Основа социально-экономического развития и градостроительный потенциал Заравшанского региона

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
146-152
34
5
Поделиться
Каюмов A., & Низамов A. (2015). Основа социально-экономического развития и градостроительный потенциал Заравшанского региона. Экономика и инновационные технологии, (5), 146–152. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8478
A Каюмов, Национальный университет Узбекистана

д.ф.н., профессор

A Низамов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

помощник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье исследованы основные принципы и приоритетные направления структурных сдвигов в экономике Зарафшана, меры по совершенствованию структуры национального хозяйства.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

А.А. Қаюмов г.ф.д., проф. ЎзМУ,

А.А. Низамов ассистент, ТДИУ

ЗАРАФШОН МИНТАҚАСИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

ТАРАҚҚИЁТИНИНГ АСОСИ ВА УРБАНИСТИК САЛОҲИЯТИ

В данной статье исследованы основные принципы и приоритетные

направления структурных сдвигов в экономике Зарафшана, меры по
совершенствованию структуры национального хозяйства.

The article explores the main reasons and priority directions of structured

shifts in the economy of Zarafshan, measures on improvement of the structure of
national economy as well as its economic and financial conditions.

Калитли сўзлар:

таркибий силжишлар, бозор сегменти, муассасавий

қайта қуриш, стратегик тармоқ, ишлаб чиқариш инфратузилмаси,
иқтисодиётни модернизациялаш, демографик ва урбанистик салоҳият.

Миллий иқтисодиёт кўплаб ўзаро боғлиқ иқтисодий унсурлардан иборат

бўлган мураккаб иқтисодий тизимни намоён этади. Мазкур унсурлар ўртасидаги
амалда таркиб топган муносабатларнинг бутун мажмуи иқтисодиётнинг таркибий
тузилмасини тавсифлаб беради. Мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши кўп
омилли ва шу билан бирга зиддиятли жараён ҳисобланади. Иқтисодий
ривожланиш ҳеч қачон бир текис, юқорилаб борувчи чизиқ бўйича рўй
бермайди.

Шу аёнки, ҳар қандай жамиятда ўсиб бораётган эҳтиёжларни қондириш

ва фаровон яшаш учун иқтисодий ўсиш юз бериши керак. Иқтисодий ўсиш,
деганда иқтисодий равнақ, яъни иқтисодиётнинг динамик ривожланиши,
яратилган товар ва хизматларнинг кўпайиб боришини билдиради. Аммо
иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар ривожланиши бир текис, юқорилаб
борувчи чизиқ бўйича рўй бермайди. Иқтисодиётда таркибий ўзгариш
ўсишини икки даражада кўриб чиқиш мумкин: микроиқтисодий ва
макроиқтисодий ўсиш [4]. Микроиқтисодий ўсиш фирма, корхона ва тармоқ
миқёсидаги ривожланишни акс эттиради ва уларда ўсиш яратилган товар ва
хизматларнинг бозор нархида ҳисобланган ҳажмига қараб аниқланади.
Макроиқтисодий ўсиш миллий иқтисодиёт, яъни муайян мамлакат миқёсидаги
иқтисодий тараққиётни ифода этади ва ялпи миллий маҳсулотнинг (ЯММ)
кўпайишини билдиради. ЯММ ҳажми иқтисодий ўсишнинг умумлашган пулда
ифодаланган кўрсаткичи ҳисобланади. Шу билан бирга, таркибий ўзгаришлар
ривожланиши юксалиш ва инқироз даврларини, иқтисодиётдаги миқдор ва
сифат ўзгаришларни, ижобий ва салбий томонларни ўз ичига олиб нотекис
боради.

Таркибий ўзгаришларни амалга оширишда у ёки бу минтақанинг

демографик ва урбанистик салоҳияти муҳим аҳамият касб этади.

Зарафшон минтақаси, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Бухоро, Самарқанд

ва Навоий вилоятларидан ташкил топган бўлиб, унинг майдони 168,08 минг км

2


background image

2

www.iqtisodiyot.uz

га тенг. Аҳолисининг сони 2014 йилнинг 1,03 га нисбатан 6014,8 минг кишидан
иборат. Бу республика аҳолисининг қарийб 20,0 фоизини ташкил этади. Энг
муҳими, минтақа аҳолисининг ўсиш суръатларига кўра Ўзбекистонда жанубий
минтақадан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди. Бундай ҳолат эса унинг
аҳолисига хос нисбий кўрсаткичлар ўсиб боришини таъминламоқда. Натижада
вилоятлар кесимида Самарқанд вилояти Фарғона вилоятидан аҳолисининг
умумий сонига биноан олдинга ўтди ва республикада пешқадамлик қилмоқда [1].

Вилоятлар кесимида аҳоли сони ва унинг динамикаси тўғрисида

маълумотлар 1-жадвалда келтирилган. Ундан аҳоли сони улуши ва унинг ўсиш
суръатлари турли вилоятларда турлича кўрсаткичлар билан ифодаланишини
билиш мумкин. Аҳоли динамикасида вилоятлардаги ижтимоий-иқтисодий
вазият, ресурслар, биринчи галда сув билан таъминланиш ҳолати ўзининг аксини
топган. Муаммоли Қуйи Амударё, Зарафшон, Мирзачўл ва Тошкент
районларида аҳоли сони яқин йиллар ичида паст ва беқарор суръатларда
ўсмоқда. Бу ўринда Зарафшон минтақасининг Бухоро ва айниқса Навоий
вилоятларидаги вазият бунга мисол бўлиши мумкин.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси вилоятлари аҳолиси ва унинг динамикаси

№

Маъмурий ҳудудий

бўлаклар

2004 й.

2013 й.

2004-2013 йй

ўртача йиллик

ўсиш суръатлари

сони,

минг

киши

улуши,
фоизда

сони,

минг

киши

улуши,
фоизда

1

2

3

4

5

6

7

Ўзбекистон

республикаси

25427,9

100

29555,4

100

1,8

1.

Қорақалпоғистон
Республикаси

1551,6

6,1

1692,8

5,7

1,0

Вилоятлар:

2.

Андижон

2279,7

9,0

2714,2

9,2

2,0

3.

Бухоро

1473,9

5,8

1707,4

5,8

1,7

4.

Жиззах

1019,5

4,0

1186,6

4,0

1,8

5.

Қашқадарё

2294,7

9,0

2777,8

9,4

2,3

6.

Навоий

799,7

3,1

881,2

3,0

1,1

7.

Наманган

2013,7

7,9

2420,6

8,2

2,1

8.

Самарқанд

2789,1

11,0

3326,2

11,3

2,1

9.

Сурхондарё

1834,3

7,2

2218,9

7,5

2,3

10. Сирдарё

664,1

2,6

739,5

2,5

1,2

11. Тошкент

2411,8

9,5

2671,0

9,0

1,2

12. Фарғона

2765,7

10,9

3280,0

11,1

2,0

13. Хоразм

2390,9

5,5

1629,1

5,5

1,9

14. Тошкент шаҳри

2139,2

8,4

2309,3

7,8

0,8

Манба: Ўзбекистон ҳудудларининг 2004-2014 йиллардаги йиллик статистик

тўплами асосида муаллиф томонидан тузилган.


Минтақани сув билан таъминлаш муаммоли хусусиятга эга бўлаётганлиги,

ҳамда Навоий вилоятидаги йирик саноат корхоналарини хомашё ресурслари
билан таъминлашда юзага келган мураккаб ҳолатлар аҳоли айниқса русийзабон


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

аҳоли сонини барқарор ўсишига тўсқинлик қилмоқда. Худди шундай фикрни
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент ва бошқа қатор вилоятлар
тўғрисида ҳам билдириш мумкин [6].

Республикада аҳолиси сони кўплигига Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё,

Андижон вилоятлари етакчилик қилса, унинг ўсиш суръатларига кўра,
Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Самарқанд вилоятлари ажралиб туради.
Шу вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Сирдарё ва
Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри аҳолиси сони жуда паст суръатларда
ўсмоқда.

Ўзбекистон минтақалари доирасида аҳоли сони ва унинг ўсиш суръатлари

бўйича амалга оширилган таҳлил ҳам вилоятлар бўйича қилинган таҳлилга
ўхшаб кетади. Минтақалар бўйича аҳоли сонининг энг юқори суръатлари
Фарғона минтақаларига, энг паст суръатлар эса Мирзачўл ва Қуйи Амударё
минтақаларига хос. Зарафшон минтақаси аҳолиси эса ўртача суръатларда
кўпаймоқда. Бунинг натижасида ушбу минтақанинг республика аҳолиси
сонидаги улуши деярли ўзгармади. Шу билан бирга Тошкент, Қуйи Амударё ва
Мирзачўл минтақалари аҳолисининг улушлари пасайди. Бундай ҳолат айниқса
Тошкент минтақасида сезиларли бўлди [5].

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси минтақалар кесимида аҳоли сони ва

унинг ўсиш суръатлари

№

Минтақалар

2004 й.

2013 й.

2004-2013 йй.

ўртача йиллик

ўсиш суръатлари,

фоизда

сони,

минг

киши

улуши,

фоиз

сони,

минг

киши

улуши,

фоиз

1

2

3

4

5

6

7

1.

Зарафшон (Бухоро,
Самарқанд ва Навоий
вилоятари)

5062,7

19,9

5914,8

20,0

1,8

2.

Тошкент (Тошкент
шаҳри ва Тошкент вил.)

4551,0

17,9

4980,3

16,8

1,0

3.

Фарғона (Андижон,
Наманган ва Фарғона
вилоятлари)

7059,1

27,8

8425,6

28,5

2,1

4.

Жанубий (Қашқадарё ва
Сурхондарё вилоятари)

4129,0

16,2

4996,7

16,9

2,3

5.

Мирзачўл (Жиззах ва
Сирдарё вилоятлари)

1683,6

6,6

1906,1

6,5

1,4

6.

Қуйи Амударё
(Қорақалпоғистон
Республикаси ва Хоразм
вил.)

2942,5

11,6

3321,9

11,3

1,4

Жа-

ми

Ўзбекистон бўйича

25427,9

100

29555,4

100

1,8

Манба: Ўзбекистон ҳудудларининг 2004-2013 йиллардаги йиллик статистик

тўплами асосида муаллиф томонидан тузилган.


background image

4

www.iqtisodiyot.uz

Зарафшон минтақаси аҳолисининг ўсиш суръатлари нисбатан паст

эканлиги унда мавжуд “ресурс” шаҳарлардаги демографик вазият билан
боғланган. Минтақада мавжуд Навоий, Зарафшон Газли, Учқудуқ, Нуробод каби
шаҳарлар ресурс шаҳарлар гуруҳини ташкил этади. Уларнинг вужудга келиши
ва ривожланишида у ёки бу ресурснинг аҳамияти катта бўлган. Жумладан,
Зарафшон шаҳри олтин ва бошқа рангли ҳамда қимматбаҳо металлар рудаларини
қайта ишлаш асосида вужудга келди ва ривожланди. Газли шаҳри пайдо бўлиши
ва тараққий этишида ХХ асрнинг 60-70 йилларида очилган Газли табиий газ кони
ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Лекин, минг афсуслар бўлсинки табиий газнинг
асосий қисми собиқ Иттифоқнинг индустриал марказлари ҳисобланган “Марказ”
ва “Урал”ни деярли 35 йил мобайнида арзон ёқилғи ва хомашё билан таъминлаб
турди. Мустақиллик йилларига келиб эса коннинг захираси кескин камайди ва
ҳозирги вақтда ундан атиги 1-2 млрд. куб метр газ олинмоқда холос.

Зарафшон минтақаси Тошкент минтақасида бўлгани каби ресурс

шаҳарлардан русийзабон аҳолисининг кўчиб кетиши оммавий тусга эга бўлмади.
Фақат давлат мустақиллиги арафаси ва унинг дастлабки йилларида
Ўзбекистонда давлат тили тўғрисида қонуннинг қабул қилиниши русийзабон
аҳоли эмиграциясини бирмунча катта бўлишига сабаб бўлди. Ҳозирги вақтда
минтақа шаҳарлари аҳолиси барқарор суръатларда ўсиб бормоқда.
Шаҳарлардаги демографик вазиятнинг барқарорлигини қуйидаги рақамлар ҳам
тасдиқлайди. Зарафшон минтақаси шаҳарларида аҳоли сони 2004-2013 йилларда
ўртача йилига 2,1 фоизда ўсиб борди, бу республикага хос кўрсаткичдан
бирмунча юқори ҳисобланади. Зарафшон минтақасига жами аҳолининг 19,9 %
тўғри келгани ҳолда унинг шаҳар аҳолиси сонидаги улуши 15,7 %ни, соф шаҳар
аҳоли улуши эса 16,5 %ни ташкил этади. Шу билан бирга шаҳарларининг
минтақа шаҳар аҳолисидаги улуши 65,1 %га, республикада эса 61,9 %га тенг.

Маълумки, шаҳарлар, айниқса катта ва йирик шаҳарлар асосий саноат

марказлари бўлганлиги сабабли, таркибий ўзгаришларни бошлаб берувчи
марказлари бўлиб ҳам ҳисобланади. Зарафшон минтақаси шаҳарларига хос
кўрсаткичлар 3-жадвалда келтирилган.

3-жадвал

Зарафшон минтақасининг ҳудидий-урбанистик таркиби

(01.01.2014 йилга нисбатан)

Маъмурий-ҳудудий

бўлаклар

Шаҳар

аҳолиси

Шундай соф

шаҳарлар

аҳолиси

Соф шаҳарлар

аҳолисининг

улуши,

%да

Шаҳарлар

жами,

минг

киши

%

минг

киши

%

сони

%

1

2

3

4

5

6

7

8

Ўзбекистон

Республикаси

15143,2

100

9377,0

100

61,9

119

100

Зарафшон минтақаси

2378,8

15,7

1549,3

16,5

65,1

28

23,5

Манба: Ўзбекистонда ижтимоий ривожланиш ва турмуш даражаси. – Т., 2014. 30-

38 б


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

Минтақада меҳнат ресурсларининг умумий сони 2013 йилда 3257,4 минг

кишини ёки жами аҳолининг 55,1 %ни ташкил қилди. Бу республикага хос
кўрсаткичдан бирмунча паст ҳисобланади. Ушбу ҳолатнинг шаклланишига
таҳлил этиладиган минтақа аҳолиси ўртасида туғилишнинг кейинги 25-30 йил
ичида юқори даражада сақланиб келаётганлигидир. Бунинг натижасида минтақа
аҳолисининг таркибида болалар ва ўсмирларнинг улуши 36-38 %га тенг
бўлмоқда. Ушбу кўрсаткич республикага хос кўрсаткичдан 5-7 %га ошиқдир.

Иқтисодиётда ишлатилмаётган ресурслар таркибидаги ўзгаришлар

иқтисодий ўсиш динамикасига салмоқли таъсир кўрсатмоқда

.

Ресурслардан

фойдаланиш самарадорлиги даражаси иқтисодиёт бўйича ўртача кўрсаткичдан
юқори бўлган тармоқлар улушининг ўсиши самарадорликнинг умумий
даражасини оширмоқда ва аксинча. Иқтисодиёт таркибида, материал сиғими
(аввало энергия сиғими юқори), капитал сиғими ва сув сиғими юқори тармоқлар
улушини камайтириш, меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш вазифаси
Ўзбекистон учун муҳимдир[5].

Таҳлил этилаётган 2006-2013 йилларда минтақа меҳнат ресурслари ва

банд аҳоли сонининг ўсиш суръатлари республикага хос кўрсаткичларга яқин
бўлди. Лекин кейинги йилларда республикада меҳнат ресурсларининг ўсиш
суръатлари банд аҳоли сонидан юқори бўлса, минтақада аксинча, банд аҳоли
сони нисбатан юқори суръатларда ўсмоқда. Бундай тенденция кейинги йилларда
минтақавий ва инвестиция сиёсатларида чекка минтақалар ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш суръатларини илдамлаштиришга йўналтирилган қатор лойиҳалар
ва тадбирларнинг натижасидир. Мана шундай ҳолатни демографик салоҳияти
минтақа доирасида ҳам юқори бўлган Бухоро ва Самарқанд вилоятлари
мисолида кўришни ижобий воқеа деб ҳисоблаш мумкин. Шу билан бирга Навоий
вилоятида банд аҳоли сонини меҳнат ресурслари сонига нисбатан паст суръатда
ўсиши сабабларини йирик НКМК ҳамда Зарафшон олтин ажратиб олиш
корхонаси фаолиятида бирмунча муаммоли вазиятнинг вужудга келиши билан
асосланади (хомашё таркибида асосий элемент миқдори камайиш тенденциясига
эга бўлмоқда, бу эса қўшимча хомашё манбаларини излашга мажбур қилмоқда).

Зарафшон минтақасида аҳоли бандлиги масаласи мураккаб ҳолатга эга

буни қуйидаги маълумотлардан ҳам билса бўлади. 2012 йилда Ўзбекистонда
ишсизларнинг улуши 5,4 %га тенг бўлди. Ушбу кўрсаткич Бухоро вилоятида
5,2 %га, Навоий вилоятида 4,9 %га, минтақанинг энг йирик Самарқанд вилоятида
эса 6,0 %га тенг бўлди. Бу республика бўйича энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Бунда вилоятдаги кичик шаҳарлар функционал таркибига хос муаммолар асосий
ўринни эгаллайди.

Минтақада шаҳар аҳолисининг улуши 2013 йилда 2378,8 минг кишини

ташкил этди. Бу минтақа аҳолисининг 40,2 %ни республика шаҳар аҳолисининг
15,7 %ни ташкил этади. Минтақага республикада мавжуд 119та шаҳарнинг
28 таси (23,5 %), 1065та шаҳарчаларнинг 188 таси (17,6 %) тўғри келади. Шаҳар
ва шаҳарчаларнинг сони бўйича минтақа республикада ўрта ўринларни
эгаллайди. Шунга қарамай уларда аҳоли бандлиги муаммолари мураккаб тусга
эга. Бунинг асосий сабаби шаҳарларнинг катта-кичиклиги ва уларнинг


background image

6

www.iqtisodiyot.uz

функционал таркиблари билан боғланган. Минтақада, юқорида таъкидлаб
ўтганимиздек, 28 та шаҳар мавжуд. Улар қуйидаги гурухларга бўлинади.

4-жадвал

Зарафшон минтақасида 2006-2013 йиллар меҳнат ресурслари ва аҳоли

бандлигига хос кўрсаткичлар

Маъмурий-

ҳудудий

бўлаклар

2006 й

2013 й

2013 йилда
2006 йилга

нисбатан ўсиш

%да

Меҳнат

ресурс

Банд аҳоли

Меҳнат

ресурс

Банд аҳоли

минг

киши

%

минг

киши

%

минг

киши

%

минг

киши

%

меҳнат

ресурс

банд

аҳоли

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Ўзбекистон
Республикаси 14816,5 100 10467,0 100 16507,0 100 11623,4 100

111,4

111,0

Шу жумладан
Зарафшон
минтақаси

2931,5

19,8 2154,8

20,6 3257,4

19,7 2405,9

20,7 111,1

111,6

Шундан вилоятлар:
Бухоро

882,7

6,0

688,4

6,6

971,3

5,9

768,1

6,6

110,1

111,6

Навоий

472,6

3,2

383,2

3,7

504,0

3,1

407,9

3,5

106,8

106,4

Самарқанд

1576,2

10,6 1083,2

10,3 1782,1

10,8 1229,9

10,6 113,1

113,5

Манба: Ўзбекистон ҳудудлартнинг 2006-2013 йиллардаги йиллик статистик

тўплами асосида муаллиф томонидан тузилган.

Минтақа шаҳарлари ичида ўзининг мавқеи, энг аввало саноат салоҳияти

бўйича Қоровулбозор, Учқудуқ, Зарафшон ва айниқса Навоий кескин ажралиб
туради. Айнан ана шу шаҳарлар иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни амалга
оширишда етакчи ўринларни эгаллайди. Шу йўналишда Самарқанд ва Бухоро
шаҳарлари ҳам етакчилик қилиши мумкин. Бунинг учун ушбу вилоятлар
марказлари ва минтақанинг етакчи шаҳарларида саноат салоҳиятини, айниқса
қайта ишловчи машинасозлик тармоғини яна ҳам ривожлантириш мақсадга
мувофиқдир. Автобуслар ва “УАЗ” русумидаги юк автомобиллари корхоналари
Самарқанд вилояти саноат таркибига жуда катта ижобий таъсир кўрсатди. Худди
шунга ўхшаш корхонани Бухоро вилоятида барпо этиш нафақат таркибий
ўзгаришларни, балки вилоятнинг жами иқтисодий салоҳиятни янада ошириш ва
унинг тармоқлар таркибини янгилашига ва у орқали аҳолини иш билан бандлиги
таркибидаги ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин [7].

Хулоса қилиб айтганда, Зарафшон минтақаси саноат ишлаб чиқаришининг

ривожланганлик даражасига биноан Тошкент ва Фарғона минтақаларидан кейин
Ўзбекистонда 3-ўринда туради. Лекин минтақада таркибий ўзгаришларга замин
яратувчи фан ва техника тараққиётини илдамлаштирувчи қайта ишловчи
машинасозлик талаб даражасида ривожланмаган.

Ҳозирги вақтда шаклланган бандлик таркиби кўп жиҳатдан илгари мавжуд

бўлган саноат корхоналари ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини хўжалик
юритишнинг янги шароитларига мослашувининг табиий жараёнлари билан
изоҳланади. Бу тенденцияга барҳам бериш, аввало қайта ишлаш саноати
тармоқларида ва юқори технологик хизматлар (ахборот, тиббий, консалтинг,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

7

сайёҳлик ва ҳ.к.) кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини яратишни талаб этади.
Бу банд бўлганлар таркибида саноат улушини кўпайтириш ва меҳнатдан
фойдаланишнинг тармоқ самарадорлигини ошириш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Призидентининг “2011-2015 йилларда

Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
тўғрисида”ги 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1442-сонли қарорида 2011-2015
йилларда истиқболли инновацион лойиҳалар рўйхатига биноан умумий қиймати
56,3 млн. долларга тенг Зарафшон минтақасида 42 лойиҳани амалга ошириш
назарда тутилган. Лекин уларнинг аксарияти енгил, озиқ-овқат ва қурилиш
материаллари саноатларига ҳамда маҳаллий ноозиқ-овқат халқ истеъмолларини
ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

Минтақа ҳудудида, даставвал Бухоро вилоятида мультипликатив

йўналишига эга машинасозлик корхонасини барпо этиш Зарафшон минтақаси
доирасида эмас, балки Қуйи Амударё, Жанубий Мирзачўл минтақалари
миқёсида муҳим бетакрор аҳамият касб этиши мумкин. Айнан ана шундай
корхона минтақаларда таркибий ўзгаришлар суръатларини илдамлаштиришни
таъминлаши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг

мустақиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тенденция ва
кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари. - Т.:
Ўзбекистон, 2011. 130-бет.

2. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз

фаровонлигини янада юксалтиришдир. - Т.: Ўзбекистон, 2010. 55-бет.

3. Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. Т.: “Ўзбекистон”, 2014. - 6, 9,
11 б.

4. Шодмонов Ш.Ш., Набиев Э.Ғ., Ғафуров У.В. Иқтисодиёт назарияси:

Ўқув қўлланма. – Т., 2010. 182-208 б.

5. Чепель С.В., Катанова М.А. “Таркибий ўзгаришлар динамикасидаги

силжишлар ва уларнинг макроиқтисодий оқибатлари” мақоласидан ҳавола

www.uzbearingpoint.com/files/1/a10.pdf

6. Қаюмов А., Назарова Ҳ., Эгамбердиев Ф., Якубов Ў. “Минтақавий

иқтисодиёт”: Ўқув қўлланма. – Т., 2004. 35-б.

7. Солиев А. Ҳудудий мажмуаларнинг назарий асослари: Ўқув қўлланма. –

Т.: Университет, 2006. 102-б.

8. Солиев А.С., Аҳмедов Э.А., Маҳамадалиев Р.Й., Назаров М.И., Тожиева

З.Н., Болтаев М.Ж., Атажанова У.А. Минтақавий иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. –
Т.: Университет, 2003. 23-б.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси ижтимоий-иктисодий тараккиётининг мустакиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тенденция ва курсаткичлари хамда 2011-2015 йилларга мулжалланган прогнозлари. - Т.: Узбекистон,2011. 130-бет.

Каримов И.А. Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараккиёти ва халкимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. - Т.: Узбекистон, 2010. 55-бет.

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билаи ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш Йили булади. Т.: “Узбекистон”, 2014. - 6, 9, 116.

Шодмонов Ш.Ш., Набиев 3.F., Гафуров У.В. Иктисодиёт назарияси: Укув кулланма. - Т., 2010. 182-208 б.

Чепель С.В., Катанова М.А. “Таркибий узгаришлар динамикасидаги силжишлар ва уларнинг макроиктисодий окибатлари” маколасидан хавола www.uzbearingpoinLcom/files/1/al O.pdf

Каюмов А., Назарова Эгамбердиев Ф., Якубов У. “Минтакавий иктисодиёт”: Укув кулланма. - Т., 2004. 35-6.

Солиев А. Худудий мажмуаларнинг назарий асослари: Укув кулланма. -Т.: Университет, 2006. 102-6.

Солиев А.С., Ахмедов Э.А., Махамадалиев Р.Й., Назаров М.И., Тожиева З.Н., Болтаев М.Ж., Атажанова У.А. Минтакавий иктисодиёт: Укув кулланма. -Т.: Университет, 2003. 23-6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов