Пути использования передового зарубежного опыта для повышения привлекательности инвестиционной среды в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
103-114
17
7
Поделиться
Зайниддинов, Р. (2020). Пути использования передового зарубежного опыта для повышения привлекательности инвестиционной среды в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (5), 103–114. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11781
Рухиддин Зайниддинов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

ассистент кафедры мировой экономики

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье исследуется важность повышения привлекательности инвестиционного климата для привлечения иностранных инвестиций в экономику. Рассматривается опыт Китайской Народной Республики и Сингапура в привлечении иностранных инвестиций для улучшения инвестиционного климата страны и их использования в Узбекистане. Также анализируются последние тенденции в привлечении иностранных инвестиций в нашу страну.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

90

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТ

ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БОРАСИДА ИЛҒОР

ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ

Зайниддинов Руҳиддин Хусниддин ўғли

ТДИУ Жаҳон иқтисодиёти кафедраси ассистенти

E-mail:

zayniddinovrukhiddin@gmail.com

Аннотация:

Мазкур мақолада иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб

қилишда инвестицион муҳит жозибадорлигини оширишнинг

аҳамияти, мамлакат

инвестицион муҳит жозибадорлигини ошириш борасида Хитой Халқ

Республикаси ва

Сингапур

давлатларининг хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида тажрибалари

ва

улардан Ўзбекистон шароитида фойдаланиш масалалари ўрганилган. Шунингдек,
мамлакатда хорижий инвестиция жалб қилишдаги сўнги йиллар тендецияси таҳлил
қилинган.

Калит сўзлар

:

Хорижий инвестициялар, тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар,

инвестицион муҳит жозибадорлиги, Хитой, Сингапур,

Ўзбекистон,

Doing business индекси,

Глобал рақобатбардошлик индекси

Аннотация:

В

данной

статье

исследуется

важность

повышения

привлекательности

инвестиционного

климата

для

привлечения

иностранных

инвестиций в экономику. Рассматривается опыт Китайской Народной

Республики и

Сингапура в привлечении иностранных инвестиций для улучшения инвестиционного
климата страны и их использования в Узбекистане. Также анализируются последние
тенденции в привлечении иностранных инвестиций в нашу страну.

Ключевые слова

:

Иностранные инвестиции, прямые иностранные инвестиции,

привлекательность инвестиционного климата, Китай, Сингапур, Узбекистан, индекс
ведения бизнеса, индекс глобальной конкурентоспособности

Abstract:

This article examines the importance of increasing the attractiveness of the

investment climate for attracting foreign investment to the economy. The experience of the
People's Republic of China and Singapore in attracting foreign investment to improve the country's
investment climate and their use in Uzbekistan is considered. It also analyzes the latest trends in
attracting foreign investment to our country.

Key words:

Foreign investment, foreign direct investment, attractiveness of the investment

climate, China, Singapore, Uzbekistan, Doing Business Index, Global Competitiveness Index

Кириш

Инвестор учун мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини баҳолаш, унинг

имкониятларини ҳисобга олиш муҳим масала саналади. Бугунги кунда Ўзбекистонда
қулай инвестиция муҳитини мунтазам равишда яхшилаб боришни таъминлаш устувор
вазифадир. Бунда давлатнинг асосий вазифаси капитал жалб қилиш учун қулай
инвестиция муҳитини яратиш ва унинг жозибадорлигини ошириш билан изоҳланади.

Хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб этишдан манфаатдорлик

ҳар қандай давлатнинг ўз инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишини талаб этади. Бу сиёсат
хорижий инвестицияларни жалб этишнинг ўзига хос йўналишини, шунингдек, уларни
жалб этишни рағбатлантириш тизимини аниқлаб беради ва инвестиция фаолиятининг
ҳуқуқий тартибини белгилайди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

91

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномасида:

“Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол

инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган.
Шу сабабли ҳам инвестиция –

бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда,

иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди. Биз фақат инвестицияларни фаол
жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳисобидан
иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришга эришамиз. Иқтисодиётдаги ижобий
натижалар эса ижтимоий соҳада тўпланиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этиш
имконини яратади. Буни ҳаммамиз чуқур тушуниб олишимиз ва ишимизни шу асосда
ташкил этишимиз шарт. Хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун
мамлакатимизнинг инвестиция салоҳиятини тўла

намоён этиш чораларини

кўришимиз кундалик ҳаётимиздан жой олган энг долзарб масалалардан бири
бўлмоғи лозим”

[1],

деб таъкидлаб, хорижий инвестицияларнинг иқтисодиётни

ривожлантиришдаги ғоят муҳим аҳамиятини ва уни жалб қилишнинг долзарблигини
эътироф этади.

Жаҳон ҳамжамиятида глобализация жараёни кечмоқда. Глобализация жараёнига

қўшилиш бу дунёнинг етакчи давлатлари

билан ҳамкорликда бўлиш, иқтисодий, сиёсий

ва ижтимоий соҳадаги давлат сиёсатининг ўзаро манфаатли асосда бу давлатлар
сиёсатига мос келишидир. Шу нуқтаи

-

назардан Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти олдида

бугунги кунда ўзининг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш даражаси, дунё харитасида

географик жойланиши, табиий ресурсларининг таркиби ва захираси, ҳукумат олиб
бораётган инвестиция сиёсати ва бошқалар билан муҳим роль ўйнайди. Бу эса, ўз
навбатида, хорижий инвестицияларнинг кириб келиши учун қулай инвестиция муҳити
барпо этиш заруриятини кўрсатади. Шу мақсадда мамлакатимиз Президенти Шавкат
Мирзиёев томонидан инвестицион муҳитнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида
“Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги Фармони 2018 йил 2 августда эълон қилинди

[2].

Ушбу фармонга кўра:

Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва

фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик уч йиллик виза олиш ва унинг амал
қилиш муддатини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз
чекланмаган миқдорда узайтириш ҳуқуқи берилди;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий

инвестициялар улушининг энг кам миқдори 30 фоиздан 15 фоизгача камайтирилди;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг иштирокчиси сифатида

хорижий юридик шахс қатнашиши шартлиги тўғрисидаги талаб ҳам бекор қилинди;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам

миқдори 600 миллион сўмдан (камида 76 минг доллар) 400 миллион сўмгача (50
минг долларга) камайтирилди;

шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мамлакат

иқтисодиётининг устувор соҳаларига катта миқдорда инвестиция киритган чет эл
фуқароларига “Фахрий фуқаро” мақомини бериш тартибини жорий этиш бўйича
таклифлар киритиши талаб қилинди;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер

участкасини 50 йилгача муддатга,

лекин аризада кўрсатилганидан кам бўлмаган муддатга инвестиция лойиҳаларини
амалга ошириш учун узоқ муддатли ижарага бериш;

кўчмас мулк объектларини (меҳмонхоналар, савдо объектлари, маданий

-


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

92

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

кўнгилочар мажмуалар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим ва

тиббиёт

ташкилотлари, йўл инфратузилмаси ва

бошқалар) қуриш учун ер

участкаларига

доимий эгалик қилиш ҳуқуқини ауксион орқали сотиш.

Бундан ташқари “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги

қонунида ўз аксини топган

Ўзбекистонда инвесторлар учун солиқ оғирлигини

пасайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, соғлом рақобат муҳитини
қўллаб

-

қувватлашга йўналтирилган солиқ сиёсати ва солиқ

-

тариф бошқаруви

ислоҳотлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда

[3].

Ривожланган мамлакатларда тўпланган бой тажрибалар, амалга оширилган

ислоҳотлар, қабул қилинган қарорлар ва чора

-

тадбирларнинг туб моҳиятини

ўрганиш, ютуқ ва камчиликларини илмий жиҳатдан танқидий таҳлил қилиш миллий
иқтисодиётимизнинг тараққиёти учун ҳар томонлама дастак вазифасини ўтайди.
Бинобарин, халқаро майдонда мавжуд бўлган бой тажрибалар, замонавий
тенденциялар

йилдан

-

йилга

такомиллашиб,

ўзгариб

бормоқда.

Хусусан,

инвестицияларни жалб этиш, уларни экпорт ва импорт қилиш, инвесторларнинг
манфаатларини ҳимоя қилиш, инвестицион фаоллик ва рақобатбардошликни
ошириш билан боғлиқ масалалар шулар жумласига киради

[4].

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси, инвестиция фаоллигининг ўсиш

суръатлари инвестиция муҳитига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Хорижий инвестицияларни
республика иқтисодиётига жалб этиш учун зарурий шарт

-

шароитлар яратилиши

муҳимдир, у, қачонки, қайси мамлакатда иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий шарт

-

шароитлар мавжуд (ижобий) бўлсагина ўша давлат иқтисодиётига қўйилиши мумкин

[4].

Инвестиция

муҳитининг

жозибадорлиги

хорижий

инвестициялар

оқимини

кўпайтиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Ўз навбатида, инвестиция муҳити ўзи нима?
Унинг жозибадорлиги нималарга боғлиқ? Инвестиция муҳитига қандай таъриф бериш
мумкин? Қолаверса, инвестиция муҳитига қандай омиллар таъсир кўрсатади? каби
саволларнинг туғилиши, табиийдир.

Иқтисодчи

-

олимлардан А.Вахабов, Ш.Хажибакиев, Н.Муминовлар инвестиция

муҳити тўғрисида қуйидагиларни таъкидлаб ўтадилар: “Инвестиция муҳити –

бу хорижий

капитал қўйилмаларининг қалтислик даражасини ва улардан мамлакатда самарали
фойдаланиш имкониятларини олдиндан белгилайдиган иқтисодий, сиёсий, юридик ва
ижтимоий омиллар йиғиндисидир. Инвестиция муҳити комплекс, кўпқиррали тушунча
бўлиб, миллий қонунчилик, иқтисодий шарт

-

шароитлар (инқироз, ўсиш, стагнация),

божхона режими, валюта сиёсати, иқтисодий ўсиш суръатлари, инфляция суръатлари,
валюта курсининг барқарорлиги, ташқи қарздорлик даражаси каби кўрсаткичларга эга”

[5]

. Шунингдек, мамлакатдаги инвестиция жараёнларига таъсир кўрсатувчи иқтисодий,

сиёсий, меъёрий

-

ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа шарт

-

шароитлар мажмуи инвестиция

муҳитини англатади.

“Инвестиция муҳити”

ва

“инвестиция иқлими”

синоним тушунчалар сифатида

ишлатилади. Бу хусусда иқтисодчи

-

олимлардан Д.Ғозибеков ва Т.Қоралиевлар томонидан

қуйидаги фикрлар билдирилган: “Инвестиция иқлими жуда кенг маънода ишлатиладиган
тушунча бўлиб, инвестор томонидан ҳисобга олинадиган барча муаммо ва масалаларни
мужассамлаштиради. Инвестор томонидан маълум бир мамлакатга капитал ажратишнинг
қулай ва ноқулай томонлари белгиланади, шу билан бир қаторда, ўз капиталини
киритмоқчи бўлган мамлакат мафкураси, сиёсати, иқтисодиёти ва маданиятига катта
аҳамият берилади”

[6]

. Шунингдек, иқтисодчи олимлар К. Эклунд, Ж. Кейнс, М.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

93

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Сорнаражах,

В.Н.Щербаков, К.В. Балдин, В.М.Аскинадзи, В.Ф. Максимов, Э.С.

Хазанович, Али Салим, Муҳаммад Реза Разави, Лиу Ванг ва Н.Г.Каримов, Д.Ғ.Ғозибеков,
А.В.Вахабов,

Ш.Х.Хажибакиев,

Н.Г.Муминов,

М.А.Раимжонова,

Б.С.Маматов,

Ш.И.Мустафакулов, Д.Ю. Хўжамқуловларнинг илмий ишларида инвестицион муҳит
жозибадорлиги, миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш
муаммоларига бағишланган масалалар

кўриб чиқилган

.

Тадқиқот методологияси

Илмий мақолада кўтарилган муаммони атлофлича таҳлил қилиш, таҳлил

натижаларини тизимлаштириш асосида илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб
чиқишда индукция ва дедукция, мақсадли ривожлантириш, тизимли ва қиёсий
таҳлил, график тасвирлаш, эксперт баҳолаш ва иқтисодий статистик каби усуллардан
кенг фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Жаҳонда хорижий капитални жалб этиш бўйича мамлакатлараро кескин кураш

кетмоқда. Хорижий инвестициялар ҳажми, унинг сифати ва қулай шартлардан
фойдаланиш борасида ривожланган мамлакатларда йилдан

-

йилага инвестицион

муҳит

жозибадорлигини

таъминлашга

хизмат

қиладиган

инновацион

инструментларнинг турли кўринишлари яратиб келинмоқда. Шулар қаторида,
иқтисодий ривожланиши бошқа давлатларга қараганда тез суръатларда ўсиб
бораётган, товар ва хизматлари дунёнинг барча ўлкаларида тарқалган, бугунги кунда
учта энг кўп тарқалган сўз –

“Made in China”, дея эътироф этилаётган, қанчадан қанча

иқтисодчи олимлар томонидан ўрганилган лекин ҳали бу тажрибалардан

тўлиқ

фойдаланиш масаласига келганда намоён бўлмаётган

Хитойнинг инвестицияларни

жалб қилиш борасидаги ютуқлари ва бунинг омилларини

кўриб чиқамиз.

Хитойнинг тез суръатларда ривожланишига таъсир кўрсатган

муҳим

омиллардан бири

инвесторлар учун зарур бўладиган, ҳудудларнинг имкониятлари

ва

салоҳиятларини намоён этадиган маълумотлар базасини (паспортни) ишлаб

чиққанлиги ва арзон ишчи кучига эгалиги билан белгиланади. Ушбу база интернет

-

ресурс сифатида очиб қўйилганлиги, Хитой корхоналари учун хорижий
инвестицияларнинг оқиб келишини ва бизнес

ҳамкорликнинг кучайишини

таъминлади. Бугунги кунда Хитойнинг жаҳон иқтисодиётидаги мавқеини ҳамда
иқтисодиётнинг юқори суръатларда ошишини таъминлашга хизмат қилган омил ҳам,
айнан унинг очиқлиги, соғлом имижи ва инвестицион жозибадорлигидир. Аммо,
бугунги кун экспертларининг фикрларига кўра, Хитойнинг очиқлиги, жаҳон
ҳамжамиятига юқори суръатларда интеграция бўлиб, бораётганини мамлакат
фуқаролари ва чет эл жамоатчилиги салбий ҳолат сифатида ҳар хил қабул
қилишмоқда. Буларнинг ҳаммаси замонавий Хитой тўғрисида, у ерда амалга
оширилаётган жараёнларни англамасдан туриб чиқарилаётган хулосалардир десак,
тўғри бўлади. Зеро, Хитой раҳбарияти томонидан қуйидаги жиҳатларга онгли тарзда
алоҳида эътибор қаратилмоқда:

-

ташқи дунё билан Хитойнинг мустаҳкам алоқасини ўрнатиш;

-

тадбиркорлар билан давлатнинг бирдамлиги ва ишончли шерикчилигини

таъминлаш;

-

жаҳон ҳамжамияти тасаввурида Хитойнинг ишончли ҳамкор имижини ҳосил

қилиш;

-

ишлаб чиқаришнинг юқори маҳсулдорлиги билан ривожланиш эмас, балки

тараққиётнинг инновацион асосда қурилишини таъминлаш ва бошқалар

[4].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

94

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Айнан шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, 2004 йилдан Хитой давлати

мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш муаммосини ҳал этиш
билан фаол шуғулана бошлади. Олдинги ўн йилда Хитой жаҳон ҳамжамияти олдида
ўзининг нуфузини ва обрўсини кўтариш бўйича кўплаб тизимли тадбирларни амалга
оширди. У бир қанча халқаро ва минтақавий ташкилотлар: ОТҲТ

-

Осиё

-

Тинч океани

Ҳамкорлик Ташкилоти, ШҲТ

-

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти билан иқтисодий

ҳамкорлик бўйича, шунингдек, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш бўйича
хитой

-

араб, хитой

-

африка ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириб келмоқда

[7].

Хитой давлати Бутунжаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) аъзо бўлиши билан кўплаб

соҳаларда туб ислоҳотларни амалга оширди. Хусусан,

қуйидаги муҳим

йўналишларда: турли хилдаги тарифларни пасайтириш; иқтисодиётнинг етакчи
соҳалари, хусусан хизматлар: телекоммуникация, суғурта, банк, савдо, логистика
соҳаларига йўналтириладиган инвестицияларга тўсиқ ва чекловларни олиб ташлаш
билан боғлиқ чора

-

тадбирларни келтириш мумкин. Ушбу яратилган имконият ва

шароитлар туфайли нафақат трансмиллий компаниялар, балки кичик ва ўрта
ҳажмдаги хорижий компанияларнинг Хитой давлатига инвестиция киритиш билан
боғлиқ фаоллиги янада ошди. Шулар туфайли Хитойга киритилган ТТХИ ҳажмининг
ошиши йилдан

-

йилга ўсиб борди. ЖСТ аъзо бўлиши натижасида 2006 йилдан

хорижий банк муассасалари учун географик ва операцион чекловлар олиб ташланди.
Бунинг оқибатида хорижий банкларнинг шуъба муассасалари ташкил этилди ва улар
томонидан Хитойнинг исталган ҳудудида резедентлар учун юанда операцияларни
амалга ошириш билан боғлиқ тартиблар ўрнатилди. Тақдим этилган имкониятлардан
Англия банки

-

Стандарт Чартетеред Банк биринчилардан бўлиб фойдаланди ҳамда

бошқа бир қатор банкларнинг: Citigroup (АҚШ), HCBCN (Англия), ABN AMRO
(Нидерландия), Bank of east Asia (Гонконг) ва Hang Seng Bank (Гонконг) банкларининг
кириб келишини таъминлади. 2008

-

2012 йилларда бошланган жаҳон молиявий

-

иқтисоий инқирози даврида Хитой давлати хорижий инвестицияларнинг кириб
келишини пасайтирмаслик мақсадида “яшил йўлак” тизимини амалга оширди. Ушбу
тизимдан хорижий капиталага эга бўлган корхоналарни рўйхатдан ўтказиш ва
хорижий инвестицияларнинг кириб келишини рағбатлантириш масалалари ўрин
олган бўлиб, бу, ўз навбатида, инвесторлар учун “ҳимоя ёстиғи” вазивасини ўтади.
Амалга оширилган ижтимоий

-

иқтисодий, ҳуқуқий

-

маъмурий ва сиёсий

-

ташкилий

чора

-

тадбирлар сабаб Хитой кейинги беш йилда энг йирик савдо

-

сотиқни амалга

ошираётган ҳукмрон давлатлардан бирига айланди

[4].

UNTAD томонидан эълон

қилиб келинаётган ҳисоботларда ХХР капиталнинг импорти ва экспорти бўйича лидер
мамлакат сифатида рейтингда кучли иккиликдан жой олиб келмоқда. Инқироздан
олдинги даврларда (2005

-

2007) Хитойга тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар

импорти ўртача 76,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этган бўлиб, бу жаҳондаги
умумий кўрсаткичнинг (ТТХИ импортининг) 5,4 фоизига тўғри келган

. 2019

йилга

келиб эса Хитой 141

млрд.доллар ТТХИ ўзлаштирди. (Қаранг: 1

-

расм)

[8].

Агар ушбу статистик кўрсаткичларга

Хитой Халқ Республикаси учун

“инвестицион дарвоза” бўлган Гонконг ва Сингапур давлатларини қўшадиган бўлса,
бу фарқ янада камаяди. 2019 йилда Гонконг 68

млрд доллар қиймат кўринишида

ТТХИ қабул қилган бўлса, Сингапур давлати 92 млрд. доллар ТТХИ қабул қилди.

Тадқиқотимизни янада чуқурлаштириш, унинг савиясини бойитиш мақсадида

Сингапур давлатининг тажрибасини ҳам таҳлил қиламиз.

Ривожланиш даражаси бўйича юқори кўрсаткичларни намоён этган, ўзининг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

95

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бой тажрибаси ва интеллектуал салоҳиятининг юксаклиги бўйича дунё мамлакатлари
ичида юқори ўринларда турадиган, аҳолиси сони унчалик ҳам катта бўлмаган, аммо
компьютер дастурларини яратиш, телекоммуникация соҳасида салмоқли нуфузга эга
бўлган, Жаҳон банки томонидан эълон қилинган ҳисоботларда жон бошига ЯИМ
ишлаб чиқариш бўйича (харид қуввати паритети бўйича) 3

-

ўринда турган, “Осиё

йўлбарслари”, деб ном олганлардан бири бўлмиш Сингапур давлатида ҳам
инвестицион муҳитни яхшилаш, унинг жозибадорлигини ошириш юзасидан бой
тажриба тўпланган.

Қуйида келтирилган 1

-

расмдан биз кўришимиз мумкинки, жамғарилган

ТТХИлар, 2018

-2019

йиллар учун 20 та энг юқори рейтингга эга бўлган мамлакатлар

орасида 5

-

ўринни Сингапур давлати эгалаган бўлиб, 2019 йилда 92 млрд. доллар

ҳисобида тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар қабул қилган.

Бу ютуқларга эришишининг асосий омилини қуйидагича изоҳлашимиз мумкин:

Сингнапур давлатининг ривожланиш йўли, қўлга киритган “иқтисодий мўъжизаси”
билан шуғулланган барча олимларнинг фикри бир муҳим нуқтага бориб тақалади. У
ҳам бўлса, Сингапурда қулай инвестиция муҳитининг яратилганлиги. Айнан ушбу
ҳолат туфайли инвесторлар томонидан бу янги давлатга кўплаб лойиҳалар киритиш
амалга ошди, ЯИМ ҳажми йилдан

-

йилга кескин ортиб борди. Бугунги кунда ҳам

инвесторлар томонидан Сингапур давлатига ҳеч иккиланмасдан капитал маблағлар
йўналтириб келинмоқда. У ердаги инвестицион муҳит жозибадорлиги донор
мамлакатларнинг доимий қизиқишига сабаб бўлмоқда.

1-

расм. Жамғарилган ТТХИлар, 2018

-2019

йиллар учун (20 та энг юқори рейтингга

эга бўлган мамлакатлар мисолида), млрд. долларда

[8].

254

138

80

114

-28

60

104

65

42

43

74

68

38

35

13

33

6

21

4

21

246

141

92

84

78

72

68

59

51

50

36

36

34

33

32

27

24

23

21

18

-50

0

50

100

150

200

250

300

АҚШ

ХХР

Сингапур

Голландия

Ирландия

Бразилия

Гонконг, Хитой

Буюк Британия

Ҳиндистон

Канада

Германия

Австралия

Франция

Мексика

Россия Федерацияси

Италия

Кипр

Индонезия

Швеция

Исроил

2019 й.

2018 й.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

96

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Инвестицион муҳитнинг соғломлиги, жозибадорлигини давлатнинг ижтимоий

-

иқтисодий ҳолатини акс этувчи макроиқтисодий кўрсаткичлар орқали ҳам баҳолаш
мумкин.

Жаҳон банкининг (ЖБ) классификациясига кўра, Сингапур давлати энг юқори

даромадга эга бўлган давлатлар қаторига киради

[9].

Инвестицион иқлимга таъсир

кўрсатувчи муҳим кўрсаткмчлардан биттаси –

инфлация даражасидир. Инфлация

даражаси қанчалик паст бўлса, инвестицион жозибадорлик шунчалик даражада
юқори бўлади. 2005 йилда Сингапурда инфлация даражаси 0,5 фоизни, 2019 йилга
келиб эса 0,

4

фоизни ташкил этди

[10].

Давлатнинг инвестицион муҳит жозибадорлигига баҳо беришда, бугунги кунда

энг кўп тарқалган усуллардан бири бу –

Doing Business индекси; Глобал

рақобатбардошлик индексидир.

Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро молия корпорацияси томонидан эълон

қилиниб

келинаётган Doing Business индексида Сингапур 190 мамлакат орасида 2019

йилда 2 ўринни қайд этди. 2008 йилдан 2014 йилга қадар Сингапур бу индекисда 1
ўринни эгалаб келган бўлса, 11 йил мобайнида Сингапур ўртача 1,45 ўриндан паст
кўрсаткични қайд этмади

[11].

Олиб борилган изланишлар ва ўтказилган сўровнома натижаларига кўра,

Сингапурда бизнесни очиш ва уни юритиш бўйича яратилган шароитлар ва юқори
натижага эришишда давлат сиёсий тизимининг барқарорлиги, самарали иқтисодий
сиёсат, юқори инвестицион имкониятнинг мавжудлиги ва инфраструктуранинг
ривожланганлиги таъсир кўрсатган.

Глобал рақобатбардошлик индекси 141

та мамлакат бўйича қуйида берилган

соҳалар юзасидан 0 дан 100 баллгача баҳоланиб, унинг ўртачаси чиқарилади. Булар
қуйидагилар:

институтларнинг

сифати,

инфраструктура,

макроиқтисодий

барқарорлик, соғлиқни сақлаш ва бошланғич таълим, олий таълим ва қайта
тайёрлаш, товар ва хизматлар бозорларининг самарадорлиги, меҳнат бозорининг
самарадорлиги, молия бозорларининг ривожланганлиги, технологик тараққиёт
даражаси, ички бозор кўлами, компанияларнинг рақобатбардошлиги, инновацион
салоҳият билан боғлиқ кўрсаткичлардан иборатдир.

2-

расм. Глобал рақобатбардошлик индекси бўйича энг юқори рейтинга эга

бўлган лидер

-

давлатлар, 2019

йил(балл: 0

-

100 ҳисобида)

[12].

84,8

83,7

83,1

82,4

82,3

82,3

81,8

81,2

81,2

81,2

79

80

81

82

83

84

85

86

Сингапур (1)

АҚШ (2)

Гонконг (3)

Нидерландия (4)

Швейцария (5)

Япония (6)

Германия (7)

Швеция (8)

Буюк Британия (9)

Дания (10)

2019 йил


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

97

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

расмдан биз кўришимиз мумкинки, 10 та энг юқори рейтинга эга бўлган

давлатлар ичида Сингапур биринчи ўринни банд этиб келмоқда. Аниқ статистика
маълумотларига назар соладиган бўлсак, саккиз йилдан буён Сингапур ушбу
рейтингнинг етакчи ўринларидан тушмай келмоқда. Мазкур давлат глобал
рақобатбардошлик индексининг 12 та кўрсаткичидан 4 таси бўйича 1 ўринни яъни
булар: инфраструктура, соғлиқни сақлаш ва бошланғич таълим, олий таълим ва қайта
тайёрлаш, товар ва хизматлар бозорларининг самарадорлиги, 3 таси яъни
институтларнинг сифати, меҳнат бозорининг самарадорлиги, молия бозорларининг
ривожланганлиги бўйича 2

-

ўринни эгалади. Ушбу натижаларни қайд этишига

мамлакатда олий таълим тизимини такомиллаштириш ва юқори малакали
мутахассисларни тайёрлаш бўйича давлат томонидан олиб борилаётган чора

-

тадбирлар таъсир кўрсатиб келмоқда.

Юқорида қайд этилган тажрибаларни ўрганиш асносида аниқ бўлдики, Хитой

ва Сингапур давлатларининг хорижий инвестицияларни жалб қилишда инвестицион
муҳит жозибадорлигини ошириш борасидаги тажрибаларини Ўзбекистон шароитида
татбиқ этиш, улардан фойдаланиш келажакда мамлакатнинг бундан

-

да юқори

суръатларда ривожланишини, аҳолининг даромад манбаи кўпайишини таъминлашга
хизмат қилади. Жумладан

,

ушбу давлатлар каби Ўзбекистонни ҳам халқаро

ташкилотлар томонидан ўтказиладиган сўровномаларда фаол иштирок этиши, жаҳон
мамлакатларининг инвестицион жозибадорлигини кўрсатадиган рейтингларнинг
барчасида хусусан, “Глобал рақобатбардошлик индекси”, “Глобал инновацион индекс”
ва “Бизнес муҳити ҳафи индекси”ларида иштирокини таъминлаш бўйича чора

-

тадбирларни амалга ошириш келажакда инвесторларнинг инвестицияларни киритиш
бўйича қарорларига ижобий таъсир кўрсатади.

Сабаби

,

хорижий инвестор бирор бир

давлатга инвестиция киритишдан олдин, ўша мамлакатнинг инвестицион муҳити
ҳақида ишончли маълумотга эҳтиёж сезади. Албатта, энг ишончли манбалардан бири
бу халқаро иқтисодий ташкилотлар томонидан юритиладиган индекслар
ҳисобланади. Бу индекслардан инвесторлар ўзларига керакли ва ишончли
маълумотларни қўлга киритишлари мумкин. Шундай экан, юқорида номи
келтирилган индекларда Ўзбекистонни иштирокини таъминлаш, Ўзбекистоннинг
инвестицион муҳитини хорижий инвесторларга намоён қилишда ижобий аҳамиятга
эга.

Шунингдек,

Хитой

ва

Сингапур

давлатлари

инвестицион

муҳити

жозибадорлигини оширишга имкон берган навбатдаги омил бу мамлакат ҳудудлари
тўғрисидаги

инвесторларга керакли маълумотларни инвестиция қабул қиладиган

давланинг маъсул ташкилотлари томонидан расмий сайтда Ўзбекистон ҳудудларининг
ижтимоий

-

иқтисодий салоҳиятини инобатга олган ҳолда, Давлат статистика қўмитаси

томонидан ҳар бир ҳудуднинг (вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон
Республикаси) инвестицион муҳит жозибадорлиги бўйича “Йиллик статистик харита”
эълон қилиб борилишини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Ушбу харитадан қуйидаги кўрсаткичлар жой олиши мақбул ҳисобланади:

ҳудуднинг

ривожланиш салоҳияти;

солиқ сиёсатининг асосий таркибий қисмлари;

ҳудуднинг

табиий

-

географик ва инфраструктура салоҳияти;

инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги;

фуқаролик индекси. Бунда аҳолининг ижтимоий фаоллиги, бошқарув

самарадорлиги, таълим олиш ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш
имконияти, турли хилдаги ижтимоий

-

иқтисодий маълумотларга эга бўлишлик, уларнинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

98

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

очиқлиги, маҳаллий ҳокимиятнинг аҳоли билан яқинлиги ва ҳамкорлиги билан боғлиқ
бўлган таркибий кўрсаткичлар қамраб олинади.

Бундан ташқари, ушбу мамлакатлар

тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қуйида икки таклиф этилаётган тадбирни ҳам
Ўзбекистон инвестицион муҳити жозибадорлигини оширишга кўмак бўладиган омил
сифатида амалиётга татбиқ қилиниши ўз ижобий самарасини кўрсатади:

Давлат бюджети харажатлари ва киритилаётган

инвестицияларни онлайн

тарзда кузатиш имконини берадиган платформа яратиш лозим;

Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларини тартибга солиш ва жалб

этиш билан шуғуланадиган расмий муассасалар томонидан инвесторларга
бюрократик тўсиқларни юзага келишини олдини олиш ва ушбу муассасалар фаолияти
шаффофлигини таъминлаш мақсадида инвесторларнинг мурожаатлари учун барча
муассасаларни жамулжам қилган платформа яратиш керак. Бунда, инвестор қайси
муассасага мурожа

a

т қилишидан қатъий назар, ушбу мурожат тўғрисида қолган

муассасалар боҳабар бўлиб туриш имконини беради ва бу бюрократия ва
коррупцияни олдини олиш имконини беради.

Бозор ислоҳотларининг навбатдаги босқичида мамлакатимизга хорижий

инвестияларни жалб этишни такомиллаштириш масалаларини ҳал қилиш, хорижий
сармоясини жалб қилиш борасидаги муаммоларни бартараф этиш, хорижий
инвестициялар ҳажмини кўпайтириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш
имкониятларини кенгайтириш масалалари асосий вазифалардан биридир. Ана
шундай вазифаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 2011

-

2019 йиллар давомида

мамлакатимизга жалб қилинган хорижий инвестицияларнинг ўсиш суръатлари
таъминланаётганлиги қайд этилмоқда.

Қуйидаги 3

-

расмдан кўриниб турибдики, 2019 йилда хорижий инвестициялар

ҳажми 13,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, шундан 9,3 млрд. АҚШ
доллари тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялардир. Таҳлил этилаётган даврда жами

хорижий инвестициялар ҳажми 2019 йилда 2011 йилга нисбатан 3,5 мартага ортган.

2019 йил якунлари бўйича, хорижий инвестицияларни мамлакатга жалб қилиш

бўйича асосий хорижий ҳамкорлар Хитой, Россия ва Германия давлатлари бўлди.
Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритадиган давлатлар умумий сони 50 тадан
ошди. Йирик инвестор

-

давлатларнинг умумий жалб қилинаётган тўғридан

-

тўғри

хорижий инвестициялар ва кредитлардаги улуши 34 фоизгача қисқарди.

3-

расм

. 2011-2019

йилларга мўлжалланган Давлат инвестиция дастурлари

доирасида тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларнинг ўзлаштириш динамикаси

(

млрд.

АҚШ доллари

) [13].

0

5

10

15

2011 й. 2012 й. 2013 й. 2014 й. 2015 й. 2016 й. 2017 й. 2018 й. 2019 й.

3,8

3,3

3

3,1

3,3

3,6

3,2

3,9

13,3

3,3

2,5

2,2

2,3

2,4

2,5

2,4

1,8

9,3

Жами хорижий инвестициялар

Шундан тўғридан

-

тўғри инвестициялар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

99

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2018 йил кўрсаткичларига нисбатан тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар ва

кредитларни жалб қилишнинг фаол ўсиши электротехника маҳсулотларини ишлаб
чиқариш (ўсиш –

7,5 баробар), металлургия (ўсиш –

4,6 баробар), тўқимачилик (ўсиш

2,5 баробар), чарм

-

пояфзал (ўсиш –

2,1 баробар) ва нефть

-

газ (ўсиш –

2 баробар)

тармоқларида кузатилди.

Тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар оқимининг ўсиш суръати

ҳудудий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларда ҳам мустаҳкамланиб бориб, уларнинг
умумий ҳажми 2019 йилда 4,8 млрд долларни (шундан асосий капиталда –

4,2 млрд

доллар) ташкил этиб, 2018 йил мос даврига нисбатан 4 баравар ва 2017 йилга
нисбатан 24 баравар кўпайди. Фақат хорижий капитал иштирокида ҳудудларда
умумий қиймати 858,5 млн долларга

тенг 167 та лойиҳа фойдаланишга топширилди.

Инвестиция дастурига мувофиқ 2020 йилда молиялаштиришнинг барча

манбалари ҳисобидан асосий капиталга қарийб 233,2 трлн. сўм капитал қўйилмалар
ўзлаштирилиши режалаштирилган, бунда тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар ва

кредитларнинг –

7,1 млрд. доллар, давлат кафолати остидаги хорижий

инвестициялар

ва

кредитлар

2,7

млрд.

доллар

ўзлаштирилиши

режалаштирилмоқда.

2020 йилда ижтимоий, инфратузилма ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган 2

мингдан зиёд объектлар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган: 206 та
йирик ишлаб чиқариш қувватлари, 240 та ҳудудий ишлаб чиқариш объектлари, 1,6
мингта ижтимоий ва инфратузилма аҳамиятига эга объектлардир

[14].

Ўзбекистоннинг ижтимоий

-

иқтисодий

тараққиётининг асосий тенденцияси ва

кўрсаткичлари ҳамда келгуси йилларга мўлжалланган прогнозларига кўра устувор
йўналишлардан бири мамлакатимизда, энг аввало, жалб қилинаётган тўғридан

-

тўғри

хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, хориж инвесторлари учун ишончли
кафолатлар яратиш ҳамда уларнинг ишончини мустаҳкамлаш мақсадида янада қулай
инвестиция муҳитини шакллантиришдан иборат.

Хулоса ва таклифлар

Бугунги кунда Ўзбекистонга хорижий инвестицияларнинг инвестицион

маблағларини жалб этиш бўйича бир қатор масала ва муаммоларнинг ҳалигача очиқ
қолаётганлигини таъкидлаш лозим бўлади. Иқтисодиётга хорижий инвестицияларни
жалб этишда давом этиб келаётган паст кўрсаткичнинг сабабларини аниқлаш
мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) Ўзбекистонда ишлаш тажрибасига эга
хорижий сармоядорлар, бизнесменлар ва молия ташкилотларининг экспертлари
ўртасида сўровнома ўтказган. Улар Ўзбекистонга сармоя оқимини тўхтатиб қўяётган
қатор омил ва шароитларнинг баъзилари сифатида қуйидагиларни санаб ўтишган:

-

банк

-

кредит тизимининг такомиллашмагани;

-

сармоядорлар ҳуқуқларининг заиф ҳимояси ва етарли даражада самарали

бўлмаган суд тизими;

-

маъмурий

-

бюрократик тўсиқлар (кўплаб хорижий компаниялар ўз фаолиятини

амалга ошириш учун лицензия ва рухсат олиш тартиб

-

қоидаларидан норози);

-

паст

инвестиция рейтинги

[15].

Юқорида келтирилган инвестицион муҳит жозибадорлигини ошириш йўлида

тўсиқ бўлиб келаётган муаммо ва камчиликлардан

ҳамда 2011 йилдан 2019 йилгача

иқтисодиётга киритилган хорижий инвестицияларни ўзлаштириш даражасини таҳлил


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

100

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қилиб

чиққанимиздан

келиб чиқиб

қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга

мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:

Бизнинг фикримизча, инвестиция иқлими барқарорлигини таъминлаш учун,

биринчи навбатда, инвестиция рисклари суғуғртасини ёки ҳимояси тизимини кенг
ривожлантириш, меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларни тўла маънода амал қилишига

эришиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, инвестиция иқлими барқарорлигини,
фикримизча, давлатнинг хорижий инвестицияларга бўлган сиёсий муносабати,
давлатнинг иқтисодиётга аралашуви даражаси, давлат аппарати бошқармасининг
ишлаш самараси, давлатнинг сиёсий барқарорлиги, иқтисодиётнинг умумий ҳолати
(ўсиши ёки инқироз), инфляция даражаси, валюта курсининг барқарорлиги, солиқ ва
божхона имтиёзлари, ишчи кучларининг қиймати ва мехнат ресурсларини
ишлатилиш тартиби, аниқ товар ва хизмат турларига бўлган талаб ва таклифнинг
мавжудлиги, кредит баҳоси, қолаверса жамият аъзоларининг хорижий капитал ва
хусусий мулкчиликни шаклланишига бўлган муносабати, жамиятнинг идеологик
билимлари даражаси, ишчи кучларининг ташкилотчилик ва тадбиркорлик қобилияти
каби омилларни чуқур ўрганиш ва таҳлил этиш асосида таъминлаш мумкин.

Ўзбекистонда қулай инвестиция иқлими яратилиши учун кенг ҳаракат қилинмоқда,

бу борада хорижий инвесторларга турлича молиявий имтиёзлар

ва ҳуқуқлар берилган,

бозор инфратузилмаси шакллантирилмоқда. Шунинг билан биргаликда қуйидаги
тадбирлар, бизнинг фикримизча, инвестиция иқлимини янада яхшилаш имкониятини
беради: сўмнинг қадрини кўтариш; мулк даҳлсизлигини таъминлаш, инвест

o

рлар ҳақ

ҳуқуқини

ҳимоялашни янада ошириш, банк фоизи ставкаларини барқарорлаштириш;

ислоҳотларнинг босқичма

-

босқич амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда солиқ

тизимини илмий асосланган ҳолда такомиллаштириш; маъмурий буйруқбозлик
ҳолатларига

чек қўйиш; Ўзбекистондаги

акциядорлик жамиятларининг акцияси нуфузини

ва унинг ликвидлилигини ошириш, хорижий инвесторларни уларга жалб эта билиш,
қимматли

қоғозлар бозорини ривожлантириш.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси,

босиб ўтган йўли, иқтисодий ривожланишни таъминлаш йўлида мамлакатнинг
инвестицион муҳитни соғломлаштириш борасида қабул қилган қонунлари, ишлаб
чиққан қарорларини ўрганиш, инвестициялари кенгроқ жалб этиш бўйича ишлаб
чиққан усул ва услубларининг керакли жиҳатларини Ўзбекистон шароитига татбиқ
этиш

муҳим

масалалардан

ҳисобланади.

Зеро,

тўпланган

тажрибаларни

мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда татбиқ этилиши,
таваккалчиликни

пасайтиришга,

мавҳумликни

олди

олинишига,

юқори

самарадорликнинг таъмин этилишига олиб келади.

Ушбу таклиф ва тавсияларнинг амалиётга самарали татбиқ этилиши Ўзбекистон

иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш имконини беради.

Фойдаланилган адабиётлар

1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси. «Халқ сўзи» газетаси, 2018 йил 29 декабрь № 271

-272 (7229-7230)

сони.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

101

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2.http://lex.uz

, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари

миллий базаси.

3.https://lex.uz/docs/4664142 (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси).

4

.Мустафакулов Ш.И. Инвестицион муҳит жозибадорлиги. Илмий

-

амалий

қўлланма. –Тошкент:Baktria press, 2017.

-

320 б.

5

.Вахабов А.В., Хажибакиев Ш.Х., Муминов Н.Г. Хорижий инвестициялар. Ўқув

қўлланма. –

Т.: «Молия», 2010. –

Б. 153.

6

.Ғозибеков Д.Ғ., Носиров Э.И. Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий

инвестицияларни жалб қилиш. Рисола. –

Т.: «Иқтисод

-

молия», 2007. –

92 б.

7

. Ваҳабов А.В., Таджибаева Д.А., Хажибакиев Ш.Х. Жаҳон иқтисодиёти ва

халқаро иқтисодий муносабатлар: дарслик.

-

Т.:

Baktria press, 2015. -

584 б.

8.UNCTAD,FDI/MNEdatabase(https://unctad.org/en/PublicationsLibrary/wir2020_e

n.pdf).

9. Lee, K.Y. From Third World to First: The Singapore Story 1965-2000. Sinpapore:

Singapore Press Holdings, 2000/

10. Trading Economics.com / World Bank
11. http://www.doingbusiness.org
12. World Economic Forum, the Global Competitiveness Index Report, 2020

йил

маълумотлари асосида тайёрланган

13

. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмасининг расмий сайти

stat.uz маълумотлари ва kun.uz янгиликлари асосида муаллиф томонидан диаграма
тузилди(

https://kun.uz/news/2020/01/20/2019-yilda-ozbekiston-qancha-xorijiy

investitsiyalarni-ozlashtirgani-malum-boldi)

14.https://kun.uz/news/2020/01/20/2019-yilda-ozbekiston-qancha-xorijiy-

investitsiyalarni-ozlashtirgani-malum-boldi

15.

Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисидаги нутқи (Тошкент
шаҳри, 27

-

май 2017 й.). http://www.mfa.uz/uz/about/speech/2017/05/11127/

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. «Халц сузи» газетаси, 2018 йил 29 декабрь № 271-272 (7229-7230) сони.

http://lex.uz, Узбекистон Республикаси К,онун ^ужжатлари маълумотлари миллий базаси.

https://lex.uz/docs/4664142 (Конун ^ужжатлари маълумотлари миллий базаси).

Мустафакулов Ш.И. Инвестицией мух,ит жозибадорлиги. Илмий-амалий кулланма. -Тошкент:Baktria press, 2017.-320 б.

Б.Вахабов А.В., Хажибакиев Ш.Х., Муминов Н.Г. Хорижий инвестициялар. Укув кулланма.-Т.: «Молия», 2010.-Б. 153.

б/озибеков Д.Е, Носиров Э.И. Узбекистон ицтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб цилиш. Рисола. -Т.: «Ицтисод-молия», 2007. -92 б.

Вагабов А.В., Таджибаева Д.А., Хажибакиев Ш.Х. Жа^он ицтисодиёти ва халцаро ик,тисодий муносабатлар: дарслик. -Т.: Baktria press, 2015. -584 б.

UNCTAD, FDI/MNEdatabase(https://unctad.org/en/PublicationsLibrary/wir2020_e n.pdf).

Lee, K.Y. From Third World to First: The Singapore Story 1965-2000. Sinpapore: Singapore Press Holdings, 2000/

Trading Economics.com / World Bank

http://www.doingbusiness.org

World Economic Forum, the Global Competitiveness Index Report, 2020 йил маълумотлари асосида тайёрланган

Узбекистон Республикаси давлат статистика цумасининг расмий сайти stat.uz маълумотлари ва kun.uz янгиликлари асосида муаллиф томонидан диаграма тyзилди(https://kun.uz/news/2020/01/20/2019-yilda-ozbekiston-qancha-xorijiy investitsiyalarni-ozlashtirgani-malum-boldi)

https://kun.uz/news/2020/01/20/2019-yilda-ozbekiston-qancha-xorijiy-investitsiyalarni-ozlashtirgani-malum-boldi

Узбекистон Республикасининг Ташци ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисидаги нутк,и (Тошкент ша^ри, 27-май 2017 й.). http://www.mfa.uz/uz/about/speech/2017/05/11127/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов