Хорижий филология.
№2, 2016 йил
76
НЕМИС ТИЛИДА ЭЛЛИПСИС ҲОДИСАСИНИНГ ЎЗИГА ХОС
ХУСУСИЯТЛАРИ
Бегматов Мухтор Бегматович,
Самарқанд давлат чет тиллар институти доценти
Калит сўзлар:
синтактик, стилистик, эллиптик гап, элипсис, контекстуал,
структурал.
Бошқа синтактик ҳодисалар каби
эллипсис ҳодисаси ҳам ўзининг узоқ
тарихига эгадир. Эллипсис ҳодисаси
тўғрисида айтилган дастлабки фикрлар
XIX асрга бориб тақалади. Демак, ўз-
ўзидан маълумки эллипсис ҳодисаси ҳам
бошқа синтактик-стилистик ҳодисалар
каби,
узоқ
даврлардан
бошлаб
олимларнинг диққат-эътиборини ўзига
жалб қилиб келган. Жумладан, эллипсис
ҳодисаси тўғрисидага илк бор айтилган
фикр-мулоҳазалар
ҳам
германист
олимларга тегишлидир. Фикримизнинг
исботи
сифатида
германист
олим
К.Ф.Беккернинг
«Ausführliche deutsche
Grammatik
als
Komentar
der
Schulgrammatik»
асарида
эллипсис
ҳодисасига учраган мисоллар намойиш
этилганлигини айтиш мумкин. Элипсис
тўғрисида аниқ бир тасаввурга эга бўлиш
мақсадида улардан айримларини намойиш
этамиз. Жумладан: 1)
«Die Sache aus»
; 2)
«Der Fisch im Wasser»
; 3)
«Das Fenster
zu»
; 4)
«Den Hut ab»
ва бошқалар.
К.Ф.Беккер бундай шаклларга эга бўлган
гапларни эллиптик гаплар деб атайди.
Эллиптик гaп ўз табиатига кўра грек
тилидаги
«elleipsis»
сўзидан олинган бўлиб,
унинг маъноси ўз хусусияти билан
қандайдир гап бўлагининг гап таркибидан
тушириб қолдирилишини англатади. Демак,
эллиптик гаплар ўз хусусияти билан бу
воситаларнинг бирдан-бир тежаш усули
экан. Ҳақиқатан ҳам, худди шундай
эллиптик гаплар таркибида бирор компонент
икки марта туширилиб қолдирилиши мумкин,
ѐки бошқача қилиб айтганда икки марта
тежалади. Эллиптик гапларга хос бўлган
бундай хусусият эллипсис билан тежаш
ҳодисасини ягона синтактик ва стилистик
ҳодиса деб аташни тақозо қилмоқда. Чунки
эллиптик гаплар ҳодисаси ҳам, тежаш
ҳодисаси ҳам бу ўз навбатида стилистик
жараѐннинг маҳсулидир. Бошқача қилиб
айтганда, функционал жиҳатдан ягона
ҳодисаларнинг у ѐки бу матн доирасида
ѐйилиш даражаси ва қўлланилиши албатта
ѐзувчининг
индивидуал
услуби
билан
бевосита чамбарчас боғлиқ бўлади. Бироқ, бу
ерда бизнинг асосий мақсадимиз уларнинг
стилистик ва синтактик функцияларини эмас,
балки эллиптик гаплар бўйича илмий-
тадқиқот ишлари илк бор кун тартибига
қўйилаѐтгани учун уларга нисбатан тилшунос
олимларнинг баъзи бир муносабатларини,
аниқроғи
уларнинг
фикрларини
қайд
этишдан иборатдир.
Демак, эллиптик гап бўлиши учун
гап
таркибидан
нимадир
тушириб
қолдирилиши
шарт
(масалан,
бош
бўлаклардан бири). Юқорида келтирилган
гаплар таркибида кесимлар (1,2), эга,
кесимлар (3,4) тушириб қолдирилган.
Агарда биз уларни грамматик жиҳатдан
тўла мазмунли гaплap ҳолатига келтирсак,
у
ҳолда
бундай
эллиптик
гаплар
қуйидагича шаклларга эга бўлади: 1)
«Die
Sаche ist aus»
; 2)
«Der Fisch ist im
Wаsser»
; 3)
«Machen Sie das Fenster zu»
;
4)
«Nehmen Sie den Hut ab!»
. Улар матн
доирасида қандай ҳолатда учраса, шундай
шаклда қолдириш лозим, чунки уларнинг
эллиптик гаплар шаклида ифодаланиши бу
ѐзувчи
индивидуал
услубининг
маҳсулидир. Шунинг учун ҳам, эллиптик
гапларнинг барча шаклдаги кўринишлари
фақатгина услуб доирасидагина таҳлил
қилинса,
улар
тўғрисида
тўлароқ
тушунчага эга бўлиш мумкин. Эллиптик
гаплар фақатгина уларнинг таркибидаги
бош бўлакларнинг бўлиши ѐки бўлмаслиги
билан характерланмайди, чунки уларнинг
Хорижий филология.
№2, 2016 йил
77
ўрганилиш доираси жуда хилма-хил ва
кенгдир. Бошқачароқ қилиб айтганда,
эллиптик гаплар турли хил лексик-
грамматик воситалар билан боғлиқ бўлган
стилистик ўзгаришларни ҳам қамраб олади.
Стилистик
ўзгаришлар
деганда
биз
ѐзувчилар индивидуал услуби таъсирида
гап
таркибидан
оддий
грамматик
қўшимчалардан тортиб бутунлай гап
бўлакларининг туширилиб қолдирилиши
билан
боғлиқ
барча
жараѐнларни
тушунамиз. Эллипсис ҳодисаси, ўз навбатида
стилистик ҳодисадир. Ёзувчилар бундай
стилистик фигуралардан аниқ стилистик
мақсадлар учун фойдаланадилар; биринчидан,
тил воситаларни тежаш йўли билан гап
структурасини соддалаштиришга эришилади,
гап
структурасининг
соддалашуви
натижасида тасвирланаѐтган воқеа -
ҳодисаларнинг
таъсирчанлиги,
эмоционаллиги
кучаяди;
иккинчидан,
эллипсис ҳодисаси ўз табиати билан кўп
қиррали ҳодисадир. Шунинг учун ҳам уни
бошқа синтактик ва стилистик ҳодисалар
билан ўзаро боғлиқлик ҳолатларида ўрганиш
мақсадга
мувофиқ, айниқса
уни тил
экономиясининг асосий омилларидан бири
сифатида ўрганиш айни муддаодир.
Ҳақиқатан
ҳам,
эллиптик
гаплар
майдонида
содир
бўлаѐтган
бундай
жараѐнлар ўз табиатига кўра хилма-хил ва
ранг-барангдир. Эллипсис ҳодисасининг,
худди шундай ажойиб бир қизиқарли
табиатга
эга
эканлигини
тасдиқлаш
мақсадида, бу ерда германист олим
В.Юнгнинг
қуйидаги
фикрини
келтиришни ўринли деб ҳисоблаймиз:
«Unter
Ellipsis
(griechisch
-
das
Ausbleiben) versteht man in der Regel ein
sprachliches Einsparen auf syntaktischen
Gebiete, nähmlich das übliche Fehlen von
Satzgliedern,
die
kaum
Verständnis
entberlich sind, weil sie aus der Situation
ergeben»
[W. Jung 1967.- S. 117].
В.Юнг
томонидан
эллипсис
ҳодисасига нисбатан берилган бундай баҳо
қуйидагича мазмунни ифодалайди: гап
таркибидан бирон-бир компонентнинг, ѐки
гап бўлакларидан бирининг тушириб
қолдирилиши,
эллиптик
гапларнинг
мазмунига ҳеч қандай зарар етказмайди,
аксинча
бундай
зарарлар
қиймати
доирасида мавжуд бўлган вазиятлар,
имкониятлар ѐрдамида доимо тўлдирилиб
борилади. Бошқачароқ қилиб айтганда,
эллиптик гаплар мазмуни доимо ўзининг
тўлиқлик даражасини сақлаб қолаверади,
улар таркибида фақатгина структурал
тўлиқсизлик намоѐн бўлиши мумкин холос.
Ушбу фикрни қуйидаги мисол асосида
изоҳлаб беришга ҳаракат қиламиз.
Er ist nie auf diesem Boden gewesen,
er nicht und nicht Engmann (L.Harder. Diе
Frau von Ziegelhot. S.).
Ушбу мисолда боғланган қўшма гап
берилган. Ўз-ўзидан маълумки, боғланган
қўшма гаплар доимий равишда грамматик
жиҳатдан боғланган икки ѐки ундан ортиқ
мустақил гаплардан ташкил топади. Бу
ерда ҳам шундай ҳолни кузатиш мумкин,
бироқ таҳлил остига олинган боғланган
қўшма гапнинг иккала компонентини бир
хил грамматик тўлиқликка эга бўлган гап
сифатида таҳлил қилиб бўлмайди. Чунки
ушбу боғланган қўшма гапнинг иккинчи
қисми структура жиҳатдан тўлиқ эмас, бу
ҳолат унинг таркибида
-ist
gewesen
мураккаб феъл шаклининг келмаслиги
билан характерланади. Демак, ушбу
боғланган
қўшма
гапнинг
иккинчи
қисмида -
ist
gewesen
нинг бўлмаслиги, уни
эллиптик гап сифатида таҳлил қилишга
асос бўлади. Ҳақиқатан ҳам, биз бу ерда
эллиптик
гапга
дуч
келмоқдамиз.
Эллиптик
гапларда
бирон-бир
гап
бўлагининг бўлмаслиги, яъни унинг
тушириб қолдирилиши, худди
ist gewesen
каби, унинг мазмунига ҳеч қандай таъсир
қилмайди. Масалан
-ist gewesen
шаклидаги
мураккаб
кесимнинг
биринчи
гап
таркибида қўлланиши унинг иккинчи гап
таркибида ҳам мавжудлигидан хабар
беради.
Эллиптик гаплар тўғрисидаги фикрлар
XX асрнинг бошларида ривожлана бошлаган.
Фикримизнинг исботи сифатида эллиптик
гаплар
тўғрисида
А.А.Шахматовнинг
Хорижий филология.
№2, 2016 йил
78
қуйидаги мулоҳазасини келтиришни ўринли
деб ҳисоблаймиз:
“Эллипсис, гап таркибида
келувчи
компонентлардан
бирининг
туширилиб қолдирилишидир, бошқача
қилиб
айтганда
бош
бўлаклардан
бирининг
бўлмаслигидир”
[А.А.Шахматов 1952, -с.29-31].
Демак, эллиптик гапларга хос
бўлган бундай хусусиятлар кейинчалик
янада
кенгайтирилади
ва
янги-янги
тушунчалар билан бойитилади. Жумладан,
эллиптик
гаплар,
юқорида
таъкидланганидек,
фақатгина
эга
ва
кесимнинг гап таркибидан туширилиб
қолдирилиш
жараѐни
билан
боғлиқ
бўлмасдан, шу билан бирга иккинчи
даражали бўлаклар билан боғлиқ бўлган
ўзгаришларни ҳам қамраб олади.
Германист олимларнинг эллипсис
тўғрисида
айтган
бундай
фикр
–
мулоҳазаларига таянган ҳолда, шунингдек,
матн устида олиб борилган кузатишларга
асосланиб шу нарсани алоҳида таъкидлаш
лозимки, эллипсис ҳодисаси фақатгина гап
таркибидан бирон-бир бўлакнинг туширилиб
қолдирилиши билан чегараланиб қолмайди.
Аксинча, бу ҳодиса матн таркибидан ҳар
қандай
гап
бўлагининг
туширилиб
қолдирилиши билан содир бўладиган барча
ўзгаришларни ҳам қамраб олади. Натижада
эллипсис ҳодисаси, ҳудди юқорида таъкидлаб
ўтилганидек, фақатгина лексик ва грамматик
ҳодиса сифатида эмас, балки стилистик восита
сифатида китобхоннинг диққат-эътиборини
ўзига жалб қилиши мумкин. Гап ѐки матн
таркибидан бирор компонентнинг туширилиб
қолдирилиши учун уларнинг таркибида аниқ
муҳит ѐки контекстуал вазият бўлиши шарт.
Чунки фақат улар ѐрдамидагина туширилиб
қолдирилган бўлак тикланиши мумкин. Гап
ѐки матн таркибидан туширилиб қолдирилган
компонентлар уларнинг мазмунига ҳам зарар
етказмайди, аксинча, тасвирланаѐтган воқеа-
ҳодисага диққат билан назар ташлашга
мажбур
этади.
Бу
эса
туширилиб
қолдирилган
компонентнинг
ўрнини
босадиган элементни тиклашга ѐрдам
беради.
Эллипсис
ҳодисаси,
юқорида
таъкидлаганимиздек,
фақатгина
гап
таркибидан бирон-бир гап бўлагининг
тушириб қолдирилиши билан бирга оддий
грамматик қўшимчаларнинг шунингдек,
бутун бир матн доирасидан қандайдир гап
бўлакларининг
ҳам
туширилиб
қолдирилиши жараѐнини ҳам қамраб
олади. Фикримизнинг исботи сифатида,
Дуден таҳрири остида чоп этилган
грамматик
дарсликдан
ва
бадиий
матнлардан айрим мисолларни келтирамиз.
Эллипсис ҳодисасига ҳар қандай
тил воситалари учраши мумкин. Масалан:
а)
Эга
функциясига
кирувчи
кишилик олмошлари:
1. « [Ich] weiß wohl. [Ich] komme
schon» [
Duden, 1962 s 563].
Эллипсис ҳодисасига учраган гап
бўлакларини алоҳида ажратиб кўрсатиш
мақсадида катта қавс, яъни
[...]
шаклидаги
белгидан фойдаланилади. Шунинг учун
катта қавс ичидаги [
ich
]-эллипсисга
учраган, яъни тушириб қолдирилган.
Бироқ –
“weiß, wohl, - komme sсhоn”-
ларнинг худди шундай ифодаланиши
-Ich-
нинг ҳам, мавжудлигидан дарак беради.
Бундай мавжудлик контекст ѐрдамида, ѐки
шу ердаги вазият, ҳолат томонидан
белгиланади. Натижада тингловчида ѐки
сўзловчининг фикрлашида
-ich weiß wohl;
ich komme schon-
шаклида доимо намоѐн
бўлади. Юқоридаги гап таркибидан
-ich-
нинг тушириб қолдирилиши бу бир оддий
жараѐн эмас, аксинча юқори даражадаги
мақсадли жараѐн бўлиб, ушбу жараѐн аниқ
стилистик функциялар учун хизмат қилади.
Ёзувчи китобхоннинг диққат-эътиборини
тасвирланаѐтган воқеаларга жалб қилиш
мақсадида
турли
хил
стилистик
фигураларга мурожаат қилади. Эллипсис
ҳодисаси ҳам ана шундай стилистик
фигураларнинг
бир
кўринишидир.
Эллипсис
ѐрдамида
ѐзувчилар
тасвирлаѐтган
воқеаларни
соддалаштиришга,
ихчамлаштиришга,
қисқартиришга ҳаракат қилади. Бундай
соддалаштиришлар
тасвирланаѐтган
воқеаларнинг мазмунини тўла сақлаган
Хорижий филология.
№2, 2016 йил
79
ҳолда уларнинг таркибида мавжуд бўлган
айрим гап бўлакларини тежашга олиб
келади. Тежаш жараѐнида фақатгина гап
бўлакларигина эмас, балки артикллар ва
кўмакчилар ҳам тушириб қолдирилиши
мумкин.
«Das alte und [-] neue Rathaus»
(Duden, 1962 s 564).
«Nicht von Goethes Weisheit oder [-
] Rechtsgelehrsamkeit war die Rede»
[Duden, 1962, s 564].
Ушбу
белги
y
ѐки
бу
компонетларнинг бўлмаслигини кўрсатиш
учун қўлланилади, 2-рақамдаги мисолдаги
[-]
ушбу сўз бирикмасининг иккинчи
қисмида
-das-
артиклининг тушириб
қолдирилишини
билдирса,
3-рақамли
мисолда эса
Rechtsgelehrsamkeit
, яъни
датив келишигида ифодаланиб келувчи
турдош от олдида
-von-
кўмакчисининг
тушириб
қолдирилишини
кўрсатади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки,
артикль ѐки кўмакчиларнинг эллипсис
ҳодисасига учраши, улар биргаликда
келиши лозим бўлган компонентларининг
мазмунига ҳеч бир таъсир кўрсатмайди,
чунки
-das-
артиклининг шу гап бошида
келиши,
-von-
кўмакчисининг биринчи сўз
бирикмаcи, яъни
von Goethes Weisheit
олдида келиши уларнинг мавжуд бўлган
контекстуал
вазият
иккинчи
сўз
бирикмалари олдида ҳам такрорланишини
фикран тақозо этмоқда.
Демак, эллипсис ҳодисаси – бу гап
таркибидан бирор-бир компонентнинг
туширилиб қолдирилиши билан боғлиқ
бўлган ҳодисадир. Эллипсис ҳодисасини
ўрганиш
жараѐнида
туширилиб
қолдирилган гап бўлакларига нисбатан
«компонент»
атамасининг қўлланилиши,
шу терминологик тушунчанинг ниҳоятда
қулайлигидан келиб чиқади. Эллипсис
ҳодисаси фақатгина германистикадагина
эмас, шу жумладан романистикада ҳам,
туркий тилларда ҳам энг кам ўрганилган
синтактик-стилистик ҳодисадир. Айниқса,
ушбу ҳодисани контекстлар доирасида
ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Xyлoca қилиб айтганда, эллипсис
ҳодисаси ҳозирги замон немис адабий
тилида нисбатан камроқ ўрганилган
синтактик ва стилистик ҳодисалардан бири
бўлиб, уни кўп сонли ҳар хил функционал
характерга эга бўлган матн таркибида
махсус ўрганиш янги-янги илмий -тадқиқот
ишлари учун
асосий манба бўлиши
мумкин.
Адабиѐтлар
1.
Адмони В.Г. Синтаксис современного немецкого языка: -M. “Наука” 1973. - с. 366.
2.
Реферовская Е.А. Лингвистическое исследование структуры текста. -Л. 1973. -
с.215.
3.
Солганик Г.Я. Синтаксическая стилистика (сложное синтаксическое целое). - М.
1991. - с.182.
4.
Турсунов Б.Т. Эллипсис плэонасмус ҳодисасининг тескари кўринишидир. Олий
мактабларда хорижий тилларни ўргатишнинг лингвистик ва услубий муаммолари
мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани материаллари. -Самарқанд, СамДМҚИ,
2002. - 9-11 б.
5.
Jung W. Grammatik der deutschen Sprache. VEB Bibliographisches Institut-Leipzig,
1967. - 512 S.
6.
Шахматов А.А. Учение о частях речи. М. 1952, 211.с.
Хорижий филология.
№2, 2016 йил
80
Бегматов М. Особенности явления эллипсис в немецком языке.
В данной статье
рассматриваются синтактико-стилистические особенности эллипсиса в немецком языке.
Даѐтся анализ эллиптических предложений из научной и художественной литературы.
Begmatov M. Features of ellipsis phenomenon in German language.
This article discusses
syntactic and stylistic features of the ellipsis in German language. The analysis of elliptic sentences
are given from the scientific literature and literary resources.