Ўзбекистонда рақамли халқаро логистика йўналишини такомиллаштириш йўналишлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
328-338
11
6
Поделиться
Саидов , У. (2021). Ўзбекистонда рақамли халқаро логистика йўналишини такомиллаштириш йўналишлари. Экономика и инновационные технологии, (3), 328–338. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11895
Умаржон Саидов , Ташкентский Государственный Университет Экономики

Независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада халқаро юк ташувлар бўйича ваколатли давлат органларининг электрон ахборот тизимларини такомиллаштириш ҳамда уларни ўзаро интеграциялаш бўйича масалалар ёритилган. Шунингдек, бу борада илғор халқаро тажриба атрофлича ёритилган бўлиб, уни Ўзбекистон шароитида жорий этиш бўйича амалий тавсиялар берилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

322

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ХАЛҚАРО ЛОГИСТИКА

ЙЎНАЛИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Саидов Умаржон Шуҳратович

Мустақил тадқиқотчи

E-mail:

saidumarkhan@bk.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада халқаро юк ташувлар бўйича ваколатли давлат

органларининг электрон ахборот тизимларини такомиллаштириш ҳамда уларни ўзаро
интеграциялаш бўйича масалалар ёритилган. Шунингдек, бу борада илғор халқаро
тажриба атрофлича ёритилган бўлиб, уни Ўзбекистон шароитида жорий этиш бўйича
амалий тавсиялар берилган.

Калит сўзлар:

Ўзбекистон Республикаси, COVID –

19, халқаро юк ташувлар, миллий

электрон логистика портали, LPI халқаро рейтинги, занжирли етказиб бериш, TIR
CARNET, Ташқи савдо айланмаси, геосиёсий жараёнлар, глобаллашув.

Abstract:

The article investigates the issues of improving the electronic information systems

of the authorized state bodies for international transport and their mutual integration. It also
highlights the advanced international experience in this area and gives practical recommendations
for its implementation in Uzbekistan.

Key words:

COVID-19, international transportation, national e-logistics portal, LPI

international rating, supply chain, TIR CARNET, foreign trade, geopolitical processes, globalization.

Кириш

Бугунги кунда дунё давлатларининг геосиёсатида содир бўлаётган сиёсий ва

иқтисодий жараёнлар жаҳон

сиёсатига ўз таъсирини ўтказиши яққол намоён

бўлмоқда.

Жорий йилнинг бошида эса COVID

-

19 турдаги коронавирус инфекцияси

туфайли дунё халқларининг бошига тушган пандемия ҳолати эса ижтимоий

-

иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларида ўзининг салбий таъсирини ўтказди.

Ушбу

пандемия туфайли давлатларда юзага келаётган иқтисодий нобарқарор ҳолатдан
келиб чиқиб, Ўзбекистон бўйлаб ташқи савдо юкларини ташишда инсон омилини
чеклаш орқали автоматлаштирилган ахборот технологияларини қўллашни

тақозо

этмоқда.

Шу билан бирга ҳозирда дунё давлатларининг ташқи савдо айланмасининг

миқдорий кўрсаткичига пасайиш кузатилмоқда.

Хусусан, Жаҳон Савдо Ташкилотининг

маълумотларига кўра 2020 йилда пандемия туфайли

дунё давлатларининг ташқи

савдо айланмаси 13

-

32 % гача тушиб кетган

[1].

Шундай шароитда эса бугунги кунга

келиб,

Ўзбекистон иқтисодиётини

барқарор ривожлантириш, давлатнинг ижтимоий

соҳалардаги вазифаларни ишончли амалга ошириш, миллий товарларини жаҳон
бозорида рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа
бўлиб қолмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мавзуга алоқадор масалалар ўрганилган илмий ишланмалар асосан хорижий

тадқиқотчиларга тегишли бўлиб, уларга мисол тариқасида А.И.

Болточко

[2],


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

323

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

А.А.

Стриженко

[3]

ва

В.В.Ермакова

[4]

ларнинг илмий ишларини мисол қилиш

мумкин

.

Мамлакатимиз олимларидан бири С.Қ.

Алимов

томонидан божхона хизматини

такомиллаштириш умумий муаммосида божхона

соҳасидаги барча

жараёнларни кенг

миқёсда

автоматлаштиришга

асосланувчи

самарали

бошқарув

муаммоси

,

телкоммуникация

ва автоматлаштириш тизимларининг асосий вазифаси тезкор ва

бошқа

ахборотларни тегишли бошқарув идораларига (объектларга) ўз вақтида,

тўлақонли ва яширин етказиш, уни тўғри семантик ва расмий ўзгартириш

каби

жиҳатлар ёритиб берилган

[5].

Ж.Исломов

томонидан логистика тармоғини

инновацион ривожланишида

ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари

келтирилган.

Шунингдек, мазкур соҳада инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш

функцияcи ва тамойиллари ёритилган

[6].

У.М.Ахмедов

тадқиқотларида

мазкур тармоқдаги

ахборот ресурслари ва

маҳсулотларини автоматлаштириш ҳамда

самарали бошқариш учун АКТ лойиҳалари

учун харажатларни минималлаштириш жараёнлари ёритилган

[7].

Шунингдек Ф.А.Мирбабаев

ва

У.А.Шодмоноваларнинг

илмий иш ва

мақолаларини ҳам келтириш мумкин. Улар ўз ишларида ташқи иқтисодий фаолиятда
автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий этишнинг фақатгина назарий
жиҳатларига эътибор беришган

[8].

Ушбу тадқиқотчилар мавзуга оид масалаларга билвосита

алоқадор бўлган

илмий ишларда

эса асосан давлат ҳокимияти органларига АКТларни қўллаш

муаммолари,

“Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш, корхона бошқаруви ва

ишлаб чиқаришга ахборот технологияларини қўллаш каби муаммолар

ўрганилган.

Шу билан бирга, ўрганиб чиқилган илмий адабиётларда халқаро юкларни

ташиш жарёнларига бевосита ва билвосита иштирок этадиган ваколатли органлар,
ёки халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг ахборот

-

коммуникацион таъминоти

билан боғлиқ ташкилий муаммолар, соҳани молиялаштириш механизмларини
шакллантириш, соҳани такомиллаштириш бўйича хориж тажрибасини қўллаш
масалалари, бундан ташқари, соҳага малакали кадрларни тайёрлаш, халқаро
ташувларда халқаро ахборот коммуникацион ҳамкорлик муаммолари тўлиқ
ўрганилмаган.

Айрим хорижий тадқиқотчилар томонидан чоп этилган мақолаларда эса

“Рақамли логистика”

ва

“Электрон логистика”

каби тушунчаларнинг бир

-

биридан

фарқли томонлари борасида аниқ ёндашувлар мавжуд эмас.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот даврида республика ташқи савдосида халқаро логистика

рақамлаштиришнинг тутган ўрни ва аҳамиятини

ўрганиш мақсадида илғор хориж

тажрибасини инобатга олган ҳолда илмий

-

тадқиқот олиб боришнинг иқтисодий

-

статистик анализ ва синтез, статистик гуруҳлаш, тизимили таҳлил ва таққослаш каби
усуллардан фойдаланилди.

Юқорида кўрсатилган вазифаларда ўз вақтида ва

сифатли бажаралишида давлатнинг

арзон, сифатли ва тезкор

транспорт –

логистика

тизимини шакллантирмасдан эришиб бўлмайди.

Шунингдек, республиканинг

транспорт

-

логистика соҳаси бугунги кунда талаб даражада эмаслиги, транспорт

автопаркларининг эскирганлиги

,

халқаро рейтингларда қуйи ўринларда жой


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

324

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

олганлиги ҳамда товарларни ташқи савдоси билан боғлиқ ваколатли давлат
органларининг интеграциялашган ахборот платформаси мавжуд эмаслигини
таъкидлаш жоиз.

Хусусан,

юқоридаги фикрни Жаҳон банкининг Логистика самарадорилиги

индексининг (LPI) 2018 йилда бўйича рейтингдаги TOP

-

10 давлатлар, унда

Ўзбекистоннинг ўрни ҳамда йиллар кесимидаги қиёсий

жадваллар орқали асослаш

мумкин

[9].

Шу

ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

1 февралдаги “Транспорт соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш
чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-5647-

сонли фармони ҳамда ушбу ҳужжат ижроси

юзасидан 2019 йил 1 февралда “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ

-4143-

сонли қарорида республикада бутун

транспорт тизимини рақамлаштириш бўйича илғор ахборот технологияларини жорий
этиш, Ўзбекистон Республикаси транспорт тизимининг бир

-

бирига боғланган ягона

тизимини истиқболли ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш ҳамда халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш, мамлакатнинг
логистика тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва чора

-

тадбирларни амалга ошириш, мамлакат транспорт салоҳиятидан самарали
фойдаланиш, тадбиркорлик субъектларининг транспорт

-

логистика хизматларидан

фойдаланишдаги сарф

-

харажатларини камайтириш борасида вазифалар белгиланган.

1-

жадвал

Логистика самарадорлигини баҳолаш индекси маълумотлари

(The Logistics

Performance Index)

2018 йил

Давлатлар

Рейтинг даражаси (5

баллик тизимда)

Рейтингдаги

ўрни

Натижадорлиги

(%)

1

Германия

4,20

1

100

2

Швеция

4,05

2

95,36

3

Бельгия

4,04

3

94,93

4

Австрия

4,03

4

94,52

5

Япония

4,03

5

94,51

6

Нидерландия

4,02

6

94,31

7

Сингапур

4,00

7

93,59

8

Дания

3,99

8

93,45

9

Бирлашган Қироллик

3,99

9

93,30

10

Финландия

3,97

10

92,74

11

Ўзбекистон

2,58

99

49,27

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқаро юк

ташувларда ЭАТини жорий этиш борасидаги 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона
маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона
хизмати органлари фаолиятини самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

ПФ

-5582

-

сонли фармони бу борада муҳим ҳужжат

бўлди.

Унга кўра, республиканинг қўшни давлатлар билан чегара божхона постлари
ҳудудларига туташ жойларда замонавий божхона терминалларини давлат

-

хусусий

шерикчилик асосида қуриш вазифаси юклатилди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

325

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

Халқаро

логистика самарадорлиги рейтинги журналларининг нашр йиллари

кесимидаги натижалари

Давлатлар

2018 й.

балл/

Ўрни

2016

й.

балл/

Ўрни

2014

й

.

балл/

ўрни

2012 й.

балл/

ўрни

2010 й.

балл/

ўрни

2007 й.

балл/

ўрни

1

Украина

2,83/66

2,73/80

2,98/61

2,85/66

2,57/102

2,55/73

2

Қозоғистон

2,80/71

2,75/77

2,70/88

2,69/86

2,83/62

2,12/133

3

Россия

2,75/75

2,57/99

2,69/90

2,58/95

2,61/94

2,37/99

4

Арманистон

2,60/92

2,20/141

2,67/92

2,56/100

2,52/111

2,14/131

5

Ўзбекистон

2,57/99

2,40/118

2,39/129

2,46/117

2,79/68

2,16/129

6

Белорусь

2,57/103

2,39/120

2,64/99

2,61/91

-

2,53/74

7

Қирғизистон

2,54/108

2,16/146

2,21/149

2,35/130

2,62/91

2,35/103

8

Молдавия

2,45/116

2,61/93

2,65/94

2,33/132

2,57/104

2,31/106

9

Туркманистон

2,40/126

2,21/140

2,30/140

-

2,49/114

-

10

Тожикистон

2,33/134

2,06/153

2,53/114

2,28/136

2,35/131

1,93/146

11

Озарбайжон

-

-

2,45/125

2,48/116

2,64/89

2,29/111

[

Изоҳ: чизиқча белгиси бор устунларга тегишли давлатлар халқаро рейтингга киритилмаган

. 160

та давлат ичидан 5 баллик тизимда баҳоланган

[10]

Хусусан, 2019

-

2021 йиллар мобайнида Тошкент вилоятида 4 та, Андижон

вилоятида 2 та, Фарғона вилоятида 1 та, Қорақалпоғистон Республикасида 1 та ҳамда
Бухоро вилоятида 1 та божхона терминаллари қурилади. Бу терминалларидаги
давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг асосий функциялари “ягона дарча”
тамойили асосида божхона, банк, логистика, тезкор

-

лаборатория, фитосанитар,

ветеринар, санитар

-

эпидомолигия, экологик, сертификатлаштириш каби хизматларни

жорий этиш орқали олиб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун ортиқча
молиявий ва вақт сарф

-

харажатларини камайтириш кўзда тутилган.

Ўз ўрнида Давлат Раҳбарининг 2020

йил 5 июндаги

“Божхона

маъмуриятчилигини ислоҳ

этиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”

ги

ПФ

-6005

рақамли

фармонида ҳам “қоғозсиз ва электрон божхона”ни такомиллаштириш юзасидан
божхона органлари қатор вазифалар юклатилди.

Юқорида кўрсатилган вазифаларни бажаришда давлатнинг биргина идораси

орқали бажариладиган чора –

тадбирлар эмас албатта. Бунда бутун

республикада

ташқи савдо соҳаси

бўйича бевосита ва билвосита алоқадор барча давлат бошқарув

органларининг

ҳамкорликдаги

фаолиятига

ҳамда

ушбу

идораларнинг

интеграциялашган электрон ахборот тизимини яратилишига зарурат туғилмоқда.

Хусусан, юқорида кўрсатиб ўтилган 01.02.2019 йилдаги ПФ

-5647

сонли ҳужжат

асосида ташкил этилган

“Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги

Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази”

ни

ташкилий

-

ҳуқуқий жиҳатдан янада

такомиллаштириш

бугунги кунда муҳим аҳамият

касб этмоқда

[11].

Шунингдек, халқаро ва миллий ташувларда муҳим ўринга эга, республикада

мавжуд эркин иқтисодий ҳамда кичик саноат зоналарининг рақамлаштириш
борасидаги ишлари талаб даражасида эмас.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

326

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Жумладан, Ўзбекистонда мавжуд 21 та эркин иқтисодий ва 143 та эркин саноат

зоналарининг аксариятида Интернетда ўзининг вэб саҳифаси мавжуд эмас. Хусусан,
21 та ЭИЗнинг фақат 5 тасида

(Навоий, Нукус, Ургут, Наманган ва Ангнер ЭИЗ)

ўзининг расмий Интернет сайтлари мавжуд холос [

12] .

Ваҳоланки, пандемия даврини ҳисобга олмаганда ўтган

2015

2019 йиллар

оралиғида автомобиль транспортида ташилган ташқи савдо юклар миқдори ошиб
борди

[13]

. Хусусан,

3-

жадвал

Ўзбекистон ҳудудига импорт ва транзит тартибида кирган юк автоуловлари

сони ҳамда юк ҳажми

Йиллар

Юк автоуловлар сони

(

дона

)

Юк миқдори

(

тоннада

)

Жами

Шундан

Жами

Шундан

Транзит

Импорт

Транзит

Импорт

2015 йил

110505

27329

83176

1722904

519389

1203514

2016 йил

113158

24937

88221

1834593

481739

1352853

2017 йил

141412

30619

110793

2418076

596640

1821436

2018 йил

258377

36503

221874

4611497

673409

3938088

2019 йил

352425

46252

306173

6261192

794844

5466348

4-

жадвал

Ўзбекистон ҳудудидан экспорт ва транзит тартибида чиққан юк

автоуловлари сони ҳамда юк ҳажми

Йиллар

Юк автоуловлар сони

(

дона

)

Юк миқдори

(

тоннада

)

Жами

Шундан

Жами

Шундан

Транзит

Экспорт

транзит

Экспорт

2015 йил

78891

27292

51599

1556994

518478

1038515

2016 йил

101316

24949

76367

2050206

482422

1567783

2017 йил

123802

30691

93111

2499116

628327

1870789

2018 йил

150914

36586

114328

3175324

794643

2380681

2019 йил

201545

46038

155507

4083571

923666

3159905


Шу ўринда ҳар қандай соҳа бўлмасин, ушбу соҳани ривожлантириш, халқаро

стандартларга мослаш ҳамда унинг фаолиятини ўзаро миллий, минтақавий ва глобал
миқёсда интеграциялаш хориж тажрибасини ўрганмасдан амалга ошириб
бўлмаслигини таъкидлаш жоиз

.

Жумладан, бугунги кунда халқаро юк ташувларда электрон ахборот тизимини

қўллаш самараси мазкур тизимни ўзаро бошқа давлатлар ахборот тизимлари билан
(асосан Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси

юқори давлатлар) қай даражада

ўзаро интеграциялашган ҳолда яъни маълумотларни тезкор алмашинуви тезлиги
билан ўлчанмоқда.

Хорижий

тажрибанинг

иккинчи

қисмига

асосан

эса

Хитой

Халқ

Республикасининг тажрибаси эътиборга молик. Хусусан, 2017 йил

23 ноябрида

Денгиз портлари ахборот тизимлари халқаро уюшмасининг (IPCSA “Global Connected
Logistics”) конференциясида Хитой делегацияси ўзининг янги яратилган миллий
платформасини тақдим этди. Тақдимотга кўра Логистика ва транспорт учун Хитой


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

327

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

миллий платформаси –

LOG

INK (кейинги ўринларда LOGINK) ишга тушган. Бунга

давлат кенгашининг “2014

-

2020 йилларда Логистика саноатини ривожлантиришнинг

ўрта ва узоқ муддатли режаси” ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган. Ушбу ахборот
тизими Осиё

-

Тинч океани минтақасида ягона мукаммал ишланган миллий платформа

сифатида ишлаб чиқилган.

Ушбу платформани яратиш доирасида нафақат

Хитой ҳудудида жойлашган

барча транспорт турлари бўйича маълумотларни ўзаро алмашади

,

балки Япония

ҳамда Корея давлатларининг денгиз портлари билан ҳам ўзаро боғланган. Тизимда
52 та миллий логистика марказларнинг ахборот майдони билан ўзаро боғланган.

Шунингдек, платформага Хитойнинг 50 дан ортиқ йирик компаниялари, 91 та

логистика парклари, 450 мингдан ортиқ хитой тадбиркорлари (шундан 28 % ишлаб
чиқариш, 17 % савдо ҳамда 55 % транспорт ва логистика соҳасидаги), мамлакатдаги
барча темир йўл бекатлари (ички ҳамда давлат чегарасидаги), Хитой, Япония ҳамда
Кореянинг 26 денгиз портларининг ўзаро интеграциялашган ҳолда маълумот
алмашинилади. Бунда бир суткада ўзаро ҳамкорликнинг 26 кўриниши бўйича 30 млн.
дона хабарлар қайта ишланади. Бир йилда эса

1,35 трлн. турдаги товарларнинг

электрон шаклдаги ҳисоби юритилади.

Шунингдек, ушбу ахборот тизимида электрон маълумотлар алмашинуви

миллий, минтақавий ҳамда халқаро ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан
ҳамкорликда фаолият юритади. Бу тизимни самарали фаолият юритиш учун эса
ундаги маълумотларнинг шаклланишида асосий икки жиҳатига эътибор берилади.
Биринчиси, LOGINKда тўпланаётган маълумотларнинг стандартлашган ҳолда
сақланиши,

иккинчиси

унда

сақланаётган

ахборотларнинг

мукаммал

ҳимояланганлигидир. Шунга асосан, тизимдан ҳар бир фойдаланувчи ахборотларнинг
ўзига тегишлилиги бўйича олиш имкониятига эга ҳамда ушбу платформадан
фойдаланувчининг олиб борган ҳар бир амали тизим серверларида қайд қилиниб
борилади

[14].

Хусусан, Япониянинг “COLINS” халқаро савдо

портали, Кореянинг “SP

-

IDC”

логистика бўйича ахборот тизими,

ISO

(Халқаро стандартлаштириш ташкилоти), Осиё

Тараққиёт Банки, Халқаро Денгиз Ташкилоти, Жанубий

-

Шарқий Осиё Давлатлари

Ассоциацияси каби халқаро институтларнинг ахборот тизимларига уланган. Шу билан
бирга, Хитойнинг 11 та вазирлик ва идораларининг, 20 га яқин дунёнинг Транс
Миллий

Корпорацияларининг

веб

сайти

орқали

электрон

ахборот

алмашинилмоқда

[15].

Корея давлатининг тажрибасига асосан эса халқаро юк ташувларда ЭАТни

яратиш бўйича ишлар XX асрнинг 80 йилларидан бошланган. Ҳозирги кунга келиб эса
мамлакатда

халқаро савдо бўйича ягона ахборот платформаси

-

Корея логистика

ахборот тизими (KLIS –

Korea Logistics Information systems) мавжуд. Ушбу тизим

давлатдаги 3 та йирик ахборот тизимни ўз ичига олиб, уларнинг бир

-

бирига алоҳида

интеграциялашган ва уйғунлашган ҳолда фаолият олиб бормоқда. Хусусан, булар

PORT-MIS (Port Management Information System), SP-IDC (Shipping&Port Integrated Date
Center), GCTS (Global Container System)

. Ушбу ЭАТнинг ҳар бирининг ўз вазифаси

мавжуд бўлиб, 40 дан ошиқ халқаро ташувларга у ёки бу даражадаги ваколатли
давлат органларининг ахборот тизимларидаги маълумотларни бир жойга(серверга)
жамлайди. Платформанинг самарали фаолият олиб бориши учун уч принципга


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

328

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

асосланади. Улар Транспорт

-

логистика соҳаси бўйича давлат миқёсида статистик

маълумотларни шакллантириш, логистика самарадорлигини ошириб бориш ҳамда
учинчиси ушбу ахборот тизимини ҳимоялаш каби тамойиллардан иборат.

Юқоридаги илғор хориж тарибаларидан маълум бўладики, халқаро юк

ташувлар доирасида ЭАТни самарали ишлаши ва кутилган

натижани бериш учун

умумий қуйидаги тамойил асосида ишлашини кўриш мумкин.

Хусусан, халқаро ташувларда давлат, минтақа ёки глобал миқёсида “ягона

дарча” принципига асосан барча маълумотларни электрон кўринишда шакллантириб,
уни бир жойга жамлаш (маълумотлар сервери BIG DATA) ҳамда ушбу ахборотлардан
ҳар ким ўзига тааллуқлилиги бўйича фойдаланиш ҳисобланади.

Шунингдек, биргина 2014

-

2016 йиллар орасида Хитой Халқ Республикасининг

(ХХР) Ипак йўли коридорлари бўйлаб жойлашган давлатлар билан иқтисодий
ҳамкорлиги натижасида ташқи савдо айланмаси 3 трлн. АҚШ долларига етди ҳамда
180 мингдан зиёд янги иш ўринларини яратилишига эришилди

[6]

. Айни кундаги ХХР

“Бир макон

-

Бир йўл” ташаббуси амалга оширилишида жумладан 2017 йил ҳолатига

кўра курраи заминнинг 68 % аҳолиси ҳамда дунё ЯИМининг 40 % бўлган, дунёнинг 68
давлати иштирокида кенг миқёсда амалий ишлар бошлаб юборилган

[16]

. Юқорида

кўрсатилган савдо кўламини эски қолипдаги қоғоз ҳужжатларни расмийлаштириш
орқали назорат ҳам, мониторинг қилишнинг имкони йўқ.

Шундан келиб чиққан ҳолда

дунёнинг ривожланган минтақаларида (Европа, Осиё, Шимолий Америка) ЭАТ
халқаро савдода ўз ўрни ошиб бормоқда.

Шунингдек, халқаро юк ташувларда “смарт йўл” (smart road)ларни жорий

қилиниши борасида Европа Иттифоқи давлатлари томонидан Транспорт соҳасига
амалга ошириб келаётган инновацион дастурлар айниқса аҳамиятга молик.

Хусусан, “Ақлли, тоза ва интеграциялашган транспорт” дастури Европада

интеграциялашган, хавфсиз, тоза ҳамда кам

харажатли транспорт тизимини яратиш

бўйича минтақа

транспорт саноатини рақобатбардошлигини оширишга қаратилган

муҳим ҳужжат ҳисобланади. Ушбу дастурнинг ажратилган маблағи

6 млрд. 339 млн.

еврони ташкил қилиб, дастурни амалга оширишда 3 та муҳим йўналишни ўз ичига
олган. Булар,

а)

экологик тоза ва камхаржли транспортни яратилиши,

б)

йўллардаги

хавфсизликнинг юқорилиги, тўхталишларнинг камайиши ҳамда тезкорликни
оширилиши,

в)

дунёда етакчи транспорт тизимини яратиш

[17].

Ушбу мақолада келтириб ўтилган илғор хориж тажрибасидан маълум

бўладики, бугунги кунда Марказий Осиё минтақаси давлатлари ташқи савдо
юкларини ташиш бўйича транспорт логистика соҳасида интеграцион жараёнга
зарурат сезмоқда. Чунки, халқаро юк ташувларда инсон омили чекланган ҳолдаги
электрон ахборот алмашинуви ташилаётган товарнинг

“эшикдан

-

эшикгача”

тамойили асосида тез, арзон ва ишончли тарзда етказилиб берилишига эришилади.

Хусусан, Жаҳон Банкининг “Логистика Самадорлиги Индекси”нинг халқаро

рейтингни тузишни услубиётида ҳам айнан халқаро юк ташиш тизимидаги 6 асосий
соҳани баҳолаш орқали ўрганилган. Жумладан, ушбу рейтингда божхона

хизмати

,

юкни етказиб беришда ўз

вақтидалик, инфраструктура, логистика хизматлари сифати,

халқаро ташувларда қулайлик ҳамда товарларни ҳаракатланиши ва кузатиб
борилиши бўйича баҳоланади. Ушбу баҳолаш тизими йиллар кесимида қуйидагича
акс этган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

329

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5-

жадвал

Халқаро логистика самарадорлиги рейтинги журналларининг нашр йиллари

кесимидаги соҳалар бўйича натижалари

[18]

Баҳоланган йўналишлар

2018 й.

балл/

Ўрни

2016

й.

балл/

Ўрни

2014

й

.

балл/

ўрни

2012 й.

балл/

ўрни

2010 й.

балл/

ўрни

1

Божхона

2,10/140

2,32/114

1,80/157

2,25/118

2,20/107

2

Ўз

вақтидалик

3,09/91

2,83/114

3,08/88

2,96/101

3,72/50

3

Инфраструктура

2,57/77

2,45/91

2,01/148

2,25/120

2,54/70

4

Хизматлар сифати

2,59/88

2,39/116

2,37/122

2,39/117

2,50/89

5

Ташувларда қулайлик

2,42/120

2,36/130

2,23/145

2,38/127

2,79/83

6

Юкларнинг кузатуви

2,71/90

2,05/143

2,87/77

2,53/105

2,96/63

Юқорида кўрсатиб ўтилган илғор хориж тажрибаларидан маълум бўладики,

бугунги кунда дунё иқтисодиётининг барча тармоқ ва соҳаларида

рақамлаштириш

сиёсати олиб борилмоқда. Бунда иқтисодиётнинг муҳим қон

-

томири бўлган

транспорт

-

логистикаси эса ушбу, яъни рақамлаштириш жараёнида ўзининг муҳим

ўрнига эга.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, электрон ахборот тизимларини тўлиқ инсон

омилини йўқ

қилган ҳолда, фақатгина ҳужжатлар ҳаракати асосида ишлайдиган

ахборот дастурини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида миллий электрон
логистика порталини яратиш муҳим аҳамият касб этмоқда

(1-

расм).

(Изоҳ: Ушбу миллий электрон логистика порталига шартли равишда

“Карвон”

деб

номланди.

Номлашда

тарихий

нуқтаи

назардан

ўзбек

давлатчилигининг шаклланишида ва ривожланишида муҳим омиллардан бири
бўлган “Буюк ипак йўли”нинг карвонларига ўхшатма сифатида олинди.

)

Тадқиқотимиз натижасида халқаро юк ташувлар борасида юқорида

келтирилган хориж тажрибалари ҳамда республикадаги жорий ҳолатдан келиб чиқиб
қуйидагича хулосага келинди.

Биринчидан,

халқаро юк ташувларда қўлланиладиган асосий ҳужжатлар

электрон шаклга ўтказилмаган (CMR, инвойс счёт фактура, TIR CARNET).

Иккинчидан,

ушбу ҳужжатларнинг электрон шаклга ўтказилиши Ўзбекистонни

халқаро

рейтингларда

юқори

ўринларда

бўлиши

ҳамда

республиканинг

инвестициявий жозибадорлигини оширишда

бевосита ижобий таъсир қилади.

Учинчидан,

миллий электрон логистика порталини

яратиш зарурати

кечиктириб бўлмас вазифалардан бири ҳисобланади

.

Тўртинчидан,

пандемия даврида дунё давлатлари ташқи савдосида

товарларни бюрократия

тўсиқларисиз, тез, арозон ва хавфсиз ҳаракатланиши миллий

электрон логистика порталини яратилишининг асосий омилларидан бири
ҳисобланади.

Истиқболда.

Ушбу портални яратилиши Ўзбекистонда халқаро юк ташувлар

билан боғлиқ маълумотлар бу

борадаги барча ваколатли давлат органларидаги

ахборотлар реал вақт режимида йиғилиши, қайта ишланиши, таҳлил қилиниши
ҳамда ушбу соҳадаги муаммолар аниқланиб, ўз ечимини топиш каби самарали
истиқболга эга.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

330

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расм.

Миллий электрон логистика порталида маълумот алмашинув механизмининг модели

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

331

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ушбу мақола юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида бугунги кунда

Ўзбекистонда халқаро юк ташувлар ҳажми йилдан

-

йилга ошиб бораётган вақтда

(COVID

19 пандемиясини ҳисобга олмаганда), ушбу жараённи тартибга солиш

бўйича ваколатли органларда электрон ахборот тизимлари

тўлиқ, самарали ҳамда

бир

-

бирига интеграциялашган ҳолда ташкил этилмаганлиги

маълум бўлди

.

Шу билан бирга, бугунги кунда электрон ахборот тизимларининг

натижадорлиги ва самарасининг пастлиги, бугунги кунда Ўзбекистонни айланиб
ўтувчи транспорт коридорларнинг кўпайиши билан бирга, республика орқали ўтган
транзит коридорларининг ўтказувчанлик қобилиятига ўзининг салбий таъсирини
ўтказмоқда

.

Шунингдек, баъзи давлат идораларида чегара божхона постлари орқали

ҳаракатланаётган транспорт воситаларини ҳисоботини юритиш бўйича эски
қолипдаги

“қайд

этиш

журналлари”нинг

мавжудлиги,

натижада

транзит

коридорларининг ўтказувчанлигига инсон омилининг сақлаб қолиниши билан
баҳолаш мумкин.

Шундай экан, халқаро юк ташувлар жараёнининг очиқлиги,

шаффофлиги ва бу борадаги маълумотларнинг тегишлилиги бўйича фойдалана
олишлик,

инсон

омилининг

пастлиги

каби

натижаларга

ушбу

соҳада

интеграциялашган ҳамда мукаммал

шакллантирилган электрон ахборот тизимларини

татбиқ этиш билан эришиш мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Шунингдек, мақолада келтириб ўтилган маълумотлар таҳлили, илғор хориж

тажрибалари ҳамда транспорт

-

логистикаси соҳасидаги бугунги кун аҳволидан келиб

чиқиб қуйидаги таклифлар илгари сурилади

:

-

миллий электрон логистика порталини яратишда халқаро юк ташувлар билан боғлиқ

барча давлат органларининг рухсат берувчи мазмундаги (лиценция, рухсатнома,
сертификат, гувоҳнома, суғурта полислари, хориж визалари, маълумотномалар,
кирим ордерлари, квитанциялар ва ҳоказо) ҳужжатлар фақатгина шу миллий портал
орқали олинишини кўзда тутилиши лозим.

-

Ўзбекистонда “Карвон” миллий электрон логистика порталини яратиш;

-

миллий электрон логистика порталини яратишда халқаро юк

ташувлар билан

боғлиқ барча давлат органларининг рухсат берувчи мазмундаги (лицензия,
рухсатнома, сертификат, гувоҳнома, суғурта полислари, хориж визалари,
маълумотномалар, кирим ордерлари, квитанциялар ва ҳоказо) ҳужжатлар фақатгина
шу миллий портал орқали олиниши кўзда тутилиши лозим.

-

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Транспорт ва

логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази”ни ушбу портални
самарали фаолият юритиши учун ваколатли идора сифатида тайинлаш;

-

Ушбу марказни Транспорт вазирлиги таркибидан олиб Вазирлар Маҳкамаси

ҳузурида Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш
идоралараро ахборот

-

таҳлил маркази сифатида ташкил этиш.

-

Идоралараро марказни таркибий тузилмасини ташкил этишда халқаро юк

ташувлар борасида ваколатли давлат органларидан малакали ходимларни жалб
этган ҳолда шакллантириш. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги,
Давлат божхона қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ички ишлар
вазирлиги, Ахборот

технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги каби давлат идоралари.

-

Ушбу марказ ходимлар сонини

15 тадан 30 тага ошириш лозим. Хусусан,

“Халқаро транспорт коридорлари ва транзит муаммоларини ўрганиш бўлими”ни 3


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

332

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тадан 8 тагача, “Транспорт

ва логистикани ривожлантириш тизими муаммоларини

ўрганиш бўлими”ни 5 тадан 10 тага, “Транспортда хавфсизлик ва экология
муаммоларини ўрганиш бўлими”ни 3 тадан 8 тага ошириш лозим.

Бунда республика

транспорт

-

логистикасидаги муаммолар ҳар томонлама тизимли равишда ўрганилиб,

муаммоларга ҳар томонлама самарали, холисона ҳамда тезкор ечим топилиши каби
ижобий натижаларга эришилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

https:

//

www.

wto.org

/

english

/

news_e

/

pres20

_

e

/

pr

855

_e.htm

(Мурожаат

этилган саъна

25.03.2021

йил)

.

2.

Болточко А.И. Использование информационных технологий при формировании

таможенных союзов: Автореф. дисс.

-

М.: БДУ, 2012.

3.

Стриженко А.А. Роль информационно

-

коммуникационных технологий в развитии

международного бизнеса, Автореф. дисс.

-

М.: РГТУ, 2007.

4.

Ермакова В.В.Совершенствование системы управления таможенным контролем на

основе информационных технологий: Автореф. дисс. ... канд. экон. наук.

-

М.: РТА, 2004.

5.

Алимов С.Қ. Божхона фаолиятини автоматлаштирилган тизимида ахборот

жараёнларини оптимал тақсимлаш // Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар,

-

Т.: 2012. №

5.

6.

Исломов

Ж.

Ташқи

иқтисодий

фаолиятда

ахборот

-

коммуникация

технологияларинииг қўлланиши // Hamkor.uz,

-

Т.: 2014. № 21.

7.

Ахмедов У. М. Анализ мирового опыта в

управлении информационными услугами

и ресурсами // Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар,

-

Т.:

2012. № 4

.

8.

Мирбабаев Ф.А., Шодмонова У.А. Бошқарув ахборот технологиялар тизимини

ривожлантиришни такомиллаштириш//Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар,

-

Т.: 2013.

№6;

9.

The Logistics Performance Index and Its Indicators

. Журнали.

Washington, DC 20433

нашри

2018 The International Bank for Reconstruction and Development/The World Bank 2018

йил. 45

-

бет.

10.

The Logistics Performance Index and Its Indicators

. Журнали. Washington, DC 20433

нашри. 2007, 2010, 2012, 2014, 2016, 2018 йиллардаги нашри.

The International Bank for

Reconstruction and Development/The World Bank

. Нашрларнинг Иловалари.

11.

LEX.UZ

Ўзбекистон Қонунчилиги Миллий маълумотлар базаси. Т: 2020 йил.

(Мурожаат этилган саъна 10.10.2020 йил)

12.

https://sez.gov.uz/

Интернет сайти (Мурожаат этилган саъна 10.10.2020 йил)

13.

Давлат божхона қўмитасининг автоматлаштирилган ахборот тизимидан олинган

маълумотлар асосида

(Муаллиф ишланмаси)

.

14.

https://english.logink.cn/

Интернет сайти (Мурожаат этилган сана 10.10.2020 йил).

15.

https://www.unescap.org/sites/default/files/Seamless 20 Transport 20 report Rep. 20

of 20Korea.

Интернет сайти (Мурожаат этилган сана 10.10.2020 йил).

16.

BRI

охватывает Азию.

//

Экономическое

обозрение.

Стратегии в экономике и

бизнесе.

Центр Экономических исследований

-

Т. №5(221) 2018.; Б

-18.

Интернет сайти

(Мурожаат этилган саъна 10.10.2020 йил).

17.

https://ec.europa.eu/

Интернет сайти (Мурожаат этилган сана 10.10.2020 йил).

18.

The Logistics Performance Index and Its Indicators

. Журнали.

Washington, DC 20433

нашри

2018 The International Bank for Reconstruction and Development/The World Bank 2018,

2016, 2014, 2012, 2010

йиллар

иловалари

.

Библиографические ссылки

https:_//_www._wto.org_/_english_/_news_e_/_pres20_e_/_pr_855_e.htm (Мурожаат

этилган саъна 25.03.2021 йил).

Болточко А.И. Использование информационных технологий при формировании таможенных союзов: Автореф. дисс. - М.: БДУ, 2012.

Стриженко А.А. Роль информационно-коммуникационных технологий в развитии международного бизнеса, Автореф. дисс. - М.: РГТУ, 2007.

Ермакова В.В.Совершенствование системы управления таможенным контролем на основе информационных технологий: Автореф. дисс.... канд. экон. наук. - М.: РТА, 2004.

Алимов С.К. Божхона фаолиятини автоматлаштирилган тизимида ахборот жараёнларини оптимал та^симлаш // Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар, -Т.: 2012. № 5.

Исломов Ж. Таш^и ицтисодий фаолиятда ахборот-коммуникация технологияларинииг цулланиши // Hamkor.uz, -Т.: 2014. № 21.

Ахмедов У. М. Анализ мирового опыта в управлении информационными услугами и ресурсами // Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар, -Т.: 2012. № 4.

Мирбабаев Ф.А., Шодмонова У.А. Бошцарув ахборот технологиялар тизимини ривожлантиришни такомиллаштириш//Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар, -Т.: 2013. №6;

The Logistics Performance Index and Its Indicators. Журнали. Washington, DC 20433 нашри 2018 The International Bank for Reconstruction and Development/The World Bank 2018 йил. 45-бет.

The Logistics Performance Index and Its Indicators. Журнали. Washington, DC 20433 нашри. 2007, 2010, 2012, 2014, 2016, 2018 йиллардаги нашри. The International Bank for Reconstruction and Development/The World Bank. Нашрларнинг Иловалари.

LEX.UZ - Узбекистон Цонунчилиги Миллий маълумотлар базаси. Т: 2020 йил. (Мурожаат этилган саъна 10.10.2020 йил)

https://sez.gov.uz/ Интернет сайти (Мурожаат этилган саъна 10.10.2020 йил)

Давлат божхона цумитасининг автоматлаштирилган ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида (Муаллиф ишланмаси).

https://english.logink.cn/ Интернет сайти (Мурожаат этилган сана 10.10.2020 йил).

https://www.unescap.org/sites/default/files/Seamless 20 Transport 20 report Rep. 20 of 20Korea. Интернет сайти (Мурожаат этилган сана 10.10.2020 йил).

BRI охватывает Азию. // Экономическое обозрение. Стратегии в экономике и бизнесе. Центр Экономических исследований - Т. №5(221) 2018.; Б-18. Интернет сайти (Мурожаат этилган саъна 10.10.2020 йил).

https://ec.europa.eu/ Интернет сайти (Мурожаат этилган сана 10.10.2020 йил).

The Logistics Performance Index and Its Indicators. Журнали. Washington, DC 20433 нашри 2018 The International Bank for Reconstruction and Development/The World Bank 2018, 2016, 2014, 2012, 2010 йиллар иловалари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов