Хорижий филология
№3, 2020 йил
5
REPORTS МАҚОЛАЛАР
СЎЗ ЯСАШ ТИЗИМЛАРИ ҚИЁСИГА КОГНИТИВ ЁНДАШУВ
Сафаров Шахриѐр,
СамДЧТИ профессори
Калит сўзлар:
маданият, қиѐсий таҳлил, асимметрия, сўз ясаш, прототип,
когнивизм.
Тил
ва
маданиятнинг
ўзаро
муносабати тадқиқотчилар диққатини узоқ
пайтлардан буѐн жалб қилиб келаѐтган
масаладир. Ҳозирги пайтда етакчи ўринга
чиққан когнитивизм доирасида ҳам ушбу
масаланинг
муҳокамаси
янада
долзарблашиб бормоқда.
Миллий
маданият
ва
унинг
вакиллари учун мулоқот воситаси ролини
бажарадиган
тилни
ўзаро
боғловчи
тугунларнинг мукаммал ва кўпқатламлиги
борасида
билдирилиб
келинаѐтган
фикрларнинг турли–туманлиги барчага
маълум. Бизнингча, бу борадаги фикр–
мулоҳазаларни уч асосий гуруҳга
бирлаштириш
мумкин.
Биринчисига
биноан, тил маданиятни акс эттириши
таъкидланса, иккинчи гуруҳ вакиллари
инсонлар оламни ўз она тили қамровида
тақсимлайди
ва
идрок
этади
деб
ҳисоблайди. Мазкур талқиннинг пайдо
бўлиши В. фан Ҳумбольдт, Э. Сепир ва Б.
Уорфлар номлари билан боғлиқ бўлиб,
фанда ―лингвистик нисбийлик фарази‖
атамасини олган. Ниҳоят, учинчи ѐндашув
тилни маданий факт ѐки ―маданиятнинг
воқеланиш намунаси‖ сифатида қарашни
тарғиб қилади.
Санаб ўтилган талқинлар, қанчалик
бир–биридан фарқ қилмасин, ҳеч қачон
бири
иккинчисини
инкор
этмайди.
Аксинча,
уларнинг
барчасида
икки
мураккаб
семиотик
тизим–тил
ва
маданиятнинг ўзаро алоқаси ва бири–
иккинчисини тақозо этиши алоҳида
таъкидланади. Айнан ушбу ҳодисаларнинг
муштарак жиҳатлари, уларнинг ўзаро
таъсир даражасининг юксаклиги, ушбу
боғлиқлик ришталарининг кўлами сабаб–
оқибатларни аниқлашни қийинлаштиради.
Бошқача айтадиган бўлсак, тил ва
маданият бир–бири билан боғланиши
қандай ва нима воситасида боғланишини
давом этишига ишонмоқ даркор (қаранг:
Сафаров 2015: 287-335).
Мазкур муаммонинг тиллараро ва
маданиятлараро чоғиштирма тадқиқотлар
олиб борилаѐтганида янада долзарблашуви
муқаррар. Зотан, бу ҳолатда ягона бир
воқеликнинг
турли
тил
соҳиблари
томонидан ҳар хил идрок этилиши ва олам
лисоний манзарасининг турлича кўриниш
олишининг гувоҳи бўламиз. Атрофдаги
воқелик сиртдан айнан ўхшаш бўлган
тақдирда ҳам тил тизимида турлича акс
топиши мумкинлиги тез–тез кузатиб
турилади
ва
бу
олам
лисоний
манзарасининг асимметрик хусусият касб
этишига олиб келади. Натижада, маълум
лисоний– маданий жамоанинг миллий
хусусиятини намоѐн қилувчи тил тизими
ҳамда ақлий– идрок фаолияти ўртасидаги
муносабат шаклланади. Буларнинг барчаси
миллатнинг дунѐқараши доирасига киради.
Энг
муҳими,
олам
лисоний
манзарасининг
бундай
асимметрик
кўриниши
тил
тизимининг
барча
сатҳларига бир хилда хосдир ва бу яна бир
бор тилнинг яхлит тизимга эга қурилма
эканлигини тасдиқлайди. Тил сатҳларида
юзага
келадиган
ассиметриянинг
сабаблари лисоний ва нолисоний омиллар
билан боғлиқ ҳолда изоҳланади. Чунки,
ҳаракатчан тизим характерига эга бўлган
тил бир пайтнинг ўзида маданий факт ва
унинг
фаолият
воситаси
бўлаѐтиб,
жамиятда туғилган эҳтиѐж, ижтимоий
талабларга
ҳозиржавобдир.
Чамамда,
тиллардаги
у
ѐки
бу
сўз
ясаш
моделларининг ўта фаоллигини худди шу
Хорижий филология
№3, 2020 йил
6
―ҳозиржавоблик‖ билан изоҳлаш мумкин.
Масалан, ҳозирги инглиз тилида V+er ѐки
V+ing моделлари ҳеч қандай лексик–
грамматик чекловга эга эмас, улар
татбиқида ҳар қандай ўзакдан янги
дериватни ҳосил қилиш имкони мавжуд.
Худди шунингдек, лисоний ва нолисоний
эҳтиѐжнинг мавжуд бўлмаслиги инглиз
ҳамда
ўзбек
тилларида
род
категориясининг йўқолиши ѐки умуман
бўлмаслигига
сабаб
туғдирганлигига
ишониш мумкин.
Когнитив ѐндашувнинг лисоний
ҳодисалар изоҳини осонлаштирувчи усул
сифатида
кейинги
йилларда
тилшуносликнинг филология, морфология,
лексика, дискурс соҳаларига татбиқ
этилиши тил тизимини ―билимни тўплаш,
уни воқелантириш ҳамда изоҳлашнинг
когнитив
механизми‖
кўринишида
тасаввур
қилиш
имконини
яратади
(Кронгауз 2005: 195). Маълумки, сўз ясаш
тизими, бир томондан, воқеликни лисоний
тасвирлаш ва тавсифлашнинг муҳим
воситаси
бўлса,
иккинчи
томондан,
нолисоний омиллар билан яқин алоқада
бўлганлиги боис, тил ҳодисаларини
ижтимоий ҳамда лингвомаданий жиҳатдан
изоҳлашга қодир ҳисобланади. Шундай
экан, когнитив амалларнинг сўз ясаш
тизими таҳлилига татбиқи замонавий
тилшунослик тараққиѐти учун ўта муҳим
босқичдир.
Демак, ясама сўз ѐки ҳар қандай
дериватни лисоний тафаккур фаолият
―маҳсули‖,
шу
фаолият
оқибатида
яратилган ―асар‖ сифатида қараш лозим
бўлади. Ясама бирлик Г.Гегель таклиф
қилган учлик ―ижодкор субъект асар
истеъмолчи субъект‖ учлиги (Гегель 1977:
383)
доирасида
―маданий
белги‖
мундарижасига эга ҳодиса мақомида
қаралиши керак.
Бундай
талқинда
лексик
деривациянинг мажмуавий бирлиги бўлган
сўз ясаш уясини ажратиш муҳимдир.
Ушбу ҳолатда икки ѐки ундан ортиқ
тилдаги
муқобил
лексик–семантик
гуруҳларнинг деривацион, яъни янги
сўзлар ясаш имкониятлари қиѐсланади.
Ҳозирги пайтда мажмуавий кўринишдаги
сўз ясаш бирликлари лисоний когнитив
категориялар қаторига киритилиб, оламни
билишнинг
моделлаштириш
усули
мақомида қаралмоқда (Евсеева 2017: 94).
Моделлаштиришнинг ушбу усули асосида
тил ҳодисаларини тизимли равишда
тавсифлаш
имконини
берадиган
фреймларни ажратиш амалиѐти туради.
Шунингдек,
категориялаштириш
амалиѐтини ҳам инобатга олиш зарурати
мавжуд. Р. Лангаккернинг фикрича, тилни
―алгоритм
хусусиятидаги
лисоний
тузилмаларни тайѐр ҳолда яратувчи
механизм ҳолатида эмас, балки рамзлар
заҳирасига эга ҳодиса‖ сифатида қараш
маъқул экан (Лангаккер 1992: 16).
Шунга нисбатан, сўз уяси аъзолари
учун умумий бўлган дериватив маъно
қиѐсланаѐтган тиллар учун прототип, яъни
умумийдир ва бу бир хил турдаги уянинг
структур
тузилишига
асосланади.
Жумладан, инглиз, ўзбек ва рус тиллари
билиш феълларининг маъно жиҳатидан
яқинлиги (умумийлиги) ушбу тилларда сўз
ясаш уяларининг муқобиллашуви билан
изоҳланади.
Юқорида
эслатилган
билиш
феъллари умумий уяси инглиз ва ўзбек
тилларида мураккаб тузилишга эга. Унинг
деривация жараѐни уч босқичдан иборат
бўлиб,
уларнинг
ҳар
бирида
ўзгаришларнинг алоҳида сўз туркумлари
доирасида кечиши кузатилади. Масалан,
ушбу тилларда кечаѐтган деривациянинг
биринчи босқичида тўртта сифат ―таъсирга
учрайдиган‖, ―таъсирга қодир‖, ―таъсирга
хос‖ ―таъсир кўрсатаѐтган‖) ва иккита
субстантив (―ҳаракатдаги шахс‖, ―ҳаракат
номи‖) ҳосилалар юзага келади. Қизиғи,
энг кўп ҳосилалар айнан биринчи босқичда
пайдо бўлади ҳамда улар тиллараро
муқобиллик хусусиятига эга. Бунда учта
субстантив (―ҳаракат қобилиятига эга
бўлиш хусусияти‖, ―ҳаракат воситаси,‖
―ҳаракат натижаси‖) ҳамда, биттадан феъл
ва равиш хосилалари юзага келади.
Деривациянинг иккинчи босқичида
яна бир равиш ҳосиласи (―ҳаракатни
бажариш усули‖) қўшилади. Бундан
ташқари,
тўртта
сифат
(―ҳаракатни
бажаришга қодир бўлмаган‖, ―ҳаракатни
Хорижий филология
№3, 2020 йил
7
бажарадиган‖,
―ҳаракатга
моне‖,
―ҳаракатга
учрайдиган‖)
ва
иккита
субстантив (―ҳаракат номи‖, ―ҳаракатга
моне хусусиятга эга‖) сўз ясаш маъноси
воқеланади. Худди биринчи босқичда
бўлганидек, бу ерда ҳам инглиз–ўзбек
муқобилликлари намоѐн бўлади.
Олиб
борилган
таҳлиллар
кўрсатишича,
деривация
босқичлари
ўсгани сари сўз ясаш
уяларининг
мавҳумлашуви
кучайиб
боради
ва
хосилалар миқдори камайиб боради.
Хусусан, ўрганилган феъллар гуруҳи
деривациясининг учинчи босқичида бор–
йўғи иккита инглиз–ўзбек муқобиллик
ҳолати
кузатилди
(―ҳаракат
номи‖,
―ҳаракат бажариш қобилияти‖).
Айтилганлардан сўз ясаш уясига
хос
бўлган
типик
маънониниг
умумийлиги, унинг икки ѐки ундан ортиқ
тил учун прототип хусусиятига эга
бўлиши, унинг фақат қиѐсланаѐтган тиллар
учун муҳим бўлмасдан, балки когнитив
универсалия мақомини олишга қодир
эканлигидан хабар беради. Ушбу тарздаги
ѐндашув
мажмуавий
сўз
ясаш
бирликларини (масалан, сўз ясаш уясини)
маълум гуруҳдаги луғавий бирликларнинг
деривацион
имкониятларини
акс
эттирувчи ―прототип фрейм‖ мақомида
талқин қилиш мумкин.
Шунга қарамасдан, ҳар қандай
мажмуавий бирликда, ҳатто сўз ясаш
фреймида
ҳам,
олам
лисоний
манзарасининг асимметрик кўринишлари
намоѐн бўлади. Бу турли лисоний
маданиятларда
деривацион
фаолиятга
нисбатан ―ижтимоий буюртма‖ бир хил
бўлмаслиги сабабли юзага келади ҳамда
сўз ясаш маъноларининг воқеланиши бир
хилда
кечмайди.
Жумладан,
инглиз
тилидаги кўриш феъллари гуруҳида
―ҳаракат номи‖ сўз ясаш маъноси 11 та
дериватни
ҳосил
қилади:
(looking,
beholding, contemplation, watching, etc.), рус
тилида эса 15 ясама сўзни учратамиз:
―зрение‖,
―лицезрение‖,
―видение‖,
―смотр‖, ―смотрипы‖ и т.д. Ўзбек тили
луғатида эса бу уяга кирувчи сўзлар
нисбатан
камроқ:
―кўриш‖,
―кўриш
қобилияти‖, ―кўзлаш‖, ―кўргазма‖ ва
ҳоказо
Шундай қилиб, сўз ясаш уяси
юқори шаклдаги тузилишга эга ҳодиса
бўлиб, унинг барча элементлари ўзаро
мураккаб тузилишдаги боғлиқлиққа эга. У
ѐки бу уядаги деривацияларнинг ўзаро
алоқаси турли кўринишга эга бўлиши ҳар
қандай
турдаги
лисоний
бирликлар
ўртасидаги чегаранинг заифлигидан дарак
беради.
Воқеликдаги
объектларнинг
маълум гуруҳларга бирикиши ҳақидаги
фаразни биринчилардан бўлиб Арасту
айтган
эди.
Негизида
категориялар
ҳақидаги фикр турадиган ушбу таълимотга
биноан инсон оламни ундаги нарса–
ҳодисаларни
таснифлаш
ва
категориялаштириш орқали ўзлаштиради.
Ҳар бир маълум мундарижага эга нарсани
Арасту ўзи ажратган ўнта категориядан
биттасига киритган эди.
Ҳозирги кунда когнитив йўналишда
категория шаклланиши борасидаги мумтоз
ғояни қайта кўриб чиқишмоқда. Ушбу
ѐндашувда категриялар инсонга нисбатан,
унинг оламни идроки ва ҳаѐтий тажрибаси
нуқтаи
назаридан
тавсифланмоқда.
Дарҳақиқат, турли объектлар бирор-бир
умумий хусусиятга эга бўлган тақдирда
ягона бир категория, синфга киритилиши
мумкин. Бунинг учун ажратилаѐтган
хусусият оламни билиш ҳаракатидаги
субъект, инсон учун аҳамиятли бўлиши
шарт. Когнитив тилшунослик, турли
билимларни тизимли тавсифлаш ва тилни
эгаллаш механизмлари изоҳлаш билан
банд бўлган ҳолда, билим турларининг
ўзаро муносабатини ҳамда тилнинг ментал
жараѐнларини, инсонлар тажрибасини
концептуаллашув
ва
категориялашув
шароитларини ташкил қилади.
Когнитив ѐндашув, шунингдек,
дериваталогиянинг
марказий
объекти
бўлган ясама сўзга ва мажмуавий
тузилмаларга
янгича
талқин
бериш
имкониятини яратади. Ушбу ѐндашувда
ясама сўз олам ҳақидаги ахборотни
жамловчи бирлик сифатида қаралади.
Айнан
сўз
ясаш
сатҳида
алоҳида
тилларнинг
лингвокультурологик
ва
этномаданий таҳлилини олиб бориш
Хорижий филология
№3, 2020 йил
8
ҳамда тиллараро умумийлик, фарқли
жиҳатларни
аниқлашнинг
имконияти
кенгаяди.
Адабиѐтлар
1.
Гегель Г. Философия духа. Энциклопедия философских наук. – М.: Мысль, 1977. –
471.
2.
Евсеева И.В. Комплексные единицы русского слово–образования. – М.: URSS, 2017.
– 312 с.
3.
Кронгауз М.А. Семантика . – М. : Академия, 2005. – 350 с.
4.
Лангаккер Р.У. Когнитивная грамматика. – М.: ИНИОН РАН, 1992. – 56 с.
5.
Сафаров Ш. Тил назарияси ва лингвометодология. – Т. Баѐз, 2015. – 376 б.
Сафаров Ш. Когнитивный подход к сопоставительному исследованию
словообразовательных систем.
Статья посвящается изучению взаимосвязи языка и
культуры, отражению языковой картины мира на словообразовательном уровне.
Исследуются производные глаголы английского, узбекского и русского языков.
Доказывается, что асимметрия языковых картин мира проявляется на всех уровнях языка,
в том числе словообразовательном.
Safarov Sh. Cognitive approach to the contrastive study of word – building systems.
The
article is devoted to the study of interconnection betveen language and culture and depiction of the
real world in word-building system. While analyzing the verbs of knowledge in the English, Uzbek
and Russian languages there were determined the cases of asymmetry in the process of linguistic
attraction of the real world in different languages.