«Гўрўғли» достонларининг генезиси ва тадрижий босқичлари
Тадқиқот обьектлари: «Гўрўғли» достонларининг ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтининг Фольклор архивида сакланаётган қўлёзмалар ва бу пайтгача нашр этилган ўзбек, туркман, озарбойжон, турк, қозоқ, татар, тожик версия ва вариантлари, муаллиф томонидан ёзиб олинган фольклор материаллари.
Ишнинг мақсади: «Гўрўғли» достоиларинииг генезисини тадқиқ этиш, унинг тадрижий ривожланиш босқичларини аниқлаш, эпос ўзагида турган сюжетнинг қачон, қандай дунёқараш замирида пайдо бўлганлигини ёритиш, бош қахрамон, етакчи образ ва мотивлар, умуман, эпоснииг мифологик асосдан бадиий-эстетик сатҳга кўчиши билаи боғлиқ назарий масалаларии илмий ўрганиш.
Тадқиқот методлари: диссертацияда «Гўрўғли» эпосинииг версия ва вариантлари тарихий-қиёсий метод асосида, достон сюжетидаги муҳим ҳалқалар, муайян қаҳрамонлар йўналиши ва мотивлар семантикаси, уларнинг тадрижий ривожи қиёсий-типологик усулда тадқиқ этилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: эпосииииг генезиси ва тадрижий босқичларини тадқиқ этиш асосида қахрамонлик достонлари ўзагида турувчи алплик тасаввурлар тизими илк бор аникланди. Бобосюжет тикланиб, унинг тадрижий босқичлари ёритилди. Қахрамон иоми яигича изохданди. Достон ядросининг қуёш топиичи ҳамда ўлиб-тирилувчи табиат ҳақидаги маросим мифлари замирида Марказий Осиё худудида пайдо бўлганлиги исботланди. Эпоснинг халқ такдирномаси эканлиги, этнос ва эпос масалалари «Гўрўғли» достонлари асосида ёритилди.
Амалий аҳамняти: «Гўрўғли» достонларининг ўзбек ва бошка халқлардаги версия, вариаитлариии қиёсий ўргаииш оркали эпик тафаккур қонуниятлари тадқиқ этилиб, илмий-назарий умумлашмалар чикаришга кенг имкониятлар яратади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда келтирилган фактик материаллар, илмий хулосалардан ўзбек фольклори, хусусан, халқ достонларига бағишланган махсус курс ва семинарларда фойдаланилади. Шунингдек, диссертация юзасидан эълон қилинган монография, мақолалар олий ўқув юртларида халқ оғзаки ижодидан маърузалар ўқиш, машғулотлар ўтиш, илмий изланишлар олиб боришда кенг фойдаланиш мумкин. Тадқиқот натижалари муаллифнинг монографиялари, мақола ва маърузаларида оммалаштирилди.
Қўлланшп (фойдаланиш) сохаси: фольклоршунослик, адабиётшунослик, этнография, ўзбек адабиёти, ҳозирги адабий жараён.