Обосновать выбор организационной структуры службы маркетинга текстильных предприятий

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
143-148
26
10
Поделиться
Акбаров, М. (2020). Обосновать выбор организационной структуры службы маркетинга текстильных предприятий. Экономика И Образование, 1(5), 143–148. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4796
Музаффаржон Акбаров, Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается вопрос обоснования выбора организационной структуры служб маркетинга на текстильных предприятиях на основе применения метода экспертной оценки.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

143

колмасдан, ҳар қандай хизматларни онлайн

тарзда амалга ошириб беради.

Интернет-маркетингни ривожланиш са-

марадорлигини оширишни услубий асослари

қуйидагилар билан боғлиқдир:

корхоналарда интернет-маркетинг ри-

вожланиши самарадорлигини ошириш учун

анъанавий маркетинг билан интеграциясини

таъминлаш лозим. Чунки, янги ахборот техно-

логияларининг улкан роль ўйнашига қарамай,

интернет-маркетинг анъанавий маркетинг

ўрнини босмасдан, уни фақат тўлдириб туради.

Корхоналарда маркетинг фаолиятининг ҳар

бир элементлари бўйича интернет-маркетинг

технологияларидан фойдаланиш йўналишла-

рини аниқлаб олиш.

интернет-маркетингни

ривожланти-

риш учун корхонанинг фақат сотув ва реклама

фаолиятида фойдаланмасдан, маркетинг фао-

лиятининг барча жабҳаларида: маркетинг тад-

қиқотларида онлайн сўров-анкеталар ташкил

этиш, янги товар яратиш жараёни, товарларга

буюртмаларни шакллантириш, товар етказиб

бериш, сақлаш, ортиш-тушириш, сотув канал-

ларини бошқариш, тижорат воситачилари

билан музокаралар олиб бориш кабиларни ҳам

электрон тарзда амалга ошириш.

Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида

фаолият юритаётган корхоналар ўз фаолият-

ларини интернет-маркетингдан қуйидаги йў-

налишларда: истеъмолчи сотувчи орасидаги

алоқани рақамли маркетинг каналлари бўлмиш

корпорацион веб-саҳифалар ёки ижтимоий

маркетингни қўллаган ҳолда амалга ошириш;

истеъмолчи сўровларига мобиль, электрон

почта ва интернет маркетингдан фойдаланган

ҳолда тез ва аниқ жавоб қайтариш; маҳсулот-

лар тўғрисида истеъмолчиларни батафсил маъ-

лумот билан таъминлаш орқали истеъмолчи-

ларни ўз маҳсулотини сотиб олишга ундаш;

истеъмолчиларга хизматларни ҳудудий таш-

кил этиш орқали ривожлантиришлари мумкин.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 2019 йил 24

январь

.

https://president.uz/uz/lists/view/2228

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли

инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори// «Халқ сўзи» газетаси, 22.11.2018 й.

3. Gulyamov S.S., Ayupov R.H., Abdullaev O.M., Baltabaeva G.R. Raqamli iqtisodiyotda blokcheyn texnologiyalar. O’quv

qo’llanma. T.: TMI, “Iqtisod-Moliya”, 2019, 404 b.

4. Абдухалилова Л.Т. Интернет - маркетинг. Ўқув қўлланма. – T.: TДИУ, 2011. -285 б.

5. Гаврилов Л.П. Электронная коммерция: учебник и практикум для вузов. – М.: Издательство Юрайт, 2019. – 477 с.

6. Данько Т.П., Китова О.В. Вопросы развития цифрового маркетинга. Проблемы современной экономики. 2013. №3.

7. Мартовой А.В. Сущность и основные характеристики электронного бизнеса, электронной коммерции,

электронного и интернет-маркетинга. URL: http://www.nbuv.gov.ua/Articles/ Kultnar/knp56_/knp56_146-152 pdf 17.

8. Мешков А.А., Мусатова Ж.Б., Твердохлебова М.Д., Горохов М.А. Интернет-маркетинг. Учеб. Пособие. М.: РЭУ

им.Г.В.Плеханова, 2012.

9. Твердохлебова М.Д. Интернет-маркетинг: Учебник. М.: КНОРУС, 2020-192 с.

10. Фаблинова О.Н. Поведение в Интернете как объект изучения – социальных наук// Социологический альманах.

2015.№6. С. 543-549

11. Ғуломов С.С., Аюпов Р.Ҳ. Рақамли иқтисодиёт ва электрон тижорат асослари. Ўқув қўлланма. Т.: ТМИ, “Иқтисод-

Молия”, 2020. 510 б.

12. www.yourclients.ru/.../internet-marketing.html

ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИДА МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИ ВАРИАНТИНИ ТАНЛАШНИ АСОСЛАШ

Акбаров Музаффаржон Мирмухсинович –

Тошкент тўқимачилик ва енгил санаот

институти мустақил тадқиқотчиси

Аннотация.

Ушбу мақолада тўқимачилик корхоналарида маркетинг хизмати ташкилий тузилмаси

вариантини танлаш экспертлар баҳоси усулини қўллаш асосида асослаш масаласи ўрганилган.

Калит сўзлар.

Маркетинг, бошқариш, маркетинг хизмати, вариант, бошқаришнинг ташкилий тузилмаси,

экспертлар баҳоси.

Аннотация.

В данной статье рассматривается вопрос обоснования выбора организационной структуры

служб маркетинга на текстильных предприятиях на основе применения метода экспертной оценки.

Ключевые слова.

Маркетинг, управления, маркетинговые услуги, вариант, организационная структура

управления, экспертная оценка.

Annotation.

This article discusses the issue of justifying the choice of the organizational structure of marketing services

at textile enterprises based on the use of the expert assessment method.

Keywords.

Marketing, management, marketing services, option, management organizational structure, peer review.

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

144

Кириш.

Ҳозирги замон иқтисодиётида

ишлаб чиқариш корхоналари иқтисодий сама-

радорлигини оширишда ҳар томонлама бозор

ҳолатини маркетинг тадқиқотлари ёрдамида

ўрганиш орқали фаолиятини ташкил этиш та-

лаб қилинмоқда. Шу боисдан, бозор ўзгаришла-

рига мосланувчан маркетинг хизмати ташки-

лий тузилмасини шакллантириш долзарб маса-

лалардан бири саналади.

Ҳозирги вақтда республикамиз экспорт

салоҳиятини мустаҳкамлашда муҳим тармоқ-

лардан бири саналган – тўқимачилик саноати

тараққиётига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Шу билан биргаликда, иқтисодиётда таркибий

ўзгаришлар сиёсатини амалга ошириш орқали

тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришларни йўлга

қўйиш масаласи долзарблигича қолмоқда. Шу-

нинг учун пахта толасига чуқур ишлов бериш
натижасида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқа-

ришга ҳукуматимиз жиддий эътиборини қарат-

моқда. Шу сабабли 2017-2021 йилларда Ўзбе-

кистон Республикасини янада ривожлантириш

бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан

«...

таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш,

миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини

модернизация ва диверсификация қилиш ҳисоби-

га унинг рақобатбардошлигини ошириш

...» бўйи-

ча муҳим вазифалар белгилаб берилган[1].

Ушбу муҳим вазифаларни муваффақият-

ли бажариш учун маркетинг тадқиқотлари асо-

сида ички ва ташқи бозор конъюнктураси ўрга-

нилиши ва натижалар асосида самарали марке-

тинг тизими яратилиши лозим. Корхоналарда

маркетинг хизмати самарали фаолият юрити-

ши учун, аввало, бозор ўзгаришларига мос-

ланувчан таркибий тузилмани шакллантириш

лозим бўлади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Бош-

қаришнинг ташкилий тузилмаси масаласи кўп-

лаб хорижлик ҳамда республикамиз олимлари

томонидан ўрганилган. Хусусан, республикамиз

олимларидан М.Шарифхўжаев ва Ё.Абдуллаев-

лар томонидан менежмент таълимотининг

умумий масалаларини ўрганиш доирасида бош-

қариш ташкилий тузилмасининг асосий типи

сифатида чизиқли ва вазифавий турлари кўр-

сатиб ўтилган бўлиб, улар бирикиши асосида

турли хил чизиқли-вазифавий тузилмалар тар-

киб топади [2].

Ковалев А.И. томонидан саноат корхона-

ларнинг маркетинг фаолиятини бошқариш

мақсадлари мажмуи ўрганилган[3]. Ф. Котлер

маркетинг бошқарувини "корхона мақсадлари-

га эришиш учун мақсадли мижоз билан фой-
дали муносабатларни яратиш, сақлаш ва кен-

гайтиришга қаратилган дастурларни таҳлил

қилиш, режалаштириш, амалга ошириш ва

назорат қилиш", - деб эътироф этади [4].

Данко Т.П. "маркетингни бошқариш"

тушунчасини маълум технология ёрдамида ва

мақсадларга эришиш усуллари тизимидан фой-

даланган ҳолда бошқарув объектининг (корхо-

нанинг муайян эгасининг фаолияти) бошқарув

объектига таъсирини ўз ичига олган мақсадли

ҳаракат сифатида белгилайди. Маркетингни

бошқариш - бозорда субъектнинг самарали

фаолиятига эришиш учун бозор маконини ва

рақобат муҳитини ривожлантириш қонунлари-

нинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда корхона-

нинг бозордаги позицияларини ташкил этиш,

режалаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қи-

лиш орқали тартибга солишга қаратилган мақ-

садли фаолиятдир [5].

П.С. Зав

ь

яловнинг ёзишича, корхонада

маркетингни бошқариш мураккаб кўп ўлчовли

муаммо бўлиб, уни ҳал қилиш фақат ҳар томон-
лама ва тизимли ёндашув, бошқариш объекти,

вазифалари ва усулларини аниқ белгилаш

билан амалга оширилиши мумкин [6].

Маркетинг фаолиятини бошқариш тузил-

маси - бошқарув объектлари ва субъектлари

ўртасидаги бошқарув муносабатларининг бўй-

суниши, улар изчил бўйсунишда жойлашган ва

муайян ҳуқуқларга эга бўлган бўлинмаларнинг

таркиби ва ахборот муносабатларини тавсиф-

лайди. Маркетинг хизматларининг намунавий

тузилмалари (чизиқли, дивизионал ва мат-

рица) Ф. Котлер томонидан батафсил баён

этилган[7]. Бугунги рақобат муҳитида корхона-

лар кучли рақобатга бардош бера оладиган ту-

зилмалар учун янги вариантларни излайдилар.

Тўқимачилик корхоналарида маркетинг

бошқаруви масаласи Турсунов Н. томонидан

ўрганилган. Муаллиф томонидан Б.А.Соловьев

томонидан ишлаб чиқилган ва В.Похомов ҳамда

И.Пономаренко томонидан такомиллаштирил-

ган услубга кўра тўқимачилик корхоналари

маркетинг фаолиятини бошқариш самарадор-

лиги баҳоланган[8]. Шунингдек, А.Тиллаход-

жаев томонидан ҳам тўқимачилик корхоналари

рақобатбардошлигини ошириш масаласини

ўрганиш жараёнида тўқимачилик корхоналари-

да маркетинг бошқаруви ҳолати ўрганилган[9].

Бу соҳадаги саволлар кўпинча иқтисоди-

ётда турлича талқин қилинади. Буни маҳаллий

ва хорижий олимлар ҳамда мутахассислар ўрта-

сида маркетинг тизимини яратиш ва фаолият

юритишнинг ягона услубияти йўқлиги исбот-

лайди. Шунинг учун ҳар бир корхона ўз марке-

тинг хизматини шундай яратадики, у марке-

тинг мақсадларига эришиш йўлида ўз ҳиссаси-

ни қўшади.

Тадқиқот методологияси.

Илмий-тад-

қиқот мавзуга оид хорижий ва маҳаллий тад-

қиқотчилар изланиш натижаларига таянилди

ва статистик, танлаб кузатиш, таққослаш, экс-

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

145

пертлар баҳоси каби усуллардан фойдала-

нилди.

Таҳлил ва натижалар.

Маълумки, таш-

килий тузилмалар жуда турли-туман, лекин

улар умумий изчил боғлиқликка эга ва қону-

ниятларга бўйсунади[2]. Амалиётда саноат кор-

хоналарида бошқариш ташкилий тузилмаси-

нинг чизиқли ва вазифавий типлари қўллани-

лади. Чизиқли тузилмани ташкил этиш ва вази-

фавий тузилманинг камчиликлари қўшма,

бириктирилган тузилмалар - чизиқли-штабли,

чизиқли-вазифавий, матрица ва бошқа тузил-

малар вужудга келишига сабаб бўлди.

Маркетинг имкониятларини ҳисобга ол-

ган ҳолда ўрганилаётган тўқимачилик-трико-

таж саноати корхоналарининг стратегик мақ-

садларини муваффақиятли амалга оширишда

бошқаришнинг ташкилий тузилмасини тако-
миллаштириш ва шу орқали корхоналарнинг

ташкилий-ишлаб чиқариш таркибини яхшилаш

мумкин бўлади.

Шунинг учун тўқимачилик корхоналари

ташкилий-ишлаб чиқариш таркибини ўрга-

нишни лозим топдик. Ўрганиш объекти

«САНАМ ТЕКС» масъулияти чекланган жамият

(МЧЖ) саналади.

Тикув-трикотаж санаоти «Ўзтўқимачи-

ликсаноат» уюшмасидаги меҳнат сарфи кўп

талаб қиладиган тармоқлар сирасига киради.

Тикув-трикотаж корхоналарининг бош вазифа-

си ассортимент ва мавсумбоплиги, бичими,

эстетик кўриниши, сифати жиҳатидан ҳам

ички, ҳам ташқи бозор истеъмолчиларининг

эҳтиёжини тўлароқ қондиришдан иборат.

Тикув-трикотаж корхоналари маҳсулотлари

савдо тармоғи орқали ўз маҳсулотини истеъ-

молчиларга сотади.

«WILLING TEXTILE” МЧЖ асосан кийим-

кечак маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Масъу-

лияти чекланган жамият бошқарувчиси бошқа-

рув раиси саналади, унинг иккита ўринбосари
мавжуд: ишлаб чиқариш фаолияти бўйича ва

маркетинг ҳамда тижорат фаолияти бўйича (1-

расм).


1-расм. Тикувчилик корхонаси мавжуд ташкилий бошқарув схемаси (муаллиф ишланмаси)

Акциядорлар умумий йиғилиши

Бошқарув раиси

Ишлаб чиқариш фаолияти

бўйича ўринбосар

Маркетинг ва тижорат

бўйича ўринбосар

БЎЛИМЛАР

Бош инженер

Бош механик

Бош энергетик

Бош технолог

Техника хавфсизлиги

бўлими

Бухгалтерия

Кадрлар бўлими

Девонхона

Режа-иқтисод

бўлими

Меҳнат ва иш ҳақи

бўлими

Техник назорат

бўлими

Хўжалик ишлари

бўлими

Тижорат ва моддий-

техника таъминоти

маркази

Маркетинг бўлими

Фурнитура тайёрлаш

бўлими

Маҳсулотларни

комплектлаш бўлими

Тижорат бўлими

Омборлар

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

146

Бошқарув раисининг маркетинг ва тижо-

рат фаолиятлари бошқарув раисининг марке-

тинг ва тижорат фаолиятлари бўйича ўринбо-

сари тижорат фаолияти ва моддий-техника

таъминоти маркази, фурнитурани тайёрлаш бў-

лими, омборлар, маркетинг бўлими, маҳсулот-

ларни комплектлаш ва тижорат бўлимлари иш

фаолиятига жавоб беради.

Тижорат фаолияти маркази корхонани

ресурслар билан таъминлш, зарур бўладиган

хом ашё, материал, фурнитура ва шу кабилар

ҳисоби билан шуғулланади. Фурнитурани

тайёрлаш бўлими ҳар бир модел учун тегишли

фурнитурани танлаш билан шуғулланади. Мар-

кетин бўлими сотиш ва хом ашё бозорини тат-

қиқ этиш ишлари билан шуғулланади.

Ўрганилаётган

«WILLING

TEXTILE”

МЧЖнинг ташкилий-бошқарув тизимини ўрга-
ниш бўйича олиб борилган тадқиқот натижала-

ри шуни кўрсатадики, ушбу масъулияти чек-

ланган жамиятда, умуман бошқа “Ўзтўқимачи-

ликсаноат” уюшмаси таркибида фаолият олиб

бораётган корхоналарда бошқарув тизими

“чизиқли-вазифавий” бошқарув типига мос

келади. Тикувчилик корхонасида маркетинг

хизматини самарали ташкил этилишида унинг

мақомига етарлича эътибор қаратилмаган.

Маркетинг хизмати фақат бўйсинувчи тартиб-

даги вазифаларни баажаради, холос. Бозор ва

истеъмолчини кенг миқёсда татқиқ этиш, нарх

сиёсатини амалга ошириш, рақобатбардошлик-

ни баҳолаш, маркетинг стратегиясини шакл-

лантириш масалалари эътибордан четда қол-

ган. Ишлаб чиқаришни бу шаклда ташкил этиш

ва бошқаришни тез ўзгарувчан бозор конъюнк-

турасига тезкорлик билан жавоб беришга, уни

тўғри баҳолаш орқали самарали бошқарув

қарори қабул қилишга қодир эмаслиги кўриниб

турибди. Шу боисдан, ички ва ташқи бозордаги,

айниқса кенг истеъмол моллари сирасига ки-

рувчи тикувчилик маҳсулотлари истеъмолчи-

лари хатти-ҳаракатидаги ўзгаришларга тез

мосланувчан, эпчил бошқарув тизимини жорий

этиш замон талаби ҳисобланади.

Ўрганилаётган

«WILLING

TEXTILE”

МЧЖда маркетинг хизмати бошқаруви “вазифа-

вий-товар” шаклида олиб борилади.

Вазифавий ташкил этиш маркетинг ҳар

хил соҳаларидаги мутахассисларнинг марке-

тинг хизмати бошлиғига бўйсуниш тартибида

амалга оширилади. Маркетинг бўлими бошли-

ғи МЧЖ бошқаруви раисининг маркетинг ва

тижорат фаолияти бқаруви раисининг марке-

тинг ва тижорат фаолияти бўйича ўринбоса-
рига бўйсунади.

Товар ташкил этилиши эса биринчи гу-

руҳни тўлдиради. Алоҳида товарлар маркетин-

ги бҳида товарлар маркетинги бйича бошқа-

рувчи тегишли маркетинг дастурининг бошли-

ғига айланади. Маркетинг хизматини товар

жиҳатидан ташкил этиш биринчи марта 1927

йилда “Проктер энд Гэмбл” компанияси ама-

лиётида қўлланилган.

Ушбу тикувчилик корхонасидаги мавжуд

маркетинг хизматининг “вазифавий-товар”

шаклида тез ўзгарувчан бозор шароитига мос

кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқаришига

етарлича имконият бермайди. Бундан ташқари

ушбу шаклнинг қуйидаги бир қанча камчилик-

лари ҳам мавжуддир:

ҳар бир вазифавий гуруҳ фақат ўз маса-

ласини ҳал қилади ва ўзининг вазифасини бош-

қа гуруҳлар вазифасидан юқори деб ҳисоблади;

қандайдир товар ёки бозор учун тўлиқ

жавоб берадиган жавобгар шахс йўқ;

маркетинг хизмати фақат товар ёки

маълум бир бажариладиган вазифага қарати-

лади;

истеъмолчи талабини тўла қондиришга

йўналтирилган техника-технологияни тако-

миллаштириш ва ишлаб чиқаришга замонавий

технологияларни жорий этишга етарлича эъти-

бор берилмайди;

маҳсулот ассортиментини яхшилаш,

унинг рақобатбардошлигини оширишга жид-

дий эътибор берилмайди.

Корхонада маркетинг хизматини “вази-

фавий-товар” ҳамда “товар-бозор” шаклида

ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари

1-жадвалда келтирилган.

Шунинг учун ушбу тадқиқот жараёнида

“WILLING TEXTILE” МЧЖ «WILLING TEXTILE”

МЧЖ, умуман кўплаб тўқимачилик корхона-

лари учун ўзгарувчан бозор иқтисодиётида

кучли рақобат шароитида маркетинг натижа-

дорлигини бошқариш самарадорлигини оши-

ришни таъминлайдиган муқобил маркетинг

хизматини ташкил этишнинг таркибий тузил-

масини шакллантириш масаласи экспертлар

баҳоси усулини қўллаб ҳал этилди.

Экспертлар сифатида “Ўзтўқимачилик-

саноат” уюшмасининг 9 та етакчи мутахассис-

лари танлаб олинди. Ушбу экспертлардан қуйи-

даги бошқарув тузилмаси шаклларига баҳо

бериш сўралади:

1. Мавжуд маркетинг хизматининг “вази-

фавий-товар” шакли;

2. Бозор ўзгаришларига мосланувчан “то-

вар-бозор” шакли;

3. Маркетинг хизматининг “чизиқли-

штаб” шакли.

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

147

2-жадвал

Тикувчилик корхонасида маркетинг хизматини “вазифавий-товар” ва “товар-бозор”

шаклида ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари

“Вазифавий-товар”

шаклида ташкил этилиши

“Товар-бозор”

шаклида ташкил этилиши

1. Сотишда режалаштириш мавжуд эмас

1. Истеъмолчи ва бозор талабига қараб сотув ҳажми режа-
лаштирилади

2. Ҳар бир вазифавий гуруқат ўз масаласини ҳал
қилади.

2. Маркетинг хизмати бўлимлари корхона стратегик мақ-
садини амалга оширишни таъминлайдиган муҳим масалани
биргаликда ҳал этади.

3. Маркетинг хизмати фақат товар ва бажари-
ладиган вазифага қаратилади.

3. Маркетинг хизмати маълум бир гуруҳ истеъмол-чилар
талабини қондиришга қаратилади.

4. Белгиланган хизмат вазифасига тааллуқли
оддий муаммони тез ҳал қилиш.

4. Бир нечта соҳаларга доир мураккаб муаммоларни барча
бўлимларнинг биргаликда тезкорлик билан ҳал қилиши.

5. Мавжуд технологияга ва шаклланган бозорга
мувофиқ мш тутиши.

5. Истеъмолчи талабини тезкорлик билан қондиришга йўнал-
тирилган замонавий технологияларга мувофиқ иш тутиши.

6. Нарх-наво рақобатига мос иш тутиши.

6. Нархсиз рақобатга мувофиқ иш тутиши.

Манба:

Муаллиф томонидан тузилган.


Экспертлар томонидан танланган марке-

тинг вазифаларининг 8 та кўрсаткичлари ҳар

бири муҳимлиги даражаси бўйича 10-балли

тизимда баҳоланди. Шундан сўнг, ҳар бир мар-

кетинг вазифасини бажарилиши юзасидан учта

маркетинг хизмати шакли 5-балли тизимда

баҳоланди.

Экспертлардан олинган маълумотларни

қайта ишлаш асосида ушбу тўқимачилик кор-

хонаси учун маркетинг натижадорлигини бош-

қариш самарадорлигини таъминлайдиган “то-

вар-бозор” шакли таклиф этилди. Ушбу шакл

2-расмда келтирилган.

2-расм. Маркетинг хизматининг “товар-бозор” ташкил этиш таркибий тузилмаси

Манба:

муаллиф ишланмаси

Тикувчилик корхоналарида мавжуд мар-

кетинг хизматини ташкил этишнинг “вазифа-

вий-товар” шаклидан “товар-бозор” шаклига

ўтилиши бозор конъюнктурасини атрофлича

татқиқ этиш, истеъмолчилар хатти-ҳаракати-

даги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда мар-

кетинг фаолияти натижадорлигини бошқариш

самарадорлигини оширишга йўналтирилган

тарзда истеъмолчилар талабини тўлароқ қон-

диришни таъминлайдиган кенг ассортимент-

даги юқори сифатли тикув буюмлари ишлаб

чиқаришга имконият беради.

Хулоса ва таклифлар.

Олиб борилган

тадқиқот натижалари асосида тўқимачилик

корхоналарида маркетинг бошқаруви таркибий

тузилмаси самарадорлигини ошириш учун

қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим:

- тўқимачилик корхонасида бошқарув-

нинг таркибий тузилмасини бозор ўзгаришла-

рига мосланувчан тарзда шакллантирилиши

лозим;

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР

Бошқарув раисининг маркетинг бўйича

ўринбосраи

Эркаклар кийимини сотиш

бўлими бошлиғи

Аѐллар кийимини сотиш

бўлими бошлиғи

Болалар кийимини сотиш

бўлими бошлиғи

Ушбу

маҳсулот

экспорт

хизмати

Ушбу

маҳсулот

ички бозор

хизмати
хизмати

Ушбу

маҳсулот

экспорт

хизмати

Ушбу

маҳсулот

ички бозор

хизмати

Ушбу

маҳсулот

экспорт

хизмати

Ушбу

маҳсулот

ички бозор

хизмати

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

148

- тўқимачилик корхонаси бошқарув тар-

кибий тузилмасида маркетинг хизмати мақо-

мини ошириш;

- маркетинг хизматини ташкил этишнинг

“вазифавий-товар” шаклидан “товар-бозор”

шаклига ўтилишини таъминлаш;

- маркетинг хизмати самарадорлигини

баҳолашда доимий мониторинг олиб бориш;

- доимий равишда бозор конъюнктура-

сини ўрганини ташкил этиш, ушбу жараёнда

маркетинг тадқиқотлари олиб боришнинг за-

монавий усул ва воситаларидан самарали

фойдаланиш;

- маркетинг натижадорлигини баҳолаш-

ни амалга ошириш, баҳолашда баланслашти-

рилган кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш;

- маркетинг фаолиятини ташкил этишда

узоқ муддатда ушбу хизмат самарадорлигини

таъминлайдиган бизнес-йўналишини йўлга

қўйиш;

- тўқимачилик корхоналарида маркетинг

натижадорлигини бошқаришни замонавий

бошқарув дастак ҳамда усулларини қўллаш

асосида ташкил этиш.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “2017-2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги Фармони // Lex.uz.

2. Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. Менежмент : Дарслик. – Т.: Шарқ, 2002. – 704б.
3. Ковалев А.И. Промышленный маркетинг. М.: «Благовест-В», 2002. - Ч. 2. - 312 с.

4. Котлер Ф. Маркетинг от А до Я: 80 концепций, которые должен знать каждый менеджер. М.: Альпина

Паблишер, 2010. - 211 с.

5. Данько Т.П. Управление маркетингом / Т.П. Данько. –М.: ИНФРА. - М, 2015. - 352 c.
6. Завьялов П.С. Маркетинг в схемах, рисунках, таблицах. –М.: ИНФРА-М, 2002. - 496 с.

7. Котлер Ф.М. 300 ключевых вопросов маркетинга. –М.: Олимп-Бизнес, 2006. - 224 с.
8. Турсунов Б.О. Тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни бошқариш

самарадорлигини ошириш йўллари. ИФФД (PhD) илмий дараж. олиш учун ёзилган автореферат. Тошкент: ТДИУ,
2019. – 24 б.

9. Тилляходжаев А.А. Тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг маркетинг стратегия-

лари. Иқт. Фанлари бўйича ф.ф.д (PhD) илм. Дараж. олиш учун ёзилган дис. автореферати. – Т.ТДИУ, 2018. – 24б.

ЗАМОНАВИЙ БОШҚАРУВ КАДРЛАРИ УЧУН СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ

ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ АЛГОРИТМИ

Хуррамов Санжар Равшанович -

Халқ таълими вазирлиги, бўлим бошлиғи

Аннотация.

Замоний бошқарувчи кадрларининг қарорлар қабул қилиш алгоритми ва улар томонидан

ташкилот ва ходимларни бошқариш, ташкилотнинг мақсад, вазифаларини руёбга чиқариш. Қарорларни тайёрлаш
ва қабул қилиш жараёнларидаги ишнинг мантиқи раҳбарлик даражасига, вазифаларни характерига ва қарор қабул
қилинаётган шароитга боғлиқ ҳолда бир-биридан анча фарқ қилиши мумкин. Бошқарув кадрлари ижтимоий-

иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларни таҳлил қилиш асосида муаммони аниқлаш, муаммони ҳал этиш учун
мақсадлари, муддатлари, восита ва йўлларини белгилаш, эҳтимоли туғилган муқобилларни ишлаб чиқиш,
маблағларни тежаш муддатларни қисқартириш мезонларини аниқлаш, унинг бажарилишини ташкил этиш бўйича
схемасини тузиш кўникмасига эга бўлиши керак. Вазиятнинг хусусияти ва ҳал қилинаётган ҳолатнинг кўринишига

қараб ўзгариши мумкин. Бошқарилаётган объект олдида турган аниқ мақсадни белгилаш ва амалга оширишга
қаратилган қарорни қабул қилиш. Самарали натижаларга эришишда бошқарув қарорларини тўғри қабул қилиш
методологияси келтирилган.

Калит сўзлар:

Қарор қабул қилиш, бошқарув кадрлари, стратегик, мезон, назорат.


Аннотация.

Алгоритм принятия решений современным управленческим персоналом и управление им

организацией и персоналом, реализация целей и задач организации. Логика работы в процессе принятия решений и
принятия решений может сильно различаться в зависимости от уровня руководства, характера задач и

обстоятельств, в которых принимается решение. Управленческий персонал должен уметь определять проблему на
основе анализа социально-экономических процессов и событий, ставить цели, сроки, инструменты и способы
решения проблемы, разрабатывать возможные альтернативы, определять критерии снижения экономии времени,
создавать схему ее реализации. необходимость Он может варьироваться в зависимости от характера ситуации и

внешнего вида рассматриваемой ситуации. Примите решение поставить и реализовать четкую цель перед
контролируемым объектом. Представлена методология принятия правильных управленческих решений для
достижения эффективных результатов. Принятие решений, менеджер, стратегия, критерии, контроль

Ключевые слова:

Принятие решений, менеджер, стратегия, критерии, контроль.

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони // Lex.uz.

Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. Менежмент : Дарслик. – Т.: Шарқ, 2002. – 704б.

Ковалев А.И. Промышленный маркетинг. М.: «Благовест-В», 2002. - Ч. 2. - 312 с.

Котлер Ф. Маркетинг от А до Я: 80 концепций, которые должен знать каждый менеджер. М.: Альпина Паблишер, 2010. - 211 с.

Данько Т.П. Управление маркетингом / Т.П. Данько. –М.: ИНФРА. - М, 2015. - 352 c.

Завьялов П.С. Маркетинг в схемах, рисунках, таблицах. –М.: ИНФРА-М, 2002. - 496 с.

Котлер Ф.М. 300 ключевых вопросов маркетинга. –М.: Олимп-Бизнес, 2006. - 224 с.

Турсунов Б.О. Тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни бошқариш самарадорлигини ошириш йўллари. ИФФД (PhD) илмий дараж. олиш учун ёзилган автореферат. Тошкент: ТДИУ, 2019. – 24 б.

Тилляходжаев А.А. Тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг маркетинг стратегиялари. Иқт. Фанлари бўйича ф.ф.д (PhD) илм. Дараж. олиш учун ёзилган дис. автореферати. – Т.ТДИУ, 2018. – 24б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов