Особенности и тенденции развития сезонного предложения турпродукта в Урхандарьинской области

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
235-237
31
9
Поделиться
Хамзаева, Д. (2020). Особенности и тенденции развития сезонного предложения турпродукта в Урхандарьинской области. Экономика И Образование, 1(5), 235–237. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/5725
Дильфуза Хамзаева, Термезский государственный университет

преподаватель специальности «Туризм и гостиничный менеджмент»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются особенности сезонности и тенденции развития предложения туристских продуктов в сфере совершенствования регионального туризма на примере Сурхандарьинской области. Сурхандарьинская область - это не только южный регион Узбекистана, но и один из регионов, богатых природными туристическими ресурсами. Быстрый рост туристического потенциала способствует пробуждению положительных впечатлений для приезжающих туристов. Бурное развитие туризма в регионе создает ряд проблем, которые можно назвать «проблемами роста». На основании результатов анализа, проведенного автором, прогнозируются тенденции развития регионального туризма.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

235

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА ТУРИСТИК МАҲСУЛОТЛАР ТАКЛИФИНИ

МАВСУМИЙЛАШТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

Хамзаева Дилфуза Самаровна –

Термиз Давлат Университети, “Туризм ва

меҳмонхона хўжалиги” кафедраси ўқитувчиси

Аннотация

.

Мазкур мақолада Сурхондарё вилояти мисолида ҳудудий туризмни такомиллаштиришда

туристик маҳсулотлар таклифини мавсумийлаштириш хусусиятлари ва ривожланиш тенденциялари тадқиқ

қилинган. Сурхондарё вилояти Ўзбекистоннинг нафақат жанубий вилояти, балки табиий туристик ресурсларга бой
ҳудудларидан бири ҳисобланади. Туристик салоҳиятнинг юқори суръатлар билан ошиб бориши келаётган сайёҳлар
учун ижобий таассуротлар ўйғонишига туртки бўлмоқда. Вилоятда туризм соҳасининг жадал ривожланиши бир
қанча муаммоларни вужудга келтиради, уларни “ўсиш муаммолар” деб аташ мумкин. Муаллиф томонидан амалга

оширилган тахлил натижалари асосида вилоят туризмининг ривожланиш тенденциялари башорат қилинган.

Калит сўзлар

:

Сурхондарё вилояти, туризм, туристик маҳсулот, мавсумийлаштириш, мавсумийлаштириш

хусусиятлари, туристик маҳсулотлар таклифи, туристик ташкилот.

Аннотация

.

В данной статье рассматриваются особенности сезонности и тенденции развития

предложения туристских продуктов в сфере совершенствования регионального туризма на примере
Сурхандарьинской области. Сурхандарьинская область - это не только южный регион Узбекистана, но и один из
регионов, богатых природными туристическими ресурсами. Быстрый рост туристического потенциала

способствует пробуждению положительных впечатлений для приезжающих туристов. Бурное развитие туризма в
регионе создает ряд проблем, которые можно назвать «проблемами роста». На основании результатов анализа,
проведенного автором, прогнозируются тенденции развития регионального туризма.

Ключевые слова:

Сурхандарьинская область, туризм, туристические продукты, сезонность, особенности

сезонности, предложение туристических продуктов, организация туризма.

Abstract.

This article discusses the features of seasonality and trends in the development of tourism products in the field

of improving regional tourism using the example of the Surkhandarya region. Surkhandarya region is not only the southern

region of Uzbekistan, but also one of the regions rich in natural tourism resources. The rapid growth of tourism potential
contributes to the awakening of positive experiences for visiting tourists. The rapid development of tourism in the region creates
a number of problems, which can be called "problems of growth." Based on the results of the analysis conducted by the author,
the development trends of regional tourism are forecasted.

Key words:

Surkhandarya region, tourism, tourist products, seasonality, seasonality features, offer of tourist products,

tourism organization.

Кириш.

Мамлакатимизнинг жадал ри-

вожланиш стратегиясида туризм соҳаси алоҳи-

да аҳамиятга эга. Бунинг биринчи сабаби

Ўзбекистоннинг туристик ресурсларга бойлиги

бўлса, иккинчи сабаб эса туризм ватанимизни

халқаро ҳамжамиятга кириб боришининг му-

ҳим омил бўлиб хизмат қилишидир. Туризмга

бўлган эътиборни охирги йилларда туристик

фаолиятнинг хуқуқий асосларини такомллаш-

тирига қаратилган меъёрий ҳужжатлар қабул

қилинишидан кузатишимиз мумкин. Бунда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республи-

касида туризм соҳасини янада ривожлантириш

тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли Фармони алоҳида

аҳамиятга эга. Ушбу фармонда туристик бозо-

ридаги таклифни усиб бораётган талабга мос-

лаштиришга қаратилган чоралар белгилаб бе-

рилган, ҳусусан туристларга хизмат кўрсатувчи

субъектларига қатор имтиёзлар бериш кўзда

тутилган.

Амалга оширилаётган тизимли чора-тад-

бирлар натижасида Ўзбекистонга кириб кела-

ётган хорижий фуқароларнинг сони кундан

кунга ошиб бормоқда. Статистик маълумот-

ларга кўра 2019 йилда Ўзбекистонга жами 8279

минг киши ташриф буюрган, яъни туристик

оқим 2018 йилга нисбатан 1846 минг кишига

кўпайган.[1] Ташриф буюрувчилар таркибини

тахлил қилсак, улардан 92,5% ёки 7661,4 минг

киши МДҲ давлатларидан бўлса, 7,5%и ёки

617,6 минг киши узоқ хорижий давлатларидан

келган. Шу билан биргаликда, бугунги кунда

Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятидан фойда-

ланиш даражасини қониқарли деб бўлмайди.

Айниқса, туристик оқимларни яшаш ва овқат-

лантириш объектлари билан таъминлашда

кўплаб ҳал этилмаган муаммолар мавжуд мав-

жуд.

Асосий қисм.

Ўзбекистон иқтисодиётида

туризмнинг ўрнини ошириш бўйича мамлака-

тимиз Президенти Ш.М. Мирзиёев «…туризмни

иқтисодиётнинг стратегик тармоғига айланти-

риш биз учун устувор вазифа бўлиб қолади»

деб алохида урғу бериб ўтган.[2] Ушбу вазифа-

нинг бажарилиши соҳадаги тадбиркорлик
субъектларидан фаолликни ошириш, хизмат

кўрсатиш турлари ва мазмунини бойитишга

эътиборни кучайтиришни талаб қилади. Ай-

ниқса, вилоятлардаги туристик ресурсларнинг

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

236

жозибадорлигини ошириш, туристик оқимлар-

нинг географиясини кенгайтириш долзарб ма-

сала бўлиб қолмоқда.

Сурхондарё вилояти Ўзбекистоннинг на-

фақат жанубий вилояти, балки табиий турис-

тик ресурсларга бой ҳудудларидан бири ҳисоб-

ланади. Ўзининг бетакрор табиати, архаеоло-

гик ва бошқа тарихий ресурслари билан вилоят

туризм соҳасида катта салоҳиятга эга. Бугунги

кунда Сурхондарё вилоятида моддий маданий

мерос объектлари 561 тани ташкил қилиб,

шундан 450 та архелогия объектлари, 30 та

архитектура объектлари, 39 та монументал

санъат ёдгорликлари, 42 та диққатга сазовор

жойларни ҳамда бундан ташқари, 3 та музейлар

ташқил қилади. [3] 2019 йил январ-декабр

ойларида вилоятга 622 мингга яқин туристлар

ташриф буюрган, шулардан 502 мингга яқини

маҳаллий сайёҳлар бўлса, 120 мингга яқини хо-

рижий давлатлар фуқароларидир. Сурхондарё

вилоятида туристик таклифнинг ривожлани-

шини қуйидаги маълумотларда кўришимиз

мумкин (1-жадвал).

1-жадвал

Сурхондарё вилоятида 2019 йилда туристик ташкилотларнинг ривожланиши

т/р

Кўрсаткич номи

Миқдори

Ўзгариш

2018 йил

2019 йил

+/-

%

1

Жойлаштириш воситалари сони, дона

33

46

+16

139,4

2

улардаги ўринлар сони, ўрин

1409

1988

+579

141,1

3

Ҳусусий мехмон уйлари, дона

1

65

+64

-

4

Сайёҳлик ташкилотлар сони, дона

16

36

+20

225,0

5

Туристик транспорт воситалари, дона

22

24

+2

109,1

Манба:

Жадвал Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида тайёрланган.

Жадвал маълумотларидан кўриниб ту-

рибдики, 2019 йил Сурхондарё вилояти турис-

тик соҳасида бурилиш йили бўлган. Туристик

салоҳиятнинг юқори суръатлар билан ошиб бо-

риши келаётган сайёҳлар учун ижобий таассу-

ротлар ўйғонишига туртки бўлмоқда. Вилоятда

туризм соҳасининг жадал ривожланиши бир

қанча муаммоларни вужудга келтиради, уларни

“ўсиш муаммолар” деб аташ мумкин. Бундай

хулосага келишимиз 2018 йилга нисбатан ту-

ристлар оқимининг кескин ошишидир (2-жад-

вал).

2-жадвал

2015-2019 йилларда Сурхондарё вилояти туризм соҳасининг ривожланиши

т/р

Кўрсаткич номи

Йиллар бўйича миқдори

2015

2016

2017

2018

2019

1

Туристлар сони жами, киши

42051

49986

58318

82350

621556

Шу жумладан

2

Хорижий туристлар, киши

7462

8052

9754

32050

119 756

3

Маҳаллий туристлар, киши

34589

41934

48564

50300

501800

Манба:

Жадвал Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида тайёрланган.

Кўриниб турибдики, 2019 йилда турист-

лар оқими карийб саккиз баробар ошган. Буни

оддий холат деб бўлмайди, балки вилоятдаги

бутун туристик муҳит ўзгарганлигини тан

олиш зарурлигини кўрсатади. Ушбу жадвал-

нинг маълумотларининг сабабларини аниқ-

лаштириш лозим, чунки 2019 йилдаги турис-

тик оқим олдинги йилларга нисбатан жуда кат-

та фарқ қилади ва оддий таҳлил тамойиллари

билан изоҳлаш қийин.

Аввало, хорижий туристлар оқимини кес-

кин ошишини (2018 йилга нисбатан 3,7 баро-

бар кўпайиши) Мамлакатимиз Президенти

Шавкат Мирзиёев томонидан қўшни давлатлар

билан очиқлик сиёсатини юритиш натижаси

деб қараш мумкин. Охирги йилда Тожикистон
фуқароларининг эркин ташриф буюришига им-

кон яратиб берилди. Ҳудди шундай, Афғонис-

тон фуқароларининг ҳам Ўзбекистон иқтисо-

диётига сармоя киритиш ва тадбиркорлик

билан шуғулланиш мақсадида кириб келиши

анча кўпайган.

Ички туризмининг 2015 йилга нисбатан

қарийб ўн баробарга ошишининг бир қанча

омиллар таъсирининг натижаси деб ҳисоблай-

миз. Биринчи ўринда албатта “Ўзбекистон бўй-

лаб саёҳат қиламиз” Дастурининг вилоятда

амалга оширилишини кўрсатиб ўтиш лозим.

Дастур доирасида туристик масканларни таш-

риф учун мўлжаллаш, яшаш ва овқатланиш

инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт

масаласига эътибор бериш, турли тадбирларни

ташкил қилиш ўз самарасини берганлиги аниқ.

Бундан ташқари янги туристик йўналишлар-

нинг тарғибот қилиниши Республикамиз аҳо-

лисини тиббий, зиёрат, экологик, дам олиш
мақсадларида вилоятга жалб қилган. Туристик

бизнеснинг жозибадорлигини ошиши, турис-

тик ташкилотлар сонининг кўпайиши ва улар-

нинг фаол тадбиркорлик билан шуғулланиши

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

237

ҳам муҳим омил сифатида кўрилиши мумкин.

Лекин туристик оқимининг кескин ошиши хиз-

мат кўрсатиш сифатига салбий таъсир кўрсата-

ди, чунки бундай юкламага вилоятдаги мавжуд

туристик соҳаси тайёр эмас.

Шуни таъкидлаш зарурки, Сурхондарё

вилоятининг туристик соҳаси ўзига хос ҳусу-

сиятларга эга. Буни аввало туристик ресурслар

таркибидан кўриш мумкин. Жами туристик

объектларнинг 80%ни археологик объектлар

ташкил қилиши сайёҳларни жалб қилишнинг

ўзига хос йўлларини кашф этишни талаб қила-

ди. Ушбу ҳусусият сайёҳликда мавсумийлик

муаммоси билан боғлиқ бўлади, яъни йилнинг

иссиқ ойларида бундай обидаларга ташриф

буюриш қийинчилик туғдиради.

Вилоятнинг иккинчи ҳусусиятига Тожи-

кистон ва Афғонистон билан чегарадошлиги
киритиш мумкин. Вилоятга ташриф буюради-

ган хорижий сайёҳларнинг аксарияти ушбу

иккита давлат фуқароларидан иборат. Демак,

туризм инфратузилмаси ҳам туристларнинг бу

категориясига мўлжалланган бўлиши зарур.

Сурхондарё туризмининг учинчи ҳусусия-

ти табиий-экологик, тиббий ва тоғ туризми

ресурсларининг мавжудлигидадир. Ушбу ту-

ризм турларининг ривожланиши тегишли ту-

ристик объектларни ташкил қилиш, уларни

замонавий жихозлаш ҳамда малакали кадрлар

билан таъминлашни талаб қилади.

Муҳокама ва якуний қисм.

Юқоридаги

маълумотларга асосида олиб борилган шахсий

изланишлар шуни кўрсатадики, бугунги кунда

Сурхондарё вилоятида туризмни ривожланти-

ришда қуйидаги тенденциялар кузатилмоқда

ва улар ўрта муддатли келажакда сақланиб

қолади:

Туристик таклифнинг ошиб бориши,

яъни Сурхондарё вилоятида туристлар учун

янги туристик объектларни тақдим этилиши ва

уларнинг намойиш масканларига айлантири-

лиши. Туристлар оқимининг юқори бўлишини

сақлаб қолиш учун намойиш этиладиган объ-

ектлар сонини ошириш энг долзарб масала

бўлиб қолмоқда. Тиббий ва соғликни тиклаш

тиризмининг ривожланиш истиқболлари юқо-

ри, шунингдек тарихий туризминин шакллан-

тириш бўйича амалий ишларни олиб бориш

имкониятлари мавжуд. Ушбу тенденциянинг

сақланиб қолиши вилояти хокимлиги ва ви-

лоят туризмни ривожлантириш бошқармаси

манфаатлари доирасига кириши билан исбот-

ланади;

Туристик ташкилотлар сонинг ошиб бо-

риши. Мазкур тенденциянинг мавжудлиги со-

ҳанинг тижорат жозибадорлиги ва тадбиркор-

лар учун бериладиган имтиёзлар ҳисобидан ке-

либ чиққан деб ҳисоблаймиз. Яқин келажакда

ушбу имтиёзларнинг сақланиб қолиши туризм

бизнесини вилоятда ривожланишига асос бўла-

ди. Бизнинг фикримизча, хусусий жойлашти-

риш объектларининг (миллий услубдаги мех-

монхона, хостел, оилавий меҳмон уйлари) тез-

кор ривожланиш кузатилади;

Вилоятни мамлакатимиз маркази билан

боғлаб турувчи траспорт ҳарактининг ривож-

ланиши. Ушбу тенденциянинг келиб чиқиши

аввало ташиш технологияларининг жадал

ривожланишида кўрмоқдамиз. Бугунги кунда
тезюрар поездлар ҳаракатларини йўлга қўйиш

оддий холга айланиб бормоқда, шу муносабат

билан Термиз – Тошент йўналиши бўйича саё-

хат қилиш муддати камайиши кутилмоқда. Шу

билан бир қаторда, автомобил йўлларнинг

ҳолатини яхшилаш туристик масканларга бо-

риш имкониятларини кегайтиради;

Вилоятда туристик соҳага инвестициялар

оқимининг ўсиши. Мазкур тенденция вилоят-

нинг туристик салоҳиятидан фойдаланиш да-

ражасининг паст даражада бўлиши, туризм

инфратузилмасига талабнинг ошиб бориши

билан асосланади. Бунда туристларга замона-

вий хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш муҳим

масала ҳисобланади. Масалан, банк хизматлари,

кўнгилочар хизматлар, дунё овқатланиш хиз-

матлари, альпинизм туризми инфратузилмаси,

археологик туризм хизматларининг янги тур-

лари ва хоказолар. Ўрта муддатли истиқболда

инвестициялар ҳажми ошиб боради ва беш йил

ичида икки баробарга ошиши мумкин.

Сурхондарё вилоятида туризмнинг ри-

вожланиш тенденциялари ушбу ҳудуднинг ту-

ристик таклифига ижобий таъсир кўрсатади.

Бизнинг фикримизча, яқин келажакда ҳал

этилиши лозим бўлган долзарб муаммолардан

бири – бу Сурхондарё туризмидаги мавсумий-

лик омилининг таъсирини камайтиришдир.

Бунинг учун хорижий тажрибаларни ўрганиш

ва уларни тадбиқ этиш билан биргаликда, ил-

мий изланишлар олиб борилиши ва ўзига хос

миллий чораларни амалга оширилиши лозим.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2019 йил учун маълумотлари. www.stat.uz

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. - Халқ сўзи, 25

январ 2020 йил.

3. Сурхондарё вилояти хокимлигининг расмий сайти. www.surxondaryo.uz.

4. Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси маълумотлари.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Давлат статистика ^умитаси 2019 йилучунмаълумотлари. www.stat.uz

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. - Халк; сузи, 25 январ 2020 йил.

Сурхондарё вилояти хокимлигининг расмий сайти. www.surxondaryo.uz.

Сурхондарё вилояти статистика боищармаси маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов