Корпоративное управление в акционерных обществах с участием государства

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
81-85
65
20
Поделиться
Эльмирзаев, С., & Маматов, Б. (2020). Корпоративное управление в акционерных обществах с участием государства. Экономика И Образование, 1(1), 81–85. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4226
Самариддин Эльмирзаев, Ташкентский Финансовый Институт

заведующий кафедрой, д.э.н.

Бахромджон Маматов, Ташкентский Финансовый Институт

DBA, базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проанализировано состояние государственного участия в корпоративном управление акционерного общества, средняя величина уставного капитала частных акционерных обществ и обществ с участием государства, количество акционерных обществ с государственным участием, а также на их основе приведены научно обоснованные выводы.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

81

ДАВЛАТ УЛУШИ МАВЖУД АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ

Элмирзаев Самариддин Эшқуватович

-

ТМИ, кафедра мудири иқтисод фанлари доктори

Маматов Бахромжон Шавкат ўғли –

ДБА, таянч докторанти

Аннотация.

Мақолада мамлакатимизда акциядорлик жамиятлари устав капиталида давлатнинг

иштироки холати, давлат иштирокидаги ва хусусий акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув, давлат
иштирокидаги акциядорлик жамиятлари сони йиллар кесимида таҳлил қилинган ҳамда улар асосида илмий
асосланган хулосалар берилган.

Калит сўзлар:

акциядорлик, акциядорлик жамияти, давлат, устав капитали, давлат улуши, хусусий

акциядорлик жамияти, бошқарув органи, давлат иштирокидаги акциядорлик жамиятлари.


Анатация.

В статье проанализировано состояние государственного участия в корпоративном управление

акционерного общества, средняя величина уставного капитала частных акционерных обществ и обществ с
участием государства, количество акционерных обществ с государственным участием, а также на их основе
приведены научно обоснованные выводы.

Ключовы слова;

акция, акционерное общество, государство, уставный капитал, государственная доля,

частное акционерное общество, орган хозяйственного управления, акционерные общества с государственным
участием.


Abstract.

In this article it is analysed the conditions of state’s participation in joint stock companies, average amount of

private and state owned companies across regions of country, and based on them given proposаls toward improving joint stock
companies as well.

Key words;

stock, joint stock companies, state, charter capital, state’s share, private joint stock companies, state owned

joint stock companies.

Кириш.

Бозор иқтисодиёти шароитида

давлатнинг иқтисодиётга аралашув даражаси
кескин қисқариб боришига қарамасдан, бу-

тунлай барҳам топмайди. Яъни бозор иқти-
содиёти юқори даражада ривожланган мамла-

катларда ҳам иқтисодиётнинг маълум бир
соҳа ва тармоқларида давлат ўз улушини

сақлаб қолганлигига бугунги кунда ҳам гувоҳ
бўлмоқдамиз. Умумий олганда корпоратив

бошқарув моделлари хусусиятлари, мамла-
катларнинг ривожланиш хусусиятларидан

келиб чиққан ҳолда иқтисодиётда давлат улу-
ши даражаси хорижий давлатларда турлича

эканлигини ҳам шу ўринда қайд этиб ўтиш
лозим. Ҳар бир давлатнинг корпоратив тузил-

малардаг улуши даражаси кўп жиҳатдан
ижтимоий-иқтисодидий тараққиётга таъсир

кўрсатиш зарурати билан ўзаро боғлиқ ҳисоб-
ланади. Бунда албатта маълум бир мақсадлар

белгилаб олинади. Давлат иштирокидаги
акциядорлик жамиятларида корпоратив бош-

қарув амалиёти хусусий корпоратив тузилма-
лардаги корпоратив бошқарув амалиётидан

маълум бир хусусиятларига кўра фарқ қила-
ди. Юқоридагилар асосида қуйида давлат

улуши мавжуд акциядорлик жамиятларида

корпоратив бошқарув хусусиятлари, давлат-
нинг корпоратив бошқарувдаги иштирокидан

асосий мақсади ва вазифалари, олтин акция
амалиётининг қўлланиш тартиби, мамлака-

тимиздаги акциядорлик жамиятлари фаолия-

тида давлат иштироки таҳлилини кўриб чи-
қамиз.

Илмий адабиётлар шарҳи.

Давлат улу-

ши мавжуд акциядорлик жамиятларида кор-

поратив бошқарув тўғрисида илмий изланиш-
лар олиб борган иқтисодчи олимлар кўпроқ

хусусийлаштириш тарафдори бўлган, Savas
хусусийлаштиришнинг турли хил усуллари-

дан тўғри фойдаланишни намойиш этувчи
хусусийлаштириш назарияси ва амалиётини

ва хизматларни алтернатив равишда тақдим
этиш механизмларини тавсифлайди[2]

.

Эллиот Слар маҳаллий бошқарув тажри-

басидан фойдаланган ҳолда хусусийлашти-

риш учун стандарт бозор таклифларини тан-
қид

қилади.

Унинг

таъкидлашича,

хусусийлаштириш

тарафдорлари

эҳтиёт-

корлик билан ҳаракат қилишлари керак деб

таъкидлашади.

1970 йилда Маргарет Тэтчер томонидан

илгари сурилган хусусийлаштириш бозор ра-
қобати иқтисодий самарадорликни оширади,

истеъмолчиларнинг овози сифатини яхши-
лайди ва шаҳар хизматлари интеграциясини

оширади[3]

.

Маҳаллий олимларимиздан Ж. Қурбо-

нов

мамлакатимиздаги ҳар бир акциядорлик

жамиятининг инвестицион жозибадорлиги
юқори даражада бўлиши ва исталган вақтда

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

82

хорижий инвестицияларни жалб қила олади-

ган даражага чиқишида хорижий инвестор-

ларнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини
таъкидлаб ўтган.

Асосий қисм.

Давлатнинг корпоратив

тузилмалар фаолиятидаги

иштирокини қу-

йидаги иккита йўналиш асосида кўзга таш-
ланади:

Биринчидан,

корпоратив бошқарув ама-

лиёти бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни

қабул қилади ва корпоратив тузилмаларнинг
фаолияти давомида қонунчиликда белгилаб

қўйилган талабларнинг бажарилиши ҳолати-
ни назорат қилиб боради. Мазкур жиҳат барча

мамлакатлар тажрибасида қўлланилади.

Иккинчидан,

давлат корпоратив бошқа-

рув амалиётида бевосита иштирок этади ва
акциядорлик жамиятлари фаолиятига доир

қарорлар қабул қилишга ўз таъсирини кўр-
сатади. Бунда давлат устав капиталидаги

маълум бир улушга эгалик қилиш орқали
мулкдор сифатида иштироки кун тартибига

чиқади.

Умуман давлатнинг корпоратив бош-

қарувда бевосита иштироки қуйидагилар асо-
сида амалга оширилади:

- акциядорлик жамияти овоз берувчи

акцияларига тўлиқ эгалик қилиш. Шунингдек

фақат давлат томонидан устав капиталини

тўлиқ шакллантириш амалиёти асосида ҳам

давлатнинг корпоратив бошқарувдаги ишти-
роки кузатилади. Бунда давлат акциядорлик

жамиятида ягона акциядор сифатида фаолият
юритади ва якка тартибда қарорлар қабул

қилади. Мазкур амалиёт мамлакатимиздаги
акциядорлик жамиятларида ҳам кузатилади;

- акциядорлик жамиятлари акциялар

назорат пакетига эгалик қилиш. Мазкур ҳо-

латда давлат йирик акциядор сифатида май-
донга чиқади ва биринчи навбатда давлат

манфаатларини кўзлаб фаолият юритади.
Яъни бошқа акциядорларнинг қарорлар қа-

бул қилишга таъсири нисбатан паст бўлади;

- акциядорлик жамияти устав капита-

лида маълум бир улушга эгалик қилиш. Бунда
давлат ўз эгалигидаги акцияларнинг устав

капиталидаги улушига мос тарзда овоз бериш
орқали корпоратив бошқарувда иштирок эта-

ди. Агарда акциялар улуши асосида кузатув
кенгаши ёки тафтиш комиссияси аъзоларини

кўрсатиш ваколатига эга бўлса акциядорлар-
нинг йиллик умумий йиғилишида кузатув

кенгашига ёки тафтиш комиссиясига ўз ном-
зодларини тақдим этади ва кумулятив овоз

беришда иштирок этади;

1-жадвал

Давлатнинг корпоратив бошқарувдаги иштироки афзалликлари ва камчиликлари

Афзалликлари

Камчиликлари

1. Стратегик аҳамиятга эга иқтисодиёт соҳа ва

тармоқларида самарали давлат назорати ўрнатилади;

2. Стратегик муҳим тармоқларнинг ривожланиши

учун шарт-шароит яратилади;

3. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга

оширади;

4. Йирик акциядорлик жамиятлари банкротлиги-

нинг олди олинади ва тугатилишига йўл қўйил-
майди;

5. Давлат бюджети солиқлардан бошқа даро-

мадларига эга бўлади;

6. Монополия тартибга солиб турилади ва

нархлар барқарорлиги таъминланади;

7. Профессионал бошқарув амалга оширилади ва

бошқалар.

1. Давлатнинг ҳаддан ташқари кўп аралашуви корпо-

ратив тузилманинг мустақиллигини чегаралайди;

2. Олтин акция асосида вето қўйиш ҳуқуқининг

берилиши қарорлар қабул қилишнинг ортга сурилишига
олиб келади;

3. Вето қўйиш ҳуқуқи давлат вакили томонидан

қарор қабул қилиш аралаштириб юбориш ҳолатлари

учрайди;

4. Акциядорлик жамиятларига инвесторларнинг

қизиқишлари нисбатан паст бўлади;

5. Хусусий мулкдорлар синфининг шаклланишига

салбий таъсир кўрсатади;

6. Бошқа акциядорларнинг ҳуқуқлари чегаралани-

шига олиб келади;

7. Дивиденд амалиётлари деярли кузатилмайди ва

бошқалар.

Манба:

Муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган

Давлатнинг корпоратив бошқарувдаги

иштироки стратегик аҳамиятга эга иқтисо-

диёт соҳа ва тармоқларида самарали давлат
назорати ўрнатиш орқали ижтимоий-иқти-

содий тараққиёт учун муҳим тармоқларнинг
ривожлантириш имконини беради. Иқтисо-

диётда таркибий ўзгаришларни амалга оши-
риш орқали давлат аҳоли турмуш фаровонли-

гини оширишга интилади. Келтирилаётган бу
жиҳатларга эришиш учун эса мамлакатда

йирик акциядорлик жамиятлари фаолият
юритиши муҳим ҳисобланади. Чунки йирик

акциядорлик жамиятлари фаолияти аҳоли
бандлиги ва даромадлилиги таъминланиши-

да, давлат бюджети даромадларининг асосий
қисми шаклланишида, кескин халқаро рақо-

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

83

бат шароитида мамлакат экспорт салоҳияти-

ни оширишда ва ҳокозоларда ҳал қилувчи

аҳамиятга эга. Шу боисдан йирик акциядор-
лик жамиятлари фаолиятида, корпоратив

бошқарувида давлатнинг иштироки молия-
вий-иқтисодий инқироз ҳолатларида улар

банкротлигининг олдини олади ва тугатили-
шига йўл қўйилмайди. Бунга мисол сифатида

2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози шароитида Америка

қўшма штатларида миллий автоконцернлар-
ни қўллаб-қувватлаш мақсадида устав капи-

талига давлат улушини киритиш амалити
қўлланилганлигини келтиришимиз мумкин.

Дунёдаги энг ривожланган давлат ҳисоблан-
ган Америка қўшма штатларида бундай

амалиётнинг қўлланилишини мамлакатнинг
экспорт салоҳиятини сақлаб қолиш, ташқи

ишлаб чиқарувчиларнинг америка бозорини
эгаллашларига йўл қўймаслик, мамлакатда

ишсизлик даражасининг ошиб кетишига йўл
қўймаслик, давлат бюджети даромадлари

қисқаришининг олди олиш кабиларга қара-
тилган чора-тадбир сифатида баҳолашимиз

мумкин. Шу ўринда йирик акциядорлик жа-
миятлари томонидан тўланадиган солиқлар

ва мажбурий тўловлар давлат бюджети даро-

мадларининг 90 фоиздан ортиғини ташкил
этишини ҳам қайд этиш лозим. Бунда давлат

иштироки йирик акциядорлик жамиятлари
томониан тўланадиган дивидендларнинг ҳам

бир қисмига эгалик қилиш орқали давлат
бюджетининг солиқлардан бошқа даромад-

ларини оширишга имкон беради. Юқоридаги-
ларга қўшимча равишда табиий монополия-

ларни тартибга солиш орқали давлат нарх
барқарорлигини

таъминлаши

ижтимоий

ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашда
муҳим аҳамият касб этишини ҳам қайд этиш

зарур.

Ўз навбатида бозор иқтисодиёти ша-

роитида давлатнинг корпоратив бошқарувда-
ги фаол иштироки маълум бир муаммоли

ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Хусусан,
давлатнинг корпоратив тузилмалар фаолия-

тига ҳаддан ташқари кўп аралашуви тадбир-
корлик субъекти сифатида корпоратив тузил-

манинг мустақиллигини чегаралайди. Бунда
олтин акция асосида вето қўйиш ҳуқуқининг

берилиши қарорлар қабул қилишнинг ортга
сурилишига олиб келади ва бу ўз навбатида

тезкор молиявий қарорлар қабул қилиш шарт

бўлиб турган бир вақтда корпоратив тузилма
фаолият самарадорлиги пасайишига олиб ке-

лади. Шунингдек кузатув кенгаши мажлисла-

ри ва акциядорлар умумий йиғилишлари

маълум бир қарорларига вето қўйиш ҳуқуқи

давлат вакили томонидан тўғридан-тўғри
қарор қабул қилиш билан чалкаштириб юбо-

рилиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Бу маса-
лалар ўз навбатида давлат иштирокидаги

акциядорлик жамиятларига инвесторлар қи-
зиқишларини кескин пасайтиради. Бошқа

акциядорларнинг ҳуқуқлари чегараланиши
натижасида норозилик ҳолатлари ва корпора-

тив низолар юзага келади. Қўшимча равишда
хусусий мулкдорлар синфининг шаклланиши-

га салбий таъсир кўрсатади. Акциядорлик
жамиятлари томонидан эришилган фойда-

нинг янги лойиҳаларга мунтазам йўналтири-
лиши туфайли дивиденд амалиётлари деярли

кузатилмайди.

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган

давлатнинг корпоратив тузилмалар фаолия-
тидаги иштирокини оптималлаштириш бўйи-

ча белгиланган вазифаларнинг ижроси хори-
жий инвесторлар қизиқиши ортишига ҳам

олиб келади.

Акциядорлик жамиятларида давлат-

нинг иштироки биринчи навбатда давлат-
нинг ёки давлат хўжалик бошқаруви орган

(хўжалик бирлашма)ларининг акциядорлик

жамиятлари устав капиталидаги иштироки
билан белгиланади. Устав капиталида давлат-

нинг иштироки мавжуд акциядорлик жамият-
лари қуйидагича гуруҳланади:

- устав капитали тўлиқ давлат мулки

ҳисобига шакллантирилган акциядорлик

жамиятлари;

- устав капиталида давлат улуши мав-

жуд акциядорлик жамиятлари;

- устав капитали хўжалик бирлашма-

лари (давлат хўжалик бошқарув органлари)
мулки ҳисобига шаклланган акциядорлик

жамиятлари;

- устав капиталида хўжалик бирлашма-

лари улуши мавжуд акциядорлик жамият-
лари;

- устав капиталида давлат ва хўжалик

бирлашмалари улуши мавжуд акциядорлик

жамиятлари.

Устав капитали тўлиқ давлат мулки

ҳисобига шакллантирилган акциядорлик жа-
миятлари давлат ягона акциядор бўлган

акциядорлик жамиятлари ҳисобланади. Юқо-
рида таъкидлаганимиздек, бундай акциядор-

лик жамиятлари мамлакатимизда мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2016 йил 17 октябрдаги ПҚ-2635-сонли

“Давлат улуши устувор бўлган акциядорлик

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

84

жамиятларида корпоратив бошқарувни янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғри-

сида”ги Қарорига асосан оддий акциялари
100 фоизга давлатга тегишли бўлган страте-

гик аҳамиятга эга акциядорлик жамиятлари
сифатида қуйидагилар белгиланди:

1. «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг

компанияси;

2. «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти;
3. «Ўзбекистон темир йўллари» акция-

дорлик жамияти;

4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

акциядор-

лик жамияти

5. «Ўзбектелеком» акциядорлик жа-

мияти;

6. «Навоий кон-металлургия комбина-

ти» акциядорлик жамияти;

7. «Олмалиқ кон-металлургия комбина-

ти» акциядорлик жамияти;

8. Акциядорлик тижорат банк «Халқ

банки».

Бунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» мил-

лий авиакомпанияси ва «Навоий кон-метал-

лургия комбинати» давлат корхонаси қайта
ташкил этиш йўли билан акциядорлик жа-

миятига айлантирилиши белгиланган.

1-расм.

Акциядорлик жамиятларида давлат иштироки ҳолати,

2018 йил 31 декабрь ҳолатига[4]

2018 йил 31 декабрь ҳолатига мамлака-

тимизда 603 та акциядорлик жамияти мавжуд
бўлиб, унда давлат улуши мавжуд акциядор-

лик жамиятлари – 173 та; хўжалик бирлашма-
лари улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари

– 279 та; давлат ва хўжалик бирлашмалари
улуши мавжуд бўлмаган акциядорлик жа-

миятлари эса 151 тани ташкил этган (2-расм).
Айнан шу санада республика бўйича умумий

акциядорлик капитали 59,43 триллион сўмни
ташкил этган ҳолда унинг 47,72 триллион

сўмлик қисми, яъни 79,9 фоизи давлатга те-
гишлидир. Умумий ҳолда акциядорлик жа-

миятларининг 78 фоизида давлат ва (ёки)
давлат холдинг компаниялари (хўжалик бир-

лашмалари) улуши мавжуд.

Ўзбекистон Республикасида акциядор-

лик капиталидаги давлат улушининг ўсиб
бориши таҳлил қилинганда, давлат улуши-

нинг ошиб бораётганлигини кўришимиз мум-
кин. Хусусан 2016 йилда давлат улуши 2015

йилга нисбатан 221.5% ўсган ва жами акция-

дорлик капиталининг 71.66 %ни ташкил қил-

ган.

Ҳар бир мамлакатда юқорида келтирил-

ган камчиликлардан келиб чиққан ҳолда
ҳамда хусусий секторни кенг ривожлантириш

мақсадида давлатнинг корпоратив бошқарув-
даги иштирокини камайтиришга ҳаракат

қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда 2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида

Иқтисодиётда давлат иштиро-

кини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини
ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини

янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга

қаратилган институционал ва таркибий исло-
ҳотларни давом эттириш

масаласи

иқтисоди-

ётни ривожлантириш ва либераллаштириш-
нинг 3.4-устувор йўналиш сифатида белги-

ланди. Унда қуйидаги тизимли йўналишларга
ҳам жиддий эътибор қаратиш лозимлиги

қайд этилди”[1].

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

85

2-расм.

Акциядорлик жамиятларида давлат иштироки ҳолати, йиллар кесимида[4]

Хулоса

- давлат мулкини хусусийлаштиришни

янада кенгайтириш ва унинг тартиб-таомил-
ларини соддалаштириш, хўжалик юритувчи

субъектларнинг устав жамғармаларида дав-
лат иштирокини камайтириш, давлат мулки

хусусийлаштирилган объектлар базасида ху-
сусий тадбиркорликни ривожлантириш учун

қулай шарт-шароитлар яратиш;

- инвестиция муҳитини такомиллаш-

тириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва
ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан-

тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб
қилиш;

- корпоратив бошқарувнинг замонавий

стандарт ва усулларини жорий этиш, корхона-

ларни стратегик бошқаришда акциядорлар-
нинг ролини кучайтириш;

- мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий

ривожланиш жараёнларини тартибга солиш-

да давлат иштирокини камайтириш, давлат
бошқаруви тизимини марказлаштиришдан

чиқариш ва демократлаштириш, давлат-
хусусий шерикликни кенгайтириш, нодавлат,

жамоат ташкилотлари ва жойлардаги ўзини
ўзи бошқариш органларининг ролини оши-

риш. Умуман олганда акциядорлик жамият-
лари устав капиталида давлат улушини опти-

млаштириш, хусусийлаштириш жараёнини
самарали ташкил этиш мамлакатимиз иқти-

содиёти барқарорлиги ва аҳоли турмуш фаро-
вонлигини оширишни таъминлашда муҳим

хизмат қилади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси.

2017-йил 7-феврал, Тошкент.

2.

Sclar, Elliot, 2000. Вы не всегда получаете то, за что платите: экономика приватизации. Ithaca, Нью-Йорк:

Издательство Корнелльского университета.

3.

Warner, ME 2012. «Приватизация и управление городским хозяйством: постоянные проблемы

эффективности, голоса и интеграции», Cities, 29 (Приложение 2) s38-s43

.

4.

www.deponet.uz

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси расмий вебсайти.

112,49

124,16

129,45

184,93

159,64

122,22

93,79

125,80

138,16

221,51

174,25

124,53

55,32

56,06

59,83

71,66

78,22

79,70

0,00

50,00

100,00

150,00

200,00

250,00

2013 йил

2014 йил

2015 йил

2016 йил

2017 йил

2018 йил

Акциядорлик капиталида давлат улуши ўзгариши

Акциядорлик капитали ўзгариши (фоизда)
Давлат улуши ҳажми ўзгариши (фоизда)
Акциядорлик капиталида давлат улуши салмоғи ўзгариши (фоизда)

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ

Библиографические ссылки

2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси. 2017-йил 7-феврал, Ташкент.

Sclar, Elliot, 2000. Вы не всегда получаете то, за что платите: экономика приватизации. Ithaca, Нью-Йорк: Издательство Корнелльскогоуниверситета.

Warner, ME 2012. «Приватизация и управление городским хозяйством: постоянные проблемы эффективности, голоса и интеграции», Cities, 29 (Приложение 2) s38-s43.

www.deponet.uz - Крмматли цогозлармарказий депозитарийси расмий вебсайти.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов