Вопросы совершенствования анализа товарно - материальных резервов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
90-96
22
4
Поделиться
Абдувахидов, Ф., & Дадабаев, Ш. (2021). Вопросы совершенствования анализа товарно - материальных резервов. Экономика И Образование, (2), 90–96. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7166
Фарход Абдувахидов, Ташкентский финансовый институт

доцент кафедры бюджетного учета и казначейства к.э.н

Шавкат Дадабаев, Ташкентский государственный экономический университет

Независимый научный сотрудник отдела бухгалтерского учета

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлены научно-теоретические предложения и рекомендации по организации анализа товарно-материальных запасов в производственных предприятиях производящих строительных материалов

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 202

1

йил 2

-

сон

90

Абдувахидов Фарход Туйчиевич

-

ТМИ,

Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши кафедраси доц., и.ф.н.

Дадабаев Шавкат Хамидович

-

ТДИУ,

Бухгалтерия ҳисоби кафедраси мустақил тадқиқотчиси

ТОВАР

-

МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР ТАҲЛИЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Аннотация.

Ушбу мақолада қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда товар

-

моддий захиралар

таҳлилини ташкил этиш бўйича илмий ва назарий аҳамиятга эга таклиф ҳамда тавсиялар берилган.

Таянч сўзлар.

Товар

-

моддий захира, молиявий барқарорлик, материал сиғими

,

молиявий ҳолат, самарадорлик,

коэффицент, ТМЗ айланувчанлиги, рентабеллик, ялпи фойда, ўртача йиллик қиймат.

Аннотация.

В данной статье представлены научно

-

теоретические предложения и рекомендации по

организации анализа товарно

-

материальных запасов в производственных предприятиях производящих

строительных материалов.

Ключевые слова.

Товарно

-

материальные запасы, финансовая устойчивость, материало ёмкость,

финансовые состояние, эффективность, коэффицент, оборачиваемость ТМЗ, рентабельность, валовая прибыль,
средногодовая стоимость

Annotation.

This article presents scientific and theoretical proposals and recommendations for organizing the analysis of

inventories in manufacturing enterprises of building materials.

Keywords.

Inventories, financial stability, material capacity, financial condition, efficiency, ratio, inventory turnover,

profitability, gross profit, average annual cost.

Республикамизда рақобатбардош маҳсу

-

лотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш

бўйича барқарор ўсиш суратларини таъмин

-

лаш, шунингдек, корхоналарни модернизация

қилиш, техник ва технологик янгилашга қара

-

тилган қурилиш материаллари саноатидаги

таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаш

-

тириш юзасидан тизимли ишлар амалга оши

-

рилмоқда.

Тармоқни жадал ривожлантириш ва ди

-

версификация қилиш учун қулай шарт

-

ша

-

роитлар яратиш, маҳаллий минерал хом ашё

ресурсларини қайта ишлашга инвестиция

-

ларни жалб қилиш ва қурилиш материалла

-

рини экспорт қилиш ҳажмларини ошириш бу

-

гунги куннинг долзарб масалаларидан бири

ҳисобланади.

Шу боисдан

,

қурилиш материаллари

иш

-

лаб чиқарувчи корхоналарда товар

-

моддий

захиралар нисбатан юқори ликвидлик актив
ҳисобланиб, улар устидан аниқ, тезкор ҳисоб

-

ни ташкил қилиш ва самарали бошқарув қа

-

рорларини қабул қилиш учун таҳлилни амал

-

га ошириш алоҳида масалага айланиб қолмоқ

-

да. Президентимиз Ш.Мирзиёев ўз маърузаси

-

да “...қурилиш материаллари, тўқимачилик,
чарм

-

пойабзал, озиқ

-

овқат ҳамда “яшил иқти

-

содиёт” билан боғлиқ саноат тармоқлари
иқтисодиётимиз “драйверлари”га айланиши

учун барча етарли шароитлар мавжуд. Бу тар

-

моқларда хусусий секторнинг ташаббуслари

ва янги лойиҳаларини қўллаб

-

қувватлаш ҳам

-

да кооперацияни ривожлантириш бўйича бар

-

ча чоралар кўрилиши лозим”

[1]

лигини ало

-

ҳида таькидлаб ўтди.

Бунда шуни айтиш жоизки, йирик қури

-

лиш материаллари

ишлаб чиқарувчи корхо

-

налар билан бир қаторда хусусий секторнинг
улушини оширишда, уларни ҳар томонлама

қўллаб

-

қувватлаш ва фаолиятинини узлук

-

сизлигини таъминлаш назарда тутилганлиги

-

ни кўрамиз.

Уларнинг фаолияти узлуксизлигини

таъминлаш, энг аввало, молиявий,

моддий ва

меҳнат ресурсларининг мавжудлиги ҳамда

улардан самарали фойдаланишига боғлиқдир.
Қурилиш материаллари

ишлаб чиқарувчи

корхоналардаги ресурслардан, товар

-

моддий

захиралар

салмоғи ишлаб чиқариш жараёнла

-

рининг мураккаблиги, материал сиғими дара

-

жасига боғлиқ ҳолда саноат ишлаб чиқариши

-

да турли даражада бўлади. Шу сабабли, товар

-

моддий захиралар

таркиби ишлаб чиқариш

-

нинг мураккаблигига қараб, ишлаб чиқариш

узлуксизлигининг

даражасига мос равишда

ўзгариб туради.

Шу боисдан, қурилиш материаллари

иш

-

лаб чиқарувчи корхоналар фаолияти учун за

-

рур бўлган товар

-

моддий захиралар миқдори

-

ни, жами активларга ёки маҳсулот таннархи

-

даги салмоғига нисбатан аниқлашда, улар

-

нинг молиявий

ҳисобот кўрсаткичларини таҳ

-

лил қилиш орқали амалга оширилади.

Масалан,

“Ўзқурилишматериаллари”

уюшмаси таркибидаги йирик цемент ишлаб
чиқарувчи корхоналари активлари таркибида

товар

-

моддий захираларнинг улушини таҳ

-

лил қилиш муҳим ҳисобланади (1

-

жадвал)

.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 202

1

йил 2

-

сон

91

1-

жадвал

Ўзбекистондаги йирик цемент ишлаб чиқарувчи акциядорлик жамиятларида ТМЗ

таркибининг таҳлили

[6]

(млн.сўм ҳисобида)

Кўрсаткичлар

2015

й

.

2016

й

.

2017

й

.

2018

й

.

2019

й

.

1.

“Қувасойцемент” АЖ

18101,9

18727,1

30330,1

47627,6

59155,2

Жами активлардаги салмоғи

285819,4

6,3 %

274764,9

6,8 %

309210,4

9,8 %

337952,8

14,1 %

339542,8

17,4 %

2.

“Қизилқумцемент” АЖ

280224,7

351071,6

379414,6

367379,0

413055,6

Жами активлардаги салмоғи

1076994,3

26,0 %

1136356,0

30,9 %

1351843,1

28,1 %

1591886,2

23,1 %

1690016,7

24,4 %

3.

“Бекободцемент” АЖ

54070,6

73673,8

74756,8

101678,2

101909,9

Жами активлардаги салмоғи

257622,2

21,0 %

288786,6

25,5 %

334326,8

22,4 %

376721,1

27,0 %

454754,1

22,4 %

4.

“Оҳонгарон

-

цемент” АЖ

144189,7

161057,3

171519,2

193169,8

206334,5

Жами активлардаги салмоғи

949669,4

15,2 %

1085848,2

14,8 %

1210633,8

14,2 %

1155585,2

16,7 %

1686701,4

12,2 %

Умумий тармоқ бўйича салмоғи

19,3 %

21,7 %

20,5 %

20,5 %

18,7 %

1-

жадвалдан кўриниб турибдики, товар

-

моддий захиралар салмоғи жами активлар

-

нинг ошишига қараб ўзгариб борган. Хусусан,

“Қувасойцемент” АЖ умумий активлар ҳаж

-

мини ошишига мос равишда ТМЗларни ҳам

ошганлигини кўришимиз мумкин, яъни 2015
йилда умумий активлар қиймати 285819,4

млн. сўм бўлганда ТМЗ улуши 6,3

%ни, 2019

йилда жами активлар қиймати 339542,8 млн.

сўм бўлганда ТМЗ улуши 17,4% ташкил этган

-

лигини кўришимиз мумкин. Бундан кўри

-

надики, жами активлар ҳажмини ошиши

ТМЗлар улушини ошишига олиб келганлиги
уларни таҳлилини тўғри ва самарали ташкил

этиш заруратини келтириб чиқаради.

Қурилиш соҳасида асосий хом ашё бўл

-

ган цемент ҳозирги кунда 4 хил усулда ишлаб
чиқарилмоқда. Республикамизда цемент иш

-

лаб чиқаришда икки хил усулдан фойдалани

-

лади, яъни, ҳўл ва қуруқ усулда. Техника ва
технологияларни ривожланиши ўз навбатида,

сифатли, арзон, экологик тоза ҳамда рақобат

-

бардош цемент маҳсулотлари ишлаб чиқа

-

ришни тақозо қилади. Ишлаб чиқарилган қу

-

рилиш маҳсулотларини экспорт қилишда асо

-

сий эътиборлардан бири, бу халқаро стан

-

дартларлар асосида ишлаб чиқаришни, бирги

-

на қурилиш материаллари соҳасида 1387 та

халқаро стандартларни қабул қилишни талаб

қилади. Республикамизда 2019 йилда 340 та

2020 йилда 542 та ва 2021 йилда 505 та хал

-

қаро стандартларни босқичма –

босқич қабул

қилиш белгиланган. Дунёда цементни халқа

-

ро стандартлар асосида ишлаб чиқараётган

давлатлар рўйхати ва ишлаб чиқариш ҳажми
қуйида келтирилган (2

-

жадвал).

2-

жадвал

Дунё миқёсида цемент ишлаб чиқарувчи айрим давлатлар рўйхати

[7]

(млн.т)

Давлатлар

1990

2000

2010

2015

2016

2017

2018

2019

1

Хитой

210

597

1800

2359

2410

2331

2370

2200

2

Хиндистон

49

95

220

300

280

290

290

320

3

Ветнам

3

13

50

67

77

79

80

95

4

АҚШ

71

90

63,5

84

85

87

89

89

5

Миср

14

24

48

56

55

53

55

76

6

Индонезия

14

28

42

58

63

65

67

74

7

Эрон

13

24

55

67

55

54

53

60

8

Россия

83

32

49

62

55

55

54

57

9

Бразилия

26

40

59

65

57

53

52

55

10

Корея

34

51

46

52

57

57

56

55

11

Япония

84

81

56

55

53

55

56

54

12

Туркия

24

36

60

71

75

81

84

51

13

Ўзбекистон

5,5

6,4

6,8

8,2

8,5

8,9

9,2

11

Дунё миқёсига нисбатан Ўзбекистонда (фоизда)

0,56

0,39

0,20

0,20

0,21

0,22

0,22

0,27

Бошқа давлатлар

529,5

542,6

769,7

795,8

769,5

781,1

784,8

903

Дунё миқёсида

1160

1660

3325

4100

4100

4050

4100

4100

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 202

1

йил 2

-

сон

92

2-

жадвалдан кўриниб турибдики, жа

-

ҳонда йирик цемент ишлаб чиқрувчи давлат
Хитой Халқ Республикаси 1990 йилда дунёда

жами ишлаб чиқарилган цементни 18,1%,

2019 йилда 53,6

% ишлаб чиқарган, Ветнам

Республикаси 1990 йил 0,2

%, 2019 йилда

2,3

%ни ташкил қилиб, қарийиб 32 баробарга

ишлаб чиқаришни оширган.

Ўзбекистон Республикаси 1990 йилда

5,5 млн. тонна, 2019 йилда 11 млн. тонна,

2020 йилда эса,

14,5 млн. тоннага ошириб,

1990 йилга нисбатан 2,6 баробарга оширишни

режалаштирган. 2019 йилда 69,0% қуруқ ва
31,0 фоизи хўл усулда, 2020 йилда 76,0% қу

-

руқ ва 24

% хўл усулда цемент ишлаб

чиқа

-

ришни ташкил этган.

Дунё мамалакатлари ичида цементни

янги технология асосида, яъни, 100 фоиз қу

-

руқ усулда ишлаб чиқарадиганлар қаторига

Хитой Халқ Республикаси, Франция, Герма

-

ния, Швейцария Япония давлатларини келти

-

риш мумкин.

Шу боисдан, ТМЗ таркибини тўғри таҳ

-

лил қилиш ва ундан оптимал даражада фой

-

даланиш мақсадида, уларнинг таркиби, сал

-

моғи ва мураккаблигининг ўзгаришига эъти

-

бор қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз.

Хусусан, хорижлик иқтисодчи олимлар

Р.Хермансон ва Ж.Эдвард “Компания ва фир

-

малар

томонидан молиявий ҳолат барқарор

-

лигини баҳолашда ТМЗдан самарали

фойда

-

ланиш, уларнинг асосий фаолият турига ёки
маҳсулотларнинг турига эътибор қаратиш

керак”, деб ҳисоблайди [2]. Уларнинг фикрига

кўра, ишлаб чиқариш соҳасида айланма маб

-

лағлар, жумладан товар

-

моддий захиралар

миқдори одатда катта улушга эга бўлади. Шу

сабабли, активларнинг айланиш коэффициен

-

ти ва активлар билан боғлиқ бўлган бошқа
молиявий коэффициентларни таҳлил қилиш

-

да ҳар бир корхонанинг асосий фаолият тури
ёки товар

-

моддий захираларнинг турини

ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу
фикрдаги асосий эътиборни молиявий ҳолат

-

га баҳо беришда молиявий коэффициентлар

-

ни компаниянинг асосий фаолият турига боғ

-

лиқ равишда ҳисоблашга қаратилиши хусуси

-

даги хулосаси ўринли ва муҳим амалий аҳа

-

мият касб этади.

Бизнинг фикримизча, ушбу фикр тўғри

талқин қилинган ва ҳақиқатдан ҳам актив

-

ларнинг айланиш коэффициентини ҳисоб

-

лашда товар

-

моддий захираларнинг миқдори

муҳим аҳамиятга эга.

Халқаро тажрибага эътибор қаратади

-

ган бўлсак, Ю.Бригхэм ва М.Эрхардтларнинг
фикрига кўра, компанияларнинг молиявий

ҳолатини аниқлашда жорий ликвидлилик,

айланувчанлик ва рентабеллик коэффици

-

ентлари барқарорлиги таъминлаш ҳамда

қимматли қоғозлар портфелидаги риск ҳамда
даромадлилик ўртасидаги мутаносибликка

эришиш муҳим аҳамият касб этади[3]. Бу
иқтисодчи

-

олимларнинг хулосасига кўра, ху

-

сусий секторларнинг молиявий ҳолати барқа

-

рорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар баҳо

-

ланганда уларни ўртача тармоқ кўрсаткичла

-

ри билан таққослаш ҳар доим ҳам реал ҳолат

-

ни баҳолаш имконини бермайди. Олимлар
фикрини янада ривожлантириш асосида шун

-

дай хулосага келиш мумкин. Яъни, шундай
компания ва хусусий секторлар борки, улар

-

нинг молиявий кўрсаткичлари ўртача тармоқ

даражасидан паст бўлсада, бозорда муваффа

-

қиятли фаолият олиб борди. Аксинча, айрим

хусусий секторларнинг молиявий ҳолат кўр

-

саткичлари ўртача тармоқ даражасидан сези

-

ларли даражада юқори бўлиши мумкин, аммо
уларнинг бозордаги фаолияти ҳам муваффа

-

қиятли бўлиб, молиявий ҳолати барқарор ҳи

-

собланади, активларнинг фойдалик даражаси

юқори бўлади.

Ушбу масалада проф.

М.Пардаев томони

-

дан молиявий таҳлилдаги муҳим кўрсаткич

-

лардан бири –

айланма маблағларни ифода

-

ловчи кўрсаткичлар тизимига алоҳида урғу
берилган. Бунда, айланма маблағлар таркиби

-

да товар

-

моддий захираларни ҳисобга олиб,

кўрсаткичлар тизимини қуйидагича:

-

айланма маблағлар ҳолатини ифода

-

ловчи кўрсаткичлар;

-

айланма маблағлар билан таъминлан

-

ганликни ифодаловчи кўрсаткичлар сифати

-

да ифодалаб беради [4].

Шуни таъкидлаш керакки, харажатлар

таркибида ТМЗ салмоқли қисмини ташкил

этадиган саноат корхоналарида ушбу хара

-

жатларга катта эътибор бериш керак

деб ўй

-

лаймиз.

Халқаро амалиётни ўрганиш шуни кўр

-

сатадики, корхоналарда молиявий стратегия
молиявий режалаштиришдан ташқари, мо

-

лиявий қарорлар қабул қилиш мезонларини,

айланма капиталнинг асосий элементларини
бошқариш, иқтисодий ва сиёсий рискларнинг

корхона молиявий фаолиятига таъсирини
баҳолаш ва уларни камайтиришга қаратилган

чора

-

тадбирларни қамраб олади.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 202

1

йил 2

-

сон

93

Товар

-

моддий захиралар

таҳлилини

ўтказиш кўп қиррали ва мураккаб жараён
бўлиб, уни ташкил қилишда қуйидагиларни

бажариш талаб этилади:

-

товар

-

моддий захиралар бўйича абсо

-

лют ва нисбий кўрсаткичлар ўртасидаги ало

-

қаларни аниқлаш ва таҳлил жараёнида улар

-

дан биргаликда фойдаланиш

;

-

товар

-

моддий захиралар бўйича ҳам

-

ма фойдаланаётган кўрсаткичларни бир хил

ва асосланган усулда аниқлаш;

-

молиявий ҳолат таҳлилида, товар

-

моддий захиралар кўрсаткичларини бошқа
корхоналар, ўртача тармоқ илғор корхоналар

кўрсаткичлари билан таққослаш;

-

товар

-

моддий захиралар молиявий

таҳлилида корхоналарнинг умумий молиявий
ҳолатига таъсир қилувчи омилларни таҳлил

этиш;

-

товар

-

моддий захиралар молиявий

таҳлилини самарали ўтказиш учун керакли

маълумотларни олиш ва бу борада бирламчи
бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фой

-

даланиш;

-

товар

-

моддий захираларнинг молия

-

вий таҳлили якунлари асосида молиявий ҳо

-

латни яхшилаш чораларини ўз вақтида амал

-

га ошириш;

-

комплекс молиявий таҳлил ўтказилиб,

унда молиявий ҳолатнинг ҳамма шакл ва
йўналишларини ифодалаш;

-

молиявий ҳолат таҳлили якунлари бў

-

йича корхона бошқарув фаолиятини такомил

-

лаштириш;

-

товар

-

моддий захиралар таҳлилида

барча йиғилган ва умумлаштирилган маълу

-

мотлар асосида керакли кўрсаткичлардан
фойдаланиб, бу кўрсаткичларнинг асослили

-

гини тегишли усуллар ёрдамида аниқлаш.

Демак, товар

-

моддий захираларни таҳ

-

лил қилиш, кенг миқёсда ва аниқ вазифалар

-

ни бажариш учун ўтказилади. Унда таҳлил

-

нинг анъанавий усуллари билан бирга, кенг
тарзда статистика усули, маълумотларни йи

-

ғиш ва yмyмлaштиpиш, статистик кузатиш

-

ларни ўтказиш, абсолют, нисбий, ўртача, ди

-

намик кўрсаткичлардан фойдаланиш, дина

-

мик қаторлар, иқтисодий нндекслар тизими,

омиллараро корреляция алоқаларни аниқлаш

жадвал ва чизма тизими усулларидан фойда

-

ланилади.

Товар

-

моддий захираларни таҳлилида

муҳим масалалардан яна бири унинг айлани

-

шини таққослаш орқали айланиш коэффи

-

циенти ва молиявий коэффициентларини кў

-

риб чиқиш лозим. Ушбу мақсадда цемент иш

-

лаб чиқариш соҳасида активларнинг хусу

-

сиятларидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қи

-

линиши лозим. Цемент ишлаб чиқарувчи кор

-

хоналарда айланма маблағлар, шу жумладан,
товар

-

моддий захиралар ўртача 18

-

21 фоизни

ташкил

қилади. Шу сабабли, айланма маблағ

-

ларнинг айланиш коэффициентини ҳисоблаш

таҳлилнинг асосий вазифаларидан бири ҳи

-

собланади. Цемент ишлаб чиқариш корхона

-

ларда молиявий коэффициентларни, жумла

-

дан, товар

-

моддий захиралар билан боғлиқ

молиявий коэффициентларни корхонанинг
асосий фаолият турига боғлиқ равишда ҳи

-

соблаш хусусидаги хулосаси ўринли ва муҳим
амалий аҳамият касб этади. Товар

-

моддий за

-

хираларнинг айланиш коэффицентини ҳисоб

-

лашда активлар, жумладан, оҳактош, гел туп

-

роқ, гипслар миқдорини таҳлил

қилиш ва

уларни самарали фойдаланишни аниқлаш
лозим.

Ушбу масалада Россиялик иқтисодчи

В.Савчукнинг фикрига кўра, молиявий коэф

-

фициентларни қўллашда товар

-

моддий захи

-

раларнинг турини ҳисобга олиш, шу жумла

-

дан, тайёр маҳсулот ва товарлар хусусида
фикр билдирган. Бунинг сабаби шундаки, ҳар

қандай корхона тушумининг асосий қисмини
асосий фаолияти маҳсули бўлган тайёр маҳсу

-

лотларни

сотишдан оладиган фойда ташкил

қилади. У корхоналарнинг молиявий барқа

-

рорлигини таъминлашда харажатларни бош

-

қариш бирламчи аҳамият касб этади, деб

ҳисоблайди ва харажатларни бошқаришнинг

CVP (Cost

volume

profit)

“Харажат

-

даромад

-

фойда” тизимидан фойдаланишнинг афзалли

-

гини асослаб берган. Унинг ҳисоб

-

китоблари

-

га кўра, корхонанинг рентабеллиги 15 фоиз

бўлган шароитда харажатларни 6 фоизга қис

-

қариши фойдани 33 фоизга ошириш имкони

-

ни беради[5]. Албатта, иқтисодчи олимнинг
фикри ўринлидир.

Бундан ташқари, цемент ишлаб чиқа

-

рувчи корхоналарда товар

-

моддий захиралар

билан таъминланганлик таҳлилида айланув

-

чанлик ва рентабеллик кўрсаткичлари аниқ

-

лаш муҳим ҳисобланади.

Шунингдек, чет эллик иқтисодчилар

Ю.Бригхэм ва М.Эрхардтларнинг фикрига

кўра, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш
хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг

молиявий ҳолати, жумладан: 1. Хом ашё мате

-

риаллари билан таъминланганлиги таҳлили;

2. Хом ашё материалларни жорий ликвидли

-

лик коэффициенти, айланиш коэффициенти

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 202

1

йил 2

-

сон

94

ва рентабеллик коэффициентларини ҳисоб

-

лаш таҳлилнинг асосий вазифаларидан бири

-

дир. Ушбу иқтисодчи олимларнинг фикрига

кўра, саноат ишлаб чиқаришда молиявий ҳо

-

латининг барқарорлигини тавсифловчи кўр

-

саткичларни баҳолашда уларни ўртача тар

-

моқ кўрсаткичлари билан таққослаш тўғри
хулоса қилиш имконини бермайди. Айрим

цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарда мо

-

лиявий ҳолат таҳлили ўртача тармоқ даража

-

си билан таққосланишида, уларнинг сезилар

-

ли даражада юқори эканлигини кўриш мум

-

кин. Лекин иқтисодиётни эркинлаштириш
шароитида молиявий ҳолатнинг барқарорли

-

гини таҳлили ва активларнинг фойдалилик
коэффициенти даражаси юқори бўлади [3].

Бизнинг фикримизча, бунинг сабаби

шундаки,

1)

корхонанинг молиявий барқарорли

-

гини тавсифловчи муҳим кўрсаткич бўлган
молиявий левераж коэффициентини ҳисоб

-

лаш зарурияти вужудга келади;

2)

кейинги масала корхонани қарз юки

коэффициентини

таҳлили

ҳисобланади.

Бунда қисқа муддатли мажбуриятларини

қамраб олиш даражаси таҳлил қилинади;

3)

саноат ишлаб чиқаришда жорий лик

-

видлилик коэффициентини алоҳида кўрса

-

тиш зарурияти вужудга келади.

Фикримизча, цемент ишлаб чиқарувчи

корхоналарнинг жорий ликвидлилик коэффи

-

циенти унинг жорий даврдаги молиявий бар

-

қарорлигини белгилайди. Шу сабабли, ушбу

коэффициент корхонанинг қисқа муддатли

мажбуриятларини жорий активлар билан
таъминланишни кўрсатади.

Жаҳон тажрибасида молиявий страте

-

гик бошқарув жараёнида молиявий режалаш

-

тиришдан ташқари, менежерлар томонидан
молиявий бошқарув қарорларини қабул қи

-

лиш

мезонларини таҳлил қилиш ва асосий

харажат элементларини бошқариш, иқтисо

-

дий рискларни хўжалик юритувчи субъект

-

нинг молиявий фаолиятига таъсирини баҳо

-

лаш ва уларни камайтириш бўйича тадбир

-

ларни белгилаш

лозим.

Таҳлиллар натижаси товар

-

моддий за

-

хираларни таҳлил қилишда қуйидаги кўрсат

-

кичларни тўғри аниқлаш мақсадга мувофиқ

деган хулосага келинди:

-

товар

-

моддий захираларни холатини

ифодаловчи кўрсаткичларни таҳлил қилиш;

-

товар

-

моддий захиралар билан таъ

-

минланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар

-

ни таҳлил қилиш;

-

товар

-

моддий захиралар самарадорли

-

гини ифодаловчи кўрсаткичларни таҳлил
қилиш.

Товар

-

моддий захиралар ҳолатини ифо

-

даловчи кўрсаткичлар таҳлилига қуйидагилар
киради

:

-

товар

-

моддий захираларнинг умумий

суммаси. Мазкур кўрсаткични ҳисоблашда

маълумотлар корхона бухгалтерия баланси

(1-

шакл)нинг 140

-

сатридан олинади;

-

товар

-

моддий захираларнинг айланма

маблағлардаги улуши. Ушбу кўрсаткич корхо

-

на бухгалтерия баланси (1

-

шакл)нинг 140

-

сатридаги маълумотларни баланснинг 390

-

сатридаги маълумотларга бўлиш йўли билан
аниқланади;

ТМЗ

а

.

м

.

у

=

ТМЗ

ЖА

-

товар

-

моддий захираларнинг умумий

маблағлардаги улуши. Ушбу кўрсаткич корхо

-

на бухгалтерия баланси (1

-

шакл)нинг 140

-

сатридаги маълумотларни баланснинг

400-

сатридаги маълумотларга бўлиш йўли билан

аниқланади;

ТМЗ

у

.

м

.

у

=

ТМЗ

ЖА

Ушбу формулалардан фойдаланиш то

-

вар

-

моддий захираларни оптимал қолдиқла

-

рини аниқлаш ва улардан самарали фойдала

-

ниш имкониятини яратади.

Товар

-

моддий захиралар билан таъмин

-

ланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар таҳ

-

лилида

эса, товар

-

моддий захираларнинг

сиғими, яъни 1 сўмлик сотилган маҳсулот

-

ларга қанча товар

-

моддий захираларнинг тўғ

-

ри келиши, товар

-

модий захираларнинг ҳақи

-

қий миқдори билан таъминланганлик коэф

-

фициенти ва 1 сўмлик асосий воситаларга
тўғри келадиган ТМЗлар миқдори киради.

Товар

-

моддий

захиралар

сиғимини

аниқлашнинг ахборот манбаи сифатида иш

-

латиладиган маълумотлар бухгалтерия ба

-

ланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги

ҳисоботдан олинади

(2-

шакл 010 сатр / 1

-

шакл, 140 сатр)

:

ТМЗ

сиғ

=

СМ

ТМЗ

х

Товар

-

моддий захираларнинг 1 сўмлик

асосий воситаларга тўғри келадиган миқдо

-

рини аниқлаш учун зарурий маълумотлар

бухгалтерия балансидан олинади

(1-

шакл 010

сатр /1

-

шакл, 140 сатр)

:

ТМЗ

1

сўм

.

а

.

в

.

=

АВ

ў

.

й

.

қ

.

ТМЗ

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 202

1

йил 2

-

сон

95

Товар

-

моддий захиралар самарадорлиги

-

ни ифодаловчи кўрсаткичларни таҳлил қи

-

лишда

қуйидаги кўрсаткичлар ҳисоб

-

китоб

қилинади:

-

товар

-

моддий захираларнинг айланув

-

чанлик тезлиги. Ушбу кўрсаткични ҳисоблаш

-

да бухгалтерия баланси ва молиявий натижа

-

ларни шакллантириш бўйича ҳисоботлардан

маълумотлар олинади:

ТМЗ

а

.

т

.

=

(

ТМЗ

ў

.

й

.

қ

.

∗ 360)

С

с

.

м

.

х

.

-

товар

-

моддий захираларнинг айланув

-

чанлик коэффициенти. Ушбу кўрсаткични ҳи

-

соблашда сотилган маҳсулот ҳажми олинади:

ТМЗ

а

.

коэ

.

=

С

с

.

м

.

х

.

ТМЗ

ў

.

й

.

қ

.

-

товар

-

моддий захираларнинг рента

-

беллиги. Мазкур кўрсаткич ҳисоб

-

китоб қи

-

линганда корхонанинг соф фойдаси кўрсат

-

кичидан фойдаланилади:

Р

тмз

=

СФ

ТМЗ

ў

.

й

.

қ

.

-

товар

-

моддий

захираларнинг фойда

-

лиги. Мазкур коэффициентни ҳисоблашда

маҳсулот сотишдан ялпи молиявий натижа

суммаси ҳисобга олинади:

ТМЗ

ф

=

ЯФ

ТМЗ

ў

.

й

.

қ

.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, иқтисо

-

дий адабиётлардаги турлича ёндошувлар уш

-

бу соҳани ривожлантиришга қаратилганли

-

гини кўришимиз мумкин. Шу сабабли, ушбу
усулни қурилиш материаллари ишлаб чиқа

-

рувчи корхоналарда ТМЗларни таҳлил қи

-

лишда қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб,

товар

-

моддий захираларни таҳлил қилиш

услубиётини такомиллаштириш бўйича қуйи

-

даги таклифларни бериш ўринли деб то

-

пилди:

биринчидан,

товар

-

моддий захиралар

самарадорлигини ҳисоблашда коэффициент

-

лар қаторига унга сарфланган харажатлар
бўйича кўрсаткичларни ҳам киритиш лозим

деб ҳисоблаймиз. Бу кўрсаткични қуйидаги
формула ёрдамида аниқлаш тавсия этилади:

ТМЗ

т

=

Т

з

С

м

Бу ерда,

ТМЗ

т

-

товар

-

моддий захирала

-

ри таннархи самараси,

Т

з

-

товар

-

моддий

захиралар,

С

м

-

сотилган маҳсулот таннархи.

Ушбу кўрсаткичларни молиявий ҳисобот маъ

-

лумотларига боғлайдиган бўлсак, қуйидаги
кўриниш олади:

ТМЗ

т

= (1-

шакл, 140

-

сатр/

2-

шакл, 020 сатр). Таклиф этилаётган кўрсаткич

1 сўмлик харажатга тўғри келадиган товар

-

моддий захиралари миқдорини ифодалайди.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, товар

-

модий

захираларни таҳлил қилишда, ушбу

кўрсаткичнинг киритилиши ёки ундан фойда

-

ланиш, келгусида маҳсулот таннархига кири

-

тиладиган харажатларни камайтириш йўлла

-

рини қидириб топиш ва ички резервларни
ишга солиш имкониятини яратади.

Иккинчидан

,

товар

-

моддий захиралари

сиғимини ҳисоблашда маҳсулот сотишдан ту

-

шум кўрсаткичига эмас, балки ялпи

фойдага

нисбатан самарадорлигини ҳисоблаш тавсия

этилади. Бу кўрсаткич ҳозиргача амалиётда
товар

-

моддий захираларни самарадорлигини

аниқлашда қўлланилади. Бизнинг фикримиз

-

ча, бу кўрсаткични товар

-

моддий захиралари

билан таъминланганлик кўрсаткичларини

аниқлашда фойдаланиш мақсадга мувофиқ

-

дир. Бу кўрсаткични қуйидаги формула ёрда

-

мида аниқлаш тавсия этилади:

ТМЗ

сиғ

=

Т

з

М

с

.

я

.

ф

Бу ерда,

ТМЗ

сиғ

-

товар

-

моддий захира

-

ларнинг ялпи фойдага нисбатан сиғими,

Т

з

-

товар

-

моддий захиралари,

М

с

.

я

.

ф

-

маҳсулот

(товар, иш ва хизмат)лар сотишнинг ялпи
фойдаси (зарари)

.

Тавсия этилаётган кўрсаткичлар молия

-

вий ҳисоботларнинг тегишли моддаларидан

олинади: ТМЗ

яф

= (1-

шакл, 140

-

сатр /2

-

шакл,

030 сатр). Таклиф этилаётган кўрсаткич 1

сўмлик ялпи фойдага тўғри келадиган товар

-

моддий захира миқдорини ифодалайди.

Фикримизча, таҳлил натижалари шуни

кўрсатмоқдаки, ялпи фойдага нисбатан то

-

вар

-

моддий захираларнинг сиғимини

аниқ

-

лаш, кўпроқ ҳаққоний натижани беради. Саба

-

би, маҳсулот сотишдан тушум кўрсаткичи бу

умумий кўрсаткич бўлиб, таннархни ҳосил
қилувчи харажатлар муҳим ҳисобланади.

Сотилган махсулотга нисбатан товар

-

моддий

захираларни ҳисоб

-

китоб

қилиш уларни айла

-

нувчанлик кўрсаткичига хосдир. Биз таклиф
қилган усул эса, ҳар бир сўмга (таннархни че

-

гирган ҳолда) тўғри келадиган товар

-

моддий

захираларни аниқлаш имконини беради.

Учинчидан

,

товар

-

моддий захиралар

-

нинг айланиш тезлигини аниқлашда, улар

-

нинг ўртача йиллик

қиймати 360 кунга

кў

-

пайтириш билан ҳисоб

-

китоб қилинади. Бу

ерда савол туғилади, нима учун 360 кун нега

365 кун эмас. Бироқ, меҳнат кодексида корхо

-

наларда иш куни 360 кун этиб белгиланмаган.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 202

1

йил 2

-

сон

96

Бизнинг фикримизча, корхоналар ушбу

кўрсаткични қўллаётганда

ишлаган иш кун

-

ларидан келиб чиқиб белгилаши ёки иш ку

-

нини аниқлашнинг имкони бўлмаса, умумий

ҳолда йилнинг якшанба кунлари чегирилган
ҳолда 313 (312) кун олиниши мақсадга муво

-

фиқдир. Таклиф этилган ушбу тартиб бўйича
таҳлил қилинганда, қуйидаги натижаларга

эришилади:

А

тез

.

=

(

ТМЗ

ў

.

й

.

қ

.

∗360)

С

с

.

м

.

х

.

ёки,

А

тез

.

=

(

ТМЗ

ў

.

й

.

қ

.

∗ 312)

С

с

.

м

.

х

.

Агар корхонанинг ҳақиқатда ишлаган

кунлари ҳисоб

-

китоб қилинса, бу кўрсаткич

янада ижобий кўринишга эга бўлади.

Шундай қилиб, юқорида билдирилган

таклиф ва тавсияларимизни

қурилиш мате

-

риаллари

ишлаб чиқарувчи корхоналарда то

-

вар

-

моддий захиралар таҳлилини ташкил қи

-

лишда, мавжуд ресурслардан самарали фойда

-

ланиш, ички резервларни аниқлаш, уларни
ишлаб чиқаришга жалб этиш ҳамда фаолияти

узлуксизлиги таъминлашга кенг имконият
яратади деб ҳисоблаймиз.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати

:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. –

Т., 2020

йил 28 декабрь.

2.

Hermanson, Roger H. Accounting: a business perspective /Roger H. Hermanson, James Don Edwards, Michael W.

Maher. 6th ed., Irwin, Printed in the USA, 1995. 926 p.

3.

Бригхэм Ю., Эрхардт М. Финансовый менеджмент. Пер. с англ. –

СПб.: Питер, 2009. –

С. 118

-132.

4.

Пардаев

М.Қ. ва бошқ. Молиявий таҳлил. Т.: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси”, 1999. 368 б.

5.

Савчук В.П. Управление финансами предприятия. Монография. –М.: БИНОМ. Лаборатория знаний, 2011

.

–С.

179.

6.

“Ўзқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги йирик цемент ишлаб чиқарувчи

корхоналарнинг

молиявий ҳисоботи маълумотларидан олинди.

7.

https:// /w3.unece.org

сайти маълумотлари асосида ишлаб чиқилган

ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО ВА ҲУДУДИЙ

КОНЪЮНКТУРАСИ: ЖОРИЙ ҲОЛАТ

ТАҲЛИЛИ

Абдуллаева Севарахон Хасановна

-

Фарғона политехника институтининг докторанти

Аннотация.

Тўқимачилик

саноати маҳсулотлари юқори қўшилган қиймат даражасига эга, валюта тушуми

учун қулай, мамлакат бюджетининг даромад қисмини шакллантирадиган ҳамда ижтимоий дастурларни амалга
ошириш манбаларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, ушбу саноат тармоқ аҳолини иш жой ва даромад билан
таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади. Шунга кўра, тўқимачилик саноатининг мамлакат иқтисодиётини
ривожлантиришдаги ўрнини эътиборга олган

ҳолда соҳа кўрсаткичларини таҳлил этиш асосида ундаги мажуд, аммо

фойдаланилмаган имкониятларни аниқлаш зарур ҳисобланади.

Таянч сўзлар

:

тўқимачилик саноати, мамлакатларнинг экспорт таркиби, етакчи мамлакатлар, инновацион

ва сифатли дизайн, калава

-

ип импорти

Аннотация.

Продукция текстильной промышленности имеет высокий уровень добавленной стоимости,

удобна для валютных поступлений, составляет часть доходов бюджета страны и является одним из источников
реализации социальных программ. Эта отрасль также играет важную роль в обеспечении людей рабочими местами
и доходами. Соответственно, учитывая положение текстильной промышленности в развитии экономики,
необходимо определить основные, но неиспользуемые возможности в ней на основе анализа показателей отрасли.

Ключевые слова

:

текстильная промышленность, структура экспорта стран, страны

-

лидеры,

инновационный и качественный дизайн, импорт пряжи.

Annotation.

Textile industry products have a high level of added value, are convenient for foreign exchange earnings,

make up part of the country's budget revenues and are one of the sources of social programs. This industry also plays an
important role in providing people with jobs and income. Accordingly, taking into account the position of the textile industry in
the development of the economy, it is necessary to determine the main, but unused opportunities in it based on the analysis of the
industry indicators.

Key words:

textile industry, export structure of countries, leading countries, innovative and high-quality design, import

of yarn.

Кириш

.

Енгил саноат жаҳон саноат маж

-

муасининг етакчи тармоқларидан бири ҳи

-

собланади. Жаҳон ялпи маҳсулотининг

қарийб 6 фоизи, саноат мажмуасида банд

бўлганларнинг еса 14 фоиздан ортиғи унинг
ҳиссасига тўғри келади.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. - Т, 2020 йил 28 декабрь.

Hermanson, Roger Н. Accounting: a business perspective /Roger H. Hermanson, James Don Edwards, Michael W. Maher. 6th ed., Irwin, Printed in the USA, 1995. 926 p.

Бригхэм Ю., Эрхардт M. Финансовый менеджмент. Пер. с англ. - СПб.: Питер, 2009. - С. 118-132.

Пардаев M.R. ва бош% Молиявий та^лил. Т.: "Иуписодиёт ва хуфц дунёси”, 1999.368 б.

Савчук В.П. Управление финансами предприятия. Монография. -М.: БИНОМ. Лаборатория знаний, 2011. -С. 179.

"Узкурилишматериаллари" уюшмаси таркибидаги йирик цемент ишлаб чицарувчи корхоналарнинг молиявий х,исоботи маълумотларидан олинди.

https://Zw3.unece.org сайти маълумотлари асосида ишлаб чицилган

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов