Целевое программирование как инструмент регулирования развития региональных экономик

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Научно-исследовательский центр «Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана» при Ташкентском государственном экономическом университете
CC BY f
218-223
28
6
Поделиться
Камилова, С. (2020). Целевое программирование как инструмент регулирования развития региональных экономик. Экономика И Образование, 1(3), 218–223. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4446
Санобар Камилова, Научно-исследовательский центр «Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана» при Ташкентском государственном экономическом университете

стажер-исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается применение методов программно-целевого управления в регулировании развития экономики регионов.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

218

МАҚСАДЛИ ДАСТУРЛАШ МИНТАҚАЛАР ИҚТИСОДИЁТИ РИВОЖЛАНИШИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ВОСИТАСИ СИФАТИДА

Камилова Санобар Мирджамаловна -

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари”

илмий-тадқиқот маркази стажёр-тадқиқотчи

Аннотация:

Ушбу

мақолада минтақалар иқтисодиёти ривожланишини тартибга солишда дастурий-

мақсадли бошқарув усулларини қўллаш масалалари кенг ёритилган.

Калитли сўзлар:

мақсадли дастурлаш, минтақалар иқтисодиёти, бошқарув усуллари, дастурий-мақсадли

бошқарув, дастурий ёндашув, минтақа тармоқ, корхона.


Аннотация:

В статье рассматривается применение методов программно-целевого управления в

регулировании развития экономики регионов.

Ключевые слова:

целевое программирование, региональная экономика, методы управления, программно-

целевое управление, программный подход, региональная сеть, предприятие.

Abstract:

The article examines the application of methods of program-targeted management in regulating the

development of the regional economy.

Key words:

target programming, regional economy, management methods, target program management, program

approach, regional network, enterprise.

Иқтисодиётни бошқаришда дастурий

ёндашув корхона, фирма, компания каби иш-
лаб чиқариш бирликлари, тармоқлар, ҳудуд-

лар ва умуман олганда иқтисодиётни бошқа-
ришнинг ташкилий тузилмаларида кенг қўл-

ланилади. Дастурий-мақсадли ёндашув тамо-
йилларига асосланган бошқарув жараёни ва

бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини
ташкил этишни дастурий-мақсадли бошқа-

рув деб ҳисоблаш ўринли ҳисобланади. Дас-
турий-мақсадли усул башоратлаш ва индиак-

тив режалаштириш усуллари билан бир қа-
торда, мамлакат ва унинг алоҳида ҳудудлари-

ни ривожлантириш борасида давлат ижти-
моий-иқтисодий сиёсатини амалга ошириш-

нинг энг муҳим воситаси сифатида хизмат
қилади.

Бироқ, микроиқтисодий даражадаги

дастурлар ҳам, дастурий-мақсадли бошқа-
ришнинг воситалари бўлиб хизмат қилиши

мумкин. Улар сирасига қуйидагиларни кири-
тиш мумкин:

ҳудудий, шаҳар, тармоқ дастурлари;

ишлаб чиқаришни реструктуриза-

циялаш, модернизация қилиш, ишлаб чиқа-
ришни янгилаш, сифатни яхшилаш, маҳсулот

рақобатбардошлиги ва рентабеллигини оши-
риш дастурлари.

Дастурнинг мақсади, унга юклатилган

функция ва вазифалардан келиб чиққан

ҳолда, дастурларнинг қуйидаги турларини
фарқлаш лозим:

ижтимоий муаммоларни бевосита

ҳал этиш (яъни, ижтимоий эҳтиёжларни қон-

дириш) ёки ижтимоий иқлимни яхшилашга

ёрдам берувчи иқтисодий муаммоларни ҳал
этишга қаратилган ижтимоий ва ижтимоий-

иқтисодий дастурлар;

янги истеъмол товар ва хизматлари,

материал турлари, истиқболли технология-
ларнинг янги конструкцияларини яратиш со-

ҳасида илмий-техник ютуқлардан самарали
фойдаланиш, илмий тавсифга эга бўлган йи-

рик муаммоларни ҳал этишни мақсад қилиб
қўйган илмий-техник, инновацион дастурлар;

маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш

самарадорлигини ошириш имконини берув-

чи, муайян бир ишлаб чиқариш турлари ва
технологик жараёнларни ривожлантиришга

йўналтирилган технологик-ишлаб чиқариш
дастурлари;

асосий мақсади барча даражада хў-

жалик фаолиятини ташкил қилиш ва бошқа-
ришни йўлга қўйишнинг ташкилий-иқтисо-

дий усулларини такомил-лаштиришдан ибо-
рат бўлган ташкилий-хўжалик дастурлари;

йирик кўламли лойиҳаларни амалга

ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш

ва улардан самарали фойдаланилишини таъ-
минлаш жараёнларида муҳим ўрин тутувчи

инвестицион дастурлар;

ташқи иқтисодий алоқаларни ри-

вожлантиришга қаратилган ташқи иқтисо-
дий алоқаларни ривожлантириш дастурлари;

алоҳида ҳудудлар иқтисодиётини

комплекс ривожлантиришга қаратилган ҳу-

дудий-ишлаб чиқариш (ҳудудий-ишлаб чиқа-
риш мажмуаларини яратиш ва ривожланти-

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

219

риш) дастурлари;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва

фуқароларнинг ҳавфсиз турмуш кечиришини
таъминлаш борасидаги муаммоларни ҳал қи-

лувчи экологик масалалар ҳал этишга йўнал-
тирилган экологик дастурлар.

“Дастурий-мақсадли бошқарув” тушун-

часининг ўзи аниқ ва бир маъноли

изоҳ ва

шарҳга эга эмас, кенг маънода йирик бошқа-

рув қарорларини дастурий татбиқ қилиш
усули сифатида ҳам, кенг кўламли ижти-

моий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда
комплексли ва тизимли ёндашувни амалга

ошириш сифатида ҳам талқин қилинади.

Комплексли мақсадли дастур бу

замон

ва макон бўйича йўналтирилган, мазмуни,
муддати ва ижрочилари бўйича мувофиқлаш-

тирилган, ресурслар манбалари билан таъ-
минланган, умумий муаммони ҳал қилиш ва

умумий мақсадга эришишга қаратилган, ил-
мий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, иш-

лаб чиқариш-технологик, ижтимоий-иқтисо-
дий, ташкилий, экологик характердаги чора-

тадбирлар тизими.

Дастурнинг мақсади ижрочилар томо-

нидан белгиланган ресурслар таъминоти
шартларида ҳал қилинадиган вазифалар

тўплами томон ривожланади. Пировардида
мақсад ресурсларни мос келувчи ўзгартириш

йўли билан вақти келган муайян эҳтиёж-
ларни қондиришдан иборат бўлади. Шу са-

бабли дастурдаги чора-тадбирлар ва вази-
фаларнинг бир-бирига боғлиқлиги нафақат

мақсаднинг умумийлиги, балки якуний маҳ-

сулот, технологиялар, хом ашё ресурслари,
ишлаб чиқариш базаси, истеъмолчилар, ҳу-

дуд ва транспорт умумийлиги каби муҳим
алоқалар билан ҳам асосланади. худди шу

тарзда фойдаланиладиган ресурслар деганда
мақсадга эришиш учун зарур бўлган барча

моддий, молиявий, меҳнат ва ахборот ресурс-
лари харажатлари, шунингдек, нафақат иш-

лаб чиқариш соҳаси, балки дастурий лойиҳа
тайёрлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ муо-

мала ва истеъмол соҳаларидаги ресурслар
харажатлари йиғиндиси тушунилади. Дас-

турларнинг ресурслар таъминоти манбалари
давлат бюджети ва маҳаллий бюджет доира-

сидан четга чиқиши, дастурни амалга оши-
ришдан манфаатдор бўлган хўжалик юритув-

чи субъектларнинг маблағларини, банклар
ва бошқа молиявий муассасаларнинг инвес-

тицияларини, кредитларни, қимматли қоғоз-
ларни сотишдан олинган тушумларни, хай-

рия ёрдами ва бошқа бюджетдан ташқари
манбаларни ўз ичига олиши мумкин. Қайд

этилган хусусиятлар иқтисодий дастурларга
комплексли характер бахш этади.

Иқтисодиётни бошқаришдаги дастурий

ёндашув бутун иқтисодиётни, минтақалар ва

тармоқларни, корхона, фирма ва ташкилот-
лар кўринишидаги ишлаб чиқариш бирлик-

ларини бошқаришнинг ташкилий структура-

ларига нисбатан ҳам амал қилади. Дастурий-
мақсадли ёндашув тамойилларига асослан-

ган бошқарувнинг ташкилий структурала-
рини, бошқарув жараёнини ташкил қилишни

дастурий-мақсадли бошқарув деб ҳисоблаш
ўринли бўлади.

Бозор иқтисодиётида мақсадли дастур-

ларнинг алоҳида ўрни шу билан белгилана-

дики, бозор ҳар доим ҳам минтақаларни ри-
вожлантириш учун қўшимча молиявий ва

моддий ресурсларни тўлиқ сафарбар этишга
имкон бермайди. Бозор ресурслардан фойда-

ланиш муаммоларини муваффақиятли ҳал
қилсада, етарлича узоқ муддатли инвести-

цион циклни талаб қилувчи уларни такрор
ишлаб чиқариш вазифаларини самарали ҳал

этишнинг уддасидан чиқа олмайди. Ҳудуд-
ларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлани-

шини бошқаришнинг дастурий-мақсадли усу-
лининг афзалликлари умумий тарзда қуйи-

даги ўзига хос жиҳатлар билан тавсифлана-
ди (жадвал).

Бу давлат секторини ривожлантириш

билан бир қаторда, уларнинг фаолият кўр-

сатиши мамлакат миллий хавфсизлигини

таъминлаш борасида ҳаётий муҳим аҳамият-
га бўлган - ҳарбий-саноат, агросаноат, метал-

лургия, ёқилғи-энергетика каби хўжалик
мажмуалари, иқтисодий ўсишнинг локомо-

тивлари ҳисобланувчи мамлакатнинг алоҳи-
да ҳудудларини устувор тарзда ривожлан-

тириш, ноқулай табиий-иқлим ва транспорт
шарт-шароитларига эга бўлган қолоқ ва иқ-

тисодий ривожланишдан орқада қолаётган
ҳудудларни давлат томонидан қўллаб-қув-

ватлашга, бирдек тегишлидир.

Бунда “ташқи самара” деб аталувчи

ҳолатлар, масалан инфратузилмани ривож-
лантириш асносида тижорат секторининг

сарф-харажатларни тежаш имконига эга бў-
лиши каби жиҳатларга алоҳида эътибор қа-

ратилади. Кейинги босқичда ҳудудий дас-
турларни амалга оширишнинг иқтисодий са-

мараси ижтимоий ва иқтисодий самара ва
йўқотишлар билан ўзаро солиштирилади.

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

220

Жадвал

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришни бошқаришнинг

дастурий-мақсадли усулининг ўзига хос жиҳатлари

Номланиши

Мазмуни

Дастурнинг индикатив

тавсифи

Амалга ошириш муддатлари билан дастурларни зарурий моддий-техник ва молия-

вий ресурслар билан таъминланиши ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд

Дастур асосий мақсад ва

вазифаларининг тизимли

тавсифи

Минтақани турли таксономик даражаларда иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан
ривожлантиришнинг мураккаб комплекс (тармоқлараро ва минтақалараро) муам-
моларини ҳал қилиш

Методологик ва услубий

ёндашувларнинг

яхлитлигини

Турли таксономик даражадаги ҳудудларни ривожлантириш муаммоларини ҳал
қилиш

Чекланган моддий ва

молиявий ресурсларни

бир жойда жамлай олиш

лаёқати

Иқтисодиётни жадал тараққий эттириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш
кўп жиҳатдан боғлиқ бўлган ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг
асосий масалаларини ҳал қилиш (қайта ишлаш саноати тармоқларини жадал
ривожлантириш, биринчи навбатда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожланти-

риш борасида устувор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, фан сиғимли
ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш кабиларни
кўзда тутувчи тузилмавий сиёсатни амалга ошириш

Мультипликатор

самарасидан фойдаланиш

имконияти

Потенциал маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг маблағлари, банк кредитлари,
манфаатдор давлат корхоналар ва тижорат фирмаларининг ўз маблағларини қў-
шимча жалб қилиш ҳисобига чекланган бюджет маблағларидан мақсадли фойда-

ланиш. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳудудни ривожлантиришнинг кўзда тутилган
истиқболлари маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун унинг инвестицион жозиба-
дорлигини кескин яхшиланишини ва кредит ресурсларининг ўз вақтида қайта-
рилишини кафолатласа, катта молиявий маблағларнинг жалб этиш имконига эга

бўлган мақсадли дастурларнинг ташаббусли тавсифга эга эканлиги ҳақида сўз
юритиш мумкин бўлади.

Ўзаро уйғунликни таъмин

эта олиш имконияти

Ҳудудий-таркибий даражаларнинг барча бўғинларида ижтимоий соҳа ва иқтисо-
диётни ривожлантириш борасида давлат сиёсати ва бошқарувини амалга ошириш
жараёнида ҳудудий ривожланишни бошқаришнинг дастурий-мақсадли усули би-

лан ҳудудий ривожланишни башоратлаш ва индикатив режалаштириш усуллари-
нинг ўзаро уйғунлигини таъмин этиш

Жамоатчилик назоратини

амалга ошириш имконияти

Дастурни ишлаб чиқиш ва молиявий ресурслардан фойдаланишнинг мақсад ва ва-

зифаларини шакллантиришда (экспертиза қилиш, уларни амалга ошириш бўйича
идоралараро комиссияларни шакллантириш ва бошқалар) жамоатчилик
назоратини йўлга қўйиш.

Манба:

Илмий адабиётларни ўрганиш асосида муаллифлар томонидан тузилган.

Бундай мақсадларни амалга оширишда

қуйидаги махсус усуллардан фойдаланилади:

- “натижа ва харажатларни баҳолаш”

(cost-benefit analysis);

- “харажатларни самара билан солишти-

риш” (cost- effectiveness analysis).

Бироқ микроиқтисодий даражадаги

дастурлар ҳам дастурий-мақсадли бошқарув

воситаси бўлиши мумкин. Улар қаторига қу-
йидагиларни киритиш лозим:

-

ҳудудий, шаҳар ва муниципал дастур-

лари;

-

қайта структуралаш, ишлаб чиқариш-

ни модернизация қилиш, янгилаш, сифатни

ошириш, маҳсулот рақобатбардошлиги ва
фойдалиликни кўтариш дастурлари.

Дастурнинг мақсадлари, функциялари

ва унга юклатиладиган вазифалардан келиб

чиқиб, қуйидаги дастур турларини ажратиб
кўрсатиш зарур:

-

ижтимоий вазифаларни (яъни ижти-

моий эҳтиёжларни қондириш вазифаларини)

ҳал қилишга ёки ижтимоий муҳитни яхши-
лашга хизмат қиладиган иқтисодий вазифа-

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

221

ларни ҳал қилишга йўналтирилган

ижти-

моий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлар

;

-

уларнинг мақсади илмий характерда-

ги йирик муаммоларни ҳал қилиш, янги кон-

струкциялар, янги материаллар турлари,
истеъмол товарлари ва хизматлар яратиш со-

ҳасидаги фан-техника ютуқларини ўзлашти-
риш ҳисобланган

илмий-техник дастурлар

;

-

ишлаб чиқариш самарадорлиги ва

маҳсулот сифатини оширишга имкон беради-
ган технологик жараёнлар ва ишлаб чиқариш

турларини ривожлантиришга қаратилган

ишлаб чиқариш-технологик дастурлар

;

-

уларнинг мақсади барча даражаларда

хўжалик юритишни ташкил қилиш ва бошқа-

риш усулларини такомиллаштиришдан ибо-
рат бўлган

ташкилий-хўжалик дастурлари

;

-

кенг кўламли лойиҳани амалга оши-

риш учун инвестициялар олиш ва фойдала-

нишда ҳал қилувчи роль ўйнайдиган

инвес-

тиция датсурлари

;

-

ўз олдига ташқи иқтисодий алоқалар-

ни ривожлантиришни мақсад қилиб қўйган

ташқи иқтисодий дастурлар

;

-

алоҳида ҳудудлар хўжаликларини

комплексли ривожлантиришга қаратилган

ҳудудий-ишлаб чиқариш дастурлари

(ҳуду-

дий-ишлаб чиқариш комплекслари ташкил
қилиш ва ривожлантириш);

-

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва

одамлар ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш

муаммоларини ҳал қиладиган

экологик дас-

турлар

.

Шундай қилиб, дастур қуйидаги тар-

кибий қисмларни ўз ичига олади:

1. Муаммонинг мазмуни ва дастур-

нинг муаммони ҳал қилиш воситаси сифа-
тида зарурлигини асослаб бериш

Ушбу бўлимда комплексли дастурни

амалга ошириш воситасида ҳал этиш таклиф

қилинган муаммонинг моҳияти, манбалари
ва илдизлари баён қилинади. Дастурнинг

амалга оширилишидан манфаатдор бўлган
шахслар доираси, шунингдек, уни бажариш

натижасида қондирилиши лозим бўлган эҳ-
тиёжлар турлари ва кўламлари тасвирла-

нади.

2. Дастурнинг мақсади ва вазифалари.

Дастурнинг мақсади сифат нуқтаи наза-

ридан ҳам, уларга эришиш маълум бир муд-

датларга боғлаб қўйилган ўзгармас мақсадли
кўрсаткичлар кўринишида ҳам шаклланти-

рилади.

3. Дастурни амалга ошириш босқич-

лари.

Ушбу бўлимда дастурни амалга оши-

риш даври белгиланган ҳажмдаги ишларнинг

бажарилиши ва якунланиши, шунингдек, дас-
турнинг оралиқ мақсадларига эришилиши

билан тавсифланадиган бир неча босқичга
бўлинади. Босқичлар миқдори ва дастурни

амалга оширишнинг ҳар бир босқичидаги
ишлар мазмуни ҳад этилаётган муаммонинг

характерига ва дастур даврининг узунлигига

боғлиқ бўлади. Босқичларни ажратиш дас-
турни бошқариш ва унинг амалга оширили-

шини назорат қилишни енгилашштиришга
хизмат қилади.

4.Дастур таркибига кирадиган инвес-

тицион лойиҳалар.

Федерал, минтақавий ёки тармоқ дара-

жасидаги йирик комплексли дастурлар тар-

кибий қисм сифатида уларни амалга ошириш
дастурни амалга оширишга хизмат қилади-

ган ёки дастурни ҳаётга татбиқ этишнинг
таркибий қисми ҳисобланган нисбатан мус-

тақил илмий-техник, ишлаб чиқариш-техно-
логик, ижтимоий ва бошқа турдаги инвести-

ция дастурларини ўз ичига олиши мумкин.
Бундай лойиҳаларга хос бўлган хусусият

шундаки, улар амалга оширилиш учун дас-
турнинг ресурслар манбалари ҳисобига таъ-

минланадиган инвестициялар ва йирик капи-
тал қўйилмаларини талаб қилади.

5. Дастур таркибидаги кичик бастур-

лар мазмуни.

Дастур чора-тадбирлари кичик дастур-

лар деб аталадиган алоҳида блокларга бир-

лаштирилади. Кичик дастурлар уларнинг

умумийлик белгиси бўйича умумий бир
комплексга бирлаштириладиган дастурий

чора-тадбирлар ва ишлар йиғиндисини ифо-
далайди. Одатда дастурлар таркибида қуйи-

даги кичик дастурлар ажратиб кўрсатилади:

-

дастурни амалга ошириш уларга боғ-

лиқ бўлган иқтисодиётнинг асосий тармоқ-
лари билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар-

дан иборат

тармоқ кичик дастурлари

.

Масалан геология-разведка ишлари,

технологиялар ишлаб чиқариш ва/ёки со-
тиш, техника ва асбоб-ускуналар харид қи-

лиш ёки сотиш кичик дастурлари;

-

умумий дастурий муаммонинг бир

қисми ҳисобланган ҳудудий муаммоларни
ҳал қилиш билан боғлиқ ёки алоҳида ҳудуд

доирасида амалга ошириладиган дастурий
чора-тадбирларни бирлаштирадиган

ҳудудий

кичик дастурлар

;

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

222

-

дастурнинг ижтимоий вазифаларини

ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни тавсиф-

лайдиган

ижтимоий кичик дастурлар

.

6. Дастурнинг ресурслар таъминоти.

Бутун дастурнинг тақдири реал воқе-

ликка, ресурслар таъминоти самарадорлили-

гига боғлиқ. Ресурслар таъминоти дастурни
амалга оширишнинг дастурий маҳсулот иш-

лаб чиқишдан тортиб уни ишлаб чиқариш ва

истеъмол қилиш, дастурни амалга ошириш-
нинг эҳтимолий кўнгилсиз оқибатларини

бартараф қилиш билан якун топадиган барча
босқичларида зарур бўлган барча ресурслар-

ни (моддий, меҳнат, табиий, молиявий, ахбо-
рот ресурсларини) қамраб олиши лозим. Ре-

сурслар таъминотини вақт бўйича тақсим-
лаш ҳамда дастурнинг барча бўлимлари ва

унинг таркибига кирадиган инвестицион ло-
йиҳалар чора-тадбирлари билан мувофиқ-

лаштириш зарур.

7. Дастурни амалга оширишнинг

ташкилий-иқтисодий механизми.

Дастурни амалга ошириш бутун цикли

ташқи бошқарув, ўзини-ўзи бошқариш ва
дастур ғояларини ҳаётга татбиқ этишнинг

бориши устидан назорат қилиш жараёнлари-
ни ташкил қилишни тақозо этади. Шу мақ-

садда дастурий буюртмани шакллантириш
жараёнидаёқ пухта ўйлаб чиқилиши ҳамда

дастур лойиҳасида дастурни амалга ошириш-
нинг ташкилий-иқтисодий механизми дас-

турда кўзда тутилган ташкил қилиш усули ва
ташкилий структуралар тури, бошқарув

органлари, уларнинг функциялари ва вако-

латлари, шунингдек, дастурни муваффақият-
ли амалга оширишда ижрочилар ва қатнаш-

чиларнинг иқтисодий манфаатдорлигини
шакллантириш бўйича чора-тадбирлар кўри-

нишида тақдим этилиши лозим.

8. Дастурнинг ижтимоий-иқтисодий

самарадорлиги.

Дастурнинг ижтимоий самараси дастур

тури, кўлами ва даражасига мувофиқ у мам-
лакат, минтақа, тармоқ, шаҳар, корхоналар ва

аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал қи-
лишга қандай хизмат қилиши ва бу муам-

моларни қандай ҳал этиши билан тавсиф-
ланади. Реал ижтимоий самара мавжудлиги

дастурнинг ижтимоий унумдорлиги алома-
тидир. Дастурнинг иқтисодий самараси

унинг мамлакат ЯИМ, ялпи минтақавий маҳ-
сулот, дастур ҳаракатлари қамраб олган ком-

пания ва ташкилотлар фойдасига қўшган
ҳиссасида, шунингдек, мамлакат, минтақа,

туман, шаҳар иқтисодиёти эҳтиёжларини

қондиришда намоён бўлади.

Махсус мезонлар таклиф этилаётган

дастурнинг нафақат ушбу муаммони ҳал қи-
лишга, балки мамлакат, минтақа, тармоқ ва

хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодиёти-
даги бошқа муҳим муаммоларни ҳал этишга

ҳам муносиб ҳисса қўшаётганлигидан дало-
лат беради:

-

ижтимоий ҳисса мезони дастурнинг

эҳтиёжларни яхшироқ ва тўлароқ қондириш,
аҳоли даромадларини ошириш, ижтимоий

инфратузилма объектларини кенгайтириш,
аҳолининг турли қатламлари ижтимоий ма-

қомлари даражаларини қисқартириш нати-
жасида турмуш сифатини яхшилаш ва дара-

жасини оширишга кўрсатадиган таъсирини
тавсифлайди;

-

иқтисодий ҳисса мезони таклиф эти-

лаётган маҳсулотнинг ишлаб чиқаришнинг

ўсиши, бандликни ошириш, янги иш жойлари
яратиш, нархларни барқарорлаштириш, мо-

лиявий барқарорликни таъминлаш, маҳсулот
сифатининг ўсиши ва бошқа иқтисодий мақ-

садларга эришишга қўшадиган ҳиссасини
тавсифлайди;

-

фан-техника ҳиссаси мезони дастур

фан ва техниканинг ривожланиши, фан-тех-

ника салоҳиятининг ўсиши, ишлаб чиқариш-
нинг фан-техника даражаси ортиши, ташқи

иқтисодий ҳисса мезоинга чиқишга қай дара-
жада хизмат қилишини белгилаб беради;

-

ташқ иқтисодий ҳисса мезони таклиф

этилаётган дастурнинг мамлакат тўлов ба-

лансини яхшилаш, экспортни ривожланти-

риш, маҳаллий товарларнинг хорижий бозор-
лардаги рақобатбардошлигини мустаҳкам-

лаш, ташқи иқтисодий қарамликни пасайти-
ришга таъсирини акс эттиради;

-

экологик ҳисса мезони дастурнинг

одамлар яшайдиган муҳитни яхшилашга қў-

шадиган ҳиссасини, табиатни асраш техноло-
гиялари қўллашни, инсон ва табиат учун за-

рарли бўлган техноген оқибатлар ва техно-
ген ҳалокатлар олдини олишни тавсифлайди.

Комплексли дастурлар ишлаб чиқиш

дастур структураси ва мазмунига, ўзаро ало-

қалар мантиқи ва дастурий ишлар ривожла-
нишига мувофиқ ташкил қилинадиган башо-

рат-таҳлил, лойиҳа-ҳисоб-китоб, техник-иқ-
тисодий, экспериментал-тадқиқот характе-

ридаги ўзаро боғлиқ операциялар мураккаб
занжирини ифодалайди. дастур ишлаб чи-

қишни амалга ошириш кетма-кетлиги ва маз-
муни бўйича етарли даражада универсал бўл-

ган алоҳида босқичларга ажратиш мумкин:

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

223

-

дастурни амалга ошириш йўлларини

мақсадли ишлаб чиқиш ва дастлабки асослаб

бериш;

-

лойиҳали-илмий ишлаб чиқиш;

-

структурали ишлаб чиқиш;

- ресурсли ишлаб чиқиш (расм).





Расм. Комплекс дастур ишлаб чиқиш схемаси

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

Ҳудудий дастурлаш жараёнида йўна-

лишлар бўйича ижтимоий-иқтисодий ривож-

ланиш дастурига киритиш учун лойиҳалар
танлаб олиш умумий ва хусусий мезонларга

мувофиқ амалга оширилади.

Умумий мезонлар қаторига қуйидаги-

ларга хизмат қилиш киради:

умумий бандлик, мақсадли гуруҳлар

бандлиги;

турмуш даражаси ва даромадлар

ўсиши, бюджет харажатларининг пасайиши;

йўлдош тармоқлар ўсиши;

маҳаллий иқтисодиёт структурали

диверсификацияси ва барқарорлигининг
ўсиши;

танланган имидж ва истиқболли

ихтисослашувни шакллантириш;

умуми иқтисодий ўсиш; атроф-му-

ҳитга таъсир;

стратегик йўналишни амалга оши-

ришга қаратилганлик.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси,

https://president.uz/uz/lists/view/3324

2.

Назаров Ш.Х. Методологические аспекты повышения конкурентоспособности регионов//Монография.

Ташкент: 2014, IFMR, с. 41.

3.

Садыков А.А. Основы регионального развития: теория, методология, практика//Монография. Ташкент.

2005, «IQTISOD-MOLIYA», С. 198.

4.

Гранберг А.Г. Стратегия территориального социально-экономического развития // Вопросы экономики.

2001.№9, -С.15.

5.

Ахмедов Т.М. Регулирование территориальной организации производительных сил и комплексного

развития регионов Узбекистана. – Т.: “Фан”, 1992. -С. 8;

6.

Каюмов А.А., Назарова Х..М., Эгамбердиев Ф.Т. Минтақавий иқтисодиёт. – Т.: “Университет”, 2004.

7.

“Минтақани инновацион ривожлантириш стратегияси ва йўналишлари” Ш. Ахунова.”BIZNES - ЭКСПЕРТ”

Номер: №7(91)-2015 й.

Дастлабки башорат тузиш

Муфассал башорат тузиш

Мақсадлар ва вазифаларни

бирламчи ифодалаш

Дастурнинг мақсад ва

вазифаларини ёйиб бериш

Илмий-лойиҳа ва техник-иқтисодий ишланмалар

Мақсадли

кўрсатма

Дастурнинг функционал

структурасини тузиш

Дастурнинг ижро

структурасини тузиш

Дастурни ресурсли ишлаб чиқиш

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси,

https://president.uz/uz/lists/view/3324

Назаров Ш.Х. Методологические аспекты повышения конкурентоспособности регионов//Монография. Ташкент: 2014, IFMR, с. 41.

Садыков А.А. Основы регионального развития: теория, методология, практика//Монография. Ташкент. 2005, «IQTISOD-MOLIYA», С. 198.

Гранберг А.Г. Стратегия территориального социально-экономического развития // Вопросы экономики. 2001.№9, -С.15.

Ахмедов Т.М. Регулирование территориальной организации производительных сил и комплексного развития регионов Узбекистана. – Т.: “Фан”, 1992. -С. 8;

Каюмов А.А., Назарова Х..М., Эгамбердиев Ф.Т. Минтақавий иқтисодиёт. – Т.: “Университет”, 2004.

“Минтақани инновацион ривожлантириш стратегияси ва йўналишлари” Ш. Ахунова.”BIZNES - ЭКСПЕРТ” Номер: №7(91)-2015 й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов