Қиёсий адабиётшунослик:Юртимизда жаҳон адабиёти таълими мазмунига бир назар

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
169-170
37
18
Поделиться
Мухаммадджон, Х., & Эшкобил, В. (2020). Қиёсий адабиётшунослик:Юртимизда жаҳон адабиёти таълими мазмунига бир назар. Иностранная филология: язык, литература, образование, (1 (74), 169–170. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1351
Холбеков Мухаммадджон, Самаркандский государственный институт иностранных языков

д.ф.н., профессор

Вали Эшкобил, Самаркандский государственный институт иностранных языков

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети “Жаҳон адабиёти” кафедраси мудири, профессор Гулноз Холлиеванинг жорий йилда “Академнашр” нашриёти томонидан чоп этилган “Қиёсий адабиётшунослик” ўқув қўлланмаси, афсуски, юртимиз олий таълим тизимида долзарб бўлган адабиёт назарияси, чет эл адабиёти тарихи каби олий таълим тизимимизда муайян даражада ўрганилаётган соҳаларнинг унутилаёзган ўта муҳим аспектига бағишланган.

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  

№1, 2020 йил 

 

 

169 

 REVIEW                                                                                                       ТАҚРИЗ 

 

ҚИЁСИЙ АДАБИЁТШУНОСЛИК: 

Юртимизда жаҳон адабиёти таълими мазмунига бир назар 

 

Ўзбекистон  Давлат  жаҳон  тиллари  университети  “Жаҳон 

адабиёти”  кафедраси  мудири,  профессор  Гулноз  Холлиеванинг  жорий 
йилда  “Академнашр”  нашриёти  томонидан    чоп  этилган  “Қиёсий 
адабиётшунослик”  ўқув  қўлланмаси,  афсуски,  юртимиз  олий  таълим 
тизимида долзарб бўлган адабиёт назарияси, чет эл адабиёти тарихи каби 
олий таълим тизимимизда  муайян  даражада  ўрганилаётган  соҳаларнинг 
унутилаёзган 

ўта 

муҳим 

аспектига 

бағишланган. 

Қиёсий 

адабиётшунослик  ёки  компаративистика  соҳаси  худди  адабиёт 
назарияси,  тарихи  ва  адабий  танқид  каби  адабиётшунослик  фанининг 
жуда  зарур  ва  муҳим  бўлими  сифатида  ўтган  асрларда  вужудга  келган, 
унинг предмети, вазифалари  ва методологияси бундан юз йиллар олдин 
тўлиқ  шаклланган  ҳамда  ривожланган  мамлакатлар  таълим  тизимида 
ўқув  жараёнига  татбиқ  этилган.  Англия  ва  Германияда  бу  фанни 

ўқитилиш  тарихи  бир  неча  асрлардан  буён  узлуксиз  давом  этиб  келмоқда.Собиқ  шўролар 
тузимида  Н.Конрад  (“К  вопросу  о  литературных  связах:  Запад  и  Восток”),  А.Веселовский 
(“Историческая  поэтика”),  А.Жирмунскийларнинг  (“Сравнительное  литературоведение”) 
машҳур  асарлари  вақти-вақти  билан  жамият  сиёсий  ҳаётидаги  ижобий  ўзгаришлар 
замонларида,  дейлик  ўтган  асрнинг  60-йилларидаги  “Илиқлик  даврида”  ёки  90-йиллар 
бошида миллий озодликка эришилган пайтларда, жадал қайта нашр этилиб, ўқув жараёнига 
татбиқ  қилинганлиги,  шу  йўналишда  илмий-тадқиқотлар  олиб  борилганлиги  ва  тез  орада 
қизиқиш  сўниб,  Ўзбекистонда  ўқув  дастурларидан  чиқарилганлигини  кузатиш  мумкин. 
Бунинг  асосий  сабаби,  аввало,  фаннинг  мазмунан  ўта  ижтимоий  муҳимлиги  ва  аҳамияти 
билан белгиланган бўлса, “унутилишига” сабаб турли хорижий мамлакатлар адабиётларини 
миллий  адабиётлар  билан  қиёсий-типологик планда  ўрганилиши,  турли  мамлакатлар  билан 
илмий-адабий  алоқаларга  киришиш    тақозо  этилганлиги  билан  белгиланади.  Маълумки, 
сиёсий-мафкуравий  жиҳатдан  “ёпиқ”  бўлган  мамлакатлар  буни  унчалик  хоҳлашмаган.  Шу 
сабабли, қиёсий адабиётшунослик ёки компаративистика ўқув жараёнига гоҳ татбиқ этилган, 
гоҳ чиқариб ташланган, худди сиёсатшунослик фани каби. Ҳолбуки, ривожланган, айниқса, 
бугунгидек  глобаллашув  жараёнида  ҳар  томонлама  халқаро  ҳамкорликка  интилаётган 
жамиятлар учун бу фаннинг аҳамияти нечоғлик муҳимлигини гапириш ортиқча бўлади. Зеро, 
чиндан  ҳам  турли  минтақаларда  яратилган  адабиёт  ва  маданият  ҳодисаларини  қиёсий 
ўрганиш нафақат фойдадан ҳоли бўлмайди, балки турли халқлар ўртасида барча соҳалардаги 
дўстона ҳамкорликлар учун зарурий эҳтиёж ҳамдир. 

Тийран фикрли олима Гулноз Холлиева ўз китобида тўғри таъкидлаганидек, аксарият 

ривожланган  мамлакатларда  қиёсий  адабиётшунослик  фанининг  дарсликлари  яратилган, 
адабий  компаративистиканинг  турли  жиҳатларига  оид  жиддий  тадқиқотлар  яратилиб  
келинмоқда.  Аммо,  ўзбек  адабиётшунослигида  бу  борада  ҳануз  дарслик  яратиш  тугул, 
қиёслаш  методи  назарияси,  методологияси  ва  амалий  методлари  ишлаб  чиқилмаган. 
Муаллиф ўринли таъкидлаганидек, бу соҳада энди илк қадамлар қўйилмоқда, А.Қосимов ва 
бошқаларнинг  ҳаммуаллифликдаги  ўқув  қўлланмаси,  Д.Баҳронованинг  испан  тилида  чоп 
этилган  асарлари  пайдо  бўлди.  Афсуски,  ҳамон  яратилаётган  ва  ҳимоя  қилинаётган  ўнлаб 
диссертацияларнинг  хулосалари,  натижалари  умумлаштирилмасдан    қолиб  кетмоқда 
(фаннинг ишлаб чиқариш, бу ерда, таълим соҳаси билан узилиши кузатилади), улар орасида 
ҳали  назарий  жиҳатдан  мустаҳкам  ишланмаган  қиёсий  методга  таянилган  ҳолда  ҳимоя 
қилинаётган хом ишлар ҳам учрайди. Минг таассуфлар бўлсинким, 90-йиллар бошларида бу 
борада  Самарқандда  бошланган  эътиборга  молик  тизимли  ишлар,  тадқиқотлар, 


background image

Хорижий филология  

№1, 2020 йил 

 

 

170 

диссертациялар  ҳимояси  борасидаги  мақсадли  сайъи-ҳаракатлар  ўша  пайтлардаги  мавжуд 
турли  бюрократик  тўсиқлар  сабабли  тўхтаб  қолган    эди.  Зеро,  профессор  Муҳаммаджон 
Холбековнинг  “Ўзбек-француз  адабий  алоқалари  (таржима,  танқид  ва  идрок  аспектида)”ги 
докторлик”,  К.  Мустаевнинг  ўзбек  ва  француз  эпосларини  қиёсий  ўрганишга, 
Д.Алимованинг  ўзбек-тожик  адабий  алоқалари  таҳлилига,  О.Рустамовнинг  француз-ўзбек 
ҳамда  бошқа  адабиётларни  қиёсий  ва  таржимаси  таҳлили  аспектида  ёқланган  номзодлик 
диссертациялари,  компаративистика  муаммоларига  бағишланган  ўнга  яқин  чиройли 
тадқиқотларни мисол тариқасида таъкидлаб кўрсатиш мумкин. Умид қиламизки, юртимизда 
амалга  оширилаётган  ислоҳотлар  илм-фан  соҳасини  четлаб  ўтмайди,  йўл  қўйилган 
камчиликлар  бартараф  этиши  зарур.  Бунинг  учун  эса  юртимиздаги  хорижий  тилларни 
ўрганишга  йўналтирилган  олий  таълим  масканларида  (ЎзДЖТУ,  ТДШИ,  СамДЧТИ) 
ўқитилаётган чет эл адабиёти ёки тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти фанларини бир 
курсда,  бор-йўғи  70-80  соат  атрофида  ўқитиш  тажрибасига  барҳам  бермоқ  керак.  Ахир  бу 
миллий  адабиётшунослигимизга,  унинг  узвий  қисми  бўлган  қиёсий  адабиётшунослик  каби 
соҳаларига  нисбатан  эътиборсизлик  ва  масъулиятсизликнинг  ўзгинаси  эмасми?  У  ёки  бу 
хорижий  тил  филолог-мутахассиси  тўрт  йил  ўқиса-ю,  бир  семестр  ёки  бир  курсдагина 
мутахассислик фани ҳисобланган тили ўрганилаётган мамлакат адабиёти тарихини ўрганса, 
бу  нима  деган  гап?  Кимлар  тузган  бу  мантиқсиз  ўқув  режаларни?  Режалаштирувчилар 
битирувчининг  олий  маълумот  тўғрисидаги  дипломига  у  ёки  бу 

чет  тили  ва  адабиёти 

ўқитувчиси

,  деб  ёзилишини  ўйлашмаганми?  Биз  ишонамиз,  муҳтарам  Президентимизнинг 

жорий  йилдаги  Мурожаатномасида  олий  таълимда  кераксиз  фанлар  икки  мартага 
қисқартирилади,  дея  таъкидлаганлари  амалда  ўз  ифодасини  топади.  Зеро,  кўрсатилган 
институтларда  ижтимоий  фанлар  800-900  соатлаб,  тўрт  курсгача  ҳам  ўтилади,  бу  эса  ҳар 
қандай  меъёрдан  ортиқ.  Ишонмасангиз,  режаларни  олиб  бир  ҳисоблаб  кўринг.  Ҳолбуки, 
бевосита мутахассислик фани ҳисобланган Антик адабиёт тарихи, Адабий танқид, Ҳозирги 
адабий жараён каби мумтоз адабиётшунослик соҳалари умуман режада ўз аксини топмаган. 
Қиёсий адабиётшунослик ҳам айрим институтларда энди жорий этила бошланди. Уларнинг 
ўрнига  Россия  олий  таълим  тизимида  ман  қилинган  валеология  ва  ҳаёт  хавфсизлиги  каби 
филология  мутахассислигига  дахли  бўлмаган,  мазмуни  мавҳум  ёхуд  меъёридан  ортиқ 
соатлар  ажратилган  ўнлаб  тушунарсиз  фанлар  жорий  этилган.  Уларнинг  ўрнига 
манбашунослик,  матншунослик,  ноширлик  ва  муҳаррирлик    иши  каби  соҳага  алоқадор 
фанларни  киритиш  мумкин-ку...  Бу  ҳақда  кўп  ва  кенг  мулоҳаза  билдириш  мумкин.  Ўз 
вақтида билдирган ҳам эдик, аммо бари бефойдалигича қолиб кетмоқда. 

Хулоса 

ўрнида 

шуни 

айтишимиз 

мумкинки, 

Г.Холлиеванинг 

“Қиёсий 

адабиётшунослик”  ўқув  қўлланмаси  филологлар  учун  ниҳоятда  зурур  қўлланма,  ундаги 
муайян  камчиликлари  тузатилиб,  мазмунни  янада  кенгайтириб,  янада,  катта  ададларда  чоп 
этишга эҳтиёж бор. 

 

Муҳаммаджон Холбеков, профессор, филология фанлари доктори  

Эшқобил Вали, СамДЧТИ катта ўқитувчиси 

 

 

 
 

 

 
 
 
 
 
 

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов