигини эътиборга
олиб, ивермектин препаратини бошқа препаратлар комбинацияси билан
трихофитияга қарши ишлаб чиқариш шароитидаги тажрибадаларда тадқиқ
қилинди.
Тадқиқотларнинг
материал
ва
услублари.
Қорамоллар
трихофитиясиини даволаш ва олдини олиш мақсадида 1%-ивермектин
(Зҳенгзҳоу Ҳенан Чина фирмаси) ва мультивитамин препаратларини ҳар
хил услубларда (доза, интервал, қўллаш усули ва бш.) синовдан ўтказилди.
Хўжаликлар фермаларида ҳайвонларни текшириб, соғломларини
трихофитиядан профилактика қилиш мақсадида бир ойда икки марта 1%-
ивермектин препарати тирик вазнига кўра 8-10 гр тери остига иньекция
қилинди. Касал ҳайвонларни ажратиб даволаш учун 1% ивермектин 8-10 мл
дозада тери орасига, бир вақтда мультивитамин 10 мл дозада мускул
орасига
15 кун оралиғида бир ойда икки марта иньекция қилинди.
Трихофитияни профилактикаси ва даволаш бўйича илмий тадқиқот
ишлари Андижон, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари чорвачилик
наслчилик фермаларида, ҳамда аҳоли қарамоғидаги жами 886 соғлом ва 51
бош касал қорамолларда амалга оширилди.
Тадқиқотлар натижалари ва уларнинг тахлили
. Трихофития
фаслларга, иқлим ва хўжаликнинг санитария шароитларига, чорвачиликни
юритиш тузилмаларига ва бошқа кўплаб экологик омилларга боғлиқ ҳолда
101
ҳар хил тарзда клиник кечади. Бинодаги юқори намлик ва қулай ҳарорат,
қиш ойларидаги қуёш нурининг етишмовчилиги, ҳайвон жунларининг узун
бўлиши, уларни сифатсиз озиқлантириш ва зич сақланишлари
эктопаразитларнинг ривожланиши ва тез тарқалиши учун қулай шароит
туғдиради.
Эпизоотологик
текширишлар
натижасида
экто-
эндопаразитларнинг қорамоллар ўртасида пайдо бўлиш даражаси аҳоли ва
ферма молларининг санитария ҳолатига боғлиқлиги аниқланди.
Андижон вилояти Шаҳрихон туман “Гулистон нурли истиқболи”
наслчилик фермасида 576 бош қорамолларда трихофитиянинг олдини олиш
мақсадида 1% ивермектин препарати бир ойда икки марта, “Иномжон файз”
фермер хўжалигида 310 бош қорамоллар бир ойда икки марта тирик вазнига
кўра 8-10 гр тери остига иньекция қилинди ва бир мавсум давомида кузатув
олиб борилди ва натижалари таҳлил қилинди. Натижада барча қормолларда
кузатиш даври давомида трихофития кузатилмади ва 100% профилактик
самарага эришилди.
Жадвал
Трихофитияни даволаш ва профилактика
услубининг самарадорлиги
Хўжалик
номи
Мол
бош
сон
и
Зоти
Тадбир
лар
Препарат номи,
дозаси ва қўллаш
усули
Қўллаш
сони
Самара
дорлик
%
“Гулистон
нурли
истиқболи
” МЧЖ
576
“Голштин
Фриз”
Профлак
тик
тадбир
Ивермектин 1%
5-10 мл тери остига
1 ойда
2 марта
100%
соғлом
“Иномжон
файз”
МЧЖ
310
“Голштин
Фриз”
Профлак
тик
тадбир
Ивермектин 1%
5-10 мл тери остига
1 ойда
2 марта
100%
соғлом
“Имкон
чорва”
МЧЖ
19
“Голштин
Фриз”
Даволаш
тадбири
Ивермектин 1%
8-10мл
тери остига
Мультивитамин 10мл
мушак орасига
1 ойда
2 марта
100%
даво
ланди
“Юрт
рисқи”
М.Ч.Ж.
32
бош
Аралаш
зотлар
Даволаш
тадбири
Ивермектин
1% 8-10мл тери остига
Мултивитамин
10мл
мушак орасига
1 ойда
2 марта
100%
даво
ланди
102
Андижон вилояти Шаҳрихон тумани “Имкон чорва” МЧЖ
насллчилик фермасида 350 бош қорамолдан 19 бош, Қашқадарё вилояти
Касби туман “Юрт рисқи” М.Ч.Ж. чорва фермасида 580 бош қорамоллардан
32 бошида трихофития аниқланди ва лаборатория текширувлари
натижасида диагноз тасдиқланди.
Жами 51 бош қорамолдан олинган патологик материал микроскопия
усулида текширилди. Бунинг учун патматериалга 10 % ишқорда 20-30
дақиқа ишлов берилди. Ундан эзилган томчи усулида препаратдан суртма
тайёрланиб, микроскопда замбуруғ мицелийси ва споралар борлиги
аниқланди. Трихофитон веррукозум қўзғатувчиси зарарланган соч ичида ва
ташқарисида қатор бўлиб, тартибли жойлашган споралар шаклида кўринди.
А. Б.
1-расм. Trichophyton verricosum.
А).Зарарланган соч толасида тартибли жойлашган споролар.
Б). Культурадан тайёрланган препаратда споралар кўриниши.
2-расм.Микроскопия
жараёни
3.расм.
Трихофития
билан
к
касалланган бузоқ
103
Люминисцент таҳлил
– асосан трихофития ва микроспория
қўзғатувчиларини фарқлаш учун қўлланилади. Патологик материални
Петри косачасига жойлаштириб, қоронғи хонада симоб-кварцли лампанинг
(ПРК-2, ПРК-4) ультрабинафша нурлари остида 20 см масофада қаралганда
микроспория билан жароҳатланган жун толалари яшил нурланиш беради,
трихофитияда эса бундай ҳолат намоён бўлмайди. Чунки, Микроспорум
авлоди замбуруғлари нурланувчи пигмент – птеридан ҳосил қилади. Бу
усулда микроспориянинг яширин шаклини аниқлаш мумкин.
Люминисцент таҳлил Wood лампаси ёрдамида бажарилди.
Жароҳатланган жун толаларида нурланиш аниқланмади (микроспорияда
нурланиш бўлади). Баъзи гумонли холатларда махсус озиқа муҳитларга
патологик намунани экиб, Трихофитон веррукозум қўзғатувчисининг соф
культуралари ажратиб олингач, биосинов мақсадида денгиз чўчқаси ёки
қуённинг терисини тирнаб, унга патологик материал суртилгандан сўнг
ҳайвон организмида трихофитияга хос патологик жараён кечади ва ўзига
хос клиник белгилар пайдо бўлди. Микроскопияда текширилганда
касалликка диагноз тасдиқланди.
Касал ҳайвонлар соғломларидан ажратилиб алоҳида биноларда
сақланди ва даволаш профилактика тадбирлари олиб борилди. Юқорида
номланган препаратлар қорамолларни даволашда муваффақиятли
натижалар берди. Трихофитиядан даволаш муолажалари ўтказилган
қорамолларда 8-15 кундан кейин жароҳат жойидан жун ўсиб бошлади ва
териси тўлиқ соғайди.
Хулосалар.
1. Трихофития кўпгина мамлакатларда, шунингдек Ўзбекистонда ҳам
тарқалган, чорвачиликка катта иқтисодий зарар келтирибгина қолмасдан
инсонлар соғлигига ҳам хавф соладиган микотик касаллик.
2. Трихофития фаслларга, иқлим ва хўжаликнинг санитария шароитларига,
чорвачиликни юритиш тизими ва экологик омилларга боғлиқ.
3. Касалликни клиник жихатдан ҳар хил тарзда кечиши, экто-
эндопаразитларнинг қорамоллар ўртасида пайдо бўлиши, трихофитияни
бирламчи ёки иккиламчи инфекция сифатида вужудга келтиради.
4. Трихофитияни олдини олиш мақсадида 886 бош қорамолга 1%
ивермектин препарати 1 ойда 3 марта ёки 2 марта тирик вазнига кўра 8-10
мл тери остига иньекция қилинганда мавсум давомида ҳайвонларда
касаллик кузатилмади ва бир хил самарали профилактик натижа олинди.
5. Касал ҳайвонларни 1% ивермектин препарати билан 8-10 мл дозада тери
орасига бир вақтда 10 мл, мультивитамин мускул орасига
15 кун оралиғида
1 ойда 2 марта инекция қилинганда тез ва самарали даволашга эришилади.
6. Комбинацияланган препаратлар терапиясида тўғридан-тўғри антифунгал
таъсирни ошириш, препаратнинг таркибий қисмларидан бирининг янада
мақбул фармакокинетик хусусиятлари туфайли терапевтик самарадорлик
ошади ва дори воситаларига резистентлик ривожланишини олдини олади.
104
7. Трихофитознинг умумий профилактикасига эришиш учун чорвачилик
фермер хўжаликларида ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиш,
ҳайвонларни сақлаш учун мўътадил зоогигиеник шароитларни яратиш,
тўлиқ баланслаштирилган озиқа билан таъминлаш, мунтазам равишда
дезинфекция ва дератизация тадбирларини ўтказиш мақсадга мувофиқ.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1.
Головина Н.П. Саркисов К.А., Парманов М.П. Вакцина против
трихофитии овец // Авторскове свидетельство № 1190575. М. 1991.
2.
Пармонов М.П. Трихофития овец в Узбекистане \\ Бюлл. ВИЕВ. 1981.
–Вып. 42. –С. 11-13.
3.
Parmonov M.P, Saydaliev D.I. Qo’ylar temiratki kasalligining
qo’zg’atuvchisini va kultural xususiyatlarini aniqlash // Professor-o’qituvchilar
va aspirantlarning 51-илмий ҳисобот конференцияси маърузалар мазмуни. –
Самарқанд, 1993
4.
Сайдалиев Д. ва бошқ. “Ветеринария санитарияси фанининг тутган
ўрни”// Зооветеринария журнали Тошкент 2017- y. 24 бет
5.
Тищенко Е.В., Мирзаев М.Н., Девришов Д.А. Особенности
развития гриба Trichophyton faviforme // Объединенный научный
журнал. 2008. -№6 (212). С . 63.
6.
Тищенко Е.В., Мирзаев М.Н., Девришов Д.А. Технологические
параметры
Trichophyton
faviforme
при
культивировании
в
биореакторах / /Ветеринарная медицина. 2009. №1-2. - С. 20.
7.
Тищенко Е.В. Световая и сканирующая электронная микроскопия
гриба
Trichophyton
faviforme
при
глубинном
и
поверхностном культивировании // Ветеринарная медицина. 2009. №4. С.
21
.
8.
Хисматуллина З.Р., Мухамадеева О.Р., Гафаров Т.М.,. Титова Т.Н/
Ошибки в диагностике трихофитии волосистой части головы //
Современные проблемы дерматовенерологии, иммунологии и врачебной
косметологии. – 2012. – № 2 (21). – С. 32-36.
РЕЗЮМЕ
МЕТОД ЛЕЧЕНИЯ И ПРОФИЛАКТИКИ
ТРИХОФИТИИ КРУПНОГО РОГАТОГО СКОТА
Усмонова Хадича Жўраевна
Мамадуллаев Гулмурод Хамидович
Научно исследовательский институт ветеринарии, г. Самарканд
Ключевые слова:
Tr.verrucosum,
трихофития, лечения, ивермектин,
мультивитамин, профилактика, препарат, микроскопия, люминисцент,
бактериология, бактериоскопия, биопроба.
В статье приводится результаты внедрения усовершенствованного метода
лечения и профилактики трихофитии крупного рогатого скота с
применением комбинации препаратов Ивермектин-1% и мультивитамина.
105