Методологические основы повышения эффективности развития интернет-маркетинга

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
140-143
37
7
Поделиться
Мадиева, З. (2020). Методологические основы повышения эффективности развития интернет-маркетинга. Экономика И Образование, 1(5), 140–143. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4793
Зухра Мадиева, Ташкентский государственный экономический университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются значение интернет-маркетинга, актуальные проблемы развития интернет-маркетинга в Узбекистане. Обсуждаются методологические основы повышения эффективности развития интернет-маркетинга.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

140

ИНТЕРНЕТ-МАРКЕТИНГНИ РИВОЖЛАНТИРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШНИНГ УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ

Мадиева Зухра Искандарбековна -

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети

таянч докторанти

Аннотация:

мақолада интернет-маркетингнинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистонда интернет-маркетингни

ривожлантиришнинг долзарб масалалари ёритилган. Интернет-маркетингни ривожлантириш самарадорлигини

оширишнинг услубий асослари бўйича фикр юритилган.

Таянч тушунчалар:

маркетинг, интернет-маркетинг, рақамли иқтисодиёт, замонавий маркетинг

концепцияси, маркетинг-микс, товар, нарх, тақсимот, силжитиш.

Аннотация:

В статье рассматриваются значение интернет-маркетинга, актуальные проблемы развития

интернет-маркетинга в Узбекистане. Обсуждаются методологические основы повышения эффективности разви-
тия интернет-маркетинга.

Ключевые слова:

маркетинг, интернет-маркетинг, цифровая экономика, современные концепции

маркетинга, маркетинг-микс, продукт, цена, распределение, продвижение.

Abstract:

The article describes the essence of Internet marketing, current issnes of development of Internet marketing in

Uzbekistan. The methodological bases of increasing the effectiveness of Internet marketing development were discussed.

Keywords:

marketing, internet marketing, digital economy, modern marketing concepts, marketing-mix, product, price,

place, promotion.

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг

бугунги кундаги асосий стратегияси саноат,

қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўр-

сатишни равнақ топтириш, кичик бизнес субъ-

ектларининг ташаббускорлигини кучайтириш,

молиявий ресурслар билан таъминлаш каби

омилларга асосланади. Иқтисодиётда чуқур

таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳисо-

бига 2035 йилга бориб, мамлакат ялпи ички

маҳсулоти 122 миллиард долларга етказилади.

Ўсиш суръатининг бундай кўламини белгилаш-

да ЯИМнинг номинал ўсиши, иқтисодиёт сама-

радорлиги, аҳоли жон бошига даромадлар оши-
ши ҳисобига олинган. Бу натижаларга фақат

бугунги ахборот технологиялар асрида рақам-

ли иқтисодиёт ҳисобидан эришиш мумкин.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.М. Мирзиёев – “...2020 йилда ра-

қамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича

туб бурилиш қилишимиз керак. Биринчи нав-

батда, қурилиш, энергетика, қишлоқ ва сув хў-

жалиги, транспорт, геология, кадастр, соғлиқни

сақлаш, таълим, архив соҳаларини тўлиқ ра-

қамлаштириш лозим. Шунингдек, “Электрон

ҳукумат” тизимини, амалга оширилаётган дас-

турлар ва лойиҳаларни танқидий қайта кўриб

чиқиб, барча ташкилий ва институционал маса-

лаларни комплекс ҳал этиш зарур” деб таъкид-

лагани ҳам бежиз эмас [1].

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни

жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар

яратиш, давлат бошқаруви тизимини янада
такомиллаштириш, ундан фойдаланиш имко-

ниятларини кенгайтириш, замонавий инфрату-

зилмани қўллаш муҳим аҳамиятга эга[2].

Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлан-

тириш стратегияси Ҳаракатлар

стратегияси-

нинг мантиқий давоми бўлиб, юртимиз тарақ-

қиётида янги

саҳифа очиши билан аҳамиятли-

дир. Стратегия лойиҳасида белгиланган

марра-

ларга эришиш учун ҳар бир соҳада ислоҳот-

ларни босқичма-босқич,

аниқ муддатларда

рўйёбга чиқариш прогнозлари кўрсатилган[1].

Мамлакатимиз иқтисодиётида чуқур тар-

кибий ўзгаришлар амалга оширилаётган бугун-

ги кунда иқтисодиёт тармоқларини ривожлан-

тириш, истеъмолчиларга товар ва хизматларни

тақдим этишга ҳам алоҳида эътибор қаратил-
моқда. Айниқса, товар ва хизматларни тақдим

этишда истеъмолчилар учун қулай ҳамда замо-

навий усуллардан фойдаланиш муҳим аҳамият-

га эга.

Ҳозирги кунда истеъмолчига қаратилган

юқори эътибор, нарх самарадорлиги ва харидор

ҳамда сотувчи орасидаги юқори интерактив

тезлик каби сабабларга биноан интернет-мар-

кетинг анъанавий маркетингдан устунлик қил-

моқда. Истеъмолчи ва бизнес секторларининг

эътибори анъанавий маркетинг медиа восита-

лари бўлмиш телевизор, радио, босма нашриёт-

ларга қараганда рақамли технология медиа во-

ситалари интернет, смартфонлар, симсиз алоқа

воситалари ва тезкор қидирув қурилмаларига

кўпроқ қаратилмоқда.

Ахборот технологиялари, жумладан, ин-

тернетнинг ривожланиши, электрон тижорат-

нинг пайдо бўлиши ва тез ўсиши замонавий
маркетинг концепциясида янги йўналиш –

Интернет-маркетинг пайдо бўлишига замин

яратди. Маркетинг нуқтаи назаридан, Интернет

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

141

– бу ўзининг маркетинг қоидалари қўлланади-

ган рақамли (ахборотли, коммуникацияли ва

бошқалар) муҳитдир[3].

Интернет-маркетинг 1990 йиллардан

шакллана бошлаган бўлсада, ҳозирги кунгача

интернет-маркетингнинг

мазмун-моҳияти,

илмий-назарий концепциялари тўлиқ тадқиқ

қилинмаган. Интернет-маркетингнинг наза-

рий-услубий жиҳатлари бўйича 2000 йиллар-

дан кейин тадқиқотлар бошланди. Ҳозирги

кунда мазкур йўналишда кенг кўламли тадқи-

қотлар олиб борилмоқда. Тадқиқотлар натижа-

си улароқ Интернет-маркетингнинг мазмун-мо-

ҳияти янада кенгроқ тушунилиб борилмоқда.

Интернет-маркетинг – бу Интернет тех-

нологияларидан фойдаланиш асосида амалга

ошириладиган, алоҳида шахслар ёки ташкилот-

ларнинг талабларига мувофиқ маҳсулотларни
айрибошлаш мақсадида, ғоялар, товарлар ва

хизматларни режалаштириш, нархлаштириш,

тарқатиш ва реклама қилиш жараёнидир.

Интернет-маркетинг анъанавий марке-

тингнинг замонавий концепцияси ҳисоблана-

ди. Интернет–маркетинг анъанавий маркетинг-

ни тўлдиради, анъанавий маркетинг функция-

ларини онлайн бажарилишини таъминлайди.

Шунинг учун, Интернет-маркетинг “маркетинг-

нинг ўзи” бошқа параллел ва мустақил деб қа-

бул қилиш нотўғри ҳисобланади. Анъанавий

“маркетинг-микс”нинг тўртта элементи – то-

вар, нарх, тақсимот ва силжитиш, уларнинг ҳар

бири билан Интернет-маркетингда онлайн иш-

лаш мумкин[2].

Интернет-маркетинг деганда интернет

гипермедиа муҳитида маркетингни ташкил қи-

лиш назарияси ва методологияси тушунилади.

Бошқача айтганда, интернет-маркетинг бу

интернет тармоғидаги компания қаторига ки-

радиган мижозлар ва сотув миқдорининг бар-

қарор ўсишини таъминлайдиган бошқарув қа-

рорлари ва функциялари комплексидир.

Интернет муҳитининг асосий хусусиятла-

ридан бири унинг гипермедиа табиати бўлиб,

ахборот тақдим этиш ва ўзлаштиришда самара-

дорликнинг юқорилиги билан тавсифланади

ҳамда корхоналар ва истеъмолчилар ўртаси-

даги алоқани кучайтиришда маркетинг имко-

ниятларини сезиларли оширади.

Интернет - маркетингнинг энг асосий

инструменти (воситаси) сайт ҳисобланади. Кор-

поратив Веб-сайт – компаниянинг виртуал офи-

си, ҳамда бир қанча функцияларга эга Интернет

тармоғидаги вакилидир:

компания ва унинг товарлари ҳақида

маълумотлар тақдим этиш;

интернетда маҳсулот ва савдо маркаси-

ни ҳаракатлантириш;

жорий маркетинг тадқиқотларини ўтка-

зиш;

истеъмолчилар билан муносабатга ки-

ришиш;

мижозларга сервис хизмат кўрсатиш ва

маълумотлар тақдим этиш;

сайтдан электрон дўкон сифатида фой-

даланиш;

воситачиларни жалб этиш ва воситачи-

лар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкам-

лаш.

Интернет томонидан замонавий тижорат

дунёсига олиб кирилган энг асосий ҳислатлар-

дан бири асосий ролнинг ишлаб чиқарувчидан

истеъмолчига ўтиши ҳисобланади. Интернет

компаниялар учун компютер экрани олдида

ўтирган янги мижознинг эътиборини бирор

сониялар ичида жалб қилиш имконини берди.

Бироқ шу билан бир вақтда у худди шу

фойдаланувчига сичқонча тугмасини бир неча

марта босиб рақобатчиларга ўтиб кетишига

ҳам имкон беради. Бундай вазиятда ҳаридор-

ларнинг диққат-еътибори энг катта қимматга

эга бўлади, мижозлар билан ўрнатилган ало-

қалар эса компаниянинг асосий капиталига

айланади.

Ҳозирги жаҳон иқтисодиёти глобаллашу-

ви жараёнида интернет-маркетингнинг асосий

мақсади корхоналар томонидан замонавий

ахборот технологиялари ёрдамида бозор конъ-

юнктураси ва унинг имкониятларини, талаб ва

таклиф нисбатини, товар хусусиятларини, кор-

хонанинг бозорга чиқиш стратегияларини иш-

лаб чиқиш ва уни тўғри танлашдан иборат.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, анъанавий

коммуникация медиалари ҳисобланган сотув

кучлари, телевизор ва электрон медиалари

бўлмиш веб-тармоқлари ҳамда электрон почта

орасида нарх бўйича сезиларли даражада фарқ

бор. Рақамли каналларнинг нарх самарадорли-

ги ва интерактивлиги истеъмолчи ҳамда кор-

хоналар орасида тўғридан-тўғри диалогни

амалга ошириб, маркетологларни ўзларининг

истеъмолчилари билан тез-тез алоқада бўлиб

туришни таъминлаш билан бирга, кам сарф-

харажат орқали интерактивлик ва персонал-

ликни оширади.

Анъанавий маркетинг истеъмолчилар

эътиборини жалб қилган ҳолда маҳсулот ва

хизматларни сотиш учун амалга ошириладиган

маркетинг тадқиқотлари ва реклама жараёни-

дир. Интернет-маркетинг истеъмолчилар би-

лан мустаҳкам алоқа ўрнатиш билан бир қатор-

да истеъмолчиларни сафини кенгайтириш

мақсадида интеграцион, мақсадли ва самарадор

алоқани яратиш учун рақамли воситалардан

фойдаланади. У рақамли медиада мавжуд

бўлган барча медиа воситаларидан принтер,

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

142

телевизор, мобиль ва радиолардан фойдаланиб

истеъмолчиларга маълумот етказиб беради.

Анъанавий маркетинг радио, телевизор, газета

ва афишалардан фойдаланса, интернет-марке-

тинг мобиль маркетинг, е-mail маркетинг, SMS,

тезкор қидирув қурилмаси ва дисплей реклама

технологияларидан фойдаланади.

Интернет-маркетингдан кенг миқёсда

транспорт-логистика хизматлари кўрсатувчи

корхоналар, товар ва юкларни етказиб бериш,

сақлаш, буюртмаларни шакллантириш, товар

заҳиралари ҳақидаги тезкор ахборотларни

йиғиш ва қайта ишлашда, савдо корхоналари

эса товарларни онлайн тарзда харидорларга

сотишда, туризм бизнесида эса туроператор-

лар, турагентлар турпакетларни онлайн сотиш,

меҳмонхона номерларини бронлашда, банклар

эса мижозлари билан пул ўтказмалари, турли
хил кўринишдаги тижорат хизматларини

кўрсатишда фойдаланмоқда.

Интернет-маркетингдан асосан турли

соҳаларда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес

субъектлари кенг фойдаланмоқда. Чунки кичик

бизнес субъектларининг фаолият кўлами, бо-

зор билан ишлаш ва истеъмолчилари доираси-

нинг қисқа эканлиги ушбу тизимдан самарали

фойдаланиш имкониятини яратиб беради. Ки-

чик бизнес субъектлари интернет-маркетинг

имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўзлари-

нинг сотув ҳажмлари ва бизнес фаолиятларини

яхшилаши амалиётда ўз исботини топиб бор-

моқда.

Интернет-маркетинг ривожланиш сама-

радорлиги бевосита фойдаланувчилар сони,

юқори тезликдаги Интернетга уланган хўжалик

юритувчи субъектлар ва аҳоли пунктлари

салмоғига боғлиқдир. Шунингдек, замонавий

компьютерлашган инфратузилмани ташкил

этилиши ҳам муҳим. Ўзбекистонда замонавий

инфратузилмага эга бўлган “IT-парк” барпо

этилмоқда. Бундай парклар дастлаб, Тошкент

ва Урганч шаҳарларида кейинчалик Нукус,

Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Гулистон

шаҳарларида ташкил этилади. Бу ташкилий
ишлар пировардида интернет-маркетинг ри-

вожланиши ҳам жадаллашади.

Ўзбекистонда ҳам сўнги ўн йилликда

интернетдан фойдаланувчилар сони ошиб бор-

моқда. Бу кўрсаткични айрим осиё мамлакат-

лари интернет фойдаланувчилари билан тақ-

қослаганимизда анча юқори ҳисобланади (1-

жадвал).

1-жадвал

Айрим осиё мамлакатлари интернет фойдаланувчилари ва аҳолиси

Осиё мамлакатлари

Аҳоли

(2018)

Интернет

фойдаланувчи-

лари (2000 йил)

Интернет

фойдаланувчи-

лари (2018 йил)

Жорий

этилиши

(% аҳоли)

Афғонистон

36373,1

1,0

6003,1

16,5 %

Хитой

1415045,9

22500,0

802000,0

56,7 %

Қозоғистон

18403,8

70,0

14063,5

76,4 %

Қирғизистон

6132,9

51,6

2493,4

40,7 %

Тожикистон

9107,2

2,0

3013,2

33,1 %

Туркманистон

5851,4

2,0

1049,9

17,9 %

Ўзбекистон

32364,9

7,5

15453,2

47,7 %

Осиё бўйича жами

4207588,1

114304,0

2062197,3

49,0 %

Мамлакатимизда

интернет-маркетинг-

дан фойдаланишда бир қатор муаммолар ҳам

мавжуддир. Энг асосий муаммолардан бири

сотувчиларда ҳам харидорларда ҳам тижорат

тажрибаларининг камлигидир. Буни эса фао-

лият бошлаган айрим субъектлар фаолиятида

ҳам кўриш мумкин (torg.uz). Истеъмолчилар

харидларни амалга оширишда жуда кўп мас-

лаҳатлар олишга тўғри келмоқда.

Лекин айни вақтда мамлакатимизда ра-

қамли маркетиндан фойдаланишнинг барча

имкониятлари жаҳон талаби даражасида ри-

вожланиб бормоқда. Биргина “Uzreport” ахбо-

рот агентлиги маълумотларига назар ташлай-

диган бўлсак, ҳозир Ўзбекистонда қарийб 15

миллиондан ошиқ аҳоли интернетдан фойдала-

нади. Бошқача қилиб айтганда, мамлакат аҳо-

лисининг 47,7 фоизи интернет фойдаланувчиси

ҳисобланади. Бу республикамизда интернет-

маркетинг салмоғининг юксалишига сабаб бў-

либ, буни korzinka.uz ва torg.uz онлайн тижорат

тармоқлари орқали амалга ошириш мумкин.

Сабаби, ушбу онлайн тижорат тармоқлари
истеъмолчиларга маҳсулотларни бевосита он-

лайн харид қилиш имкониятини яратибгина

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

143

колмасдан, ҳар қандай хизматларни онлайн

тарзда амалга ошириб беради.

Интернет-маркетингни ривожланиш са-

марадорлигини оширишни услубий асослари

қуйидагилар билан боғлиқдир:

корхоналарда интернет-маркетинг ри-

вожланиши самарадорлигини ошириш учун

анъанавий маркетинг билан интеграциясини

таъминлаш лозим. Чунки, янги ахборот техно-

логияларининг улкан роль ўйнашига қарамай,

интернет-маркетинг анъанавий маркетинг

ўрнини босмасдан, уни фақат тўлдириб туради.

Корхоналарда маркетинг фаолиятининг ҳар

бир элементлари бўйича интернет-маркетинг

технологияларидан фойдаланиш йўналишла-

рини аниқлаб олиш.

интернет-маркетингни

ривожланти-

риш учун корхонанинг фақат сотув ва реклама

фаолиятида фойдаланмасдан, маркетинг фао-

лиятининг барча жабҳаларида: маркетинг тад-

қиқотларида онлайн сўров-анкеталар ташкил

этиш, янги товар яратиш жараёни, товарларга

буюртмаларни шакллантириш, товар етказиб

бериш, сақлаш, ортиш-тушириш, сотув канал-

ларини бошқариш, тижорат воситачилари

билан музокаралар олиб бориш кабиларни ҳам

электрон тарзда амалга ошириш.

Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида

фаолият юритаётган корхоналар ўз фаолият-

ларини интернет-маркетингдан қуйидаги йў-

налишларда: истеъмолчи сотувчи орасидаги

алоқани рақамли маркетинг каналлари бўлмиш

корпорацион веб-саҳифалар ёки ижтимоий

маркетингни қўллаган ҳолда амалга ошириш;

истеъмолчи сўровларига мобиль, электрон

почта ва интернет маркетингдан фойдаланган

ҳолда тез ва аниқ жавоб қайтариш; маҳсулот-

лар тўғрисида истеъмолчиларни батафсил маъ-

лумот билан таъминлаш орқали истеъмолчи-

ларни ўз маҳсулотини сотиб олишга ундаш;

истеъмолчиларга хизматларни ҳудудий таш-

кил этиш орқали ривожлантиришлари мумкин.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 2019 йил 24

январь

.

https://president.uz/uz/lists/view/2228

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли

инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори// «Халқ сўзи» газетаси, 22.11.2018 й.

3. Gulyamov S.S., Ayupov R.H., Abdullaev O.M., Baltabaeva G.R. Raqamli iqtisodiyotda blokcheyn texnologiyalar. O’quv

qo’llanma. T.: TMI, “Iqtisod-Moliya”, 2019, 404 b.

4. Абдухалилова Л.Т. Интернет - маркетинг. Ўқув қўлланма. – T.: TДИУ, 2011. -285 б.

5. Гаврилов Л.П. Электронная коммерция: учебник и практикум для вузов. – М.: Издательство Юрайт, 2019. – 477 с.

6. Данько Т.П., Китова О.В. Вопросы развития цифрового маркетинга. Проблемы современной экономики. 2013. №3.

7. Мартовой А.В. Сущность и основные характеристики электронного бизнеса, электронной коммерции,

электронного и интернет-маркетинга. URL: http://www.nbuv.gov.ua/Articles/ Kultnar/knp56_/knp56_146-152 pdf 17.

8. Мешков А.А., Мусатова Ж.Б., Твердохлебова М.Д., Горохов М.А. Интернет-маркетинг. Учеб. Пособие. М.: РЭУ

им.Г.В.Плеханова, 2012.

9. Твердохлебова М.Д. Интернет-маркетинг: Учебник. М.: КНОРУС, 2020-192 с.

10. Фаблинова О.Н. Поведение в Интернете как объект изучения – социальных наук// Социологический альманах.

2015.№6. С. 543-549

11. Ғуломов С.С., Аюпов Р.Ҳ. Рақамли иқтисодиёт ва электрон тижорат асослари. Ўқув қўлланма. Т.: ТМИ, “Иқтисод-

Молия”, 2020. 510 б.

12. www.yourclients.ru/.../internet-marketing.html

ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИДА МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИ ВАРИАНТИНИ ТАНЛАШНИ АСОСЛАШ

Акбаров Музаффаржон Мирмухсинович –

Тошкент тўқимачилик ва енгил санаот

институти мустақил тадқиқотчиси

Аннотация.

Ушбу мақолада тўқимачилик корхоналарида маркетинг хизмати ташкилий тузилмаси

вариантини танлаш экспертлар баҳоси усулини қўллаш асосида асослаш масаласи ўрганилган.

Калит сўзлар.

Маркетинг, бошқариш, маркетинг хизмати, вариант, бошқаришнинг ташкилий тузилмаси,

экспертлар баҳоси.

Аннотация.

В данной статье рассматривается вопрос обоснования выбора организационной структуры

служб маркетинга на текстильных предприятиях на основе применения метода экспертной оценки.

Ключевые слова.

Маркетинг, управления, маркетинговые услуги, вариант, организационная структура

управления, экспертная оценка.

Annotation.

This article discusses the issue of justifying the choice of the organizational structure of marketing services

at textile enterprises based on the use of the expert assessment method.

Keywords.

Marketing, management, marketing services, option, management organizational structure, peer review.

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 2019 йил 24 январь. https://president.uz/uz/lists/view/2228

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори// «Халқ сўзи» газетаси, 22.11.2018 й.

Gulyamov S.S., Ayupov R.H., Abdullaev O.M., Baltabaeva G.R. Raqamli iqtisodiyotda blokcheyn texnologiyalar. O’quv qo’llanma. T.: TMI, “Iqtisod-Moliya”, 2019, 404 b.

Абдухалилова Л.Т. Интернет - маркетинг. Ўқув қўлланма. – T.: TДИУ, 2011. -285 б.

Гаврилов Л.П. Электронная коммерция: учебник и практикум для вузов. – М.: Издательство Юрайт, 2019. – 477 с.

Данько Т.П., Китова О.В. Вопросы развития цифрового маркетинга. Проблемы современной экономики. 2013. №3.

Мартовой А.В. Сущность и основные характеристики электронного бизнеса, электронной коммерции, электронного и интернет-маркетинга. URL: http://www.nbuv.gov.ua/Articles/ Kultnar/knp56_/knp56_146-152 pdf 17.

Мешков А.А., Мусатова Ж.Б., Твердохлебова М.Д., Горохов М.А. Интернет-маркетинг. Учеб. Пособие. М.: РЭУ им.Г.В.Плеханова, 2012.

Твердохлебова М.Д. Интернет-маркетинг: Учебник. М.: КНОРУС, 2020-192 с.

Фаблинова О.Н. Поведение в Интернете как объект изучения – социальных наук// Социологический альманах. 2015.№6. С. 543-549

Ғуломов С.С., Аюпов Р.Ҳ. Рақамли иқтисодиёт ва электрон тижорат асослари. Ўқув қўлланма. Т.: ТМИ, “Иқтисод-Молия”, 2020. 510 б.

www.yourclients.ru/.../internet-marketing.html

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов