Вопросы совершенствования общехозяйственного учета на предприятиях легкой промышленности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
28-34
64
3
Поделиться
Абдувахидов, Ф. (2016). Вопросы совершенствования общехозяйственного учета на предприятиях легкой промышленности. Экономика и инновационные технологии, (3), 28–34. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8781
Ф Абдувахидов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной научой статье исследована нуачно-теоретическая сущность затрат общебригады в легкой промышленной организации. А так же, правильно организовать первоначальный учет затрат и разработаны рекомендации по их совершенствованию.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ф.Т. Абдувахидов,

и.ф.н., доц.,

Д.М. Мавлянова,

ассистент, ТДИУ

ЕНГИЛ САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА УМУМБРИГАДА

ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

В данной научой статье исследована нуачно-теоретическая сущность

затрат общебригады в легкой промышленной организации. А так же,
правильно организовать первоначальный учет затрат и разработаны
рекомендации по их совершенствованию.

In

this scientific

article

we studied

the scientific and

The theoretical

essence

of

overhead

expenses in the

consumer industry

.

And also

,

the correct

organization of

the

original

cost accounting

and recommendations

for their improvement

.

Калитли сўзлар:

умумбригада,

харажат, ҳисоб,

иш вақти, техник қаров,

қайднома, сув сарфи, буғ сарфи, далолатнома

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг

чуқурлашуви мулкчиликнинг турли шаклларидан қатъи назар, жамиятнинг
ривожланиши, хўжалик алоқаларининг кенгайиши ва ундаги сифат ўзгаришлар
иқтисодиётни самарали бошқариш олдига юқори талабларни қўймоқда.

Мамлакатда иқтисодиётнинг реал сектори ва тадбиркорлик фаолиятининг

барқарор ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, корхоналарда
бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган бошқарув тизими
ривожланмоқда. Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида бошқаришнинг
табиати моҳиятан ўзгариб, унинг мақсади, функциялари ва ўзига хос талаблари
бозор иқтисодиёти қонунлари асосида ривожланиб бормоқда.

Юртбошимиз И. Каримов ўз маърузасида “...мамлакатимиз иқтисодиётини

таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик
янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб
қилиш борасида бажарилаётган ишлар алоҳида эътиборга лойиқ.

2015 йилда ана шу мақсадларга барча молиялаштириш манбалари

ҳисобидан 15 миллиард 800 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар
жалб этилди ва ўзлаштирилди. Бу 2014 йилга нисбатан 9,5 фоиз кўп демакдир.
Жами инвестицияларнинг 3 миллиард 300 миллион АҚШ доллардан зиёди ёки
21 фоиздан ортиғи хорижий инвестициялар бўлиб, шунинг 73 фоизи тўғридан-
тўғри чет эл инвестицияларидир.

Инвестицияларнинг 67,1 фоизи янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо

этишга йўналтирилди. Бу эса 2015 йилда умумий қиймати 7 миллиард 400
миллион доллар бўлган 158 та йирик ишлаб чиқариш объекти қурилишини
якунлаш ва фойдаланишга топшириш имконини берди[1].

Албатта, бундай устувор вазифаларни амалга оширишда енгил саноат

корхоналарини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни мoдeрнизация қилиш,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

техник ва технологик қайта жиҳозлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан
бирига айланмоқда. Бундай масалаларни ижобий ҳал қилишда корхонани
бошқариш ва ишлаб чиқаришни замон талаблари асосида ташкил этиш,
маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, унинг таннархини имкон
қадар пасайтириш орқали даромадни максимал даражага етказиш талаб
қилинади. Бу эса, хўжаликни юритишнинг янги шакллари, бошқарув
механизмларини чуқур ўрганишни долзарб масала қилиб қўймоқда.

Жумладан, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш харажатларининг

бухгалтерия ҳисоби ушбу механизмнинг асосий элементларидан биридир.
Бунда, корхона фаолиятини объектив ҳисобга олишда ишлаб чиқаришни
ташкил этиш ва бошқариш харажатлари ҳисоби, маҳсулот таннархини ҳамда
молиявий натижаларни тўғри аниқлаш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Ушбу масала йилдан-йилга ривожланиб бораётган кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорларга ҳам тегишлидир.

Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш харажатлари маҳсулот

таннархида салмоқли ҳиссага эга. Шу сабабли бундай харажатлар устидан
кундалик назоратни ўрнатиш, уларнинг ҳар бир моддаси бўйича ва бошқарма
ходимларининг иш ҳақига қилинадиган харажатлар устидан назорат қилиб
ортиқча харажатларга йўл қўймаслик бухгалтерия ҳисобининг бугунги кундаги
энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ишлаб чиқаришни

ташкил қилиш ва бошқариш харажатлари бухгалтерия ҳисобида умумишлаб
чиқариш харажатлари сифатида ҳисобга олинади. Корхонанинг умумишлаб
чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2510 -
“Умумишлаб чиқариш харажатлари” счетида амалга оширилади.

Умумишлаб чиқариш харажатлари - умумишлаб чиқариш харажатларини

ҳисобга олувчи счетларнинг дебетида ишлаб чиқариш захиралари, ходимлар
билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи
счетлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Умумишлаб чиқариш
харажатларини ҳисобга олувчи счетларда ҳисобга олинган харажатлар 2010
“Асосий ишлаб чиқариш”, 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш” счетларининг
дебетига ҳисобдан чиқарилади.

Умумишлаб чиқариш харажатларини алоҳида ҳисоб объектлари орасида

тақсимлаш тартиби корхонанинг ҳисоб сиёсати орқали аниқланади.
Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счетлар бўйича аналитик
ҳисоб корхонанинг алоҳида бўлинмалари ва харажатлар моддалари бўйича
юритилади.

Шу боисдан, умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини тўғри ташкил

қилиш масалалари бўйича иқтисодчи олимлар ва шу соҳа мутахассисларнинг
илмий тадқиқот, ўқув адабиётларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш натижасида
ўз ечимини кутаётган масалаларнинг ҳамон мавжудлигидан далолат бермоқда.
Улар қаторига,

-

умумишлаб чиқариш харажатларининг бухгалтерия ҳисобини ташкил

қилиш билан боғлиқ муаммолар;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

-

умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш билан боғлиқ

муаммоларни киритиш мумкин.

Юқоридаги биринчи муаммонинг вужудга келиши бозор иқтисодиётига

ўтилиши билан бухгалтерия ҳисобида умумишлаб чиқариш харажатларини
ҳисобга олиш билан боғлиқдир. Чунки бу ўзгаришлар натижасида умумишлаб
чиқариш харажатлари таркиби анча кенгайди ва натижада ҳисобга олиш
жараёни анча мураккаблашди. Бу айниқса бугунги кунда 21-БҲМСга мувофиқ
умумишлаб чиқариш харажатлари таркибида ҳисобга олинаётган машина ва
асбоб-ускуналаларни сақлаш ҳамда фойдаланиш харажатлари мисолида яққол
кўринади. Чунки асбоб-ускуналарни сақлаш ва улардан фойдаланиш
харажатларининг жорий синтетик ҳисоби 1993 йилгача амал қилиб келган
счетлар режасида ажратилган 24-“Машина ва асбоб-ускуналарни сақлаш ва
улардан фойдаланиш харажатлари” деб аталган счетда ҳисобга олинган. Бу
харажатлар комплекс харажатлар бўлиб, уларнинг таркиби анча кенг.

Харажатлар суммаси, унча кўп бўлмаган ва айрим маҳсулот турлари

ўртасида тақсимланиши қийин бўлган технологик ёқилғи, электр энергияси ва
ёрдамчи материаллар харажатлари ҳам асбоб-ускуналарни сақлаш ҳамда
улардан фойдаланиш харажатлари сифатида ҳисобга олиниши мумкин.

Цехли тузилишга эга бўлган корхоналарда асбоб-ускуналарни сақлаш ва

улардан фойдаланиш харажатлари айрим цехлар бўйича, уларнинг ичида эса
юқорида келтирилган моддалар бўйича ҳисобга олинади. Цехларга бўлинмаган
корхоналарда эса бу харажатлар ҳисоби бутун корхона бўйича олиб борилади.
Ҳар бир цехнинг асбоб-ускуналарни сақлаш ва улардан фойдаланиш
харажатлари фақат шу цехда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархига
ўтказилиши лозим.

Фикримизча, машина, асбоб-ускуналарни сақлаш ҳамда фойдаланиш

харажатларини алоҳида счетда ҳисобга олиш ва ҳисобга олиш жараёнида
қуйидагиларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

-

корхоналарда ишлаб чиқариш воситаларининг жорий ва капитал

таъмирлаш харажатлари бўйича кенг қамровли маълумотларни шакллантириш;

-

ишлаб чиқариш воситаларининг ҳар бир тури бўйича таъмирлаш

харажатлари тўғрисидаги маълумотлар тўпламини вужудга келтириш.

Ушбу вазифаларни самарали амалга ошириш учун бухгалтерия ҳисобининг

счетлар режасига янги 2400 - “Ишлаб чиқариш воситаларини таъмирлаш
харажатлари ҳисоби” счетини киритиш ва ушбу счетга корхона бўйича
сарфланган таъмирлаш харажатлари тўғрисида маълумотларни шакллантириш
вазифасини юклаш лозим. Бу счетнинг дебет томонида жами ҳақиқатда
қилинган таъмирлаш харажатлари суммаси ва кредит томонида ушбу
харажатларни калькуляция объектлари бўйича тақсимлаш ҳисобот ойи охирида
акс эттирилиши мақсадга мувофиқдир.

Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш харажатларининг

бухгалтерия ҳисобини юритишда умумбригада харажатлари ҳисобининг тўғри
ташкил этилиши, маҳсулот таннархини тўғри аниқлаш, моддий, меҳнат ҳамда
молиявий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Шу боисдан, бугунги кунда енгил саноат корхоналарида умумбригада

ҳаражатларининг дастлабки ҳисобини тўғри ташкил қилиш ва уларни
расмийлаштиришда бир қатор камчиликларга эга. Ушбу тармоқдаги ҳисоб
шакллари ва уларнинг ўз мазмунига кўра, маҳсулот таннархини аниқлашга тўла
мослаштирилмаган.

Умумбригада

ҳаражатлари

тўғрисида

объектив

ахборотларни шакллантириш ҳамда ресурслардан самарали фойдаланиш
имконияти чегараланган. Бу ўз навбатида, ишлаб чиқариш фаолиятини
бошқаришга салбий таъсир этмоқда[2].

Бугунги кунда Республикамизда фаолият кўрсатаётган енгил саноат

корхоналарида умумбригада ҳаражатларини ҳисобга олишда қуйидаги
дастлабки ҳужжатлардан фойдаланилади :

1.

иш вақтини ҳисобга олиш табели;

2.

юк хати;

3.

лимит-забор карталари;

4.

фойдаланишдаги махсус кийимларни ҳисобга олиш варақаси;

5.

хўжалик жихозлари ва инвентарларини ҳисобга олиш варақалари;

6.

электр-энергия сарфини ҳисобга олиш варақаси;

7.

техник қаров ўтказиш варақаси;

8.

амортизация ҳисоблаш ва тақсимлаш қайдномаси;

9.

нуқсонлар қайдномаси;

10.

сув сарфини ҳисобга олиш варақаси;

11.

буғ сарфини ҳисобга олиш варақаси;

12.

шофернинг йўл варақаси;

13.

тракторист – машинистнинг ҳисоб варақаси;

14.

далолатномалар.

Иш вақтини ҳисобга олиш табелида

бригадирнинг, мастернинг ҳамда

бригада ишчиларининг ҳақиқатда ишлаган вақтларини ҳисобга олишда
фойдаланилади. Ўрнатилган қоидаларга асосан, бригадир, мастер ва вақтбай
ишловчи ишчиларнинг иш хақлари режа бажарилишига қараб, корректировка
қилинади. Масалан, режа 100 % бажарилса белгиланган оклад олинади, 150 %
бажарилса корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш низомига асосан оклад 40 %га
ўсади ва х.к.

Юк хати

умумбригада мақсадлари учун материаллар (лампочка, резетка ва

х.к) сарфланса, эҳтиёт қисмлар ва мойлаш материаллари олинса қўлланилади.

Лимит-забор

карта

узлуксиз

олинадиган

материаллар

учун

фойдаланилади.

Фойдаланишдаги махсус кийимларни ҳисобга олувчи варақаси

бригада

аъзоларига берилган ва иш вақтида фойдаланаётган махсус кийимларни
ҳисобга олишда қўлланилади. Бу кийимлар омбордан бригадага берилганда
далолатномага асосан, ҳисобдан ўчирилади, аммо фойдаланиш муддатида
назоратни таъминлашда ушбу ҳужжатга асосан, улар балансдан ташқари 014-
“Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари” счетида ҳисобга олинади.
Хўжалик жиҳозлари ва инвентарларни ҳисобга олиш варақаси ҳам юқоридаги
ҳужжат каби фойдаланилади[3].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Электр-энергия сарфини ҳисобга олиш варақаси

бригададаги машиналар,

техникалар, ускуналар ва механизмларни ишлатиш учун сарфланган электр
энергияни ҳисобга олишда фойдаланилади.

Техник қаров ўтказиш кундалиги

бригададаги машиналар, механизмлар,

ускуналар ва дастгоҳларни техник кўрикдан ўтказишни ва унга сарфланаётган
моддий қийматликларни ҳисобга олишда қўлланилади. Техник қаров графигига
асосан амалга оширилади.

Нуқсонлар қайдномаси

бригададаги машиналар, механизмлар, ускуналар ва

дастгохлар таъмирланишидан олдин уларнинг носозлиги аниқланганда
тузилади. Нималар сарфланиши ва қанча харажат бўлиши қўрсатилади. Унда
таъмирлашнинг смета қиймати, таъмирлаш амалга оширилганидан сўнг эса
ҳақиқий харажат аниқланади.

Амортизация ҳисоблаш ва тақсимлаш қайдномаси

ой охирида

бухгалтерияда тузилади ва унда асосий воситаларга ҳисобланган ҳамда
уларнинг қайси объектларга олиб борилиши кўрсатилади.

Сув сарфини ҳисобга олиш варақаси

. Енгил саноат корхоналарида

маҳсулот ишлаб чиқариш технологияси катта ҳажмда сув сарфини талаб
қилади(асосан иссиқ сув). Албатта, бу ҳисобни талаб қилади.

Буғ сарфини ҳисобга олиш варақаси

эса сарфланган буғни ҳисобга олиш

учун қўлланилади.

Шофёрнинг йўл варақаси ва тракторист-машинистнинг ҳисоб

варақалари,

улар хизматидан фойдаланганда қўлланилади ҳамда уларнинг

харажатлари умумбригада харажатлари таркибида ҳисобга олинади.

Далолатномалар

моддий қийматликлар сарфланганда уларни ҳисобдан

чиқаришда қўлланилади. Шунингдек, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳам
далолатномалар тузилади.

Енгил саноат корхоналарида умумбригада харажатларининг дастлабки

ҳисобини юритиш ва уларни расмийлаштириш жараёнини такомиллаштириш
учун қуйидаги таклифларимизни берамиз:

1.

Амортизация ҳисоблаш ва уни тақсимлаш қайдномасини енгил саноат

корхоналарида қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, бу қайдномага асосан
ҳисобланган амортизация суммасини ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига
олиб бориб бўлмайди. Сабаби, ушбу қайдномада корхона бўйича асосий
воситалар турлари бўйича уларнинг баланс қиймати, амортизация меъёри ва
ойлик амортизация суммаси кўрсатилади. Ҳисобланган амортизация суммаси
2510-“Умумишлаб чиқариш харажатлари” счетига олиб борилади ва 2010-
“Асосий ишлаб чиқариш харажатлари” ва 2310 -“Ёрдамчи ишлаб чиқариш
харажатлари”счетларига тақсимланади.

Бизнинг фикримизча, бригадага тегишли асосий воситаларга алоҳида

амортизация ҳисоблаш қайдномаси тузиш ва ушбу қайдноманинг
кўрсаткичларини такомиллаштириш, яъни унда ҳар бир асосий воситанинг
ишлаган вақти (соати), қайси маҳсулотлар ишлаганлиги ва уларнинг ҳажми,
шунингдек, меъёр бўйича қанча вақт сарфланиши кўрсатилиши лозим. Ҳар бир
маҳсулотни ишлаб чиқаришга меъёр бўйича сарфланган вақт ва уларнинг жами
меъёрий вақтдаги салмоғи аниқланади. Амортизация суммаси уларнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

салмоғига мутаносиб тақсимланади. Бир вақтнинг ўзида амортизация
харажатлари меъёрий ва ҳақиқий суммада кўрсатилади, натижада
фарқланишини билиш мумкин.

2.

Ҳозир амалда қўлланилаётган “Электро энергия сарфини ҳисобга олиш

варақаси” бригададаги машиналар, механизмлар, ускуналар ва дастгоҳлар
ўртасида тақсимлаш имконини бермайди. Ҳақиқатда сарфланган электр
энергия харажатлари худди юқоридагидек, 2510-“Умумишлаб чиқариш
харажатлари” счетга олиб борилади. Сарфланган электро энергия бригададаги
механизмлар, бригадада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва маҳсулот
таннархига 2010-“Асосий ишлаб чиқариш харажатлари” счетига олиб бориш
учун ушбу ҳисоб варақасининг кўрсаткичларини такомиллаштириш лозим.

Фикримизча, ушбу ҳужжатда ҳар бир машинанинг, механизмнинг ва

бошқаларнинг ҳақиқатда ишлаган вақти (соати) ҳамда уларга меъёр бўйича
сарфланадиган вақт ишлаб чиқарилган маҳсулот турлари ва меъёр бўйича
уларга сарфланадиган машина соатлар, маҳсулот ишлаб чиқариш учун жами
сарфланган машина соатлар, шунигдек, ҳар бир маҳсулотга тегишли машина-
соатлар ва уларнинг салмоғи аниқланади. Кейин эса машина-соатга асосан ҳар
бир машинада ишлаб чиқарилган маҳсулотларга тегишли электр энергия
харажати аниқланади. Бу маҳсулотларнинг бригада таннархини аниқлаш
имконини беради. Ҳар бир машинада маҳсулот ишлаб чиқарилмаслиги
мумкин. Аммо бирорта ёки бир нечта жараён бажарилиши натижасида
маҳсулот олиниши мумкин. Бу харажатларда ҳам меъёрий ва ҳақиқатда
сарфланган электр-энергия харажатлари аниқланади.

3.

Ҳозир амалиётда қўлланилаётган “Сув сарфини ҳисобга олиш варақаси”

ва “Буғ сарфини ҳисобга олиш варақаси”да меъёрий сув, буғ сарфи ва
харажатларнинг меъёрий қиймати қўлланилмайди.

Фикримизча, ушбу харажатларга меъёрий кўрсаткичларни киритиш зарур.

Бу ўз навбатида, меъёрий ва ҳақиқий харажатларни таққослаш ҳамда
фарқланишни аниқлаш имкониятини беради.

4.

Енгил саноат корхоналарида техник қаров ўтказиш алоҳида ахамиятга

эга. Чунки, ушбу корхоналарнинг кўпчилиги лизинг асосида хорижий техника
ва технологиялар билан жиҳозланган. Ушбу техника ва технологияларни
белгиланган муддатларда техник қаров ўтказиш улардан самарали
фойдаланишни таъминлайди. Аммо техник қаровни ўз вақтида ўтказиш ва унда
белгиланган ишларни бажариш ҳамда сарфланган харажатларни узлуксиз
назорат қилиш лозим. Бунинг учун “Техник қаров ўтказиш кундалигининг”
кўрсаткичларини такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир. Ҳозир ушбу
кундаликда фақат техник қаров ўтказилган сана, бажарилган ишлар ва
сарфланган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.

Фикримизча, ушбу кундаликда қуйидаги кўрсаткичларни келтириш

мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

бригададаги алоҳида машина, механизм, ускуна ва дастгохни техник қаров

ўтказиш саналари аниқ белгиланиши;

ҳар бир техник қаровда бажариладиган ишлар ва уларга сарфланадиган

харажатлар ҳамда техник қаровнинг смета таннархи кўрсатилиши;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

ҳақиқатда техник қаров ўтказилганда унинг санаси, бажарилган ишлар ва

ҳақиқий харажатлар кўрсатилиши лозим.

Натижада смета ва ҳақиқий харажатлар таққосланади. Бунда қуйидагилар

аниқланади:

техник қаров ўтказиш муддатининг четланиши;
сметада кўрсатилган қайси ишлар бажарилмаганлиги;
сарфланган ҳақиқий харажатларнинг сметадан четлашиши сабаблари

аниқланади.

Бу қўрсаткичлар ўтказилган техник қаровнинг сифатини назорат қилишни

таъминлайди.

Шундай қилиб, юқорида берилган таклиф ва тавсиялар енгил саноат

корхоналарида умумбригада харажатларининг дастлабки ҳисобини тўғри
расмийлаштириш ҳамда уларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини
юритишдаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга ёрдам беради деб,
ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

http://www.prezident.uz

2.

Сотиволдиев А.С. и др. Финансовый и управленческий учет: Учебник . –

Т.: Iqtisod-Moliya, 2012. 432с.

3.

Эргашева Ш. Бухгалтерский учет: Учебное пособие – Т.: Иқтисод-

молия, 2010.-520 с.

Библиографические ссылки

http://www.prezident.uz

Сотиволдиев А.С. и др. Финансовый и управленческий учет: Учебник . -Т.: Iqtisod-Moliya, 2012. 432с.

Эргашсва Ш. Бухгалтерский учет: Учебное пособие - Т.: Иктисод-молия, 2010.-520 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов