Некоторые проблемы становления и развития историко-культурного туризма

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
195-198
35
12
Поделиться
Махмудов, С. (2020). Некоторые проблемы становления и развития историко-культурного туризма. Экономика И Образование, 1(1), 195–198. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4268
Собир Махмудов, Самаркандский медицинский институт

старший преподаватель , кафедра гуманитарных и социально-экономическых наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье проанализировано влияние эленментов истории и культуры на экономическое развитие, поэтому, научно обосновано формирование истороческого-культурного туризма и показаны некоторые проблемы в его развитии. Также даны предложения по развитию историческо-культурного туризма.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

195

ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ ТУРИЗМНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА

УНИНГ РИВОЖЛАНИШИДАГИ БАЪЗИ МУАММОЛАР

Махмудов Собир Худойбердиевич -

Самарқанд медицина институти

«Гуманитар ва ижтимоий иқтисодий фанлар»

кафедрасининг катта ўқитувчиси

Аннотация.

Ушбу мақолада тарих ва маданият элементларининг иқтисодий ривожланишга таъсири

таҳлил этилган, шунингдек, тарихий-маданий туризмни шаклланиши илмий жиҳатдан асосланган ва уни
ривожланишида баъзи муаммолар кўрсатилган ҳамда тарихий-маданий туризмни ривожланиши бўйича таклифлар
берилган.

Калит сўзлар:

туризм, аҳоли даромадлари, инвестиция, туристик объект, маданият элементлари, экспорт.

Аннотация.

В этой статье проанализировано влияние эленментов истории и культуры на экономическое

развитие, поэтому, научно обосновано формирование истороческого-культурного туризма и показаны некоторые

проблемы в его развитии. Также даны предложения по развитию историческо-культурного туризма.

Ключевые слова

: туризм, даходы населения, инвестиция, туристический объект, элементы культуры,

экспорт.

Annotation.

This article analyzes the influence of elements of history and culture on economic development, so the

formation of historical and cultural tourism is scientifically justified and some problems in its development are shown. Proposals
for the development of historical and cultural tourism are also given.

Key words

: tourism, population incomes, investment, tourist attraction, cultural elements, export.

Кириш

Мамлакат

иқтисодиётини

ривожланишида давлатлар ўртасида ижти-
моий-иқтисодий ҳамда маданий алоқалар-

нинг ўрни катта. Бу борада мамлакат тарихи
муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатнинг

ўтмиши, унинг келажагидан дарак беради.
Узоқ ўтмишга бой мамлакатнинг келажаги

ҳам барқарор бўлади. Олимларнинг таъкид-
лашича тарихни билиш келажакни назорат

қилишни англатади.

Аҳолининг турмуш даражасини оши-

риш ва фаровонлигини таъминланиши кўп
жиҳатдан унинг ўтмиши билан ҳам боғлиқ.

Аҳоли турмуш тарзи нимага ихтисослашгани
унинг қишлоқ хўжалиги ва саноат тар-

моқлари нимага мослашганига, маданиятига,
урф-одатларига қараб мамлакат иқтисоди-

ётини истиқболдаги салоҳиятини аниқлаш
мумкин. Демак, мамлакатни ривожланишида

нафақат

ижтимоий-иқтисодий

омиллар

балки тарихий-маданий омилларнинг ҳам

таъсири бор.

Адабиётлар таҳлили.

Иқтисодиёт ри-

вожланишида маданият элементларининг
таъсири тўғрисида иқтисодчи олимларнинг

турли хил мунозарали фикрлар мавжуд.

Масалан, Жаҳон Банкининг собиқ ходими
Уильям Истерли шундай деган: «… инсонлар

ҳамма ерда бир хил ва улар қайсидир ҳолатда
бўлмасин, албатта иқтисодий имкониятлар-

дан фойдаланади. Агарда уларга имконият-
ларни тақдим этса». Лоурене Харрисон эса

унга қуйидаги қарши фикрни билдиради:

«…..иқтисодий рағбатлантириш ҳаммага бир
хил бўлган вақтда, маданиятли кишилар

аҳолининг бошқа қатламларига қараганда
кўпроқ муваффақиятга эришади»[1]. Лоурене

Харрисоннинг фикрича маданиятли киши-
ларда табиий ресурслардан фойдаланиш

самарадорлиги юқори бўлади. Улар ишлаб
чиқариш жараёнида фаол иштирок этади.

Бунинг оқибатида ялпи маҳсулот ҳажми
ортади. Шу сабабли улар ишлаб чиқариш

натижаларидан кўпроқ манфаатдор бўли-
шади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки,

аҳолини тайёр ноз неъматларни фақатгина
истеъмол қилишга ўргатиш эмас, балки

уларни ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақ-
симлаш, хизмат кўрсатиш каби иқтисодий

жараёнларда фаол иштирок этишга ўргати-
шимиз лозим.

Бизнинг назармизда Жаҳон Банкининг

собиқ ходими Уильям Истерлининг фикри,

бозор иқтисодиёти талабига унчалик тўғри
келмайди. Бозор иқтисодиётининг ўзига хос

хусусиятлари (ишлаган тишлайди), қонун-
лари (талабнинг таклифга мувофиқ келиши)

кишиларга моддий неъматларни тайёрлаб

бермайди. Аксинча, табиий ресурслардан
унумли фойдаланишни, аҳоли талабига мос

махсулот ишлаб чиқаришни талаб этади.
Шунингдек, кишилар ўзларининг тадбир-

корлик қобилиятини ишга солишига ҳам
тўғри келади. Бизнинг назаримизда, Лоурене

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

196

Харрисоннинг билдирилган фикри мақсадга

мувофиқ. У мамлакат иқтисодиётини муваф-

фақиятга эришишида маданият элемент-
ларини муҳим деб ҳисоблайди.

Маданият элементлари аҳолини та-

биий ресурслардан оқилона фойдаланишни,

ҳавф-хатардан қўрқмасликни, ишлаб чиқа-
риш жараёнида фаолликни ҳамда янгиликка

мойилликни,

ходимларни

бошқаришда

очиқликни, рақобатга бардош беришликни

ўргатади. Масалан, Франция ва Испания
ҳудудларида истиқомат қилаётган баскка

ҳалқи азалдан савдо билан шуғулланишган.
Уларга тадбиркорликдаги ҳавф-хатардан

қўрқмаслик иродаси, таваккалчилик тажри-
баси, ҳамкор танлашдаги қобилияти авлод-

лардан мерос қолган. Ушбу фазилатлар улар-
ни тадбиркорлик фаолияти билан шуғул-

ланишига катта ёрдам беради. Шу сабабли
ушбу халқнинг тадбиркорлик фаолияти

билан шуғулланиш тажрибаси ўта юқори.

Одатда мамлакат аҳолиси ўтмишида

ҳунармандчилик, деҳқончилик ёки чорвачи-
лик, тикувчилик ва бошқа меҳнат тури билан

шуғулланган бўлса, ўша соҳа келажакдаги
меҳнат ресурсларига мерос бўлиб ўтади.

Италия иқтисодчилари Луиджо Гуизо,

Паола Сапиенза ва Луиджи Змингалес мам-
лакатлар ўртасида маданият элементлари-

дан ишонч элементини иқтисодий тарақ-
қиётга таъсирини асосий омил деб тадқиқ

этиб, «…агарда ўтмишда мамлакат фуқа-
ролари ўртасида бирон-бир мажораларга дуч

келмаган бўлса, уларни бир-бирига бўлган
ишончи кучли бўлади. Аксинча бўлса, мам-

лакатлар ўртасида ишонч кучсиз бўлади»-
деган натижани олишган[2].

Бизнингча ушбу олимларнинг тадқи-

қоти, айниқса ишонч элементини мамлакат

иқтисодий тараққиёти учун муҳим аҳамият
касб этишини ўрганиш, унчалик ўринли эмас.

Чунки, тарихдан маълумки ҳар бир мамлакат
ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъ-

минлашда ўзга мамлакатларнинг табиий
бойликларини ўзлаштириш эвазига амалга

оширишга интилган. Ўз ҳудудларини кен-
гайтиришган. Масалан, Усмонийлар салта-

натининг юзага келиши, Амир Темур импе-
риясининг пайдо бўлиши ёки айтайлик

бошқа давлатларнинг кучли ҳукмронлиги
осонликча барпо этилмаган. Бир қанча маш-

шаққатли меҳнатлар, қонли урушлар нати-

жасида юзага келган. Агарда Луиджо Гуизо,
Паола Сапиенза ва Луиджи Змингалес каби

иқтисодчи олимларнинг ишонч элементига

нисбатан билдирилган фикрларини қўллаб-

қувватлайдиган бўлсак, Турк давлати ҳозир-

да Мўғул давлати билан ижтимоий-иқтисо-
дий ва маданий алоқаларни ўрнатмаслиги

лозим. Ўрнатилганида ҳам кутилган натижа
бермаслиги керак. Чунки, улар ўртасида

ўтмишда кучли қонли урушлар, вахший
юришлар бўлиб ўтган. Бундай ҳодисаларни

давлатлар мисолида яна кўп келтириш
мумкин. Бироқ биз ушбу масалага бошқача

ёндошмоқчимиз. Ўтмишда мамлакатлар ўр-
тасида бўлиб ўтган воқеа-ҳодисалар тарих.

Агарда ўтмишдаги мамлакатлар ўртасидаги
алоқаларини салбий нуқтаи назаридан қа-

расак, бирон-бир мамлакат ўртасида ҳеч қа-
чон ижтимоий-иқтисодий ва маданий ало-

қалар ўрнатилмайди.

Глобаллашув жараёни шиддат билан

кечаётган бир паллада давлатлар ўртасида
ижтимоий-иқтисодий, савдо ва маданий

алоқаларини ўрнатмаслик улар билан ҳам-
корлик ишларини ташкил этмаслик, мамла-

катда экспорт ҳажмини камайишига олиб
келади. Натижада ушбу мамлакатларда

ижтимоий меҳнат тақсимоти қонуни бузи-
лади. Баъзи мамлакатларда товар ва хизмат-

ларнинг нархи ошади, баъзиларида эса маҳ-

сулот нархи таннархидан паст бўлади.
Бундай иқтисодий ҳодисларни ўз вақтида

олди олиниб ечими топилмаса, мамлакатда
ижтимоий муаммолар юзага келади.

Бизнинг фикримизча, тарихни қандай

бўлса шундайлигича қабул қилиш керак. Уни

тахлил қилиш, сабабини ўрганиш ёки айтай-
лик бирон-бир моддий қийматга эга бўлиш

учун унга даъво билан чиқиш мақсадга му-
вофиқ эмас. Ҳозирга кунда ҳам бир мамла-

катнинг бошқа мамлакат табиий бойлик-
ларига ҳукмронлик қилиш ҳаракатлари

мавжуд. Лекин, уларнинг кўриниши қонли
урушлар ёки вахший юришлар билан эмас,

балки иқтисодий тобе қилишдир. Шу сабабли
тарихда бўлиб ўтган воқеа ҳодисалардан

сабоқ чиқариб қарор қабул қилиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади. Буюк ўзбек ёзувчиси

Абдулла

Қодирий

таъкидлаганидек,

«Мозийға қайтиб иш кўриш хайрлидир»[3] .

Асосий қисм.

Мамлакат тарихи, халқ-

нинг урф-одати ва маданияти иқтисодий

тараққиётга таъсир катта. Улардан унумли
фойдаланиш ҳозирги кунда муҳим вази-

фалардан ҳисобланади. Шу сабаб бўлса керак,

кўпгина мамлакатларда жумладан, Франция,
Италия, Германияда ўз юртининг тарихи ва

маданиятини мамлакат равнақи йўлида

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

197

унумли фойдаланиш мақсадида - туризмнинг

тарихий-маданий тури шакллантирилган.

Тарихий-маданий туризм кишиларга

ҳар бир мамлакатнинг тарихини унинг

ўтмишдаги воқеа-ҳодисаларини, халқнинг
урф-одатларини, турмуш тарзини таниш-

тиради. Шу орқали улар мамлакатларнинг
миллий қахрамонлари жасоратини, олиму-

уламоларининг маънавий меросини ўргани-
шади. Ҳар бир мамлакат фуқуролари ўзининг

ва бошқа мамлакатларнинг ўтмишидаги
ижтимоий-иқтисодий аҳволига, ташқи куч-

ларининг таъсири остида аҳолининг турмуш
тарзи қандай ўзгарганига, ривожланиш бос-

қичларига ва бошқаларни билишга қизи-
қади. Кишилардаги ушбу хоҳиш мамлакат-

ларда тарихий-маданий туризмни жадал
суръатлар билан ривожлантиришга ундайди.

Туризмнинг турлари жуда кўп. Лекин улар
орасида тарихий-маданий туризм мамлакат

иқтисодиётини барқарор ривожланишида
алоҳида аҳамият касб этади. У табиий ре-

сурслардан деярли фойдаланмайди. Аксинча,
тарихни эслатувчи воқеа-ҳодисаларлар, қа-

димги топилмалар, ёдгорликлар, қўл ёзмалар
каби маънавий мерослардан кўп фойда-

ланилади. Тарихий-маданий туризмнинг

ушбу жиҳати, юртимиз ҳудудида қадимги
даврлардан бошлаб то ҳозиргача тараққий

этган шаҳарлар, қишлоқлар маданиятлар-
нинг бой ўтмишини археологик жиҳатдан

тадқиқ этиш ва тарихий жараёнларни ҳолис
тиклаш бўйича муайян ишларни амалга

ошириш вазифасини қўяди.

Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда

сўнгги йилларда юз бераётган жадал исло-
ҳотлар археологик тадқиқотларни тубдан

такомиллаштириш, йирик археологик ёдгор-
ликларда кенг кўламли тадқиқотларни олиб

бориш, қадимий тарихимиз ва бой мада-
ниятимизни халқимизга ва жаҳон ҳамжа-

миятига тарғиб қилишнинг замонавий усул-
ларини ишлаб чиқишга ва улардан мамлакат

равнақи йўлида унумли фойдаланишга
эътибор бериляпти.

Шунингдек, тарихий-маданий мерос

объектларини муҳофаза қилиш ва улардан

фойдаланиш соҳасини ривожлантириш, бун-
дай объектларни қайта тиклаш ва уларнинг

имкон қадар асл ҳолида сақланишини
таъминлаш борасидаги кенг кўламли саъй-

ҳаракатлар ўз натижасини беряпти. Масалан,

Республикамизда бугунги кунда 4 минг 308
та археологик, 2 минг 79 та меъморчилик,

694 та санъат асари, 395 та диққатга сазовор

жой, жами 7 минг 476 та моддий-маданий

мерос объекти давлат ҳимоясига олинган.

Маданий меросимизнинг йирик қисми

саналган кўп сонли археологик мерос

объектлари нафақат мамлакатимиз, балки
бутун кишилик ўтмишида ғоят ноёб ҳисоб-

ланади. Масалан, Самарқанддаги Регистон
мажмуаси, Улуғбек расадхонаси, Бухоронинг

кўҳна Арк қалъаси, Сомонийлар мақбараси,
Хиванинг Ичанқалъаси, Қаршининг Одина,

Кўкгумбаз обидалари, Шаҳрисабзнинг Оқса-
рой маданий ёдгорлиги ва бошқалар шулар

жумласига киради.

Ўзбекистонда тарихий обидалар ва

маданий ёдорликлари мавжудлиги мамла-
катимизда азалдан қурулиш ва ободонлаш-

тириш каби шаҳарсозлик соҳалари ривож-
ланганлигини англатади. Аммо ҳозирда эса

машҳур шаҳарларни барпо этиш масаласи
қурувчи мутахассисларимиз, устоз-ҳунар-

мандларимиз эътиборидан четда қолиб кет-
япти. Бизнингча, бундай масалада қурувчи-

ларимизнинг тажрибалари, маҳорати камлик
қилади. Бунга бир қанча сабаблар бор деб

ўйлаймиз. Масалан, мамлакатимиз аҳолиси
Собиқ Иттифоқ даврида бу вазифадан

мутлоқо четлаштирилган.

Иқтисодиёт - қишлоқ хўжалигига асос-

ланган эди. 1989 йилда Ўзбекистоннинг

барча меҳнат ресурслари 9801,2 минг
кишини ташкил этган бўлиб, унинг асосий

қисми - 38,4 фоизи қишлоқ хўжалигида банд
бўлган[4].

Ушбу жараён ярим асрдан зиёд

давом этди. Қурилиш соҳасининг етук
мутахассислари ўз касбларини ёш авлодга

ўргата олишмади. Қурилиш соҳасига бўлган
қизиқиш камайди. Шу тариқа ушбу соҳа

ривожланмай қолди. Собиқ Иттифоқ даврида
асосан саноат корхоналарини ривожлани-

шига катта эътибор қаратишди. Йирик
саноат корхоналари ва уларнинг филиаллари

республикамизнинг турли вилоятларида
жойлаштирилди. Уларнинг иш фаолиятлари

бир-бирларига боғлиқ бўлган. Баъзи йирик
корхоналар товарларнинг бир қисмини

ишлаб чиқаришга мослашган бўлса, баъ-
зилари бошқа қисмини ишлаб чиқаришган.

Собиқ Иттифоқ давридаги олимлар саноат
корхоналарида меҳнат унумдорлигини оши-

ришнинг мана шу усулини ўйлаб топишган.

Шу сабабли Собиқ Иттифоқ мамлакат-

ларининг биронтасида саноат ва қишлоқ

хўжалиги тармоқларидан ташқари иқтисо-
диётнинг бошқа тармоқлари жадал ривож-

лангани йўқ. Масалан, 2018 йилда Белорусия

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

198

Республикаси иқтисодиётида саноатнинг

улуши 21,6 фоизни, қурилиш 5,3 фоизни,

таълим тармоғи 4,0 фоизни, соғлиқни сақлаш
3,4 фоизни ташкил этган[5].

Россия

Федерациясининг

қурилиш

бўйича мутахассислари жаҳон ҳамжамияти

эътиборига тушадиган баланд, чиройли ва
кўркам биноларни қуриш ва шу хизматларни

экспорт қилиш ишлари ривожланган европа
мамлакатлари даражасида эмас.

Таклифлар.

Мамлакатимизда тари-

хий-маданий туризм соҳасини ривожланти-

риш учун ўтмишдаги аждодларнинг тарихий
ва маданий меросига эга бўлишнинг ўзи

кифоя қилмайди. Тарихий-маданий туризм-

ни ривожланиши учун қуйидагиларни так-

лиф этамиз:

биринчиси,

мамлакат ичидаги йўлларни

таъминлаш ва улар атрофидаги ҳудудларни
ободонлаштириш;

иккинчиси,

тез ва қулай йўловчи ташув-

чи транспорт воситаларини йўлга қўйиш;

учинчиси,

йўл ёқасидаги ресторан, ош-

хона, дам олиш уйларида хизматлар сифа-

тини ошириш;

тўртинчиси

алоқа ва коммуникация

соҳасини ривожлантириш ва бошқалар.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.Харрисон,

Лоуренс.

Культура

и

экономическое

развитие

[Электр.

ресурс].-Режим

доступа:

http://www.inliberty.ru/library/study/324/

2.

Влияние

культуры

на

экономическое

развиьтие

[Электр.

ресурс].-Режим

доступ:

http://gtmarket.ru/labaratory/expertize/2006/449

3. Қодирий Абдулла. Ўткан кунлар: Роман («XX аср ўзбек романи» туркуми) Таҳрир ҳайъати: И.Шоғуломов (ҳайъат раиси) ва

бошқалар.-Т.: Шарқ, 2000.-400 б.

4.Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг мустақиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тен-

денция ва кўрсаткичларни ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари: статистик тўплам.-Т.: Ўзбекистон.2011. 37-б.

5. Белорусия Республикаси статистика қўмитаси маълумотлари.

ОБРАЗОВАТЕЛЬНАЯ МОДЕЛЬ ПОДГОТОВКИ КВАЛИФИЦИРОВАННЫХ

КАДРОВ ДЛЯ ОТРАСЛИ ТУРИЗМА

Очилова Хилола Фармоновна -

кандидат экономических наук, доцент кафедра

«Туризм и сервис» Ташкентский государственный

экономический университет

Худойназарова Сарвиноз -

магистр 2 курса Ташкентский государственный

экономический университет

Аннотация.

Ушбу маколада туризм индустрияси учун малакала кадрларни тайёрлаш масалалари

урганилган, чунки кадрларнинг малакаси туризмда хизмат курсатиш сифатини оширишга таъсир
курсатади. Бугунги кунда таълим сифати ва таълимни такомиллаштириш республика

ривожланишининг стратегик йуналишларидан бири хисобланади.

Калит сузлар.

Туристик индустрия, туризм сохаси, кадрларнинг малакаси, туристик

индустриянинг мутахассиси.

Аннотация.

В статье изучены вопросы качества подготовки специалистов туриндустрии,

которое влияет на повышение качества туристского обслуживания. В настоящее время повышение

качества образования является стратегическим направлением развития республики.

Ключевые слова:

туриндустрия, сфера туризма, профессиональные способности кадров,

специалист туриндустрии

Annotation.

The article examines the issues of improving the quality of training specialists in the tourism

industry, which affects to the improvement of the quality of tourist services. Nowadays improving the quality of
education is a strategic direction of the development of republic.

Key words:

tourism industry, tourism, professional competence, tourism industry specialist

Введение.

В настоящее время туризм

является активным элементом всего мира.

Сегодня сфере туризма в Узбекистане
относятся как к стратегической отрасли эко-

номики, так как туризм способен играть роль

локомотива в экономике любого государст-

ва, поскольку прямо или косвенно связан со
многими отраслями народного хозяйства и с

различными областями человеческих знаний.
Мы считаем, что туризм – это одна из самых

высокорентабельных отраслей экономики,

доходы от которой в ряде высокоразвитых

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ

Библиографические ссылки

Харрисон, Лоуренс. Культура и экономическое развитие [Электр. ресурс].-Режим доступа: http://www.inliberty.ru/library/study/324/

Влияние культуры на экономическое развиьтие [Электр. ресурс].-Режим доступ: http://gtmarket.ru/labaratory/expertize/2006/449

Қодирий Абдулла. Ўткан кунлар: Роман («XX аср ўзбек романи» туркуми) Таҳрир ҳайъати: И.Шоғуломов (ҳайъат раиси) ва

бошқалар.-Т.: Шарқ, 2000.-400 б.

Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг мустақиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тен-

денция ва кўрсаткичларни ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари: статистик тўплам.-Т.: Ўзбекистон.2011. 37-б.

Белорусия Республикаси статистика қўмитаси маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов