Индикаторы эффективности сегодняшних реформ в высшем образовании

CC BY f
137-144
2
0
Поделиться
Туракулов , О. (2023). Индикаторы эффективности сегодняшних реформ в высшем образовании. Информатика и инженерные технологии, 1(1), 137–144. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/computer-engineering/article/view/25318
Олим Туракулов , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека Джизакский филиал

п.ф.д., проф.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ сўнгги йилларда таълим тизимининг барча босқичларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш бўйича амалий ишлар ҳал қилувчи босқичга кирди.

Похожие статьи


background image

137

3-SHOʻBA

TA’LIM TEXNOLOGIYALARI VA BARQAROR

RIVOJLANISH

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН БУГУНГИ

ИСЛОҲОТЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ

п.ф.д., проф. Туракулов Олим Холбутаевич

Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ сўнгги

йилларда таълим тизимининг барча босқичларини замонавий талаблар асосида
ташкил этиш бўйича амалий ишлар ҳал қилувчи босқичга кирди.

Тарихий жиҳатдан Буюк ипак йўлининг марказидан жойлашган

мамлакатимиз ҳар соҳада жумладан, таълим, фан, маданият, санъат ва сиёсат
марказида эканлигини кўришимиз мумкин. Халқимизнинг бой илмий-маданий
мероси, бебаҳо меъморий обидалар, тошга муҳрланган қадимий ёзувлар, турли
осори атиқалар, нодир қўлёзмалар мамлакатимизнинг кўҳна тарихидан далолат
беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида кейинги

йилларда амалга оширилаётган “Инсон қадри учун” тамойили асосида
халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини
трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон
ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик
жамиятини

шакллантиришга

қаратилган

ислоҳотларнинг

устувор

йўналишларини ривожлантириш мақсадида кўплаб натижаларга эришилмоқда.
Жумладан, таълим соҳасида сўнги беш йилликда амалга оширилган ислоҳотлар
ушбу соҳада туб бурилиш ясади, десак асло муболаға бўлмайди.

Бугун “Янги Ўзбекистон” шароитида ҳаётнинг барча соҳалари чуқур

ислоҳотлар майдонига айланган. Бу жараёнда ижтимоий соҳанинг асоси
ҳисобланган

таълим

тизимидаги

ўзгаришлар

ҳақида

тўлқинланиб

сўзламасликнинг иложи йўқ. Aввало таъкидлаш жоиз, илм-фан тараққиётининг
ҳар қандай ютуғи инсоният мушкулини осон қилишга, унинг муаммоларини
қисман бўлсада ҳал этишга хизмат қилиши керак.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда кенг кўламли демократик ўзгаришлар, ёшлар

сиёсатини такомиллаштириш ва янада қуллаб-қувватлаш, таълим ислоҳотлари
орқали юртимизда “Янги уйғониш даври” бутун дунё таърифига кўра Учинчи
Ренессанс пойдеворини қуриш асосий мақсадга айланди. Янги давр пойдеворини
қуриш олдидан, албатта унинг мазмун-моҳиятини, мақсад ва вазифаларини
чуқур англаб етишимиз ва бугунги авлодга тўғри етказиб беришимиз лозим.

Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган

ислоҳотларнинг мақсади инсон ва унинг манфаатлари, унинг хавфсизлиги ва
фаровонлигини таъминлаш ҳамда баркамол авлодни вояга етказишга
қаратилганидадир. Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритгандан


background image

138

кейинги вақт ичида босиб ўтган тараққиёт йўли асрларга арзигулик самара ва
мазмун касб этмоқда.

Маълумки, тараққиётни ҳаракатга келтиришда ва турмушда рўй бераётган

жараёнларга ўз таъсирини ўтказишда жамият ижтимоий-сиёсий, иқтисодий,
маъданий-маънавий янгиланишнинг муҳим субъекти бўлган ёшлар, уларни
баркамол шахс қилиб тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга.

Мамлакатимизнинг ривожланиши, унинг тараққиёти, ёш авлоднинг

таълим-тарбияси, замон талабига мос билимларни чуқур эгаллаган
мутахассислар, уларнинг малакаси билан боғлиқ бўлиб келган. Шунинг учун ҳам
юртимизда янги замон авлодини тарбиялаш, уларнинг дунёқарашини янгича
шакллантириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Бугунги кунда чинакам билимли, маънавиятли ва маърифатли одамгина

инсон қадрини билиши, ўз миллий қадриятларини, миллий ўзлигини англаши,
эркин ва озод жамиятда яшаш, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида
ўзига муносиб ўрин эгаллаши учун кураша олиши лозим. Келажак ёш авлоднинг
янгича, эркин, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни
пухта эгаллаган, ҳақиқатни айтишдан чўчимайдиган, мавжуд қийинчиликлар,
муаммоларни очиқ-ойдин баён этадиган, Ватанимизнинг равнақи ва келажаги
учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган, иқтидорли ва хорижий тилларни пухта
эгаллаган ёшларни тарбиялашни тақозо қилади.

Президентимиз бошчилигида “Янги Ўзбекистонни” қуриш учун

иқтисодий, таълим, илмий-техникавий, ахборот технологиялари ва ижтимоий-
гуманитар соҳаларда янги имкониятлар яратилмоқда. Охирги беш йил давомида
мамлакатимиз ривожланиши ва тараққиёти буткул янги босқичга қадам қўйди,
ҳаёт жараёнлари тезлашди. Жумладан, таълим соҳасида амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг асосий қисмини, албатта, олий таълим тизимидаги ислоҳотлар
ташкил этади. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли
ислоҳ қилишнинг устувор йўъналишларини белгилаш, мустақил фикрлайдиган
юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга
кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига
асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш
мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони соҳада янги ислоҳотларни
амалга ошириш учун дебоча вазифасини бажарди, десак асло муболаға
бўлмайди.

Ушбу концепциянинг мазмуни мамлакатимиз олий таълим тизимини

ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини акс эттиради. Унда университет ва
институтлар қамров даражасини кенгайтириш ҳамда таълим сифатини ошириш,
рақамли технологиялар ва таълим платформаларини жорий этиш, ёшларни
илмий фаолиятга жалб қилиш, инновацион тузилмаларни шакллантириш, илмий
тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш, халқаро эътирофга эришиш
ҳамда бошқа кўплаб аниқ йўналишлар белгилаб берилган. Буларнинг барчаси
таълим жараёнини янги сифат босқичига кўтариш учун хизмат қилади.


background image

139

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 19 майдаги

“Таълим тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиниши эса
мамлакатимизда таълим соҳасидаги ислоҳотларга аниқ вазифаларни белгилаб
берди. Буни ушбу қонунни такомиллаштириш жараёнида 238 та нормага
тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани билан изоҳлаш мумкин.

Ушбу

ҳужжатга

интеллектуал

тараққиётни

жадаллаштириш,

рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали
ташкил этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида фан, таълим
ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш сингари вазифалар асос
қилиб олинди.

2022 – 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг “Тараққиёт

стратегияси”да кўрсатиб ўтилганидек, мамлакатимизда сўнгги беш йилликда
амалга ошириладиган ислоҳотлар натижасида “Янги Ўзбекистон”ни барпо
этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий
асослари яратилди.

Бугунги кунда жаҳондаги нуфузли олий таълим муассасалари илм-

фаннинг йирик ўчоқлари ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. Ҳозир кунларда
юртимизда ҳам янги-янги олий ўқув юртлари, дунёдаги етакчи
университетларнинг филиаллари ташкил этилмоқда. Жумладан, Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “2019-2023 йилларда Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган
малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий
салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4358-сон ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги “Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиалини
ташкил этиш тўғрисида”ги 563-сон ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг 2019 йил
10 июлдаги 261-сон қарорларига асосан ташкил этилган. Ўзбекистон Миллий
университетининг Жиззах филиали ўтган қисқа вақтда ўз фаолият даври
мобайнида ёшларга оид давлат дастурини амалга ошириш борасида бир қанча
ишларни салмоқли амалга оширди. Жумладан, ўқув ва илмий лойиҳаларни
амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг
жалб этиш мақсадида юртимиз ва хорижнинг етакчи олий таълим муассасалари
ҳамда илмий марказлари билан ҳамкорликлар самарасида Ўзбекистон Миллий
университетининг Жиззах филиалида бугунги кунда 2 та факультет, 10 та
кафедра, 16 та бўлим ва секторлар, 10 та марказ фаолияти йўлга қўйилган.

Илмий салоҳият фаолиятда юқори натижаларни олишни таъминловчи

асосий кўрсаткич

Ҳозирги кунда олий таълим тизимидаги фаолиятимизни белгилаб берувчи

меъёрий ҳужжатлар асосида филиалимизда жадал ишлар олиб борилмоқда.
Филиалда 10 та бакалавриат таълим йўналишлари, 8 та магистратура
мутахассисликларида талабалар таҳсил олмоқда. Шу билан биргаликда 4 та
ихтисослик бўйича 14 нафар таянч докторант, 2 нафар стажёр-тадқиқотчи ва 2
нафар мустақил изланувчи таълим олмоқда. Филиалда профессор-
ўқитувчиларнинг сони 135 нафарга етиб, уларнинг 9 нафари фан доктори ва


background image

140

профессорлар, фан номзоди ва доцентлар 38 нафарга етди. Жорий йилнинг
бугунги кунига қадар филиалда 7 нафар илмий изланувчилар диссертацияларини
ҳимоя қилди. Филиалда илмий салоҳият ҳозирда 35 фоизга ошди.

Филиалнинг инновацион стратегияси

Глобаллашган ва ахборотлашган жамиятга ўтиш даврида дунё ҳар куни

янги ва чигал муаммолар билан бойиб бормоқда ва биз уларга муносиб жавоб
бера олишимиз учун истиқболимизни белгилаб берувчи, аниқ мақсадларга
йўналтирилган стратегияга эга бўлмоғимиз зарур бўлади.

Ушбу стратегия истиқболли илмий-тадқиқот йўналишларининг замонавий

тенденцияларига мос келиши, филиалнинг ўқув-илмий фаолиятини кучайтириш
орқали глобал ва ҳудудий муаммоларни ечиш учун инсон капиталини
ривожлантиришда салмоқли натижаларга эришиш ва истиқболда халқаро
эътирофга ҳамда интеграциялашувимизга имкон бериши зарур бўлади.

Биз

ўз

олдимизга,

илмий-тадқиқотларимизни

ва

профессор-

ўқитувчиларимизнинг компетенцияларини янги босқичга олиб чиқа оладиган
етакчи хорижий олимларни жалб қилиш бўйича юксак мақсадларни қўйдик.
Истиқболда кўп тилли масофавий курсларни, ялпи очиқ онлайн курсларини
(Massive open online course) очишни режалаштирмоқдамиз. Хорижий тилларда
янги, ноёб фанлараро дастурларни яратиш, рақамли технологиялар соҳасида
халқаро даражадаги илғор илмий-тадқиқот лаблораторияларини очиш, ёш
олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан жалқаро даражадаги
докторлик мактабини (Doctoral School) яратишни мақсад қилганимз.

Булар олдимизга қўйган мақсадларимизга эришишимизни, Янги

Ўзбекистоннинг замонавий жамияти ривожига муносиб ҳисса қўшишимизни
таъмиловчи йўл харитамизнинг фақатгина бир қисми холос.

Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалининг мақсадли

миссияси қуйидаги фаолиятларни амалга оширишга қаратилган.

Ижтимоий, иқтисодий ва АКТ соҳасида меҳнат бозори талаб қиладиган

кенг доирадаги ваколатларга эга, жамият, давлат, шахс манфаатларига мос
равишда касбий ва ижтимоий ҳаракатчанлик қобилиятига эга рақобатбардош
мутахассисларни тайёрлаш.

ЎзМУнинг илмий анъаналарини сақлаб қолган ҳолда, филиални

мамлакатимизда ижтимоий, иқтисодий ва АКТ соҳаларида илмий кадрлар
тайёрлаш бўйича тан олинишига эришиш, фундаментал илмий тадқиқотлар олиб
бориш, шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотлари учун амалий
ишланмаларни амалга ошириш.

Университетнинг тадбиркорлик экотизимлари маркази сифатида билим ва

технологияларни тижоратлаштириш орқали миллий технологияларни яратишда
иштирок этиш. Тадбиркорлик экотизимларини, технологик ва бизнес
компетенцияларини, тадбиркорлик маданиятини ва истиқболли технологик
бозорларни шакллантириш.

Юқоридаги миссиядан келиб чиққан ҳолда стратегик мақсад истиқболдаги

ривожланишнинг 2030 йилгача бўлган даврида филиални ижтимоий, иқтисодий
ва АКТ соҳасидаги замонавий кўп тармоқли ўқув, илмий, эксперт, маслаҳат
комплексига айлантириш орқали Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим


background image

141

муассасаларидан бири сифатида мамлакат ва жамият фаровонлигига хизмат
қилишдир.

Филиални иқтисодий ва молиявий ривожлантириш имкониятлари

Филиалнинг бугунги кундаги жорий молиявий модели қуйидаги

хусусиятлари билан ажралиб туради.

Бюджетдан ташқари молиявий маблағларнинг улуши юқори эмаслиги,

филиалнинг бюджет маблағларига сезиларли даражада қарамлигин билдиради.

Бюджет харажатларининг даромадлардан юқори эканлиги ва бюджетдан

ташқари даромадларнинг асосий қисми шартнома асосидаги таълим
олувчилардан эканлиги.

Бюджетдан ташқари даромадларда илмий фаолиятдан олинадиган

даромаднинг жуда камлиги.

Филиал 2022-2026 йилларда молиявий моделнинг бир қисми сифатида

қуйидаги вазифаларни ўз олдига қўйган.

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган илмий тадқиқот ишларидан

олинадиган даромадларни 2,5 бараварга ошириш;

Филиалнинг йиллик бюджети даромадларини девирсификациялаш:

хўжалик шартномалари, илмий ишланмаларни ва интеллектуал фаолият
натижаларини тижоратлаштириш, илмий-ишлаб чиқариш корхоналарини очиш
ҳисобига илмий фаолиятдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағларни, 9 –
10% ошириш;

Бюджетдан

ташқари

маблағларнинг

катта

қисмини

филиал

инфратузилмасини

модернизация

қилишга,

материал-техник

базани

кучайтиришга, конкрет муаммоларнинг ечимига, ўқитишнинг янги дастурларини
ишлаб чиқишга қаратилган илмий фаолиятни рағбатлантиришга ва кадрлар
салоҳиятини ривожлантириш дастури доирасида юқори малакали кадрларни
етиштириш ва жалб қилишга йўналтириш.

Асосий ресурслар қуйидаги кўрсаткичларни оширишга йўналтирилган

тадбирларни молиялаштиришга қаратилади:

глобал муаммолар ечимига қаратилган фанлараро энг долзарб

тадқиқотларни молиялаштириш;

юқори сифатли нашр фаоллигини молиявий рағбатлантириш (соҳалар

бўйича импакт фактори ўртачадан юқори Q1/Q2 бўлган);

илмий нашрларни Open Access нашриётларига жойлаштиришга

харажатларни қоплаб бериш;

филиал олимларининг энг яхши илмий нашрлари очиқ платформасини

яратиш;

Масс Медиа ва ижтимоий илмий базалар (Research Gate, Mendeley Web

of Science, Scopus ва бошқа) нинг хорижий сегментларида олимларнинг илмий
натижаларини жадал жойлаштириш;

илмий-педагогик кадрларнинг илмий ва академик мобиллигини юқори

даражада ўсишига эришиш;

филиал базасида юқори даражадаги халқаро конференциялар,

конгресслар, саммитлар сонини ошириш;


background image

142

нашр фаоллиги юқори кўрсаткичли хорижий олимларни филиалга жалб

қилиш сонини кескин ошириш.

Халқимизда “Бугунги ишни эртага қўйма” деган пурмаъно нақл бор ва у

бугунги кунда олий таълим тизимида мавжуд муаммоларни тезкор суръатлар
билан кечиктирмасдан баратараф этиш зарурлигининг нақадар долзарб
эканлигини англатади. Ушбу соҳада меҳнат қилаётган ва ўзини шу халқнинг
зиёли бир фарзандиман деган ҳар бир профессор-ўқитувчи бу ишдан четда
туришга ҳақли эмас. Негаки биз Янги Ўзбекистоннинг келажагини яратиш учун
энг масъул бўлган кишилармиз.

Масалага шу нуқтаи назардан ёндошган ҳолда юқорида таъкидлаб ўтилган

вазифаларни бажариш учун ҳаракатларимизни бугундан бошладик ва бир мунча
натижаларга эришдик десак муболаға бўлмайди.

Инсон капиталини ривожлантириш имкониятлари

Инсон капитали сифатини ошириш йўналиши бўйича асосий мақсадлар

сифатида, 2026 йилга хорижий илмий-педагогик кадрларнинг, жумладан
хорижий университетларда PhD илмий даражасини олган Ўзбекистон
фуқаролари улушини умумий илмий-педагогик кадрлар сонига нисбатан 10,2%
га ошириш режалаштирилган. Филиалнинг раҳбарлик лавозимларига
мутахассисларни ТОП–500 QS ва THE даги етакчи университетлардан ва етакчи
бизнес компанияларидан жалб қилиш ва хорижий илмий-педагогик кадрлар
улушининг ошишига эришиш ҳамда истиқболли кадрларни жалб қилиш кўзда
тутилган.

Режамизда биз учун ўта зарур бўлган таълим дастурларига ва устивор

илмий йўналишларга халқаро меҳнат бозорларидан

хорижий университетларда

PhD илмий даражасини олган мутахассисларни фаол жалб қилиш мавжуд бўлиб,
ҳозирги кунда нуфузли университетлар билан музокаралар олиб бормоқдамиз.

Филиалда таълим сифатини дунё стандартлари даражасига олиб чиқиш

аввало илмий-педагогик кадрларнинг савияси, тажрибаси, уларнинг энг долзарб
илмий йўналишларда олиб бораётган тадқиқотлари ва уларнинг натижалари
билан белгиланади. Зеро, ривожланишда юксак натижаларга эришаётган Хитой,
Япония, Корея, Сингапур, АҚШ каби ривожланган мамлакатлардаги
университетларда “Илм орқали таълим бериш” тажрибаси ўзини оқлади. Бу
борада илмий-педагогик кадрларнинг академик мобиллигини ошириш ва хориж
тажрибасини оқилона тадбиқ қилиш албатта ўз натижасини беришини юқорида
санаб ўтилган Осиё мамлакатлари мисолида яққол кўришимиз мумкин.

Биз ҳам жамоамиз билан бу борада бир қанча тадбирларни бажаришни ўз

олдимизга мақсад қилиб қўйдик ва уни бугундан бажаришга киришдик десак
муболаға бўлмайди, жумладан:

мавжуд илмий-педагогик кадрлар орасидан заҳира шакллантириш ва

уларни қабул қилувчи томон базасида мавжуд тадқиқотларда иштирок этишлари
учун етакчи маҳаллий ва хорижий университетларга юбориш;

Ресбуликамиздаги етакчи, флагмен ОТМлар базасида ўқитишни ва

малака оширишни ташкил этиш (филиалга зарур бўлган таълим дастурлари ва
устивор илмий йўналишлар бўйича);


background image

143

халқаро илмий конференцияларда қатнашиш учун хорижий тилларда

мулоқот кўникмаларини ва тақдимот кўникмаларини ривожлантириш бўйича
дастурларни ривожлантириш.

ёш олимлар учун хорижий стажировкаларни ташкил этиш

(ўрта ва узоқ

муддатли дастурларда, масалан ERASMUS+, CDI, DAAD, ва бошқа) ва уларнинг
филиалга қайтишини ва илмий-педагогик кадрлар сифатида ишга
жойлашишишини кафолатлаш;

магистратура ва бакалвриатуранинг битирувчи курсларидан истиқболли

талабалар билан мақсадли ишлаш орқали ёш илмий-педагогик кадрлар
заҳирасини ривожлантириш ва уларни амалдаги илмий-тадқиқот лойиҳаларига
жалб қилиш ҳамда истиқболда филиалнинг илмий соҳасида фаолият олиб
боришига эришиш;

юқори малакали илмий-педагогик кадрлар излаш самарадорлигини

ошириш ва жадаллаштириш мақсадида ва уларни олдиндан белгиланган
талаблар ва конкурс асосида танлаб олиш мақсадида

ихтисослашган халқаро

маркетинг хизматини ривожлантириш.

Филиалнинг рақобатбардошлиги, биз тайёрлаган мутахассиснинг меҳнат

бозорида нечоғлик зарурлиги билан белгиланади, шундай экан, иш берувчилар
билан, жумладан хорижий иш берувчилар билан ҳамкорликни ривожлантириш
зарур бўлади. Бунинг учун 2022-2026 йиллар давомида иш берувчилар билан
фаол ва тиғиз ишлаш имконини берувчи тизимлар ва механизимлар яратилади.

Иш берувчилар билан ҳамкорликнинг мажбурий шартларидан бири ҳар бир

томоннинг аниқ манзилга эга бўлиши, томонларнинг ўзига хос жиҳатлари ва
талаблари ҳисобланади, бунда асосий эътибор битирувчиларни нафақат
мамлакатимизда, балки бошқа мамалакатларда ҳам ишга жойлаштиришга
қаратилади ва бу филиалнинг ушбу соҳадаги рақобатбардошлигини
таъминлашда яна бир салмоқли қадам бўлади.

Филиалнинг

асосий

натижадорлик

кўрсаткичлари

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонида ва “Ўзбекистон
Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган миллий
мақсадлар ва стратегик вазифаларга қаратилади.

Биз ўзимизнинг ривожланиш дастуримизда фан ва таълим хизматлари

бозори талабларига доимий равишда мослашиш, филиалнинг интеллектуал
маҳсулотларини тижоратлаштириш, асосий фаолиятимизни рақамлаштириш,
кўрсатаётган хизматларимизнинг сифатини узлуксиз яхшилаш орқали филиалда
бошқарув тизимини яратишни кўзда тутувчи рақамли ишбилармон университет
моделидан андоза олган ҳолда ҳаракат қиламиз.

Филиалнинг истиқболга мўлжалланган стратегияси, янги амалиётлар ва

технологияларни ўзлаштириш жараёнидаги қисқа муддатли истиқболда эришиш
қийин бўлган натижаларни ҳисобга олган ҳолдаги таҳдидларни бошқариш
тизимини босқичма-босқич такомиллаштиришни назарда тутади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, таълим соҳасида амалга оширилаётган

истиқболли вазифалар, ўзининг долзарблиги ҳамда амалий аҳамияти билан


background image

144

бошқа соҳалардаги ислоҳотлардан асло қолишмайди. Чунки ушбу соҳадаги
ислоҳотлар инсон ресурсларини ривожлантиришга боғлиқ бўлиб, илм-фан,
инновациялар ва уларни ҳаётга тадбиқ қилиш юртимиз келажагини белгилаб
беради. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг
Жиззах филиали 2030 йилга бориб жамият, давлат бошқаруви ва ижтимоий-
иқтисодий фанлар соҳасида миллий даражадаги компетенциялар марказига
айланишга, Ўзбекистоннинг глобал рақобатбардошлиги ва барқарор
ривожланишини таъминлаш учун давлат ҳокимияти органларини, давлат
компанияларини ва корпорацияларини, бюджет тармоғи ташкилотлари ва жамоат
институтларини юқори малакали кадрлар, тадқиқотлар, лойиҳавий ва аналитик
ишланмалар билан таъминловчи флагмен университетлар даражасига етказишга
йўналтирилган.келгусида юртимиз тараққиёти йўлида таълимнинг инновацион
йўлини танлаб, юртимиз ва хорижнинг илғор технологияларни жорий қилиш
орқали етук, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялаш йўлидан боради.

VIRTUAL VOQELIK TUSHUNCHASI VA UNING TA’LIMDAGI O‘RNI

p.f.n., prof. Usmanov Salaxdin Aliqulovich

Oʻzbekiston Milliy universiteti Jizzax filiali

Abduraxmanov Zoxidjon Baxtiyor oʻgʻli

Oʻzbekiston Milliy universiteti Jizzax filiali tayanch doktoranti

abduraxmanov_94@jbnuu.uz

Annotatsiya:

Ushbu maqolada virtual voqelik tushunchasi, uning turlari,

yoʻnalishlari va qoʻllanilish sohalari hamda uning ta’limdagi oʻrni haqida qisqacha
tavsif berilgan.

Kalit soʻzlar:

Virtual voqelik, virtual ta’lim, modellashtirish, ta’lim

texnologiyalari.

"Virtual voqelik" atamasi 1980-yillarning oxirida paydo boʻlgan. Virtual voqelik

(VR, inglizcha Virtual reality, VR, sun’iy borliq) - bu texnik vositalar yordamida
yaratilgan, odamga uning hislari: koʻrish, eshitish, teginish va boshqalar orqali
uzatiladigan voqelik. Virtual voqelik ekspozitsiyani ham, ta’sirga javobni ham taqlid
qiladi. Voqelik sezgilarining ishonarli kompleksini yaratish uchun virtual reallik
xususiyatlari va reaksiyalarining kompyuter sintezi real vaqtda amalga oshiriladi.
Virtual voqelik ob’ektlari, odatda, moddiy voqelikdagi o'xshash narsalarning xatti-
harakatlariga oʻxshaydi. Foydalanuvchi ushbu ob’ektlarga fizikaning haqiqiy
qonunlariga muvofiq harakat qilishi mumkin (tortishish kuchi, suvning xususiyatlari,
ob’ektlar bilan to'qnashuvi, aks etishi va boshqalar). Biroq, koʻpincha koʻngilochar
maqsadlarda virtual olam foydalanuvchilariga hayotda mumkin boʻlganidan koʻproq
ruxsat beriladi (masalan: uchish, har qanday narsalarni yaratish va hk)[1].

“Virtuallik” atamasi lotincha “virtualis” so‘zidan olingan bo‘lib, “muayyan bir

sharoitlarda sodir bo‘ladigan yoki ro‘y bеrishi mumkin bo‘lgan”, yoki mavjud
bo‘lmagan, lеkin amalga oshish ehtimoli mavjud bo‘lgan jarayon kabi ma’nolarni

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов