Ta’limda ijtimoiy- gumanitar fanlarni o‘qitishda zamonaviy texnologiyalar va didaktik vositalardan foydalanish

CC BY f
307-311
11
5
Поделиться
Мамадиева, Н. (2023). Ta’limda ijtimoiy- gumanitar fanlarni o‘qitishda zamonaviy texnologiyalar va didaktik vositalardan foydalanish. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(3), 307–311. https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp307-311
Н Мамадиева, Ташкентский государственный технический университет

Старший преподаватель кафедры философии и национальной идеи

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Maqolada oliy ta’lim tizimida ijtimoiy-gumanitar fanlarni o‘qitishning o‘ziga xos jihatlari bayon qilingan. Fanlarni o‘qitishda zamonaviy texnologiyalar va didaktik vositalardan foydalanish, mustaqil ta’limni tashkil etish va innovatsion yondashuvning ahamiyati ochib berilgan.

Похожие статьи


background image

STARS International University

307

Annotatsiya:

Maqolada oliy ta’lim tizimida ijtimoiy-gumanitar fanlarni o‘qitishning

o‘ziga xos jihatlari bayon qilingan. Fanlarni o‘qitishda zamonaviy texnologiyalar va
didaktik vositalardan foydalanish, mustaqil ta’limni tashkil etish va innovatsion yon-
dashuvning ahamiyati ochib berilgan.

Kalit so‘zlar:

oliy ta’lim,nazariya, metod, metodologiya, uslub, modulli tizim, in-

novatsion texnologiyalar, mustaqil ta’lim, didaktik material, test, ijodiy yondashuv,
elektron topshiriqlar.

Таълим жараёнида ёшларга иқтисодий, сиёсий, маънавий, ғоявий таъ-

лим-тарбия ва билим бериш, уларни ҳар томонлама етук, баркамол инсон қи-
либ тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади. Бунда барча фанлар қатори ижти-
моий-гуманитар фанлар – тарих, фалсафа, диншунослик, педагогика, психоло-
гия кабилар муҳим ўрин тутади.

Бугунги кунда ушбу фанлар олдида турган муҳим вазифа – ёт ғоя ва маф-

куралардан ҳоли бўлган, янгича жаҳон талабларига жавоб берадиган таълим
тизимини янада такомиллаштириш, жамиятимизда ва дунёда содир бўлаётган
ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ўзгаришларни ёшлар онгига етказиш
кабилардан иборат.

Республикамизда ёшлар тарбияси, уларнинг ижтимоий-сиёсий билим да-

ражаси, маънавий ва жисмоний камолоти, айниқса, маънавий тарбияси маса-
лалари 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Тараққиёт стратегиясида ҳам
илмий-назарий ва методологик жиҳатдан асослаб берилган. Жумладан, унда
жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, ва-
танга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш ва улар-
нинг ижтимоий фаоллигини ошириш муҳим масала сифатида белгиланган. Бу-
гун дунёда содир бўлаётган глобал ўзгаришлар, мафкуравий хуружлар, че-
гарабилмас айрим бузғунчи ва ёт ғояларнинг ёшлар онгига салбий таъсири,
диний экстремизм, терроризм, турли радикал оқимларнинг ноқонуний фао-
лияти барчамизни доимо сергак, ҳушёр бўлишга, айниқса, ёшлар маънавий
тарбиясига алоҳида эътибор беришга ундамоқда. Шу боис мамлакатимизнинг

MAMADIYEVA N.X.,

Toshkent davlat texnika
universiteti
Falsafa va milliy
g‘oya kafedrasi katta
o‘qituvchisi

TA’LIMDA IJTIMOIY-
GUMANITAR FANLARNI
O‘QITISHDA ZAMONAVIY
TEXNOLOGIYALAR VA
DIDAKTIK VOSITALARDAN
FOYDALANISH

https://doi.org/10.47689/STARS.uni-
versity-pp307-311


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

308

ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлида собитқадам ривожланишида, амалга
оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ғоявий асосларини шаклланти-
ришда, ёшларни комил, ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялашда ижтимо-
ий-гуманитар фанларнинг ўрни катта.

Бу борадаги Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 15 июнь куни

юртимиз жамоатчилиги вакиллари билан бўлиб ўтган “Ижтимоий барқарор-
ликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби”
ҳамда 2017 йил 30 июнь куни юртимиз ёшларининг IV қурултойидаги “Жисмо-
ний ва маънавий етук ёшлар – эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва
суянчимиздир” мавзусидаги анжуманларда қилган маърузаларида алоҳида
белгилаб берилган.

Олий таълим тизими олдида турган муҳим вазифалардан бири – нафақат

мутахассислик фанларидан талабаларга билим бериш, балки жамият ижтимо-
ий-сиёсий ҳаётида, дунёда содир бўлаётган ўзгаришларни улар онгига етка-
зиш ўз маънавий-ахлоқий дунёқарашига эга ёшларни тарбиялаш, китоб ўқиш-
га қизиқтириш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини ҳамда янгича ду-
нёқарашни шакллантиришдир. Бу эса ижтимоий-гуманитар фанларни янгича
асосда ўқитишни ҳамда янада такомиллаштиришни долзарб масала сифатида
кун тартибига қўймоқда.

Ҳозирги шиддатли ўзгаришлар даврида ижтимоий-гуманитар фанларни

ўқитиш борасида амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмас. Кела-
жакда мазкур йўналишда кўплаб вазифаларни амалга ошириш зарур. Бу ўқув
дастурларини маъно ва мазмун жиҳатидан қайта кўриб чиқиш ва ўқув қўллан-
маларнинг ғоявий мазмунда бугунги кун ва янгиланишлар талабларига жавоб
берадиган мутлақо янги авлодини яратишни тақозо этади.

Педагогикада шундай ҳикмат мавжуд, яъни: “Ўртача ўқитувчи мавзуни га-

пириб беради, яхши ўқитувчи тушунтиради, зўр ўқитувчи мавзуни тушунти-
риш билан бирга, уни кўрсатиб ҳам беради, буюк ўқитувчи эса ўқувчиларни
мавзуга қизиқтиради”. Демак, ҳар бир фан ўқитувчиси дарс ўтиш жараёнида
нафақат гапириши, тушунтириши, кўрсатиб бериши, балки талабани фанга қи-
зиқтириши лозим.

Бугунги кунда ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда инновацион

технологиялар ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, у ўқитувчига
кўплаб имкониятларни беради ва улар қуйидагилар билан тавсифланади.
Яъни:

-ўз касбий фаолиятини тизимли таҳлил этиш;
-ўзгаришлар ва фаолиятга танқидий муносабатда бўлиш;
-ўз касби бўйича янгиликлардан хабардор бўлиб туриш;
-ўз ғоя ва мақсадларини касбий фаолиятда мужассамлаштиришга интилиш;
-педагогик янгиликларни таҳлил қилиш ва баҳолаш;
-келгусидаги фаолиятининг аниқ мақсадини шакллантириш, уни амалга

ошириш ва самарали баҳолаш кабилардир.

Ўқитувчининг инновацион фаолияти – янгиликларни таҳлил қилиш ва баҳо-

лаш, келгусидаги фаолиятининг аниқ мақсадини шакллантириш, уни амалга
ошириш имкониятидир. Бунда ижтимоий-гуманитар фанлар тараққиётининг
ўзига хос хусусиятлари ва уларни ўқитишнинг муҳим аҳамият касб этиши
ҳамда устувор йўналишларини очиб бериш, фанларни ўқитишдаги инноваци-


background image

STARS International University

309

ялар ва илғор хорижий тажрибаларни қиёсий таҳлил этган ҳолда иш олиб бо-
риш талаб этилади.

Шуни қайд этиш лозимки, таълим тизимида содир бўлаётган шиддатли ўз-

гаришлар биз ўқитувчи педагоглардан талабалар онгида бугунги давр ўзга-
ришларига ҳамоҳанг равишда таълимга инновацион ўқитиш технологиялари-
ни самарали татбиқ этишни ва янгича моделларини шакллантиришни тақозо
этмоқда. Бунда турли дидактик воситалардан ўз ўрнида фойдаланиш муҳим
аҳамият касб этади.

Дидактик материалларга талабаларнинг мустақил ижодий ишлаш ҳамда

фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган муаммоли қи-
зиқарли саволлар, ижодий топшириқлар, лойиҳалар, ўйинлар, кроссвордлар,
карточкалар, саволномалар, йўриқномалар амалий ишни ташкил этиш бўйича
технологик харита ва бошқа материаллар киради.

Дидактик материаллар, ўз навбатида, ўқув дидактик материаллар деб ҳам

аталади. Зеро, ўқув-дидактик материаллар деганда, ўқитилиши ва ўрганили-
ши лозим бўлган, зарур билимларни берувчи ҳар қандай ахборот манбалари
тушунилади. Назарий ва амалий машғулотларда ўқув-дидактик материаллар
сифатида қўлланиладиган матнли-визуал воситалар, амалий машғулотларда
курс материаллари, услубий қўлланмалар, жадваллар, фан бўйича қўшимча
билимлар ва маълумотларга эга бўлиш, илмий-ижодий изланишлар олиб бо-
риш учун яратилган каталоглар, электрон манзиллар, жиҳоз ва асбобни ишла-
тиш бўйича кўрсатмалар ўқув-дидактик материаллар жумласига киради.

Ижтимоий-гуманитар фанларни ўрганиш жараёнида дидактик материал-

лардан фойдаланиш учун қуйидаги қоидаларга риоя этиш тавсия этилади:

-тарқатма дидактик материаллар оддий ва содда кўринишга эга бўлиши ло-

зим;

-дидактик материаллар мазмуни (маъруза матни, бирор-бир текст, ижодий

топшириқлар, саволлар)да ҳодисалар ва жараёнлар ўртасида муҳим боғлиқ-
лик бўлиши керак;

-топшириқларни бажариш жараёнида талаба оддий вазиятдан мураккаброқ

вазиятни юзага чиқариш имкониятига эга бўлиши лозим;

-талабанинг ижодий фикрлаши учун шароит яратилиши муҳим ва ҳ.к.
Дарсларда дидактик материаллардан фойдаланишда қуйидагиларга эъти-

бор бериш муҳим аҳамиятга эга:

-талабаларни турли муаммоларни мустақил ҳал қилишга йўналтириш;
-тадқиқотлар олиб боришга йўналтириш;
-турли вазиятлар ва ҳолатлар ярата олиш ва улардан чиқа олиш кўникма-

ларини шакллантириш;

-дарсларда турли тажрибалар ва машқлар ўтказишга ўргатиш;
-янгиликларни излаш ва уларни таҳлил қилишга йўналтириш ва ҳ.к.
Шу ўринда ижтимоий-гуманитар фанларни илмий-услубий жиҳатдан уларга

тааллуқли билимларни назарий, амалий ва услубий жиҳатдан мустаҳкамлаш
учун дарс ва дарсдан ташқари ташкил этиладиган мустақил таълим ва унинг
самарадорлиги ҳам муҳимдир. Маълумки, дарс ёки дарсдан сўнг ташкил эти-
ладиган ўқув машғулотларида мустақил таълим турларидан умумий фойдала-
ниш уларнинг янада жозибали ҳамда қизиқарли бўлишини таъминлайди.

Мустақил таълим – бу ўқув дастурида белгиланган режа асосида талаба то-


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

310

монидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим кўникма ва малакани аниқлашга
йўналтирилган ҳамда талабанинг билим даражасини баҳолашга хизмат қилув-
чи таълим шаклларидан биридир. У ўқитувчи раҳбарлигида талабалар томо-
нидан дарсда ёки дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида бажарилади. Бу-
нинг учун талабаларга мустақил ишларни бажариш юзасидан ўқитувчи томо-
нидан зарур топшириқлар ҳамда уларни бажариш бўйича услубий тавсиялар
берилади. Улар қуйидагилардир:

-ижодий топшириқлар -талаба томонидан мустақил равишда реферат, ёзма

иш ёки ҳисобот шаклида шакллантириладиган ва ишлаб чиқиладиган тала-
банинг оғзаки ёки ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган
топшириқлар;

-ёзма мустақил топшириқлар - вазифаларни бажариш, умумлаштирувчи ва

такрорловчи жадвалларни тўлдириш, технологик хариталарни ишлаб чиқиш,
лаборатория, амалий ишлар тўғрисида ёзма ҳисоботлар тайёрлаш ва бошқа-
ларни ўз ичига олади;

-назорат саволлари ва тестлар. Ҳар бир боб бўйича тузилган назорат са-

волларига ва ёзма топшириқларга талаба мустақил равишда жавоб ёзиб, уни
компьютерда ёки қоғозга чиқарилган кўринишда ўқитувчига тақдим қилиши
мумкин. Тест саволларига жавоб бериш орқали талаба фан бўйича ўз били-
мини текшириш имкониятига эга бўлади. Бунга электрон тестлар ҳам мисол
бўлади, яъни талаба томонидан ўтилган мавзулар юзасидан ишчи ўқув дасту-
ридаги мавзулар асосида электрон тарзда тақдим этиладиган тестлардир;

-электрон топшириқлар. Талабага индивидуал имкониятларни ҳисобга ол-

ган ҳолда мустақил ва назорат ишлари учун тартибга келтирадиган топши-
риқлар мажмуини ўзида акс эттирувчи ахборот манбасининг муҳим кўрини-
шидир. Талабага бажарилган топшириқларни фақат электрон кўринишда топ-
шириш учун рухсат берилади.

Талабаларнинг мустақил фаолияти давомида уларда билимлар эгалланиши

билан бирга, мустақил идрок, фаолият ва ижодий кўникмалар шакллантири-
лади. Бу мақсадга йўналтирилган масалаларни ечиш чоғида талабалардан ба-
жарилган ишни ундаги далилларни тавсифлаш асосида воқеа ва ҳодисаларни
аниқ баён қилиш ёки ўрганилаётган объект ва ҳодисаларда ўзгаришларнинг
сабабини аниқлаш ҳамда уни ифодалаш имконияти юзага келади.

Талабаларнинг билиш (идрок қилиш) фаолияти аввал ўзлаштирилган би-

лимларни мустаҳкамлаш, унинг мазмуни ҳамда тузилмасини қайта ишлаш,
бойитиш ва янгилашга йўналтирилади. Бундай усул ўрганилаётган масалани
таҳлил қилиш, турли усулларда бажариш, улардан тўғри хулоса чиқариш ва
мантиқий фикрлаш кўникмаларини юзага чиқаради.

Талаба мустақил ишларни ташкил этишда, дидактик воситалардан унум-

ли ва самарали фойдаланишда кичик гуруҳларда ёки индивидуал шаклларда
ташкил этиладиган машғулотлар ва ўйинлар муҳим аҳамиятга эга. Масалан,
талабаларнинг ўзлаштириш имкониятлари, ёш ва психологик хусусиятларини
инобатга олиб, кичик гуруҳларда ва индивидуал ишлаш учун муайян мавзуга
оид бир-бирига боғлиқ масалалар, топшириқлар, муаммоли вазиятлар ишлаб
чиқилади. Уларни бажариш учун аниқ кўрсатма ва тавсиялар берилади. Гу-
руҳларда ишлаш жараёнида талабаларнинг мулоқотга киришиши, ўз фикри-
ни айта олиши, бошқалар фикрини эшита олиши, фаол иштирок этишлари,


background image

STARS International University

311

бир-бирларига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари муҳим аҳамият касб
этади.

Хулоса қилиб айтганда, олий таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фан-

ларни ўқитишда замонавий технологиялар ва дидактик воситалардан фойда-
ланиш кутилган натижани беради, яъни таълим сифати ва самарадорлигини
таъминлаб, ҳар жиҳатдан тайёрланган малакали кадрлар етишиб чиқишига
хизмат қилади.

Адабиётлар

1. Ш.Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб,

янги босқичга кўтарамиз. 1-жилд. – Тошкент. “Ўзбекистон” НМИУ, 2017.

2. Қ.Т.Олимов, С.Й.Ашурова. Замонавий таълим технологиялари. – Т., 2007.
3. Н.Х. Мамадиева. Олий таьлим тизимида ижтимоий-гуманитар фанларни

ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари // Халк таълими, 2018.

4. Н.Х. Мамадиева. Глобаллашув жараёнида юксак маьнавиятли ёшлар тар-

бияси: муаммо ва ечимлар // Фан ва техника тараккиётида хотин-қизларнинг
ўрни, 2017.

5. Н.Х. Мамадиева. Маьнавий-марифий ишлар самараси ёшларимиз эриша-

ётган натижаларда ўз аксини топмоқда // Умумтаьлим фанлар методикаси,
2016.

6. Н.Х.Мамадиева. Олий таълим тизимида хотин-қизларга қаратилган эъти-

бор. Янгиланаётган Ўзбекистонда фан, таълим ва инновация уйғунлиги (Ре-
спублика 8-сон кўп тармоқли илмий-масофавий онлайн конференция 1-қисм),
2021.

Библиографические ссылки

Ш.Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-жилд. – Тошкент. “Ўзбекистон” НМИУ, 2017.

Қ.Т.Олимов, С.Й.Ашурова. Замонавий таълим технологиялари. – Т., 2007.

Н.Х. Мамадиева. Олий таьлим тизимида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари // Халк таълими, 2018.

Н.Х. Мамадиева. Глобаллашув жараёнида юксак маьнавиятли ёшлар тарбияси: муаммо ва ечимлар // Фан ва техника тараккиётида хотин-қизларнинг ўрни, 2017.

Н.Х. Мамадиева. Маьнавий-марифий ишлар самараси ёшларимиз эришаётган натижаларда ўз аксини топмоқда Умумтаьлим фанлар методикаси, 2016.

Н.Х.Мамадиева. Олий таълим тизимида хотин-қизларга қаратилган эътибор. Янгиланаётган Ўзбекистонда фан, таълим ва инновация уйғунлиги (Республика 8-сон кўп тармоқли илмий-масофавий онлайн конференция 1-қисм), 2021.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов