Вопросы формирования налоговых поступлений и их совершенствования в системе государственного бюджета

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
112-118
17
2
Поделиться
Мустафокулов O. (2015). Вопросы формирования налоговых поступлений и их совершенствования в системе государственного бюджета. Экономика и инновационные технологии, (6), 112–118. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8526
O Мустафокулов, Ташкентский Архитектурно-Строительный Институт

yordamchi

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье изучены научные исследовани и формирование бюджетных доходов Узбекистана а также, оптимальное использование местных правительств местного бюджета.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

О.А. Мустафоқулов,

ассистент, ТАҚИ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТИЗИМИДА СОЛИҚ ТУШУМЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

В данной статье изучены научные исследовани и формирование

бюджетных доходов Узбекистана а также, оптимальное использование
местных правительств местного бюджета.

In the article studied research and the formation of budget revenues of

Uzbekistan as well as the optimal use of the local governments of the local budget.

Калитли сўзлар:

Давлат бюджети, бюджет-солиқ сиёсати, солиқ тизими,

Ялпи ички маҳсулот, солиқ стaвкaлaри, бюджет даромадлари, давлат бюджети
параметрлари, бевосита солиқлар.

Мамлакатимизда олиб борилаётган бюджет-солиқ сиёсатининг ва амалга

оширилаётган иқтисодий чора-тадбирларнинг асосий мақсади бюджет
даромадларини оптимал равишда шакллантириш, шунингдек бюджет
харажатларидан самарали фойдаланишга қаратилган. Шуларни ҳисобга олиб,
бугунги кунда иқтисодиётимизнинг барча тармоқларида эркинлаштириш,
таркибий ўзгаришлар, инновация ва модернизациялашга қаратилган туб
ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Республикамиз Президенти И.А. Каримов айтганларидек:

“Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми
8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,9 фоиз, капитал қурилиш 10,9
фоиз, чакана савдо айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ошди”[1] деб таъкидладилар.

Мустaқиллик йиллaридaн кейин юртимиздa солиқ стaвкaлaрининг

пaсaйиши нaтижaсидa тaдбиркорлик муҳити дунёдaги ривожлaнгaн дaвлaтлaр
қaтори кенг кўлaмдa ривожлaнмоқдa.

Бу эсa ўз нaвбaтидa тaдбиркорлaр сонини ошишигa вa Дaвлaт бюджетигa

улaрдaн ундирилaдигaн солиқ суммaсининг кескин кўпaйишигa олиб келaди.

Aгaр биз юртимиздa солиқ стaвкaлaрини оптимaл дaрaжaгa олиб келaдигaн

бўлсaк яъни, дaвлaт бюджетининг дaромaдлaр қисмини бaжaрилиши вa
тaдбиркорлaр учун янaдa қулaй солиқ стaвкaсини жорий қилaдигaн бўлсaк
юртимиздaги фaолият олиб борaётгaн тaдбиркорлaрни ўз инвестиция
қобилятини оширишгa имконият ярaтaмиз бу эсa ўз нaвбaтидa ижтимоий
ҳимояни тaдбиркорлaр томонидaн яхшилaнишига олиб келaди:

-

қўшимчa иш ўрни ярaтилaди;

-

иш ҳaқини ўсишигa олиб келaди;

-

корхонaдaн ундирилaдигaн солиқ суммaси нисбaтaн ошaди;

-

мaҳaллий ҳомaшё кенг кўлaмдa қaйтa ишлaшгa киритилaди;

-

янги бозорлaр излaб топилaди;

-

корхонa инновaциягa эътиборини қaрaтaди;


Бу жaрaённи хориж олимлaридaн Лaффер қуйидaгича ўрганади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

1-чизма.

Лаффер эгри чизиғи








БД – бюджет даромадлари; Д

макс

– максимал бюджет даромадлари;

С

т

Н- солиқ ставкаси;

С

т

Н

макс

– максимал солиқ ставкаси.


Унинг илмий таҳлилларида, солиққа тортишнинг шундай оптимал

чегараси мавжуд, солиқ ставкаси ундан юқорига оширилмаса, солиқ тушумлари
кўпаймайди. Солиқ юкининг ортиб бориши солиқ базасининг камайишига олиб
келади. Унинг натижасида эса, тадбиркорлар корхоналарни ёпиб қўяди, ёки
бўлмасам даромадни яширишга уринади ва шу тариқа яширин иқтисодиётни
ривожланишига олиб келади. Бу жараённи Лаффер томонидан илмий жиҳатдан
асосланган юқоридаги эгри чизиқда кўриб чиқишимиз мумкин.

А.Лаффернинг фикрича солиқ ставкасини пастлиги хусусий секторнинг

инвестиция фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

А.Лаффернинг ҳисобига кўра солиқлар ставкасини камайтириш

натижасида иқтисодиётни ўсиши ва давлат даромадларининг ошишини
исботлаб берган.

Жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий таркибининг шаклланиши ва

ривожланишида давлатнинг фискал, тартибга солиш функцияси муҳим роль
ўйнайди. Мамлакат миқёсида яратилган ялпи ички маҳсулот тақсимланиш
жараёнида давлат ихтиёридаги марказлаштирилган пул фонди яъни, Давлат
бюджети шакллантирилади.

Иқтисодий адабиётларда бюджет ва солиқ категориясига турли иқтисодчи

олимлар томонидан унинг иқтисодий моҳиятини очиб беришга қаратилган
ўзига хос таърифлар келтирилганини кўриш мумкин.

Масалан, маҳаллий иқтисодчи олимлардан – Т.С.Маликов ва

А.В.Ваҳобовларнинг фикрига кўра “Ҳозирги шароитда давлат бюджети
ижтимоий (ишлаб чиқариш) муносабатларининг бир қисмини ифода этиб,

БД

БД

макс

С

т

Н

макс

С

т

Н

Соғлом ҳудуд

Таъқиқланган

ҳудуд


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

давлатнинг ихтиёрига мамлакатда яратилган ялпи ички маҳсулот, миллий
даромаднинг нисбатан каттагина қисмини тўплаш ва уни жамият
тараққиётининг турли соҳаларини (иқтисодиёт, маориф, соғлиқни сақлаш, фан,
маданият, ижтимоий таъминот, бошқарув, мудофаа ва бошқалар)
ривожланишига йўналтириш имконини берадиган муҳим тақсимлаш
воситасидир” [2].

Д.Тожибоеванинг талқини бўйича – “Бюджет орқали миллий даромадни

қайта тақсимлаш бир-бири билан боғлиқ ва узвий бўлган босқичлардан иборат:

-бюджет даромадларини шакллантириш;
-бюджет маблағларидан фойдаланиш”[3].
Демак, юқоридаги иккала таърифни таҳлил қиладиган бўлсак, аввалмбор

иқтисодиётнинг турли соҳаларига маблағлар тақсимлаш учун, даромадларни
шакллантириш керак.

МДҲ иқтисодчи олимларидан профессор Д.Г. Черникнинг фикрича

«Солиқлар - давлат томонидан хўжалик субъектлари ва фуқаролардан қонуний
тартибда ўрнатилган ставкаларда ундириб олинадиган мажбурий йиғимларни
ўзида акс эттиради»[4].

Профессор Б.Г. Болдырев бошчилигида ёзилган «Капитализм молияси»

ўқув қўлланмасида солиқларга қуйидагича таъриф берилган: «Солиқлар —
давлат томонидан ундириб олинадиган, жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг
мажбурий тўловлари»[5].

О.Г.Бежаев бюджет атамасига қуйидагича таъриф беради: «Бюджет

ҳуқуқий категория сифатида – бу давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари
функцияларини

таъминлаш

учун

тайинланган

пул

маблағларини

шакллантириш ва сарф қилишнинг қонун билан ўрнатилган шакли, иқтисодий
категория сифатида эса – молиявий режадир»[6].

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодиётни ривожлантириш ва

модернизация қилишни рағбатлантириш, хўжалик субъектлари ва аҳоли учун
солиқ юкини изчил равишда камайтириш, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини
яхшилашга қаратилган сиёсат юқори макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш
ҳамда Давлат бюджетининг муваффақиятли бажарилишини таъминлашга
хизмат қилмоқда.

Ҳозирги вақтда давлат бюджети параметрлари бўйича давлат бюджети

даромадларининг шаклланишида солиқларнинг улуши 94 фоизни ташкил
қилмоқда. Давлат бюджетининг ижтимоий соҳага йўналтирилган харажатлари
охирги йилларда ўртача 60 фоизни ташкил этмоқда. Шундан кўриниб
турибдики олдимизга қўйилган олий мақсад, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий
фаровонлигини ошириш амалда давлат бюджети тамонидан муваффақиятли
бажарилмоқда.

Бизнинг

фикримизча,

давлат

бюджети

даромадларининг

режа

кўрсаткичларини бажарилиши, унинг кварталлар ва ойлар кесимидаги
тушумлари самарадорлиги, даромад тушумлари ва харажатлар ўртасидаги
кассавий тафовут ўз навбатида амалдаги бюджетни режалаштириш тизимига
бевосита боғлиқдир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал.

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги

Давлат бюджети параметрлари (млрд. сўмда)[7].

Асосий бюджет

кўрсаткичлари

2012

2013

2014

2015

(режа)

Бюджет

даромадларида

салмоғи, %да

1

2

3

4

5

6

Давлат

бюджети

даромадлари

20

614,1

25

104,9

30

160,8

36 184,9

100

Шу жумладан:
Бевосита солиқлар

5 196,4

6 583,1

7 790,4

8 554,3

23,6

Билвосита солиқлар

11

187,8

13

039,4

15

618,2

19 115,8

52,8

Ресурс тўловлари ва
мол-мулк солиғи

2 746,4

3 755,5

4 521,4

5 741,8

15,8

Қўшимча фойда солиғи

250,0

294,5

388,4

548,2

1,5

Бошқа даромадлар

1 233,5

1 432,4

1 842,4

2 224,8

6,1

Бюджет харажатлари

21

571,7

26

312,4

31

582,3

37 967,7

Бюджет дефицити

ЯИМга нисбатан

1,0 фоиз

1-жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, 2015 йилги давлат

бюджети даромадлари таркибида бевосита солиқларнинг улуши 23,6 %,
билвосита солиқларнинг улуши 52,8 %, ресурс тўловлари ва мол-мулк
солиғининг улуши 15,8 %, қўшимча фойда солиғининг улуши 1,5 % ва бошқа
даромадларнинг улуши 6,1 %га тенг. Агар эътибор берсангиз, билвосита
солиқлар энг катта улушга тенг, негаки кейинги пайтларда ишлаб чиқарувчи ва
хизмат кўрсатувчи субъектларни рағбатлантириб бориш мақсадида билвосита
солиқлар улуши ортиб бормоқда.

Бугунги кунда мавжуд бўлган солиқлар ва йиғимлар ҳамда улардан

самарали фойдаланиш даражасини тўлақонли амалга оширишни таъминлаш,
шунингдек, бунда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш ҳудудларнинг
ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджетлар
даромадларини шакллантиришда асосий вазифа бўлиб қолмоқда.

Биз биламизки, ҳар қандай демократик давлат тузумининг зарурий

компоненти маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ҳисобланади. У жойлардаги
сайланган бошқарув органлари томонидан амалга оширилади. Маҳаллий
бошқарув ва ижроия органларига юкланган вазифаларни бажариш учун
уларга муайян мулкий ва молиявий-бюджет ҳуқуқлари берилади. Маҳаллий
ҳокимият органларининг молиявий базаси уларнинг бюджетлари ҳисобланади.
Бу маҳаллий ҳокимият органларига берилган бюджет ва мулкий ҳуқуқлар,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

уларга ўз бюджетларини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва бажариш
имкониятларини беради, ҳамда улар бошқарувига берилган корхоналарни
бошқариш ва улардан даромад олиш имкониятини беради.

Амалиётдан бизга маълумки, давлат бюджетининг таркибий қисми

ҳисобланган маҳаллий бюджетлар ҳам даромадлар ва унга мос равишда
харажатлардан таркиб топади. Маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва
харажатлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун навбатдаги жадвал
маълумотларига мурожаат қиламиз.

2-жадвал.

2014 йилда Ўзбекистонда маҳаллий бюджетларининг даромад ва

харажатлари ҳақида маълумот [8]

т\р

Маҳаллий

бюджетлар

таркиби

Даромад-

лари

(минг

сўмда)

Харажат-

лари

(минг

сўмда)

Субвен-

ция

Субвен-ция

харажатга

нисба-

тан %да

1

2

3

4

5

6

1.

Қорақалпоғистон
Республикаси

601 047,3

1 096 403,0

495 357,5

45,2

2.

Андижон вилояти

1368 900,0

1 368 900,0

-

-

3.

Бухоро вилояти

916 088,0

916 088,0

-

-

4.

Жиззах вилояти

341 498,0

713 523,0

372 025,0

52,1

5.

Қашқадарё вилояти

1442 899,0

1 442 899,0

-

-

6.

Навоий вилояти

613 696,0

613 696,0

-

-

7.

Наманган вилояти

738 463,1

1 266 828,0

508 364,9

40,1

8.

Самарқанд вилояти

1 098 721,4

1 740 971,0

642 249,6

36,9

9.

Сурхондарё вилояти

606 596,4

1 224 990,0

618 393,6

50,5

10.

Сирдарё вилояти

317 741,7

477 295,0

139 553,3

29,2

11.

Тошкент вилояти

1 367 267,0

1 367 267,0

-

-

12.

Фарғона вилояти

1 760 336,0

1 760 336,0

-

-

13.

Хоразм вилояти

808 740,4

941 910,0

133 169,6

14,2

14.

Тошкент шаҳри

1 390 174,0

1 390 174,0

-

-

Жами:

13 394 168,5

16 323 282,0

2 929 113,5

17,9

Давлат

бюджетидаги

улуши %да

44,4 фоиз

51,6 фоиз

-

-


2-жадвал маълумотларидан маълумки, 14 та маҳаллий бюджетлардан

фақатгина 7 таси бюджет даромадларини ўз вақтида ва тўлиқлигича молиявий
маблағлар билан таъминлаб, қолган маҳаллий бюджетлар учун даромад
донорлигини ҳам амалга оширмоқда. Еттита маҳаллий бюджет вакиллари ҳали-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ҳамон республика бюджетидан субвенция маблағлари олмоқдалар. Шуни
алоҳида қайд этиш керакки, 2012 молия йилидан бошлаб бирорта маҳаллий
бюджет республика бюджетидан дотация олмаяпти. 2012 йилга қадар ҳозир
субвенцияга муҳтож бўлган маҳаллий бюджетларнинг деярли барчаси
республика бюджетидан бюджет дотациясини ҳам олар эди. Жиззах вилояти
маҳаллий бюджети бириктирилган ўз даромадлари 47,9 фоизини ташкил этиб,
қолган 52,1 фоизини республика бюджетидан олишга тўғри келмоқда. Худди
шу каби манзарани Сурхондарё вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси,
Наманган вилояти ва Самарқанд вилоятларида ҳам кузатиш мумкин. Субвенция
улуши қисман паст бўлган маҳаллий бюджетлар ҳам учтани ташкил этиб, жами
маҳаллий бюджет вакилларининг 21,4 фоизини ташкил этмоқда.

Таҳлиллар

шуни

кўрсатмоқдаки,

яқин

истиқболда

маҳаллий

бюджетларнинг даромадларини шакллантиришда ташкил этилаётган юзлаб
саноат, транспорт, алоқа ва савдо корхоналари маҳаллий бюджетларнинг
бириктирилган даромад манбалари кўламини кенгайтиришга яқиндан хизмат
қилади. Бу ўз навбатида, ҳозирги кунда республика бюджетидан субвенция
олаётган еттита маҳаллий бюджетни ўз ҳудудларида шаклланаётган даромадлар
ҳисобидан харажатларини амалга оширишга қулай шарт-шароит яратади ва
маҳаллий бюджетлар даромадлари мавқеини нисбатан ошириб боради.

Давлат ҳокимияти ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг барча

даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини
шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий
бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини
кўпайтириш мақсадида қуйидаги тўртта умумдавлат солиқлари бўйича
тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилиш
тартиби сақланиб қолинди:

Бизнинг

фикримизча,

мамлакат

макроиқтисодий

барқарорлигини

мустаҳкамлаш ва иқтисодиётни солиқларнинг рағбатлантирувчи функцияси
орқали тартибга солишда солиқ сиёсатини такомиллаштиришда қуйидагиларга
алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир:



солиқларнинг рағбатлантирувчи функциясини ошириш ёрдамида

иқтисодиётда кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожланишини
таъминлаш;



хўжалик юритувчи субъектлар зиммасидаги солиқ юкини бундан кейин

ҳам камайтириб бориш йўли билан улар ихтиёрида қоладиган маблағларни
айнан, фаолиятни кенгайтириш орқали қўшимча иш ўринларни яратиш, техник
модернизациялаш ва инновацион фаолиятга йўналтирилишини таъминлашга
эришиш;



солиқларни ҳисоблаш ва ҳисобини юритишни ихчамлаштириб бориш

ҳамда уларни бюджетга ундириш механизмини такомиллаштириш;



солиқ имтиёзлари ва преференцияларни унификациялаш орқали

берилиши орқали хўжалик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш
масалаларига алоҳида эътибор қаратиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz



хўжалик юритувчи субъектлар, аҳоли билан солиқ органлари ўртасида

солиқ муносабатлари борасида online интерактив хизматларни ривожлантириш;



солиқ маъмурчилигини соддалаштириш ва такомиллаштириб бориш

лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация

ва

диверсификация

жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. – Т.: Ўзбекистон
2015. Халқ сўзи. 2015 йил 17 январь.

2.

Ваҳабов А.В., Маликов Т.С. Молия. Дарслик. –Т.: “Ношир”, 2012. 284-

б.

3.

Тожибоева Д. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. - Т.: Шарқ. 2003. -127 .

4.

Черник Д.Г. Налоги в рыночной экономике. –М.: Финансы, 1992. №3

с.19.

5.

Болдырев Б.Г. Финансы капитализма. - М.: Финансы, 1987. 21.

6.

www.mineconom.uz

–

Ўзбекистон

Республикаси

иқтисодиёт

вазирлигининг расмий веб сайти маълумотлари асосида тайёрланди.

7.

www.mineconom.uz

–

Ўзбекистон

Республикаси

иқтисодиёт

вазирлигининг расмий веб сайти маълумотлари асосида тайёрланди.

8.

www.soliq.uz

– Ўзбекистон Республикаси давлат Солиқ қўмитасининг

расмий веб сайти маълумотлари асосида тайёрланди.

9.

www.soliq.uz

– Ўзбекистон Республикаси давлат Солиқ қўмитасининг

расмий веб сайти маълумотлари асосида тайёрланди.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. - Т.: Узбекистон 2015. Халк сузи. 2015 йил 17 январь.

Вахабов А.В., Маликов Т.С. Молия. Дарслик. -Т.: “Ношир”, 2012. 284-б.

Тожибоева Д. Иктисодиёт назарияси. Дарслик. - Т.: Шарк. 2003. -127 .

Черник Д.Г. Налоги в рыночной экономике. -М.: Финансы, 1992. №3 с. 19.

Болдырев Б.Г. Финансы капитализма. - М.: Финансы, 1987. 21.

www.mineconom.uz - Узбекистон Республикаси иктисодиёт

вазирлигининг расмий веб сайти маълумотлари асосида тайёрланди.

www.mineconom.uz - Узбекистон Республикаси иктисодиёт

вазирлигининг расмий веб сайти маълумотлари асосида тайёрланди.

www.soliq.uz - Узбекистон Республикаси давлат Солик кумитасининг расмий веб сайти маълумотлари асосида тайёрланди.

www.soliq.uz - Узбекистон Республикаси давлат Солик кумитасининг расмий веб сайти маълумотлари асосида тайёрланди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов