Значение инноваций в подъеме национальной промышленности на новый уровень

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
177-186
21
4
Поделиться
Расулов, Н. (2016). Значение инноваций в подъеме национальной промышленности на новый уровень. Экономика и инновационные технологии, (2), 177–186. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8718
Н Расулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрена роль и место промышленности в национальной экономике и перспективы развития промышленности на основе инновационной деятельности. Обсуждены вопросы формирования и развития химической промышленности Узбекистана. В конце статьи даны предложения по развитию и совершенствованию инновационных систем химической отрасли.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.М. Расулов,

и.ф.н. ТДИУ

МИЛЛИЙ САНОАТНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИШДА

ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

В статье рассмотрена роль и место промышленности в национальной

экономике и перспективы развития промышленности на основе инновационной
деятельности. Обсуждены вопросы формирования и развития химической
промышленности Узбекистана. В конце статьи даны предложения по
развитию и совершенствованию инновационных систем химической отрасли.

The article reviews the role and place of industry in the national economy and

the prospects of development of the industry based on innovation. The issues of
formation and development of the chemical industry of Uzbekistan are considered. At
the end of the article the ways of development and improvement of innovative systems
of the chemical industry are suggest.

Калитли сўзлар:

саноат, кимё саноати, инновация, инновацион фаолият,

инновацион жараёнлар, рақобат муҳити.


Иқтисодиётнинг глобаллашув кўлами тобора кенгайиб бораётган бир

шароитда ҳар қандай конъюнктуравий ўзгаришларга қарши тура оладиган, ички
ва ташқи бозор талабларига тезлик билан мослаша олувчи рақобатбардош
миллий саноат тармоқларини шакллантириш долзарб аҳамиятга эга. Чунки
миллий саноатнинг барқарор ва мутаносиб ривожланиши ва жаҳон бозорида
мустаҳкам ўрин эгаллаши ҳисобидан аҳолининг турмуш даражаси ва
фаровонлигини янада ошириш олиб борилаётган кенг кўламли

ислоҳотлар

нинг

асосий вазифаларидан ҳисобланади. Эндиликда ишга туширилаётган замонавий
саноат тармоқларида янги ишлаб чиқариш қувватларининг йўлга қўйилиши
инновацион маҳсулотлар салмоғининг республикамиз ялпи ички маҳсулотида
кўпайишига, айни чоғда, ижтимоий-иқтисодий тараққиётда юксак натижалар
қўлга киритилишига олиб келмоқда.

Бу эса, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг сезиларли даражада

ортаётганлигидан далолат беради. Шунинг учун саноат корхоналарида
инновацион жараёнларни тезлаштириш эвазига ишлаб чиқаришга замонавий
технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулот ва хизмат турларини муттасил
янгилаб бориш негизида уларнинг рақобатбардошлигини таъминловчи
механизмларни ривожлантириш миллий саноатни модернизациялашнинг
устувор йўналишига айланган.

Кейинги йилларда иқтисодиётимизда юз бераётган жиддий таркибий ва

сифат ўзгаришлар натижасида ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда
саноатнинг улуши 2000 йилда 14,2 фоиздан 2015 йилда 24,3 фоизга етди.
Натижада ҳозирги кунга келиб саноат маҳсулоти умумий ўсишининг қарийб 70
фоизини юқори қўшилган қийматга эга бўлган тайёр маҳсулот ишлаб
чиқаришга йўналтирилган соҳаларни ташкил этмоқда. Шунинг учун ҳам сўнгги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

йилларда қўлга киритилган натижалар халқаро жамоатчилик ва кузатувчилар,
Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа
нуфузли халқаро молия ташкилотлари томонидан юксак баҳоланмоқда.

Миллий иқтисодиётимизда юз бераётган жиддий сифат ўзгаришлар ҳамда

мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида қабул
қилинган 2011–2015 йилларда саноатни юксак даражада ривожлантириш
дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик
янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга оширилиши саноат
таркибида юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотлар
тайёрлаётган қайта ишлаш тармоқларининг ривожланишига туртки берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2015 йилда

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган маърузасида мамлакатимиз саноат корхоналарида таркибий
ўзгаришларни тубдан ўзгартириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, “Биз
учун асосий вазифа – ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан
узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб
топиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни
модернизация ва диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат
бўлиши зарур. Айни шундай янгича қараш ва ҳаракатлар бутун
фаолиятимизнинг негизини ташкил этиши шарт”[1]– деб таъкидлаб ўтди.

Яъни мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг юқори суръатлар

билан ўсиши анъанавий хомашё тармоқлари ёки жаҳон бозоридаги қулай
конъюнктура ва айрим хомашё турлари ҳамда материаллар нархининг
юқорилиги ҳисобидан эмас, балки, биринчи навбатда, рақобатга бардошли
тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш таъминланаётганлигини таъкидлашимиз
жоиз.

Айниқса, мамлакат реал секторидаги жиддий таркибий ўзгаришлар билан

бир қаторда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш эвазига таъминланиши
зарур бўлган соҳалардан бири кимё саноати ҳисобланади. Чунки кимё саноати
республикамиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланиб,
юқори экспорт салоҳиятига эгадир. Унинг ўзига хос яна муҳим бир жиҳати
иқтисодиётнинг аграр сектори билан ўзаро узвий алоқада эканлиги билан
асосланади, чунки у қишлоқ хўжалиги учун жуда муҳим бўлган минерал
ўғитлар ишлаб чиқаради. Шунинг учун кимё саноатининг ривожланиши
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг ҳозирги босқичида устувор
умумдавлат вазифасидан бири сифатида қаралмоқда.

Кимё

саноатида

экспортга

йўналтирилган

ишлаб

чиқаришни

ривожлантиришда таркибий силжишларнинг бош йўналиши сифатида нисбий
устунликка эга бўлган соҳаларга устуворлик бериш миллий иқтисодиётнинг
рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Умуман,
экспортга йўналтирилган саноат тузилмасини ривожлантиришда асосий
устуворликка эга соҳалар сифатида автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги
машинасозлиги, кимё саноати, мураккаб маиший радиоэлектрон техника ишлаб
чиқариш, пластмасса буюмлар саноати, лак-бўёқ саноати, кимёвий тола, дори-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

дармон ҳамда ахборот-коммуникацион технология ва дастурлар ишлаб
чиқариш каби соҳаларни таъкидлаб ўтишимиз лозим.

Бугунги кунда республикамиз саноатида машинасозлик ва металга ишлов

бериш (19,2 фоиз), озиқ-овқат (15,1 фоиз), енгил (14,1фоиз), ёқилғи (13,3 фоиз),
рангли металлургия (8,9 фоиз), электр-энергетика (7,1 фоиз), қурилиш
материаллари саноати (6,4 фоиз) улушни ташкил этган ҳолда мазкур соҳанинг
локомотивига айланганлигини кўришимиз мумкин. Лекин кимё ва нефть-кимё
саноатининг ялпи маҳсулотдаги улуши (5,3 фоиз), қора металлургия (2,7 фоиз),
ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати (1,8 фоиз)ни ташкил
этоқда (1-расм).

19,2

15,1

14,1

13,3

8,9

7,3

6,4

5,3

2,7

1,8

5,8

машинасозлик ва металга
ишлов бериш

озиқ-овқат

енгил

ёқилғи

рангли металлургия

Электроэнергетика

қурилиш материаллари

кимё ва нефт-кимё

қора металлургия

ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва
целлюлоза-қоғоз

1-расм. Ўзбекистон саноати таркибининг 2014 йилдаги тузилиши (фоизда)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йилдаги

маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

1-расмдан кўриниб турибдики, саноатнинг таркибида кимё ва ва нефть-

кимё, қора металлургия ҳамда ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз
тармоқларининг улуши бошқа соҳаларга нисбатан паст. Чунки бу тармоқларда
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг асосий истеъмолчиси сифатида
машинасозлик (пластмасса, шиша), тўқимачилик саноати (тола, бўёқ), қишлоқ
хўжалиги (ўғитлар, заҳарли кимёвий моддалар), транспорт (мотор ёқилғиси,
ёғлаш учун ишлатиладиган мойлар, синтетик каучук), қурилиш (ҳимоя
плёнкаси, шиша, пластик ва ҳ.к.) ва бошқа тармоқларнинг эҳтиёжлари билан
белгиланади.

Кимё саноати ўзига хос айрим хусусиятларига эга бўлиб, бу тармоқда

қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар яратиш имкониятлари мавжуд. Масалан,
капрон ишлаб чиқариш учун табиий ипак олишга нисбатан 20 баравар кам
меҳнат сарфланади. Яна муҳим бир жиҳати кимё саноатида ишлаб чиқаришни
бирлаштириш (комбинациялаш)да катта имкониятлар мавжуд.

Чунончи, кўмир, нефть ва газни қайта ишлаш ҳисобига энергия олиш,

шунингдек, улардан саноатда фойдаланиш учун қимматли кимёвий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

маҳсулотлар (бензин, парафин) олиш билан бир пайтда нефть-кимё тармоқлари
қурилишига асос бўлади. Ўзбекистоннинг кимё саноати жуда катта хомашё
базасига эга эканлиги билан минтақадаги бошқа давлатлардан ажралиб туради
(2-расм).

2-расм. Кимё ва нефть-кимё саноати тармоқлари бўйича саноат

ишлаб чиқариш ҳажмининг 2014 йилдаги ўсиш суръати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йилдаги

маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

Расмдаги маълумотларга кўра, республикамизнинг кимё саноати бир нечта

тармоқларни қамраб олган. Жумладан, тоғ-кон-кимё саноати (минерал хомашё
қазиб олиш); асосий кимё (кимёвий тузлар, кислоталар, минерал ўғитлар ишлаб
чиқариш); органик синтез кимёси (яримтайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш);
полимерлар кимёси (пластмасса, каучук, турли толалар тайёрлаш); полимер
материалларга ишлов бериш (шина, полиэтилен пленкалар ишлаб чиқариш).

2014 йилда сунъий қатрон ва пластик масса ишлаб чиқариш 2000 йилга

нисбатан 50,6 марта ошган. Нефть-кимё саноати 9,2 баробарга, резина-асбест
саноати эса 6,9 марта ошган. Лекин лак-бўёқ, кимёвий тола, асосий ва кимё
ҳамда нефть-кимё саноати тармоқларида ўсиш бошқа тармоқларга нисбатан
ортда қолган.

Ўзбекистон кимё саноатининг яна муҳим бир жиҳати республикада табиий

газнинг арзонлиги ва нисбатан паст таннархда эканлиги минерал ўғитлар ишлаб
чиқариш харажатларини тежашдаги имкониятлари билан жозибали
ҳисобланади.

Кимё

ва

нефть-кимё

саноати

тармоқлари

бўйича

маҳсулотларининг ишлаб чиқариш таҳлилларига эътибор берсак, сунъий
қатрон

ва пластик масса саноати ишлаб чиқариши бошқа соҳаларга нисбатан

яхши ривожланганлигини кўришимиз мумкин.

Бу соҳаларни ривожлантириш учун узоқ муддатга мўлжалланган стратегик

режалар тузиш лозим. Жаҳон кимё саноати соҳасида юз бераётган ўзгаришлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

таҳлили шуни кўрсатадики, дунёнинг кўплаб мамлакатларида кузатилаёган
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг таъсирига қарамай, кимё саноатида
барқарор ривожланиш тенденцияси кузатилмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, жаҳон бозорида кимё саноатида ишлаб чиқарилган

маҳсулотларнинг ҳозирги кундаги умумий ҳажми 2391,7 млрд. АҚШ
долларини ташкил этади. Чунки кимё саноати жаҳон иқтисодиётининг доимий
ривожланиб борувчи муҳим таркибий қисмларидан бирига айланиб бормоқда.
Соҳа экспертларининг маълумотларига кўра, ҳозирги даврга келиб бутун дунё
бўйича кимё саноатининг йиллик ўсиш суръати ўртача 2,7 фоизга тўғри
келмоқда. 2030 йилга бориб кимё саноати маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги
умумий ҳажми 4391 млрд. АҚШ долларига етиши башорат қилинмоқда.
Ҳозирда мазкур соҳада 70 мингга яқин турдаги маҳсулотлар ишлаб
чиқарилмоқда [2].

3-расм

маълумотларига кўра, ҳозирги даврда жаҳонда ишлаб

чиқарилаётган жами кимё саноатида маҳсулотларнинг 70,7 фоизи 10 та
мамлакат ҳиссасига тўғри келади. АҚШ дунё миқёсида ишлаб чиқарилаётган
кимё маҳсулотларининг 19,7 фоизини, Хитой 15,1 фоизини, Япония эса 8,1
фоизини ишлаб чиқармоқда. Cўнгги 10 йил ичида жаҳон бозорида янги
рақобатчи бўлган, кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик давлатлар пайдо
бўлди. Буларга Саудия Арабистонининг SABIC, Голландиянинг Royal Dutch
Shell, AkzoNobel, Тайваннинг Formosa Plastics, Швейцариянинг Ineos,
Бразилиянинг Braskem, Белгиянинг Solvay, Австриянинг Borelis, Таиланднинг
PTT Global Chemical, Мексиканинг Alpek, Италиянинг Eni компанияларини
мисол келтиришимиз мумкин [3].

3-расм. Кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришда айрим мамлакатларининг

улуши

Манба: Экономика химической отрасли: учеб. пособие для вузов / Под ред. И. А.

Садчикова. СПб: Химиздат, 2014. - 384 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Сўнгги даврларда Ғарбий Европа давлатларида содир бўлаётган сиёсий,

иқтисодий ва молиявий беқарорлик турли соҳаларда бўлгани каби кимё
саноатидан ҳам катта миқдордаги молиявий ресурсларни Шарқий Осиё
мамлакатларига кўчиб ўтишига сабаб бўлмоқда. Шарқий Осиё мамлакатлари
ичида Хитой ўзининг саноат соҳасида юз бераётган туб бурилишлари билан
дунё мутахассислари эътирофига сазовор бўлмоқда. Маълумотларга кўра, ўтган
12 йил ичида Хитойнинг кимё саноати 6 баробарга ошган. Хитойнинг
замонавий кимё саноати хориж инвесторларининг мамлакатга тўғридан-тўғри
йўналтирган инвестициялари ҳисобига шаклланди. Хитой саноатининг
ривожланишининг яна бир муҳим жиҳати мамлакатда автомобилсозлик,
ахборот-коммуникация тизими ҳамда йирик тўқимачилик корхоналарини пайдо
бўлиши кимё саноати маҳсулотларига бўлган талабнинг кескин ортишига олиб
келди. Бу эса, ўз навбатида кимё, саноатини тўла қувват билан ишлашига олиб
келди.

Иккинчи яна бир муҳим жиҳати Хитой ҳозирги кунда кимё саноатида банд

бўлган бир ишчи кучи учун соатига ўртача 1 евро ҳақ тўламоқда. Бу кўрсаткич
Польшада 5 еврони, Германияда эса 20 еврони ташкил этади. Бу эса мазкур
давлатларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархи ортиб кетишига
сабаб бўлади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2020 йилларга бориб дунё
бўйича ишлаб чиқарилаётган жами кимё саноатининг 44 фоизи Осиё
мамлакатларига, 40 фоизи Ўрта Шарқ мамлакатларига, 9 фоизи Шимолий
Америка ва қолган 7 фоизи бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади (4-
расм).

4-расм. 2020 йилгача дунё миқёсида кимё саноати географиясини

ўзгариши

Манба: Дроздова Е.С. Специфика маркетинговых исследований на химическом

предприятии // Журнал ФЭС: Финансы, экономика, стратегия. – 2015. - №3, стр. 31


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Расмдан кўринадики, 2020 йилларга келиб кимё саноатида Осиё

мамлакатларининг улуши ортиб боради. Бунга асосий сабаблардан бири
сифатида арзон ишчи кучи, табий ресурслар нархларининг қулайлиги,
инфратузилмаларнинг яхши шаклланганлиги ҳамда қулай инвестицион муҳит
мавжудлигини таъкидлашимиз мумкин. Шу сабабли бугунги кунда
Ўзбекистонда миллий иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш, аҳоли
фаровонлигини

оширишда

инновациянинг

имкониятларидан

кенг

фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. Республикамиз иқтисодиётининг
асосий тармоқларини модернизация қилиш ва техник янгилаш, саноат
тармоқларида янги марраларни эгаллаш учун кучли туртки берадиган ва жаҳон
бозорида рақобатга бардош берадиган, замонавий инновация технологияларини
жорий этиш бўйича мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан
Президент фармонлари, қарорлари ҳамда давлат дастурлари қабул қилинмоқда.

Жумладан, 2015 йил 6 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ПҚ-2313-сонли “2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-
транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури
тўғрисида”ги, 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли “2015 - 2019 йилларда
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш,
энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури
тўғрисида”ги қарорлари, 2015 йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ПФ-4707 – сонли “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни
таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялаш чора-
тадбирларини таъминлаш тўғрисида”ги фармонларини мисол келтиришимиз
мумкин. Юқоридаги фармон ва қарорлардан келиб чиқиб мамлакатимизда
2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва
диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул
қилинди. Бу дастурга асосан кейинги беш йилда ишлаб чиқаришни
ривожлантириш учун иқтисодиётимизга 40 млрд. АҚШ долларидан ортиқ
маблағ сарфланиши кўзда тутилган [4].

Мазкур Фармонда республика саноатини таркибий жиҳатдан янада

ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялаш, юқори сифатли
рақобатбардош ва экспортбоп тайёр ва яримтайёр маҳсулотлар тури ҳамда
ҳажмини кенгайтиришнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди. Унга кўра
кейинги беш йил ичида ЯИМ ҳажмида саноатнинг улушини 3 %га (24 %дан
27 %га), ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баробарга, янги гуруҳ маҳсулотлар сони
ва турини уч баробарга ошириш кўзда тутилган. Демак, ушбу жараён бошқа
шароитлар тенг бўлган тақдирда қарийб мана шундай улушда экспортни
рағбатлантиришга ва чет эл валюта тушумлари барқарорлашишига ўз
ҳиссасини қўшишини ифодалайди. Бу фармонда 2015-2019 йилларда
иқтисодиётнинг базавий тармоқлари кесимида янгидан модернизация ва
реконструкция қилинадиган саноат ишлаб чиқариш қувватларининг
инвестицион лойиҳалари рўйхати шакллантирилди. Унга кўра жами 317 та
янгидан модернизация ва реконструкция қилинадиган саноат ишлаб чиқариш
қувватларини ташкил этиш ва ишга тушириш режалаштирилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Бунинг учун 19,6 млрд. АҚШ доллари сарфланиши белгиланган. 317

лойиҳадан 47 таси ёки 46,4 фоизига жами 13,7 млрд. АҚШ доллари эквиваленти
миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган. Қолган
170 таси ёки 53,6 фоизи эса модернизация ва реконструкция қилинадиган
саноат ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобланиб, бунга 5,96 млрд. АҚШ доллари
эквиваленти миқдорида маблағ сарфланиши кўзда тутилган [5].

Мазкур лойиҳа ҳамда саноат ишлаб чиқариш қувватларининг ишга

туширилиши ва кенгайтирилиши ҳисобига мамлакатимизда 600 дан ортиқ янги
турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулотларнинг 150
дан ортиғини экспорт қилиш имконияти пайдо бўлади. Шу билан бирга саноат
соҳасида 200 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Мазкур қонун
ҳужжатларидан кўзланган асосий мақсад реал сектор корхоналарида босқичма-
босқич ишлаб чиқариш жараёнларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш,
модернизациялаш ва диверсификациялаш, юқори технологияли саноат
соҳаларини жадал ривожлантириш, уларда юқори сифат талабларига жавоб
берадиган рақобатбардош тайёр ва яримтайёр маҳсулотлар турини янада
кенгайтиришнинг устувор вазифалари белгилаб берилган.

Шу сабабли мамлакатимизда инновация сиёсатини олиб боришда саноат

корхоналари

фаолиятида

инвестицияларнинг

самарали

иштирокини

таъминлашга жиддий эътибор қаратиб келинмоқдаки, натижада миллий
иқтисодиётга жалб этилаётган инвестициялар ҳажми, улар ёрдамида ишлаб
чиқаришга жорий этилаётган замонавий ва илғор технологияларга асосланган
лойиҳалар сонининг йил сайин ортиб бораётганлиги, шунингдек, ялпи ички
маҳсулотнинг юқори суъратлар билан ўсишини таъминлашда хорижий
инвестицияларнинг фаол иштироки мавжудлиги давлатимиз томонидан фаол
инвестиция сиёсати олиб борилаётганлигини ҳам тасдиқлайди.

Ҳозирги кунда ҳар қандай мамлакатнинг табиий ресурслари

чекланганлигини инобатга олсак, корхона бошқарувчилари, менежерлари
мамлакатнинг табиий ва илмий салоҳиятидан келиб чиқиб даромад олишнинг
замонавий манбаларини топишга ҳаракат қилишлари зарур. Бу вазиятда
инновацион фаолият ва унинг натижасида яратилган неъматлар мамлакат
иқтисодиётига кириб келадиган молиявий ресурслар диверсификациялашувига
хизмат қилади. Бундай шароитда иқтисодий барқарорликни таъминлаш
корхоналар фаолият юритиши қобилиятини мустаҳкамлашнинг гарови ҳамда
унинг мустаҳкам мавқега эга бўлишининг асоси бўлиб хизмат қилади. Шу
нуқтаи назардан, инновацион фаолиятни ривожлантириш корхонанинг ўрта ва
узоқ муддатли истиқболдаги иқтисодий имкониятларини аниқлашда муҳим
иқтисодий муаммолар жумласига киради. Яъни жаҳон бозорида рақобат
муҳитининг кескинлашуви йирик саноат корхоналарини бошқаришда илмий-
техник тараққиёт ва бозор эҳтиёжлари маҳсулот номенклатураси ва сифатига
янги талабларни шакллантираётган бир шароитда инновацион жараёнларни
самарали бошқариш тизимларини яратиш заруратини янада кучайтиради.

Юқорида келтирилган таҳлиллар натижаси республикамиз кимё саноатида

истиқболда амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор масалалар мавжуд
эканлигини кўрсатади. Фикримизча, улар қуйидагилардан иборат:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

биринчидан, кимё саноати корхоналари улушида давлат активларининг

юқорилиги сабабли хусусийлаштириш механизмларини қўллаган ҳолда соҳага
маҳаллий ва хорижий инвесторларни кенг жалб этиш;

иккинчидан, ички ва ташқи бозорлар учун минерал ўғитлар ва бошқа кимё

маҳсулотлари турларига бўлган эҳтиёжни чуқур ўрганган ҳолда ўрта ва узоқ
муддатли инновацион ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш;

учинчидан, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, жаҳон бозорларига

рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида ташқи
бозорларда маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш;

тўртинчидан, кимё саноатини модернизациялаш, қайта таъмирлаш ва

техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган инвестицион ҳамда инновацион
сиёсатни амалга ошириш;

бешинчидан, тармоқ учун замонавий менежмент усулларини биладиган ва

бозор шароитларида самарали ишлай оладиган муҳандис-техник ва бошқарув
кадрларини тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;

олтинчидан, кимё саноати корхоналарида корпоратив бошқарув

самарадорлигини

ошириш,

унинг

ташкилий-иқтисодий

механизмини

такомиллаштириш ҳамда уни халқаро тамойилларга мувофиқ олиб борилишини
таъминлаш;

еттинчидан, 2016-2020 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон кимё

саноатини ривожлантириш стратегияси”ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Хулоса қилиб айтганда, юқоридаги масала ва вазифалар ечимига эришиш

кимё саноати ривожланишини модернизация қилиш жараёнида инновацияларга
оид стратегик лойиҳаларни ишлаб чиқиш, уларни амалга оширишда хорижий
инвестициялардан

кенг

кўламда

фойдаланиш

тармоқда

синергетик

самарадорликни таъминлаб, соҳанинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ҳамда
миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун қулай шароит яратади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. //Халқ сўзи, 2016 йил 18
январь.

2. Безрукова Т.Л., Дроздова Е.С. Роль адаптивных и инновационных

маркетинговых стратегий компании в условиях усиления конкуренции.
//Инновации и инвестиции. –М., 2015. №2. –С. 13-14.

3. Дроздова Е.С. Специфика маркетинговых исследований на химическом

предприятии. //Финансы, экономика, стратегия. –Варонеж, 2015. №3. –С. 31-33.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-

4707-сонли “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш,
модернизациялаш ва диверсификациялаш чора-тадбирларини таъминлаш
тўғрисида”ги фармони.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-

2343-сонли “2015 - 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада
энергия сиғимини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий
этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. //Халк сузи, 2016 йил 18 январь.

Безрукова Т.Л., Дроздова Е.С. Роль адаптивных и инновационных маркетинговых стратегий компании в условиях усиления конкуренции. //Инновации и инвестиции. -М., 2015. №2. -С. 13-14.

Дроздова Е.С. Специфика маркетинговых исследований на химическом предприятии. //Финансы, экономика, стратегия. -Варонеж, 2015. №3. -С. 31-33.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли “2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий узгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялаш чора-тадбирларини таъминлаш тугрисида”ги фармони.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПК-2343-сонли “2015 - 2019 йилларда иктисодиёт тармоклари ва ижтимоий сохдца энергия сигимини кискартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тугрисида”ги карори.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов