Мамлакатимиз реал сектори корхоналари экспорт салоҳиятини юксалтириш стратегияси

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
191-195
20
3
Поделиться
Хотамов, И. (2011). Мамлакатимиз реал сектори корхоналари экспорт салоҳиятини юксалтириш стратегияси. Экономика и инновационные технологии, (2), 191–195. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7755
И Хотамов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Маркетинг тадқиқотлари, корхона ютуқларининг ҳал қилувчи омиллари ва уларнинг кутилмаган тасодифларини ҳисобга олган ҳолда имконият истиқболларини аниқлаш борасида корхона фаолиятининг стратегик тадқиқоти ўтказилади, маркетинг стратегияси ва уни амалга ошириш йўллари ишлаб чиқилади. Моҳиятига кўра “стратегия” - корхонанинг ўз фаолиятида қарор қабул қилиш мақсадида амал қиладиган қоидалар, йўл-йўриқлар мажмуидир.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

И.С. Хотамов,

иқтисод фанлари номзоди, катта ўқитувчи,

ТДИУ,

МАМЛАКАТИМИЗ РЕАЛ СЕКТОРИ КОРХОНАЛАРИ ЭКСПОРТ

САЛОҲИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ

Маркетинг тадқиқотлари, корхона ютуқларининг ҳал қилувчи омиллари

ва уларнинг кутилмаган тасодифларини ҳисобга олган ҳолда имконият
истиқболларини аниқлаш борасида корхона фаолиятининг стратегик тадқиқоти
ўтказилади, маркетинг стратегияси ва уни амалга ошириш йўллари ишлаб
чиқилади. Моҳиятига кўра “стратегия” - корхонанинг ўз фаолиятида қарор
қабул қилиш мақсадида амал қиладиган қоидалар, йўл-йўриқлар мажмуидир.
Бу қоидалар қуйидагилардан иборат

1)

корхона фаолиятининг ҳозирги ва келгусидаги ривожланишини

баҳолашда қўлланиладиган қоидалар;

2)

корхона ва ташқи муҳит ўртасидаги муносабатларнинг юзага

келишидаги қоидалар, яъни: маҳсулотнинг ѐки технологиянинг қандай турини
у тақдим қилади, қаерга, кимга ва қандай нарҳда ўз маҳсулотини сотади, қандай
йўл билан рақобатчилардан устунликка эришади ва ҳоказолар;

3) корхонанинг ички муносабатларини ташкил қилишдаги қоидалар;
4)

корхонанинг кундалик фаолиятида қўлланиладиган қоидалар.

Республикамиз корхоналари, айниқса, машинасозлик тармоғи корхоналари

бугунги кунда бир қатор қийинчиликларга дуч келмоқдалар. Булар ишлаб
чиқариш, сотиш, молиявий, ресурслар етишмаслиги, товарлар сифатининг
пастлиги кабиларда яққол намоѐн бўлмоқда. Ички бозорда рақобатчиларнинг
пайдо бўлиши, янги технологияларнинг вужудга келиши, собиқ иттифоқ
даврида мавжуд бўлган иқтисодий алоқаларнинг узилиши тармоқ
корхоналарининг айримларини кризис ҳолатига тушириб қўйди. Бундай вақтда
корхона фаолиятини яхшилаш, бозордаги улушини сақлаб қолиш ва уни
мустаҳкамлаш масалаларини йўлга қўйиш жуда муҳимдир. Бизнинг
фикримизча, корхонанинг кризис ҳолатига тушиб қолишига асосий сабаб-
биринчидан, корхонанинг стратегик ривожланиш концепцияси йўқлиги бўлса,
иккинчидан, оператив қарорлар қабул қилиш учун бозорнинг ҳолати, ташқи
муҳит тўғрисида ахборотларнинг йўқлиги, деб ҳисоблаймиз. Кризис ҳолатида
бўлган корхонада ахборотларнинг етишмаслиги қуйидаги уч омил асосида
юзага келади:

1) бозордаги талаб ва таклиф қисман ҳисобга олинганда ѐки умуман ҳисобга

олинмаганда;

2) бозорнинг сифат ва миқдорий кўрсаткичлари ўзгариши тўғрисида

маълумотлар бўлмаганда;

3) корхонанинг товарларни сотиш билан шуғулланувчи бўлими яхши

ривожланмаган, шу сабабли мақсадга қаратилган сотиш сиѐсатини амалга
ошириш имкониятига эга эмас.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

Юқорида санаб ўтилган муаммоларни бартараф қилиш жадал равишда

фаол маркетингга ўтишни талаб қилади. Тадқиқот натижалари шуни
кўрсатдики, ассоциация таркибига кирувчи корхоналарнинг қарийб 50 фоизида
маркетинг бўлимлари ташкил қилинмаган, мавжудларида ҳам маркетингнинг
вазифаларидан комплекс фойдаланиш, бозор конъюнктурасини тадқиқ қилиш
натижасида ахборотлар тўплаш талаб даражасида эмас.
Бозор иқтисодиѐти ривожланиб бораѐтган ҳозирги даврда корхонанинг экспорт
салоҳияти ривожланиши истеъмолчининг истак ва хоҳишини ўз вақтида илғаб
олиш ҳамда уни тезда қондиришга қаратилган тақдирдагина амалга ошади.
Бунинг учун корхонанинг фаолиятини стратегик режалаштириш, унинг яқин ва
узоқ келажакдаги мақсадларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.




Расм.

Машинасозлик корхоналарида маркетинг стратегиясининг

асосий йўналишлари

Манба: муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Асосий ишлаб

чиқариш

фондларини

янгилаш ва

модернизация

қилиш (АИЧФ)

Асосий фондларнинг ҳолати;

технологик

ривожланиш

даражаси

ва

ишлаб

чиқаришни бозор конъюнктураси ўзгаришларига
мослашувчанлиги;

бозорда зарур ишлаб чиқариш воситаларининг
мавжудлиги

Корхонанинг бошқариш тизимини қайта қуриш:

корхонанинг ташкилий структураси ва пресонални
бошқариш тизими;

ишчи кучи бозорида зарур касбий йўналиш бўйича
мутахассисларнинг мавжудлиги

Маркетинг соҳасидаги сиёсат:

корхона маркетингининг ҳолати;

баҳони ташкил қилиш сиѐсати ва баҳолар даражаси;

маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан
ўзаро муносабатлар;

истеъмолчиларнинг хусусиятлари;

рақобатчиларнинг таъсири;

ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотга талабнинг мавжуд-
лиги ва унинг даражаси

Ишлаб чиқариш харажатлари ва инвестиция

соҳасидаги сиёсат:

ўхшаш

корхоналарнинг

инвестиция

сиѐсати

(ҳамкорлар ѐки рақобатчилар);

ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатлар даражаси

Корхонанинг

бошқариш

тизимини

такомиллаш-

тириш

Инновацияларни

ривожлантириш

ташқи бозорда технология ва инновацияларнинг
ривожланиши;

корхонада инновацияларни ривожланиш ҳолати


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

Корхона мақсадларини унинг моҳиятига кўра бир нечта турларга

бўлишимиз мумкин, масалан: бозордаги мақсадлар - таъсир кўрсатиш, сотиш,
бозорнинг

маълум

улушини

эгаллаш;

молиявий

мақсадлар - фойда,

рентабеллик; маҳсулот ва жамият билан боғлиқ бўлган мақсадлар - сифат,
ижтимоий жавобгарлик, корхона фаолияти кафолатини таъминлаш ва
бошқалар.

Корхонанинг экспорт салоҳияти бўйича мақсадни белгилашида ишлаб

чиқарилаѐтган маҳсулотлар хусусияти, ташқи бозордаги имкониятлари,
ишончли сотиш каналларининг мавжудлиги ҳам таъсир кўрсатади. Шуни ҳам
таъкидлаш лозимки, ҳар қандай мақсадга эришиш корхонанинг ҳақиқий
имкониятларидан келиб чиқиб белгиланса, раҳбарият ва ишчи-ходимлар
ўртасида тўлиқ англаб етилсагина, уни амалга ошириш осон кечади. Биз олиб
борилган

маркетинг

тадқиқотлари

ва

иқтисодий-молиявий

таҳлил

натижаларига асосланиб ассоциация таркибига кирувчи бир нечта корхона-
ларнинг яқин келажакдаги стратегик мақсадларини аниқладик.

Жадвал

«Ўзэлтехсаноат» ассоциацияси таркибига кирувчи

айрим корхоналарнинг 2020 йилнинг охиригача амалга оширилиши

мўлжалланган мақсадлари (фоиз ҳисобида)

Корхоналар

Маҳсулот

ҳажмини

ошириш

Сотиш

ҳажмини ошириш

Янги

маҳсулот

ишлаб

чиқариш

Соф

фойдани
ошириш

Молиявий

мустақил-

лик

ташқи

бозорда

ички

бозорда

Асбобсозлик
заводи

15,5

15,0

28,3

20,0

21,2

100,0

Подъѐмник
ҳис.жамияти

21,5

17,4

22,5

19,4

19,2

100,0

ONIKS

масъулияти

чекланган жамият

18,5

14,7

15,3

23,5

28

100,0

ОКБРУ

21,1

15,3

17,2

24,2

22,2 100,0

Тошавтоматика ҳис.
жамияти

19,8

19,6

12,5

21,5

26,6

100,0

Ўзбекхиммаш
ҳис.жамияти

17,

14,7

19,6

21,0

27,7

100,0

Намангангидромаш
ҳиссадорлик жамияти

20,6

19,5

23,6

17,6

18,7

100,0

«Кинап»

и/ч

бирлашмаси

24,8

19,4

20

16,5

19,3

100,0

«SINO» ҳиссадорлик
жамияти

24,2

17,6

17,0

21,2

20,0

100,0

«Андижонкабель»
ҳиссадорлик
жамияти

21,2

19,4

17,7

24,0

17,7

100,0

Манба: Муаллиф томонидан ҳисобланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

«Ўзэлтехсаноат» ассоциацияси таркибига кирувчи кўпгина корхоналар

В2В

- тизимида фаолият олиб борадилар. Яъни, ишлаб чиқарилган маъсулот яна

қайта маҳсулот ишлаб чиқариш учун хизмат қилади. Демак, саноат
маҳсулотлари маркетинги ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Булар
қуйидагилар:

- сотиш ва харид қилишнинг катта ҳажмда эканлиги;
- маҳсулотларнинг техника жиҳатдан анча мураккаблиги;
- харидорларнинг катта таваккал қилишлари;
- сотиб олиш даврининг бир мунча узунлиги;
- сотиб олиш ҳақида қарор қабул қилиш жараѐнининг бир қадар

мураккаблиги;

- харидорларнинг товарларни аниқ тушуниши, билиши, мутахассис эканлиги;
- истеъмолчи ва сотувчилар ўртасидаги муносабатларнинг нисбатан

яқинлиги;

- ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг бир-бирларига ўзаро таъсири;
- олди-сотди ишларининг уюшган бозорларда амалга оширилиши ва ҳ.к.

Саноат маркетинги хусусиятларини белгиловчи омиллардан бири саноат

товарларининг техник жиҳатдан анча мураккаблигидир. Дарҳақиқат
машинасозлик тармоғида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, истеъмол
товарларига нисбатан техник жиҳатдан мураккаблиги билан кўзга яққол
ташланади. Бу ҳол саноат маркетинги ходимларидан ўз соҳалари бўйича
махсус билимли, техника, илм-фан ютуқларидан доимо хабардор бўлишларини,
ўз малакаларини ошириб боришни талаб қилади. Шу йўналиш бўйича олиб
борган маркетинг тадқиқотларимиз шуни кўрсатадики, республикамизда
«саноат дизайни»га бўлган эътибор, унинг ривожланиш ҳолати ва ассоциация
таркибига кирувчи корхоналар экспорт салоҳияти орасида маълум боғлиқлик
мавжуд экан. Ўтказилган маркетинг тадқиқоти натижасида шу нарса аниқ
бўлдики, «саноат дизайни» тушунчаси махсус дизайнерлар ва корхона
раҳбарлари томонидан турлича талқин қилинар экан. Масалан, дизайнерлар
фикрича «саноат дизайни» - бу:

- эстетик

ва

эргономик

талабаларга

мос

келувчи

товарларни

лойиҳалаштириш;

- оммавий ишлаб чиқарилувчи товарлар дизайни.
Дизайнерлардан фарқли ўлароқ йирик корхона раҳбарлари, муҳандислар

«саноат дизайни» деганда товарнинг фақат бир хусусиятини, яъни «эстетик
хусусияти», ташқи кўринишини тушунишар экан. Ўзбекистон саноат дизайни
бугунги кунда ўзининг бошланғич поғонасида турибди, сўров натижасида
саноат дизайнининг ривожланишига акс таъсир кўрсатаѐтган омиллар ҳам
аниқланди. Булар: мамлакатда саноатнинг ривожланиш даражаси етарли
эмаслиги; корхона раҳбарларининг саноат дизайнига бўлган эътиборларининг
пастлиги; саноат дизайни бўйича малакали мутахассисларнинг етишмаслиги;
давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг етарли эмаслиги; жаҳон тажрибасини
етарли даражада қўлламаслик. Республикамиз машинасозлик тамоғида саноат
дизайни билан фақатгина тажриба-конструкторлик бюролари ва хусусий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

фирмалар шуғулланади. Келгусида саноат дизайнининг ривожланишига таъсир
кўрсатувчи омиллар сифатидаги фикрлар билдирилди:

- «саноат дизайни»ни давлат саноат сиѐсатининг устувор йўналиши

даражасига чиқариш;

- «саноат дизайни» бўйича олий ўқув юртларида мутахассислар

тайѐрлашни йўлга қўйиш ва таълим сифатини ошириш;

- саноат корхоналари раҳбарларининг саноат дизайнига бўлган эътиборини

янада кучайтириш.

Юқоридагиларга қўшимча қилиб шуни таъкидлаш жоизки, бизнинг

фикримизча, машинасозлик тармоғида саноат дизайнини келгусида ривож-
лантириш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун
қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади:

- машинасозлик тармоғида саноат дизайнини ривожлантириш бўйича

ягона давлат дастури ишлаб чиқиш;

- давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва капитал қўйилмаларни

кўпайтириш;

- саноат дизайни соҳасида ҳуқуқий тизимни яратиш;
- дизайнерлар ишланмаларини стандартлаштиришни йўлга қўйиш.
- «саноат дизайни»га бағишланган халқаро ва республика миқѐсидаги

илмий-амалий анжуманлар ташкил қилиш.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов