Badiiy asarda lug‘aviy va poetik ma’no

Поделиться
Бобожонов, Г. (2023). Badiiy asarda lug‘aviy va poetik ma’no. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(2), 38–32. https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp38-42
Гулом Бобожонов, InScience

доктор философии по филологии

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Maqolada badiiy matnda so‘zning lug‘aviy va poetik ma’nosi anglatayotgan ko‘lami xususida fikr yuritiladi. Matnni idrok va tadqiq etishda har bir so‘z ma’nosi alohida ahamiyatga ega ekani ta’kidlanib, so‘z va ma’no munosabatlari tadqiq etiladi. Lug‘aviy ma’no matn mohiyati va muallif maqsadini to‘la ifoda etolmagan hollarda so‘zning poetik ma’no yetakchilik qilishi tahlil qilingan.

Похожие статьи


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

38

Annotatsiya:

Maqolada badiiy matnda so‘zning lug‘aviy va poetik ma’nosi anglatayot-

gan ko‘lami xususida fikr yuritiladi. Matnni idrok va tadqiq etishda har bir so‘z ma’no-
si alohida ahamiyatga ega ekani ta’kidlanib, so‘z va ma’no munosabatlari tadqiq etila-
di. Lug‘aviy ma’no matn mohiyati va muallif maqsadini to‘la ifoda etolmagan hollarda
so‘zning poetik ma’no yetakchilik qilishi tahlil qilingan.

Kalit so‘zlar:

lug‘aviy ma’no, poetik ma’no, rishta, majoz, muallif maqsadi.

Бадиий асарни идрок ва тадқиқ этишда ундаги ҳар бир сўзнинг маъноси ва

маъно кўламини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Сўз маъносининг аниқ,
тўлиқ ва батафсил тадқиқ этилиши ўқувчини муаллифнинг бадиий матнда
назарда тутаётган мақсадига том маънода яқинлаштиради. Бу ҳодиса, ай-
ниқса, мумтоз адабиётимиз намуналарини ўрганишда алоҳида текширилиши
тақозо этилади.

Хусусан, мумтоз адабиётнинг энг нодир намунаси ҳисобланган Алишер

Навоий асарларида сўз ва маъно муносабатлари ҳар бир ўринда ўзига хос ва
бир-биридан фарқ қилувчи кўлам касб этади.

“Хамса”нинг биринчи мисраси – “

ﻢــﻴﺣ َﺮﻟﺍ ِﻦــﻤْﺣَﺮﻟﺍ ﷲ ِﻢــْﺴِﺑ

” жумласидан кейин му-

аллифнинг поэтик ижод маҳсули бўлган мисра “Риштаға чекти неча дурри
ятийм” келтирилган. Ундаги “ришта” сўзи қандай маъноларни англатишини
ўрганиш учун луғатларга мурожаат қиламиз.

Ришта

(форсча

ﻪﺘــﺷﺭ

)

– “ип, каноп; тери остида пайдо бўладиган, ип каби

узун қурт; шу қурт орқали тарқаладиган касаллик; икки нарса, кимса, ҳодиса
ва ш. к. ни ўзаро узвий боғловчи восита” [1]; “ип, таноб; жон, жоннинг чиқмай
туриши; тор; томир; пилик; кишан” [2].

Луғатларда берилган ушбу маъноларга таянилса, байтнинг маъноси қуй-

идагича бўлади: “

ﻢــﻴﺣ َﺮﻟﺍ ِﻦــﻤْﺣ َﺮﻟﺍ ﷲ ِﻢــْﺴِﺑ

». Ушбу жумлада энг қимматбаҳо дурлар

бир ипга тизилгандир” [3]. Агар байт шундай изоҳланса, басмала нима са-
бабдан бошқа нарсага эмас, айнан ипга ўхшатилаётгани, уни ипга қиёс қи-
лишдан мақсад нималиги, байт нима сабабдан басмала билан бошланганию,
унинг риштага ўхшатилиши қандай поэтик вазифа бажараётгани мавҳум

G‘ULOM BOBOJONOV,

Filologiya fanlari bo‘yicha falsafa
doktori O‘zbekiston, Toshkent

BADIIY ASARDA
LUG‘AVIY VA
POETIK MA’NO

https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp38-42


background image

STARS International University

39

бўлиб қолади. “Ришта” ва “дурри ятийм” сўзларини ўзининг луғавий маъ-
носида талқин қилиш матн тақозо қилаётган мазмунни тўлиқ бера олмай-
ди. Мисрадаги “ришта” ва “дурри ятийм” сўзларининг луғавий маъноларига
таянилганда байтнинг асл маъноси тўла англашилмагани сабабли маънони
равшанлаштиришдаги иккинчи йўл – уларга образ сифатида қараш босқи-
чига ўтилиши зарур. Образ сифатида қаралганда сўзга ўз луғавий маъноси-
дан ташқари алоҳида маъно юклатилади. Сўз маъноси ҳақиқатдан мажозга
қараб кўчади.

“Ришта” сўзи Навоий асарларида кўп ишлатилади. Биргина “Ҳайратул

аброр” достонида бу сўз жами 47 ўринда келган. Шулардан 8 таси бирин-
чи бобда келтирилган. Эътиборлиси шундаки, ҳазрат Навоий ижодидаги ҳар
бир сўз турли ўринларда айни бир маънони ифода этишидан ташқари, ҳар
бир ўринда боб ва бўлимларнинг контекстуал маъносига кўра, бир-биридан
катта фарқ қилувчи ўнлаб маъноларни англатиш учун ҳам хизмат қилади. Шу
жиҳатдан, Навоий асарлари учун тузилган луғатлардаги муайян сўзга бе-
рилган маънолар бир қадар нисбийдир. Бир сўзнинг ўнлаб маънодошларини
кашф этиб, уларни ўз асарларида заргарона қўллаган буюк ижодкорнинг ҳар
бир сўзи катта-катта қамровдор маъно кўламига эга экани шубҳасиз. Иккин-
чи мисрада келтирилган “ришта” сўзи ҳам худди шундай – Алишер Навоий
ижодида бадиий образ даражасига кўтарилган гўзал ва кенг қамровли исти-
лоҳлардан биридир.

“Ҳайратул аброр”нинг бир қанча ўринларида “ришта” ҳақиқий маънода

ишлатилганини кўрамиз. Хусусан, достоннинг XIII бобида шундай байт уч-
райди:

Риштаға чун зоҳир эрур тору пуд,
Дурсиз анга рангию нақши не суд?

Ушбу байтда риштанинг таркибий тузилиши, унинг нимадан иборат экани

ҳақида фикр юритилади. Яъни у икки қисмдан”тору пуд” – ўриш-арқоқдан
иборат. Тўғри ва кўндаланг тарздаги иплардан тузилган риштанинг – агар
унда дур бўлмаса – жилодор рангин ёки нақшинкор экани ҳеч бир қимматга
эга эмас. Боиси, у бир қанча дурларни бир-бири билан уйғунликда ушлаб ту-
ришга хизмат қилувчи бир восита, холос.

Достоннинг XVII бобида келган мазкур байтдаги «ришта» сўзи гарчи ма-

жозий характерда бўлса-да, ўзида ҳақиқатнинг бир қисмини ифода этаётга-
нига ишора беради.

Гар этагин тутмоқ эмас даст рас,
Тушса Навоий сари бир ришта бас.

Байтда “Камолотга етган зотларнинг этагини тутишга гарчи қўлимиз ет-

майди. Навоий учун уларнинг этагидаги биргина ип кифоядир”, дейилиши-
да “ришта” сўзи кийим таркибидаги моддий жисм – ипни англатаётганини
илғаш мумкин. Таъкидлаш лозимки, мазкур ўринда мажозий маъно – маъри-
фат риштаси – реал маънодан кам эмаслиги, ҳатто анча кенгроқ экани куза-
тилади.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

40

Шунингдек, XXVI бобда “Пардалари риштаси эл жонидин, / Лаълию шин-

гарфи улус қонидин”; XXVIII бобда “Иплар анга риштаи талбис ўлуб, / Игна
анга сиблати иблис ўлуб” ҳамда “Муъзини қарробаи куффор анга, / Ришта
бўлуб риштаи зуннор анга”; XLVI бобда “Ҳам кўрунур игна синонча анга,
/ Ҳам билинур ришта йилонча анга” ҳамда “Кўрса биров кўз ёшини дурри
ноб, / Ришта киби ғамдин урар печу тоб”; LII бобда “Белига зарришта қурин
банд этиб, / Балки зарофат била такбанд этиб”; LVI бобда “Қатъ этиб ул нах-
ли барумандни, / Кесгай ўшул риштаи пайвандни” каби байтларда “ришта”
ҳақиқат сифатидаги маънолари (парданинг ипи, ип сўзининг синоними, му-
айян вазифани бажаришда белга ёки бўйинга боғлаб юриладиган ип, тўқил-
ган илонсифат ип (ёки арқон), буралиб-эшилган, сўнгра ўз ҳолига қўйилган
ип, белбоғ вазифасини бажарувчи қимматбаҳо нарса, кесиш хусусиятига эга
бўлган моддий жисм – ип) акс эттирилган.

Алишер Навоий мансуб Шарқ-Ислом адабиётида ҳар қандай бадиий ижод

тўлиғича ҳақиқатга асосланади. Ўзида ҳақиқатнинг қайсидир жиҳатини акс
эттиради. Лекин фақат муайян ҳақиқатларни инсонларга етказиш билан-
гина чекланиб қолмайди. Бадиий ижоднинг бошқа соҳалардан фарқи кенг
имконияти ҳамда устунлиги мана шу нуқтада намоён бўлади. Бадиий ада-
биётдаги ҳар бир унсур реал воқеликни айнан ифода этиш мажбуриятини
олмайди. Муаллиф ўз мақсадини амалга ошириш учун мавжуд реалликнинг
маълум бир жиҳатини поэтик талқин сатҳига кўчиради. Мавжуд нарсаларга
таянган ҳолда ўзининг янги ижод намунасини яратади. Бу жараёнда реал-
ликнинг муайян жиҳатлари поэтик кўчимга учрайди ва муаллиф матнида
ташбеҳ, истиора, мажоз, киноя унсурларига айланади. Балоғат илмининг
“илми баён” деб номланган бўлими матндаги поэтик кўчимларни тадқиқ
этишга қаратилгани ҳақида юқорида батафсил тўхталиб ўтилди. Бу ўрин-
да поэтик кўчимлар ўзида ҳақиқатнинг қайси хусусиятини қай даражада ва
қандай тарзда ифода этаётгани алоҳида аҳамиятга эга. Маънонинг мазкур
– бир сатҳдан иккинчи бир сатҳга ўтиши бадиий ижоднинг асосий қонуни-
ятларидан биридир.

Ҳазрат Навоий ижоди борлиқдаги мавжуд ҳақиқатларни энг гўзал ва му-

каммал тарзда бадиий акс эттира олгани билан аҳамиятлидир. У бани Одам-
ни Аллоҳнинг инояти ва тавфиқи билан ҳақиқатга йўналтирувчи, етакловчи
ва етказувчи хусусиятга эга. Навоий таъбирича, бадиий асарда айни шу хусу-
сиятлар (яъни ҳақиқат гавҳари) мавжуд бўлмас экан, ундай бадиий асарнинг
ҳам, сўз ва гапнинг ҳам инсоният учун бирон фойдаси йўқ. Бу маънони муал-
лиф “Ҳайратул аброр”нинг XIII бобида шундай ифода этган:

Бўлса ҳақиқат гуҳаридин йироқ,
Ришта сўзин сўзламаган яхшироқ [4].

Гавҳар доналарининг ҳар бири тешиб, бир ипга тизиб қўйилади. Агар

гавҳар доналари тизилмас экан, у ҳолда қуруқ ипнинг ўзи ҳеч қандай қим-
матга, эътиборга эга бўлолмайди.

Ҳазрат Навоийга кўра, нутқдаги ҳақиқат – гавҳардир. Ҳар бир сўз ҳақиқат

гавҳари билан зийнатланиб, тизимланган бўлиши шарт. Агар нутқда ҳақиқат
бўлмаса, у ҳолда матнни бир маромга солиб турувчи тизимдан фойда йўқ.


background image

STARS International University

41

Навоий асарларида кўчма маънода ишлатилган сўзлар воситасида асарнинг
умумконцепцияси намоён бўлади. Фикр юритаётганимиз “ришта” сўзи ҳам
нафақат “Хамса” ёки “Ҳайратул аброр”, балки бутун бир бадиий ижод моҳия-
тини англашда етакчи аҳамият касб этади.

“Ришта”нинг кўчма маъноларда “ёғин риштаси”, “назм риштаси”, “хафо

риштаси”, “саҳар ҳулласининг зарриштаси”, “риштаи ранж”, “риштаи таз-
вир”, “риштаи авқот” тарзида келиши муаллиф назарда тутган муайян бир
воқеликни ёки унинг бир қисмини ифода этса, “риштаи жисм”, “жаҳон ришта-
си”, “жон риштаси”, “кўнгул риштаси” каби шаклларда бир бутун ва улкан
тизимни ифода этгани кузатилади. Хусусан, достоннинг иккинчи мисрасида
муаллиф басмаладан айнан нима кўзда тутилаётганини шундай келтиради:

ﻢﻴﺣ َﺮﻟﺍ ِﻦﻤْﺣَﺮﻟﺍ ﷲ ِﻢْﺴِﺑ

Риштаға чекти неча дурри ятийм...

Яъни биринчи мисрада назарда тутилган ҳодисага иккинчи мисрада

“ришта” сифатида қараляпти. Басмала оятини ришта деб ҳисоблаш қандай
юзага келди, деган ўринли савол туғилади. Балоғат илмига кўра, ушбу ҳолат
мажози мурсалдир. Унинг хусусияти шундан иборатки, бунда бутунни ифо-
далаш учун қисм ёки қисмни ифодалаш учун бутунни билдирувчи сўз ишла-
тилади [5]. Қуръони каримнинг биргина ояти – басмалани ришта-ип дей-
иш айнан Қуръони каримнинг Оли Имрон сураси 103-ояти тақозосига кўра
амалга оширилган. Мазкур оятда: “Ҳaммaнгиз Аллoҳнинг aрқoнини мaҳкaм
тутинг…”, – дейилган. “Аллoҳнинг aрқoни” бирикмасидан Қуръони карим на-
зарда тутилганини барча муфассир олимлар якдил таъкидлашган.

Қуръони карим ва унинг барча оятлари бир бутун узилмас ва мустаҳкам

арқон ҳисобланар экан, унинг ҳар бир оятига ўша арқонни ташкил қилувчи
ришта-ип сифатида қаралади. Балоғат илмига кўра, мажози мурсал матндаги
сўзни (ришта) муаллиф қўллаган ва назарда тутган маъно-моҳият ва мазмун-
га етказади. Қисм (ришта-ип) орқали бутун (арқон – Қуръони карим) ифо-
да этилади. Шу жиҳатдан “Ҳайратул аброр”нинг биринчи байтидаги “ришта”
фақат ип-ришта қиёсидаги битта оятнигина эмас, фикримизча, борлиқнинг
бир бутун низоми саналувчи Қуръони каримни ҳам ифода этади.

Бутун борлиқ Аллоҳ таолонинг биргина “

ﻦــﻛ

”, яъни “Бўл!” деган сўзи билан

яратилган. Борлиқдаги барча яратиқлар эса ягона тизим – Аллоҳ таоло жорий
қилган низом асосида фаолиятда бўлади. Ҳар бир мавжудот ана шу низом
асосида қатъий дастурлаштирилган. Бу дастурда ҳар бир яратиқнинг барча
ҳуқуқ ва бурчлари қайд этилган ҳолда уларга ўз вазифасини амалга ошириш
юклатилган. Коинотдаги энг кичик заррадан тортиб, энг улкан жисмларгача
ўз вазифаси, ҳаракатланиш йўсини, мусбат ва манфий йўналишларига эга.
Яратиқлар кўп бўлса-да, уларнинг фаолият дастури ва шу дастурнинг Яра-
тувчиси ягонадир.

Маълум бўладики, илк байтдаги “ришта” образи кўпгина тадқиқотлар-

да таъкидланганидек, биринчи галда басмала оятини ва айни вақтда мажо-
зи мурсал йўли билан бутун борлиқ ва унинг низомини ҳам ифода этишга
хизмат қилади. Ҳазрат Навоий мазкур достонда ушбу образга яна бир янги


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

42

маъно юклайди. Бу “Хамса”дай кенг пландаги эпик ҳодисани-да бир бутун ва
яхлит тизим ўлароқ кўриш эди.

“Ришта” образидан басмала кўзда тутилганда унга чекилган бир неча дур-

ри ятийм, шубҳасиз, оят таркибида мавжуд ўн тўққизта ҳарф экани аёнлаша-
ди. Борлиқ назарда тутилганда эса достоннинг бир неча ўринларида таъкид-
ланган оригинал яратиқлар (ҳар бири бир дурри ятийм сифатида) тушунила-
ди. “Ришта”ни ҳақиқатга мажози мурсал йўли билан боғлаган ҳолда “борлиқ
низоми” деб қаралса [6], ундаги ҳар бир оят-белги “дурри ятийм” ўлароқ ту-
шунилади.

Бизнингча, муаллиф “ришта” ўлароқ бир бутун тизимни олам ва одамда,

борлиқнинг низомида кўрар экан, хамса жанри ҳам мазкур бир бутунлик ва
узвийликдан холи бўлолмаслигига алоҳида эътибор қаратади. Балоғат ил-
мида муаллифнинг поэтик концепцияси ўзигача мавжуд анъаналарга таян-
ган ҳолда, албатта, уни янгилаши, олдингилардан кўра юқори поғонага олиб
чиқиши шарт қилинади [7]. Мутааххир матнида мана шу хусусият топилсаги-
на, унинг асари олдинги асарлар билан бўйлаша оладиган, улардан кўра ба-
лоғатли ва етук асар сифатида эътироф этилади. Шу маънода Навоий “Хам-
са”сида “ришта” образи негизида турувчи матннинг назмий иъжозига алоҳи-
да аҳамият қаратилганига гувоҳ бўламиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг этимологик луғати. – Т.: Университет,

2000. – Б. 209–210.

2. Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. Тўрт томлик. Биринчи

том. – Т.: Фан, 1983. – Б. 198.

3. Алишер Навоий. Хамса. Насрий баён. – Т.: Наврўз, 2019. – Б. 5.
4

. ۳۰ﺏ .۱۹۷۰ .ﻦﻓ .ﺖﻨﻴﻜﺷﺎﺗ .ﻦﺘﻣ ﻯﺪﻴﻘﻨﺗ ﻰﻤﻠﻋ .ﺭﺍﺮﺑﺍﻠﺍ ﺕﺮﻴﺣ .ﻪﺴﻤﺧ .ﻰﻳﺍﻮﻧﺮﻴﺸﻴﻠﻋ

5.

۱٥۰. ﺹ. ﻡ۲۰۱٤. ﺔﺒﺘﻜﻤﻟﺍ ﺔﻳﺮﺼﻌﻟﺍ. ﺕﻭﺮﻴﺑ. ﺡﺎﺘﻔﻤﻟﺍ ﺺﻴﺨﻠﺗ. ﺪﻤﺤﻣ ﻦﺑ ﻦﻤﺣﺮﻟﺍ ﺪﺒﻋ ﻦﻳﺪﻟﺍ ﻝﻼﺟ ﺐﻴﻄﺨﻟﺍ ﻲﻨﻳﻭﺰﻘﻟﺍ

6. Ҳадис олимларидан Термизий келтирган Ҳорис ал-Аъвар (розияллоҳу

анҳу) ривоят қилган ҳадисда: Қуръони карим ҳақида Пайғамбаримиз алай-
ҳиссалом “У – Аллоҳнинг метин арқонидир”, деганлари зикр қилинган.

7. Бу ҳақда қаранг: Атоуллоҳ Ҳусайний. Бадойиъу-с-санойиъ. –

Т.: Ғ. Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. – Б. 267.

Библиографические ссылки

Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг этимологик луғати. – Т.: Университет, 2000. – Б. 209–210.

Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. Тўрт томлик. Биринчи том. – Т.: Фан, 1983. – Б. 198.

Алишер Навоий. Хамса. Насрий баён. – Т.: Наврўз, 2019. – Б. 5.

۳۰ﺏ .۱۹۷۰ .ﻦﻓ .ﺖﻨﻴﻜﺷﺎﺗ .ﻦﺘﻣ ﻯﺪﻴﻘﻨﺗ ﻰﻤﻠﻋ .ﺭﺍﺮﺑﺍﻠﺍ ﺕﺮﻴﺣ .ﻪﺴﻤﺧ .ﻰﻳﺍﻮﻧﺮﻴﺸﻴﻠﻋ

۱٥۰. ﺹ. ﻡ۲۰۱٤. ﺔﺒﺘﻜﻤﻟﺍ ﺔﻳﺮﺼﻌﻟﺍ. ﺕﻭﺮﻴﺑ. ﺡﺎﺘﻔﻤﻟﺍ ﺺﻴﺨﻠﺗ. ﺪﻤﺤﻣ ﻦﺑ ﻦﻤﺣﺮﻟﺍ ﺪﺒﻋ ﻦﻳﺪﻟﺍ ﻝﻼﺟ ﺐﻴﻄﺨﻟﺍ ﻲﻨﻳﻭﺰﻘﻟﺍ

Ҳадис олимларидан Термизий келтирган Ҳорис ал-Аъвар (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда: Қуръони карим ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом “У – Аллоҳнинг метин арқонидир”, деганлари зикр қилинган.

Бу ҳақда қаранг: Атоуллоҳ Ҳусайний. Бадойиъу-с-санойиъ. – Т.: Ғ. Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. – Б.267.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов