Вопросы совершенствования анализа себестоимости продукции

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
75-80
45
16
Поделиться
Урманбекова, И. (2020). Вопросы совершенствования анализа себестоимости продукции. Экономика И Образование, 1(2), 75–80. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4299
Ирода Урманбекова, Ташкентский финансовый институт

великий учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается необходимость повышения производительности предприятий за счёт совершенствования анализа производственных затрат предприятий в условиях конкурентной экономики, правильное управления затратами и выявления имеющихся резервов для снижения себестоимости продукции.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

75

қўллaнилaётгaн вa мoлиявий ҳиcoбoтнинг
хaлқapo cтaндapтлapи тaвcиялapи acocидa

шaкллaнтиpилaётгaн “Фoйдa вa зapap ҳaмдa
ялпи дapoмaд тўғpиcидa”ги ҳиcoбoтнинг

нoмлaниши ҳaм, бизнинг фикpимизчa,
ҳиcoбoт мaзмунини тўлиқ ифoдaлaмaйди.

Жумлaдaн, ҳиcoбoт нoмидaги “Фoйдa вa
зapap” қиcмидa иккитa тушунчaнинг “вa”

бoғлoвчиcининг қўллaнилиши биp ҳиcoбoт-
дa ҳaм фoйдa ҳaм зapap бўлиши лoзимлиги-

ни кўpcaтaди. Вaҳoлaнки, ҳиcoбoт фoйдa ёки
зapap билaн якунлaнaди.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

Буткова О.В. (Формирование доходов и порядок их отражения в учете пассажирских автотранспортных

предприятий). Учет доходов пассажирских автотранспортных предприятий //проблемы эксплуатации
транспортных и транспортно-технологических колесных и гусеничных машин: межвузовский сборник научных
трудов. – Зерноград: ФГОУ ВПО АЧГАА, 2004. – 125 с.

2.

Абдукаримов И.Т., Отчет о прибылях и убытках – основной источник информации для мониторинга и

анализа финансовых результатов предприятия. // актуальные вопросы экономики и управления. № 1 (047), 2013

3.

Эйхлер Л.В., Стринковская А.С., Диагностический анализ резуль-татов деятельности грузовых ав-

тотранспортных предприятий в условиях нестабильной бизнес-среды Монография. Омск, 2011. 35-бет.

4.

Тaшнaзapoв C. Иқтиcoдиётни мoдepнизaциялaш шapoитидa мoлиявий ҳиcoбoтнинг нaзapий вa

мeтoдoлoгик acocлapини тaкoмиллaштиpиш. Дoктopлик диccepтaция, aвтopeфepaт. Тoшкeнт. 2019 й.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ТАҲЛИЛИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Урманбекова Ирода Фарходовна -

Тошкент молия институти, катта ўқитувчи

Аннотация.

Мақолада рақобатдош иқтисодиёт шароитида корхоналарда ишлаб чиқариш харажатларини

таҳлилини такомиллаштириш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш, харажатларни тўғри бошқариш ҳамда
маҳсулот танннархни пасайтириш бўйича мавжуд резервларни аниқлаш масалалари ёритилган.

Таянч сўзлар:

рақобатдош иқтисодиёт, харажат, ишлаб чиқариш харажатлари, ўзгарувчан ва ўзгармас

харажатлар, директ-кост, маржинал-кост, таннарх, калькуляция, самарадорлик, фойда, рентабеллик, маҳсулот
бирлигига тўғри келадиган харажат, "JIT" тизими.

Аннотация.

В статье рассматривается необходимость повышения производительности предприятий за

счёт совершенствования анализа производственных затрат предприятий в условиях конкурентной экономики,
правильное управления затратами и выявления имеющихся резервов для снижения себестоимости продукции.

Ключевые слова:

конкурентная экономика, стоимость, производственные затраты, переменные и

постоянные затраты, прямые затраты, предельные издержки, затраты, расчёты, эффективность, прибыль,

рентабельность, себестоимость, система «JIT».

Annotation.

In the article is examined necessity of increase of the production costs of enterprises by improving the

analysis of economic efficiency production costs of enterprises in a competitive economy, the proper management of costs and

identifying available reserves to reduce production costs.

Key words:

competitive economy, cost, production costs, variable and fixed costs, direct costs, marginal costs, costs,

calculations, efficiency, profit, profitability, cost, JIT system.

Кириш.

Ўзбекистон

Республикаси

иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида

корхона, ташкилот ва бирлашмалар ўртаси-
да ишлаб чиқариш харажатлари билан боғ-

лиқ ҳисоб-китобларни аниқ, тўғри, тўлиқ ва
ўз вақтида амалга ошириш ҳамда ишлаб чи-

қаришни тўғри йўлга қўйиш муҳим ҳисобла-

нади. Ишлаб чиқариш харажатлари тизими-
ни тўғри ва аниқ ташкил этиш корхона, қо-

лаверса, республика иқтисодиётининг тез ва
барқарор ўсиб боришини таъминлайди. Шу

ўринда таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш
тизимининг шаклланиши корхона ва ташки-

лотларда ишлаб чиқариш харажатлари би-

лан боғлиқ ҳисоб-китоблар маълумотларига
таянади.

2017-2021 йиллардаги Ҳаракатлар ст-

ратегиясига мувофик, иқтисодиётнинг энер-

гия харжини қисқартириш, ишлаб чиқариш-
га энергия тежовчи технологияларни кенг

жорий этиш, энергиянинг қайта тикланади-

ган манбаларидан фойдаланишни кенгайти-
риш, бу соҳаларда меҳнат унумдорлигини

ошириш истиқболли йўналишлардан ҳисоб-
ланади

1

.

Республикамизда макроиқтисодий му-

возанатни барқарорлаштириш йўлини из-

чиллик билан амалга ошириш иқтисодий

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

76

ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисоди-
ётни эркинлаштириш, иқтисодиётда тарки-

бий ўзгаришлар қилиш, реал секторга ин-
вестицияларни киритиш, экспортга ишлай-

диган рақобатбардош корхоналарни барпо
этиш учун қулай макроиқтисодий шарт-

шароитлар яратиш имконини берди. Жаҳон
тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат

фаол инвестиция сиёсатини юритаётган бўл-
са, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишга

эришиб келмоқда. “....инвестиция - бу иқти-
содиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисо-

диётнинг юраги десак, муболаға бўлмайди”,-
дейди Ш.М.Мирзиёев

3

. Фаол инвести-

циялар сиёсати корхоналарни технологик
жиҳатдан янгилаш, энергия тежовчи, юқори

самарадорликка эга бўлган технологияларни
жорий этишга имкон беради. Бу эса ўз навба-

тида корхоналарда маҳсулот сифати ва ҳаж-
ми ўсишига харажатларнинг самарадорлиги

ошишига хизмат қилади.

Бугунги кунда ишлаб чиқариш хара-

жатларини самарали бошқариш ва маҳсулот
таннархини пасайтириш хўжалик юритувчи

субъектлар олдида асосий вазифа сифатида

турибди. Зеро, ҳар бир хўжалик юритувчи
субъектнинг фаолият юритишдан асосий

мақсади фойда олиш ҳамда уни янада кў-
пайтириш ва шу орқали ўзини иқтисодий

жиҳатдан барқарорлигини таъминлаш, фао-
лиятини кенгайтириш ва ривожлантириш-

дир. Албатта, ушбу мақсадларга эришиш
учун хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб

чиқариш харажатларини самарали бошқари-
ши ва маҳсулот таннархини имкон даража-

сида камайтириши лозим бўлади.

Хўжалик юритувчи субъектларда тан-

нархни пасайтириш бўйича ҳукумат томони-
дан бир қатор параметрлар белгиланган бў-

либ, унга эришиш учун раҳбар ва масъул хо-
димларни рағбатлантиришнинг таъсирчан

механизмини ишлаб чиқиш кўзда тутил-
моқда.

Маҳсулот таннархини пасайтиришдек

муҳим вазифани ҳал қилишда, шунингдек

ишлаб чиқариш ресурсларини тўғри сарф-
лаш, белгиланган сарфлаш нормативларига

риоя қилиш, иқтисод қилиш тартибини
амалда кенг қўллаш лозим. Маҳсулот ишлаб

чиқаришда ишлаб чиқариш харажатлари-

нинг кўпайиб кетиши асосан маҳсулотлар-
нинг материал ва энергия сиғимининг юқо-

рилиги ҳамда ишлаб чиқариш технология-
ларининг эскиришига боғлиқ бўлади. Ишлаб

чиқариш

харажатларининг

юқорилиги,

тайёрланаётган маҳсулотларнинг материал
ва энергияни кўп талаб қилиши ва аввало

иқтисодиёт реал сектори тармоқларининг
технологик жиҳатдан қолоқлиги бугунги

кунда рақобатдошликни оширишда жиддий
тўсиқ бўлмоқда.

Шунинг учун ҳозирги шароитда ишлаб

чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва

маҳсулот таннархини калькуляция қилишни
тўғри ташкил қилишга катта аҳамият берил-

моқда.

Адабиётлар таҳлили.

Харажатларни

бошқариш муаммолари билан иқтисодиёт
фанининг мумтоз олимлари А.Смит, Д. Ри-

кардо, шунингдек харажатлар ҳисоби ва са-
ноатда хўжалик фаолияти таҳлили масалала-

ри билан А.Ф. Аксёненко, М.И. Баканов,
А.Н. Кашаев, А.Д.Шеремет, К. Друри, Д. Виль-

ямсон, Ч.Т. Хонгрен, Дж. Фостер, Р.Энтони,
Дж. Рис ва бошқаларлар шуғулланишган. Бу

борада мамлакатимиз олимларидан А.Кари-
мов, Б.Хасанов, М.Пардаев, Т.Шагиясов,

Б.Исроилов, А.Ибрагимов, М.Рахимов, З.Саг-

диллаева, И.Чориев, Н.Каландаровалар ўзла-
рининг илмий тадқиқотларида харажатлар

ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш ма-
салаларига алоҳида эътибор қаратганлар.

Бугунги кунда саноат корхоналарида

харажатларни ҳисобга олишнинг амалдаги

тизими сарфланган харажатларни тўлиқ ва
ишончли акс эттириш, турли мақсадларда

жалб этилган маблағларни аниқ мақсадга
йўналтириш, ишлаб чиқаришни ташкил

этишда маблағлар тақчиллигини бартараф
этиш ҳамда маҳсулот таннархини аниқ ҳи-

соб-китобини юритишни таъминлаш имко-
нини бермайди. Шунингдек, республикамиз-

да бу масалалар бухгалтерия ҳисобининг
халқаро стандартлари ва бошқа меъёрий

ҳужжатлар талаблари даражасида илмий жи-
ҳатдан тўлиқ саноат корхоналарида хара-

жатлар ҳисоби ва таннархни калькуляция
қилишни такомиллаштириш йўллари (хусу-

сан, энергия ишлаб чикариш корхоналари
мисолида) ҳал этилмаган. Шу сабабли ишлаб

чиқариш харажатларини бошқариш ва маҳ-
сулотлар таннархини ўрганишнинг аҳмияти

бугунги кунда янада ортмоқда.

“Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш хара-

жатлари ва маҳсулот таннархини таҳлил қи-

лишнинг турли усулларини қўллашдаги
муаммо шундаки, бухгалтерия тизимлари

корхоналарни бошқариш тизимининг ахбо-
рот еҳтиёжларини қондиришга ёрдам бери-

ши керак, шунинг учун харажатларни ўлчаш

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

77

ва гуруҳлаш усулларини танлашда ягона ён-
дашувларни ишлаб чиқиш зарур. Корхонада

ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш тизимини
шакллантириш учун таҳлилий тафсилотлар

ва харажатларни гуруҳлаш асосида, аниқ тех-
нологик операциялар ажралиб турадиган ха-

ражатлар марказлари, бевосита харажатлар
марказлари ва якуний жавобгарлик марказ-

лари каби объектлар ҳал қилувчи рол ўй-
найди”

7

.

Харажатлар самарадорлигини баҳо-

лашда қўлланиладиган муҳим кўрсаткичлар-

дан бири, фойда ва рентабелликдир. Фойда-
га таъсир этувчи омил бу таннархдир.

Таҳлили орқали хар бир хўжалик субъ-

ектини ишлаб чиқариш, ишбажариш хизмат

кўрсатиш юзасидан қилинган ҳаражатларни
мақсадга мувофиқлиги, самарадорлиги ва

натижавийлиги баҳоланади.

Харажатлар атамаси мулкни бошқа-

риш, ишлаб чиқариш, маҳсулотларни сотиш,
ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва

зарарлар билан боғлиқ харажатларни ўз
ичига олади. Улар одатда пул маблағлари,

моддий захиралар, иншоотлар, ускуналар ва

бошқалар сингари активларнинг чиқиши
ёки улардан фойдаланилиши шаклида бў-
лади

4

.

Харажатлар - муайян давр оралиғида

сарфланган ресурсларнинг пул ўлчовидаги
қийматидир.

Харажат – ҳисобот даврида иқтисодий

фойдани активларнинг чиқиб кетиши ёки

улардан фойдаланиш шаклида камайиши,
шунингдек, қатнашчилар ўртасида капитал-

нинг камайишига олиб келувчи мажбурият-
ларнинг юзага келиши

5

.

Маҳсулот таннархи ишлаб чиқариш

ёки қайта ишлаш жараёнида ишлатилган та-

биий ресурслар, ҳом ашё, материаллар, ёқил-
ғи, энергия, асосий воситалар (амортиза-

ция), меҳнат ресурслари ва бошқа ишлаб чи-
қариш билан боғлиқ ҳаражатларининг қий-

мат кўринишини ифодасидир.

Таҳлил ва натижалар.

Маҳсулот иш-

лаб чиқариш таннархи харажатларни ҳисоб-
га олиш ва назорат қилиш, маҳсулот баҳо-

сини шаклланиши ва корхонанинг фойда ва
рентабеллигини аниқлаш, корхонанинг бош-

қарув ва инвестиция фаолиятлари бўйича
қарорларни қабул қилиш, ресурслардан фой-

даланиш, янги техника ва технологияларни
жорий этиш, ишлаб чиқаришни бошқариш

ва ташкил этиш тизимини такомиллашти-

ришдан кўрилган самарадорликни ифода-
лайди.

Амалдаги “Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 5 фев-

ралдаги 54-сон карори билан тасдикланган
“Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқа-

риш ва сотиш харажатлари таркиби хамда
молиявий натижаларни шакллантириш тар-

тиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ, маҳсу-
лот таннархига киритиладиган харажатлар

таркибини аниқлашдан мақсад:

бухгалтерия ҳисоби счётида жами

харажатлар тўғрида тўлиқ ва аниқ маълу-
мотларга эга бўлиш, корхона фаолиятини

рентабеллиги рақобатбардошлигини аниқ-
лаш;

маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархи-

ни аниқ ҳисоб-китобини қилиш;

маҳсулот таннархига киритилмай-

диган харажатларни алоҳида таркиблаш ва

уларни молиявий натижавийликка боғлаш;

ишлаб чиқариш харажатларини

юзага чиқиши ва жавобгарлик марказлари

бўйича ҳисобга олиш ва назорат қилиш;

аниқ ҳисоб-китобини юритиш ва бу

орқали ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда
корхона сарфларини бошқаришни ташкил
этишдан иборатдир

2

.

Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб

чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби
ҳамда молиявий натижаларни шаклланти-

риш тартиби тўғрисидаги Низом”га

мувофиқ

ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга

олишнинг умумийлиги таъминланган. Бу-
нинг якунида маҳсулот (иш, хизмат)ларни

ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини ре-
жалаштриш, таҳлил этиш ва назорат қилиш-

га имконият туғилади.

Молия-хўжалик фаолияти билан боғ-

лиқ харажатлар таркиби хўжалик юритувчи
субъект фаолиятининг рентабеллигини ва

бозор рақобатбардошлилигини аниқлаш
учун маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб

чиқариш ва сотиш давомида хўжалик юри-
тувчи субъектда пайдо бўладиган барча

харажатлар тўғрисида тўлиқ ва аниқ ахборот
шакллантирилиши мақсадида белгиланади.

Халқаро амалиётда ишлаб чиқариш ха-

ражатлари иккита тоифага бўлинади, яъни

ўзгарувчан ва ўзгармас харажатлар.

Ўзгарувчан харажатлар маҳсулот иш-

лаб чиқариш хажмига мос равишда ўзгариб

боради.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

78

Ўзгармас харажатлар маҳсулот ишлаб

чиқариш хажмига боғлиқ бўлмаган ҳолда

барқарор қолади.

Ушбу таркиблаш, харажатларни бошқа-

риш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини
оширишнинг зарурий шарти ҳисобланади.

Ўзгарувчан харажатларни ҳисоблаш методо-
логиясини билиш бизнеснинг даромадли бў-

лишига эришиш мақсадида ишлаб чиқариш
бирлигига сарфланган харажатларни камай-

тиришга ёрдам беради.

Ўзгарувчан харажатларни таркиблаш

ва уларни ҳисобга олиш биринчи бор АҚШда
ишлатилган бўлиб, унинг номи “директ-

кост”, Европада эса “маржинал-кост” деб
номланган.

1-жадвал

Ишлаб чиқариш харажатларининг ўзгарувчан ва ўзгармас харажатлар таркиби ва

уларнинг маҳсулот бирлигига нисбатан ўзгариши таҳлили

Маҳсулот

ишлаб

чиқариш

миқдори,

дона

Доимий

харажатлар,

минг.сўм

Ўзгарувчан

харажатлар,

минг.сўм

Жами

харажатлар,

минг.сўм

Маҳсулот

бирлигига

тўғри

келадиган

ўзгарувчан

харажат,

минг сўм

Маҳсулот

бирлигига

тўғри

келадиган

ўзгармас

харажат,

минг сўм

Бир бирликка

жами

харажатлар,

минг сўм

10000

125000

361200

486200

36,12

12,50

48,620

11000

125000

414920

539920

37,72

11,36

49,083

12000

125000

477360

602360

39,78

10,41

50,196

13000

125000

533260

658260

41,02

9,615

50,635

14000

125000

600600

725600

42,90

8,928

51,828

15000

125000

675300

800300

45,02

8,333

53,353

16000

125000

769600

894600

48,10

7,812

55,912

1-жадвал маълумотларидан маҳсулот

бирлигига тўғри келадиган ўзгарувчан хара-
жатлар ишлаб чиқариш миқдорининг ўзга-

ришига мос равишда ошиб борганлигини,
ўзгармас харажатларнинг эса тушиб борган-
лигини кўриш мумкин

6

. Бундан шу хулоса

келиб чиқадики, маҳсулот ишлаб чиқариш

ҳажми ортиб боргани сари ўзгармас харажат-
лар улуши қисқариб боради. Бу маҳсулот

таннархини пасайтиришнинг муҳим шарти
ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш харажатлари самара-

дорлигига баҳо беришда энг кўп қўллани-

ладиган кўрсаткич бир бирлик маҳсулотга
тўғри келадиган харажат кўрсаткичидир.

Бир бирлик маҳсулотга тўғри келадиган
харажат ўзгаришига таъсир этувчи омиллар-

ни таҳлил қилиш харажатларни бошқариш-
да энг муҳим усул ҳисобланади

6

.

Бир бирликка харажатларнинг ўзгари-

шига таъсир этувчи омилларга: ўзгарувчан

харажатлар, ўзгармас харажатлар, уларнинг

жами харажатлар таркибидаги салмоғининг
ўзгариши, таркиб элементлардаги ўзгариш-

лар киради.

С

i

= F

i

/ Q

i

+ V

i

Бунда: С

i

- i-маҳсулот бирлигини тан-

нархи;

F

i

- i-маҳсулот бирлигига доимий хара-

жатлар;

Q

i

- i-маҳсулот бирлигини ишлаб чиқа-

риш хажми;

V

i

- i-маҳсулот бирлига ўзгарувчан ха-

ражатлар.

Бир бирликка тўғри келадиган хара-

жатларнинг ўзгаришига таъсир этувчи
омиллар ҳисобини 2-жадвалда кўриб чиқа-

миз.

Бир бирлик маҳсулот таннархи режага қиёсан 11,18 (72,02-60,84) минг сўмга ўсган.

С

режа

= (F

режа

/ Q

режа

) + V

режа

=(255000/16000) + (973400/16000) = 15,94+44,90= 60,84

С

шартли1

= (F

режа

/ Q

ҳақиқат

) + V

режа

=(255000/15478)+ (973400/16000) = 16,47+44,90= 61,37

С

шартли2

= (F

ҳақиқат

/ Q

ҳ

) + V

режа

=(269600/15478)+ (973400/16000) = 17,42+44,90= 62,32

С

ҳақиқат

= (F

ҳ

/ Q

ҳақиқат

) + V

ҳақиқат

=(269600/15478)+(845098/15478) = 17,42+54,60=72,02

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

79

2-жадвал

Маҳсулот бирлигига тўғри келадиган жами харажатлар

ўзгаришининг таҳлили

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

Режа

Ҳақиқатда

Режадан

фарқи

1.Ишлаб чиқариш хажми

Дона

16 000

15 478

-522

2.Доимий харажатлар

минг сўм

255 000

269 600.0

+14 600.0

3.Ўзгарувчан харажатлар

минг сўм

718 400

845 098,8

+126698.8

4.Жами ишлаб чиқариш харажатлари

минг сўм

973400

1114698.8

141298.8

5.Маҳсулот бирлигига ўзгарувчан харажатлар

минг сўм

44,90

54,60

+9,70

6.Махсулот бирлигига доимий харажатлар

минг сўм

15,94

17,42

+1,48

7.Маҳсулот бирлигининг жами таннархи

минг сўм

60,84

72,02

+11,18

Омиллар таъсири:

1. Ишлаб чиқариш хажмининг ўзгари-

ши таъсири=61,37-60,84=0,54 минг сўм.

2. Доимий харажатлар ўзгариши таъси-

ри = 62,32-61,32=0,94 минг сўм.

3. Ўзгарувчан харажатлар ўзгариши

таъсири = 72,02-62,32=9,70 минг сўм.

Жами ўзгариш = 0,54+0,94+9,70 = 11,18

минг сўм.

Ишлаб чиқариш харажатлари таҳлили-

нинг пировард мақсади харажатларни мақ-

буллаштириш ва самарадорликни ошириш
йўлларини аниқлашдан иборат. Ишлаб чи-

қариш харажатларини оптималлаштириш-

нинг энг муҳим тадбирларига ишлаб чиқа-
риш қувватларидан тўлиқ фойдаланган ҳол-

да ишлаб чиқариш хажмини ўстириш, меҳ-
нат унумдорлигини ошириш, ресурслардан

самарали ва тежамли фойдаланиш, ишлаб
чиқаришда брак маҳсулотларга йўл қўймас-

лик ҳисобига ишлаб чиқариш харажатлари-
ни кескин қисқартириш тадбирлари киради.

Уларни таркиб бўйича иккита гуруҳга ажра-
тиш мумкин.

1. Маҳсулот хажмини ўстириш имкони-

ятлари;

2. Харажатларни пасайтириш ва маҳсу-

лот таннархини арзонлаштириш имконият-

лари.

Юқоридагилардан хулоса қилишимиз

мумкинки, иқтисодий фаолиятининг турли
соҳаларида харажатларни тўплаш, умумлаш-

тириш ва чегаралаш таҳлили ва баҳолаш
тизимини шакллантириш зарурати нафақат

корхонанинг субъектив қоидаларидан, бал-
ки ишлаб чиқариш технологияси ва уни таш-

кил этишнинг хусусиятларига боғлиқ бир
қатор объектив қонунларга биноан келиб
чиқади

8

.

Хулоса қилиб айтсак, бугунги кунда

ишлаб чиқариш харажатларини самарали
бошқариш ва маҳсулот таннархини пасайти-

риш хўжалик юритувчи субъектлар олдида
асосий вазифа сифатида турибди. Зеро, ҳар

бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаоли-
ят юритишдан асосий мақсади фойда олиш

ҳамда уни янада кўпайтириш ва шу орқали
ўзини иқтисодий жиҳатдан барқарорлигини

таъминлаш, фаолиятини кенгайтириш ва
ривожлантиришдир. Албатта, ушбу мақсад-

ларга эришиш учун хўжалик юритувчи субъ-
ектлар ишлаб чиқариш харажатларини сама-

рали бошқариши ва маҳсулот таннархини

имкон даражасида камайтириши лозим бў-
лади. Шу сабабли, ишлаб чиқариш харажат-

ларини бошқариш ва маҳсулотлар таннархи-
ни ўрганишнинг аҳамияти бугунги кунда

янада ортди.

Рақобатдош иқтисодиёт шароитида

ишлаб чиқариш ҳисоби ва маҳсулот таннар-
хини тўғри калькуляция қилишни ташкил

қилмасдан туриб, саноат корхоналари ишлаб
чиқариш-хўжалик фаолиятини муваффа-

қиятли бошқариш мумкин эмас. Ҳар бир кор-
хона ёки бирлашмада ишлаб чиқариш ҳисо-

би ва таннархни тўғри ташкил қилишнинг
имкониятлари қуйидагилардан иборат: ав-

валдан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган
технология режасининг мавжуд бўлиши, за-

монавий ишлаб чиқариш талабларига жавоб
бера оладиган ишлаб чиқариш харажатлари

меъёрининг мавжуд бўлиши, омбор хўжали-
гининг тўғри ташкил қилиниши ва ишлаб

чиқариш зарур ўлчов асбоблари ва мослама-
лар билан таъминланган бўлиши, ишлаб чи-

қариш харажатларининг аналитик счёти,
калькуляция объектлари ҳамда калькуляция

бирлигини аниқлаш, калькуляция моддала-

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

80

ри, комплекс харажатлар моддалари номенк-
латурасини ишлаб чиқиш, комплекс харажат

моддаларини калькуляция объектлари ўрта-
сида тақсимлаш усулини танлаш муҳим ҳи-

собланади.

Корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳ-

сулот таннархини камайтиришда маҳсулот
(ишлар, хизматлар) турлари ўртасида бил-

восита харажатларни оқилона тақсимлаш
муҳим аҳамиятга эга бўлиб, маҳсулотлар-

нинг технологик турлари бўйича таннархи-
ни тўғри аниқлаш имконини беради. Бу

ҳолат ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг
баҳосини шакллантириш бўйича корхона

ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда ижобий са-
мара беради.

Ишлаб чиқариш билвосита харажатла-

ри тақсимотининг самарали тизимини тат-

биқ этиш масалаларига эътиборсизлик кўп
ҳоларда ишлаб чиқариш дастури, сотишлар

ва корхона баҳо сиёсатида жиддий хатолик-
ларга сабаб бўлади, бу эса ўз навбатида, кор-

хона молиявий фаолиятини салбий натижа-

ларга олиб келади.

Хулоса ва таклифлар

.

Маҳсулот тан-

нархини камайтириш бўйича қуйидаги чора-
ларни кўриш лозим, деб ҳисоблаймиз:

Импорт қилинадиган хом ашёларни

имкон даражасида ўзимизда ишлаб чиқари-

ладиган хом ашёлар билан алмаштириш,
яъни маҳаллий хом ашёлардан самарали

фойдаланиш.

Янги қурилаётган корхоналарни хом

ашё ресурсларига яқин жойда барпо этиш. Бу
хом ашёларни ташиш билан боғлиқ транс-

порт харажатларини камайтиради.

Ишлаб чиқариш харажатлари таҳли-

лини самарали ташкил этиш. Бу ишлаб чиқа-
риш харажатларини самарадорлигини оши-

ради ва таннархни пасайтиришга имкон бе-
ради.

Ишлаб чиқариш харажатларини

юзага чиқиш ўрни, шакли ва жавобгарлик

марказлари бўйича назорат қилишни тако-
миллаштириш.

Харажатларни ўзгаришига таъсир

этувчи ички ва ташқи омилларни тўғри

аниқлаш ва ички омилларни самарали бош-
қариш.

Ишлаб чиқариш харажатларини

бошқаришда ички имкониятлардан ўз вақ-

тида ва самарали фойдаланиш;

Шунингдек, рақобатдош иқтисодиёт

шароитида маҳсулот таннархини пасайти-
риш учун самарали бошқарув тизимини жо-

рий қилишда хорижий давлатлар тажриба-
сини ўрганиш ва уни ўзимизга мослаб ама-

лиётга жорий қилиш лозим. Хусусан, бизда
"JIT" тизимини қўллаш ижобий самара бе-

ради. "JIT" тизимининг муҳим хусусияти маҳ-
сулотларни йирик туркумларда ишлаб чиқа-

ришдан воз кечиш, бунинг ўрнига узлуксиз,

буюртма олинган вақтдан бошлаб маҳсулот
ишлаб чиқариш ҳисобланади. Ушбу тизим

"маҳсулотни унга талаб бўлгандагина ишлаб
чиқариш" тамойилига асосланади, бу эса

маҳсулотга бўлган талабни ҳар доим таклиф
билан таъминлашга хизмат қилади

9

.

"JIT" тизимини қўллаш хизмат сифа-

тини кўтаришга ва баҳони аниқ белгилашга

имконият туғдиради, ишлаб чиқариш хара-
жатларини ҳисобга олиш жараёнини содда-

лаштиради.

Мазкур тизимнинг асосий мақсади

барча ортиқча харажатларни бартараф қи-
лиш ва корхонанинг ишлаб чиқариш қувват-

ларидан унумли фойдаланишни таъмин-
лашдир.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш

бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. 2017 йил 7 февраль, ПФ-4947-сон;

2. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан

тасдиқланган “Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби хамда

молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом”. www.lex.uz.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.

http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliasy-28-12-2018.

4. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари 1998-2017 йиллар.

5. Молиявий ҳисоботнинг халкаро стандартлари

6. Raximov M.Y., Kalandarova N.N. Moliyaviy tahlil. Darslik. – T.: Iqtisod-Moliya, 2019. -736 b.

7. Пардаев А. ва бошқалар "Бошқарув таҳлили" Т.: "Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси" 2005й.

8. Шоғиёсов.Т.Ш. “Комплекс иқтисодий таҳлил”// Дарслик / “Фан-технология нашриёти”, 2012 й.

9. Хасанов Б.А., Хошимов А.А. Бошқарув ҳисоби: Дарслик. –Т.: “Yangi nashr”. 2011 й. -312б (203)

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Хдракатлар стратегияси тугрисида"ги Фармони. 2017 йил 7 февраль, ПФ-4947-сон;

"Узбекистан Республикаси Вазирлар Мацкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон царори билан тасдицланган "Мацсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чицариш ва сотиш харажатлари таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тугрисидаги Низом", www.lex.uz.

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. http://uza. uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-preziden ti-shavkat-mirziyeevning-oliasy-28-12-2018.

Узбекистан Республикаси Бухгалтерия цисобининг миллий стандартлари 1998-2017 йиллар.

Молиявий цисоботнинг халкаро стандартлари

Raximov M.Y., Kalandarova N.N. Moliyaviy tahlil. Darslik. - T.: Iqtisod-Moliya, 2019. -736 b.

ПардаевА. ва бошцалар "Бошцарув тацлили" Т: "Ицтисодиёт ва хуцуц дунёси"2005й.

Шогиёсов.Т.Ш. "Комплекс ицтисодий тацлил"//Дарслик/ "Фан-технология нашриёти", 2012 й.

Хасанов Б.А., Хошимов А.А. Бошцарув цисоби: Дарслик -Т.: "Yangi nashr". 2011 й. -3126 (203)

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов