5
1-SHOʻBA
SUN’IY INTELLEKT VA AXBOROT XAVFSIZLIGI
КОРХОНАЛАРДА ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИНГ БОШҚАРУВИ
УЧУН ХАВФСИЗЛИК СИЁСАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
МУАММОЛАРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ
п.ф.д., проф. Туракулов Олим Холбутаевич
Ўзбекистон Миллий Университетининг Жиззах филиали
Ўзбекистон
Республикасида
ахборот
технологиясининг
миллий
инфраструктураси жадаллик билан ривожланмоқда. Бу республикамизнинг
мустақилликка эришганидан бери жамиятимиз ҳаётида тубдан ўзгаришлар содир
бўлганидан дарак берадики, ҳозирда иқтисодиёт, телекоммуникация соҳаси
ахборот индустрияси олдидаги мақсад ва масалалар ўзгарди. Ҳажми муттасил
ошувчи ахборотни сақлаш ва узатиш жараёнларини автоматлаштириш
масаласини ечишга имкон берувчи компьютер тармоқлари маълумотларини
автоматлаштирилган ишлаш воситаларининг пайдо бўлиши ва тарқалиши ушбу
жараёнларни тажовузкор ахборот таъсирига нисбатан заиф қилиб қўйди.
Натижада файлларни ва компьютерда сақланувчи бошқа ахборотни ҳимоялаш
воситаларига эҳтиёж туғилди. Айниқса кўпчилик фойдаланувчи тизимларда,
вақти бўлинишли тизимларда ҳамда очиқ тармоқлар орқали фойдаланувчи
тизимларда ҳимоялаш воситаларига эҳтиёж кучли сезилди.
Хозирги вақтда истеъмолчиларга объектив ва сифатли ахборот етказиб
беришни таъминлашда турли хил ахборот технологиялари кенг қўлланилмоқда.
Замонавий компьютерлар охирги йилларда гигант ҳисоблаш қувватига эга
бўлди. Ахборот технологияларининг тараққиёти бўйича ахборот коммуникация
тизимлари амалиётда кенг тарқалди. Бу шуни англатадики, улардан фойдаланиш
анча осонлашди ва янги фойдаланувчиларнинг катта миқдори компьютер
технологияларига мурожат ҳуқуқини оладилар. Аппарат воситалар соҳасидаги
ўсиш дастурий таъминот тараққиётига хам ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Операцион тизимларнинг хар бир янги версиясининг пайдо бўлиши
фойдаланувчиларга ахборот маълумотлар базаси билан ишлашда кенг
имкониятларни тақдим этмоқда.Бу ёвуз ниятли инсонларга бегона тизимларда
ахборотлар ва билимларни ўғирлаш ёки йўқ қилиш воситаларини яратиши ва
олинган натижаларни қайта ишлаш имкониятини кенгайтирмоқда. Шу вақт
мобайнида тажрибасиз фойдаланувчининг етарлича қувватга эга бўлган
дастурий инструментдан фойдаланиши маълумотлар базасида сақланувчи
уникал тадқиқот натижаларининг исталмаган тарзда йўқотилиши ёки
зарарланишига олиб келади. Хавфсизлик сиёсати хавфсизлик модуллари
шаклида шаклланувчи амалий жиҳатдан тадбиқ қилинувчи қоидалар тўпламини
6
тақдим этади. Ушбу тадқиқот доирасида қуйидаги тизимли ҳолатларни тадбиқ
этишга асосланган ахборот хавфсизлиги тизимини қуриш таклиф қилинмоқда:
1. Ўйлаб қилинган харакат шунингдек хар хил исталмаган ҳодисалар
натижасида юзага келувчи ахборот-коммуникацион тизимлардаги хавфларни
прогнозлаш;
2. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳужумларни аниқлаш
технологияларига асосланган адекват қарорлар соҳасини шакллантириш;
3. Ахборотни ҳимоя қилиш методлари ва воситалари комплексини хавфни
баҳолаш моделни қуриш ва ҳимоянинг динамик моделидан фойдаланиш асосида
адекватликни максимал танлаш.
Корхонадаги ахборот хавфсизлиги бўйича тадбирлар қонун чиқариш,
ташкилий ва дастурий-техник характерга эга бўлган қатор жиҳатларни қамраб
олади. Уларнинг ҳар бирида корхона ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун
бажарилиши зарур бўлган қатор масалалар таърифланади. Масалаларни ҳал
этишда ахборот хавфсизлиги соҳасидаги халқаро стандартларга асосланган
корхона ахборот хавфсизлигининг концептуал моделидан фойдаланиш мумкин.
1–расм. Корхона ахборот хавфсизлиги тизимининг концептуаль модели
Корхона ахборот хавфсизлигининг концептуал моделида қуйидаги
омиллар ҳисобга олинган:
- пайдо бўлиш эҳтимоллиги ва амалга оширилиш эҳтимолиги билан
характерланувчи ахборот хавфсизлиги таҳдидлари;
- таҳдидларнинг амалга оширилиши эҳтимоллигига таъсир этувчи ахборот
тизими ёки қарши чора тизими (ахборот хавфсизлиги тизими) заифликлари;
- ахборот хавфсизлигига таҳдидлар амалга оширилиши натижасида корхонага
етказилувчи зарарни акслантирувчи омил-хавф-хатар.
7
Бу моделнинг харакатдаги субъектлари – бузғунчи (таҳдидлар манбаини
ифодаловчи) ва эга корхона маъмури объект-ресурсга қарама-қарши
мақсадларда таъсир қиладилар. Ресурс-корхонанинг моддий ва ахборот
ресурсларини ва ахборот хавфсизлиги ҳолатини ифодалайди.
Умуман олганда корхоналарда ахборот хавфсизлиги тизимини қуриш
босқичларнинг қуйидаги стандартлаштирилган кетма-кетлигида амалга
оширилади:
-хавфсизлик аудити;
-хавф-хатарларни таҳлиллаш;
-тизимни лойиҳалаш, жорий этиш;
-аттестациялаш ва кузатиш.
2–расм. Ахборот хавфсизлиги тизимини қуриш босқичлари
Ахборот коммуникация тизимларида ахборот ҳимояси учун бузғунчи
амалларини аниқлаш ва тажовуз даражасига мос келувчи ташкилий техник
чоралар комплексининг қўлланилашини ҳал қилиш талаб қилинади. Ахборот-
коммуникацион тизимларни лойиҳалаштиришнинг мавжуд тенденциялари,
рухсатсиз фойдаланиш усуллари ва воситаларининг ривожланиши ҳимоя
тизимларига талабларни кескинлаштиради. Тадқиқотнинг ҳисоблашлар
жараёнининг физик моҳияти адекватлигини тасдиқлади. Мақсадли функция
таркибига қўшимча омилнинг киритилиши мураккаб моделини яратишни талаб
қилди.
8
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги
“Ўзбекистон республикасининг муҳим ахборот инфратузилмаси обектлари
киберхавфсизлигини таьминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар” тўғрисидаги ПҚ-167-сон қарори.
2.
Ganiyev S.K., Karimov M.M., Tashev K.A. “Axborot xavfsizligi”. Oliy o‘quv
yurti talabalari uchun darslik. «Aloqachi» nashriyoti, Toshkent-2016.
3.
Yusupov S.Yu, G‘ulomov Sh.R. Nasrullayev N.B. “Raqamli kriminalistika”
(oq’uv qo‘llanma). -T.: «Aloqachi» nashriyoti, Toshkent-2020, 240 b.
4.
Muxtarov F., Sadirova X. KORXONADA AXBOROT XAVFSIZLIGINI
TA’MINLASHNING ZAMONAVIY USULLARI //Engineering problems and
innovations. – 2023.
SHAXSNI XATTI-HARAKATLARIDAN TANIB OLUVCHI COCO VA MPII
MODELLARININING OʻZARO FARQLARI, SAMARADORLIGI VA
KVANT ALGORITMLARI TAHLILI
t.f.d., prof. Axatov Akmal Rustamovich
Samarqand davlat universiteti
Ximmatov Ibodilla Qudratovich
Samarqand davlat universiteti tayanch doktoranti
Annotatsiya:
Insonni xatti-harakatlariga qarab tanib olish kompyuterni ko’rish
va sun’iy intellektning qiziqarli va qiyin sohasidir. So’nggi yillarda odamlarning
harakatlari va imo-ishoralarini tahlil qilish orqali aniqlay oladigan modellarni ishlab
chiqishda sezilarli yutuqlarga erishildi. Ushbu sohadagi ikkita mashhur model COCO
(Kontekstdagi umumiy ob’ektlar) va MPII (Maks Plank Informatika Instituti)
modellaridir. Ushbu maqolada biz insonni o’z harakatlaridan tanib olish modellarini
o’rganamiz va keyin COCO va MPII qiyosiy tahlilini o’rganamiz, ularning farqlari va
kuchli tomonlarini ta’kidlaymiz.
Kalit soʻzlar:
COCO, MPII, model, shaxni tanib olish, poza, harakat,
ma’lumotlar to’plami, xususiyatlarni ajratib olish.
Shaxsni xatti-harakatlaridan tanib olish modellaridan foydalanish bugungi eng
tez rivojlanayotgan soha bo’lib bormoqda. Shu boisdan biror kishini o’z harakatlaridan
tanib olish jarayonda fpydalaniladigan bir nechta asosiy model va usullarni o’z ichiga
oladi. Ushbu modellar quyidagi 1-rasm ko’rsatilgan 5 ta asosiy vazifalarni bajaradi.
COCO va MPII modellarini solishtirishtirish bizga ushbu ikkita modeldan
yaxshi natijaga erishish imkonini beruvchi gibrid modelni ishlab chiqish zaruratini
vujidga keltiradi. COCO va MPII modellarini odamni o’z harakatlaridan tanib olish
yondashuvlari nuqtai nazaridan taqqoslash jarayonini quyidagi faktorlari orqali tahlil
qilamiz: