Описательный анализ социально-экономического развития регионов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
180-187
16
5
Поделиться
Сатторов, С. (2021). Описательный анализ социально-экономического развития регионов. Экономика и инновационные технологии, (4), 180–187. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11936
Санжар Сатторов, Народное образование Сурхандарьинской области

Переподготовка кадров и старшый преподаватель своего областного учебного центра

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья основана на описательном анализе социально- экономического развития регионов и необходимости формирования конкурентоспособной региональной экономики в условиях глобализации и интеграции

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

157

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҲУДУДЛАР ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИ

ДИСКРИПТИВ ТАҲЛИЛИ

Сатторов Санжар Абдумуродович

Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва

уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази катта ўқитувчиси

E-mail:

satt

оrov.s@inbox.ru

Аннотация

.

Мақолада ҳудудларни ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишининг

дискриптив таҳлилига таяниб,

глобаллашув ва интеграция шароитида рақобатбардош

ҳудудий иқтисодиётни шакллантириш зарурати асосланган

.

Шунингдек, мақолада

ҳудудий иқтисодиёт омиллари ва моделлари бўйича назариялар таснифи

таҳлил этилган.

Калит сўзлар:

ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш

,

ҳудудий

сиёсат

,

иқтисодий

ривожланишнинг асосий муаммолари

,

статистик

қийматлар

.

Аннотация

.

Статья основана на описательном анализе социально

-

экономического

развития регионов и необходимости формирования конкурентоспособной региональной
экономики в условиях глобализации и интеграции.

Ключевые слова

:

социально

-

экономическое развитие, региональная политика,

ключевые вопросы экономического развития, статистические значения.

Abstract.

The article analyzes the evidence of regional policy, the experience of an integrated

approach to the implementation of the socio-economic development of regions.

Key words

:

socio-economic development, regional policy, key issues of economic

development, statistical values

Кириш

Ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш келажакдаги сиёсатни такомиллаштириш ва

тадқиқот йўналишларига таъсири кўпинча кутилмаган муаммоларни пайдо бўлишига
сабаб бўлади. Бу борада айниқса, аҳолининг кўпайиши ва ишчи кучининг
ҳаракатчанлиги негизида нафақат ҳудудлар балки, глобал тараққиётнинг тенгсизлиги
ва номутаносиблигини ётишини англаб етиш мумкин бўлади. Бу жуда катта муаммо
бўлиб, уни тезда ҳал қилиш мумкин эмас. Ушбу муаммони ҳал қилишда кутилмаган
хатарларни баҳолашнинг далилларга асосланган компонентни тақдим этиш учун
илмий изланишлар ва тадқиқотлар олиб боришни тақазо этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Таъкидлаш жоизки, ҳар қандай глобал муаммо дастлаб маълум бир минтақа ва

ҳудудларда вужудга келиб агарда уни олдини олинмаса, у глобал миқёсда тус
олишиши тажрибада кузатилган. Бундан келиб чиқадики, ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланиш жараёнларини ўрганишда авваламбор уларни ҳудудий жиҳатдан
ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлиб, бунинг учун “ҳудуд”

,

“ҳудудий ривожланиш”

тушунчаларини мазмун

-

моҳиятини чуқур тушуниб олиш лозим. Бу борада албатта,

кўплаб мутахассис олимлар илмий тадқиқотлар олиб боришган.

Америкалик профессорлар П.Жеймс

ва Ж.Мартин "ҳудуд" тушунчасини ўзига хос

тарзда мавжуд бўлган чалкашликларини англаган ҳолда: “Ҳудуд

-

минтақанинг

ажралмас қисми сифатида тушунилади ва у моҳиятига кўра бир хиллик билан ажралиб
туради, аммо аниқ чегараларга эга эмас”

-

деб таъриф беришган

[1]

. Бундан ташқари,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

158

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ушбу сўз кўпинча қитъаларнинг асосий бўлинмаларини ташкил этувчи жуда катта
чегараларни белгилаш учун ишлатилади.

Географларнинг профессионал тилида “Ҳудуд одатда географик маконнинг шахс

ёки шахслар гуруҳи ёки муассаса талаб қилган ёки эгаллаган қисмига ишора қилиш
учун олинади”

[2].

Бундан кўринадики, ҳудуд географик макон ҳақида фикр

юритишнинг ўзига хос усулларини ўз ичига олади ва ҳудудларнинг ўзи ҳудудий
амалиёт натижаси сифатида қаралиши мумкин. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, кўпгина
ҳолатларда

“ҳудуд” сўзини ўрнига “туман” иборасини ишлатилади. Аммо, “ҳудуд” ёки

“туман” сўзлари жуда хилма

-

хил ҳудудларга нисбатан қўлланилади чунки, улар ўзига

хос маълум бир хиллик билан ажралиб туради ва бу ҳудудларни ажратиш учун асос
бўлиб хизмат қилади.

А.В.Андреев фикрича “Ҳудуд

-

бу бошқа қўшни ҳудудлардан бир қатор

хусусиятлари билан ажралиб турадиган

:

ишлаб чиқариш мазмуни, табиий, меҳнат

ресурслари билан чекланганлиги, қандайдир фаолият турига ихтисослашганлиги
ҳамда ўзига хос характерли ташқи алоқалар каби баъзи бир яхлитликка эга бўлган учта
асосий хусусият билан тавсифланади”

-

деб таъкидлайди

[3].

Бизнингча, ушбу таъриф

бўйича белгиланган хусусиятлар ҳудудий муаммолар билан шуғулланадиган
тадқиқотчиларнинг "ҳудуд” тушунчасини талқин қилишдаги бирлигини чеклайди.

Бир қатор олимлар

“ҳудуд”ни ишлаб чиқариш ва этник шаклланишидан

ташқари, замонавий шароитларда ижтимоий

-

иқтисодий табиатнинг бир қатор сифат

хусусиятлари билан тўлдириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлашади

[4,5].

Жумладан:

-

давлат доирасида иқтисодий ва географик жиҳатдан ажралиб турадиган

иқтисодий ўзгариш шароитида ижтимоий

-

иқтисодий муносабатларнинг субъекти;

-

давлат деб номланган сиёсий, ҳудудий, иқтисодий яхлитликнинг бир қисми;

-

амалга ошириладиган эҳтиёжлар ва функциялар билан белгиланадиган таълим

ва маълум ижтимоий

-

иқтисодий манфаатларда ўзига хослиги уларда ривожланаётган

ижтимоий

-

иқтисодий муносабатларнинг хусусиятлари.

Тадқиқот методологияси

Келтириб ўтилган ушбу хусусиятлар “ҳудуд” концепциясини миллий иқтисодий

яхлитлигининг ҳудудий

-

географик, экологик, ишлаб чиқариш ва ижтимоий

-

иқтисодий

комплекси сифатида изоҳлашга имкон беради, бу эса ижтимоий такрор ишлаб
чиқариш жараёнини ўзига хос шаклларда таъминлайди. “Ҳудуд”" тушунчасини ҳар хил
талқин қилинишига қарамай, уларнинг барчаси мамлакатнинг иқтисодий ва ҳудудий
бўлиниши билан белгиланадиган умумий асосга эга.

Ҳозирги

кунда Ўзбекистон Республикасида ҳудудларнинг

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларидан келиб чиқадиган бўлсак,
давлат ичида пайдо бўлаётган иқтисодий макон

ҳудудларнинг

мустақил иқтисодий

субъектларга айланиб бораётганлиги билан белгиланади. Бундай шароитда ҳудудий
сиёсат тобора кўпроқ

камчиликларни бартараф этишнинг бир усули сифатида эмас,

балки

рақобат сиёсати ва кенгроқ

қамровли ривожланиш сиёсати сифатида қаралиши

мақсадга мувофиқдир

.

Таҳлил ва натижалар

Тадқиқотда тавсифловчи статистика (

Descriptive Statistics)

таҳлилини амалга

оширамиз ва бу орқали тасодифан рўй берган бўлиши мумкин бўлган

гуруҳлар

орасидаги фарқнинг ишончли эканлиги эҳтимолини баҳолашдан хулоса чиқариш учун
статистик маълумотлардан фойдаланамиз. Шундай қилиб, ушбу таҳлилдан умумий
шароитлар ҳақида хулоса чиқариш ва олинган маълумотларда нима бўлаётганини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

159

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тасвирлаш учун фойдаланилади. Бундан ташқари, тавсифловчи статистика бизга катта
ҳажмдаги маълумотларни соддалаштиришга ёрдам беради ва ҳар бир тавсифловчи
статистика кўплаб маълумотларни оддий хулосага қисқартиради. Тавсифловчи
статистиканинг ушбу хусусиятидан келиб чиқиб,

дастлаб Ўзбекистон Республикаси

ҳудудларининг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини таҳлил қиламиз (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг 2000

-

2020 йиллардаги ялпи ҳудудий

маҳсулот ҳажми ўзгаришини дискриптив таҳлили

1

Кўрсаткичлар

Қорақалпоғистон

Республикаси ва

вилоятларнинг кўрсаткичлар

бўйича ўртача қиймати

Кўрсаткичларнинг

ўртача қийматидан

юқори вилоятлар

сони

Кўрсаткичларнинг

ўртача қийматидан

паст вилоятлар сони

Ўртача қиймат

8852,8

7

7

Медиана

4378,8

6

8

Стандарт

оғиш

10633,6

7

7

Дисперсия

144091108,5

4

10

Эксцесс

1,3

4

10

Асимметриклик

1,4

4

10

Интервал

35840,3

6

8

Минимум

212,7

6

8

Максимум

36053,0

6

8

Сумма

185908,7

7

7


1-

жадвал маълумотларидан кўринадики, ўзгарувчининг тавсифлашнинг энг кенг

тарқалган усулларидан бири бўлган частотани тақсимлашга эътибор қаратилган

бўлиб,

частоталарни тақсимлашда биз икки қисм (яъни ўртача қийматдан юқори ва паст
миқдорлар) бўйича кўриб чиқилган. Таъкидлаш жоизки, т

ақсимлашлар фоизлар

ёрдамида ҳам кўрсатилиши мумкин.

Унга кўра,

ўртача ёки медиана, марказий

тенденцияни эҳтимолий тавсифлашда энг кўп ишлатиладиган қийматлар бўлиб, ўртача
қиймат бўйича ҳудудлар ўртасида ялпи ҳудудий маҳсулот юқори (Андижон (9386,4
млрд. сўм), Қашқадарё (10375,7 млрд. сўм), Навоий (8913,4 млрд. сўм), Самарқанд
(11363,1 млрд. сўм),

Тошкент (14716,2 млрд. сўм) ва Фарғона (9924,1 млрд. сўм) вилоятлари ҳамда

Тошкент шаҳри (20133,4 млрд. сўм)) ва паст (Қорақалпоғистон Республикаси

(4906,0

млрд. сўм), Буҳоро

(8028,4 млрд. сўм), Жиззах

(4338,8 млрд. сўм), Наманган

(6723,1

млрд. сўм), Сурҳондарё (6537,4 млрд. сўм), Сирдарё (3163,6 млрд. сўм) ва Хоразм
(5429,5 млрд. сўм) вилоятлари қийматлар бўйича тенглигини (7

тадан вилоятда) кўриш

мумкин.

Медиана қийматига эътибор қаратадиган бўлсак, ўртачадан паст қийматларда 8

та вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси

(2012,1 млрд. сўм), Андижон

(4349,5 млрд.

сўм), Буҳоро

(4437,1 млрд. сўм), Жиззах

(2051,6 млрд. сўм),

Наманган

(3162,6 млрд.

сўм), Сурҳондарё

(3158,7 млрд. сўм), Сирдарё

(1549,4 млрд. сўм) ва Хоразм

(2619,2

млрд. сўм) вилоятлари)ни кузатишимиз мумкин. Ушбу қаторларда мода кузатилмади
ва бу кузатилаётган статистик қаторлар учун ўртача, медиана ва модаларни бир

-

бирига

тенглигида нормал тақсимот(яъни қўнғироқ шаклида бўлса) кузатилишини эътиборга

1

Ўзбекистон Республикаси

Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб

-

китоблари.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

160

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

оладиган

бўлсак,

бундай

ҳолат

мамлакат

ҳудудларининг

нотекис

ривожланаётганлигидан далолат беради ва қолган кўрсаткичларни таҳлил қилиш шарт
эмаслигини ифода этади.

Назарий ёндашувларни ўзгартириш жараёнида самарали ҳудудий

ривожланиш

мақсадлари ҳам

ўзгаради

.

Албатта, бунда келгуси истиқбол учун белгиланадиган

илмий асосланган

даражадаги мақсадлар барча ҳудудлар учун универсал ва умумий

ҳисобланади. Ҳудудларда ушбу ва бошқа умумий мақсадларни янада аниқлаштириш

,

семантик таркибий қисмларни

ҳамда

статистик

қийматларни танлаш орқали амалга

оширилиши мумкин.

Мавжуд ҳудудий ривожланиш назариясини ўзгартиришнинг зарур шартлари

жаҳон иқтисодиёти бозор амалиётида ишлаб чиқилган назарий қоидалар ва ҳудудий
ривожланиш концепцияларини ҳисобга олган ҳолда замонавий иқтисодиётда ҳудудий
ўсиш методологиясини шакллантиришга имкон беради

[6].

Ҳудудларни

ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш назарияларининг ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилиш унинг
иқтисодий

моҳиятини

ҳисобга

олишни

жумладан,

ҳудуднинг

иқтисодий

субъективлигини шакллантиришга ёрдам берадиган омилларни ўз ичига олади.

Ҳудудлар

субъективлигининг ўсишини белгиловчи омилларни таҳлил қилиш

шуни кўрсатадики, улар асосан экзоген бўлиб, ҳудудга ташқи таъсир кўрсатади.
Буларга, аввало, иқтисодиётнинг глобаллашуви, ҳудуднинг ривожланиши ва
шаклланиши киради. Ҳудуднинг ривожланиш субъекти сифатида фаолиятининг асосий
маҳсулотлари қуйидагилардир:

1) ҳудуднинг ва унинг қуйи тизимларининг рақобатдошлиги (ижтимоий,

иқтисодий, бошқарув, экологик, инфратузилма, институционал, хавфсизлик);

2) ҳудудда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рақобатдошлиги;

3) ҳудуднинг рақобатбардош ресурслари, салоҳияти

ва имкониятлари.

Ҳудудларнинг

ривожланиш субъекти сифатида унинг фаолияти маҳсулотларини

институционал дизайни стратегик мақсадлар, стратегиялар ва бошқа институтлар
шаклида амалга оширилади. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва миллий
иқтисодиётининг очиқлиги ички бозорларда ҳам глобал рақобат мавжуд бўлишига
олиб келади (1

-

расм).

1-

расм. Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмаси

.

2

2

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф

ишланмаси

.

3264,7

5408,8

13023,4

12507,6 12094,6 12553,7

13990,7

17458,7

15127,7

2947,4

4091,3

9175,8

12416,6 12137,6

14012,4

19439,2

24292,3

21171,5

0,0

5000,0

10000,0

15000,0

20000,0

25000,0

30000,0

2000

2005

2010

2015

2016

2017

2018

2019

2020

М

лн.

АҚ

Ш

д

о

ллари

Экспорт

Импорт


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

161

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расмда

келтирилган

статистик

маълумотларга

кўра,

Ўзбекистон

Республикасининг умумий ташқи савдо айланмаси 2000 йилга нисбатан 2020 йилга
келиб 30087,2 млн. АҚШ долларига ошиб, 36299,3 млн. АҚШ долларига етди ва бу ўз
навбатида мамлакатимизнинг Халқаро бозорларда ўз ўрнига эга бўлиб
бораётганлигидан далолат беради.

Бунда экспорт ҳажми 2020 йилда 2000 йилга нисбатан

11863,0

млн. АҚШ

долларига

,

импорт ҳажми

18224,1

млн. АҚШ долларига ошиб мос равишда

15127,7

млн. АҚШ доллари ва

21171,5

млн. АҚШ долларини ташкил этиб, савдо баланси

сальдоси

-6361,1

млн. АҚШ долларига

тенг бўлди. Бу эса ўз навбатида маҳаллий

бозорларда ҳам маҳсулот сифатига бўлган эҳтиёжни ортиши ва ишлаб чиқарувчилар
ўртасида маҳсулот рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган чора

-

тадбирларни

амалга ошираётганлигидан далолат беради. Натижалардан кўринадики, глобаллашув
ва интеграция шароитида рақобатбардош ҳудудий иқтисодиётни шакллантириш
зарурати унинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишини бошқаришда устун стратегик

ёндашувни олдиндан белгилаб беради.

Ҳудудий

иқтисодиётнинг

амалий

тадқиқотини

макроиқтисодий

ва

микроиқтисодий жиҳатларга бўлиш мумкин. Ҳудудий макроиқтисодиёт асосан
миллий

иқтисодиёт

таркибидаги

турли

ҳудудларнинг

қиёсий

иқтисодий

хусусиятларини таҳлил қилади. Ҳудудий макроиқтисодиёт қиёсий иқтисодий ўсиш,
ҳудуддаги иш билан бандлик даражасининг ўзгариши ва ҳудудлар ўртасида ишлаб
чиқариш омиллари ҳаракати билан боғлиқ масалалар билан шуғулланади. Ҳудудий
макроиқтисодиётдан фарқли ўлароқ, микроиқтисодиёт кўпроқ ҳудудий иқтисодий
фаолиятнинг жойлашуви ва ўзаро алоқаси муаммоси билан шуғулланади. Бу вақт ва
масофанинг иқтисодий фаолиятга таъсирини муҳокама қилади ва ҳудудда бир хил
бирлик сифатида ишламайди. Демак, ҳудудий микроиқтисодиёт предмети жойлашиш
назарияси билан шуғулланар экан, баъзида макон иқтисодиёти атамаси ҳудудий
иқтисодиётнинг синоними сифатида ишлатилади, аммо бу ҳолда макро жиҳатлардан
кўра кўпроқ макон ва масофанинг аҳамиятига эътибор берилади.Турли мамлакатлар
ўртасидаги ўзаро муносабатлар ўрнига улар ҳудудлар ўртасидаги ўзаро
муносабатларга эътибор беришади. Ҳудудий ривожланиш назариялари ва
моделларининг турли хил спецификациялари мавжуд (

2-

расм).

Расмда келтирилган

анъанавий моделлар сифатида белгиланган ҳудудий

иқтисодий ривожланиш

назарияларининг биринчи гуруҳи ишлаб чиқариш меҳнат ва капиталга кириш
функциясини тақдим этади. Ушбу неоклассик ўсиш назарияларида ҳудудий

фарқлар

пасайиши ишлаб чиқариш, капитал ва меҳнат омиллари мавжудлигига ва ҳудудлараро
ҳаракатчанлигига боғлиқ. Ишлаб чиқариш функциялари бир хил бўлганлиги сабабли,
капитал арзон иш кучи билан ҳудудларга ўтишга интилади, ишчи кучи эса тескари
йўналишни олади. Ушбу тенденциялар капиталнинг қайтиши ва ишчиларнинг иш ҳақи
барча ҳудудларда бир хил бўлгунча давом этади.

Одатда, янги иқтисодий география моделлари иккита иқтисодиёт соҳасини

-

қишлоқ хўжалиги ва саноатни ўз ичига олади. Янги иқтисодий география, аҳоли
миқёсидаги концентрацияни ёки иқтисодий фаолиятни қайтадан иқтисодий ўсишига
ва монопол рақобатбардошликка олиб келадиган шароитларни ўрганади. Ушбу
назарияга биноан, иқтисодий фаолият ҳажмли

иқтисодиётга қайтиш ва монопол

рақобатбардошликка олиб келадиган шароитларда катта ички бозор компаниялари ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

162

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ишчи кучини жалб қилишнинг янада кумулятив жараёнини келтириб чиқариши
мумкин.

2-

расм. Ҳудудий иқтисодиёт омиллари ва моделлари бўйича назариялар таснифи

3

.

Маҳаллий муҳит (атроф

-

муҳит) назариялари шуни кўрсатадики, ишчи кучи

қобилияти, техник ва ташкилий билимлар, ижтимоий ва институционал тузилмалар
каби турли омиллар ҳам капиталга, ҳам иш ҳақига таъсир қилади. Эндоген ўсиш
моделлари ва ўсиш назариялари ўртасидаги фарқ меҳнатни ташкил этишдаги
ўзгаришлар натижасида юзага келади. Эндоген ўсиш моделлари ва ривожланиш
одатда ҳудудларни ўраб турган жойларни назарда тутади. Бундай турдаги
назарияларга саноат туманлари модели мисол бўла олади. Ушбу тизимда кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг агломерациясини жамоавий ишлаб
чиқариш жараёни деб аташ мумкин бўлган ярим тайёр маҳсулотларни алмаштиради.
Маҳаллий

тизимдаги корхоналар ва одамлар ўртасидаги муносабатлар фақат

қоидалар билан белгиланмайди, аксарият ҳолларда ушбу ҳудуд анъаналари ва
маданиятига асосланган маҳаллий қоидалар ва урф

-

одатларига боғлиқдир.

Инновацияларни таъкидлаш шуни англатадики, янги ишлаб чиқаришни жорий

этиш ва янги бозорларга чиқиш учун инновацияларга мослашишнинг техник
имконияти жуда муҳимдир.

3

Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси

.

Y=f(L, K)

Неоклассик ўсиш назарияси. Кейнс ёндашуви:
экспорт назарияси базаси

Ҳудудий

иқтисодиёт омиллари бўйича назариялар

таснифи

Анъанавий

модель

Соф агломерация

моделлари

Y=f(

АЕ,

L, K)

Кумулятив сабаблар назарияси. Ўсиш
қутблари назариялари. Янги иқтисодий
география назариялари

Маҳаллий ҳамжамият

моделлари

Y=f(LM, L, K)

Эндоген

ўсиш

назариялари

назарияси

.

Меҳнатни ташкилий ўзгаришларига
асосланган назариялар

Ҳудудий

инновацион

моделлар

Y=f(I, LM, L,

K)

Инкубатор назариялари. Маҳсулот

-

ларнинг ҳаёт цикли назариялари.
Инновацион муҳит назариялари.
Портернинг миллий рақобатбардош
устунлиги назарияси. Илеренинг
индукцион ҳудудий ривожланиши
назарияси. Сторпернинг ҳудудлар
бўйича назарияси.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

163

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бу борада анъанавий

ишлаб чиқариш Y

=f(L, K)

моделидан фойдаланган

ҳолда

Y=

f(LM, L, K) ишлаб чиқариш функциясининг маҳаллий ҳамжамияти модели вакиллари

илгари Y

=

f(AE, L, K) функцияларида тоза агломерация моделлари вакиллари

томонидан ифодаланган агломерация самараси

омилини (AE) чиқариб ташладилар.

Маҳаллий ҳамжамиятнинг ишлаб чиқариш функциялари моделини омил

(I-

инновация) қўшиб кенгайтирадиган ҳудудий инновацион моделларнинг вакиллари,
ишлаб чиқариш функциясида агломерация таъсири омилларини ҳисобга олмайдилар

Y=

f(I, LM, L, K). Ишлаб чиқариш функциясини жалб қилиш ва агломерация самаралари

омили ишлаб чиқариш функциясини янада кенг қамровли (Y

=

f(I, LM, L, K, AE) олади.

Ҳудудий

иқтисодий ривожланиш назариясининг келажакдаги ривожланиши эндоген

-

экзоген иқтисодий ва институционал ривожланиш йўналиши бўйича амалга
оширилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳудудий иқтисодиёт, айниқса унинг макроспектаси

асосан амалий таҳлил сифатида ишлаб чиқилган ва унинг ўсиши ҳудудий

фарқлар ва

турли ҳудудларнинг иқтисодий ютуқлари ҳақидаги сиёсий ташвишларни акс эттиради.

Ҳудудларнинг

иқтисодий ривожланиши ҳар доим ҳам аҳоли яшаш шароитлари

ва ижтимоий соҳа ривожланиш кўрсаткичлари яхшиланиши билан бирга бўлмайди.
Амалда хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий манфаатлари, моддий ишлаб
чиқаришнинг турли тармоқлари, ҳудудлар аҳолиси ва умуман жамиятнинг ижтимоий
манфаатлари кўпинча бир

-

бирига тўғри келмайди. Бу борада ҳудудларда кенг

тарқалган ишлаб чиқаришнинг заиф илмий

-

техник даражаси муаммолар, чекланган

молиявий, меҳнат ва моддий

-

техника ресурслари, улардан фойдаланиш

самарадорлиги пастлиги ҳамда меҳнатни ташкил этишнинг паст даражаси,
бошқарувнинг

номукаммаллиги ва иқтисодий қонун меъёрлари каби муаммоларни

келтириш мумкин.

Ушбу муаммоларнинг натижаси ўз навбатида табиий муҳит ҳолати ёмонлашуви,

ҳудудлар ижтимоий

-

иқтисодий салоҳияти пасайишига олиб келади. Тадқиқотлар шуни

кўрсатадики, иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва кутилмаган фавқулотдаги вазиятлар
даврида аҳолининг реал даромадлари кескин пасайиши ва қашшоқликнинг ўсиши
турли хил иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш нуқтаи назаридан ҳудудлараро
фарқланишнинг ўсиши каби омилга таъсир кўрсатди. Бироқ, бу

фарқланишнинг

ортиши, номинал ва реал даромадлар ҳаракати тенденцияларининг, шунингдек
қашшоқликнинг ўзаро боғлиқлик даражаси, йўналиши ҳамда ривожланиш тезлиги
билан фарқ қилади.

Хулоса ва таклифлар

Фикримизча

,

ҳар қандай ҳудуд иқтисодиётининг

ривожланиши

сармояларни

талаб қилади. Ушбу сармояни авваламбор, энергия хавфсизлиги, кам харажатли

инфратузилма ва экологик муҳофаза йўналишига тақсимлаш

бир қатор афзалликларни

беради. Ушбу афзалликларга бизнингча, қуйидагиларни киритиш мумкин

:

энергия ва

моддий харажатларни камайтириш орқали уй хўжаликлари

ривожлантириш

ва самарали сармоялар учун ресурсларни бўшатиш

;

импортга бўлган ишончни ва энергия таъминотининг заиф геосиёсатига

таъсирни камайтириш

;

кенгайиб бораётган "экологик саноат" соҳасида иш билан таъминлаш учун зарур

бўлган ёрдамни таъминлаш

;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

164

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

атроф

-

муҳитни асраш

бўйича глобал мақсадларга эришиш йўлида интилишни

рағбатлантириш;

қимматбаҳо экологик бойликларни муҳофаза қилиш ва келажак авлодлар учун

яшаш муҳит сифатини яхшилаш. Натижада, қисқа муддатда иш жойлари ва иқтисодий
ривожланиш, ўрта муддатли истиқболда энергия хавфсизлиги ҳамда

технологик

инновациялар, узоқ

муддатли истиқболда келгуси авлод

учун барқарор келажак

таклиф этилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Джеймс П., Мартин Дж. Все возможные миры. История географических идей.

М.: Логос, 1988. 317 с.

2.

Социально

-

экономическая

география:понятия

и

терминқ.Словарь

-

справочник. Смоленск:Ойкумене,2013.

-

328 с.

3.

Андреев, А.В. Основы региональной экономики: Учебное пособие / А.В.

Андреев, Л.М. Борисова, Э.В. Плучевская. –

М.: КНОРУС, 2007. –

336 с.

4.

Гаврилов А. Региональная экономика и управление: Основные понятия и

определения экономики региона [Электронный ресурс] / –

Режим доступа:

http://onby.ru/agavrilovekonomika/2/06

;

5.

Гранберг, А.Г. Основы региональной экономики: Учебник для вузов. –

М.: ГУ

ВШЭ, 2000. –

495 с.; В.И. Видяпина, М.В. Степанова Региональная экономика: Учебник

/ Под

ред.

-

М.: ИНФРА

-

М, 2008. –

686 с.

6.

Лапаева, М.Г. Управление социально

-

экономическим развитием региона в

условиях становления сетевой экономики: монография [Текст] / М.Г. Лапаева, И.Н.
Корабейников, Е.Н. Макеева.

-

Оренбург: ИПК ГОУ ОГУ, 2009. –

268 с.

Библиографические ссылки

Джеймс П., Мартин Дж. Все возможные миры. История географических идей. М.: Логос, 1988.317 с.

Социально-экономическая география:понятия и терминк,.Словарь-справочник. Смоленск:Ойкумене,2013.-328 с.

Андреев, А.В. Основы региональной экономики: Учебное пособие / А.В. Андреев, Л.М. Борисова, Э.В. Плучевская. - М.: КНОРУС, 2007. - 336 с.

Гаврилов А. Региональная экономика и управление: Основные понятия и определения экономики региона [Электронный ресурс] / - Режим доступа: http://onby.rU/agavrilovekonomika/2/06;

Гранберг, А.Г. Основы региональной экономики: Учебник для вузов. - М.: ГУ ВШЭ, 2000. -495 с.; В.И. Видяпина, М.В. Степанова Региональная экономика: Учебник / Под ред. - М.: ИНФРА-М, 2008. - 686 с.

Лапаева, М.Г. Управление социально-экономическим развитием региона в условиях становления сетевой экономики: монография [Текст] / М.Г. Лапаева, И.Н. Корабейников, Е.Н. Макеева. - Оренбург: ИПК ГОУ ОГУ, 2009. - 268 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов