Анализ факторов, влияющих на конкурентоспсобность текстильных предприятий

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
168-174
26
20
Поделиться
Ходжамуратова, Г. (2021). Анализ факторов, влияющих на конкурентоспсобность текстильных предприятий. Экономика И Образование, (3), 168–174. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7255
Гулбахар Ходжамуратова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н.доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются факторы, влияющие на конкурентоспособность текстильных предприятий Узбекистана. Также освещены вопросы повышения эффективности производства в ООО “OSTEX COLOR” за счет использования современных управленческих стратегий

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

168

Ходжамуратова Гулбахар Юлдашевна –

ТДИУ и.ф.н.дотц.

Вафоева Дилафруз Икромовна –

ТДИУ докторанти

ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШГА

ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ

Аннотация.

Мақолада Ўзбекистонда тўқимачилик саноати корхоналари рақобатбардошлигини оширишга

таъсир этувчи омиллар таҳлил қилган. Шунингдек, “OSTEX COLOR” маъсулияти чекланган жамиятда замонавий

бошқариш стратегияларини қўллаш орқали, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш масалалари ёритилган.

Калит сўзлар:

тўқимачилик, ишлаб чиқариш, рақобат, рақобатбардош маҳсулот, стратегия, экспорт.

Ходжамуратова Гулбахар Юлдашевна –

ТГЭУ.кэн.доц.

Вафоева Дилафруз Икромовна –

ТГЭУ доктарант

АНАЛИЗ ФАКТОРОВ, ВЛИЯЮЩИХ НА КОНКУРЕНТОСПСОБНОСТЬ

ТЕКСТИЛЬНЫХ ПРЕДПРИЯТИЙ

Аннотация.

В статье анализируются факторы, влияющие на конкурентоспособность текстильных

предприятий Узбекистана. Также освещены вопросы повышения эффективности производства в ООО “OSTEX COLOR”
за счет использования современных управленческих стратегий.

Ключевые слова:

текстиль, производство, конкуренция, конкурентоспособный продукт, стратегия, экспорт

Khodjamuratova Gulbakhar Yuldashevnа –

TSUE.ces.assistant professor

Vafoeva Dilafruz Ikromovna –

TSUE doctoral student

ANALYSIS FACTORS INFLUENCING THE COMPETITIVENESS

OF TEXTILE ENTERPRISES

Annotation.

In the paper has been investigated the problems of increasing the competitiveness of textile enterprises in

Uzbekistan are justified and based on the effectiveness of the use of modern strategic management of textile enterprises.

Keywords:

management, textiles, light industry, modern management, competitive product, strategies, innovations,

export.

Кириш.

Ўзбекистон Республикаси ўзи-

нинг мустақил тараққиёт йўлига асосланган

ҳол-да бозор иқтисодиётига тўла ишонч билан

кириб бормоқда. Мустақилликнинг ўтган даври

мобайнида миллий иқтисодиётимиз барқарор

ривожланиб, унинг кўплаб соҳаларида ўсишга

эришилди. Жамият тараққиётининг барча жаб-

ҳаларида, жумладан, иқтисодий, сиёсий, ижти-

моий ва маданий-маърифий соҳаларда ислоҳот-

лар амалга оширилиши натижасида мамлака-

тимизда бир қатор ижобий ўзгаришлар рўй

берди.

Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг

ривожланиши, рақобатнинг кучайиши шарои-

тида жаҳон бозорининг ўзгарувчан конъюнкту-

раси соҳани давлат томонидан қўллаб-қувват-

лаш, шунингдек, янада барқарор ва жадал ри-

вожланиши механизмларини ишлаб чиқиш

ҳамда амалга оширишни тақозо этмоқда. Бу эса

тўқимачилик саноатида корхоналар сонини

кўплиги, истеъмолчилар талабининг ўзгарув-

чанлиги, импорт маҳсулотларни кириб келиши,

давлатнинг олиб бораётган сиёсати кучли ра-

қобатни вужудга келишига сабаб бўлмоқда.

Шуни ҳисобга олиб тўқимачилик саноатида

кластерларнинг жорий этилиши ва бу орқали

яратилаётган ярим тайёр маҳсулотларни айнан

шу ернинг ўзида тайёр маҳсулот ҳолига келтир-

ган ҳолда, уни жаҳон бозорига олиб чиқиш ор-

қали енгил саноат маҳсулотлари етказиб бе-

рувчи экспортер сифатида танилиши учун ҳам

кенг имкониятларимиз борлигини таъкидла-

шимиз зарур.

Мамлакатимизда тўқимачилик саноати-

нинг юқори ва барқарор ўсиш суръатларини

таъминлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвести-

цияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, рақо-

батбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва

экспорт қилиш, модернизация қилишнинг

стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳа-

КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ ВА КОРХОНАНИ БОШҚАРИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

169

ларини амалга ошириш ҳисобига, юқори техно-
логияли янги иш ўринларини яратиш, корхо-

наларни техник ва технологик янгилаш, илғор

“кластер модели”ни жорий этишга қаратилган

таркибий қайта ташкил этишни янада чуқур-

лаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оши-

рилмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Респуб-

ликасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида

белгиланган вазифаларни изчил амалга оши-

риш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Пре-

зиденти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 14

декабрда ПФ-5285 - сонли «Тўқимачилик ва ти-

кув-трикотаж саноатини жадал ривожланти-

риш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони-

да «тўқимачилик саноатининг иқтисодиётида-

ги улишини ошириш, мамлакатда ишлаб чиқа-

рилаётган тўқимачилик маҳсулотларининг, энг

аввало, юқори қўшилган қийматли рақобатбар-

дош тўқимачилик маҳсулотларини юқори тех-

нологик ишлаб чиқаришга қайта йўналтириш

орқали ҳажми ва сифатини ошириш, тўқимачи-

лик саноатининг бошқарув тизимини илғор

менежмент технологиялари, тармоқ корхонала-

рига ҳар томонлама кўмаклашиш ва қўллаб -

қувватлашнинг, шу жумладан уларнинг ри-
вожланишига тўсқинлик қилувчи муаммолар-

ни ҳал этишда самарали шаклларини жорий

этган ҳолда тубдан қайта кўриб чиқиш» каби

амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар

белгиланган.[1]

Адабиётлар шарҳи.

Майкл Портер ўзи-

нинг “Рақобатбардош устунстунликлар” қўл-

ланмасида қуйидагиларни айтиб ўтади: ҳар

қандай бизнесни бошқаришда тушиниш, улар-

да бўлаётган жараёнлар нисбий қийматини ва

компанияларни дифференциялашдаги ролини

баҳолашга имкон берадиган методологияни
яратиш муҳим. Харидорлар маълум бир маҳсу-

лот ёки хизмат учун тўлашга тайёр бўлган нарх

ва ушбу маҳсулотни яратиш жараёнида барча

жараёнлар нархи ўртасидаги фарқ компания

фойдасини белгилайди. Бу жиҳатдан стратегия

корхонани рақобатчилардан ажратиб туради-

ган турли хил тадбирларнинг ички изчил кон-

фигурацияси бўлиб ҳисобланади, деб айтади.

Р.Грант эса “Замонавий стратегик таҳлил”

қўлланмасида бозорда фаолият кўрсатаётган

компанияларга тегишли стратегик даражадаги

масаларни ҳисобга олган ҳолда, бошқарув наза-

риясида жадал ривожланаётган ушбу соҳанинг

динамикаси ва бизнес стратегиясининг муам-

моларини тақдим этади. Муаллиф, мақсадга

маьлумотларнинг аниқ тақдимоти, ҳар қандай

қиймат яратиш асосида, асосий тамойиллар

концентрацияси ва амалиёт билан бирлашти-
риш орқали эришилади деб айтиб ўтади.

Р.О.Алимов, А.Ф.Расулов, А.М.Қодировлар

“Ўзбекистон иқтисодиётининг рақоботбардош-

лигини ошириш муаммолари” - мамлакатнинг

рақобатбардошлигини мамлакатнинг эркин ва

ҳалол рақобат шароитида жаҳон бозори талаб-

ларини қондирувчи товарлар ишлаб чиқариш

ва ҳизматлар кўрсатиш қобилияти сифатида

таьрифлаш мумкин деб изоҳлайди.

Таҳлил ва натижалар.

Тўқимачилик са-

ноати енгил саноатнинг энг муҳим соҳаси

ҳисобланади. Ўзбекистонда қадимдан пахта ва

ипак матоларни тўқишни билишган. Атлас,

зондоначи, духоба, беқасам, олача каби матолар

Буюк Ипак йўли орқали Европа ва Яқин Шарқ

мамлакатларига олиб борилган. Хомашёнинг

мўллиги, халқнинг тарихан ҳосил бўлган маҳо-

рати ва ташишнинг қулайлиги XX аср ўртала-

рида Тошкент, Фарғона, Андижон ва Бухорода

тўқимачилик корхоналарининг ташкил этили-

шига сабаб бўлди.

Ўзбекистонда тўқимачилик саноати на-

фақат иқтисодиётнинг тез ривожланаётган сег-

менти ҳисобланади, балки чет эл инвестиция-

ларини жалб қилиш ва маҳсулотни экспорт қи-

лишда ҳам етакчи ўринни эгаллайди. Шунинг
учун мамлакатимиз тўқимачилари мода индус-

триясининг бир қисми бўлиш истагидалар. Бу-

нинг учун улар ўз маҳсулотини такомиллашти-

рмоқдалар, замонавий тикувчилик ишлаб чиқа-

ришларини очмоқдалар.

Мамлакатимизда кенг турдаги сифатли

тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқарилишини

ташкил этиш, унинг ишлаб чиқарилишини ма-

ҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, шунинг-

дек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экс-

порт салоҳиятини оширишга, рақобатбардош

маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган
комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқ-

да[2]. Шундан келиб чиқиб, тўқимачилик са-

ноатининг жадал ривожланишини таъминлаш,

юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳ-

сулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уни

йирик хорижий бозорларга янада илгари су-

риш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекис-

тон Республикасини ривожлантиришнинг беш-

та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стра-

тегиясида белгиланган вазифаларни изчил

амалга ошириш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Президенти тў-

қимачилик саноатини янада ислоҳ қилишнинг

муҳим йўналишлари этиб қуйидагилар белги-

ланишини айтиб ўтдилар[3]:

биринчидан, тўқимачилик саноатининг

иқтисодиётдаги улушини ошириш, мамлакатда

ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулот-

КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ ВА КОРХОНАНИ БОШҚАРИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

170

ларининг, энг аввало, юқори қўшилган қиймат-
ли рақобатбардош тўқимачилик маҳсулотла-

рини юқори технологик ишлаб чиқаришга қай-

та йўналтириш орқали ҳажми ва сифатини

ошириш;

иккинчидан, тўқимачилик саноатининг

бошқарув тизимини илғор менежмент техно-

логиялари, тармоқ корхоналарига ҳар томонла-

ма кўмаклашиш ва кўллаб-қувватлашнинг, шу

жумладан уларнинг ривожланишига тўсқинлик

қилувчи муаммоларни ҳал этишда самарали

шаклларини жорий этган ҳолда тубдан қайта

кўриб чиқиш;

учинчидан, тўқимачилик саноати соҳаси-

даги стандартлаштириш ва сертификатлашти-

риш тизимини халқаро талаб ва стандартларга

уйғунлаштириш, шунингдек, маҳсулотлар си-

нов лабораторияларини модернизация қилиш

ва аккредитациядан ўтказиш орқали янада

такомиллаштириш;

тўртинчидан, тармоққа тўқимачилик

маҳсулотлари маҳаллий ва хорижий бозорлари-

нинг ҳолати ҳамда ривожланиш тенденцияла-

ри ҳақидаги ишончли ва ўз вақтида ахборотлар

олишни таъминлаш имконини берувчи илғор

ахборот-коммуникация технологияларини кенг

жорий этиш, тармоқ ривожланишининг усту-
вор йўналишларини аниқлаш мақсадида уни

тизимли ва комплекс таҳлил қилиш;

бешинчидан, пахта хом ашёсини етишти-

ришдан бошлаб, унга дастлабки ишлов бериш,

маҳсулотни пахта тозалаш корхоналарида ке-

йинги қайта ишлаш ва юқори қўшилган қий-

матли тайёр тўқимачилик маҳсулоти чиқариш

босқичигача бўлган ишлаб чиқаришни интегра-

ция қилишни назарда тутувчи ривожланиш-

нинг кластер моделини амалга ошириш;

олтинчидан, хом ашё ресурслари тақси-

мотининг мутаносиблиги ва ташкил этилаёт-
ган тармоқ корхоналарининг логистика ва му-

ҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш

билан ўзаро узвий боғлиқликда, шу жумладан

кўп функцияли транспорт-логистика хаблари-

ни қуриш, юкларни етказишнинг оптимал йў-

налишлари ҳамда йўлакларини танлаш, шу-

нингдек, транспортда юк ташиш тарифларини

оптималлаштириш орқали жойлашувини таъ-

минлаш;

еттинчидан, юқори сифатли тайёр тўқи-

мачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва

экспортини кенгайтириш, миллий брендларни

жаҳон бозорларига илгари суриш мақсадида

ишлаб чиқариш жараёнига илғор инновацион

технологиялар, ноу-хоу, дизайнерлик ишланма-

ларини кенг жорий этиш, фурнитура ва аксес-

суарларнинг замонавий намуналарини ишлаб

чиқаришни маҳаллийлаштириш;

саккизинчидан, талаб юқори бўлган мута-

хассисликлар бўйича йўналишларни кенгай-

тирган ҳолда тўқимачилик саноати учун кадр-

лар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини

ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш.

Республика иқтисодиётини барқарор ри-

вожланиши учун аввало ҳудудларда тўқимачи-

лик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихти-

сослаштирилган корхоналарни ташкил этиш,

мавжуд қувватлардан тўлоқонли фойдаланиш,

корхоналарнинг рақобатбардошлигини таъ-

минлаш долзарб масалалардан ҳисобланади.

Жаҳон мамлакатларида ривожланиб бораётган

тўқимачилик саноатини мамлакатда ривож-

лантириш бўйича кўплаб имкониятлар мавжуд.

Ўзбекистон кўп йиллар давомида пахта тола-

сини экспорт қилувчи мамлакатлар орасида

3-ўринда турган, йилдан-йилга мамлакатда

тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш

ҳажми ортиши кузатилиб, пахта толаси экспор-

тини қисқаришга эришилмоқда. Бу албатта

ижобий ҳолат ҳисобланади, шунингдек мамла-

катда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга асосий

эътиборини қаратиш орқали жаҳон бозорида

рақобатбардош таъминотчи сифатида мавқеи-

га эга бўлиш учун улкан имкониятлар мавжуд.

Тўқимачилик корхоналарининг ривожла-

ниши тармоқни ривожлантиришни устувор

йўналишларини белгилаб беради. Бу эса ўз нав-

батида пахта толасини чуқур қайта ишлаш қув-

ватларини ташкил этиш ва маҳсулотларнинг

рақобатбардошлигини оширишни тақозо эта-

ди[4]. Тармоқни ривожлантиришни устувор йў-

налишлари 1-расмда акс эттирилган.

Тўқимачилик саноати структурасига ки-

рувчи тармоқлар бир – бирларидан нафақат

ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, балки бу

тармоқ корхоналарида қўлланилаётган техни-

ка ва технология, хомашё, харажатлар ва бошқа
техник - иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ҳам

кескин фарқ қилади. Тармоқ корхоналарида

ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фой-

даланиш йўналишлари:

1. Корхоналарни хом ашё билан тўлиқ

таъминлаш.

2. Ишчи-хизматчиларнинг малакасини

ошириш, замонавий дастгохларда самарали иш-

лашини таъминлаш.

3. Дастгохларнинг имкониятларидан тў-

лиқ фойдаланиш.

4. Ички тўхташларга барҳам бериш.

Тўқимачилик саноати республикамиз иқ-

тисодиётининг истиқболдаги тармоқларидан

бири сифатида ўз ичига тайёр маҳсулот ишлаб

чиқарувчи бир нечта тармоқларни олади ва шу

билан бир қаторда унда иш билан таъминлан-

ган аҳолининг каттагина қисми банд, бу ўз

КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ ВА КОРХОНАНИ БОШҚАРИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

171

навбатида аҳолини иш билан таъминлаш учун
асос бўлиб хизмат қилади. Лекин шу билан бир-

га тўқимачилик саноати структурасининг та-

лабга жавоб бермаслиги, ишлаб чиқариш сама-

радорлигининг ва маҳсулот сифатининг паст-

лиги, тармоқнинг иқтисодий ижтимоий ривож-
ланишидаги номутоносибликлар унга ўзгарти-

ришлар, янгиликлар киритишда комлекс ёнда-

шувни талаб қилади.

1-расм.Тармоқни ривожлантиришни устувор йўналишлари

Манба:

Ўзтўқимачиликсаноат маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

Бу тармоқ корхоналари фақат мехнат сар-

фи катталиги билан эмас, балки ўзининг ишлаб

чиқаришни жойлаштириш, филиаллар ва кичик

корхоналар очиш борасида республикамизнинг

деярли барча ҳудудларида эркин иш олиб бори-

лиши билан ҳам эътиборга молик.

2019-2025 йилларда ташкил этиладиган

ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисида маълу-

мотлар қуйидаги 1-жадвалда акс эттирилган.

Ҳозирги кунда мамлакатимиз тўқимачи-

лик саноатида 2 мингдан зиёд корхона фаолият

юритмоқда, уларда 365 минг нафар аҳоли иш-

лайди. Соҳанинг экспорт салоҳияти сўнгги 3

йилда 2 баравар ошди. Ўтган йили бу борадаги

кўрсаткич 1,6 миллиард долларни ташкил этди.

Лекин булар ҳам ҳали етарли эмас. Соҳада

резерв ва имкониятлар етарли. Хусусан, юрти-

мизда етиштирилган пахтани тўлиқ қайта иш-

лаб, экспортни 15 миллиард долларга етказиш

ва 3 миллиондан ортиқ аҳолини иш билан таъ-

минлаш имконияти мавжуд.

2019–2025 йилларда ташкил этиладиган ишлаб чиқариш қувватлари

тўғрисида маълумот

Мавжуд қувватлар

(2018 й.)

Яратиладиган қувватлар

(2019-2025 й.)

2025 йилда ишлаб чиқариш

қувватлари

Пахта толасини қайта ишлаш (минг тонна)

730,1

788,3

1518,4

Калава ип (минг тонна)

634,8

655,8

1290,6

шу жумладан бўялган калава ип (минг тонна)

31,1

439,4

470,5

Ип газлама (млн кв.м)

546,9

1235,5

1782,4

Трикотаж матоси (минг тонна)

173,9

508,6

682,5

Манба:

Ўзтўқимачиликсаноат маьлумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тарки-

бидаги “OSTEX COLOR” маьсулияти чекланган

жамияти ҳам мамлакатимиз тўқимачилик са-

ноатини ривожлантиришга хизмат қилаётган

корхоналардан бири ҳисобланади. OSTEX

COLOR” МЧЖда ҳозирги кунда 75 яқин ишчи

хизматчилар ўз фаолиятларини олиб бормоқ-

далар. “OSTEX COLOR” МЧЖ корхонасини бош-

КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ ВА КОРХОНАНИ БОШҚАРИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

172

қаришнинг самарали структурасини вужудга
келтириш корхона раҳбари ҳал этиши керак

бўлган вазифалардан биридир. Корхона бошқа-

рувининг ташкилий структураси - бу бўлимлар,

ишловчилар ўртасидаги махсус ишлаб чиқил-

ган алоқалар ва муносабатларнинг яхлит тизи-

мини ўз ичига олади ва унинг доирасида иш-

ловчи одамлар олдига қўйилган мақсадга энг

самарали йўл билан эришиш вазифасини бажа-

ради. Бошқарув жараёнининг функционал таҳ-

лили ҳар бир функция учун иш ҳажми асосла-

рини ташкил этади, бошқарувчилар сонини

белгилайди, ва бошқарув тизимини лойиҳа-

лаштиради.[5]

“OSTEX COLOR” МЧЖ корхона масъулияти

чекланган жамият бошқарув раҳбари ва бўғим-

лар таркиби қуйидаги 2-расмда ўз ифодасини

топган: “OSTEX COLOR” МЧЖ ипларни бўяш

фаолияти билан шуғулланади ва унда йилига

ишлаб чиқариш қуввати 3600 тоннадан ортиқ

бўялган ипни ташкил этади. Корхона таниқли

SSM ва Dimenler дунёдаги ишлаб чиқарувчилар-

нинг сўнгги тўқимачилик ускуналари, Zancaser
қадоқлаш ускуналари билан жиҳозланган. Ип-

ларни бўяш 50, 100, 200, 400, 600 ва 1200 кг

бўяш бирликлари билан Dilmener бинони бў-

линмаларида амалга оширилади.

Юмшоқ ва қаттиқ ип, иплари учун завод

SSM (Швецария) дан қайта ўраш ускуналари

билан жиҳозланган бўлиб, унда барча бўшлиқ-

ли ғалтакдан картон конусларга бўялган барча

иплар SSM (Швецария) нинг энг замонавий

ускуналари ишлатилади, парафин орқали ўта-

диган технологик хусусиятларини яхшилаш

учун бўялган ипдан фойдаланилади. Zancaner

қадоқлаш ускуналари тайёр маҳсулотнинг ҳар

бир партиясининг автоматик режимда тўғри

этикетланишини таъминлайди, бу эса товар-

ларни партиялар билан қадоқлашда хатолар

хавфини йўқ қилади. Корхона ҳозирги кунда

мижозларга қулай бўлиши учун № 16 ва № 40

гача бўлган бўялган тайёр ипларни арзон нарх-

ларда харидорларга таклиф этиб келмоқда.





2-расм. “OSTEX COLOR”МЧЖнинг бошқарув тузилиши

Манба:

Ўзтўқимачиликсаноат маьлумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

Корхоналарининг

рақобатбардошлиги

кўп жиҳатдан стратегик бошқарувнинг илғор

концепцияларининг киритилишига боғлиқ.

Инновацион иқтисодиётга ўтиш, бир томондан,

бозор муҳитининг беқарорлигига мослашувчан

тезкор муносабатни талаб қилади, бошқа то-

мондан, корхоналарнинг узоқ муддатли рақо-

бат сиёсатини шакллантириш вазифасини

амалга оширади. Маълумки,замонавий корхо-

налар атрофдаги ижтимоий-иқтисодий муҳит-

нинг ўта мураккаблиги, ноаниқлиги ва фаолли-

ги шароитида ишлайди. Шу билан бирга, дунё-

нинг барча минтақаларида етказиб берувчи-

лардан товарнинг барча турлари тўғрисида

маълумот олиш имкониятини берадиган “шаф-

фоф” жаҳон бозорининг пайдо бўлиши корхона-

лар ўртасида рақобатнинг кескин ўсишига са-

баб бўлади.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, “OSTEX

COLOR” МЧЖда, ишлаб чиқилган ва амалга

оширилаётган стратегиялар корхона рахбария-

тининг доимий назоратида. 3-расмда корхона

стратегиясини бошқариш жараёни кўрсатил-

ган.

Бош директор

Бош директорнинг маьмурий
бошқарув ва ривожлантириш

бўйича биринчи ўринбосари

Ҳавфсизлик бўйича бўлим

Ходимлар бўйича бўлим

Иқтисодиёт ва молия бўйича

бўлим

Савдо-сотиқ

фаолияти бўлими

Ишлаб чиқариш

бўлими

Сифат сертификатлаш ва

стандартларга риоя этишни

назорат қилиш бўлими

КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ ВА КОРХОНАНИ БОШҚАРИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

173

Корхонанинг барқарорлик стратегияни

амалга ошириш жараёнини бошқариш унинг

барча даражаларини, шунингдек, ҳар бири ўз

ишини мустақил равишда мувофиқлаштиради-

ган барча қуйи тизимларни ўзаро боғлашни ўз

ичига олади. Барқарорлик стратегияси бошқа-

ришнинг ҳар бир обьекти фақат унинг қуйи ти-

зимига хос бўлган бошқариш функцияларини

қамраб олади. Бошқариш обьектининг битта

мезони “муваффақиятсизлиги” бошқаларга сал-

бий таъсир қилади. Масалан, молиявий фао-

лиятни бошқаришдаги ўзгариш умумий ишлаб

чиқариш корхонасига таъсир қилади(маблағ
етишмаслиги, ресурсларнинг етишмаслиги, иш-

лаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдалан-

маслик, ишлаб чиқариш дастурининг бажарил-

маслиги), шунингдек маркетинг тизимини

бошқариш (таъминот бўлими томонидан мод-

дий ресурсларнинг етишмаслиги, маҳсулот

сотилишиниг паст даражаси, ассортементнинг

ўзгариши) ва молиявий тузилмани бошқариш

(айланма активларнинг умумий балансдаги

улушининг пасайиши, фойданинг пасайиши,

тўловга қодир эмаслиги).


3-расм. Корхона стратегиясини бошқариш жараёни

Манба:

OSTEX COLOR МЧЖ маълумотлари

муаллиф томонидан тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳ-

камасининг уч ой муддатда 2019-2025 йиллар-
да тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини

жадал ривожлантириш ва республикада ишлаб

чиқариладиган пахта ип-калаваларнинг бутун

ҳажмини қайта ишлаш ҳисобига 2025 йилга

бориб тўқимачилик маҳсулотлари экспорти

ҳажмини 7 миллиард АҚШ долларига етказиш

ва бу орқали жаҳон бозорларида тўқимачилик
маҳсулотларимизнинг ўз ўрнига эга бўлиши

катта мақсадларимиздан бири ҳисобланади.

“OSTEX COLOR” маьсулияти чекланган жамия-

тида экспорт салоҳияти ошиб бораётганлигини

кўришимиз мумкин (1-жадвал).

Б

О

Ш

Қ

А

Р

У

В

Ишлаб

чиқариш

тизимини

бошқариш

Маркетинг

тизимини

бошқариш

Молиявий тузилмани

бошқариш

Ресурсларни бошқариш

Ишлаб чиқаришни бошқариш

Маҳсулот сотишни бошқариш

Молияни бошқариш

Савдо сиёсатини бошқариш

Таъминот сиёсатини

бошқариш

Нарх сиёсатини бошқариш

Рекламани бошқариш

Активларни ва пассивларни

бошқариш

Капитални бошқариш

Инвестицияларни бошқариш

Молиявий режалаштириш

Асосий

воситалар

Моддий

ресурслар

Мехнат

ресурслари

КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ ВА КОРХОНАНИ БОШҚАРИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

174

1-жадвал

“OSTEX COLOR”МЧЖ нинг экспорт салоҳияти

Давлат

Маҳсулотнинг номи

2019 йил экспорт

қилинган маҳсулот($)

2020 йил экспорт

қилинган маҳсулот ($)

Туркия

Россия

Украина

Таралган ип 30/1

307494,84

885928,92

Таралган ип 24/1
Таралган ип 20/1
Таралган ип 40/1
Бўялган пряжа

Манба:

OSTEX COLOR МЧЖ маълумотлари

муаллиф томонидан тузилган.

Тўқимачилик маҳсулотларининг экспор-

ти ҳажмларининг ошиши бевосита пахта хом

ашёси экспортини ўрнига ярим тайёр маҳсулот

ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб уни қўшимча

қиймат яратиш орқали экспортни ошириш

мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар

натижасидир.

Хулоса ўрнида шуни таькидлаш жоизки,

Ўзбекистонда тўқимачилик саноати нафақат

иқтисодиётнинг тез ривожланаётган сегменти

ҳисобланади, балки чет эл инвестицияларини

жалб қилиш ва маҳсулотни экспорт қилишда

ҳам етакчи ўринни эгаллайди. Тўқимачилик

саноатининг бошқарув тизимини илғор менеж-

мент технологиялари, тармоқ корхоналарига
ҳар томонлама кўмаклашиш ва кўллаб-қувват-

лашнинг, шу жумладан уларнинг ривожлани-

шига тўсқинлик қилувчи муаммоларни ҳал

этишда самарали шаклларини жорий этган

ҳолда тубдан қайта кўриб чиқиш зарур.

“OSTEX COLOR” МЧЖ да ишлаб чиқариш

технологияларининг жорий қилиниши, юқори

самарали, замонавий ускуналардан фойдала-

нилиши, айни пайтда самарали бошқарувнинг

ташкил этилганлиги меҳнатнинг юқори сама-

радорлигини ва ишлаб чиқариши ҳажми ўси-

шини таъминлайди. Шуни таькидлаш жоизки

корхонада янги маҳсулот турларини ишлаб

чиқаришга шароит яратиш, сифатга эътибор

бериш, бунинг учун эса маркетинг бўлими иши-

ни кучайтириш маркетологлар малакасини

ошириш ва корхонада иқтисодий салоҳиятини

ошириш мақсадида ишлаб чиқариш қувватла-

ридан тўлақонли фойдаланиш самарадорлиги-

ни оширишга,инновацион лойиҳалар ишлаб чи-
қиш, ноу-хоулар яратиш эса ўз навбатида кор-

хонанинг халқаро бозорларга чиқиш салоҳия-

тини оширишга ҳизмат қилади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегияси

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрда ПФ-5285-сонли «Тўқимачилик ва тикув-

трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.

3. “Ўзтўқимачиликсаноат”уюшма маълумотлари асосида.
4. “OSTEX COLOR” МЧЖ маълумотлари асосида.
5. www.tikuv – trikataj.uz

КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ ВА КОРХОНАНИ БОШҚАРИШ

Библиографические ссылки

2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрда ПФ-5285-сонли «Ту^имачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида»ги Фармони.

"Узту^имачиликсаноат"уюшма маълумотлари асосида.

"OSTEX COLOR" МЧЖмаълумотлари асосида.

www.tikuv - trikataj.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов