Хорижий филология.
№4, 2016 йил
108
MEMORIA ХОТИРА
ОЛИМ, УСТОЗ ВА МУРАББИЙ ХОТИРАСИ
Олимлик, илм йўли осон эмас. Ушбу йўлдан юрмоқ истагида бўлганлар кўп, аммо бу
машаққатли йўлнинг охирига ҳамма ҳам етавермайди. Ҳақиқий олимлик мартабасига
эришмоқ учун жуда кўп машаққат чекмоқ, изланмоқ, меҳнат қилмоқ лозим. Шунинг учун
ҳам олимлар ҳақида гапираѐтганимизда, уларга чуқур ҳурмат, эҳтиром кўрсатмоғимиз
даркор.
Профессор Бекмурод Йўлдошев кейинги қирқ уч йил давомида Самарқандда яшаб,
оддий талабаликдан филология фанлари доктори, СамДУ ўзбек тилшунослиги
кафедрасининг профессори, фразеология, бадиий матн услубияти, умумий тилшунослик
соҳасида мамлакатимизда таниқли тилшунос-олим даражасигача бўлган жонли илмий ва
ҳаѐт йўлини босиб ўтди. Ушбу заҳматкаш олимнинг ҳаѐт йўли ҳозирда илм йўлига тушган
ѐшлар учун жуда ибратлидир.
Б.Йўлдошев 1947 йил июлда Самарқанд вилоятининг Пахтакор (ҳозирги Пахтачи)
туманидаги Зиѐвуддин қўрғонида дунѐга келди. Унинг ѐшлик йиллари қадимий Дабус қалъа
ѐнидаги Зиѐвуддин қўрғонида ўтди. Бўлажак олим 1953-1964 йилларда Зиѐвуддиндаги 14-
(ҳозирги 22) ўрта мактабда таҳсил олди. Унинг дастлабки хабарлари вилоят ва туман
газеталарида ўқувчилик даврларидаѐқ эълон қилинган эди. Ўрта мактабни олтин медаль
билан тугаллаган Б.Йўлдошев 1964-1969 йилларда Самарқанд давлат университетининг
ўзбек ва тожик филологияси факультетида таҳсил кўрди. Ҳамда шу даргоҳда Воҳид
Абдуллаев, Улуғ Турсунов, Ҳамдам Бердиѐров, Худойберди Дониѐров, Нуриддин Шукуров,
Ботирхон Валихўжаев, Раҳматулла Қўнғуров, Абдужаббор Мухторов, Ваҳоб Эгамов, Раҳим
Муқимов, Сайдулла Мирзаев, Жўрабой Ҳамдамов, Раҳмонқул Орзибеков каби машҳур
адабиѐтшунос ва тилшунос олимларнинг таълимидан баҳраманд бўлди.
Б.Йўлдошев тилшунослик ва адабиѐтшунослик масалаларига талабалик йилларидаѐқ
катта қизиқиш билан қаради. У СамДУ талабаларининг ҳар йили ўтказиладиган анъанавий
илмий анжуманларида бадиий асар тили ва услубият муаммоларига оид қизиқарли
маърузалари билан иштирок этди. Ўрта Осиѐ ва Қозоғистон республикалари талабаларининг
Бишкекда бўлиб ўтган илмий анжуманида(1968) маъруза билан қатнашади. Бишкекда у ўша
вақтда ҳаѐт бўлган, машҳур тилшунос олим К.К.Юдахин билан учрашади ва суҳбатлашади.
Бўлажак олимнинг ―Она қалбининг буюклиги ҳақида достон‖ (1968), ―Тил маданиятининг
улкан тарғиботчиси‖ (1969) каби мақолалари талабалик йилларидаѐқ матбуотда эълон
қилинганди.
Б.Йўлдошев 1969 йилда университетни имтиѐзли диплом билан тугатгач, йўлланма
билан Самарқанд вилоят ―Ленин йўли‖ (ҳозирги ―Зарафшон‖) газетаси таҳририятига ишга
келди. Газета Б.Йўлдошев учун қаламнинг чархланиши, тезкорлик, ҳозиржавоблик
хислатларини эгаллаш учун ўзига хос мактаб бўлди. Худди шу даврда унинг бир қанча
таржималари, хабар ва мақолалари матбуотда эълон қилинди. У газетада мусаҳҳиҳ, адабий
ходим, кейинчалик таржимон бўлиб ишлади.
1970 йил СамДУда янги умумий тилшунослик кафедраси ташкил этилиши билан устоз
Ҳамдам Бердиѐров Б.Йўлдошевни кафедра ўқитувчилигига ишга тавсия этди. 70-йилларда
Бекмурод Йўлдошев алоҳида жўшқинлик билан талабаларга ―Умумий тилшунослик‖,
―Ҳозирги ўзбек адабий тили‖, ―Рус гуруҳларида ўзбек тили‖, ―Тилшуносликка кириш‖
фанларидан юксак савияда сабоқ бериш, жамоат топшириқларини аъло даражада бажариш
билан бирга илмий-тадқиқот ишлари билан ҳам мунтазам шуғуллана бошлади. Олимнинг
ўша йиллари нашр этилган ―Ўзиники бўлмаган нутқнинг айрим услубий хусусиятларига
Хорижий филология.
№4, 2016 йил
109
доир‖ (1975), ―Муаллиф нутқи ҳақида‖ (1976), ―Саид Аҳмад асарларида персонажлар
нутқини индивидуаллаштириш воситалари ҳақида‖ (1977), ―Саид Аҳмад асарларида
диалектизмларнинг стилистик функциялари‖ (1979), ―Бадиий асар тили ва услубини
ўрганиш‖ (1980) каби илк илмий мақолалари унинг ишқи филология фанига, бадиий нутқ
услубияти соҳасига тушганлигидан дарак беради.
1979 йилда Б.Йўлдошев машҳур тилшунос олим, академик Ш.Шоабдураҳмонов илмий
раҳбарлигида ―Саид Аҳмад асарларининг тили ва услуби‖ мавзуидаги номзодлик
диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Бу диссертацияда ўзбек филологияси фанида
илк бор таниқли ѐзувчи Саид Аҳмаднинг муаллифлик идиолекти, унинг лисоний шакллардан
фойдаланиш маҳорати, халқ мақоллари, фразеологизмларни қўллашдаги ўзига хослиги
батафсил таҳлил қилинган, енгил юморга, ҳазил-мутойибага бой ѐзувчи асарларининг ўзига
хос услубий хусусиятлари ўрганилган эди. Серғайрат олим ўзининг бу соҳадаги илмий
изланишларини янада давом эттириб, кейинчалик ―Бадиий нутқ стилистикаси‖ (1982), ―Саид
Аҳмад асарларининг тили ва услуби‖ (1987), ―Ўзбек бадиий прозасининг услубий таҳлили‖
(1989), ―Ўзиники бўлмаган нутқнинг грамматик-стилистик хусусиятлари ва бадиий
текстдаги ўрни‖ (1992), «Бадиий асар тили ва услуби масалалари» (2001, 2006), ―Уфқ‖
трилогиясининг лингвопоэтик таҳлили масалалари‖ (2006) номли монографиялар,
қўлланмалар ва кўплаб илмий мақолалар яратди. Бу ишлар илмий жамоатчилик томонидан
юксак баҳоланди.
Б.Йўлдошевнинг
тилшуносликнинг
умумназарий
муаммоларига
доир
ўқув
қўлланмалари, дастурлар, услубий тавсиялар яратиш соҳасидаги фаолияти ҳам ғоят
ибратлидир. Олим ўз сафдошлари билан ҳамкорликда эълон қилган ―Умумий тилшунослик‖
(1974, 1979, 1982), ―Тилшуносликка кириш‖ (1980), ―Тилшуносликка кириш‖ курсидан
амалий машғулотлар режаси‖ (1983), ―Тилшуносликка кириш‖ курсидан услубий тавсиялар‖
(1988), ―Лингвистик таълимотлар тарихи‖ курсидан дастур‖ (1984, 1996), ―Тилшуносликка
кириш‖ курсининг дастури‖ (1995), ―Умумий тилшунослик‖ курсининг дастури‖ (1996),
―Тилшунослик таълимотлари тарихи‖ курсидан услубий тавсиялар‖ (1993), «Тилшунослик
асослари» фанидан рейтинг топшириқлари» (2001), «Умумий тилшунослик асослари» (2005)
каби ишлари мамлакатимизда юқори малакали филолог кадрлар тайѐрлаш ишига муносиб
ҳисса қўшмоқда.
70-йиллардан бошлаб Бекмурод Йўлдошев фразеология, фразеография ва фразеологик
услубият муаммоларини тадқиқ этиш билан узлуксиз шуғулланди. Олим профессор
Ҳ.Бердиѐров ва доцент Р.Расулов билан ҳамкорликда ўзбек тили фразеологизмларининг
изоҳли луғатини яратиш ишида бевосита иштирок этди. Бу тадқиқотнинг тўрт қисми ―Ўзбек
фразеологиясидан материаллар‖ номи билан нашр этилди (1976, 1979, 1983, 1997) ва илмий
жамоатчиликнинг муносиб баҳосини олди. Кейинчалик олим К.Бозорбоев билан
ҳамкорликда ―Ўзбек тили фразеологизмларининг луғати‖ (сўзлик) асарини ҳам нашр эттирди
(1998). Б.Йўлдошев фразеология ва ўзбек фразеологик услубиятига доир ―Ўзбек тилидаги
фразеологизм-сарлавҳалар ҳақида‖ (1979), ―Фразеология ва ўзбек тилини ўқитиш‖ (1980),
―Фразеологизмларнинг грамматик табиатига доир‖ (1981), ―Фразеологик вариантлар ва
уларнинг айрим услубий хусусиятлари‖ (1982), ―Фразеологизмларнинг структурал-
грамматик ва семантик хусусиятлари‖ (1985), ―Навоий асарларида ―бош‖ компонентли
фразеологизмларнинг қўлланилиш хусусиятлари ҳақида‖ (1990), ―Фразеологизмнинг сўз
билан функционал муносабатига доир‖ (1992) каби илмий мақолалар, қўлланмалар нашр
эттирди. Ана шу илмий изланишларнинг натижаси сифатида ―Ҳозирги ўзбек адабий тилида
фразеологик бирликларнинг функционал-услубий хусусиятлари‖ номли докторлик
диссертацияси юзага келди. Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва адабиѐт институти
хузуридаги Ихтисослашган кенгашда 1994 йилда муваффақиятли ҳимоя қилинган мазкур
диссертация ўзбек фразеологияси ривожига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилди. Диссертация
Хорижий филология.
№4, 2016 йил
110
ҳимоясида сўзга чиққан расмий ҳакамлар академик Ғани Абдураҳмонов, профессорлар
Шавкат Раҳматуллаев, Бозорбой Ўринбоев, шунингдек академик Шоназар Шоабдураҳмонов,
профессорлар Абдимурод Маматов, Нинель Владимирова, Баҳром Бафоев ва бошқалар бу
ишга юксак баҳо бердилар.
Дарҳақиқат, ―фразеологизмларнинг услубий фарқланиши ва нутқий фаоллашув
имкониятларини монографик планда ўрганишга бағишланган ушбу диссертация ўзбек
лингвопоэтикаси, услубияти масалаларининг кейинги босқичлардаги такомилида амалий
дастур бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Б.Йўлдошев тилшунослик муаммолари билан бир қаторда адабиѐтшунослик, тил
ўқитиш методикаси, таржимашунослик, қиѐсий типология масалалари бўйича ҳам қатор
илмий ишларнинг муаллифи саналади. Шунингдек, олим ―Саид Аҳмад‖ (1977), ―Ўзбек
фразеологиясига доир библиографик кўрсаткич‖ (1978), ―Тилшунос олим‖ (1978), ―Газета
тили‖ (1984), ―Ўзбекистон фольклори бўйича библиографик кўрсаткич‖ (1981, 1983),
―Фразеология ва умумий тилшунослик бўйича библиографик кўрсаткич‖ (1984), ―Раҳматулла
Қўнғуров‖ (1993), ―Профессор Ҳамдам Бердиѐров‖ (2008), ―Профессор Жўрабой Ҳамдамов‖
(2009), ―Профессор Худойберди Дониѐров‖ (2016), ―Ўзбек фразеологияси‖ (2016) сингари
бир қатор библиографик тадқиқотларнинг, илмий-назарий очеркларнинг яратилишида
бевосита иштирок этди. Профессор Б.Йўлдошевнинг жами нашр этган илмий-назарий,
услубий ва илмий-оммабоп характердаги ишлари жамланса 300 босма тобоқдан ошади.
Проф.Б.Йўлдошевнинг нафақат излануван олим, балки фидойи фан ва таълим
ташкилотчиси эканлиги унинг 2000-2003 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг
ўзбек тили ва адабиѐти факультети декани лавозимида ишлаган пайтида яққол намоѐн бўлди.
Ўша йиллар НДПИ ўзбек тили ва адабиѐти факультети, ундаги кафедралар ҳар томонлама
шаклланди, докторлик, номзодлик диссертациялари тайѐрланди ва ҳимоя қилинди.
1991-2006 йилларда олим СамДУ ҳузуридаги филология фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун ихтисослашган илмий кенгаш аъзоси эди. Сўнгги йилларда Бекмурод
Йўлдошев филология факультети илмий кенгаши аъзоси, университет илмий-техника
комиссиясининг аъзоси, ―СамДУ илмий-тадқиқотлар ахборотномаси‖ журнали таҳрир
ҳайъатининг аъзоси сифатида баракали меҳнат қилган эди. Фаолияти давомида Б.Йўлдошев
ўндан ортиқ номзодлик ва бир докторлик диссертациясига расмий ҳакамлик қилган. Унинг
бевосита илмий раҳбарлигида Ф.Бобожонов, З.Пардаев, О.Турсунова, М.Вафоева сингари
ѐшлар номзодлик ишларини ҳимоя қилган эди.
Бир сўз билан айтганда, Бекмурод Йўлдошев нафақат Самарқанднинг, балки
мамлакатимизнинг забардаст филолог-олими эди. Бугун таниқли олим ва мураббий
хотирасини ѐд этарканмиз, у киши нафақат олимлик, балки том маънодаги одамийлиги,
юксак маънавий фазилатлари билан кўз олдимизда гавдаланади. Камдан-кам учрайдиган
тафаккур қобилияти, зукко ва топқирлиги, меҳнаткашлиги билан барчамизга ибрат бўлган
устоз ѐди ва сиймоси хотирамизда мангу яшайди.
Профессор Саодат Боймирзаева,
Катта илмий ходим Умида Рашидова