Ветеринария лечит человечество

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
30-31
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Рахимов, М., Рузимуродов, А., & Исмоилов, А. (2024). Ветеринария лечит человечество. in Library, 16(2), 30–31. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/34701
Мухамад Рахимов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Ветеринарный научно-исследовательский институт, старший научный сотрудник лаборатории акарологии и арахноэнтомологии, доктор философии ветеринарных наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье размышляется о самоотверженной работе ветеринаров, которые являются важнейшими владельцами отрасли животноводства, крупной отрасли сельского хозяйства, и, если это будет разрешено, защитит человечество от многих инфекционных заболеваний.

Похожие статьи


background image

30

AGROILM - OZBEKISTONQISHLOQ XOJALIGI

2 (40), 2016

УУТ: 619:615.9:632.95(031)

ВЕТЕРИНАРИЯ ИНСОНИЯТНИ ДАВОЛАЙДИ

The article provides information aboutparasiticidal preparations (drugs) which are prohibited and allowed to use in the veterinary

practice. There are defined tasks for further researches.

Зиёлилар орасида "Медицина инсонни, ветеринария эса

инсониятни даволайди" деган ҳикмат мавжуд.

Дарҳақиқат, медицина ва ветеринария инсоният тарақ-

қиётининг илк даврларидан бошлаб мустақил соҳа сифати- да
инсон ва ҳайвонлар соғлиғи муҳофазаси йўлида фаолият юритиб
келган. Ҳозирги кунга келиб ҳаёт ва тараққиёт та- лаблари
исканжасида ветеринария ўзининг махсус қонуни- га эга бўлди ва
давлатнинг мустақил тарзда фаолият юри- тувчи муҳим хизмат
тармогига айланди. Ўзига 30 дан ортиқ махсус фанларни
мужассамлаштирган муқаддас Ветеринария фани вужудга келди.
Янги таҳрирдаги "Ветеринария тўғрисида"ги Ўзбекистон Қонуни
қабул қилинди.

Ветеринария халқхўжалиги, соғлиқни сақлаш, иқтисо- дий-

ижтимоий, ҳамда мудофаа аҳамиятига эга бўлган му- аммоларни
ҳал қилинишида муҳим аҳамиятга эга.

Илгари ветеринариянинг асосий вазифаси чорвачилик

муаммолари, аҳолининг соғлом ва сифатли чорвачилик
маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, чорва ҳай-
вонларини ҳар хил касалликлардан даволаш ва профилактика
қилишдан иборат бўлган. Бугунги кунда унга инсон айби билан,
яъни

антропоген омиллар босими таъси- рида келиб чиқаётган

ҳамда хориждан кириб келаётган ка-

салликларнинг янги турлари

ва

миграцион

шаклларидан

(прионли

қорамоллар

энцефалопатияси, ёввойи ҳайвонлар- нинг нотипик пневмонияси
ёки ўткир респиратор синдро- ми, қўйлар скреписи,
морбилливирус, арбовирус, каль- цивирус, энтеровирус ва бош.)
ҳамда ҳавфли трансмиссив (ўлат, безгак, туляремия, қайталовчи
тиф, кана энцефалита, геморрагии иситма, трипаносомоз, сарамас)
ва бо- шқа куплаб юқумли ва паразитар касалликлардан муҳофаза
қилиш каби муҳим муаммолар юклатилмоқда.

Бу борада айниқса, дезинфекция, дезинсекция, дезака-

ризация, дератизация каби ветеринария - санитария тад-
бирларининг аҳамияти кучайиб бормокда.

Бунда қарийб барча паразитар касалликларга ҳамда улар- нинг

"Vector" тарқатувчиларига қарши курашда хлорорга- ник,
фосфорорганик, бензимидазол карбамат ва бошқа кимёвий
препаратлардан фойдаланилмокда. Уларнинг акса- рияти
биологик фаол (ксенобиотик) моддалар бўлиб, на- фақат
зараркунандаларни балки, ёнидаги ҳар қандай тирик мавжудотни
ҳам зардрлаши, нобуд қилигии мумкин. Уларнинг биронтасида
ҳам турларга танлаб таъсир қилиш хусу- сияти борлиги
кузатилмаган. Уларнинг аксариятида мутаген, канцероген,
тератоген, эмбриотроп, аллерген ва бо- шқа хусусиятлар
мавжудлиги, организмнинг барча орган ва тўқималарига
патологик

таъсир

қилиши,

огир

психологик,

ирсий,

иммунопатологик касалликлар чақириши мумкинлиги фанда
исботланган. Баъзи пестицидлар организмнинг биохимик
жараёнларини бузиши, ген, хромо- сомалар мутациясини
чақириши,

биомувозанатни,

биохил-

махилликни,

биотургунликни бузиши, экология, сув, ҳаво, тупроқва
биосферани жиддий ифлослантириши мумкин.

Шунинг учун қайд этилган гуруҳларга оид кўплаб пес-

тицидларнинг ишлаб чиқарилиши, қўлланилиши та- қиқланди
ёхуд кескин чегараланди (ДДТ, ДДД, гексахлоран, дитион,
хлорофос, ДДВФ, тиофос, метафос, диазинон, неоцидол,
малатион, трихлорметафос, севин, ТАП, дикрезил, арсенит
кальций, арсенит натрий, хлортен, 4- хлорли углерод, фенотиазин,
узген, алгин, симоб, мышьяк препаратлари, креолин ва бош).

1960-1990 йилларда қоракўлчилик хўжаликларида қўйларни

гельминтозлардан мухофаза қилиш учун (узок, вақт, яъни 8 ой
давомида) едириб қўлланилган фенотиа- зиннинг кўйлар
организми терморегуляциясига салбий таь- сир қилиши
натижасида (қишда гипотермия, ёзда гипертермия чақириши ва
бш.) кўплаб қўйларнинг нобуд бўлган- лиги кузатилган. Охир-

оқибатда бу препарат ва усулнинг амалиётда қўлланилиши
тўхтатилди.

Ўтган асрнинг 60-90 йилларида МДҲ давлатларида кана ва

ҳашаротларга қарши курашда кенг кўлланган фосфорорганик
препаратларнинг (хлорофос, неоцидол ва бш.) ак- сариятини
канцероген, мутаген, эмбриотоксик, тератоген хусусиятлари
мавжудлиги аниқланиб амалиётда қўллани- лиши тақикданган
эди.

Кўплаб қирғин келтирувчи касалликлар - ўлат, малярия,

лейшманиоз, кана тифи, кана энцефалити, бит ва бургалардан
инсонни самарали муҳофаза қилиш имконини берган, бироқ
канцероген

хусусияти

аникданиб

ДДТ

(дих-

лордифенилтрихлорэтан) препаратининг амалиётда қўлла- ниши
1983 йилда тақиқланди.

Кейинги йилларда гельминтоз касалликларга қарши курашда

янги кимёвий профилактика усули ташвиқва тав- сия этилмоқда.
Бу кимёвий аралашма таркибига асосан бензимидазол

карбамат

классига оид албендазол (албен, ал-

бендазол ва абазан),

фенбендазол (панакур, фенкур, вер- митан), тетрамизол (нилверм,
левамизол) каби препарат- лар киради (1 тонна аралашма: 2 кг
албендазол, 10 кг мис купороси, 988 кг NaCl ёки бентонит 498 кг
ва 490 кг NaCl). Аралашмалар охурларда эркин (узлуксиз) ҳолда
октябрдан май ойининг охиригача 8 ой (240 кун), ҳатто йил
давомида едириб борилади.

Тадқиқотчилар яйлов шароитида қўй-эчкиларнинг гельминтоз

касалликларига қарши курашнинг бирдан-бир тўғри усули
"кимёвий профилактика" усулидир, деган хулосага келади.

Холбуки, албендазол антгельминтик сифатида самараси паст

бўлиб, кўпгина гельминтоз касалликларга, айниқса, ларвал
цестодозларга нисбатан фақат юқори дозаларда (15- 20 карра кўп)
қўлланилганидагина паразитоцид Самара кўрсатиши мумкин.

Бензимидазол классига оид албендазол, мебендазол,

оксифендазол ва бошқа препаратларни эмбриотроп хусусиятлари
мавжудлиги учун уларнинг қўлланилиши кескин чекланди
(И.А.Архипов, Москва, ВИГИС, 1999). Уларнинг мутаген,
канцероген, тератоген, аллерген ва бо- шқа салбий хусусиятлари
мавжудлиги фанда тўлиқ аник,- ланган (Л.И.Медведь, Киев, 1974;
Вестник АНСССР, №4, 1984; О.П.Чининога ва бш. 1968; Спр. по
токсикологии, М., 1976).

Шунинг учун аксарият бензимидазол карбаматлар - бе- намил,

бенлат, узген, алгин, фундазол ва бш. ўсимлик- ларни \имоя
қилишда, севин, дикрезиловый эфир ва бш. ветеринария
амалиётида қўлланилиши тақиқланди ("Зашита растений", №6,
1988).

Кўпгина карбаматлар (ТМТД, цинеб, цирам, манеб)

бластомоген ва аллерген фаолликка эга (Спр. по токсикологии, М.,
1976).

Бензимидазол (парабендазол) 26% қўзиларда тератология

чақириши ва мутаген таъсири аникданган (А.А.Поля- ков,
С.М.Качанова, М., 1975).

Карбамат бирикмаларининг токсик таъсири энг паст дозаларда

ҳам кузатилган (Г. Росс ва бош., 1985).

Карбаматларни ҳайвонларга микродозаларда кунбай бе-

рилганида сурункали заҳарланиш юз бериш ҳодисаси гўлиқ
исботланган (Спр. по пестицидам, Л.И. Медведь. Киев, 1974).

Юқорида қайд этилган маълумотлар асосида бензимида


background image

зол карбамат, айниқса албендазол классига оид препарат- ларни
узоқ вақт, узлуксиз, гуруҳбай ва аралашма ёхуд тоза ҳолда
антгельминтик сифатида қўллаш усулини маъқул ҳисобламаймиз.
Бу усулда нафақат чорва моллари организ- ми ва маҳсулотлари,
балки бутун ташқи муҳит, биоценоз, биохилмахиллик,
биогеокимёвий ҳолат жиддий за- рар кўриши мумкин.

Бундан ташқдри паразит турларнинг пестицидларга резис-

тентлиги ошади, чорва ҳайвонларини иммун ҳолати заифла- шади,
мутант биопатогенлар, янги касалликлар пайдо бўлади.

Кимёвий пестицидларни чорвачиликда инвазив усулда

(едириш, ичкизиш, инъекция қилиш ва умуман инвазив усулда)
қўллаш усулини замонавий тиббиёт маъқулламай- ди, деб
ҳисоблаймиз.

Шундай экан мутаген, канцероген, эмбриотроп, тератоген

хусусиятларга эга албендазоллар синфига оид пестицидларни
антгельминтик дори сифатида қўлланилишини тақиқлаш вақги
келпи.

Сўнгги йилларда хлорорганик, фосфорорганик, бензимидазол

карбамат бирикмаларнинг қишлоқ хўжалигида, айниқса
чорвачиликда қўлланилиши камайиб, кўплаб мам- лакатларда,
жумладан

Ўзбекистонда

ўсимлик

перитроид-

ларининг

қўлланилиши ривожланмокда. Бу препаратлар- нингтаъсир
қилувчи моддаси - пиретрин тирик табиат компонента ҳисобланиб
муҳит, и неон, чорва ҳайвонлари учун деярли ҳавфсиз, бошқа
пестицидларга нисбатан 10-20 карра кам дозаларда ҳам паразит
қашарот ва каналарга паразито- цид таъсир кўрсатади. Ҳозирги
кунда ушбу гуруҳга мансуб, маҳаллийлаштирилган циперметрин,
перметрин-10, суми- альфа (эсфенвалерат, сумицидин) ва
бошқалар республи- камиз чорвачилигида паразитар касалликлар
ва табиий ўчоқ- ли трансмиссив касалликлардан мухофаза
қилишда

(дезинсекция

ва

дезакаризация

тадбирларида)

қўлланилмокда.

"Қишлоқхўжалигиҳайвонлари

эктопаразитларита

қарши

курашда қўллаш учун Bacillus Thuringiensis var. Thuringiensis
ЎзВИТИ M № 1 бактериялари штаммидан биоинцектицид
препаратини олиш технологияси" яратилди (Д.Воҳидова, О.
Қаршиева). Препарат суспензия (кукун) шаклида қўлла- нилади.
Штамм эндотоксин ва термостабиль экзотоксин хосил қилади.
Эктопаразит ҳашарот ва каналарга паразито- цид таъсир этади.
Экологик безарар, ҳайвон ва одамларга токсик таъсир
кўрсатмайди. Ҳозирги кун тартибида препа- ратнинг саноат
усулида ишлаб чиқариш технологиясини яратиш вазифаси
қўйилган.

Республикамизда чорвачилик ферма ва мажмуалари ша-

роитида зоофил ҳашаротлар сонини энтомофаглар ёрдами- да
регуляция қилишнинг 'биологик усул"ини илмий-наза- рий,
технологии асослари тадқиқ ва тавсия этилган (Н. Азизов,

М.Холбаев, С. Мавлонов).

Ҳозирги кунда ветеринария фани олдида қуйидаги му-

аммолар қўйилган:

I.

Ижгимоий-иқгисодий аҳамиятга эга бўлган (туберкулёз,

бруцеллёз, эхинококкоз, ўлат, туляремия, трипаносомоз,
тейлериоз, қутириш, геморрагии иситма, сибир яраси, кана
энцефалита ва бошқа) оғир касалликларга чидамли қорамол, қўй
ва бошқа маҳсулдор ҳайвонлар зот- ларини яратишнинг селекцион

-

генетик асосларини та- дқиқ ва татбиқ қилиш.

II.

Кенг тарқалган туберкулёз, бруцеллёз, қутириш, оқсил,

сибир яраси, геморрагии иситма, кана энцефалита ва бошқа ўта
хавфли

касалликларга

қарши

замонавий

иммунизация

воситаларини (культурал ва бошқа замонавий вакциналар)
яратиш.

III.

Пестицидлар ва бошқа ксенобиотик препаратларнинг

биоценозларга, биохилмахилликка салбий таъсирини ўрга- ниш,
назорат қилиш.

IV.

Зообиоценозларда экто - ва эндопаразитлар мигра-

циясини фундаментал ўрганиш, кариосистематикасини яратиш.

V.

Вакцина, диагностикум ва бошқа биопрепаратлар ишлаб

чиқаришни давлат буюртмаси тартибида ихтисос- лашган
биокамбинат орқалигина амалга ошириш.

VI.

Давлат ҳудудида қўлланиладиган янги препарат ва

вакциналарни фақат ўша давлат экспертизаси синовидан ўгказиш.

VII.

Қишлоқ

хўжалиги

ҳайвонлари

популяцияларини

мунтазам паразитологии текширишлардан ўтказиб, паразитар
тизимлар, инфекцион ҳолатлар йиллик динамикаси- ни аникдаш.

VIII.

Безарарлиги илмий-назарий (фундаментал) кафо-

латланмаган препарат ва вакциналарни амалиётда қўллани- лиши
тақиқланиши лозим.

Бугун биологик, янги касалликлар, эпизоотия ва этти-

демияларни тарқалиш хавфлари мавжуд экан, фурсатни бой
бермасдан, уларнинг олдини олиш йўлларини тиббиёт хо-
димлари билан биргаликда ишлаб чиқиб амалиётга жорий
қилишимиз даркор. Бу ишга барча мутасадди давлат таш-
килотлари, олимлари ва зиёлиларни жалб қилишимиз лозим.
Шундай қилинса, чорва ва хўжаликлар саломатлиги, чорвачилик
маҳсулотлари безарарлигини ва озиқ-овқат хав- фсизлигини
таъминлашимиз, чорва сонини кўпайтириши- миз, биологик хавф
ва фожиалар олдини олишимиз, му- ҳим иқгисодий - ижтимоий
муваффақиятларга эришиши- миз мумкин.

А. РЎЗИМУРОДОВ,

ВИТИ лаборатория мудири, Методик

Кенгаш раиси, Вет. фанлари доктори,

профессор,

М. РАҲИМОВ,

катта илмий ходим - изланувчи.

А. ИСМОИЛОВ,

кичик илмий ходим.

УЎТ: 619:636.5

ТОВУҚЭЙМЕРИОЗИДА ЯНГИ ЭЙМЕРИОСТАТИК

ПРЕПАРАТЛАРНИ ҚЎЛЛАШ

Eimeriosis is accompanied a young and growing chicks in severe cases of the disease, beef and chickens resistant to it. Healed the

sick chickens to remain behind the growth and development of the disease are not allocated to them as a result of a reduction in

various expenses increased productivity is a pity. The article described the results of the application of the most effective drugs

against the disease.

Бугунги кунда аҳолининг парранда мақсулотларига бўлган

эҳтиёжини тўла қондиришда, тармоқ самарадорли- гини янада
оширишда ветеринария фани ва амалиётининг аҳамияти жуда
катта ҳисобланади. Шу жумладан, товуқлар- да (айниқса 10-120
кунлик жўжаларда) учрайдиган, катта иқтисодий зарар
келтирадиган

протозооз

касалликлардан

эймериоз

республикамизнинг деярли барча паррандачилик хўжаликларида
тармоқнинг

ривожланиши

учун

сезиларли

даражадаги

тўсикдардан бири бўлиб келмоқца.

Касаллик ёш ва ўсувчи (120 кунликкача бўлган) жўжа- ларда

оғир клиник ҳолатларда кечади, унта нисбатан гўшт
йўналишидаги бройлер жўжаларнинг резистентлиги паст.

AGROILM - OZBEKISTONQISHLOQ XOJALIGI

2 (40), 2016

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов