ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2016, 2
Муминов Н.Г.,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети “Иқтисодиёт” факультети
«Иқтисодиёт назарияси» кафедраси мудири
в.б., и.ф.н.,доц.
ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИДА ҚИШЛОҚ
ХЎЖАЛИГИНИ ИСЛОҲ ЭТИШ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ
БОЗОРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
ЙЎНАЛИШЛАРИ
МУМИНОВ Н.Г. ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ИСЛОҲ
ЭТИШ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ БОЗОРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Мақолада Хитойда қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш ва озиқ-овқат бозорларини ри-
вожлантиришнинг асосий йўналишлари мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъмин-
лаш нуқтаи назаридан таҳлил этилган.
Таянч иборалар: қишлоқ хўжалиги, экин майдони, озиқ-овқат, сув ресурслари.
МУМИНОВ Н.Г. ОСНОВНЫЕ НАПРАВЛЕНИЯ РЕФОРМИРОВАНИЯ СЕЛЬСКОГО
ХОЗЯЙСТВА И ПРОДОВОЛЬСТВЕННЫХ РЫНКОВ КИТАЙСКОЙ НАРОДНОЙ
РЕСПУБЛИКИ
В статье проанализированы основные направления реформирования сельского хо-
зяйства и продовольственных рынков Китая с точки зрения обеспечения продоволь-
ственной безопасности.
Ключевые слова: сельское хозяйство, посевная площадь, продовольствие, водные ре-
сурсы.
MUMINOV N.G. MAIN DIRECTIONS OF AGRICULTURE AND FOOD MARKET REFORMS IN
THE PEOPLE'S REPUBLIC OF CHINA
The article analyzes the main directions of reforming the agricultural and food markets in
China in terms of food security.
Keywords: agriculture, crop area, food, water.
46
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2016, 2
XXI асрнинг иккинчи ўн йиллигида озиқ-овқат хавфсизли-
ги масаласи фақатгина камбағал мамлакатларнинг эмас,
балки ривожланаётган ва, ҳаттоки, ривожланган мамла-
катларнинг долзарб муаммосига айланди. Чекланган таби-
ий ресурслардан фойдаланиб муттасил равишда ўсиб бора-
ётган аҳолини озиқ-овқат ва бошқа истеъмол буюмларига
бўлган эҳтиёжларини қондириб бориш давлатнинг муҳим
вазифаларидан биридир.
Қишлоқ хўжалик тармоғида оқилона олиб
борилаётган иқтисодий сиёсатнинг мамла-
катдаги барқарор иқтисодий ўсишдаги ўрни
тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Пре-
зиденти Ислом Каримов қуйидаги фикрни
билдирган:
«...биз қишлоқ хўжалигини
ислоҳ этишда суғориладиган ерларнинг
мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш-
га алоҳида эътибор бермоқдамиз.
Бу ва-
зифа энг муҳим устувор йўналишлардан
бири бўлиб келган ва бундан кейин ҳам
шундай бўлиб қолади. Чунки, қишлоқ
хўжалигида ишлаб чиқаришнинг самара-
дорлиги, мамлакатимизнинг иқтисодий
ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъмин-
лаш, нафақат қишлоқ меҳнаткашлари, бал-
ки бутун Ўзбекистонимиз аҳолисининг
моддий фаровонлигини ошириш бебаҳо
бойлигимиз бўлган еримизнинг унум-
дорлиги, унинг сифатини мунтазам ях-
шилаб бориш билан узвий боғлиқдир».
1
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ресурсла-
рини ислоҳ этиш борасида олиб борилаёт-
ган илмий тадқиқотларда таъкидланиши-
ча: «...қишлоқ хўжалиги ерларидан тўлиқ
ва самарали фойдаланиш ниҳоятда дол-
зарб муаммо ҳисобланади. Суғориладиган
ва лалми ерлар холатини яхшилаш ва улар-
1
Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда
туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, мо-
дернизация ва диверсификация жараёнларини
изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва
хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш –
устувор вазифамиздир. / Ўзбекистон Президенти
Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йил-
да ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якун-
лари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий да-
стурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси-
даги маърузаси. // “Халқ сўзи” газетаси, 2015 йил
17 январь.
дан фойдаланиш самарадорлигини оши-
риш шу куннинг энг долзарб масалалари-
дан биридир»
2
.
Қишлоқ
хўжалигини
ислоҳ
этиш-
нинг Хитой тажрибасини ўрганиш, таҳлил
этиш ва уни бизнинг иқтисодиётимизга
қўллаш йўналишларини ишлаб чиқиш
тадқиқотимизнинг
муҳим
жиҳати
ҳисобланади.
Хитойда сайёрамиз аҳолисининг бешдан
бир қисми яшайди ва анъанага кўра ушбу
мамлакатнинг кўпчилик қисми қишлоқ
хўжалигида банддир. Шу билан бирга Хи-
той мамлакат аҳолисига нисбатан қишлоқ
хўжалиги учун зарур бўлган чекланган ер
ва сув ресурсларига эга.
Жадал амалга ошаётган урбанизация жа-
раёнлари натижасида қишлоқ хўжалигига
тегишли ерлар сезиларли қисқарди: 1997
йилдаги 130 мега гектардан (Мга) дан 2008
йилда 120 Мга гача (1-расм). Аграр ер-
ларнинг янада қисқаришини олдини олиш
мақсадида Хитой ҳукумати 120 Мга дара-
жасида чегара
3
ўрнатиб, миллий қишлоқ
хўжалиги ерлари бу чегарадан пасайи-
ши мумкин эмаслиги белгиланди. Шунга
қарамасдан, урбанизация жараёнлари таъ-
сири ошиб бормоқда, бунда экин етишти-
2
Абулқосимов Ҳ.П., Абулқосимов М.Ҳ.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли
фойдаланиш масалалари. // “Иқтисод ва молия”,
2015, 9-сон. -11-б.
3
Ушбу чегара Хитой Халқ Республикасининг 11-
беш йиллик (2006-2010 йй.) режасида белгилан-
ган эди. Манба: GAIN Report on China. Agricultural
Biotechnology
Annual.
2012.
http://gain.fas.
usda.gov;
http://knoema.ru/atlas/Китай/topics/
Земельные-ресурсы/Сельскохозяйственные-и-
посевные-площади/Посевные-площади
47
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2016, 2
123
1
GAIN Report on China. Agricultural Biotechnology Annual. 2012. http://gain.fas.usda.gov; http://knoema.
ru/atlas/Китай/topics/Земельные-ресурсы/Сельскохозяйственные-и-посевные-площади/Посевные-
площади
2
http://knoema.ru/atlas/Китай/topics/Водные-ресурсы/Водоснабжение-все-население/Население-с-
доступом-к-воде-не-обеспечивающим-нормы-санитарной-безопасности-x1000
3
http://www.ereport.ru/articles/weconomy/china2.htm
1-расм. Хитойда экин учун ажратилган майдонлар (Мга)
1
2-расм. Хитойда сув ресурслари
2
3-расм. Хитойда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўсиши
3
48
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2016, 2
радиган ерларга юк максимум даражага
чиққан эди.
Аграр
ерларнинг
сифати
тез
ёмонлашмоқда. 70% ҳолатда Хитойдаги
экин етиштирадиган ерлар паст ҳосилдор
ерлар категориясига тегишлидир. Ерлар-
нинг чўлларга айланиши, ерлар эрозияси,
сув ресурслари дефицити, ернинг кисло-
талилиги ва ишқорлигининг ошиб бориши
қишлоқ хўжалиги учун мос бўлган ерлар-
нинг 40%ининг кучсизланишига олиб кел-
ди. Ерларнинг шўрланиши муаммоси мам-
лакатнинг шимолий ҳудудларида эътибор-
га лойиқдир. Турли баҳолар бўйича, ерлар-
нинг 20%и у ёки бу даражада заҳарли мод-
далар билан зарарлангандир.
1
Табиий ёғингарчиликлар сони нисбатан
камлиги, мавсумий ва табиий ўзгаришлар
вариацияси натижасида Хитой қишлоқ
хўжалиги чучук сув етишмаслигига дуч
келади. Чучук сув ресурслари умумий
ҳажмининг ўзгариб туриш ҳолатлари ҳам
мавжуд, бунда ўзгариб туриш ҳолатлари
йилига 30%гача бориши мумкин (2-расм).
Қишлоқ жойларда яшовчи аҳолининг
сони 1992 йилда юқори чўққига эришиб,
844 млн кишини ташкил этди, 2012 йилда
эса қисқариб, 695 млн кишигача камайди.
БМТ прогнозлари бўйича 2020 йилга ке-
либ Хитойнинг қишлоқ жойларда яшовчи
1
http://pandia.ru/text/78/330/1081.php
аҳолиси, асосан урбанизация ҳисобига, яна
100 млн кишига камаяди.
Кўп жойларда ҳосилдорлик ўзининг
юқори чўққисига эришди, чунки Хитой-
да аралаш ва зичлашган экинлар ама-
лиётидан фаол фойдаланилмоқда ҳамда
қишлоқ
хўжалик
маҳсулотларининг
ген-модификациялашган
(ГМ)
сортла-
ри етиштирилмоқда. Ушбу технология-
лар ҳаддан ташқари зиёд ўғитлар, пести-
цидлар ишлатилиши ва ирригация ти-
зимларига оғирлик тушиши билан боғлиқ
бўлиб, унинг натижасида ҳосилдор ерлар
ва сув ресурсларининг камайиши юзага
келмоқда.
Қайд этилган омилларга қарамасдан,
Хитойнинг охирги уч ўн йиллик давоми-
да қишлоқ хўжалигида эришган натижала-
ри катта таассурот қолдирди. Бунинг саба-
би – мақсадга йўналтирилган давлат томо-
нидан қўллаб-қувватлаш ва 1970-йиллар
охиридаги аграр ислоҳотлардир (3-расм).
Ҳозирги кунда 1978 йилга нисбатан гўшт
маҳсулотлари етказиш 8 баробар, сут – 16
баробар, балиқчилик маҳсулоти – 11 баро-
бар кўпайган
2
. Бунинг натижасида қишлоқ
жойларда яшовчи аҳолининг даромадлари
10 баробар ўсган (4-расм). Хитой қишлоқ
хўжалиги эришган юқори даражалар
иқтисодиётнинг бу муҳим соҳасига йирик
2
Шу жумладан акваэкинлар маҳсулотларининг
ҳажми 31 баробар.
4-расм. Хитой қишлоқ аҳолисининг жон бошига даромадларининг ўсиши
1
.
49
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2016, 2
инвестицияларнинг келиб тушиши натижа-
сидир. Фермер капиталига соф реал инве-
стициялар йилига ўртача 9% тезлик билан
ўсди
12
3
.
Хитойлик
фермерларнинг
қишлоқ
хўжалиги техникаси билан жиҳозланиши
етти маротаба ошди
4
. 2012 йилда мамла-
катда 5 млн дона катта ва ўртача трактор,
гуручга ишлов беришга мўлжалланган 5
млн дона комбайн ва маккажўхорига иш-
лов беришга мўлжалланган 2,3 млн ком-
байн мавжуд эди
5
. Ирригация тизими би-
лан қуролланган ер майдонлари 37%га
ўсиб, 62 Мга га етди
6
.
1
PSE – инглизча Producer Support Estimate (%)
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миллий иш-
лаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш даража-
сини аниқлаш учун ИҲТТ (Иқтисодий ҳамкорлик
ва тараққиёт ташкилоти) томонидан киритилган
кўрсаткич.
2
http://knoema.ru/atlas/Китай/topics/Сельское-
хозяйство
3
http://www.studfiles.ru/preview/3542308/
page:38/
4
http://www.ereport.ru/articles/weconomy/china2.
htm
5
Ўша ерда.
6
Ўша ерда.
Хитой
фермерларини
бюджет
маблағлари ҳисобига қўллаб-қувватлаш
ҳажмлари 1990-йиллардан бошлаб мун-
тазам ўсиб бормоқда. Қўллаб-қувватлаш
қуйидаги шаклларда амалга оширилмоқда:
дон маҳсулотлари етказиб берувчилар-
га бевосита тўловларни амалга ошириш;
ёқилғи ва ўғитлар нархларини ўсиши эва-
зига компенсация; технологик жиҳатдан та-
комиллаштирилган уруғ турларидан фой-
даланувчи фермерларни рағбатлантириш;
ускуна ва техника сотиб олиш учун субси-
диялар бериш. Аста-секин Хитойда фер-
мерларни қўллаб-қувватлаш даражаси
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт таш-
килоти (ИҲТТ – OECD) мамлакатларидаги
ўртача даражага етиб қолди (5-расм).
Қишлоқ хўжалиги катта ҳажмда қўллаб-
қувватланишига
қарамасдан,
мамла-
кат ичидаги барча механизмлар Жаҳон
савдо ташкилоти (ЖСТ) олдида қабул
қилинган мажбуриятларга тўлиқ мос кела-
ди. «Яшил сават» дастури доирасида Хитой
100 млрд АҚШ долларини аграр сектор-
ни қўллаб-қувватлашга йўналтирди. «Сариқ
сават» дастури доирасида аниқ турдаги
5-расм. Хитойда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашни
баҳоловчи коэффициент (PSE
1
)
2
50
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2016, 2
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб
чиқарувчиларга берилаётган субсидиялар
жами ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг
8,5% ҳажмига тенг бўлди.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, Хи-
тойда камбағаллик чегарасидан пастда
бўлган аҳоли улуши 1992 йилдаги 64%дан
2009 йилда 12%гача пасайди. Бунга асосан
ушбу даврда қишлоқ хўжалигининг жадал
ривожланиши имкон берди.
Ўз навбатида, қишлоқ хўжалигида унум-
дорликка Хитой ҳукуматининг илмий-
технологик
тараққиёт
натижалари-
га қаратилган сиёсати эвазига эришилди.
Мамлакат аграр секторининг умумий унум-
дорлигига илмий тадқиқотлар, технология-
лар ва инновацияларнинг улуши 55% дара-
жасида баҳоланмоқда (ислоҳотлар бошида
бу кўрсаткич 27% эди)
1
.
Хитой қишлоқ хўжалигининг юксак
муваффақиятлари қаторига гуруч, жўхори,
рапснинг гибрид сортлари, Bt-пахтанинг
зараркунанда
ҳашаротларга
барқарор
қарши турувчи ген такомиллашган вари-
антларининг
2
кенг тарқалишигни киритиш
мумкин. Маданийлашган ўсимликларнинг
ген такомиллашган навларини ишлаб
чиқиш ва жорий этиш сиёсати фаол амал-
га оширилиши натижасида Хитой ген тако-
миллашган ўсимликлар етказиш бўйича ду-
нёда 6-ўринга чиқиб олди, уларнинг уму-
мий экин майдонлари 4 Мга га
3
тенгдир.
Қишлоқ хўжалиги экинларининг техноло-
гик такомиллаштирилган навлари жами
экинларнинг 95%ини ташкил этмоқда. Фан
ва технологиялар ўсимлик ва чорвалар-
ни кўпчилик касалликлардан сақламоқда
1
China Science and Technology Development
Report. Ministry of Science and Technology of the
People’s Republic of China (MOST). Beijing: Chinese
S&T Literature Press, China 2006 (https://www.
loc.gov/rr/scitech/tracer-bullets/scitechchinatb.
html#technical)
2
Хитойда етиштиралётган пахтанинг 75%и ген
модификациялаштирилган пахта ҳисобланади.
3
GAIN Report on China. Agricultural Biotechnology
Annual. 2012. http://gain.fas.usda.gov
ва зараркунанда ҳашаротларнинг кўпайиб
кетишини назорат қилиш имконини
бермоқда.
2008 йилда Хитойда ўсимликларнинг
янги биотехнологик турлари ва қишлоқ
хўжалиги ҳайвонларининг касалликка чи-
дамли наслларини ишлаб чиқиш бўйича
дастур амалга оширила бошланиб, унинг
бюджети 12 йил учун 3,5 млрд АҚШ дол-
ларга тенг эди. Олимларнинг фикри-
ча, реал бюджет ҳажми бирламчи эъ-
лон қилинган бюджет ҳажмидан ошиб ке-
тади. Хитой ўзининг ген такомиллаш-
ган ўсимликлари бўйича тадқиқотлари ва
уларни тижоратлаштириш масалалари ҳар
доим ҳам ижобий натижаларга олиб кел-
магани учун, 2004 йилдан импорт учун
мўлжалланган сертификатланган трансген
ўсимликлар рўйхатини кенгайтира бош-
лади (1-жадвал). Фақатгина 45% хитойли-
клар супермаркетларда эркин равишда
ГМ-маҳсулотларни сотиб олиш мумкинлиги
ҳақида ахборотга эгалар.
2001 йилда Хитойнинг ЖСТга аъзо
бўлишидан бошлаб ташқи савдо айланма-
сининг кўпгина тенденциялари сезилар-
ли даражада ўзгарди, Хитой бозори баъ-
зи турдаги маҳсулотлар учун очиқроқ
бўлди, шу жумладан ёғ-мой маҳсулотлар
учун ҳам. Чўчқа гўшти, сут маҳсулотлари,
жўхори ва шакар импорти сезиларли дара-
жада ўсди. Аграр маҳсулотлар импортига
тобелик 6%дан 13%гача ўсди. Ушбу сектор-
да савдо балансининг соф дефицити 2011
йилдаги 18,5 млрд АҚШ долларидан 2012
йилда 31 млрд АҚШ долларигача ўсди
4
.
Балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш
ва экспорти бўйича Хитой анъанавий ра-
вишда дунёда етакчилик қилмоқда. Шу
билан бирга экспорт қилинаётган балиқ
маҳсулотларининг асосий қисми аввал
мамлакатга импорт қилинган балиқни
4
http://knoema.ru/atlas/Китай/topics/Внешняя-
торговля/Экспорт/Экспорт-товаров-и-услуг
51
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2016, 2
қайта ишланган қисми эканлигини таъкид-
лаш зарур.
Хитой асал ишлаб чиқариш бўйича
сўзсиз етакчилик қилмоқда
1
2
. Бу ҳол Ев-
ропа Иттифоқи мамлакатлари ва АҚШда
2006-2011 йилларда асаларилар популя-
1
http://www.epochtimes.ru/kitajskie-vlasti-
aktivno-prodvigayut-gmo-98942921/; http://www.
medsite.com.ua/gmo_news_449.html; http://ma-mi-
mar.livejournal.com/1513230.html
2
USAID (2012). The World Market for Honey.
Market Survey № 1. September 2012. www.fintrac.
com
циясининг йўқотилиши натижасида ку-
затила бошланди
3
. 2010 йилда Хитой 398
минг тонна
4
асал ишлаб чиқариб, ўз кети-
дан турувчи Туркия (81 минг тонна), АҚШ
(80 минг тонна) ва Украина (71 минг тон-
на)ни сезиларли даражада ортда қолдирди.
Асаларичилик маҳсулотлари асосан ЕИ,
3
Масалан, АҚШда 2010-2011 йилларда 30%
асаларилар нобуд бўлди. Бунинг асосий сабабла-
ри: химикатлар ва пестицидлардан кенг фойдала-
ниш, касалликлар, паразитлар ва колонияларни
бузиш синдроми (CCD).
4
Дунё бўйича ишлаб чиқаришнинг 26%и.
1-жадвал. Хитой қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан импорт қилишга рухсат берилган ген
модифакициялаштирилган маҳсулотлар (2012 йил март ойи ҳолатига)
1
ГМ-маҳсулот
Ишлаб чиқувчилар
Биохавфсизлик сертификати
Пахта MON88913
Monsanto
2007-2012
Пахта 531
Monsanto
2008-2013
Пахта 1445
Monsanto
2008-2013
Соя GTS40-3-2
Monsanto
2009-2012
Жўхори 59122
Du Pont
2009-2012
Жўхори ТС1507
Syngenta
2009-2012
Жўхори MON810
Monsanto
2009-2012
Жўхори MON863
Monsanto
2009-2012
Жўхори ВТ176
Syngenta
2009-2012
Жўхори ВТ11
Syngenta
2009-2012
Рапс Topas19/2
Bayer
2009-2012
Рапс MS1Rf1
Bayer
2009-2012
Рапс MS1Rf2
Bayer
2009-2012
Рапс GT73
Monsanto
2010-2013
Соя А2704-12
Bayer
2010-2013
Жўхори NK603
Monsanto
2010-2013
Жўхори MON88017
Monsanto
2010-2013
Соя 356043
Du Pont
2010-2013
Соя MON89788
Monsanto
2011-2014
Жўхори MON89034
Monsanto
2010-2013
Пахта 15985
Monsanto
2011-2016
Пахта GHB614
Bayer
2010-2015
Жўхори MIR604
Syngenta
2011-2014
Жўхори GA21
Syngenta
2011-2014
Пахта LL Cotton25
Bayer
2011-2016
Жўхори BT11xGA21
Syngenta
2011-2014
Жўхори Т25
Bayer
2012-2015
Рапс Oxy-235
Bayer
2012-2015
Рапс T45
Bayer
2012-2015
Рапс Ms8Rf3
Bayer
2012-2015
Қанд лавлаги H7-1
Monsanto
2012-2015
Соя 305423
Pioneer
2011-2014
52
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2016, 2
АҚШ ва Японияда сотилиб, уларнинг уму-
мий импорти йилига 300 минг тонна асал-
ни ташкил этади
1
.
Хитой дунёдаги асал импортининг
40%ини таъминлайди
2
. Шу нарса қайд
қилинмоқдаки, Хитой асали таркибида ан-
тибиотиклар (масалан, хлорамфеникол)
мавжуд бўлиши мумкин, чунки ушбу до-
рилар 1990-йиллар охирида асалари оила-
ларидаги эпидемик касалликларга қарши
қўлланилган эди.
ИҲТТ (OECD) экпертларининг таъкид-
лашича, 2022 йилга келиб Хитойда дон
маҳсулотлари (гуручдан ташқари) импорти
ўсиб кетади. Ўша даврга келиб буғдой им-
порти 2,8 Мт, ем-озуқа импорти 13 Мт ни
ташкил этади
3
. Мамлакатга олиб кирилаёт-
ган жўхорининг ҳажми ҳукуматнинг ишлаб
чиқариш мақсадларидаги маис (жўхори)
нинг импорти ҳажмидан келиб чиқади.
Ёғ-мой маҳсулотлари импортининг сези-
ларли ўсиши кутилмоқда. 2022 йилга келиб
ушбу кўрсаткич 83 Мт ни ташкил этиши,
базавий даврга нисбатан 43% ўсиши тах-
мин қилинмоқда. Шу жумладан, ўсимлик
ёғи импорти 11,4 Мт гача ўсади. Шакар им-
порти 2.6 Мт ни ташкил этади. Хитойда ша-
кар захиралари ўсиб бориб, 2012 йилда 4.1
Мт га етди
4
.
Пахта
плантациялари
майдонлари-
нинг қисқариши ҳамда прогнозлаштири-
лаётган ҳосилдорликнинг пасайиши на-
тижасида пахта етиштириш секин-аста
қисқариб боради. Пахта етиштиришга аж-
ратилган ерлар майдони 20%га қисқариб,
4 Мга ни ташкил этади. 2022 йилга келиб
ҳосилдорлик 1,4 т/га даражасида бўлади
5
.
Хитойда гўшт импорти йиллик ўртача
3% суръат билан ўсади ва 2022 йилга ке-
1
http://knoema.ru/atlas/Китай/topics/Сельское-
хозяйство/Внутренняя-поставка-Общее-
количество
2
Ўша ерда.
3
Ўша ерда.
4
Ўша ерда
5
Ўша ерда
либ 1,7 Мт ни ташкил этади
6
. Бунга мам-
лакат аҳолиси даромадларининг ўсиши ва
даромадлар бўйича талабнинг юқори эла-
стиклиги ёрдам беради. Мол гўшти им-
порти энг юқори суръатлар билан ўсади
– ўртача йиллик 7%
7
. Хитой анъанавий ра-
вишда чўчқа гўшти етиштиришда ўзини-ўзи
таъминламоқда. Чўчқалар сони 550 млн
гача ўсади ва албатта, экологияга қўшимча
таъсирини ўтказади.
2022
йилга
келиб
Хитойда
сут
маҳсулотлари истеъмоли 38%га ўсади. Бун-
да ушбу даврда импорт 60%га ўсади. Хитой
асосан қуруқ сут импорт қилади, у барча
импорт қилинаётган сут маҳсулотларининг
90%ини ташкил этади
8
.
Баҳолашларни амалга ошириш ва про-
гнозларни тузишда олдиндан белгиланиши
қийин бўлган омилларни ҳам ҳисобга олиш
зарур. Масалан, глобал исиш натижасида
Хитойда ўртача ҳарорат 2020 йилга келиб
1,3-2,1°С га ўсиши мумкин
9
. Бунда исиб ке-
тишдан келиб чиққан иқлимий ўзгаришлар
Хитой қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигининг
14-23%гача қисқаришига олиб келиши
мумкин.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, охир-
ги ўн йилликларда Хитой қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари ишлаб чиқаришда асосий
мақсадларга самарали равишда эришди.
Бунда мамлакат ушбу ўсиш суръатларини
сақлаган ҳолда, аграр секторда барқарор
ривожланишни таъминлаш учун қишлоқ
хўжалигининг давлат томонидан қўллаб-
қувватланишини ошириши зарур. Тахмин-
ларга кўра, Хитой аста-секин аграр бозо-
рини оча бошлайди ва қишлоқ хўжалиги
глобализация жараёнлари таъсирини бе-
восита сезадиган бўлади.
Бу
вазиятда
Ўзбекистон
қишлоқ
хўжалигида амалга оширилаётган ис-
лохотлар, жумладан, чуқур таркибий
6
Ўша ерда
7
Ўша ерда
8
Ўша ерда
9
http://www.pogodaiklimat.ru/news/11151/
53
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2016, 2
1
1
15 апреля 2016 года первый поезд проедет в долину по тоннелю http://www.anhor.uz/events/15-
aprelya-2016-goda-perviy-poezd-proedet-v-dolinu-po-tonnelyu (Мурожаат санаси 26.02.2016)
ўзгаришларга кенг имкон яратилади. Бун-
да нафақат экспортбоп махсулотлар
миқдорини кўпайтириш, балки маҳсулотни
сақлаш инфратузилмалари, уни қадоқлаш
ва бошланғич қайта-ишлаш лойиҳаларини
амалга оширишга сарфланган сармоялар-
ни экспорт ҳисобидан ўзини оқлаш имко-
нияти юзага келади. Бошқа муҳим масала
шундан иборатки, яқин орада Фарғона во-
дийсига очиладиган темир йўл
1
ва унинг
Хитойга боғланиши билан боғлиқ сармо-
яларнинг оқланиши Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳисобига
ўзини оқлаш имкониятларини яратади.
Адабиётлар:
1. Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амал-
га ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш
ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор
вазифамиздир. / Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014
йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. // “Халқ сўзи” газетаси, 2015 йил 17 январь.
2. GAIN Report on China. Agricultural Biotechnology Annual. 2012. http://gain.fas.
usda.gov
3. USAID (2012). The World Market for Honey. Market Survey № 1. September 2012.
www.fintrac.com
4. Абулқосимов Ҳ.П., Абулқосимов М.Ҳ. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ерларидан
унумли фойдаланиш масалалари // Иқтисод ва молия, №9, стр.10-16.
5. China Science and Technology Development Report. Ministry of Science and
Technology of the People’s Republic of China (MOST). Beijing: Chinese S&T Literature
Press,
China
2006
(https://www.loc.gov/rr/scitech/tracer-bullets/scitechchinatb.
html#technical)
6. http://knoema.ru/atlas/Китай/topics/Внешняя-торговля/Экспорт/Экспорт-
товаров-и-услуг
7. http://knoema.ru/atlas/Китай/topics/Водные-ресурсы/Водоснабжение-все-
население/Население-с-доступом-к-воде-не-обеспечивающим-нормы-санитарной-
безопасности-x1000
8. http://knoema.ru/atlas/Китай/topics/Земельные-ресурсы/
Сельскохозяйственные-и-посевные-площади/Посевные-площади
9. http://knoema.ru/atlas/Китай/topics/Сельское-хозяйство
10. http://knoema.ru/atlas/Китай/topics/Сельское-хозяйство/Внутренняя-поставка-
Общее-количество
11. http://pandia.ru/text/78/330/1081.php
12. http://www.anhor.uz/events/15-aprelya-2016-goda-perviy-poezd-proedet-v-
dolinu-po-tonnelyu (Мурожаат санаси 26.02.2016)
13. http://www.epochtimes.ru/kitajskie-vlasti-aktivno-prodvigayut-gmo-98942921/;
14. http://www.ereport.ru/articles/weconomy/china2.htm
15. http://www.medsite.com.ua/gmo_news_449.html;
http://ma-mi-mar.livejournal.
com/1513230.html
16. http://www.pogodaiklimat.ru/news/11151/
17. http://www.studfiles.ru/preview/3542308/page:38/
54
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА