Рубоийлар таржимаси машаққатлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
18-23
9
2
Поделиться
Куронбеков, А. (2021). Рубоийлар таржимаси машаққатлари. Восточный факел, 1(1), 18–23. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/15055
Ахмаджан Куронбеков, Ташкентский государственный институт востоковедения

доктор филологических наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Устоз  Шоислом  Шомухамедов  Умар  Хайёмнинг  рубоийларини  биринчи  марта  1965 йилда ўзбек тилига таржима қилиб, Тошкент нашриётида чоп эттирганлар. Ва мана шу битта таржимаси  билан  бутун  республика  ва  ундан  ташқарида  машҳур  бўлиб  кетдилар.  Кейинчалик,  Рудакий,  Фирдавсий,  Низомий,  Саъдий,  Ҳофиз  ва  бошқа  форс  мумтоз  шеърияти намояндаларининг  асарларини  таржима  қилган  бўлсаларда,  улар  бунчалик  шуҳрат келтирмаган. Устоз таржима қилган Умар Хайём рубоийларидан 87 таси “май” мавзусига бағишланган. Умар  Хайём  нима  учун  айнан  “май”  тимсолини  ўзининг  рубоийлари  учун  танлаган?  Бунинг сабабини ҳеч бир тадқиқотчи ўзига савол қилиб қўймаган.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

18

шарифлар ҳақиқати, Имоми Аъзам, Имом Бухорий, Ҳаким Термизий, Имом Мотуридий,
Бурҳониддин Марғиноний, Имом Ғаззолий, Аҳмад Яссавий, Абдухолиқ Ғиждувоний,
Нажмиддин Кубро, Фаридиддин Аттор, Жалолиддин Румий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа
Ахрор Валий, Махдуми Аъзам ва бошқаларнинг табаррук маънавий мероси етиб кела
бошлади. Булардан хабардор бўлмай туриб на Низомий, на Ҳофиз, на Навоий ижоди устида
теран назарий изланишлар олиб бориш мумкин эди. Биз бу сирларни энди-энди англаб
етаяпмиз. Демак, улуғ устозлар ўз вақтида нимаики қилган бўлсалар, тўғри қилган эканлар,
биз сирни тушунмаган эканмиз. Аммо эндиги авлоднинг қўлини боғлаб турган нарса йўқ.
Фақат ҳақиқатни англаш йўлида астойдил уриниш керак, холос.

РУБОИЙЛАР ТАРЖИМАСИ МАШАҚҚАТЛАРИ

ҚУРОНБЕКОВ АҲМАДЖОН

филология фанлари доктори, профессор, ТДШУ

Устоз Шоислом Шомухамедов Умар Хайёмнинг рубоийларини биринчи марта 1965

йилда ўзбек тилига таржима қилиб, Тошкент нашриётида чоп эттирганлар. Ва мана шу битта
таржимаси билан бутун республика ва ундан ташқарида машҳур бўлиб кетдилар. Кейин-
чалик, Рудакий, Фирдавсий, Низомий, Саъдий, Ҳофиз ва бошқа форс мумтоз шеърияти
намояндаларининг асарларини таржима қилган бўлсаларда, улар бунчалик шуҳрат
келтирмаган.

Устоз таржима қилган Умар Хайём рубоийларидан 87 таси “май” мавзусига бағишланган.
Умар Хайём нима учун айнан “май” тимсолини ўзининг рубоийлари учун танлаган?

Бунинг сабабини ҳеч бир тадқиқотчи ўзига савол қилиб қўймаган.

Бунинг сабабларидан бири, унинг замонида май ичиш халқ орасида, айниқса бой-бадавлат

хонадонларда подшоҳларнинг базмларида, катта байрам ва тантаналарда одат бўлган бўлса
керак. Манбаларда кўрсатилишича, Навруз байрамида Аҳамонийлар замонида ва ундан
олдин подшоҳга бир олтин қадаҳда май тортиқ қилинган. Ундан ташқари, “Авесто”да ҳам
маст қилувчи “хаома” ичимлиги ҳақида хабар берилади. Умар Хайём “Наврузнома” асарида
турли рангдаги ва турли усулларда тайёрланган май турларининг қачон ичилиши ва фойда
зарари ҳақида маълумот бериб ўтган.

Иккинчидан, “май” ни васф қилиб айтилган ғазаллар ва достонлар шеърий анъана бўлган.

Рудакийнинг “Модари май”( ”Майнинг онаси”) номли машҳур достони бор ва майни васф
қилган бошқа шеърлари мавжуд.

Учинчидан, “май” тимсоли, уни қайси маънода ишлатилишидан қатъи назар, Қуръони

каримда бот-бот тилга олинган.(76-21)

ابارش

آروهط

مهبر

مهاقس

و

“Парвардигорлари уларни пок

шароб билан суғорур”. “Уларга кумуш идишлар(да таомлар) ва (ўзи кумушдан ясалган бўлса-
да, нафисликда) шиша бўлиб кетган қадаҳлар(да шароблар) айлантирилур” (76-15), “(Жаннат
аҳли) у жойда мизожи занжабил бўлмиш қадаҳларда ичирилурлар” (76-15) .

Умар Хайём юқоридаги майнинг маъно тизимининг қайси биридан илҳомланган бу ўзига

маълум. Лекин шуниси борки, Умар Хайём имом бўлган ва “ҳужжат ул-ҳақ” унвонига эга


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

19

бўлган. Шунинг учун у фақат майнинг маст қилиб. эс-ҳушдан айирадиган хосиятидан илҳом
олган дейилса, бу шарқ шеъриятидан бехабар инсоннинг фикри бўлур эди. “Май” тимсоли
тасаввуфий маънода қўлланганми -қўлланмаганми маълум эмас, чунки Умар Хайёмнинг
тасаввуфга тааллуқли биронта асари ёки унинг тасаввуф тариқатларига алоқадорлиги ҳақида
ҳеч бир манбада маълумот келтирилмайди. Аммо шуниси аниқки, у ўз даврининг буюк
файласуф олимларидан бўлган. Буни ҳамма манбалар эътироф этади.

Шундай экан, “май” тимсоли унинг рубоийларида тасодифий ҳодиса, у ҳаммани май ичиб

кайфу-сафо қилишга чорлаган, деб талқин қилиш ўта жўн хулоса бўлган бўлур эди. Ундан
ташқари Умар Хайёмнинг ўзи ёзган асл рубоийлари 30-40 дан ошмаган, қолганлари кейинчалик
бошқа кишилар томонидан ёзилиб, унга нисбат берилган, деган тахминлар ҳам мавжуд. Унинг
рубоийлар тўпламининг дебочасида келтирилган қуйидаги фикр шундан далолат беради:

زا

انب

رب

نیا

نوچ

هدیدب

رایشه

یرگنب

ملاع

مامت

هناخمخ

تسا

هلمجو

نایمدآ

ره

کی

یبارش

دنتسم

و

ره

بارش

ار

کات

ورگید

تلفغ

و

یربخیب

رگید

تسا

.

Бинобарин, ҳушёр кўзи билан қаралса, олам бир бутун хумхонадур ва жумла одамийлар

ҳар бири бир шаробдан мастдурлар ва ҳар шаробнинг токи бошқа ва ғафлат ва бехабарлиги
бошқадур”.

Рубоий – бадиий асар, илмий асар эмас, “май” илмий термин эмас, бадиий тимсол. Бадиий

тимсолни ким қандай тушуниши у ўзининг иши. Аммо таржимоннинг мушкули шундаки, у
оддий китобхон эмас. У муаллифнинг таржима тилидаги ҳаммуаллифи. Таржимон асарнинг
руҳига кириб бориши, муаллифнинг ўйлаган мақсадини обдон ўрганиб чиқиши ва унинг
тафаккур оламига кириб боргандан кейин, таржимадаимкони борича шунга яқин талқин
қилиши керак. Фақат озми-кўпми муаллифнинг ўйлаган ўйларини англаб етиб, заррача бўлса
ҳам таржимада жонлантира олсагина муваффақиятга эришади. Йўқса шунчаки бир жўн
таржималигича қолаверади.

Устоз Шомухамедовнинг Умар Хайёмнинг рубоийларини таржималари миллионлаб

тиражда тарқалгани унинг муваффақиятидан дарак беради. Бу мақолада булардан баъзи
бирларини форсча матнини келтириб, унинг маънолар тизимини талқин қилиб, кейин
Шомухамедов таржимасини келтирамиз .

دنچکی

هب

یکدوک

هب

داتسا

میدش

دنچکی

هب

یداتسا

دوخ

داش

میدش

نایاپ

نخس

ونش

هک

ارام

هچ

دیسر

نوچ

بآ

رب

میدمآ

و

نوچ

داب

میدش

Сўзма-сўз таржимаси: “Болаликда бир қадар устозга бордик, Бир қанча ўз устозлигимиздан

шод бўлдик, Сўз охирини эшит бизга нима тегди, Сувдек кўтарилдигу, елдай кетдик”.

Шоирнинг бу рубоийдан кузатган мақсади яшаган умридан афсусланиш, гарчи бир-икки

муддат дунё ҳақиқатларини эгалладик, деб ўзича ҳовриққан бўлса ҳам дунёда ҳеч нарсага
эришолмаганидан надомат, умри бекорга ўтиб кетганидан қайғуриш ва б. бўлиши мумкин.
Таржимада бу шундай янграйди :

Ёшликда биз шогирд ўзгалар устод,
Сўнгра устод бўлиб дилни этдик шод,
Охири қаерга етишдик десанг,
Тупроқдан чиқибоқ, бўлибмиз барбод.
Албатта, таржимада асл манбадаги мазмунни айнан келтириш қийин, умуман иложи йўқ.

Лекин ниҳоий ғоя бир. Бу ғояни шакллантириб, шеърга солиш учун таржимон қанча азоб
чеккани фақат ўзига аён. Кейинги рубоий:


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

20

رگ

هداب

یروخ

وت

اب

نادنمدرخ

روخ

ای

اب

یمنص

هللا

یخر

نادنخ

روخ

رایسب

روخم

و

در

نکم

شاف

زاسم

کدنا

روخ

و

هاگهگ

روخ

و

ناهنپ

روخ

Сўзма-сўз: агар бода ичсанг донолар билан ич ёки бир лола юзли хандон санам билан ич.

Кўп ичма, рад қилма, фош қилма,андак ич, гоҳида ич ва пинҳон ич. Устоз таржимасида:

Май ичсанг оқилу доно билан ич,
Ёки бир гул юзли зебо билан ич,
Оз-оз ич, гоҳ-гоҳ ич, ҳам яширин ич,
Эзма, расво бўлма, ҳаё билан ич.
Бу рубоийдаги майни бошқача талқин қилиш қийин, чунки май ичишнинг шартлари

бирма-бир таъкидлаб ўтилган. Лекин шундай бўлса ҳам шоирнинг кўзлаган мақсади
суҳбатдош улфат танлашда бўлса керак. Энг яқин дўстинг билан ҳам гоҳ-гоҳ кўришиб суҳбат
туз, оғзингга келганини қайтармай валақлама, у билан бўлган гапларни, айниқса аёл киши
бўлса, ҳаммага фош қилма, деган мазмун борга ўхшайди. Бу рубоийдаги қофия форсчада
“хирадмандон”, “хандон”, “пенҳон” шаклида келган, лекин таржимада “доно”, “зебо”, “ҳаё”
шаклида берилган. Агар “доно”нинг равийсига тўғрилаб қофия топаман деса “раъно”, “маъ-
но”дан бошқа сўз йўқ экан. Лекин бу сўзлар назаримда байтлар мазмунига мос келмаган.
Шунинг учун бошқача қофия қилишга тўғри келган. Таржиманинг мушкуллиги шундаки, у
асл матнга боғланган, у мазмундан йироқ чиқолмайди. Кейинги рубоий:

تقو

رحس

تسا

زیخ

یا

هیام

زان

کمرن

کمرن

هداب

روخ

و

گنچ

زاون

اهنیاک

هک

دنیاجب

دنیاپن

یسب

و

اهنآ

هک

دندش

سک

دیایمن

زاب

Сўзма-сўз: саҳар вақтидур тур эй, ноз эгаси, юмшоқ-юмшоқ бода ич чанг чал, ким бу

жойида турганлар кўп турмайди, ва у кетганлар ҳам қайтиб келмайди. Бу рубоийда
“май”тимсоли “фурсат ғанимат” маъносида эрталаб барвақт туриб, ишларингни қил, акс
ҳолда умринг ўтиб кетади, ҳеч нарсага улгурмайсан деган мазмун сингдирилган.

Таржимада:
Тонг чоғида тургил, нозанин гўзал,
Майдалаб ичайлик рубобингни чал,
Дунёда бор одам узоқ турмайди,
Кетганлари қайтиб келмас ҳеч маҳал.
Таржимадан айни маънони англаса бўлади. Кейинги рубоий:

یا

بحاص

یوتف

ز

وت

رپ

میرتراک

اب

نیا

مه

ه

یتسم

ز

وت

میرترایشه

وت

نوخ

ناسک

یروخ

و

ام

نوخ

نازر

فاصنا

هدب

مادک

میرتراوخنوخ

Сўзма-сўз: “эй соҳиби фатво, сендан ишчанроқдирмиз, шунча мастлигимизга қарамай

сендан ҳушёрроқдирмиз, сен кишилар қонини ичасен, биз (ток)занг қонини, инсоф бер
қайсимиз қонхўрроқдирмиз”. Бу рубоийда “май” адолат мезони тимсолида келган. Яъни бу
дунёда одам ўз меҳнат ҳосили билан кун кечириш керак, бировлар меҳнати ҳисобига эмас,
мазмуни борга ўхшайди.

Таржима матнида:


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

21

Муфти сендан кўра пуркорроқдирмиз,
Ўта маст бўлсак ҳам ҳушёрроқдирмиз,
Биз ток қонин ичамиз, сен одам қонин,
Инсоф қил, қайсимиз хунхорроқдирмиз.
Таржимон асл матндаги қофия сўзини сақлаб қолган. Мазмун айни форсча матндаги

матлабни ифодалаган. Бу рубоий бугунги кунда ҳам хатарли жаранглайди. Умар Хайём
ислом шариатпешалари мутлақ ҳукмрон пайтда бундай рубоий ёзишга қандай журъат
қилгани ажабланарли. Кейингиси:

دنیوگ

ناسک

تشهب

اب

روح

شوخ

تسا

نم

یم

میوگ

هک

بآ

روگنا

شوخ

تسا

نیا

دقن

ریگب

و

تسد

زا

نآ

هیسن

رادب

زاواک

لهد

ندینش

زا

رود

شوخ

تسا

Сўзма-сўз: бировлар айтади жаннат ҳур билан яхшидур, мен айтаманки, узум суви

яхшидур, бу нақдни ол-у ул насиядан илинжингни қўй, ноғора овозини узоқдан эшитган
яхшидур.

Таржимада:
Дерлар жаннатда ҳур бўлмоғи яхши,
Менга узум сувин булоғи яхши,
Чунки насясидан нақдроғи яхши,
Нағора товушин узоғи яхши.
Бу рубоийнинг таянч сўзлари “нася” ва “нақд”. Муаллифнинг мақсади “алдамчи ҳардам

хаёлларга берилиб, ўз-ўзингни алдама, ундан кўра бу дунёдаги ҳаётда имкониятни бой
берма” бўлса керак. “Узум суви” эса туйғуларни чархлаш учун бир тимсол. Таржима айнан
шу мазмунни ифодалаган. Кейингиси:

یم

ندروخ

و

داش

ندوب

نییآ

نم

تسا

غراف

ندوب

ز

رفک

و

نید

نید

تسنم

متفگ

هب

سورع

رهد

نیباک

وت

تسیچ

اتفگ

لد

مرخ

وت

نیباک

نم

تسا

Сўзма-сўз: май ичиш, шод бўлиш менинг расмимдир, куфр ва диндан йироқлик менинг

динимдур, ўткинчи дунё келинидан сўрадим, маҳр пулинг қанча? Деди, сенинг хуррам
дилинг менинг маҳримдур.

Таржимада:
Май ичиб қувонмоқ ойиним менинг,
Куфру дин билмаслик соф диним менинг,
Дунё келинидан қалинин сўрдим,
Деди: шод дилингдир, қалиним менинг.
Бу рубоийда таянч сўз “ўткинчи дунё келини”. Яъни “ бу ўткинчи дунёнинг қанчалик қадр

қиммати бор?” Жавоби шуки, бу дунёнинг қадр- қиммати “осуда, кўнгил хотиржам ва хуш
кайфият билан яшаш”. Қолганлари ҳаммаси ўткинчи. Таржимада мана шу фикр сақланган.
Кейингиси:

نم

چیه

منادن

هک

ارم

هکنآ

تشرس

درک

لها

تشهب

بوخ

ای

خزود

تشز

یماج

و

یتب

و

یطبرب

رب

بل

تشک

نیا

ره

هس

ارم

دقن

و

ارت

هیسن

تشهب


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

22

Сўзма-сўз: “мен ҳеч билолмайман, улки лойимни қорган, яхши жаннатнинг аҳли

қилдими-ю ё хунук дўзахни, экинзор четида бир жом-у бир бут-у бир барбат, бу учови менга
нақду, сенга насия жаннат”.

Таржимада:
Билмадим қорилган чоғида лойим,
Жаннатми дўзахдан аталган жойим.
Менга нақд бўлса бас ёр, чолғу, шароб,
Насия жаннат сенга бўлсин ҳар доим.
Бу рубоийда гап тақдири азал ҳақида кетяпти: тақдирда нима ёзилган бўлса шу бўлади, бу

дунёда хуш-хуррам ҳаёт кечирсам бўлди, у дунёда жаннат бўладими дўзах бўладими буни
тақдир билади, деган ғоя сингдирилган. Таржимада деярлик шу фикр ифодаланган, фақат
“ҳар доим” равиши қофия тақозоси билан зўрма – зўраки қўйилган. Бошқа бир мос қофия
топилмагандан кейин мажбуран қўйганда. Кейингиси:

نارای

قفاوم

همه

زا

تسد

دندش

رد

یاپ

لجا

ناگی

اگی

ن

تسپ

دندش

میدروخ

ز

کی

بارش

رد

سلجم

رمع

یرود

ود

هس

رتشیپ

ز

ام

تسم

دندش

Сўзма-сўз: “бизга мақбул ёрлар ҳаммаси қўлдан кетди, бир-бир ажал оёқи остида

қолишди, умр йиғинида бир шаробдан ичдик, биздан икки-уч давра олдин маст бўлишди”.

Таржимада:
Дўсту яқинларим бир-бир кетдилар,
Ажалдан тупроққа кириб битдилар,
Умр мажлисида ичдик бир қури
Аввалроқ маст бўлиб, бари йитдилар.
Бу рубоийда “бу дунё ҳечкимга вафо қилган эмас, ҳушёр бўл, оёғингни билиб бос,

давлатинг ва мансабингга ғарра бўлма, кўриб турибсан ёру биродарларинг бир-бир кетиб
боряпти. Умрингни зое кетказмай яхши амалларни қил” мазмуни жо бўлган. Таржимада
мазмун тўла сақланган. Тўғри “кетдилар”, “битдилар”, “йитдилар” мутародиф сўзлар, бош-
қача қофия тузиш имкони ҳам бўлмаганда. Кейингиси:

نوچ

تسین

رد

نیا

هنامز

یدوس

ز

درخ

رخ

یب

درخ

زا

هنامز

رب

یم

دروخن

شیب

روآ

زا

نآ

یم

هک

درخ

ار

دربب

ات

وب

ک

ه

هنامز

یوس

ام

درگنب

Сўзма-сўз: “бу замонада эс-ҳушдан фойда бўлмагани учун, ақлсиз эшак замонадан баҳра-

манддур, ақлни олувчи ўша майдан кўпроқ келтир, зора замона биз томонга боқса”.

Таржимада:
Бу замон ақлдан фойда йўқ зинҳор,
Ақлсиз кишига жаҳон унумдор,
Ақлимни олгувчи нарсани келтир,
Шунда зора замон менга бўлгай ёр.
Бу рубоийдаги мазмун шуки, “бу замонда ақлли кишилар хор бўлиб, ақлсиз эшаклар

роҳат-фароғатда, менга ўша маст қилиб ақлдан айиргувчи майни келтир, зора шунда менга
ҳам замона боқиб, бахт ёр бўлса”, деган фикр жо бўлган. Таржимада шу фикрни илғаса
бўлади, лекин “унумдор” сўзи қофия тақозоси билан қўйилгани шундоқ кўзга ташланиб


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

23

турибди. Рубоийда асосий фикр ўткирлигини сақлаб ҳам уни шеър қолипига солиш қанчалик
қийин эканлигини шундан тасаввур қилса бўлади. Кейингиси:

دنیوگ

هک

سودرف

نیرب

دهاوخ

دوب

و

جنآ

ا

یم

بان

و

روح

نیع

دهاوخ

دوب

رگ

ام

یم

و

هقوشعم

میدیزگ

تساور

نوچ

تبقاع

اک

ر

نینچ

دهاوخ

دوب

Сўзма-сўз:” дейдиларки, фирдавси барин бўларкан, ва уерда соф май-у қуралай кўз ҳурлар

бўларкан, агар биз май-у маъшуқани танлаган бўлсак тўғри қилибмиз, чунки оқибатда иш
шундай бўларкан”.

Таржимада:
Жаннатда ҳам ҳур-у ҳам май бўлармиш,
Ҳаммаси мўл-кўлу нўмай бўлармиш,
Биз майу маъшуқни севсак арзийди,
Чунки оқибат ҳам шундай бўлармиш.
Бу рубоийда”агар таъманг жаннатдаги ҳур ва май бўладиган бўлса, кутиб ўтиришнинг

нима ҳожати бор, май билан маъшуқа шу ҳаётда ҳам бор”, яъни мақсад жаннатда айш-ишрат
бўлса, у дунёда эришаман деб, тарки дунё қилма, бу дунё неъматларидан юз ўгирма, деган
мазмун ётади.

Ҳозирги пайтда Умар Хайём Рубоийлари 300 дан ортиқ, буларни ҳаммасининг тар-

жимасини бир мақола доирасида таҳлилга тортишни ҳеч иложи йўқ, Шунинг учун намуна
сифатида “май” мавзусидаги бир нечта рубоийни устоз Шоислом Шомухамедов таржи-
масида кўриб ўтилди.

Устоз бу таржималари билан “темир девор” билан ўралган қафасдаги “занжирбанд

шерлар”га шарқдан бир тоза тонг шабадасини олиб келдилар.

Бу халқимизга қайтадан жон бағишлагандай таъсир кўрсатди. Бу қилган ишлари катта

меҳнат ва машаққат меваси эди. Шеърий таржима эмас, форсчадан оддий насрий таржи-
манинг қанчалар қийинлгини ўзи бирон нарсани таржима қилган кимсагина билади. Устоз бу
таржималари билан халқимзни Умар Хайёнинг шўх-шодон, айни дамда фикр эгаларини
чуқур ўйга толдирадиган рубоийларидан баҳраманд қилди ва бошқаларга ибрат бўлдилар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов