➤
Jurnallar
Konferensiyalar
Tashkilotlar
Mualliflar
Blog
Biz haqimizda
Materiallarni yuborish
Ommaviy Oferta
Шахсий Маълумотларни Қайта Ишлаш Сиёсати
Ochiq kirish bayonoti
Ommaviy litsenziya
Mualliflik huquqi
Kontaktlar
Kirish
Asosiy sahifaga o'tish
/
Arxivlar
/
№ 5 (2018) Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар
№ 5 (2018) Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар
Jurnal:
Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar
Nashr qilingan:
2018-10-10
Ulashish
Статьи
Ҳудудларда кадрлар тайёрлашнинг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш
Мазкур мақолада иқтисодчи кадрлар тайёрлаш ва уларни бошқарув механизмини такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, иқтисодий таълим хизматлари бозоридаги тенденциялар ва иқтисодий таълим тизими ўртасидаги бевосита боғлиқлик ҳамда олий таълим муассасаларида кадрлар сиёсатининг мақсади, вазифалари ва тамойиллари ёритилган.
Otabek Qahhorov
1-8
16
4
Batafsil o'qish
Тижорат банклари пассивларини бошқаришнинг хориж тажрибаси
Мазкур мақолада тижорат банкларида пассивларни бошқариш ва у билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда хорижий ва маҳаллий олимларнинг қарашлари ҳамда Республикамиз банк тизимида пассивларни бошқаришдаги мавжуд муаммолар ёритилган. Тижорат банклари пассивларини бошқаришнинг бугунги кундаги хориж тажрибасида мавжуд механизмлари, хусусан, АҚШ ва Германия банклари пассивларини бошқариш амалиётини республикамиз тижорат банкларининг пассивларини бошқариш ҳолати билан қиёсланган. Шунингдек, тижорат банклари пассивларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича назарий ва амалий таклифлар берилган.
Dilfuza Muxitdinova
25-34
14
2
Batafsil o'qish
Олий таълим олишни хусусий манбалардан молиялаштириш: назария ва амалиёт
Мақолада олий таълим муассасаларини молиялаштиришда хусусий манба(талаба, ота-она, таълим кредити ва бошқ.)ларнинг тутган роли ва тенденциялари баҳоланган. Мазкур таҳлилни амалга ошириш мамлакатимизнинг тўртта ОТМ талабалари ўртасида сўровнома ўтказилган. Тўпланган статистик рақамлар Пиерсон ка-скювер мувофиқлик тести ва ўрта арифметик методологиялари билан эконометрик таҳлиллар амалга оширилган. Олинган илмий натижалар асосида илмий хулосалар шакллантирилган ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Nodir Jumaev, Dilshodjon Rahmonov
44-61
11
2
Batafsil o'qish
Бошқарув ҳисобида даромад ва харажатлар ҳисобини ташкил қилиш усуллари
Мақолада бошқарув ҳисобида даромад ва харажатлар ҳисобининг айрим ташкилий-услубий масалалари тадқиқ этилган. Хусусан, енгил саноат корхоналари мисолида автоном ва интеграциялашган усулларда ҳисоб юритишда ахборот технологиялардан фойдаланишга доир илмий хулосалар ва амалий таклифлар берилган.
Iskandar Jumaniyozov
72-79
12
10
Batafsil o'qish
Инновациялар асосида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг айрим назарий жиҳатлари
Ушбу мақолада инновация тушунчалари таҳлили асосида муаллифлик таърифи шакллантирилган. Шунингдек, инновацион иқтисодий ўсиш самарадорлиги ва уни баҳолашнинг назарий жиҳатлари, инновацион ривожланишнинг барқарор иқтисодий ўсиш билан боғлиқлик даражаси ёритиб берилган.
Farog‘at Shakirova, Anvar Ismailxodjayev
91-98
9
4
Batafsil o'qish
Меҳмонхоналарда туристик хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини бошқариш
Мақолада меҳмонхоналарда туристик хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини бошқаришнинг мазмуни, моҳияти уни такомиллаштириш йўллари ёритилган. Шунингдек меҳмонхоналарда туристик хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Umid Ahmedov
108-117
5
1
Batafsil o'qish
Эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришнинг жаҳон тажрибаси
Мазкур мақолада эркин иқтисодий зоналар тушунчасининг назарий ва иқтисодий асослари баён этилган. Эркин иқтисодий зоналар ривожланишида хорижий давлатлар(Япония, Жанубий Кореа, Хитой, АҚШ, Россия) тажрибаси мисолида таҳлил қилинган ва тегишли ҳулосалар шакллантирилган. Бундан ташқари эркин иқтисодий зоналарнинг ташкилий тузилишлари тизимини янада такомиллаштиришга доир хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Mels Rashidov
126-140
41
5
Batafsil o'qish
Бухоро вилояти қишлоқ хужалиги махсулотлари экспорт салоҳиятини оширишда транспортнинг ўрни
Ушбу мақолада Бухоро вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва етказиб беришда агрологистикани аҳамияти, вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ва уларни сақлаш инфратузилмасини хозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш масаласи баён қилинган.
Fazliddin Xo‘jayev
149-155
17
4
Batafsil o'qish
Иқтисодиётни либераллаштириш шароитида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда ички хўжалик имкониятларидан самарали фойдаланиш таҳлили
Мақола корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омилларни комплекс, тизимли таҳлил қилиш асосида мавжуд бўлган ички имкониятларни аниқлаш ва самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилган ҳамда амалий тавсиялар берилган. Тадқиқот натижалари корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятига тўғри баҳо бериш, ички хўжалик имкониятларидан самарали фойдаланиш асосида иқтисодий салоҳиятини ошириш имконини беради.
Shahnoza Tojiboeva, Xusnoraxon Xasanova, Iroda Ibragimova, Otabek Pulatov
162-172
15
4
Batafsil o'qish
Инновацион иқтисодиётни шакллантириш рақобатбардошлик ва барқарор ривожланиш заминидир
Мақолада миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун янги ғоя ва инновацияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириши, экспортбоп маҳсулотлар улушини кенгайтириш муҳимлиги ва шу тариқасида ресурсларнинг умумий унумдорлигини ошириш мумкинлиги мисоллар орқали таҳлил этилган.
Shuhrat Sitmuratov
182-190
18
4
Batafsil o'qish
Автогазтўлдиргичли компрессор станциялари (АГТКС) ни бошқаришнинг логистик усуллари
Мақолада мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишида АГТКСларни ривожлантиришнинг аҳамияти ва хорижда АГТКСларни бошқаришнинг логистик усуллари таҳлил қилинган.
Nodirjon Inogamov
200-209
11
1
Batafsil o'qish
Миллий валюта “cўм”нинг курс тебранишларини arch ва garch оиласи моделлари бўйича баҳолаш ва прогнозлаштириш
Мазкур илмий мақола миллий валютамиз сўмнинг АҚШ доллари ва Евро валюталарига нисбатан ҳафталик расмий курсининг тебранишини эконометрик моделлар (ARCH ва GARCH оиласи моделлари) орқали баҳолаш ва прогнозлаштиришга бағишланган. Таҳлил даври 2000 йил 1 январдан 2018 йил 17 июлгача бўлган даврни ўз ичига қамраб олган. Таҳлил натижалари бўйича олинган натижа ва хулосалар фақат муаллиф нуқтаи-назарини ифодалайди.
Zafar Berdinazarov
219-234
7
0
Batafsil o'qish
Тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишнинг методологик асосларини такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар
Мазкур мақолада тижорат банклари фаолиятини узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг натижалари ифодаланган. Шунингдек, мақолада мазкур масала юзасидан муаллиф томонидан шакллантирилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ўз ифодасини топган.
Zafarjon Raxmonov
241-249
19
3
Batafsil o'qish
Современные подходы к разработке стратегии высшего учебного заведения в условиях инновационной экономики
Данная статья отражает современные подходы к разработке стратегии высшего учебного заведения в условиях инновационной экономики. В статье показано, что конкуренции на рынке образовательных услуг, делает необходимым внедрение стратегического управления развитием высшего учебного заведения, которое позволяет учитывать современные требования, предъявляемые к темпам роста качества оказываемых образовательных услуг, а также быстро и оптимально реагировать на изменения, происходящие на рынке образовательных услуг.
Aleksandr Solovyev
256-262
9
1
Batafsil o'qish
Ҳудудларда иқтисодчи кадрлар тайёрлашнинг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш
Мазкур мақолада иқтисодчи кадрлар тайёрлаш ва уларни бошқарув механизмини такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, иқтисодий таълим хизматлари бозоридаги тенденциялар ва иқтисодий таълим тизими ўртасидаги бевосита боғлиқлик ҳамда олий таълим муассасаларида кадрлар сиёсатининг мақсади, вазифалари ва тамойиллари ёритилган.
Otabek Qahhorov, Baxtiyor Adizov
272-280
22
8
Batafsil o'qish
Инновациялар учун солиқ имтиёзларини такомиллаштириш йўллари
Мазкур мақолада инновацион фаолиятни солиқлар воситасида рағбатлантиришнинг илғор хориж тажрибаси ва амалиёти келтирилган, солиқларнинг инновацион фаолиятга таъсири таҳлил қилинган, шунингдек, хориж тажрибасини амалиётга жорий этиш имкониятлари бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган ҳамда солиқлар воситасида инновацион фаолликни кучайтириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Sarvar Giyasov
9-24
18
1
Batafsil o'qish
Рақобатбардош туристик ҳудуд бренди ва имижининг илмий асослари
Илмий мақолада туристик ҳудуд бренди ва имижини бирлаштирувчи бозор ва истеъмолчи онгидан жой олиш жараёни назарияси илмий асосланиб, бренднинг концептуал модели ҳамда уни туристик ҳудуд номи, логотипи ва слоганга ажратиб ўрганиш методологияси ишлаб чиқилган.
Nutfillo Ibragimov
35-43
11
2
Batafsil o'qish
Ҳудудларга инвестицияларни жалб этишда инновацион салоҳиятини баҳолашнинг интеграл усули
Ушбу мақолада ҳудудларга инвестициялар жалб қилишда инновациялар, инновацион салоҳият ва уни баҳолаш усуллари ёритилган. Фарғона водийсининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларига тегишли салоҳиятдан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари, хусусан, барча моддий ишлаб чикариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳалари, мехнат ресурслари, уларнинг самарали бандлигини таъминлашда капитал оқими ва уларни самарали йўналтириш бўйича мавжуд ҳолатлар таҳлили амалга оширилган. Минтақа инновацион салоҳиятини баҳолаш усул ва услублари танқидий ўрганилган. Ҳудудларда мавжуд илмий салоҳият ва уларга тегишли кўрсаткичларнинг инновацион фаолиятга таъсирини аниқлаш бўйича тадқиқотлар амалга оширилган.
Alisher Sotvoldiev
62-71
12
6
Batafsil o'qish
Уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштиришда тежамкор ишлаб чиқариш концепциясидан фойдаланиш истиқболлари
Мазкур мақолада республикамиз уй-жой коммунал хўжалигини бошқариш борасидаги муаммолар, соҳадаги ислоҳотларнинг бориш ҳолати ҳамда уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштиришда тежамкор ишлаб чиқариш концепциясидан фойдаланиш истиқболлари борасида таклиф ва тавсиялар берилган.
Ravshan Nurimbetov, Oybek Mamanazarov, Umrbek Jumaniyozov, Gelchehra Farmankulova
80-90
20
2
Batafsil o'qish
Хорижий давлатларнинг инновацион фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш шакллари ва усуллари (Цингапур мисолида)
Мазкур мақолада Сингапур иқтисодиётининг инновацион ривожланиш хусусиятлари, ҳамда ушбу ривожланиш босқичида инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солишнинг роли, шакллари ва усуллари кўриб чиқилган.
Dildor Shadibekova
99-107
36
10
Batafsil o'qish
Инвестицион лойиҳаларни молиялашда юзага келувчи рискларни бошқариш: назария ва амалиёт
Мақолада инвестицион лойиҳаларни молиялашда юзага келадиган банк рискларини бошқаришнинг назарий ва амалий жиҳатлари тадқиқ этилган. Рискларни бошқаришнинг жорий ҳолати таҳлил этилиб, мавжуд амалиётни янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Rustam Sultanov
118-125
16
5
Batafsil o'qish
Ҳудудларда туризмни ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар
Иқтисодий ислоҳотлар шароитида маълумки туризмнинг ривожланиши мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. У иқтисодиётни ривожлантириш билан бирга маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш, шу орқали турмуш даражасини яхшилаш, хорижий туристларни жалб қилиш, юртимизни дунёга танитиш, қадимий шаҳарларимиз ва тарихий ёдгорликларимизни асраб авайлаш каби хайрли ишларга салмоқли ҳисса қўшиш имкониятини кенгайтиради. Мақолада Ўзбекистонда туризм соҳасининг асосий омиллари, уни ривожлантиришнинг ҳудудий ўзига хослиги, маҳаллий аҳолини атроф - муҳитни муҳофаза қилиши, бу борада айрим муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари бўйича таклифлар берилган.
Feruza Aziztoeva
141-148
9
2
Batafsil o'qish
Хизмат кўрсатиш тармоқларининг иқтисодиётдаги ўрни ва янги пайдо бўлган хизматлар турининг ривожланиши
Мақолада хизмат кўрсатиш тармоқларининг нафақат иқтисодиётдаги балки, ижтимоий соҳадаги аҳамияти, янги турдаги хизмат турлари келтирилган бўлиб, ҳозирги кунда мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улушларининг ўзгариши, хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.
Dilshod Kamolov
156-161
9
6
Batafsil o'qish
Туристик дестинацияда инвестициявий лойиҳаларни молиялаштиришда инновацион ёндашувлар
Ушбу мақолада туристик дестинациядаги туризм корхоналарида инвестициявий лойиҳаларни молиялаштиришдаги муаммолар ёритилган ва мамлакатимизда дестинацион холдинг моделини жорий қилиш истиқболлари илмий асосланган
Dilmurad Bekjanov
173-181
3
1
Batafsil o'qish
Ўзбекистон фонд бозори инфратузилмасини ривожлантириш: муаммолар ва ечимлар
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси фонд бозори ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланиб, бартараф этиш юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар келтирилган. Бунда асосан фонд бозори инфратузилмасининг моҳияти ва фонд бозори инфратузилмасига муаллифлик таърифи келтирилган. Ўзбекистон фонд бозоридаги инфратузилмавий муаммоларга ечим топишда уни ривожлантириш ҳамда тартибга солишнинг Макрорегулятор механизми таклиф этилган.
Asqarjon Xo‘jamurodov
191-199
20
4
Batafsil o'qish
1
2
>
>>
inLibrary — это научная электронная библиотека
inConference - научно-практические конференции
inScience - Журнал Общество и инновации
UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана
UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана
АСТ - Архитектура, строительство, транспорт
Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных
inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning
in-Academy - Innovative Academy RSC
MENC LEGIS - Адвокатское бюро
SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки
GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации
MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката
Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений
Skinormil - Космецевтика активного действия
Pils - Мультибрендовый онлайн шоп
METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг
Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды
SMARTY - Увеличение продаж вашей компании
ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане
CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты!
PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов
© Copyright 2024 in Science All Rights Reserved | Developed by
in Science
| Site create by
in Designer