Значение маркетинговых исследований в управлении текущим спросом на транспортные услуги

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
152-156
33
7
Поделиться
Акбаров, М. (2020). Значение маркетинговых исследований в управлении текущим спросом на транспортные услуги. Экономика И Образование, 1(4), 152–156. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4521
Машхур Акбаров, Ташкентский государственный университет транспорта

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этом статье рассматривался роль пассажирских транспортных услуг в экономическом и социальном развитии страны, важность маркетинговых исследований в управлении пассажирсками спросамы. Также был разработан механизм управления маркетинговыми элементами маршрутов АО «Узтемирйулйуловчи».

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

152

рақобатбардошлик даражасини ошириш ва
қайта ишлаш харажатларини қисқартириш;

3.Корхонада маҳсулот ассортиментини

кўпайтириш, минимал харажатлар асосида

юқори сифатли экспортга йўналтирилган
маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қодир бўлган

«ишлаб чиқарувчи-қайта ишловчи-сотувчи»

интеграцион тизимни такомиллаштиришни
талаб этади, шу сабаб ушбу тизим фаолияти-

ни такомиллаштириш;

4.Маҳсулот

рақобатбардошлигини

оширишда қуйидаги инновацияларни жорий

этиш зарур:

- янги техника, технологияни жорий

этиш ;

- бошқарув усулларини ўзига хослиги-

ни таъминлаш;

- автоматлаштириш орқали ҳаражат-

ларни қисқартириш ва бошқалар.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси автомобиль

саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4397-сонли Қарори.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси автомобиль

саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4397-сонли Қарорига 5-илова.

3.

Ансофф И.М. Стратегическое управление. Пер.с англ. М.: Экономика, 1989.– 241 с.

4.

Зуб А.Т. Стратегический менеджмент. Теория и практика. М.: Аспект Пресс. 2002. 213 с.

5.

Asatullayev X.S., Tursunov B.O., Mamanazarov A.A. Korxonalarni rivojlantirish strategiyasi. Darslik.-T.: “Iqtisod-

moliya”, 2019.-524 bet.

ТРАНСПОРТ ХИЗМАТЛАРИГА МАВЖУД ТАЛАБНИ БОШҚАРИШДА

МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Акбаров Машхур Исмоналиевич -

Тошкент давлат транспорт университети, и.ф.н., доцент

Аннотация.

Ушбу мақолада мамалакатнинг иқтисодий ижтимоий ривожланишида йўловчи ташиш

хизматларининг тутган ўрни, йўловчилар томонидан билдирилаётган талабни бошқаришда маркетинг
тадқиқотларини аҳамияти ўрганилган. Шунингдек “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ

қатнов йўналишларида маркетинг

элементларини бошқариш механизми ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

транспорт хизматлари, йўловчи ташиш, маркетинг тадқиқотлари, йўловчилар оқими,

комплекс маркетинг.

Аннотация.

В этом статье рассматривался роль пассажирских транспортных услуг в экономическом и

социальном развитии страны, важность маркетинговых исследований в управлении пассажирсками спросамы.
Также был разработан механизм управления маркетинговыми элементами маршрутов АО «Узтемирйулйуловчи».

Ключевые слова:

транспортные услуги, пассажирские перевозки, маркетинговые исследования,

пассажиропоток, комплекс маркетинг.

Abstract.

This article examined the role of passenger transport services in the economic and social development of the

country, the importance of marketing research in the management of passenger demand. A mechanism for managing
marketing elements of routes of “Uztemiryulyuulovchi” JSC was also developed.

Key words:

transport services, passenger transportation, marketing research, passenger flow, marketing mix.

Йўловчиларни ташиш хизматларига

тобора ортиб бораётган талабни қондира

оладиган бошқарув қарорларини ишлаб
чиқиш учун, йўловчилар оқимининг ҳажми

ва таркиби тўғрисида аниқ маълумотларга
эга бўлиш керак. Бироқ, мавжуд статистик

маълумотлар бир қатор сабабларга кўра,
мавжуд бўлган йўловчилар оқими тўғрисида

батафсил маълумотга эга бўлиш имконини
бермайди. Ушбу йўловчилар оқими ҳақида

аниқ маълумотга эга бўлиш учун албатта

маркетинг тадқиқотларини ўтказиш зарур.

Транспорт инфратузилмасини, тизими-

нинг барқарор фаолиятини, янги самарали

транспорт технологияларини ривожланти-
ришсиз барча истеъмолчилар учун транс-

порт хизматларидан фойдаланиш имкония-
тини кафолатлаб бўлмайди. Транспорт тизи-

ми мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ри-
вожланишида ўз ўрнига ва сезиларли таъсир

кучига эга. 2019 йилда барча транспорт во-
ситалари орқали 6109,4 млн. йўловчи ташил-

ган бўлиб, бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан
102,7 %ни ташкил этди. Шу билан бирга,

йўловчи айланмаси 140,9 млд. йўловчи-км.

ни ёки 2018 йилга нисбатан 104,1 % ни таш-
кил этди. Шундан, темир йўл транспортида –

4,4 млрд. йўловчи-км ни ташкил этди[7].

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

153

Шу билан бирга мамлакат ривожида

транспорт тизимининг асосий функциялари

қуйидагилар бўлиб қолмоқда: транспорт ҳу-
дудларнинг ўзаро боғлиқлигини, аҳолининг

ҳаракатчанлигини ва мамлакатнинг ҳудудий
яхлитлигини таъминлаши керак. Уни ривож-

лантириш йўналиши ва стратегияси кела-

жакда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ри-
вожлантириш стратегияларига мос бўлиши

керак. Бунда транспорт айрим турлари фао-
лиятининг асосий йўналишлари ва ўзига

хослигини ҳисобга олиш, миллий ва худудий
манфаатлар

мувозанатини

таъминлаш,

транспортнинг тармоқлар ва ҳудудлар ри-
вожланишидаги стратегик мақсадларини

инобатга олиш керак. Шундай бўлсада транс-
порт турларининг ўзаро биргаликдаги қат-

новларидан оқилона фойдаланиш ҳал этил-
маган муаммо бўлиб қолмоқда. Aйнан транс-

порт турларининг "кесишмалар"ида ҳозирги
пайтда энг катта номутаносибликлар юз

бермоқда.

Самарали бозор фаолиятини олиб бо-

риш учун йўловчи ташиш транспорти корхо-

наларидан доимий маркетинг тадқиқотла-
рини ташкил этишни талаб этади. Марке-

тинг тадқиқотларини ички ва ташқи жорий
маълумотларни тўплаш, таҳлил қилишдан

ажратиб турадиган асосий хусусияти маълум
бир муаммони ёки комплекс маркетинг

муаммоларини ҳал этишга қаратилганли-
гида. Йўловчи ташиш хизматлари бозорида

маркетинг тадқиқотларини ўтказиш бешта
асосий босқичдан иборат [2]:

1. Муаммони аниқлаш ва тадқиқот мақ-

садларини шакллантириш. Тўғри аниқлан-

ган муаммо ва аниқ шакллантирилган тад-

қиқот мақсади уни самарали амалга ошириш
имкониятини беради. Бу босқичда йўл қў-

йилган хато нафақат маркетинг харажатлар-
ни ортиб кетишига, йўқотилган вақт ҳисоби-

га мавжуд муаммоларни янада ортиб кети-
шига сабаб бўлади.

2. Дастлабки маълумотларни йиғиш ва

уларни саралаш. Бу босқич бир қатор жара-

ёнларни кетма-кетма бажаришни талаб эта-
ди. Тадқиқот учун ажратилган вақт ва маб-

лағларга қараб, муҳим маълумот манбалари-
ни танлаш, ички ва ташқи бозорлар хақида

маълумот тўплаш параллел ёки навбати би-
лан амалга оширилиши мумкин.

3. Дастлабки маълумотлар тўплашни

амалга ошириш. Бу ўз навбатида икки бос-
қичга бўлинган ва маркетинг тадқиқотлари-

нинг кўп вақт талаб этадиган муҳим жараё-

нидир. Режани тузиш жараёнида ўрганила-
диган объект, йиғиладиган маълумотлар

тузилиши ва ҳажми аниқланади. Объектлар
сони биринчи босқичда шакллантирилган

тадқиқот мақсади ва вазифалари билан мос
равишдв белгиланади.

4. Йиғилган маълумотларни тизимлаш-

тириш ва таҳлил қилиш. Бу тадқиқотнинг
асосий босқичидир, чунки бу босқичда ке-

йинги бошқарув қарорлари учун зарур маъ-
лумотлар тайёрланади. Йиғилган маълумот-

лар тизимлаштирилади ва ундан сўнг ста-
тистик усуллар ёрдамида тахлил қилинади.

Якуний натижалар компаниянинг кейинги
фаолияти учун тузилган режа ва тавсиялар

кўринишида тақдим этилади.

5. Натижаларни умумлаштириш ва

уларни маркетинг тадқиқотлари ҳисоботи
шаклида тақдим этиш, бу компаниянинг

маркетинг фаолияти учун умумий ёки хусу-
сий стратегияни шакллантиришга имкон

беради.

Темир йўл транспорти йўловчилар та-

шиш бозори маркетингига транспорт хиз-

матларига бўлган ўзгарувчан талабни тўлиқ
қондиришга ва соҳанинг рентабеллигини

оширишга йўналтирилган жараённи таш-
киллаштиирш сифатида қаралади. Бу жара-

ённи асосий вазифалари қуйидагилар:

йўловчилар ташилган поездлар тои-

фалари ва вагонлар турларини реал хажми-
ни аниқлаш;

йўловчи ташиш хизматлари бозори-

даги мақсадли сегментларнинг қондирилма-

ган талабини аниқлаш ва уни бартараф этиш
бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб

чиқиш;

мавсумларга боғлиқ ҳолда қатновлар

хажмини аниқлаш;

ишончли бўлган башоратларни иш-

лаб чиқиш;

темир йўлда йўловчи ташиш сало-

хиятидан фойдаланишни бахолаш ва уни ри-
вожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

Йўловчи ташиш хизматлари бозорини

ўрганишда интервью ва сўровнома ўтказиш
орқали кабинет ва дала усулларидан фойда-

ланадилар. Кам ҳолларда фокус-гуруҳ усули-
дан хам фойдаланилади[1]. Темир йўл транс-

портида йўловчиларга кўрсатилаётган хиз-
матлар сифатини аниқлаш учун амалга оши-

риладиган маркетинг тадқиқотларини ай-
рим турларини ўтказишнинг моҳияти ва

усуллари 1-жадвалда келтирилган.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

154

1 жадвал

Темир йўл транспортида маркетинг тадқиқотларини ўтказишнинг

моҳияти ва усуллари

Тадқиқот йўналишлари

Тадқиқотнинг

мақсади

Амалга ошириш усуллари

Фаолият кўрсатиш худудларини

кенгайтиришимкониятларини

аниқлаш, поездлар харакати ҳажмини

тартибга солиш

Бозордаги улушини

ортириш

Статистик маълумотларни тахлил қилиш асосида

кабинет тадқиқот усулини қўллаш

Транспорт турларини танлаш бўйича

қарор қабул тартибини аниқлаш

Истеъмолчилар

танловлари

Транспорт турини танлашга таъсир этувчи

омилларни аниқлаш учун истеъмолчилар орасида

сўровнома ва интервьюлар ўтказиш

Йўловчи поездлар харакатланиш ва

чизмаларини аниқлаш режасини

шакллантириш

Хизматлар бўйича

қарорлар

Стол тадқиқоти: бошқа транспорт турларида

ташиш ҳажми бўйича статистик маълумотларни

йиғиш, турли тоифадаги поездлар ва вагонлар

турларига бўлган талабни таҳлил қилиш.

Ўрганилаётган бозор сегментининг

даромадларини аниқлаш

Нархларни

белгилаш

қарорлари

(тариф сиёсати)

Нархларнинг ўзгаришига истеъмолчилар

реакциясини аниқлаш учун йўловчилар билан

интервью ва фокус-гуруҳ усулидан фойдаланиш;

кабинет тадқиқотлари: мос келадиган

маршрутлардаги нархларни таҳлил қилиш

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

Шаҳар атрофи йўналишида темир йўл

транспорти даромадлилиги муаммосини хал
қилишга, бошқарувда маркетинг инстру-

ментларидан фойдаланган ҳолда эришиш
мумкин.

Иқтисодиётнинг барча соҳаларида ра-

қобатнинг мавжудлиги ҳар қандай хизматни

истеъмолчилар томонидан танлаш имкония-

тини оширади. Шу сабабли, компания так-
лифни шакллантиришда нафақат йўловчи-

лар оқимига, балки худудларнинг хусусият-
ларини, шаҳар ва шаҳар атрофи транспорт

воситаларининг имкониятларини ва бошқа
омилларни аниқ ҳисобга олган бўлиши за-

рур. Шунингдек, ҳар бир сегмент йўловчила-
рининг хатти-ҳаракатлари, уларнинг тўлов

қобилияти, сафар қилишга бўлган эҳтиёжла-
ри тўғрисида билиши муҳимдир[1]. Булар-

нинг барчаси компанияга қатновлар жадва-
лининг самарали лойиҳасини яратишга, ке-

ракли сифат даражаси билан қўшимча хиз-
матларни жорий этишга имкон беради.

Ўрганилган илмий ишлар ва темир йўл-

да йўловчи ташишнинг кўп йиллик тажриба-
сини ҳисобга олган ҳолда "Ўзтемирйўлйў-

ловчи" AЖнинг йўловчилар талабларига мос
қатнов жадваллари тузиш методикаси иш-

лаб чиқилган.

Ушбу методикага биноан, ҳаракат жад-

вали самарадорлигини баҳолаш ва шаҳар-
лараро поездлар таркибини оптималлашти-

риш усуллари ёрдамида олинган маълумот-
ларни ўрганилади кабинет усулида тахлил

қилинади (2-жадвал).

Товар ва хизматларни бошқариш йў-

ловчи ташиш хизматларининг хусусиятлари
ва таклифларнинг (хизматларнинг) мақбул

ҳажмини аниқлаш каби муаммоларни ҳал
қилишни ўз ичига олади [3].

Aҳолининг қатновлар сонига бўлган эҳ-

тиёжини қондирадиган, шунингдек, йўлов-

чилар учун поездларнинг жўнаш ва келиш

вақтининг қулайлиги, ҳаракатланувчи тар-
киб тузилмасининг мақсадли сегментлар гу-

руҳлари талабларига мувофиқлигини таҳлил
қилиш асосида мақбул хизматлар ҳажмини

аниқлаш мумкин[4].

Истеъмолчиларнинг тўлов қобилияти-

га мувофиқ нарх сиёсатини шакллантириш
учун баъзи маълумотлар талаб қилинади,

булар, аҳолининг тўлов қобилияти, мақсад-
ли сегмент хусусиятлари, мавжуд таклиф-

ларнинг ўзига хослиги, хизматларининг
нарх хусусиятлари (1 расм).

Темир йўлда йўловчи ташиш компа-

нияларининг хорижий тажрибаси таҳлили

шуни кўрсатадики, улар муваффақиятининг

асосий сабаби бозорнинг мақсадли сегмент-
ларида қатновларга бўлган эҳтиёжларини

қондиришга, йўловчиларга хизмат кўрсатиш
сифатини оширишга ва мослашувчан тариф

сиёсатига йўналтирилган самарали бошқа-
рув тизимини яратишдан иборатлигидир.

Темир йўлда йўловчилар ташиш марке-

тингини бошқариш тамойиллари мамлакат-

ларнинг миллий иқтисодиёти хусусиятлари-
га, мулкчилик шаклларига, шунингдек ушбу

компанияларнинг умумий бошқарув тизи-
мига боғлиқ [5].

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

155

2-жадвал

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ қатнов йўналишларида маркетинг элементларини

бошқариш механизми

Маркетинг

элементи

Вазифаси

Маркетинг элементларини бошқариш

механизми

Товар ва

хизматлар

Йўловчи ташиш хизматларини объектив ва

субъектив хусусиятларини аниқлаш.

Таклифни шакллантириш

Маркетинг тадқиқотлари усулларидан

фойдаланган ҳолда йўловчи ташиш

хизматининг объектив ва субъектив

хусусиятларини аниқлаш; энг самарали

таклиф хажмини шакллантириш

Нарх

Хизматлар нархи ва қиймати ўртасидаги

мувозанатни шакллантириш

Мақсадли сегмент истеъмолчиларининг ўзига

хос хусусиятларини аниқлаш; сегментлар

тўлов қобилиятига мос равишда нарх

сиёсатини белгилаш;

Маркетинг

коммуника-

циялари:

Талабни бошқариш

Темир йўл транспортининг бозордаги

улушини ошириш учун захира имкониятини

аниқлаш; юборилган йўловчилар сонин
ошириш бўйича ишларни ташкил этиш.

реклама

талабни бошқариш, потенциал

истеъмолчилар билан ишлаш

барча турдаги рекламадан фойдаланиш

ишларини ташкил этиш

сотувни

рағбатлан-

тириш

фаол истеъмолчилар билан ишлаш

бозорни ўрганган ҳолда фаол сегментларга

тақсимлаш; сотувни рағбатлантирувчи

тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш (акция,

чегирма,танлов ва бошқалар)

PR

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ижобий

имиджини шакллантиирш ва

ривожлантириш

бозор хусусиятларига мос стратегия ишлаб

чиқиш; оммавий ахборот воситалари билан

ўзаро муносабатларни ўрнатиш

тақсимот
каналлари

оптимал тақсимот каналларини танлаш

темир йўл тизими учун мақбул маркетинг

тадбирларини аниқлаш

ходимлар

истеъмолчилар билан коммуникация

жараёнларини олиб борадиган

ходимларни таёрлаш

кассир ва проводниклар учун психологик ўқув

курсларини ташкил этиш

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

Япония мисолида кўрсак, темир йўлда

йўловчи ташиш фаолиятининг ютуғи шунда-
ки, темир йўлда юк ташувчи компаниялар

йўловчи ташувчи компаниялардан линия-

ларни ижарага олади. Мамлакатдаги барча

темир йўл линиялари аввало йўловчи та-
шишга мўлжалланган.

Нарх бўйича таклифлар

Сотиб олиш

қобилияти

Мақсадли сегмент

хусусиятлари

Мавжуд таклиф

хусусиятлари

(чипталар турлари,

сотув усуллари)

Транспорт

хизматларининг нархга

боғлиқ хусусиятлари

(тарифлар, тан нарх ва

бошқалар)

1-расм. Нарх сиёсати бўйича маркетингни бошқариш тизими

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

Дунёда биринчи бўлиб яратилган тез-

юрар темир йўл линияси “Синкансен”, яъни
юқори тезликда ҳаракатланадиган поезд

уларда муҳим ўрин тутади. “Синкансен” ли-
ниясининг темир йўл компаниялари томо-

нидан олинадиган даромадидаги улуши
Марказий Япония темир йўлининг 80-90%

ва Ғарбий Япония темир йўлининг қарийб
40 %ни ташкил қилади[6]. Йўловчиларга

хизмат кўрсатиш рақобатбардошлиги ва са-

марадорлигини ошириш учун хусусий темир

йўл компаниялари йўловчи ташиш хизмат-
ларидан фойдаланувчилар доирасини кен-

гайтириш ва хизмат кўрсатиш сифатини
оширишга имкон берадиган кенг қамровли

маркетинг комуникацияларидан фойланиб
келмоқда. Бунинг учун ҳаракат таркибини

модернизация қилиш, йўловчи поездларида-
ги жойларни брон қилиш ва сотишни авто-

матлаштириш, шаҳарлараро ва шаҳар атро-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

156

фидаги поездлар ҳаракатининг қулайроқ
жадвалини ишлаб чиқишга қаратилган бир

қатор ташкилий ва техник тадбирлар амалга
оширилди. Бундан ташқари, темир йўл ком-

паниялари йўловчилар ташиш билан бевоси-
та боғлиқ бўлмаган ёки транспорт сектори-

нинг (савдо, туризм) ажралмас қисми бўлган

хизматларни фаол равишда сотадилар.

Бундай ёндашув темир йўл компания-

ларига давлат томонидан бериладиган суб-
сидияларсиз фойда олишга, миллий транс-

порт хизматлари бозорида темир йўл транс-
порти улушининг пасайиш тенденциясини

енгиб ўтишга имкон берди. Темир йўл ком-
паниялари тарифларни мунтазам ошириб

бориш амалиётидан воз кечиб, транспорт
хизматларидан фойдаланувчиларнинг мақ-

садли гуруҳларига йўналтирилган нархлар-
ни мослашувчан тартибга солишни ривож-

лантирди.

Йўловчи ташиш хизматлари бозорида

маркетинг тадқиқотларини олиб бориш ком-

пания рақобатбардошлигини, кўрсатилаёт-
ган хизматлар сифати ва улар самарадорли-

гини ортишига сабаб бўлади.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1.

Бернет, Дж. Маркетинговые коммуникации: интегрированный подход. Ж.Бернет, С.Мориарти. – СПб.:

Питер, 2001.

2.

Матанцев А.П. Эффективность рекламы. М: финпресс 2002 С 58.

3.

С. П. Азарова. Маркетинговые коммуникации : учебник и практикум для прикладного бакалавриата; под

общей редакцией О. Н. Жильцовой. — Москва : Издательство Юрайт, 2014. — 456 с.

4.

Акбаров М.И., Рахматов З.Н. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖни ривожлантиришда маркетинг коммуникация

стратегиясини шакллантириш асослари. “Иқтисодиёт ва таълим” илмий журнали 2018 - №6. 48-54б.

5.

Татаренко, В.Н. Маркетинг влияния – теоретико-методологические основы: управление информацией и

межсубъектные коммуникации /В.Н. Татаренко, Н.И. Мелентьева. – СПб.: Борей Арт, 2008.

6.

https://ru.wikipedia.org/wiki

7.

https://www.stat.uz/uploads/docs/yalpi_ichki_mahsulot_dekabr_uz.pdf

ЯЙЛОВЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ГЎШТ ЕТИШТИРИШ

САМАРАДОРЛИГИНИ ЭКОНОМЕТРИК БАҲОЛАШ

Сауханов Жанибек Казиевич -

Қорақалпоқ давлат унивеситети, и.ф.н. доц.

Аннотация:

Ушбу мақолада Қорақалпоғистон Республикасида яйловлардан фойдаланиш самарадорлиги

корреляцион-регрессион таҳлиллар асосида баҳоланган. Олинган натижаларга кўра чорва моллари сони билан
яйловлар орасидаги тескари, ҳар бир қорамолдан олинган гўшт миқдори орасида мусбат боғлиқлик мавжудлиги
аниқланди.

Калит сўзлар:

чорвачилик, қорамоллар, пичанзор ва яйловлар, озуқа-ем, эконометрик моделлар.

Аннотация:

В данной статье приведена оценка на основе проведенных корреляционно-регрессионного

анализа эффективности использования пастбищ в Республике Каракалпакстан. На основе полученных результа-
тов определилось, что между количеством поголовья скота и пастбищ обратная, а так же между объемом мяса
получаемого с каждого поголовья существует отрицательная связь.

Ключевые слова:

скот, крупный рогатый скот, сенокосы и пастбища, корма, эконометрические модели.

Annotation:

In this paper evaluated the effectiveness of pasture use in the Republic of Karakalpakstan on the basis of

correlation-regression analysis. The results showed that there was an inverse relationship between the number of livestock and
pastures, a positive correlation between the amount of meat obtained from each cattle.

Key words:

livestock, cattle, hayfields and pastures, forage, econometric models.

Аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулот-

ларига бўлган талабини тўлақонли қонди-

риш, бозорлардаги барқарорликни таъмин-
лаш, хусусан аҳоли даромадлари ошаётган

бир даврда уларни чорвачилик маҳсулотла-

рига талабини янада тўлароқ қондириш эва-
зига юқори колорияга эга бўлган маҳсулот-

лар билан таъминлаш, қишлоқ аҳолиси

даромадларини ошириш бўйича қатор чора-
тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Мазкур йўналишда амалга оширилаёт-

ган чора-тадбирлар ҳуқуқий асосини таъ-

минлашда Ўзбекистон Республикаси Прези-

дентининг 2019 йил 7 ноябрдаги “Қорақал-
поғистон Республикасида чорвачилик тар-

моқларини жадал ривожлантириш чора-тад-
бирлари тўғрисида”ги ПҚ-4512-сон Қарори

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Бернет, Дж. Маркетинговые коммуникации: интегрированный подход. Ж.Бернет, С.Мориарти. – СПб.: Питер, 2001.

Матанцев А.П. Эффективность рекламы. М: финпресс 2002 С 58.

С. П. Азарова. Маркетинговые коммуникации : учебник и практикум для прикладного бакалавриата; под общей редакцией О. Н. Жильцовой. — Москва : Издательство Юрайт, 2014. — 456 с.

Акбаров М.И., Рахматов З.Н. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖни ривожлантиришда маркетинг коммуникация стратегиясини шакллантириш асослари. “Иқтисодиёт ва таълим” илмий журнали 2018 - №6. 48-54б.

Татаренко, В.Н. Маркетинг влияния – теоретико-методологические основы: управление информацией и межсубъектные коммуникации /В.Н. Татаренко, Н.И. Мелентьева. – СПб.: Борей Арт, 2008.

https://ru.wikipedia.org/wiki

https://www.stat.uz/uploads/docs/yalpi_ichki_mahsulot_dekabr_uz.pdf

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов