40
Завершая своё выступление, хочу выразить признательность за
организацию и проведение данного мероприятия, тёплый прием и оказанное
гостеприимство.
* * *
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ – ХАЛҚЛАР
ДЎСТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШНИНГ АМАЛИЙ ДАСТУРИ
А. Тошев
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар
билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари
Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда амалга оширилган туб ислоҳотлар
натижасида халқимизга азал-азалдан хос бўлган дўстлик ва бағрикенглик каби
эзгу қадриятлар асосида миллатлараро муносабатлар янги босқичга кўтарилиб,
Марказий Осиёда яхши қўшничилик алоқаларини ўрнатиш орқали барча
масалалар бўйича конструктив мулоқот йўлга қўйилди.
Кенг кўламли ислоҳотлар давомийлигини таъминлаш мақсадида
“Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан
ишлаб чиқилган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегиясида жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро
бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш алоҳида устувор мақсад
1
сифатида
белгиланди. Шу боис Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида маънавий
тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқишга қаратилган
миллий маданий марказларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини
янада такомиллаштириш ҳамда Миллатлараро муносабатлар соҳасида
Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясининг изчил амалга
оширилишини таъминлаш вазифалари муҳим ўрин тутади.
Амалга оширилаётган тинчликсевар ташқи сиёсатнинг изчиллигини
таъминлаш мақсадида Конституциянинг муқаддимасида Ўзбекистоннинг
жаҳон ҳамжамияти, энг аввало, қўшни давлатлар билан дўстона
муносабатларини ҳамкорлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони
.
28.01.2022 йил.
https://lex.uz/ru/docs/5841063
41
асосида мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга интилиш
2
сифатида белгилаб
қўйилиши халқлар дўстлигини мустаҳкамлашда пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Янги Ўзбекистон тараққиётнинг муҳим омили сифатида миллатлараро
ҳамжиҳатлик ва хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқаларни
мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиб, юртимизда яшаётган 16 та диний
конфессия, 130 тадан ортиқ миллат ва элатлар вакиллари тенг ҳуқуқ ва
эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари яратилди.
Конституциямизнинг 4-моддасида
3
Ўзбекистон Республикаси ўз
ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-
одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлаши, уларнинг
ривожланиши учун шароит яратиши белгиланган. Ушбу қоидани кучайтиришга
қаратилган миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни, кўп миллатли
жонажон
Ўзбекистонимизнинг
фаровонлигини
ва
гуллаб-яшнашини
таъминлаш
4
Конституцияда мақсад этиб белгиланганлиги жамиятда
бағрикенглик маданиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бугунги кунда Асосий қонунимиз ва қонун ҳужжатларида белгиланган
қоидаларни ҳаётга кенг татбиқ этиш, миллатлараро муносабатлар соҳасида
Ўзбекистон давлат сиёсатини рўёбга чиқариш мақсадида самарали тизим йўлга
қўйилди.
Миллатлараро муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида қонун
ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича 40 тадан ортиқ норматив-ҳуқуқий
ҳужжат – 2 та Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 9 та фармони
ва 8 та қарори, Олий Мажлиснинг 3 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қатор
қарорлари қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев
ташаббуси билан 2017 йил 19 май куни алоҳида давлат органи – Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва
хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди.
Қўмита мамлакатимиздаги 155 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик
жамияти ва хориждаги 98 та ватандошлар жамияти билан ҳамкорликда
миллатлараро ва динлараро тотувликни таъминлаш, хорижий мамлакатлар
билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда.
Миллий маданий марказларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
мақсадида 2018 йил 4 майдаги ПФ–5430-сонли Фармонга мувофиқ,
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида “Дўстлик уйлари”
ташкил этилиб, уларда миллий маданий марказлар бепул асосда
2
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
01.05.2023 йил.
https://lex.uz/docs/6445145
3
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
01.05.2023 йил.
https://lex.uz/docs/6445145.
4
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
01.05.2023 йил.
https://lex.uz/docs/6445145
42
жойлаштирилди. Жумладан, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти
ва Корея Республикаси Президенти иштирокида Корейс маданияти уйи очилди.
2021 йил апрель ойидан бошлаб мамлакатимизда фаолият юритаётган
миллий маданий марказ раислари ва уларнинг ўринбосарларига Олий Мажлис
ҳузуридаги жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ойлик иш ҳақи тўлаш тизими
йўлга қўйилди.
2017-2023 йилларда давлат томонидан миллий маданий марказларни
қўллаб-қувватлаш учун жами 40 млрд. 427 млн. сўм маблағ ажратилиши
таъминланди. Давлат бюджети ҳисобидан Ўзбекистон қозоқ, қирғиз, туркман,
турк, корейс, озарбайжон ва бошқа миллий маданий марказларининг
юбилейлари Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия, Корея,
Озарбайжон, Татаристон ва Бошқирдистон Республикаларидан келган расмий
делегациялар, шунингдек маданият ва санъат намоёндалари иштирокида
ташкил қилинди.
Ўзбекистон Президентининг Қарорига кўра 2018 йил 26 июнда Қўмита
қошида Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси
марказининг ташкил этилиши ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида ўзаро
ишонч ва яхши қўшничиликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни
мустаҳкамлаш, цивилизациялараро мулоқотни кучайтиришга кўмаклашмоқда.
2018 йил 25 октябрда Президент томонидан тасдиқланган Ватандошлар
билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати
концепцияси хорижда истиқомат қилаётган юртдошларимиз билан доимий
мулоқот ва ҳамкорликни жадал ривожлантириш имконини берди.
2021 йил 11 августдаги ПҚ–5220-сонли Президент Қарорига асосан
ташкил этилган “Ватандошлар” жамоат фонди хорижда истиқомат қилаётган
ватандошларни тарихий Ватани атрофида янада жипслаштириш, ватандошлар
ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлашнинг
амалий механизмини яратди. Натижада Қўмита томонидан хориждаги турдош
ташкилотлар билан 40 тадан ортиқ ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон Президенти томонидан 2019 йил 15 ноябрда Миллатлараро
муносабатлар
соҳасида
Ўзбекистон
Республикаси
давлат
сиёсати
концепциясининг
5
қабул қилиниши миллатлараро муносабатлар ва хорижий
мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янги босқичга кўтарди.
5
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
ПФ-5876-сонли
Фармони
.
15.11.2019
йил.
https://lex.uz/ru/docs/4597662
43
2021 йилда мамлакатимизда 30 июлни “Халқлар дўстлиги куни” этиб
белгилаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
6
қабул қилинди.
Ўзбекистонда
миллатлараро
дўстлик
ва
тотувлик
муҳитини
мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган маҳаллий ва хорижлик
ҳамкорларнинг меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 1 июндаги 335-сонли қарорига асосан “Халқлар
дўстлиги” кўкрак нишони таъсис этилди.
Ўтган даврда миллий маданий марказларнинг 550 нафардан ортиқ
фаоллари давлат мукофотларига сазовор бўлиб, орден ва медаллар билан
тақдирланди. Улардан 14 нафарига “Ўзбекистон Қаҳрамони” юксак унвони
берилди. Оқилона сиёсат натижасида Ўзбекистонда теле-радио кўрсатув ва
эшиттиришлар 12 тилда эфирга узатилмоқда, газета ва журналлар 14 тилда чоп
этилмоқда ҳамда мамлакатимиздаги 10 000 тадан ортиқ умумтаълим
мактабининг 1 865 тасида таълим 6 тилда, яъни қорақалпоқ, рус, тожик,
туркман, қирғиз ва қозоқ тилларида олиб борилмоқда.
Ёшларимизнинг юртимиздаги турли миллатларнинг миллий маданий
марказлари умумхалқ байрамларида фаол иштирок этиши, айниқса,
Мустақиллик байрами арафасида “Ўзбекистон – умумий уйимиз”, “Ватан битта,
Ватан ягона”, “Бизнинг кучимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда”, “Миллатлараро
тотувлик – Ватанимиз тинчлиги ва гуллаб-яшнаши гарови” мавзусида
фестиваллар, тадбирлар ташкил этиши ўзаро дўстлик ришталарининг янада
мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. Ўз навбатида турли миллат
вакилларининг, жумладан, арманларнинг гуллар байрами – “Вардавар”,
болгарларнинг “Мартиница”, татар ва бошқирдларнинг “Сабантуй”,
грекларнинг “Охи”, корейсларнинг “Чусок”, полякларнинг ҳосил байрами –
“Дожинки”, русларнинг “Рождество”, “Масленица”, Немислар бирдамлик куни
сингари миллий байрамлари Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланади.
Ўзбекистон етакчиси таклифига асосан 2018 йилда БМТ Бош
Ассамблеясида қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб
номланган махсус резолюциясига мувофиқ ҳар йили 16-ноябрь – Халқаро
бағрикенглик кунига бағишлаб юртимизда ўтказилаётган “Бағрикенглик
ҳафталиги” дўстликни янада мустаҳкамлайди.
2022 йилда Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий
давлатлар ташкилотининг олий даражадаги учрашувлари ҳамда бошқа бир
қатор юқори даражадаги халқаро анжуманларга мезбонлик қилиб, илгари
6
“Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 10.02.2021 йил.
https://lex.uz/docs/5277501
44
сурган дунёда дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслари амалда ўз
ифодасини топмоқда.
Шуни
алоҳида
таъкидлаш
лозимки,
мамлакатимизда
амалга
оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Марказий Осиёда барча соҳалардаги
яқин ҳамкорликни сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтариш, анъанавий
ҳамкорларимиз билан муносабатларни янада ривожлантириш, Ўзбекистоннинг
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органлари, институтлари, глобал ва
минтақавий ташкилотлардаги фаолиятини кучайтиришнинг ҳуқуқий пойдевори
сифатида халқлар дўстлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
* * *
РОЛЬ НАРОДНОЙ ДИПЛОМАТИИ В УКРЕПЛЕНИИ
МЕЖНАЦИОНАЛЬНЫХ И ДРУЖЕСТВЕННЫХ ОТНОШЕНИЙ
С ЗАРУБЕЖНЫМИ СТРАНАМИ В УЗБЕКИСТАНЕ
С.Давлатова
Руководитель Центра Комитета по межнациональным отношениям и
дружественным связям с зарубежными странами при министерстве
Культуры Республики Узбекистан
Узбекистан многонациональная страна. В ней с древних времен компактно
проживают представители различных национальностей. Необходимо отметить,
что в Республике Узбекистан с первых дней независимости одним из
приоритетов государственной политики стало создание для всех проживающих
в республике наций и народностей максимально благоприятных условий для
сохранения и развития своего языка, обычаев, традиций, культурного наследия,
национальной идентичности.
Межнациональное и межконфессиональное согласие, царящее в нашей
стране, явление происходящее не само по себе, а результат национальной
политики проводимой государством. Сегодня здесь более 130-ти наций и
народностей живут одной семьей. Они активно работают во всех областях и
секторах, внося большой вклад в построение демократического правового
государства и построения сильного гражданского общества.
Комитет по межнациональным отношениям и дружественным связям с
зарубежными странами при Кабинете Министров Республики Узбекистан
образованный Указом Президента Республики Узбекистан в мае 2017 года, в