Проблема когнитивного диссонанса в переводе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
24-38
63
8
Поделиться
Ширинова, Р. . (2019). Проблема когнитивного диссонанса в переводе. Иностранная филология: язык, литература, образование, 4(1 (70), 24–38. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/874
Раима Ширинова, Национальный университет Узбекистана

д.ф.н., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В настоящей статье глубоко анализируется явление когнитивного диссонанса в процессе перевода. Автор объясняет разницу между художественным и контекстуальным переводом, исследует проблему соответствия формы и содержания, а также указывает на важную роль фоновых знаний переводчика для достижения адекватного перевода.

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

24

 

 

ТАРЖИМАДА  КОГНИТИВ ДИССОНАНС МУАММОСИ 

 

Ширинова Раима Хакимовна, 

ЎзМУ профессори, ф.ф.д. 

 

Калит  сўзлар

:  когнитив  дисонанс,  когнитив  диссонанс  назарияси,  бадиий  таржима, 

контекстуал таржима, билим тизимидаги мутаносиблик, шакл  ва мазмун мутаносиблиги, 
адиб, асар ва таржимон муносабати, таржимоннинг фон билимлари. 

 

Таржимашуносликда 

таржиманинг 

адекватлик 

даражасини 

аниқлаш, 

таржималарни 

саралаш, 

таржимон 

маҳоратига  илмий-назарий  баҳо  беришга 
йўналтирилган  бир  қанча  назариялар 
мавжуд.  Назария  эса  вақт  ўтиши  билан 
табиий  равишда  замонавий    назариялар 
билан  янгиланиб,  бойитилиб  боради. 
Худди 

шундай 

янги 

йўналишдаги 

назариялардан  бири  когнитив  диссонанс 
назариясидир.  Бу  назариянинг  асосий 
моҳияти  адекват  таржималарни  аниқлаш, 
адекват  таржимага  эришишда  тўсқинлик 
қилувчи 

омилларнинг 

сабабларини 

ўрганиш  ва  уларни  имкон  қадар  таржима 
жараѐнида  камайтириш  ҳамда  бартараф 
қилиш 

йўлларини 

излаб 

топишга 

йўналтирилганидир. 

Бу 

назариянинг 

асосини 

ташкил 

қилувчи 

когнитив 

диссонанс  муаммоси  ва  унинг  бадиий 
таржимада 

тутган 

ўрнини 

аниқлаб 

олишдан  аввал  мазкур  феноменнинг 
мазмун-моҳиятини ўрганиб чиқиш лозим. 

Дастлаб 

когнитив 

диссонанс 

терминининг  луғавий  маъносини  ўрганиш 
мақсадида  бир  қанча  луғатларга  мурожаат 
қилинди.  Когнитив  диссонанс  лотин 
тилида 

―cognitio‖ 

– 

―англаш‖ 

ва 

―dissonantia‖ 

―номувофиқлик‖, 

―номутаносиблик‖, 

―оҳангсизлик‖деган 

маъноларни  англатади  [1].  В.И.Далнинг 
луғатида  унга  қуйидагича  изоҳ  берилган: 
―Диссонанс-муж.,  франц.  Нестройность 
муз.  звуков;  разладица,  разнозвучие, 
разногласие,  разноглас,  разнота,  рознь, 
противозвучие,  согласие,  соглас‖  [2]. 
С.И.Ожеговнинг  изоҳли  луғатида  эса: 
―Диссонанс,  муж.  1.  Негормоничное 
сочетание музыкальных звуков, неслитное 
звучание  тонов;  противоп,  консонанс. 
(спец)  Д.в.  хоре.  2.  Перен.  То,  что  вносит 

разлад,  вступает  в  противоречие  с  чем  н.; 
несогласованность, 

несоответствие, 

Внести д.в.‖[3].   

Консонанс  истилоҳига  қуйидагича 

таъриф берилади: Консонанс, м. (от латин. 
consonantia)  (муз.).  Созвучие,  согласное 
звучание  нескольких  звуков  в  аккорде; 
противоп.  диссонанс.  Демак,  изоҳлардан 
кўринадики,  консонанс  диссонанснинг 
акси бўлиб, товушларнинг жарангдорлиги, 
оҳангдорлиги, мутаносиблиги демакдир. 

А.Н.Чудиновнинг рус тили таркибига 

кирган  хорижий  сўзлар  луғатида    мазкур 
феноменга  қуйидагича  таъриф  берилган: 
―Диссонанс - (ново лат. Dissonantia от част 
dis,  и  sonore  звучать)  Негармоническое, 
неприятное  для  слуха  сочетание  звуков‖ 
[4]. 

Энциклопедик 

луғатда 

эса: 

―Диссонанс-  франц.  Dissonance  от  лат. 
Dissono  -  нестройное  звучание.  1.  В 
музыке 

неслитное, 

напряженное 

одновременное звучание различных тонов. 
Диссонанс противоположен консонансу. К 
диссонансу  относят  большие  и  малые 
секунды  и  септимы,  увеличенные  и 
уменьшѐнные‖ [5].  

Юқорида  кўриб  чиқилган  барча 

луғатларда когнитив диссонанс истилоҳига 
берилган  изоҳларнинг  мазмун  ва  моҳияти 
деярли  бир  хил  бўлиб,  барча  изоҳлар 
умумий  ҳолда 

диссонанс

  консонанснинг 

акси,  номусиқавий  оҳанг,  ғализлик, 
номувофиқлик,  номутаносиблик  деган 
маъноларни англатади. 

Бироқ,  ўзбек  тилидаги  лингвистик 

луғатларга  мазкур  атама  киритилган  эмас. 
Д.Қуронов  ―Шеъриятда  уйғунлашганлик 
диссонанс,  уйғунлик  .қофия;  унлилар 
оҳангдошлигига  асосланган  ассонанс  ва 
ундош 

товушлар 

оҳангдошлигига 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

25

 

асосланган диссонанс қофиялар‖ [6], деган 
фикрни билдирган холос.

 

Диссонанс  феномени  биринчи  марта 

Францияда  ва  айнан  мусиқа  соҳасида 
пайдо  бўлган  эди. 

1380  йилда  Эвер  де 

Конти  (Evert  de  Conty)  Аристотель 
ишлари  билан  танишиш  ва  таржима 
қилиш  жараѐнида  шу  атамага  дуч 
келди

[7

].

 

Мазкур  маълумот  француз 

тилидаги  манбалар  асосида  аниқланди  ва 

илк  бор  ўзбек  таржимашунослигида 
эътироф  этилмоқда

. Мусиқада  диссонанс 

―товушлардаги 

номутаносиблик‖, 

―мусиқадаги  шовқин,  тушунарсиз  куй‖, 
―бўғин, 

товуш 

ва 

сўзлардаги 

номувофиқлик‖ 

каби 

маъноларда 

тушунилган 

[8]. 

Мусиқа 

тинглаш 

жараѐнида  сўзларнинг  ғализ,  тушунарсиз 
эшитилиши,  куйланишида  эса  куйнинг 
номусиқавийлиги  кабилар  кузатилган  ва 
бу 

вазият 

мусиқа 

ихлосмандларида 

мусиқадан 

қониқмаслик 

ҳолатини 

(когнитив диссонанс) келтириб чиқарган.  

Кейинчалик 

француз 

адабиѐтшунослигида  бу  атама  когнитив 
диссонас тарзида қабул қилинган. Француз 
шоири  Поль  Верлен  ―Назм  санъати‖  (Art 
poétique) 

асарида 

Уйғониш 

даври 

шоирларига  таъриф  берар  экан,  уларнинг 
шеърияти  ҳақиқий  қўшиқлар  (chansons) 
эканига  ва  бундан  бошқа  шеърларда 
мантиқ  бузилганига  урғу  беради  [9].  Бу 
номутаносиблик  ва  алогизм  мантиқсизлик 
адабиѐтда 

когнитив  диссонанс

  ҳодисаси 

сифатида талқин қилинади. 

1944  йилда  австриялик  психолог 

Фриц  Хайдер  ҳам  мазкур  атамага  таъриф 
берган  [10].    Америкалик  руҳшунос  Леон 
Фестингер  эса  1956  йилда  Генри  Рикен 
(Henry Riecken) ва Стенли Шахтер (Stanley 
Schachter)  билан  бирга  ѐзган  ―Ушалмаган 
башорат‖  (―L‘Echec  d‘une  prophétie‖) 
китобида 

бу 

феноменга 

ижтимоий 

психологик  концепт  сифатида  ѐндашади. 
Л.Фестингер  мазкур  муаммонинг  инсон 
психологиясига  таъсири  ва  унинг  содир 
бўлиш  жараѐнларини  чуқур  ўрганиб 
когнитив  диссонанс  назариясига  асос 
солди  [11]. Олим инсон психологиясидаги 
турли  руҳий,  мантиқий,  ғайримантиқий 
ҳолатларини кузатади ва инсон билимлари 

тизимидаги  номувофиқликни  когнитив 
диссонанс 

ҳолати, 

деб 

изоҳлайди. 

Масалан,  инсон  чекишнинг  саломатлик 
учун  зарар  эканини  била  туриб,  ўзини 
чекишдан  тўхта  олмаслигини  когнитив 
диссонанс 

ҳолатига 

мисол 

қилиб 

келтиради. 

Л.Фестингер 

―номутаносиблик‖ни 

―диссонанс‖, 

―мутаносиблик‖ни  эса  ―консонанс‖  деб 
атайди.  Хуллас,  когнитив  диссонанс 
назариясининг  асосини  билим  тизимидаги 
номутаносиблик,  номуқобиллик  ташкил 
этади.  Айнан  мана  шу  охирги  таърифлар 
илмий  жиҳатдан  холис  (нейтрал)  бўлиб, 
когнитив  диссонанс 

билим  тизимидаги 

номутаносиблик 

деган  таърифга  мос 

келишини англатади.  

Когнитив 

диссонанс 

феномени 

кейинчалик  жуда  кўплаб  соҳа  олимлари  
тадқиқотларида  ҳам  учрай  бошлади. 
Ғарбий  Европа  ва  АҚШда  амалга 
оширилган  қатор  ишларда  иқтисодиѐт, 
маркетинг,  тижорат,  информатика  каби 
соҳаларда  ҳам  диссонанс  муаммоси 
жиддий тадқиқ қилинган [12].  

Демак,  дастлаб  бу  муаммо  мусиқа, 

адабиѐтшунослик 

ва 

руҳшунослик 

соҳаларида  ўрганилган  бўлса,  кейинчалик 
Россия 

ва 

Европа 

мамлакатларида 

иқтисодиѐт, 

информатика, 

маркетинг 

соҳаларига ҳам кириб келди. Тилшунослик 
соҳасида  бу  феноменга  бағишланган 
махсус  илмий  тадқиқотлар  олиб  борилди. 
Бунга 

Г.Д.Воскобойникнинг 

лингво-

фалсафий 

аспектда 

олиб 

борилган 

―Лингвофилософские  основания  общей 
когнитивной 

теории 

перевода‖ 

[13] 

мавзуидаги  тадқиқотини  мисол  қилиб 
келтириш мумкин.  

Олимнинг 

фикрича, 

таржимон 

аслиятдаги 

матн 

билан 

танишиш 

жараѐнида  адибнинг    асар  матнида  берган 
имплицит  ахборотларини  ўгиришда,  яъни 
аслият  матнига  мос  келадиган  унсурни 
таржима  тилида  топиш  ѐки  танлашда 
қийинчиликларга  дуч  келиши  натижасида 
ҳосил  бўладиган  ҳодисадир  [14].  Олим 
Дж.Ле.Каренинг  ―Панамалик  тикувчи‖ 
романи  таржимасини  таҳлил  қилиш 
жараѐнида 

таржимон 

психологиясида 

пайдо  бўлган  бешта  диссонанс  ҳолатини 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

26

 

кўрсатиб ўтади. Масалан, 

―С г-ном Сollier 

с  Eccles  (?)  я  потерпел  полное  фиаско  в 
том  смысле,  что  нигде  не  смог  найти 
его‖

худди  шундай  жумлалардан  бири 

бўлиб,  уни  таржима  қилишда  таржимон   

Сollier 

ким

 ва  Eccles 

шаҳарми, кўчами ѐки 

мамлакатми  деган  жумбоққа  дуч  келади. 
Шунингдек,  таржима  тилида  бундай 
ахборотларни  ташлаб  кетиш  керакми  ѐки 
алмаштириш 

усулидан 

фойдаланиш 

қулайроқми, 

деган 

иккиланиш 

ҳолатларини 

бошидан 

кечиради. 

Г.Д.Воскобойник 

бу 

кечинмани,яъни 

ҳодисани таржимоннинг диссонанс ҳолати 
деб  қайд  этади.  Демак,  таржимон  ҳам 
аслиятда тўлиқ берилмаган маълумотларни 
таржима  тилида  ифодалаш  жараѐнида 
диссонанс 

ҳолатига 

тушиб 

қолиши 

муқаррарлигидан далолат беради.  

Я.С.Кимишникова  шеърий  матнда 

учраган  реалияларни  таржима  тилида 
бериш  учун  таржимоннинг  ҳар  бир 
реалияни  ўрганиш  устида  жуда  чуқур 
тайѐргарлик кўриши бегона реалияларнинг 
мазмун-моҳиятини 

аввало, 

мустақил 

ўрганиб,  кейин  ижодий  жараѐнга  татбиқ 
этиши  лозимлигини  таъкидлайди  [15]. 
Чунки  поэтик  таржимада  ноўрин  ва  чуқур 
ўрганилмай 

берилган 

реалиялар 

рецепторда  когнитив  диссонанс  ҳолатини 
пайдо  қилади.  Биз  ҳам  бунга  йўл 
қуймаслик  учун 

таржимон  қомусий 

билимга  эга  бўлиши  ва  шу  билан  бирга 
лирика  табиатидан  хабардор  бўлиши,  ўзи 
ҳам  бадиий  ижод  билан  шуғулланиши 
лозим,  деб  ҳисоблаймиз

.  Агар  таржимон 

ѐзувчи  ва  шоир  бўла  туриб,  шеърий 
таржима  билан  шуғулланса,  у  аслиятни 
таржимада  тўлиқ  қайта  яратишга  эриша 
олади.  Ана  шундай  иқтидор  соҳиблари 
амалга оширган таржималар аслиятмонанд 
таржималар қаторидан ўрин эгаллайди, акс 
ҳолда  у  яратган  шеърий  таржима  нурсиз, 
мантиқсиз,  оҳангсиз  ва  ўртамиѐна  асарга 
айланиб 

қолиши 

мумкин. 

Бундай 

номуқобил 

таржималарни 

ўқиган 

китобхонда 

прагматик 

таъсирчанлик 

даражаси  йўқолиши,  шеърдан  бадиий-
эстетик  завқ  олиш  даражаси    эса  тушиб 
кетиши муқаррар.  

Канадалик  олим  René  Lemieux  ўз 

тадқиқотида 

автоматлаштирилган 

таржима, машина, яъни компьютер орқали 
амалга 

оширилган 

таржималарда 

диссонанс  ҳолатининг  пайдо  бўлишини 
очиб берди [16]. Олим бугунги кунда фан-
техниканинг 

ривожланиши 

таржимашунослик соҳасида ҳам бир қанча 
янгилик  ва  қулайликлар  яратишга  олиб 
келганини қайд этди. У сонанс, диссонанс, 
консонанс  атамалари  ва  уларнинг  бадиий 
таржимада  тутган  ўрни  каби  масалаларга 
атрофлича 

тўхталиб, 

диссонанс 

ҳолатининг  келиб  чиқишининг  асосий 
сабаби 

миллий-маданий 

сўзларни 

таржимада 

бериш 

жараѐнида 

кузатилганлигига  урғу  берди.  Олим:  ―

Je 

pense  que,  de  cette  autre  tradition,  il  est 
possible  de  percevoir  une  volonté,  pour  le 
traduire,  de  dissoner  dans  le  monde,  et  c’est 
cette  volonté  qu’il  s’agira  ici  d’expliciter

‖ 

(Мен  ўйлайманки,  бегона  маданиятни 
таржимада бериш мураккаб жараѐн бўлиб, 
таржимон 

адиб 

хоҳишини, 

дунѐқарашидаги 

номутаносибликларни 

ҳис қилиши ва уларни таржимада бартараф 
эта  олиши  лозим).  Бунда  олим,  хусусан, 
Жак Деррида, Барбарра Кассин ва Кристин 
Вофрейнинг 

илмий 

тадқиқотларига 

таянади [17].   

René  Lemieux машина  орқали амалга 

оширилган  таржималарда  асосий  ўринда 
сўз,  таржимон  учун  эса  маъно  туришини 
асослаб  берди  ва  аксарият  ҳолларда 
машина 

орқали 

амалга 

оширилган 

таржималарда  когнитив  диссонас  ҳолати 
келиб чиқишини ―Google translate‖ дастури 
орқали  амалга  оширилган  таржималар 
мисолида асослаб берди. 

Эзтер Герда Миклос  ―Les espaces de 

la  dissonance  –  la  choralité  et  les  images  de 
collectivité  dans  le  théâtre  de  Bernard-Marie 
Koltès‖ 

[18] 

мавзуидаги 

докторлик 

диссертациясида    XX  асрнинг  иккинчи 
ярмида 

ижод 

қилган 

замонавий 

драматурглардан  бири  Бернард  Мари 
Колтеснинг бешта пьесасини, яъни ―La nuit 
juste  avant  les  forêts‖  (1977),  ―Quai  ouest‖ 
(1978),  ―Cоmbat  de  nègre  et  de  chiens‖ 
(1979),    ―Le  retour  au  désert‖  (1988), 
―Roberto Zucco‖ (1989)ларни илмий асосда 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

27

 

ўрганиб  чиқди.  Шу  тариқа  у  асарлар 
диалогларидаги 

қаҳрамонлар 

нутқида 

диссонанс  ҳолатини  келтириб  чиқарган 
вазиятларни аниқлаб берди. 

Рус  олими  А.М.Каплуненко  ҳам 

шеърий  таржимада  когнитив  диссонансни 
камайтириш  ѐки  бартараф  этиш  борасида 
бир  қанча  илмий фикрларни  илгари  сурди 
[19].  Тадқиқотчи  Шекспир  сонетларини 
инглиз  тилидан  рус  тилига  таржима 
қилишда  руҳий-психологик  интонацияни 
ўз  ҳолича  сақлаш  лозимлигини  айтади  ва 
адабий матнда қуйидаги унсурларга диққат 
қаратди: 

1)  шеърнинг  структураси,  яъни  шакл 

ва мазмунни тўлиқ сақлаш; 

2)  кириш  сўзлар,  ибораларни  иложи 

борича ўз ҳолича сақлаш; 

3)  тиниш  белгиларига  эътибор 

бериш; 

4)  муаллиф  ритмини  ҳис  этиш  ва 

аслият ритм оҳангини сақлаш; 

5) 

ортиқча 

―эркалашга‖ 

доир 

лексикадан воз кечиш. 

Олим  юқорида  берилган  амалий 

тавсияларга 

риоя 

этилса 

таржимада 

маълум 

даражада 

диссонанс 

ҳолати 

бартараф 

этилади 

ва 

консонансга 

эришилади, деб ҳисоблайди. 

Т.В.Дроздова 

инглиз 

ѐзувчиси 

С.Фицджеральднинг  ―The  Baby  Party‖ 
новелласида 

қаҳрамонлар 

нутқида 

диссонанс  рўй  берган  мисолларни  таҳлил 
қилиб,  мулоқот  жараѐнидаги  имплицит 
ахборотлар 

когнитив 

диссонанс 

ҳолатининг 

пайдо 

бўлишига 

олиб 

келишини  асардан  олинган  мисоллар 
асосида  исботлаб  беради.  Новеллада 
кичкина 

Биллнинг 

туғилган 

куни 

муносабати  билан  ўтказилган  байрам 
тантанасида 

қаҳрамонлар 

нутқидаги 

имплицит 

ахборотлар 

когнитив 

диссонансга  сабаб  бўлганини  қуйидагича 
изоҳлайди:  ―

Когнитивный  диссонанс,  по 

определению, 

предпологает 

некое 

развитие.  В  новелле  это  развитие  имеет 
свою 

реализацию 

в 

виде 

конфронтационного  взрыва-драки  отцов 
детей, 

а 

основе 

извлечения 

фактологической 

и 

имплицитной 

информации  из  далнейшего  текста, 

становится  очевидно,  что  причиной 
возникновения  конфликтной  ситуации-
драки  отцов  –  является  когнитивный 
диссонанс, 

который 

проявляется 

в 

глобальном  непонимании, имеющем  место 
между людьми, несовпадением их мнений и 
убеждений, интенции и ожиданий

‖ [20]. 

Б.Холбекова 

―Шеърий 

таржима 

ҳақида 

мулоҳазалар‖ 

номли 

илмий 

мақоласида 

Ойбекнинг 

―Наъматак‖ 

сарлавҳали  шеърини  инглиз  таржимони 
Роттенберг  томонидан  инглиз  тилига 
таржима  қилинган  вариантини  таҳлил 
қилар 

экан, 

аслиятдаги 

гўзал 

мафтункорлик  таржимада  акс  этмаганини 
кўрсатиб  ўтади  [21].  Хусусан,  олима 
шеърий  таржиманинг  анча  мураккаб 
жараѐн  эканлигини,  бундай  таржимани 
икки тилни мукаммал билувчи, сўз туйғуси 
юксак  даражада  ривожланган,  табиатдан 
туғма  истеъдодга  эга  ижодкор  -  шоир-
таржимон  амалга  ошириши  лозимлигини 
алоҳида  таъкидлайди.  Олима  поэтик  сўз, 
поэтик  оҳангни  ҳис  этмаган,  уни  ўз 
таржимасида 

қайта 

яратишга 

қурби 

етмаган  таржимон  ўқувчи  қалбини  ром 
қила олмаслигини айтиб ўтади.  

Таржимон  асар  таржима  қилиш 

жараѐнида адекватликка эришиш учун бир 
қанча  тил  тўсиқларидан  ўтиши  ва  бунга 
боғлиқ  муаммоларни  бартараф  этиши 
лозим.  Тадқиқот  жараѐнида  бевосита  ва 
билвосита  таржималарни  аслият  билан 
қиѐслаб  ўргандик,  ноадекват  таржимага 
сабаб 

бўлган 

омилларни 

аниқлашга 

ҳаракат  қилдик.  Таржимада  когнитив 
диссонансни  камайтириш  ва  бартараф 
этишдан  аввал  унинг  келиб  чиқиш 
сабабларини  аниқлашни  асосий  вазифа 
қилиб  белгилаб  олдик.  Бадиий  таржимада 
диссонанс ҳодисасини келтириб чиқарувчи 
сабабларни 4 гуруҳга ажратдик: 

1)

 

Билвосита таржималарда когнитив 

диссонанс; 

2)

 

Когнитив  унсур  сабабли  содир 

бўлган когнитив диссонанс; 

3)

 

Реалиялар  таржимасида  когнитив 

диссонанс; 

4)

 

Фразеологик 

иборалар 

таржимасида диссонанс. 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

28

 

Тадқиқот  учун  танлаб  олинган 

асарларни  таҳлил  қилиш  жараѐнида 
бадиий  таржимада  когнитив  диссонанс 
аксарият  ҳолларда  билвосита  амалга 
оширилган 

таржималарда 

кузатилди. 

Француз  адабиѐти  намуналарини  ўзбек 
тилига  таржима  қилиш  XX  асрдан 
бошланганлиги ҳамда истиқлолгача амалга 
оширилган таржималарнинг аксарияти рус 
тилидан  бажарилганлиги  туфайли  ушбу 
тадқиқотда  уларнинг  русча  ва  ўзбекча 
таржималари  асарларнинг  аслияти  билан 
қиѐсий  ўрганилди.  Таҳлил  қилинган 
асарлар  таржимасида  мутаржимларнинг 
аслиятдаги  иборалар  мазмунини  тўлиқ 
билмаслиги 

ѐки 

аслиятда 

берилган 

ибораларнинг 

матн 

маъносини 

тушунмаслиги 

натижасида 

ғализ 

ва 

тушунарсиз ўгирмаларни амалга оширади. 
Бундай 

таржималар 

эса 

когнитив 

диссонанс

  содир  бўлишига  олиб  келади. 

Зеро,  ―Кишининг  ўзини  фотосуратга 
тушириш  билан  расмидан  расм  олиш 
ўртасида  қанчалик  фарқ  бўлса,  китобни 
оригиналдан  бевосита  таржима  қилиш 
билан  унинг  бошқа  тилларга  қилинган 
таржимасидан 

таржима 

қилиш 

ҳам 

шунчалик  фарқ  қилади.  Бунда  тил  тўсиғи 
яна  бир  карра  ошади,  иш,  шубҳасиз, 
мураккаблашади‖  [39]  деган  фикр  шу 
ўринда асослидир. 

Александр  Дюманинг  ―Икки  Диана‖ 

романи рус тилидан ўзбек тилига таржима 
қилинган  ва  билвоосита  таржима  сабабли 
ўзбек 

тилидаги 

таржимада 

когнитв 

диссонанс ҳолати пайдо бўлган. Масалан

:

 

―La  prise  de  Campli  nous  a  ravitaillé 

quelques  peu,  et  si,  dаns  une  heure  d’ici, 
j’entrait  dans  la  tente  de  chacun  de  vous, 
messieurs, je gage que j’y trouverais 

un  bon 

souper  servi

,  et  à  la  table  avec  vous,  une 

pauvre  veuve  ou  une  jolie  orpheline  de 
Campli  que  vous  seriez  en  trainde  consoler. 
Allez  donc  vous  entretenir  le  goût,  je  vous 
manderai pour chercher avec vous les moyens 
d’entamer 

ce  pain  de  sucre  de  Civietta

Jusqu-là,  aller,  messieurs,  bon  appétit  et 
bonne nuit

‖ [22]. 

Бевосита таржима: 

―Взятие 

Кампли 

несколько 

пополнило  наши  запасы,  и,  если  бы 

хороший  ужин  на  столе.

  Идите  же 

лакомиться,  господа,  я  не  задерживаю 
вас. Завтра на рассвете я приглашу вас, и 
мы  сообща  обсудим

,  с  какого  боку 

надгрызать 

этот 

сладкий 

пирог, 

Чивтеллу. 

А  до  тех  пор  вы  свободны, 

господа.  Хорошего  вам  аппетита  и 
спокойной ночи!‖ [23]. 

Билвосита таржима: 

Айниқса,  Кампли  забт  этилгач, 

анчагина  бойиб  қолдик;  агарда,  ярим 
соатдан сўнг ҳар бирингиз турган чодирга 
мўралагундай  бўлсам,  ишончим  комилки, 
кечки  дастурхонингизда 

“сен  же,  мен 

же”  зиѐфатини

  кўриб  қувонаман.  Бўпти, 

жаноблар,  боринг,  ўша  ноз-неъматларга 
тўйинг,  ортиқ  вақтингизни  олмайман, 

Чивителла  деган  мойли  ва  тотли 
патирнинг

  қай  тарафига  оғиз  солишни 

эса 

тонг 

чоғи 

маслаҳатлашиб, 

ҳамкорликда 

ҳал 

этамиз. 

Унгача 

бўшсизлар,  сизларга  ѐқимли  иштаҳа  ва 
хайрли тун, жаноблар

!‖ [24]. 

Билвосита  ва  бевосита  таржимани 

аслият  билан  қиѐслашда  шу  нарса 
аниқландики,  рус  таржимони  француз 
тилидаги  ―

pain  de  sucre” 

ни

  “головка 

сахара

‖,  яъни

  “калла  қанд”

    эканлигини 

англамаганлиги  сабабли  уни  рус  тилида 
―сладкий  пирог‖  деб  ўгирган,  ўзбек 
таржимони эса матннинг мазмунини янада 
миллийлаштириб 

“Чвителла деган мойли 

ва  тотли  патирча

‖тарзида  ифодалаган. 

Агар 

аслиятда 

―калла 

қанд‖ 

нинг 

контекстуал 

маъносини 

таржимон 

тушуниб  етганда  эди  таржимада  когитив 
диссонанс  пайдо  бўлмаган  бўлар  эди. 
Чунки  асарда  XV-  XVI  асрда  Франция, 
Италия ва Испания ҳудудларида юз берган 
воқеа-ҳодисалар  баѐн  этилади.  Аслида  эса 
ушбу матнда герцог де Гиз ўз зобитларига 
―je  vous  manderai  pour  chercher  avec  vous 
les  moyens  d‘entamer 

ce  pain  de  sucre  de 

Civietta 

 жумласини айтганида Италиянинг 

Венеция  вилоятида,  Алп  тоғининг  этагида 
жойлашган  баландлиги  3220  метрли 
Чивиетта  қоясидан  ҳужум  бошлашни 
мўлжаллаган 

эди. 

Чивиетта 

қояси 

кўриниши  жиҳатидан  жуда  баланд  ва 
чеккалари  ўткир,  паст-баланд  нотекис 
шаклдаги баландликка ўхшайди. Герцог де 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

29

 

Гиз  ―l

e pain de sucre de Civietta”  

деганида 

Чивиеттанинг  қайси  томонидан  ҳужум 
қилишни  кўчма  маънода  ―қанднинг  қайси 
томонидан 

кемириш 

лозимлигини‖ 

назарда  тутган.  Таржиманинг 

“коса 

тагида 

нимкосаларини

‖ 

тушунмаган 

таржимон  умуман  терс  таржимани  амалга 
оширган. 

Тадқиқот  жараѐнида  Эмил  Золянинг 

―Аѐл  бахти‖,  Александр  Дюманинг  ―Граф 
Монте 

Кристо‖, 

Алберт 

Камюнинг 

―Бегона‖,  Фрасуа  Мориакнинг  ―Илонлар 
чангалида‖  каби  бир  қатор  асарлар 
таржимасида  билвосита  таржима  сабабли 
ўзбек  тилидаги  таржималарда  когнитив 
диссонанс пайдо бўлиши кузатилди. 

2)

 

Когнитив  унсур  сабабли  содир 

бўлган  когнитив диссонанс, яъни таржима 
жараѐнида  таржимоннинг  матнга  кераксиз 
ва  ноўрин  сўз  ѐки  иборани  олиб  кириши 
натижасида  таржима  вариантида  когнитив 
диссонанс  ҳолати  пайдо  бўлганлиги 
қиѐсий  ва  контекстуал  методлар  орқали 
исботлаб  берилди.  Масалан,  фикримизни 
ўзбек адиби Чўлпоннинг ―Кеча ва кундуз‖ 
романининг 

француз 

тилидаги 

таржимасидан  олинган  мисол  билан 
асослаб берамиз.

 

Аслиятда: 

Шаҳардан ташқарига юриши кам. Фақат 

эшон бобо билан бирга (фақат

 

ўша  киши  билан!)  тўйларга,  катта 
зиѐфатларга, 

қовун  ва  мева  сайлларига

 

боради‖ [25]. 

Стефан Дюдуагнон таржимаси: 

―La  ville,  il  l’a  quittait  peu,  seulement 

en  compagnie  du  Père  Ichan,  pour  un 
banquet,  quellque  riche  fête  ou  bien 

les 

grands  récoltes  de  melons  de  la  fin  du 
printemps”[26]. 

Аслиятдаги ―қовун ва мева сайллари‖ 

негадир  французча  таржимада  ―

les  grands 

récoltes  de  melons  de  la  fin  du  printemps”

яъни   

“баҳор  ойининг  охиридаги  энг 

катта  қовун  йиғими”

  га  (таржима 

муаллифники-Ш.Р.)  айланган.  Бу  жумла 
таржимаси  мутаржимни  ўзбек  халқининг 
қовун  сайлидан  хабардор  эмаслигини 
билдиради. Маълумки, Ўзбекистонда мева 
ва  сабзавотларни  йиғиш  мавсуми,  яъни 
ғарқ 

пишиқчилик 

даври, 

ѐзнинг 

жазирамасига  тўғри  келади.  Таржимон  бу 

ерда  мазкур  жумлани 

―баҳор  фаслининг 

охирида  бўладиган  қовун  сайли‖

  деб 

ўгириб, аслиятдан анча йироқлашган ва бу 
эса 

китобхонга 

маданий 

ахборотни 

нотўғри 

етказишга 

олиб 

келган. 

Ўзбекистонда  май  ойи  қовун-тарвузларни 
йиғиш  мавсуми  ҳисобланмайди.  Демак, 
нотўғри 

берилган 

ахборот 

таржима 

китобхонида 

асарни 

ҳазм 

қилишни 

қийинлаштиради  ва  рецептор  тасаввурида 
матндан  қониқмаслик,  яъни  когнитив 
диссонанс ҳолатини келтириб чиқаради. 

Бу ерда мутаржим матнга аслиятда 

йўқ  сўзларни  қўшиши  таржиманинг 
аслиятдан йироқлашишига олиб келган.  

Таржима 

вариантларини 

таҳлил 

қилиш  жараѐнида  бевосита  таржимада 
аслиятдаги 

мазмун 

маълум 

қадар 

йўқотишларга,  қисқартиришларга  олиб 
келганлиги  ва,  айниқса,  яхши  бир  асар 
ўртамиѐна  таржимага  айланиб  қолиши 
кузатилди. 

Таржима 

жараѐнида 

диссонанс  бартараф  этилмас  экан, 
адекват  таржимага  эришиш  масаласи 
очиқлигича  қолади.  Зеро,  ―Таржима-
аслиятни қайта яратиш, қайта талқин этиш 
санъатидир‖  деб  таъкидланган  фикрни 
таржима жараѐнида доимо эслаб туриш ва 
унга амал қилиш даркор[27]. 

3)

 

Реалиялар 

таржимасида 

когнитив  диссонанс

.  Аслиятда  берилган 

реалиялар 

таржима 

тилида 

мавжуд 

реалиялар  билан  алмаштирилганида  ҳам 
асарни 

ўқиган 

китобхон 

когнитив 

диссонанс  ҳолатига  тушади.  Маслан,  
француз эртакчиси Шарл Перронинг ―Она 
ғоз эртаклари‖дан олинган мисол фикимиз 
исботидир.

Аслиятда:

 

 ―On  a  fait 

un  beau  baptême

:  on  a 

donné pour marraine à la petite princesse sept 
fées  qu‘on  a  trouvée  dans  le  pays,  afin  que 
chaque fée donnâ un don à l‘enfant‖ [28].  

Ш.Миноваров таржимаси: 

‖Қирол  каттакон 

бешик  тўйи

 

қилибди,  бешик  тўйига  мамлакатдаги 
барча 

сеҳргар 

париларни 

таклиф 

қилибдилар‖[29]. 

М.Холбеков таржимаси: 

―Подшо 

севинганидан 

эл-юртни 

йиғиб 

тўй

  қилиб  берибди.  Қизалоққа  исм 

қуйиш  маросимида  иштирок  қилсин  деб, 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

30

 

етти  иқлимдан  етти  сеҳргарни  таклиф 
этибди‖[30]. 

Юқоридаги 

биринчи 

вариантда 

таржимон аслиятдаги ―

un beau baptême”

ни 

―бешик  тўйи‖  (Ш.Миноваров)  деб  бериб 
миллийлаштиришга  ҳаракат  қилган  бўлса, 
иккинчи 

вариантда 

эса 

―тўй‖ 

(М.Холбеков) деб  бериб  нейтралликка 
эришилган  ва  тўғри  йўл  тутилган. 
Оригиналдаги ―

un beau baptême”

  француз 

тили 

изоҳли 

луғатида 

қуйидагича 

берилган: 

Baptême n.f. 

gr.baptezien, 

immerger.  Sacrement  de  la  religion  chretien, 
qui  constitue  le  signe  juridique  et  sacral  de 
l’insertion  dans  l’Eglise;  cette  cérémonie 
Nom  de  baptême:  Prénom  qu’on  reçoit  au 
moment du baptêm‖ [31], яъни ―Батем грек 
тилида baptezien шаклидан кириб насроний 
динида  чўқинтириш  маросими,  черковда 
чақалоқни  чўқинтиришнинг  ҳуқуқий  ва 
илоҳий  белгиси:  чақалоққа  ном  бериш 
маросими‖(Ш.Р).

Луғатдаги  шарҳ  мазкур 

сўз христианларда чақалоққа ном бериш ва 
чўқинтириш  маросими  эканини  кўрсатиб 
турибди. 

Маълумки,  бешик  чақалоқни  белаб 

ва  тебратиб  ухлатиш  учун  тол  ѐки  тут 
ѐғочидан  ясалган  йўрға  оѐқли  махсус 
мослама.  Шарқда  бешик  тўйи  фарзандни 
бешикка  солиш  учун  мўлжалланган 
маросим  бўлиб,  у  миллий  урф-одатлар, 
расм-русумларга бой тантана ҳисобланади. 
Француз 

чақалоқларининг 

черковда 

чўқинтирилиши,  уларга  шу  ерда  исм 
қуйилиши 

ва 

беланчакларда 

катта 

бўлишини  ҳар  бир  китобхон  билади. 
Тиллар орасидаги тафовут одатда бир халқ 
моддий 

ҳаѐтида 

мавжуд 

муайян 

тушунчалар, 

воқеа-ҳодисалар, 

урф-

одатларнинг  бошқа  халқ  турмуш  тарзида 
учрамаслиги, 

шу 

туфайли 

улар 

номларининг  ҳам  бошқа  халқ  тилида 
табиий 

равишда 

йўқлиги 

билан 

изоҳланади.  Халқлар  турмуш  тарзига  хос 
сўз ва иборалар, шубҳасиз, анъаналарнинг 
миллий 

бўѐғини, 

уларнинг 

ўзига 

хослигини 

ифодалайди. 

Юқоридаги 

таржимада  француз  чақалоғининг  ―бешик 
тўйи‖  маросими  ўзбек  китобхоннинг 
таржимадан қониқмаслигига сабаб бўлади. 
Шундай  экан,  ушбу  матнда  берилган 

миллий  маросим  ―

бешик  тўйи‖

  нинг 

ишлатилиши 

китобхонда 

диссонанс 

ҳолатини келтириб чиқаради.  

Юқоридаги  таҳлиллардан  шундай 

хулосага  келиндики,  аслият  тили  ва 
таржима  тили  реалияларини  бир-бири 
билан  алмаштириш,  уларни  қориштириб 
юбориш 

натижасида 

бадиий 

асар 

таржимасида  диссонанс  ҳолати  келиб 
чиқиши муқаррар.  

4.

 

Фразеологик 

иборалар 

таржимасида  диссонанс. 

Аслиятдаги 

фразеологик 

иборанинг 

мазмунини 

тушунмай таржима қилиш натижасида ҳам 
диссонанс 

содир 

бўлиши 

мумкин. 

В.Н.Комиссаровнинг: 

―Таржимашуносликда 

фразеологик 

бирликларни  билиш  ва  таржимада  айнан 
бера  билиш    жуда  мушкул  ҳисобланиб, 
таржимон 

фразеологизмларнинг 

маънолари  ва  уларни  қўллаш  усулларини 
тўлиқ  билишини  талаб  этади‖  [32]

  деган 

фикри  жуда  ўринлидир.  Таржимада 
фразеологик  ибораларни  қайта  яратиш 
жуда  муҳим  саналиб,  таржимон  таржима 
жараѐнида 

аслиятдаги 

фразеологик 

бирликнинг  мазмунини  тушунмаса,  унинг 
замирида 

қандай 

маъно 

мужассамлашганини 

англамаса 

ѐки 

таржима  тилида  топа  олмаса  унда 
аслиятдаги 

маъно 

ва 

мазмун 

мутаносиблигининг  бузилишига  сабаб 
бўлади.  Француз  ѐзувчиси  Эмил  Золянинг 
―Аѐл 

бахти‖ 

асарининг 

билвосита 

таржимасидан 

келтирилган 

мисолга 

эътибор қаратамиз, 

аслиятда:

 

«

Cinq ou six femmes vêtues de robes de 

soie, très coquettes avec leurs chignons frisés 
et  leurs  crinolines  rejetées  en  arrière,  s’y 
agitaient  en  causant. 

Une,  grande  et  mince, 

la  tête  trop  longue,  ayant  une  allure  de 
cheval  échappé,  s’était  adossée  à  une 
armoire, comme brisée déjà de fatigue

»[33]. 

Восита таржима: 

―Пять-шесть  женщин,  одетых  в 

шелковые  платья  и  имевших  весьма 
кокетливый  вид  благодаря  завитым 
шиньонам 

и 

приподнятым 

сзади 

кринолинам, 

суетились 

здесь, 

перебрасываясь  отрывистыми  фразами. 

Одна  из  них,  высокая  и  худая,  с 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

31

 

непомерно  длинным  лицом  и  поступью 
вырвавшейся 

на 

волю 

лошади, 

прислонилась к шкафу, словно изнемогая 
от усталости

‖ [34]. 

Муҳаббат Исмоилова таржимаси: 

―Бу  ерда  матодан  тикилган  кўйлак 

кийган,  жингалак  қилинган  улама  соч  ва 
узун 

юбкалари 

таъсирида 

башанг 

кийингандек  кўринаѐтган беш-олтита аѐл 
ўзаро 

гаплашганча 

алланималар 

қилишарди.  Улардан  бири, 

баланд  бўйли, 

озғин,  отюзли  аѐл  худди  қаттиқ 
чарчагандан 

нима 

қилишни 

билмаѐтгандек, 

шкафга 

суяниб 

турарди”[35].

 

 Таржимон 

рус 

тилидаги 

с 

непомерно  длинным  лицом  и  поступью 
вырвавшейся 

на 

волю 

лошади” 

жумласини ―

баланд бўйли, озғин, отюзли 

аѐл  худди  қаттиқ  чарчагандай” 

тарзида 

ўгирган

  Аслиятдаги  ―

la  tête  trop  longue” 

(узунчоқ  бош) 

рус  тилидаги

  “длинным 

лицом”  (узунчоқ  юз)

  ўзбек  тилида  ―от 

юзли  аѐлга‖  айланиб  қолган.  Француз 
тилида 

une  allure  de  chevaléchappé”

 

ибораси 

жуда 

чарчаганда 

судралиб, 

сулайиб  қолган  вазиятни  ифодалаш  учун 
ишлатилади.  Фикримизни  исботлаш  учун 
Филип  Маск  (Philipe  Masquer)  ва  Пиер 
Жобертларнинг 

(Pierre 

Jaubert)―Dictionnaire  raisonné  universel  des 
arts  et  métier‖  изоҳли  луғатига  мурожаат 
қилдик.  Бу  луғатда  айнан  Эмил  Золянинг 
мазкур  романида  ишлатилган  ―

une    allure 

de  cheval  échappé” 

иборасининг  мазмуни 

шарҳланган, яъни

:

  

―С’est  une  allure  de  cheval,  plus  base 

que  le  pas,  mais  beaucoup  plus  allongée. 
Pour  aller  l’amble  le  cheval  n’a  que  deux 
mouvements  à  faire,  un  de  chaque  coté 
s’élèvent et se posent en même coté s’élèvent 
et se posent en même temps‖ [36]. 

Демак,  француз  тилида    одам 

югуриб  ҳаллослаб,  чарчаб,  ҳолсизланиб, 
сулайиб  қолганда  секин,  судралиб  қадам 
ташлаш  ҳолатини  ифодалаш  учун  ―

une 

allure  de  cheval  échappé” 

ибораси 

ишлатилади. 

Шундай 

экан, 

нега 

чарчаганда  юришга  ҳам  мадори  йўқ 
аѐлнинг ҳолати таржимон хизмати эвазига 

от  юзли  аѐлга”

 

айланиб  қолган? 

Фикримизга  аниқлик  киритиш  мақсадида 
ўзбек  тилидаги  бадиий  асарларда  ушбу 
ҳолатни  ифодалаш  учун  қандай  ибора 
ишлатилишини аниқлашга ҳаракат қилдик 
ва  Эркин  Аъзамнинг  ―Пакананинг  ошиқ 
кўнгли‖  асарида 

“паккага  етган  улоқчи 

отдек  чарчаган  эди”

  деган  иборани 

топишга муяссар бўлдик.  

Биз  юқоридаги  вариантга  таклиф 

сифатида  қуйидаги  таржимани  маъқул 
кўрамиз: 

―Бу  ерда  матодан  тикилган  кўйлак 

кийган,  жингалак  қилинган  улама  соч  ва 
узун 

юбкалари 

таъсирида 

башанг 

кийингандек  кўринаѐтган беш-олтита аѐл 
ўзаро 

гаплашганича 

алланималар 

қилишарди.  Улардан  бири, 

баланд  бўйли, 

озғин,  иякдор  аѐл  худди  паккага  етган 
улоқчи  отдек  чарчаганидан  сулайиб 
шкафга  суяниб  турарди” 

(таржима 

муаллифники-Ш.Р). 

Шу  маънода  Л.С.Бархударовнинг: 

―Таржима  матни  ҳеч  қачон  тўла  ва 
аслият  матнга  абсолют  эквивалент  бўла 
олмайди. Шунинг учун бир тилдан иккинчи 
бир 

тилга 

таржима 

қилаѐтганда 

семантик йўқотишларни минимал ҳолатга 
келтириш 

учун 

маъно 

турларининг 

қайсинисидир  қурбон  этилиши  керак‖,-

 

деган  фикри  айни  ҳақиқатдир  [37].  Аммо 
шу  билан  бирга  таржимонлар  аксарият 
ҳолларда  жуда  катта  маҳорат  билан 
аслиятга  маъно  ва  мазмун  жиҳатдан  мос 
таржима 

яратишга 

ҳаракат 

қилиб, 

семантик  йўқотишларни  минимал  ҳолатга 
келтирганлари  улар  амалга  оширган 
таржималарда кузатилди.  

Ушбу 

ўринда 

В.Гумбольдтнинг 

қуйидаги сўзларини келтириб ўтиш  жоиз: 

Дастлаб  халқнинг  турмуш  тарзи,  урф-

одати,  маданиятига  хос  хусусиятларни, 
тил бирликларининг таркибий қисмларини 
ўрганиш  лозим,  шундан  кейингина  ҳис-
туйғуларига  таяниб  образ  яратиб,  сўнг 
жоиз  бўлса  уни  сўзлар  билан  ифода  этиш 
мумкин. 

Тил 

ўзининг 

бошланғич 

шаклиданоқ  маълум  халққа  хос  бўлган 
белги ва характерлар таъсирига тушади‖ 
[38]. 

Ҳақиқатдан  ҳам,  муаллиф  фикрини 

тушуниш,  асар  оҳангини  ҳис  қилиш  ва 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

32

 

аслиятга бошқа тилда қайта жон ато этиш 
мутаржимдан  катта  ижодий  ва  илмий 
салоҳият талаб этади. Бундай масъулиятни 
бўйнига  олган  таржимон  ўз  вазифасини 
шундай  маромига  етказиб  бажариши 
керакки,  токи  асар  таржимасини  ўқиган 
китобхонда  муаллиф  ва  асар  тўғрисида 
нотўғри тассаввур пайдо бўлмасин. 

Демак, 

таржимада 

мақоллар, 

фразеологик 

ибораларнинг 

нотўғри 

берилиши,  реалияларнинг  қориштириб 
юборилиши, 

билвосита 

таржима 

нуқсонлари  кабиларнинг  келиб  чиқиши 
когнитив  диссонанснинг  пайдо  бўлишига 
олиб келади.  

Тадқиқот 

доирасида 

таржима 

адекватлигига 

тўсқинлик 

қилувчи 

омилларнинг 

сабабини 

аниқлаш 

баробарида  бадиий  таржимада  когнитив 
диссонансни бартараф этиш учун қуйидаги 
таржима усуллар таклиф қилинди: 

1)

 

Таржимоннинг  асар  ва  муаллифни 

тўғри танлаш маҳорати. 

2)

 

Имплицит  ахборотни  эксплицит 

ахборотга айлантириш. 

3)

 

Таржимада 

ибораларни 

ўринли 

танлаш. 

4)

 

Миллий-маданий  сўзларнинг  икки 

тилли таржима луғатларини яратиш.

 

Таржимоннинг  асар  ва  муаллифни 
тўғри танлаш маҳорати 

Ўзбек 

таржимашунослигида 

таржимани  аслият  билан  қиѐсий  ўрганиш 
ва  унга  холис  илмий-назарий  баҳо  бериш 
тажрибаси 

кенг 

ѐйилган. 

Аслида 

таржиманинг 

муваффақиятини 

таъминловчи 

бир 

қатор 

омиллар 

мавжудки, 

улар 

кўпинча 

ушбу 

йўналишдаги  тадқиқот  доирасидан  четда 
қолади.  Чунончи,  таржимоннинг  тил 
билиши, 

сўз 

бойлиги 

ижодкорлик 

истеъдодидан 

ташқари, 

унинг 

матн 

танлаши,  унга  муносабати  ва  аслиятни 
қандай  талқин  қилиши  ҳам  муҳим 
аҳамиятга  эга.  Бунда,  албатта,  таржимон 
савияси 

ва 

у 

мансуб 

адабиѐтнинг 

тараққиѐт  даражаси  ҳам  катта  роль 
ўйнайди. Лекин муаллиф ҳамда мутаржим 
ўртасидаги  руҳий-психологик  яқинлик  ва 
услубий 

муштараклик, 

улар 

дунѐқарашининг 

умумийлиги-ю, 

дардларининг  ўзаро  уйғунлиги  энг  асосий 
омил  ҳисобланади.  Таржимонга  илҳом 
берган,  уни  тўлқинлантирган,  кўнгил 
дардларининг  ўзаро  ҳамоҳанглиги  бадиий 
асарни  ўзгача  эҳтирос  ва  меҳр-муҳаббат 
билан таржима қилишга кенг йўл очади.  

Таржимада  асар  ва  муаллиф  танлаб 

олиш  жуда  муҳим  аҳамиятга  эга.  Чунки 
―ҳақиқий 

таржимон 

ҳам 

муаллиф 

танлайди,  китоб  саралайди,  давр,  жанр, 
мавзу, услуб талабларига кўра с т р а т е г 
и  к      т  а  р  ж  и  м  а      с  и  ѐ  с  а  т  ини 
белгилайди‖  [39].  Таъбир  жоиз  бўлса, 
таржиманинг  муваффақияти  айни  шу 
омилга  боғлиқ.  Мутаржим  муаллифнинг 
рақиби  дейилиши  бежиз  эмас.  Ўзига 
номуносиб  асар  таржимасига  қўл  урган, 
ўзига  яқин  дунѐқарашга  эга  бўлмаган 
муаллиф  билан  беллашган  мутаржим 
муваффақиятсизликка 

учрайди. 

Таржимоннинг  тил  билиши,  катта  сўз 
бойлиги ва табиийки, улкан истеъдод эгаси 
бўлиш,  кенг  ва  чуқур  билимдан  ташқари, 
яна  муаллифга  руҳан  ва  услубан  яқин 
бўлиши 

тақозо 

қилинадики, 

ушбу 

фазилатларсиз  аслиятга  адекват  таржима 
яратиш  мумкин  эмас.  ―Бадиий  таржимада 
руҳий  яқинлик  муваффақият  гарови 
эканлиги 

аѐн‖ 

[40]. 

Таржима 

адекватлигида  муаллиф  ва  таржимон 
муносабати  муҳим  аҳамият  касб  этади. 
Ҳар  бир  таржимон  ҳам  юксак  поэтик  сўз 
усталари 

―панжасига  панжа  уриш‖

ни 

хоҳлайди. Лекин бунда асар танлашни ҳам 
билиш 

керак. 

Акс 

ҳолда, 

ўзи 

муваффақиятсизликка  учрабгина  қолмай, 
улуғ  бир  сўз  санъаткорини  ҳам  ўртача 
ижодкорга  айлантириб  қўйиши  мумкин. 
Бадиий 

таржима 

тарихида 

бундай 

ҳодисалар кўп  учрайди. Шунинг  учун ҳам 
йирик таржима назариѐтчиси Ғ.Саломов ўз 
вақтида:  "

Энг  хатарли  нуқсон,  иллат  бу  - 

бирон  бир  миллий  адабиѐтнинг  фахри, 
кўрки  бўлмиш  ажиб  бир  асар  таржимага 
кўчганда  қандайдир  ўртача  китобга 
айланиб қолаѐтганидадир‖ деб 

айтган эди. 

Бу  ҳақида  Эркин  Воҳидов:

  ―оригиналда 

ўртачароқ  асар  ѐзиб  юргандан  жаҳон  ва 
қардош  халқлар  маданиятининг  нодир 
намуналарини  она  тилимда  янгратиш 
завқи  менга  таскин  беради‖,

  деган  эди 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

33

 

[39]. 

Таржимон  таржимага  киришишдан 

аввал  ўзи  таржима  қилмоқчи  бўлган  асар 
ѐзувчисининг  ижод  йўналиши,  адабий 
мероси  билан  яқиндан  танишиши,  унинг 
адабий  услуби,  руҳияти,  мақсади  ва  барча 
ички ҳамда ташқи кечинмаларини ҳис қила 
олиши  лозим.  Мободо,  ѐзувчи  билан 
таржимоннинг  услуби,  адабий-эстетик 
диди  ва  ўй-хаѐллари  бир-бирига  мос 
келмаса,  унда  таржимон  бу  ишга  қўл 
урмагани 

маъқул. 

Чунки 

таржимон 

таржима  жараѐнида  адибнинг  ғоявий-
бадиий 

мақсадини 

ѐки 

индивидуал 

услубини  тушунмаслиги  оқибатида  ҳам  у 
таржима қилган асарда когнитив унсурлар 
пайдо бўлиб қолиши мумкин. 

 

2)

 

Таржимада 

имплицит 

ахборотни 

эксплицит 

ахборотга 

айлантириш. 

Таржимон 

ўқувчининг 

дунѐқарашини  инобатга  олиб,  адабий 
матнлар  таржимасида  аслиятда  берилган 
баъзи  имплицит  (яширин)  ахборотларни 
таржимада  эксплицит  (очиқ)  ахборотга 
айлантириши  керак.  Мободо,  таржимон 
китобхонга  аслиятдаги  бегона  воқеа-
ҳодисага  қўшимча  изоҳ  бермай  ўтса, 
китобхон таржима қилинган асар матнини 
тушунмаслиги  ва  бунинг  натижасида 
ўқувчи  тасаввурида  диссонанс  ҳолати 
пайдо бўлиши мумкин.   

Эркин Аъзамнинг ―Пакананинг ошиқ 

кўнгли‖ 

асаридаги 

ўзбек 

халқининг 

таниқли  инсонлари  тўғрисидаги  маданий 
ахборотларни  таржимон  таржима  тилида 
қандай  йўл  билан  ўқувчига  етказиб 
берганини  таҳлил  қилдик.  Ушбу  мисолда 
таржимон  эксплицит  ахборот  бериш 
орқали 

таржимада 

диссонанс 

келиб 

чиқиши  мумкин  бўлган  ҳолатни  олдиндан 
бартараф  этишга  эришган.  Масалан,

 

аслиятда: 

Маишати 

чаккимас, 

театр 

безакхонасини  уйга  айлантириб  олган, 
ора-чира  колхоз-полхознинг  буюртмасини 
бажариб бериб мўмайгина пул топар, уни 
аксарияти  истеъдодсиз,  омадсиз,  лекин 

аслида  Шукур  Бурхонман-у

,  булар 

қадримга  етмаѐтибди-да,  дегандек  зўр 
даъвода  юрадиган  шўрпешона  улфатлари 
билан ичиб битирар эди

” [40]. 

Таржимада: 

―Il  aimait  la  vie  et  avait  transformé 

l’atelier  de  décoration  de  théâtre  en  logie 
personnel.  De  temps  à  autre‖,  un  kolkhoze 
ou  ne  entreprise  lui  commandait  une 
peinture.  Tout    qu’il  gagnait  était  gaspillé 
pour  acheter  de  l’alcool  qu’il  partageait 
avec  des  amis  dоnt  plupart  étaient 
malchanceux  et  sans  talent  et  quе  et  sans 
talent et qui se prenaient tous pour 

le célèbre 

Chookour 

Bourkhan 

(grande 

vedette 

soviétique du théâtre et du cinéma

‖)[41]. 

Мазкур  матн  таржимасида  ўзбек 

халқининг  севимли  ва  машҳур  актѐри 
Шукур 

Бурхонов 

тўғрисидаги 

маълумотни 

таржима 

китобхонига 

етказиш  учун  таржимон  матн  ичида  

―grande  vedette  soviétique  du  théâtre  et  du 
cinéma‖,

яъни  ―

кино  ва  театр  соҳасидаги 

машҳур  совет  юлдузи‖

  деган  изоҳни 

қўшади.  Таржимон  матн  ичида  қўшимча 
маълумотни  бериш  орқали  китобхон 
тасаввурида  юзага  келадиган  диссонанс 
ҳолатини 

бартараф 

этади. 

Мабодо, 

таржимон  мазкур  матн  таржимасида 
Шукур Бурхоновга махсус изоҳли ахборот 
бермаса, 

француз 

китобхони 

ўзбекларнинг 

севимли 

актѐрининг 

кимлигини  билмаган  ва  унинг  исми  нима 
мақсадда 

матнда 

келтирилганини 

англамаган 

бўлар 

эди. 

Зеро

“La 

traduction 

est 

souvent 

perçue 

non 

seulement  comme  un  moyen  d’information 
et  de  communication  dans  un  contexte 
plurilingue  mais  également  comme  un 
moyen  d’enrichissement  et  de  conservation 
de la diversité culturelle”[42]. 

 Дарҳақиқат, 

таржима фақатгина бирор маълумот олиш 
ѐки  муносабатга  киришиш  манбаи  эмас, 
балки  ранг-баранг  маданий  ахборотлар 
олиш базаси ҳам саналади. 

Фердинанд  Дюшеннинг  ―Тамилла‖ 

романининг  ўзбекча  таржимасида  ҳам 
таржимон 

томонидан 

имплицит 

ахборотлар 

эксплицит 

ахборотларга 

айлантирилганлигининг  шоҳиди  бўлдик. 
Масалан, 

аслиятда:

 

―Les  sentier  s’infléchit  vers  l’oued  et 

bientôt  serpente  parmi  les 

tamarins  et  les 

lentisques” [43]

Сўзма-сўз таржимаси: 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

34

 

Йўл  Вед  (Африка  шимолидаги  дарѐ) 

томонга қараб 

тамаринда ва мастиклар

 

орасидан илон изидек бурилиб кетди

Зариф Башарий таржимаси: 

Текис  тор  йўл  тугаб,  бу  ѐғига  йўл 

тамаринда 

ва 

мастик 

дарахтлар

 

(Африкадаги  дарахтлар)  орасидан  эгри-
бугриланиб кетган [44]. 

Ушбу  матн  таржимасида  таржимон 

Африкада  ўсадиган  ―тамаринда‖  ва 
―мастик‖  дарахтига  изоҳ  бериб  ўтганлиги 
ўқувчининг  бу  дарахт  номи  ва  у  қайси 
мамлакатда 

ўсиши 

тўғрисидаги 

маълумотдан  хабардор  бўлишига  олиб 
келган.  

Демак,  таҳлиллардан  шу  нарса 

аниқландики,  таржимоннинг  таржима 
жараѐнида 

аслиятда 

берилган 

маълумотдан 

китобхоннинг 

хабардор 

эмаслигини  ҳисобга  олиб  изоҳ,  шарҳ  ва 
қўшимча 

ахборотлар 

бериб 

ўтиши 

китобхондаги 

диссонанс 

ҳолатини 

камайтириш  ва  бартараф  этишга  ѐрдам 
беради. 

3)

 

Таржимада 

фразеологик 

ибораларни  ўринли  танлаш. 

Таржима 

жараѐнидаги  энг  мураккаб  муаммолардан 
бири  бу  аслиятда  берилган  фразеологик 
бирликларни 

таржима 

тилидаги 

муқобилини 

топиш 

масаласидир. 

Фразеологик бирликлар ҳар қандай бадиий 
асар  тилига  гўзаллик  бахш  этадиган,  кам 
сўзлар  воситасида  кўпроқ  фикр  баѐн 
қилишга  имкон  берадиган  поэтик  восита 
саналади.  Ўзбек  адиблари  ўз  адабий 
меросида 

тилнинг 

турли 

тасвирий 

воситалардан,  фразеологик  бирликлардан 
жуда  ўринли  ва  унумли  фойдаланадилар. 
Таржима  жараѐнида  таржимон  бундай 
ибораларга  энг  муносиб  муқобил  топиш, 
қайта яратиш учун жиддий бош қотириши, 
мавжуд 

―ғов‖

ларни енгиб ўтиши лозим. 

Қуйида  Эмил  Золянинг  ―Аѐл  бахти‖ 

романи  таржимасидаги  мисолга  эътибор 
қаратамиз. 

Аслиятда

―– 

Un  drôle  de  goût

,n’est-ce    pas? 

reprit-il. 

Une  femme  qui  ressemble  à  un 

cheval

... La petite lingère qu’il avait eue deux 

fois, l’an passé, était gentille au moins‖ [33]. 

Ю.Данилин таржимаси:

 

―–

Странный  вкус

,  не  правда  ли? – 

подхватил  он.  – 

Женщина,  похожая  на 

кобылу

…  Белошвейка,  с  которой  он  в 

прошлом  году  раза  два  встречался,  была 
по крайней мере хорошенькая‖[34].

 

М.Исмоилова  таржимаси:

 

―– 

Диди  ажойиб-а

?  –гапида  давом 

этди  Делош.  –

Отга  ўхшаган  аѐл  бўлса

Жаноб  Муре  ўтган  йили  учрашиб  юргани 
чойшаблар  тикадиган  аѐл  ҳам  ундан 
яхшироқ эди‖ [35].

 

Бу ўринда ―

Une  femme  qui  ressemble 

à un cheval

‖ жумласи орқали қадди-қомати 

унчалик  ҳам  келишмаган,  маданиятсиз, 
бир  сўз  билан  айтганда,  тўпори  ва  қўпол 
аѐл  назарда  тутилади.  Демак,  француз 
халқи  бундай  аѐлларга  қарата 

“отга 

ўхшаган 

аѐл” 

компаратив 

фразеологизмини  ишлатади.  Бироқ  ўзбек 
тилида  инсон  ташқи  қиѐфаси  ѐки  ички 
дунѐсини  тасвирлашда  ѐки  ўхшатишда 
бундай  ибора  ишлатилмайди.  Ўзбек 
таржимони 

М.Исмоилова 

эса 

ушбу 

ўхшатиш 

эквивалентини 

қидирмасдан 

сўзма-сўз таржима қилиб қўя қолган. 

Таъкидлаш  жоизки,  таржимон  ―

иn 

drôle  de  goût

‖иборасини  ―

ажойиб  дид”

га 

айлантириб  қўйган.  Маълумки,    ―un  drôle 
de  goût‖  бирикмаси  ўзбек  тилида  ―ғалати, 
ноўхшов,  ғайриоддий‖  каби  маъноларда 
қўлланилади.   

– 

Дидини  қаранг-

а?-  таъкидлади 

Делош.  – 

Бесўнақай(тўпори)

  аѐл  бўлса. 

Жаноб  Муре  ўтган  йили  учрашиб  юрган 
чойшаблар  тикадиган  аѐл  ҳам  ундан 
яхшироқ  эди‖  (

Таржима  муаллифники– 

Р. Ш

). 

  Демак, 

таржимонни 

матнда 

ибораларнинг 

ноўрин 

ѐки 

бўлмаса 

таржима  тилида  муқобили  бўла  туриб, 
сўзма-сўз  таржима  қилиши  ҳам  когнитив 
диссонанс  ҳолатини  келтириб  чиқаришига 
сабаб бўлган. 

Навбатдаги  вазифа  диссонанснинг 

олдини  олиш  ѐки  камайтириш  учун  икки 
ва  кўп  тилли  маданий  сўзлар  луғатларини 
яратиш  масаласидир.  Ҳар  бир  тилда 
бундай 

луғатларнинг 

мавжудлиги 

таржимон  меҳнатини  енгиллаштиради, 
шунингдек,  бу  луғат  таржимада  когнитив 
диссонанс  ҳолатини  камайтириш  ѐки 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

35

 

олдини  олишга  хизмат  қилади.  Бундай 
луғатлар  ва  унинг  тадқиқига  бағишланган 
тадқиқотлар  ҳамда  таржима  луғатларини 
яратишнинг  замонавий  усуллари  ҳақида 
тўртинчи  фаслда  батафсил  тўхталиб 
ўтамиз. 

Бадиий 

таржимада 

когнитив 

диссонанснинг  турларини  аниқлаш  ва 
уларни  камайтириш  ҳамда  бартараф  этиш 
йўлларини 

излаш 

нафақат 

таржима 

танқидчилигини  ривожлантиради  балки, 
келгусида  амалга  ошириладиган  бадиий 
таржималар  савиясининг  яхшиланишига 
ҳам хизмат қилади. 

 Юқоридаги  матнлар  таржимасидан 

кўриниб 

турибдики, 

таржимада 

миллийликнинг 

бошқа 

халқларнинг 

миллий  қадриятлари  билан  қоришиб 
кетиши  унинг  адекватлигига  тўсқинлик 
қилган. 

Таржимадан 

мақсад 

тилни 

билмаган 

китобхонларнинг 

ўқишга 

муяссар 

бўлмаган 

орзуларининг 

ушалишига имкон яратиб беришдир. Улар 
таржима  асарлари  орқали  бошқа  халқнинг 
адабиѐти, 

маданияти 

ва 

тарихидан 

хабардор  бўлади.  Таржимон  ҳар  доим 
аслиятга  эҳтиѐткорлик  билан  ѐндашиши, 
ундаги  исмлар,  жой  номлари,  миллий 
кийим-кечакларнинг  номларига,  умуман, 
ҳар  бир  жумла,  ҳар  бир  вазиятга  жиддий 
эътибор  қаратиши  керак.    Таржимада 
сўзларнинг 

нотўғри 

ѐки 

ўринсиз 

ишлатилиши  асарнинг  адабий-эстетик 
қимматига  салбий  таъсир  кўрсатиши 
мумкин. 

Хулоса  қилиб  айтиш  мумкинки, 

таржимоннинг фон билимлардан хабардор 
бўлмаслиги  натижасида  таржималарнинг 
сифати  бузилади,  таржима  асарлари  ўз 
китобхонини  йўқотади,  китобхон  нотўғри 
маданий  ахборотларга  дуч  келади.  Бу 
муаммоларнинг ягона ечими таржимондан 
тўхтовсиз  ҳаракат,  кенг  қамровли  билим, 
аниқроқ  қилиб  айтганда,  фон  билимларга 
эга бўлиш, тинимсиз изланиш олиб бориш 
талаб  этилади.  Демак,  бадиий  таржима 
аслият  оламининг  миллий  манзарасини 
таржима 

тилида 

ифода 

қилаѐтган 

таржимондан  лисоний  ва  нолисоний 
билимларни  чуқур  эгаллашни  тақозо 
этади. 

Тадқиқот 

натижасида 

когнитив 

диссонансни  камайтириш  ва  бартараф 
этиш  йўлларини  ишлаб  чиқиш  жараѐнида 
Г.Д.Воскобойникнинг 

лингвофалсафий 

аспектда  олиб  борилган  тадқиқотида 
илгари  сурилган  фикри,  яъни  таржимон 
аслиятдаги 

матн 

билан 

танишиш 

жараѐнида  адибнинг    асар  матнида  берган 
имплицит  ахборотларини  ўгиришда,  яъни 
фикрига таяндик.  

А.М.Каплуненконинг 

шеърий 

таржимада 

когнитив 

диссонансни 

камайтириш  ѐки  бартараф  этиш  борасида 
бир  қанча  илмий  фикрларини  ѐқладик. 
Ҳамда унинг Шекспир сонетларини инглиз 
тилидан  рус  тилига  таржима  қилишда 
таклиф  қилган  қуйидаги  усулларини 
маъқул топдик. Яъни: 

1)  шеърнинг  структураси,  яъни  шакл 

ва мазмунни тўлиқ сақлаш; 

2)  кириш  сўзлар,  ибораларни  иложи 

борича ўз ҳолича сақлаш; 

3)  тиниш  белгиларига  эътибор 

бериш; 

4)  муаллиф  ритмини  ҳис  этиш  ва 

аслият  ритм  оҳангини  сақлаш  каби 
қоидалари 

асосли 

эканлигини 

ўз 

тадқиқотимиз  жараѐнида  олиб  борилган 
таҳлилларда ҳам кузатдик. Ҳақиқатдан ҳам 
таржимада  юқорида  берилган  амалий 
тавсияларга 

риоя 

этилса 

таржимада 

маълум 

даражада 

диссонанс 

ҳолати 

бартараф 

этилади 

ва 

консонансга 

эришилади деган фикрдамиз. 

René  Lemieux машина  орқали амалга 

оширилган  таржималарда  асосий  ўринда 
сўз,  таржимон  учун  эса  маъно  туришини 
асослаб  берди  ва  аксарият  ҳолларда 
машина 

орқали 

амалга 

оширилган 

таржималарда  когнитив  диссонанс  ҳолати 
келиб чиқишини ―Google translate‖ дастури 
орқали  амалга  оширилган  таржималар 
мисолида 

асослаб 

берди. 

Кейинги 

йилларда 

машина 

орқали 

амалга 

оширилган 

таржималарда 

когнитив 

диссонан 

содир 

бўлиши, 

адекват 

таржимага 

эса 

таржимоннинг 

экстралингвистик 

билимлари 

юқори 

даражада 

бўлгандагина 

эришилиши 

тадқиқотдаги 

аксарият 

мисоллар 

таҳлилида далиллаб берилди. 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

36

 

В.Гумбольдтнинг  таржимада  энг 

аввало  таржима  тили  вакилининг

  турмуш 

тарзи,  урф-одати,  маданиятига  хос 
хусусиятларни, 

тил 

бирликларининг 

таркибий  қисмларини  ўрганиш  лозим, 
шундан кейингина ҳис-туйғуларига таяниб 
образ  яратиб,  сўнг  жоиз  бўлса  уни  сўзлар 
билан  ифода  этиш  мумкин.  Тил  ўзининг 
бошланғич  шаклиданоқ  маълум  халққа  хос 
бўлган  белги  ва  характерлар  таъсирига 
тушади.  

Тадқиқот  олиб  бориш  натижасида 

бир  қанча  назарий  ва  амалий  хулосаларга 
келинди.  Авваломбор,  бадиий  асарлар 
таржимасида  когнитив  диссонанснинг 
келиб  чиқиш  сабабалари  ва  бартараф 
этишнинг 

айрим 

йўлларини 

таклиф 

қилишдан  олдин  конитив  диссонанс 
феномени  назарий  жиҳатдан  атрофлича 
ўрганилди. 

―Когнитив 

диссонанс‖ 

феноменига  дастлаб  француз  олими  Эвер 
Конти  1380  йилда  Аристотель  ишлари 
билан  танишиш  ва  таржима  қилиш 
жараѐнида  дуч  келган  ва  уни  илк  бор 
мусиқа  соҳасига  олиб  кирган.  Мусиқа 
соҳасида  ―когнитив  диссонанс‖  товушлар 
тизимидаги  номувофиқлиқ,  оҳангсизлик, 
номусиқавийлик 

деган 

маъноларни 

англатган.  Мусиқа  тинглаш  пайтида 
сўзларнинг ғализ, тушунарсиз эшитилиши, 
куйланиши  ва  куйнинг  номусиқавийлиги 
мусиқа 

ихлосмандларида 

мусиқадан 

қониқмаслик,  яъни  когнитив  диссонанс 
ҳолатини келтириб чиқарганлиги кўрсатиб 
берилди.  Олимлар  ―номутаносиблик‖ни 
―диссонанс‖, 

―мутаносиблик‖ни 

эса 

―консонанс‖  деб  атаб  когнитив  диссонанс 
назариясининг 

асосини 

―билим 

тизимидаги 

номутаносиблик, 

номуқобиллик 

ташкил 

этади‖ 

деган 

хулосага келганлар. 

Шунингдек, 

когнитив  диссонанс 

назарияси 

тилшунослик, 

адабиѐтшунослик, 

руҳшунослик, 

иқтисодиѐт, 

маркетинг, 

математика, 

биология  каби  соҳаларнинг  ҳам  тадқиқот 
объекти  бўлганлиги  илмий  тадқиқотларни 
ўрганиш  жараѐнида  аниқланди.Рус  ва 
француз  таржимашунос  олимлари  ўз 

тадқиқотларида 

когнитив 

диссонанс 

феноменининг  у  ѐки  бу  жиҳатини  кўриб 
чиққанлар,  диссонанснинг  пайдо  бўлиш 
ҳолатлари, 

уни 

таржима 

жараѐнида 

камайтириш  ва  бартараф  қилишнинг 
айрим  усуллари  юзасидан  тавсиялар 
ишлаб чиққанлар. 

 

 

Тадқиқотда  бадиий  асарлар  ва 

уларнинг  таржималарини  таҳлил  қилиш 
жараѐнида когнитив диссонанс ҳолатининг 
пайдо бўлиш сабаблари аниқланди ва улар 
гуруҳларга  ажратилди.  Таржимада  ғализ 
мақоллар, 

фразеологик 

ибораларнинг 

нотўғри 

берилиши, 

реалияларни 

қориштириб 

юборилиши, 

билвосита 

таржиманинг 

аслиймонанд 

таржимага 

тўсқинлик  қилиш  омиллари  диссонанс 
ҳодисасини  пайдо  қилиши  мисоллар 
ѐрдамида  асослаб  берилди.  Таржимада 
когнитив  диссонансни  камайтириш  ва 
бартараф  этиш  йўллари  ишлаб  чиқилди. 
Унга  асосан  таржимоннинг  асар  ва 
муаллифни  тўғри  танлаши,  таржимада 
янги  когнитив  элементларни  қўшишдан 
сақланиш  йўллари,  имплицит  ахборотни 
эксплицит 

ахборотга 

айлантириш, 

таржимада 

фразеологик 

бирликларни 

ўринли  бериш  йўллари  ва    миллий-
маданий  лексика  бўйича  икки  тилли 
луғатлар  яратиш  каби  бир  қатор  ечимлар 
таклиф этилди. 
 

Бадиий 

таржимада 

когнитив 

диссонансни 

бартараф 

этишда 

таржимонларнинг  фон  билимлари  муҳим 
ўрин  эгаллаши  исботланди.  Таржимон 
нафақат таржима қилинаѐтган асар тилини, 
балки ўша халқнинг тарихи, урф-одатлари, 
кийим-кечаклари, 

озиқ-овқатлари, 

турмуш-тарзи,  адабиѐти  ва  санъати,  
географияси, флора ва фаунаси ҳақида ҳам 
кенг  билимларга  эга  бўлиши  зарур. 
Тадқиқот  доирасида  таҳлил  қилинган 
мисолларда  таржимоннинг  нолисоний 
билимлардан 

хабардорлик 

даражаси 

пастлиги 

эвазига 

бадиий 

асарлар 

таржимасида когнитив диссонанс ҳодисаси 
кузатилди.Танқидий мулоҳазалар берилган 
ўринларда 

айрим 

тавсиялар 

тақдим 

қилинди. 

 

 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

37

 

Адабиѐтлар: 

 

1.

 

Чудинов  А.Н.  Словарь  иностранных  слов  русского  языка.  –  Санкт  Петербург,  2-

изд.1894.  

2.

 

Books.ru. Даль В.И. Толковый словарь. – М., 1863.  

3.

 

Ожегов 

С.И.,  Шведова.Н.Ю.

Толковый  словарь 

русского  языка.  –М.:Издательство 

«Азъ», 1992.

 

4.

 

Чудинов  А.Н.  Словарь  иностранных  слов,  вошедших  в  состав  русского  языка.  – 

Санкт Петербург 1910. – С.284. 

5.

 

Южакова С.Н.Большой  Энциклопедический словарь. 2-е изд., – Москва, 1992. 

6.

 

Қуронов Д. Адабиѐтшуносликка кириш. –Тошкент, 2004. – Б.141. 

7.

 

Article  dissonance.  Le  Trésor  de  la  langue  française  informatisé  .[Ressourse  internet] 

:CNRC 

8.

 

Jodelle E. Deux effects etrangement divers formes et fonctions de la dissonance dans Les 

Amours et les Contr‘ Amours de‘Etienne Jodelle. –Université Stendhal (Grenoble3), 2009. – P.8. 

9.

 

Verlain Paul. L‘art poétique. Maynial Eduard. Dir. Antologie de poètes du XIX

ième

 siècle. 

– Paris.: Hachette, 1930. – P.369. 

10.

 

Heider F. Social perception and phenomenal causality. 

– 

Psychological Review, 1944.

 

11.

 

Festinger L.

A. Theory of cognitive dissonance, – Stanford.: University Press, 1957. 

12.

 

Céline  Gallen:  La  théorie  de  la  dissonance  cognitive:  un  cadre  unificateur  pour  la 

recherche  en  marketing  sur  les  conflits.  –France.Université  de  Nantes,  Lyon.2014; 

Brehm

Jack 

Williams.,

Cohen

ArthurBrehm.  Explorations  en  dissonance  cognitive.  –

New  York,Wiley.

1962.  –

Р.69;  

Wicklund

 J., 

Brehm. P

erspectives sur la dissonance cognitive en texte integral. – Ohio State 

University, 1976. 

13.

 

Воскобойник  Д.Г.  Лингвофилософские  основания  общей  когнитивной  теории 

перевода Автореф. дисс...док.филол.наук. – М., 2004. 

14.

 

Воскобойник  Г.Д.  Когнитивный  диссонанс  как  проблема  теории  и  практики 

перевода. Основные концептуальные положения. –Иркутск, 2002. – C.3. 

15.

 

Кимишникова Я.С. Поэтический перевод в свете теории когнитивного диссонанса 

(на  материале  переводов  стихотворения  Р.Киплинга  ―If‖)  //  Наукови  записки    Сер.: 
Филология. Выпуск 37, 2013. – С.127-131. 

16.

 

René Lemieux. La traduction à l‘époque de sa reproductibilité technique ou l‘impossible 

dissonance interculturelle. Thèse de doctorat en sémiologie. –Montréal Université du Québec, 2009. 
– Р.20. 

17.

 

Jacques  Derrida.  Force  et  signification  à  l‘épreuve  de  la  traduction.  http 

//www.bbc.co.uk ; Barbara  Cassin.  Intraduisible  et  mondialisation.  Hermès.n

0

49.  2014;  Christine 

Vaufrey. Dans  un texte, un traducteur  automatique voit des  mots;  traducteur humain voit de sens. 
2012.http.cursus.edu.dossier-articles/dossier/71/traduire. 

18.

 

Eszter  Gerda  Miklos.  Les  espaces  de  la  dissonance  –  la  choralité  et  les  images  de 

collectivité dans le théâtre de Bernard-Marie Koltès. – Université de Debrecen, Faculté des Lettres. 
Écoledoctoraledes ÉtudesLittéraires, 2010. – Р. 97.  

19.

 

Каплуненко А.М. Некоторые проблемы репродукции и поэтической интонации при 

переводе  с  английского  на  русский  (на  материале  сонетов  Шекспира)  //  Вопросы  теории  и 
практики перевода. Сб.науч.трудов. 

Вып.2. –Иркутск, 1999. – С.16-21. 

20.

 

Дроздова Т.В. Явление когнитивного диссонанса в  литературно-художественного 

произведения: на материале английского языка. Тульский ГПУ. 

– 

М., 2011.

 – 

С.34. 

 

21.

 

Холбекова  Б.  Шеърий  таржима  ҳақида  мулоҳазалар  //  Бадиий  таржиманинг 

лингвопоэтик муаммолари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари. – Самарқанд, 
2012. – Б.222. 

22.

 

Alexandre Dumas. Les deux Dianes. – Paris: Le Joyeux Roger. 2007. – P. 29. 

23.

 

Александр Дюма. Две Дианы. –Т.: Издательство Гафур Гуляма, 1991. – С.16. 


background image

Хорижий филология  

№1, 2019 йил 

 

 

38

 

24.

 

Александр Дюма. Икки Диана. –Т.: Янги аср авлоди, 2016. – Б.26. 

25.

 

Чўлпон. Кеча ва кундуз. –Тошкент.: Янги аср авлоди, 2011. – Б.13. 

26.

 

Abd al-Hamid Sulaymân Tchulpân. Nuit. –Paris: Bleu autur, 2011. – P.20. 

27.

 

Мусаев Қ. Таржима назарияси асослари. –Тошкент : Фан нашриѐти, 2005.– Б.9. 

28.

 

Les contes de Perraut. – Paris.1968. – P.16. 

29.

 

Перро Ш. Она ғоз эртаклари. –Тошкент, 2000. – Б.34.  

30.

 

Шарл Перро. Жаноб Сегеннинг эчкиси. –Т.: Юлдузча, 1989. – Б.42.  

31.

 

Le petit Larousse. –Paris, 1993. – Р.124. 

32.

 

Комиссаров В.Н. 

Современное переводоведение. 

– М., 2002. – С.170. 

33.

 

Emile  Zola.  Au  bonheur  des  Dames.  La  Bibliothèque  électronique  du  Québec,  2001.  – 

P.107. 

34.

 

Эмил Золя. Дамское счастье. Бесплатная электронная библиотека Royallib.ru/.1883. 

– С.28. 

35.

 

Эмил Золя. Аѐл бахти. –Т.: Янги аср авлоди, 2015. – Б.71. 

36.

 

Philipe Masquer, Pierre Jaubert. Dictionnaire raisonné universel des arts et métier. Tome 

premier .– Paris, 1971. – Р.47.  

37.

 

Бархударов 

Л.С.

Язык и перевод 

(Вопросы общей и частной теории перевода).  

– М.: Международные отношения, 1975. – С.136. 
38.

 

Гумбольдт В. Язык и философия культуры. – М., 1985. – С.373. 

39.

 

Саломов Ғ. Таржима назариясига кириш. –Т., 1978. – Б.51. 

40.

 

Эркин Аъзам. Пакананинг ошиқ кўнгли. –Т., 2001. – Б.18. 

41.

 

Erkin A‘zam. Adieux aux contes de fées. –T., 2015. – P.218. 

42.

 

Traduction et mondialisation. –France, 2010. – P.128. 

43.

 

Ferdinand Duchêne. Thamil‘la. –Paris: Albin Michel, 1921. – P.2. 

44.

 

Фердинанд Дюшен. Тамилла. –Тошкент: Маънавият, 1997. – Б.96. 

45.

 

Биякова  С.В.,  Хопияйнен  О.А.  Через  когнитивный  диссонанс  переводчика  к 

тождеству  перевода  (на  материале  горной  терминологии)//  Вестник  Кузбасского 
государственного технического университета. 2006.-№5. –С,158-162. 

 

 

Ширинова  Р.  Проблема  когнитивного  диссонанса  в  переводе. 

В  настоящей 

статье глубоко анализируется явление когнитивного диссонанса в процессе перевода. Автор 
объясняет  разницу  между  художественным  и  контекстуальным  переводом,  исследует 
проблему  соответствия  формы  и  содержания,  а  также  указывает  на  важную  роль 
фоновых знаний переводчика для достижения адекватного перевода. 

 

Shirinova  R.  The  problem  of  cognitive  dissonance  in  translation.

  The  present  article 

presents a deep analysis of the cognitive dissonance phenomenon in transation process. The author 
explains  the  difference  between  literary  and  contextual  translation,  investigates  the  problem  of 
accordance  of  the  shape  and  content  and  points  at  the  significance  of  a  translator’s  cognitive 
knowledge for fulfilling an adequate translation.  

 
 

 
 

 
 
 

 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

Чудинов А.Н. Словарь иностранных слов русского языка. - Санкт Петербург, 2-изд. 1894.

Books.ru. Даль В.И. Толковый словарь. - М., 1863.

Ожегов С.И., Шведова.Н.Ю.Толковый словарь русского языка. -М.:Издательство «Азъ», 1992.

Чудинов А.Н. Словарь иностранных слов, вошедших в состав русского языка. -Санкт Петербург 1910. - С.284.

Южакова С.Н.Большой Энциклопедический словарь. 2-е изд., - Москва, 1992.

Куронов Д. Адабиётшуносликка кириш. -Тошкент, 2004. - Б. 141.

Article dissonance. Le Trcsor de la langue fran^aise informatise .[Ressourse internet] :CNRC

Jodelle E. Deux effects etrangement divers formes et fonctions de la dissonance dans Les Amours et les Contr’ Amours de’Etienne Jodelle. -Universite Stendhal (Grenoble3), 2009. - P.8.

Verlain Paul. L'art poetique. Maynial Eduard. Dir. Antologie de poetes du XIXieme siecle.

- Paris.: Hachette, 1930. - P.369.

Heider F. Social perception and phenomenal causality. - Psychological Review, 1944.

Festinger L.A. Theory of cognitive dissonance, - Stanford.: University Press, 1957.

Celine Gallen: La theorie de la dissonance cognitive: un cadre unificateur pour la recherche en marketing sur les conflits. -France.Universite de Nantes, Lyon.2014; BrehmJack Williams.,Co/jenArthurBrehm. Explorations en dissonance cognitive. -New York.lViley.962. -P.69; Wicklund J., Brehm. Perspectives sur la dissonance cognitive en texte integral. - Ohio State University, 1976.

Воскобойник Д.Г. Лингвофилософские основания общей когнитивной теории перевода Автореф. дисс...док.филол.наук. - М., 2004.

Воскобойник Г.Д. Когнитивный диссонанс как проблема теории и практики перевода. Основные концептуальные положения. -Иркутск, 2002. - С.З.

Кимишникова Я.С. Поэтический перевод в свете теории когнитивного диссонанса (на материале переводов стихотворения Р.Киплинга “If”) // Наукови записки Сер.: Филология. Выпуск 37, 2013. - С.127-131.

Rene Lemieux. La traduction a I’epoque de sa reproductibilite technique ou 1’impossible dissonance interculturelle. These de doctoral en semiologie. -Montreal Universite du Quebec, 2009.- P.20.

Jacques Derrida. Force et signification a 1’epreuve de la traduction, http //www.bbc.co.uk ; Barbara Cassin. Intraduisible et mondialisation. Hermes.n°49. 2014; Christine Vaufrey. Dans un texte, un traducteur automatique voit des mots; traducteur humain voit de sens. 2012.http.cursus.edu.dossier-articles/dossier/71 /traduire.

Eszter Gerda Miklos. Les espaces de la dissonance - la choralite et les images de collectivite dans le theatre de Bernard-Marie Koltes. - Universite de Debrecen, Faculte des Lettres. Ecoledoctoraledes EtudesLitteraires, 2010. - P. 97.

Каплуненко A.M. Некоторые проблемы репродукции и поэтической интонации при переводе с английского на русский (на материале сонетов Шекспира) // Вопросы теории и практики перевода. Сб.науч.трудов. -Вып.2. -Иркутск, 1999. - С. 16-21.

Дроздова Т.В. Явление когнитивного диссонанса в литературно-художественного произведения: на материале английского языка. Тульский ГПУ. - М., 2011.- С.34.

Холбекова Б. Шеърий таржима хакида мулохазалар // Бадиий таржиманинг лингвопоэтик муаммолари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари. - Самарканд, 2012.-Б.222.

Alexandre Dumas. Les deux Dianes. - Paris: Le Joyeux Roger. 2007. - P. 29.

Александр Дюма. Две Дианы. -Т.: Издательство Гафур Гуляма, 1991. - С.16.

Александр Дюма. Икки Диана. -Т.: Янги аср авлоди, 2016. - Б.26.

Чулпон. Кеча ва кундуз. -Тошкент.: Янги аср авлоди, 2011. - Б. 13.

Abd al-Hamid Sulayman Tchulpan. Nuit. -Paris: Bleu autur, 2011. - P.20.

Мусаев К- Таржима назарияси асослари. -Тошкент : Фан нашриёти, 2005.- Б.9.

Les contes de Perraut. - Paris. 1968. - P. 16.

Перро Ш. Она гоз эртаклари. -Тошкент, 2000. - Б.34.

Шарл Перро. Жаноб Сегеннинг эчкиси. -Т.: Юлдузча, 1989. - Б.42.

Le petit Larousse. -Paris, 1993. - P.124.

Комиссаров B.H. Современное переводоведение. - М., 2002. - С. 170.

Emile Zola. Au bonheur des Dames. La Bibliotheque electronique du Quebec, 2001. -P.107.

Эмил Золя. Дамское счастье. Бесплатная электронная библиотека Royallib.ru/. 1883. -С.28.

Эмил Золя. Аёл бахти. -Т.: Янги аср авлоди, 2015. - Б.71.

Philipe Masquer, Pierre Jaubert. Dictionnaire raisonne universe! des arts et metier. Tome premier.- Paris, 1971. - P.47.

Бархударов Л.С.Язык и перевод (Вопросы общей и частной теории перевода).

-М.: Международные отношения, 1975.-С. 136.

Гумбольдт В. Язык и философия культуры. - М., 1985. - С.373.

Саломов F. Таржима назариясига кириш. -Т„ 1978. - Б.51.

Эркин Аъзам. Пакананинг ошик кунгли. -Т., 2001. - Б. 18.

Erkin A’zam. Adieux aux contes de fees. -T„ 2015. - P.218.

Traduction et mondialisation. -France, 2010. - P. 128.

Ferdinand Duchene. Thamil’la. -Paris: Albin Michel, 1921. - P.2.

Фердинанд Дюшен. Тамилла. -Тошкент: Маънавият, 1997. - Б.96.

Биякова С.В., Хопияйнен О.А. Через когнитивный диссонанс переводчика к тождеству перевода (на материале горной терминологии)// Вестник Кузбасского государственного технического университета. 2006.-№5. -С, 158-162.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов