Повышение конкурентоспособности местной автомобильной промышленности на основе бенчмаркинга

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
10-15
28
8
Поделиться
Давлятова, Г. (2020). Повышение конкурентоспособности местной автомобильной промышленности на основе бенчмаркинга. Экономика И Образование, 1(3), 10–15. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4367
Гулнора Давлятова, Ферганский политехнический институт

Доцент кафедры «Экономика»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены особенности и преимущества использования лизинга в текстильной отрасли при модернизации производственного процесса, вооружении новой техникой и технологиями для выпуска продукции с высокой добавленной стоимостью.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

10

9. Нидлз Б. Принципы бухгалтерского учета/ Б. Нидлз, Х. Андерсон, Д. Колдуэлл; под ред. Я.В. Соколова. – М.:

Финансы и статистика, 1993. – 496 с.,

10. Anthony, G. Hopwood Handbook of Management Accounting Research / Anthony G. Hopwood. – М.: Наука, 2016. – 280 c.

11. Christopher, S. Chapman Handbooks of Management Accounting Research 3-Volume Set,1-3 / Christopher S.

Chapman. – М.: ИЛ, 2015. – 774 c.

12. Абдуғаниев А.А. Бошқарув ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритишнинг назарий ва амалий асослари: и.ф.д. дис.

автореф. – Тошкент: 2005. – 41 б.,

13. Пардаев М.К. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида иқтисодий таҳлилнинг назарий ва методологик

муаммолари. и.ф.д.дисс.–Т., 2002.– 383 б.,

14. Жуманов О. Бошқариш ҳисоби: Иқтисоди ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси (Русчадан

муаллифлаштирилган таржима). – Т., 2001. – 152 б.,

15. Pardaev A.X., Pardaeva Z.A. Darslik //Boshqaruv hisobi. – T.: «Iqtisod-Moliya», 2019. – 556 b.,
16. Ибрагимов А. Как учитывать затраты в сельском хозяйстве // Рынок, деньги и кредит. – Ташкент, 2000. –

№2. – С.60-63.,

17. Хасанов Б.А. Бошқарув хисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш масалалари: и.ф.д. дисс. –

Т., 2004. – 345 б.,

18. Бобожонов О., Эшнаев Б.Т. Бошқарув ҳисоби ва маҳсулот ишлаб чиқариш таннархининг таҳлили. и.ф.н. дисс.

– Т.: 2006. – 23 б.

19.

Ғиёсов И.К. “Бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш йўналишлари

Иқтисoдиёт

фaнлaри бўйичa фaлсaфa дoктoри диссeртaцияси автореферати-2020й.

20

https://kun.uz/09165672

21. Uzavtosanoat.uz

ЗАМОНАВИЙ ШАРОИТЛАРДА ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИДА ЛИЗИНГДАН

ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Давлятова Гулнора Мухаммаджановна –

Фарғона политехника институти

“ Иқтисодиёт” кафедраси доценти

Аннотация.

Мақола тўқимачилик саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятини модернизация

қилиш, янги техника ва технология билан қуроллантириш асосида юқори қўшилган қийматга эга бўлган
маҳсулотларни ишлаб чиқаришни шакллантиришда лизингдан фойдаланишнинг афзалликлари, устунликлари,

хусусиятлари ва уни жорий этиш билан боғлиқ жиҳатларни ёритилган.

Таянч сўзлар

:

тўқимачилик саноати, лизинг, лизинг муносабатлари, лизинг устунликлари ва хусусиятлари.

Аннотация.

В статье рассмотрены особенности и преимущества использования лизинга в текстильной

отрасли при модернизации производственного процесса, вооружении новой техникой и технологиями для выпуска
продукции с высокой добавленной стоимостью.

Ключевые слова:

текстильная промышленность, лизинг, лизинговые отношения, преимущества и

особенности лизинга

Annotation.

The article is devoted to highlighting the advantages, features and aspects associated with its introduction

in the use of leasing in the formation of the production of products with high added value on the basis of modernization of the
production activities of industrial enterprises of the textile industry, arming them with new techniques and technology.

Key words:

textile industry, leasing, leasing relations, leasing advantages and features

Тўқимачилик саноати мамлакат иқти-

содиётининг энг муҳим соҳаларидан бири-

дир, у ҳар хил хом-ашёдан ип, ипак, пишитил-
ган ип ва ипак буюмлар; ип, жун, ипак, зиғир

ва кимёвий толалардан газламалар, трико-
таж, шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг

бошқа тармоқлари учун зарур маҳсулотлар
ишлаб чиқаради.

Сўнги йилларида мамлакатимизда олиб

борилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқти-

содий ислоҳотлар тобора чуқурлашиб, мил-
лий иқтисодиётнинг турли соҳа ҳамда тар-

моқларида туб ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Бу макроиқтисодий барқарорлик, барқарор

иқтисодий ўсиш суръатлари ва аҳоли турмуш
даражасининг ошишида яққол номоён бўл-

моқда.

Иқтисодиёт тармоқларини модерниза-

циялаш жараёнида амалга оширилаётган
ишларнинг деярли барча жабҳаларга татбиқ

этилаётганлиги, қамраб олиниш кўламлари
эса мунтазам ва босқичма-босқич кенгайти-

риб борилаётганлиги, иқтисодиётни модер-
низация қилишда муҳим аҳамият касб этмоқ-

да. Зеро, миллий иқтисодиётнинг барқарор
ва самарали ривожланишини таъминлаш,

уни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари
даражасига кўтариш, сиёсий ва иқтисодий

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

11

ўзгаришлар, жаҳон бозори конъюнктурасида-
ги тебранишлар, инқироз ҳолатларига нисба-

тан “чидамлилиги”, мустақил ривожлана
олиш имконият ва салоҳиятлари айнан иқти-

содиётдаги туб ислоҳотлар натижаларига
боғлиқдир. Шунинг билан бирга, иқтисодиёт-

ни модернизациялаш ижтимоий ҳаётнинг
бошқа соҳаларидаги ўзгаришларга ҳам чам-

барчас боғлиқ. Яъни, барча соҳа ва жабҳалар
ўртасида жадал олиб борилаётган модерни-

зациялаш жараёнларини амалга ошириш да-
вомида изчиллик ва мантиқий мувозанатни

таъминлаш зарур. Шундагина кўзланган мақ-
сад кутилган самарани беради.

Ҳозирда саноатни, хусусан, тўқимачи-

лик саноатини корхоналари модернизация ва

реконструкция қилиш ҳисобига юқори қў-
шилган қийматга эга бўлган якуний маҳсу-

лотни ишлаб чиқариш ва унинг рақобатбар-
дошлигини ошириш долзарб масалалардан

бири бўлиб, уни маҳаллийлаштириш дастури

билан уйғунлашган ҳолда олиб бориш Ўзбе-
кистоннинг ички ва ташқи бозордаги мав-

қеини мустаҳкамлайди.

Ҳозирда Республикамизда 7 мингдан

ортиқ тўқимачилик саноати корхоналари
фаолият юритмоқда. Тўқимачилик саноати

иқтисодий сиёсатнинг устувор жиҳати сифа-
тида танланиши қуйидаги омиллар билан

белгиланади:

тўқимачилик саноати капитал талаб

эмас, меҳнат талаб соҳа ҳисобланади. Хусусан,
ушбу соҳага жалб этилган 5 млн. доллар сар-

моя 200 дан 250 тагача қўшимча иш ўрин-
лари яратишга қодир. Тўқимачилик саноати-

нинг жадал ривожланиши бандлик муаммо-
сини хал қилишга имкон бермоқда;

пахта толаси ўрнига эшилган ип экс-

порт қилиш тушумини камида 2 маротаба,

тайёр трикотаж ва тикув махсулотлари экс-
порти эса 4 ва 20 маротабагача ошириш им-

конини берди;

тўқимачилик саноатини рағбатлан-

тириш йўли билан ахоли бандлигини оши-
риш нафақат давлат бюджетига тушумларни

анча кўпайтиради балки, ижтимоий барқа-

рорликни таъминлашнинг муҳим омили ҳам
ҳисобланади.

Барча бу ўзига хосликлар тўқимачилик

саноатини бошқа ишлаб чиқариш соҳалари

орасида ижобий жиҳатдан ажратиб туради ва
уни Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг юқо-

ри суръатларини таъминлашда муҳим бош-
ланғич саноатга айланишига олиб келмоқда.

Тўқимачилик саноати маҳсулотларини

ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича

ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулоти ҳаж-
мининг таркибида салмоқли улушини эгал-

лайди. Тўқимачилик саноати маҳсулотлари
ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳозир-

ги даврнинг энг асосий вазифаларидан бири
ҳисобланади. Чунки бу республика бюдже-

тига валюта тушумларини кўпайтиришнинг
муҳим манбаларидан биридир.

Тўқимачилик саноатини ривожланти-

риш бўйича 2019 йилнинг 12 февралида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини

ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва
унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида со-
ҳанинг иқтисодий барқарорлигини таъмин-

лашга қаратилган тизимли ишларни амалга
ошириш режалаштирилган. Хусусан, унда

республика тўқимачилик ва тикув-трикотаж

саноатида юқори ва барқарор ўсиш суръат-
ларини таъминлаш, тўғридан-тўғри хорижий

инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлашти-
риш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб

чиқариш ва экспорт қилиш, модернизация
қилишнинг стратегик муҳим аҳамиятга эга

бўлган лойиҳаларини амалга ошириш ҳисо-
бига юқори технологияли янги иш ўринла-

рини яратиш, корхоналарни техник ва техно-
логик янгилаш, илғор “кластер модели”ни

жорий этишга қаратилган таркибий қайта
ташкил этишни янада чуқурлаштириш бўйи-

ча ишларни амалга ошириш кўзда тутилган
[3]. Тўқимачилик саноати ривожланишининг

ҳар томонлама таҳлили, рақобатнинг куча-
йиши шароитида жаҳон бозорининг ўзгарув-

чан конъюнктураси соҳани давлат томони-
дан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ушбу со-

ҳани иқтисодий жиҳатдан янада барқарор ва
жадал ривожлантирувчи янги механизмлар-

дан фойдаланишни кенгайтириш зарурдир.
Ана шундай механизмлардан бири бўлиб

лизинг ҳисобланади. Лизингни фаол жорий
этиш ишлаб чиқариш корхоналарини техник

қайта жиҳозлаш ҳамда иқтисодиёт тизими-

даги таркибий ўзгартиришлар учун кучли
туртки бўлиши мумкин. Ваҳоланки, ҳозирда

юқори қўшилган қийматга эга бўлган тўқи-
мачилик маҳсулотларни кластерларни таш-

кил этган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қў-
йиш юқорида қабул қилинган қарорда илга-

ри сурилган устувор вазифалардан бири ҳи-
собланади. Лизинг эса якуний маҳсулотни

ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган жихоз

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

12

ва технологияни жалб этишнинг асосий во-
ситаси бўлиб ҳисобланади.

Ғарб иқтисодчилари Р.Грант, Т.Кларк,

Г.Роузен, К.Холлоуэй, В.Хойер, К.Шпиттлер ва

бошқаларнинг илмий-тадқиқот ишларида
лизингнинг жиҳатлари ва афзалликлари ўр-

ганилган. Россияда лизингнинг ривожлани-
ши хусусиятларини ўрганиш бўйича В.Д.Газ-

ман, В.А.Горемыкин, Н.С.Тульская, Л.Н.При-
луцкий,

Е.Н.Чекмарева,

Е.В.Кабатова,

Е.Н.Рябова, В.П.Грузинов, О.А.Масленникова,
Т.К.Фролова ва бошқалар шуғулланганлар.

Ўзбекистонда эса иқтисодчи олимлар-

дан Д.Ғ.Ғозибеков, О.Ш.Собиров, Э.Ғ.Набиев ва

бошқалар ўз илмий ишларини мамлакати-
мизда лизингни ривожлантиришнинг наза-

рий ва амалий жихатлари билан боғлиқ ма-
салаларни ўрганишга бағишлаганлар.

Лизингнинг тавсифи инвестицион бел-

гиларни мавжудлигидан далолат беради,

чунки технологик жиҳатдан янги жиҳозлар-

ни сотиб олиш молиялаштирилади. Лизинг-
дан фойдаланиш нафақат молиявий капитал

бозори субъектлари функциялари ва имкони-
ятларини кенгайтиришга, балки миллий иқ-

тисодиёт тармоқларини ривожлантириш
учун қўшимча имкониятлар яратади. Лизинг

муносабатларида фақатгина хўжалик субъ-
ектлари фаол қатнашиб, бевосита давлат ара-

лашуви талаб этилмайди. Унга кўра лизинг
олувчи маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқа-

ришни ташкил этиш жараёнида кўрсатган
хизматлари учун лизинг берувчига пул ёки

моддий кўринишда инвестиция харажатла-
рини ва мукофот пули тўлайди [4, 5].

Инвестицияларни молиялаштиришни

ушбу шакли йирик, бир марталик моливий

маблағларни талаб қилмайди ҳамда саноатга

капитални жалб қилиш, шунингдек хорижий
инвесторлар маблағларидан фойдаланиш

учун шароит яратади. Лизингдан капитал қў-
йилмаларни молиялаштириш шакли сифати-

да фойдаланиш самарадорлиги унинг қуйи-
даги устунликлари билан белгиланади:

-инвестиция жалб этишнинг бошқа

шаклларига нисбатан лизинг асосида молия-

лаштиришнинг соддалиги, чунки лизинг объ-
екти лизинг муддати давомида лизинг берув-

чи тасарруфида қолади;

-лизинг схемаси корхонага зарурий асо-

сий воситадан узоқ муддат давомида доимий
тўловларни

амалга

ошириш

асосида

фойдаланиш имконини беради;

-лизинг йирик инвестицион лойиҳани

йирик молиявий ресурсларни жалб этмай
бошлаш имконини яратади;

-жиҳозларни тезкор равишда янгилаш

ва жалб этиш имконияти кенгаяди;

-лизинг объекти (лизингга берилган

мулк)ни тезкор амортизациялаш лизинг муд-
дати тугаганидан сўнг мулкни минимал ба-

ланс қиймати билан сотиб олиш имконини
беради;

-лизинг операциялари корхонанинг мо-

лиявий барқарорлиги ва ликвидлиги кўрсат-

кичларига салбий таъсир кўрсатмайди;

-лизинг олувчи балансида кредит қарз-

дорлигини кўпайтирмайди ҳамда шахсий ва
қарз маблағлар нисбатига таъсир кўрсатмайди.

Демак, лизингнинг иқтисодий аҳамия-

ти беқиёс бўлиб, у ишлаб чиқаришни модер-

низация қилиш ва техник жиҳатдан қайта
жиҳозлаш билан боғлиқ бўлган жараёнларни

амалга оширишга кенг имкониятлар яратади,
мамлакатда инвестицион жараёнларни жа-

даллашувига хизмат қилади.

1-диаграмма. Янги лизинг келишувлари ҳажмининг ўсиш динамикаси (млрд. сўм)

Манба:

муаллиф томонидан Ўзбекистон Лизинг берувчилар Ассоциацияси маълумотлари асосида шакллантирилган.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

13

Агар 2019 йилнинг биринчи ярим йил-

лиги бўйича статистик маълумотларга назар

солсакреспубликанинг лизинг хизматлари
бозорида лизинг операциялари ҳажмининг

ўсиш суръати тезлашди. Буни қуйидаги диаг-
раммадан ҳам кўриш мумкин.

Лизинг бозори иқтисодиёт фаоллиги-

нинг индикаторларидан бири сифатида фаол

ўсишни кўрсатди, 2019 йилнинг биринчи
ярим йилида лизинг берувчилар томонидан

1889 млрд. сўмлик лизинг келишувлари
тузилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига

нисбатан 52,5 фоизга кўпдир.

2019 йилининг биринчи ярим йилли-

гида лизинг келишувлари сонининг ўсиш
суръати 58,6 фоизни ташкил этди. Агар 2018

йилнинг биринчи ярим йиллигида тузилган
ва амалга оширилган лизинг келишувлари

сони 3279 та бўлса, 2019 йилнинг биринчи
ярим йиллигида бу 5202 тани ташкил этди.

Лизинг берувчилар Ассоциациясининг маъ-
лумотларига кўра 2019 йилда 44 та лизинг

фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот
рўйхатга олинган. Улардан 29 таси бевосита

лизинг хизматларини кўрсатувчи ташкилот-
лар ва 15 таси тижорат банклари ҳисоблана-

ди. Агар асосий воситаларнинг турлари бў-
йича амалга оширилган лизинг келишувлари

ҳажмини ўрганиш давомида кишлоқ хўжа-
лик техникасини лизингга бериш асосий

етакчи сифатида қайд этилганлигини кўриш
мумкин. Лекин лизинг бозорида охирги 20

йил ичида биринчи марта технологик жиҳоз-
лар сектори ҳам 37,4 фоизли улуш билан

етакчи ўринга чиққан.

2-диаграмма. Асосий воситалар турлари бўйича лизинг келишувларини

амалга ошириш салмоғи

Манба:

муаллиф томонидан Ўзбекистон Лизинг берувчилар Ассоциацияси маълумотлари асосида шакллантирилган.

Аммо тадқиқотлар амалга оширилаёт-

ган лизинг келишувлари ҳажмида енгил са-
ноатда, хусусан тўқимачилик соҳасида тузил-

ган келишувларнинг салмоғи анча пастли-

гини кўрсатди.

Технологик ускуналар бўйича лизинг

келишувлари таркибида тўқимачилик жиҳоз-
ларини жалб этиш учун тузилган шартнома-

ларнинг салмоғи атиги 1,4%ни ташкил эта-
ди. Тўқимачилик саноатига лизинг асосида

жиҳозлар жалб қилиш жараёнининг суст ке-
чаётганлигининг асосий сабабларига, биз-

нингча, тўқув жараёнларининг мураккабли-
ги, маҳсулот тайёрлаш учун кўп миқдордаги

тайёрлов жиҳозлари талаб этилиши ва улар-
нинг бутун мажмуасини алмаштириш лозим-

лиги ҳамда улар қиймати ва амортизация
муддатининг катта эканлиги натижасида тў-

қимачилик жиҳозларига сарфланган маблағ-
ларнинг қопланиш муддати 7-12 йилни таш-

кил этишини киритиш мумкин.

Тадқиқотлар анкета сўровларини ўтка-

зиш асосида чуқурлаштирилди. Анкета сў-
ровларида жами 4 та компания ва 5 та банк

иштирок этди. “Ўзагро лизинг” компанияси

фақат қишлоқ хўжалик техникасини лизинг-
га беришга ихтисослашгани учун тўқимачи-

лик жиҳозларини лизингга беришга тайёр
эмаслигини билдирди. Қолган компания ва

банклардан маълумотларни олиш имкония-
ти мавжуд бўлмади.

Тадқиқот олиб борилган лизинг ком-

панияларида лизинг келишувларининг ми-

нимал ҳажми 50 млн. сўмдан 5 млн. АҚШ дол-
ларигача бўлган миқдорни ташкил этади.

Лизинг келишувлари муддати турлича. Ле-
кин лизинг предмети қийматининг 70%ни

айнан 3 йил давомида тўлаш шарти билан
лизинг келишуви муддатини 6 йилгача оши-

риш мумкин.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

14

3-диаграмма. Технологик ускуналар таркиби бўйича лизинг келишувлари салмоғи

Манба:

муаллиф томонидан Ўзбекистон Лизинг берувчилар Ассоциацияси маълумотлари асосида шакллантирилган.

Лизинг компаниялари томонидан ўрна-

тилган лизинг фоиз ставкаси ўртача 10-30%
ни ташкил этади. Охирги кўрсаткич лизинг

компаниялари томонидан оширилган. Жаҳон
амалиёти лизинг компаниялари томонидан

ўрнатиладиган лизинг фоиз ставкаси жиҳоз
қийматидан, жалб қилинадиган кредит ре-

сурслари қийматидан, лизинг маржасидан,
лизинг берувчининг қўшимча хизматлари

қийматидан ташкил топиб, ўртача 10%дан
ошмаслиги белгиланган. Бизнинг фикримиз-

ча, лизинг фоиз ставкаларининг юқорилиги
лизинг компанияларини молиялаштиришда

рискнинг юқори эканлиги билан асосланади.

Бўнак тўлови миқдори лизинг объекти

қийматига нисбатан 15-30%ни ташкил эта-

ди. Айрим компания ва банкларда бўнак миқ-
дори юқори бўлиб, бу ҳолат корхоналарнинг

лизингдан фойдаланишдан воз кечишига са-
баб бўлиши мумкин.

Тадқиқот олиб борилган лизинг компа-

ниялари таркибида лизинг келишувининг

ҳажми 1 млрд. сўмни ёки 5 млн. АҚШ долла-
рини ташкил этувчи лизинг компаниялари

ҳам мавжуд. Бу компаниялар тўқимачилик
корхоналарига лизинг хизматларини кўрса-

тиш имкониятига эга. Лекин тўқимачилик
корхоналари раҳбар ҳамда мутахассислари-

нинг лизингни иқтисодий моҳияти, мазмуни
ва кенг имкониятлари тўғрисида етарли

ахборотга эга эмаслиги оқибатида компания
хизматларидан фойдаланишга мурожаат қи-

лишмаган.

Биз томондан амалга оширилган анкета

сўровлари натижаси тўқимачилик жиҳозла-
рини лизингга бериш бўйича тажрибанинг

мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса қилишга

олиб келади.

Ҳозирги даврда тўқимачилик саноати

учун лизинг кенг ривожланмаган. Бизнинг
фикримизча, бу ҳолатни давлат томонидан

лизинг хизматларини қўллаб-қувватланиши
асосида тубдан ўзгартириш мумкин. Чунки

тўқимачилик саноати махаллий хом ашё ҳи-
собланган пахтани қайта ишловчи етакчи

соҳа бўлиб, иқтисодий сиёсатни эътиборга
олган ҳолда бу соҳани ривожлантириш асо-

сида юқори қўшилган қийматли тугалланган
тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришни

шакллантиришва унинг экспортини таъмин-
лаш ҳозирги даврда долзарб вазифалардан

биридир.

Тўқимачилик жиҳозларида маҳсулот

ишлаб чиқариш технологик занжирининг ва

жиҳозларининг ўзига хос хусусиятлари жи-
ҳозни ижарага олиш муддатининг узайтириш

заруриятини келтириб чиқаради. Шунингдек,
бўнак тўловларини минималлаштириш ёки

лизинг тўловларини лизинг келишуви имзо-
лангандан кейин эмас, балки лизинг объекти

ишга туширилгандан сўнг тўланишининг
ўрнатилиши каби шартлар лизингни жорий

қилиш

имкониятларини

кенгайтиради.

Албатта бундай “юмшоқ” шартлар лизинг

берувчи капиталининг тез кўпайишига таъ-
сир кўрсатмайди. Лекин тўқимачилик сано-

ати корхоналарини техник жиҳатдан қайта
жиҳозлаш истиқболда фойда кўришни таъ-

минлайдиган узоқ муддатли инвестициялар-
ни киритишни талаб этади.

Янгидан ташкил этилаётган лизинг

компаниялари лизинг секторида рақобат му-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

15

ҳитини яратаётган бўлишига қарамай, мам-
лакатнинг жами молиявий сектори учун хос

бўлган муаммо долзарб бўлиб қолмоқда –
кўпчилик лизинг берувчилар бозор шароити-

да фаолият юритишга кўникмаганлар ва бу-
нинг оқибатида ўз хизматлари истеъмолчи-

ларини жалб этиш борасида суст ҳаракат
қилмоқдалар. Бундай ҳолат, тадбиркорлар-

нинг ташқи молиялаштиришга талабининг
уни таклифидан юқори эканлиги, шунингдек,

банк ходимларининг ўз фаолиятлари якуний
натижасидан етарлича мафаатдор эмаслиги

сабабли юзага келмоқда.

Банкларнинг лизинг операциялари

ҳажми юқори суръатларда ўсиб бораётганига
қарамай, банкларнинг умумий кредит порт-

фелида лизингнинг салмоғи ҳали ҳам юқори
эмас. Юқоридаги сабаблардан ташқари, ушбу

ҳолат яна шу билан боғлиқки, кўпчилик ҳо-
латларда банк ходимлари ўз мижозларининг

лойиҳаларини молиялаштиришни лизинг

эмас, балки анъанавий кредитлаш воситаси
орқали амалга оширмоқдалар. Бу ўз навба-

тида лизинг операцияларини амалга ошириш
борасида тажрибанинг етишмаслиги ва узоқ

муддатли лойиҳаларни кўриб чиқиш жараён-
ларининг мураккаблиги натижасидир. Яна

бир муаммомамлакат лизинг компаниялари-

да узоқ муддатли молиявий ресурсларнинг
етишмаслигидир. Амалдаги лизинг компа-

ниялари капиталлашуви нисбатан юқори
эмас, тижорат банклари эса қисқа муддатга

ресурслар жалб этишни афзал кўрадилар,
узоқ муддатли лойиҳаларни молиялаштириш

учун ресурслар жалб этишга эҳтиёткорлик
билан қарайдилар.

Умуман, олиб борилган тадқиқотлар-

нинг кўрсатишича, қийинчиликларга қара-

май, Ўзбекистон лизинг операцияларини ри-
вожлантириш учун катта салоҳиятга эга.

Мамлакатда лизингни ривожлантириш учун
қулай қонунчиликнинг яратилиши, валюта

бозорининг либераллашуви республикада
лизингнинг ўсиши учун барча қулай шарт-

шароитларни юзага келтирмоқда. Ушбу бос-
қичда Ўзбекистонда лизинг берувчиларга

лизинг лойиҳаларини амалга ошириш учун
ташқи молиялаштириш учун шароит яратиш

энг истиқболли йўналиш ҳисобланади. Ўз

навбатида, лизинг берувчилар лизинг бозо-
рида рақобатнинг ўсиши натижасида ўз мар-

кетинг сиёсатларини ва кредит сиёсатларини
қайта кўриб чиқишлари зарур. Шунингдек,

лизинг лойиҳалари мониторингига ҳам ало-
ҳида эътибор қаратиш талаб этилади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелдаги “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни.

2.

“Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-

тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПФ-5614-сон Фармони.

3.

“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”га

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони.

4. Горемыкин В.А. Лизинг. – М.: Экономика, 2000. – 504 с.
5. Ғозибеков Д.Ғ., Собиров О.Ш., Мўминов А.Г. Лизинг муносабатлари назарияси ва амалиёти. – Т.: Фан ва

технология, 2004. – 308 б

6. Ғозибеков Д.Ғ. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари – Т.: Молия, 2003. – 330 б.

ПОВЫШЕНИЕ КАЧЕСТВА ЧЕЛОВЕЧЕСКОГО КАПИТАЛА КАК ИМПЕРАТИВ

РАЗВИТИЯ ПРОМЫШЛЕННЫХ КОМПАНИЙ

Гаибназарова Зумрат Талатовна –

Ташкентский государственный технический

университет имени Ислама Каримова,

докторант кафедры

«Корпоративное управление», к.э.н., доцент

Аннотация:

Мақолада саноат корхоналарида инсон капитали сифатини ошириш бўйича олиб борилган

тадқиқотлар натижалари, хусусан, ривожланган мамлакатларда компаниялар ходимларини ўқитиш ва
тайёрлашнинг бир қатор муаммолари ҳамда Ўзбекистон саноат корхоналарида корпоратив ўқитишни ташкил
этиш тажрибаси кўрсатилган. Кадрлар тайёрлаш корхона ривожланишининг стратегияси, салоҳияти ва энг
муҳим йўналиши сифатида қаралади. Шунингдек, таълимнинг мамлакат иқтисодиёти учун муҳимлиги, саноат

корхоналари ишчилари ва раҳбарлари учун корпоратив тренингнинг аҳамияти тўғрисидаги хорижий тажрибалар
ўрганилиб, уларнинг таълим харажатлари тўғрисидаги статистик маълумотлар келтирилди. Ташкилотларда
ўқув жараёнини ривожлантириш ва саноат корхоналарида ўқитиш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар
берилган.

Калит сўзлар:

корхонани ривожлантириш салоҳияти, инсон омили, инсон ресурси, инсон капитали, корхона

ичида ўқитиш, ишлаб чиқариш самарадорлиги.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелдаги “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни.

“Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-

тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПФ-5614-сон Фармони.

“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”га Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони.

Горемыкин В.А. Лизинг. – М.: Экономика, 2000. – 504 с.

Ғозибеков Д.Ғ., Собиров О.Ш., Мўминов А.Г. Лизинг муносабатлари назарияси ва амалиёти. – Т.: Фан ва технология, 2004. – 308 б

Ғозибеков Д.Ғ. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари – Т.: Молия, 2003. – 330 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов