Место и значение мифопоэтического наследия в контексте этнокультуры.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
81-84
46
8
Поделиться
Рахматуллаев, Н. (2016). Место и значение мифопоэтического наследия в контексте этнокультуры . Иностранная филология: язык, литература, образование, 1(2 (59), 81–84. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/242
Нодир Рахматуллаев, Самаркандский государственный институт иностранных языков

Преподаватель 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается вопрос роли и значении мифопоэтического наследия в контексте национальной культуры, также предпринимается сравнительно-исторический анализ воздействия мифологии на формирование, развитие и возрождение этнокультуры.

Похожие статьи


background image

Хорижий филология.  

№2, 2016 йил

 

 

81 

 

МИФОПОЭТИК МЕРОСНИНГ МИЛЛИЙ МАДАНИЯТ КОНТЕКСТИДА 

ТУТГАН ЎРНИ  ВА АҲАМИЯТИ 

 

Раҳматуллаев Нодир Нематович, 

Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқитувчиси 

 

Калит сўзлар:

 вербал, манзара, чегара, мезон, жанр,мифология, фольклор, структура, 

антропология, мифо-синкретика. 

 

Кейинги 

йилларда 

филологияда 

инсон 

ижодиѐтининг 

ўзига 

хос 

хусусиятларини 

сифатий 

янги 

даражалардаги 

тадқиқотлари 

олиб 

борилмоқда.  Ҳозирги  адабиѐтшунослик 
учун  ҳам,  тилшунослик  учун  ҳам  тарихий 
шаклланиб  келаѐтган  маданий  объектив 
дунѐқараш  сифатида  миллий  менталитет, 
миллий 

ўзига 

хослик 

ҳамда 

менталитетнинг  этномаданиятда  вербал 
акс  этиши  сингари  масалалар,  айниқса, 
актуал 

деб 

тан 

олинмоқда. 

Тадқиқотчиларнинг  эътирофича,  юқорида 
зикр этилган масалаларнинг ечими миллий 
менталитетни 

турли 

фанлар 

парадигмалари, 

шу 

жумладан, 

адабиѐтшунослик  доирасида тавсифлашни 
талаб қилади.  

Илмий  гуманитар  билим  ҳамда 

ижтимоий  онг  ривожланишининг  ўта 
муҳим  қонунияти  тарихий  ўтмишга, 
миллий  илк  манбаларга  қизиқишнинг 
мунтазам  ошиб  боришидир.  Бунинг 
сабаблари 

ўтмишнинг 

маълумотлар 

тўплана  бориб,  ҳозирга  яқинлашиши, 
фикру  ўйларимизни  эгаллаши  ва  фаол 
интеллектуал 

воқеликка  айланишидан 

иборат. Ўтмиш ҳақида эса энг кўп ахборот 
мифология  ва  фольклорда  сақланиб 
қолган.  Маълумотларнинг  воқеликни  акс 
эттиришнинг  жамоавий  ишлаб  чиқилган 
концепцияси 

сифатида 

зоҳирланувчи 

сюжетлар  ҳамда  бадиий  образларда 
муҳрланиб  келаѐтгани  уларнинг  юқори 
аҳамиятини  белгилайди.  Мифологияга 
илмий 

қизиқиш 

мифлар 

мазмун-

мундарижаси ва уларда тасвирланган олам 
манзарасига 

муносабат 

жиддий 

ўзгараѐтганлиги  билан  боғлиқ  ҳолда 

кучайиб  бормоқда.  Оламнинг  мифологик 
концепцияларида 

замонавий 

илм-фан 

ўзининг  эмпирик  ва  назарий  равишда 
олинган  маълумотларининг  тасдиғини 
топмоқда.  

Халқда  мавжуд  мифларнинг  барча 

категорияларининг  жамғарилган  мифлар 
жамланмаси  сифатида  мифология  (ушбу 
ҳолатда  миф  деб,  миллат  дунѐқарашининг 
вербал, 

сюжетли 

шакллантирилган 

кўриниши  тушунилади)  ва  мифопоэтика 
(олам шаклланаѐтган даврлардаги худолар 
ва 

аждодларнинг 

қаҳрамонликлари 

тўғрисидаги  эпик  ривоятлар)  –  инсон 
табиатини,  унинг  коинотдаги  ўрнини 
англаб  етиш,  инсон  ижодиѐтининг  ўзига 
хос 

хусусиятларини 

тушуниш 

учун 

ниҳоятда ўзига хос материал беради. 

Миф  ҳамиша  маданий  универсалия 

бўлиб 

қолади. 

Олам 

манзараси 

қурилишининг  одатий  усули  сифатида 
миф  нафақат  архаикада  зоҳирланади, 
балки 

ҳозирги 

замонда 

ҳам 

фаол 

фалсафий, 

маънавий-маданий, 

адабий 

вазифалар  бажаради.  Ёзувчилар,  шоир  ва 
драматурглар  ўз  бадиий  асарларида 
мунтазам  равишда  мифларга  мурожаат 
этиб, уларнинг ѐрдамида тарихнинг кескин 
бурилиш  босқичларида  ўз  халқи  ҳаѐтини 
янада 

чуқурроқ, 

ишончлироқ 

қайта 

воқелантиришга интиладилар: 

Шакллар,  манзаралар,  чегаралар, 

мезонлар,  жанрлар,  ифода  усуллари 
ўзгарди,  аммо  адабиѐтнинг  азалий  ва 
абадий  мавзуси  эзгулик  ва  ѐвузлик 
ўртасидаги 

кураш 

тўхтагани 

йўқ. 

Инсоният  ибтидосидаги  Шайтон  ва 
Раҳмон  кураши  ҳали  ҳам  давом  этаяпти. 
Бу  кураш  инсоннинг  кўнглига  кўчди.  Бугун 


background image

Хорижий филология.  

№2, 2016 йил

 

 

82 

 

ҳар  қачонги  даврдан  ҳам  кўра,  эзгулик  ва 
ѐвузлик  ўртасидаги  фарқни  аниқлаш  ўта 
мушкуллашган  давр.  Чунки  Шайтон  ва 
Раҳмон  инсон  ботинига  яширинди.  Бугун 
Шайтон  ҳам,  Раҳмон  унинг  ичида, 
Шайтон ва Раҳмон маркази инсоннинг ўзи 
бўлиб қолди. Инсон учун кураш бугун барча 
мафкураларнинг,  шунингдек,  санъатнинг 
бош  вазифаси  бўлиб  қолди.  Инсон 
мураккаблашгани  сабабли,  эзгулик  ва 
ѐвузлик  кураши  ҳам  мураккаблашди, 
адабиѐтнинг  ифода  этиш  усули  ҳам 
мураккаблашиб 

бормоқда. 

Бу 

мураккабликдан  келиб  чиқиб,  санъат 
гуманизмдан 

чекинолмайди. 

Адабиѐт 

инсоннинг 

ѐнида, 

инсонпарварликнинг 

ѐнида турмоғи шарт”

[1].

  

Кейинги  йилларда  дунѐда  миллий 

ўзликни 

англашнинг 

актуаллашуви 

кузатилмоқда 

ва 

бу 

жараѐн 

жамоатчиликнинг  ғоят  кенг  қатламларида 
ўз  тарихи,  маънавияти  ва  маданиятига 
қизиқишининг  ошиши  билан  биргаликда 
кечмоқда. 

Ушбу 

қизиқишни 

асрлар 

қаърига,  миллий  маданиятнинг  кўплаб 
ҳодисаларини  изоҳлаб  берувчи  ўз  илк 
манбаларига  қаратилган  ҳар  томонлама 
илмий  изланишларгина  қондира  олади. 
Тарихий  ўтмишни,  анъанавий  маданият, 
оғзаки  бадиий  ижод,  ҳозирги  адабий 
ижодда акс этган мифологик мотивларнинг 
илдизларини аниқ билиш шунинг учун ҳам 
зарурки, мазкур билимлар нафақат ҳозирги 
замонавийлашиб 

кетган 

жамият 

вакилларининг ўз миллий мавжудлигининг 
илдизларини  топишларига,  атроф  оламни 
идрок  этишларида  ўзига  хос  миллий-
маданий  муҳитнинг  шаклланишига  олиб 
келадиган  ранг-баранг  йўлларни  англаб 
олишларига кўмаклашади.  

Бадиий  адабиѐтни  мифология  ва 

фольклор билан ўзаро боғлиқликда тадқиқ 
ҳамда  таҳлил  қилиш  зарурати  ҳозирги 
авлоднинг  миллий  маданиятнинг  ушбу 
қатламларига  чуқур  қизиқиши,  миллий 
адабиѐт 

шаклланишининг 

тарихий, 

ижодий  босқичларини  тўғри  тушунишга, 
ҳозирги  адабий  асарларга  мифологик 

мотивларнинг  таъсирини  англаб  етишга 
интилишлари билан тасдиқланади.  

XX-XXI 

асрлар 

оралиғидаги 

фалсафий,  маданий  ва  адабий  давр 
“мифологик 

ренессанс” 

(Т.Апинян), 

“маданиятнинг 

ремифологизацияси” 

(Е.М.Мелетинский), 

“неомифологизм” 

(М.Эпштейн) 

сифатида 

тавсифланиб, 

архаик  мифларнинг  турли-туман  янги 
рецепцияларини  –  уларнинг  талқинидан 
бошлаб  муқобил  янги  мифлар  ѐки 
архаиклари  билан  мунозарага  киришувчи 
янги мифлар яратилишигача таклиф этади.  

Мифология  ва  фольклор  миллий 

тикланиш  жараѐнларида  муҳим  роль 
ўйнайди. 

Зеро, 

ҳозирги 

этномаданиятлардан 

ҳар 

қайсининг 

мавжудлигини 

имконли 

қиладиган 

маданий  қадриятлар  ва  анъаналар  айнан 
улардан  олинади.  Оламни  миллий  ҳис 
этишнинг 

этномаданий 

ўзига 

хос 

хусусиятлари  акс  эттирилган  мифология 
улкан  маънавий,  маданий  ҳамда  эстетик 
салоҳиятга  эгадир.    Мифологиянинг 
муҳимлиги  шундан  иборатки,  у  лисонда, 
инсон  онгида  мавжуд  ва  шу  туфайли 
замонда 

трансформацияланиш, 

бир 

авлоддан  кейингисига  ўтиш  хусусиятига 
эга. Мифологиянинг ушбу ўзига хослигида 
инсонларнинг 

моддий 

ва 

маънавий 

фаолиятларининг 

барча 

турларига, 

жумладан  фольклор  ва  ѐзма  бадиий 
адабиѐтга  ҳам  фаол  таъсирининг  сабаби 
яширинган. Таъкидлаш зарурки, адабиѐтда 
мифологизмнинг 

миқдори 

унинг 

(адабиѐтнинг)  етуклик  даражасига  боғлиқ 
эмас.  У  ривожланган  адабиѐтларга  ҳам, 
ривожланишда  ортда  қолган  адабиѐтларга 
ҳам  кириб  боради.  “Аввало  шуни  айтиш 
керакки,  афсона  ва  ривоятлар,  эртак  ва 
мифлар  жаҳон  адабиѐтининг  бешиги 
саналади”[2].

 

 

Е.М.Мелетинскийнинг 

таъкидлашича, 20 асрда миф ижодиѐтидан 
“маданият  ва  инсонни  янгилашда”[3] 
фойдаланилган.  Миф  замонавий  кишига 
шахсийлик 

қолипидан 

чиқишига, 

шартлилик  ва  хусусийликдан  юқори 
бўлиб, 

мутлақ 

ҳамда 

универсал 


background image

Хорижий филология.  

№2, 2016 йил

 

 

83 

 

қадриятларни  қабул  қилишига  ѐрдам 
беради.  Миф  муаммосини  жиддий  тадқиқ 
этаѐтган  олимлар  муҳитида  миф  борасида 
асосан  икки  йўналишда  фарқланувчи  бир 
неча  нуқтаи  назарлар  кенг  тарқалган:  1) 
миф  инсоният  тараққиѐтининг  дастлабки 
босқичларида  олам  ҳақидаги  тасаввурлар 
сифатида 

(О.М.Фрейденберг 

бўйича, 

“воқеликни  англаш  тизими”)  ва  2)  миф 
ҳикояга  оид  структура  сифатида  (хусусан, 
маросимий-мифологик  мактаб).  Демак, 
биринчи 

маънодаги 

миф 

иккинчи 

маънодагига  қараганда  бирламчи,  чунки 
“даставвал  миф  ҳеч  қандай  ҳикоячилик 
вазифасига  эга  бўлмаган.  Сўз  билан 
ифодаланган 

ҳикоянигина 

миф 

деб 

атаѐтганимиз соф шартлиликдир” [4] – деб 
ѐзади О.М.Фрейденберг. 

Ижодкор 

томонидан 

асарда 

фойдаланилган  миф  янги  қирралар  ва 
маънолар  касб  этади.  Муаллиф  тафаккури 
мифопоэтик 

тафаккурга 

қўшилиб, 

моҳиятан  янги,  ўз  прототипидан  фарқли 
мифни  дунѐга  келтиради.  Бирламчи  ва 
иккиламчи  (“муаллиф  мифи”)  орасидаги 
фарқда  ифодаланиши  учун  муаллиф  миф 
шаклидан  фойдаланган,  ѐзувчи  илгари 
сураѐтган 

ғоя, 

матности 

маъноси 

яширинган. Муаллиф тафаккури ѐки унинг 
онгости  зоҳирлантирган 

туб 

маъно-

мазмунни  англаб  етиш  учун  асарда 
мифологик  элемент  қай  тарзда  акс 
этишини 

билиш 

зарур. 

“Мифлар” 

мақоласида 

(Литературный 

энциклопедический 

словарь) 

бадиий 

мифологизмнинг олти тури санаб ўтилган: 

Ўз  мифологемаларининг  оригинал 

тизимини яратиш. 

Борлиқнинг  мантиқийликкача  бўлган 

негизини  аниқлаштириши  лозим  бўлган 
тафаккурнинг 

туб 

мифо-синкретик 

структураларини қайта воқелантириш. 

Қадимги  мифологик  сюжетлар  эркин 

замонавийлаштириш 

талқинида 

қайта 

ишланиши. 

Ҳаѐтий  асар  тўқимасига  айрим 

мифологик  мотивлар  ва  персонажларнинг 
киритилиши. 

Миллий  борлиқ  ва  онгнинг  ҳали 

мифологик 

дунѐқараш 

элементлари 

мавжуд  бўлган  фольклор  ҳамда  этник 
қатламларини жонлантириш. 

Ривоятнамолик,  инсоний  ва  табиий 

мавжудликнинг  архетипик  қайдларига 
қаратилган лирик-фалсафий мушоҳада: уй, 
йўл,  сув,  тоғлар,  гўдаклик,  кексалик, 
муҳаббат, ўлим ва ҳоказолар[5].  

Назариѐтчи 

адабиѐтшуносларнинг 

фикрларига  кўра,  бадиий  мифологияни 
эстетик  асослашнинг  бир  неча  турлари 
мавжуд.  Уларни  қуйидагича  тасаввур 
қилиш мумкин: 

1)

 

табиат  кучлари  –  антропоморф 

худолар 

образидаги 

мифологик сюжетлар; 

2)

 

мотив  ва  алоҳида  образлар  – 

мифологемалар; 

3)

 

стихияли  тарзда  тавсифланувчи 

мифологик образлар [6]. 

Миф  кўплаб  фанлар  ва,  аввало, 

фалсафа, 

психология, 

структур 

антропология  каби  соҳаларнинг  тадқиқот 
объекти 

ҳисобланади. 

Аксарият 

концепцияларда 

мифни 

онг 

шакли 

сифатида 

қарайдилар. 

Бироқ, 

миф, 

шунингдек, 

мураккаб 

лингвомаданий 

ҳодиса  ҳамдир,  чунки  у  маданият 
ҳодисалари  объективлашадиган  ва  қайта 
ишланадиган  матн  (мифологик  сюжет)дан 
иборат.  Мифопоэтик,  фольклор  ҳамда 
индивидуал  бадиий  тафаккурнинг  ўзаро 
таъсирини  тушунишнинг  энг  мақбул  йўли 
–  бу  халқаро  материалда  тадқиқот  олиб 
бориш 

бўлиб, 

жаҳон 

мифопоэтик 

анъаналари ва фольклор тизим ичида ҳам, 
ташқарисида  ҳам  узлуксиз  ўзаро  таъсирли 
бадиий тизимлар, деб тасаввур қилинади. 

Шундай  қилиб,    яна  бир  бор 

таъкидлаш  зарурки,  у  ѐки  бу  индивидуал 
муаллифона 

бадиий 

тафаккурнинг, 

мифопоэтик  ва  фольклор  анъаналарнинг 
ўзаро  таъсирланиш  йўлларини  тушуниш 
учун  мифопоэтик,  фольклор  ва  адабий 
материални 

қиѐсий-тарихий 

кенгайтирилган таҳлилини амалга ошириш 
даркор. 


background image

Хорижий филология.  

№2, 2016 йил

 

 

84 

 

Оламнинг  миллий  манзараси  кўп 

сатҳли бадиий структура, бадиий матннинг 
этномаданий  ўзига  хос  хусусиятларга  эга 
ўзаро  боғлиқ  унсурлари  жамланмаси 
сифатида 

тавсифланиши 

мумкин. 

Оламнинг  лисоний  манзараси  сингари 
адабиѐтдаги  оламнинг  миллий  манзараси 
ҳам  миллий  менталитетнинг  вербал 
ифодасидир. 

Айни 

йилларда 

мамлакатимизнинг  қатор  олийгоҳларида 
Ғарб  ва  Шарқ  бадиий  адабиѐтини 

ўрганишга 

эътибор 

ҳамда 

қизиқиш 

ниҳоятда  ортганлигини  ҳисобга  олиб, 
исталган 

миллий 

маданият, 

миллий 

адабиѐтнинг  асосларини  тушуниб  етиш, 
асрлар  қаъридан  бугунги  кунга  қадар 
яратилиб  келинаѐтган  асарлар  моҳияти, 
маъносини,  образлар  тизимини,  уларда 
илгари  сурилган  ғояларни  англаш  учун 
ўша  халқ  мифопоэтикасини  чуқур  тадқиқ 
қилиш ўта муҳим аҳамиятга эгадир. 

Aдабиѐтлар 

 

1.

 

Назар Эшонқул, Янги авлод овози (суҳбат) (2)2015).  www.ziyo-net.uz 

2.

 

Ўткир Ҳошимов,

 

“Ёшлик” журнали, 2010 йил, 3 (232)-сон. 

3. Мелетинский Е.М. Поэтика мифа. - М.: Наука, 1976. – 56 с. 
4. Фрейденберг О.М. Миф и литература древности. 2-е изд., испр. И доп. М., 1998. – 45 

с. 

5. Литературный энциклопедический словарь. М.: Наука, 1978. – 256 с. 
6. Козубовская Г.П. Поэзия А.А.Фета и мифология. – Барнаул, 2004. -245 с. 

 

Рахматуллаев  Н.  Место  и  значение  мифопоэтического  наследия  в  контексте 

этнокультуры

.  В  данной  статье  рассматривается  вопрос  роли  и  значении 

мифопоэтического наследия в контексте национальной культуры, также предпринимается 
сравнительно-исторический  анализ  воздействия  мифологии  на  формирование,  развитие  и 
возрождение этнокультуры. 

Raxmatullayev  N.  The  role  of  national  mythology  in  formation,  development  and 

regeneration of ethno culture is clarified. 

The place and importance of mythopoetic inheritance in 

the ethno  cultural context  are analyzed and learned comparatively and historically in this  article. 
The  role  of  national  mythology  in  formation,  development  and  regeneration  of  ethno  culture  is 
clarified.   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Библиографические ссылки

Назар Эшонкул, Янги авлод овози (сух,бат) (2)2015). www.ziyo-net.uz

Уткир Хршимов, “Ёшлик” журналы, 2010 йил, 3 (232)-сон.

Мелетинский Е.М. Поэтика мифа. - М.: Наука, 1976. - 56 с.

Фрейденберг О.М. Миф и литература древности. 2-е изд., испр. И доп. М., 1998. - 45

Литературный энциклопедический словарь. М.: Наука, 1978. - 256 с.

Козубовская Г.П. Поэзия А.А.Фета и мифология. - Барнаул, 2004. -245 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов