Таниқли адабиётшунос ва моҳир таржимон (Иброҳим Ғафуров таваллудининг 80 йиллигига)

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
Поделиться
Холбеков, . М. (2017). Таниқли адабиётшунос ва моҳир таржимон (Иброҳим Ғафуров таваллудининг 80 йиллигига). Иностранная филология: язык, литература, образование, 2(4 (65), 96–98. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/664
Мухаммадджои Холбеков

д.ф.н., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли адабиѐтшунос олим ва моҳир таржимон Иброҳим Ғафуров 80 ѐшга тўлди. Устоз қарийб 60 йиллик ижодий фаолиятида ўнлаб илмий китоблар,бадиия ва мансураларни чоп эттирди, жаҳон адабиѐтининг нодир асарларини таржима қилди. Ўзбек китобхони унинг таржимасида рус ѐзувчиси Ф.М.Достоевскийнинг "Жиноят ва жазо", "Телба", "Қиморбоз", "Иблислар", америка ѐзувчиси Эрнест Хемингуэйнинг "Чол ва денгиз", "Алвидо, қурол", француз ѐзувчиси Гиде Мопассаннинг "Азизим", немис файласуфи Ф.Ницшенинг "Зардушт таваллоси", лотин америкаси адиби Габриэль Маркеснинг "Бузрукнинг кузи", ирланд ѐзувчиси Жеймс Жойснинг "Улисс саргузаштлари",қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг "Қиѐмат" романлари ва ҳинд эпоси "Панчатантра ѐҳуд муқаддас беш китоб"ини ўкидилар.

Похожие статьи


background image

Хорижий филология. 

№4, 2017 йил 

 

 

96

 

REVIEWS                                                             ТАҚРИЗ                                                                            

 

ТАНИҚЛИ АДАБИЁТШУНОС ВА МОҲИР ТАРЖИМОН 

(Иброҳим Ғафуров таваллудининг

 

80 йиллигига) 

 

Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли адабиѐтшунос олим ва моҳир таржимон Иброҳим 

Ғафуров 80 ѐшга тўлди. Устоз қарийб 60 йиллик ижодий фаолиятида ўнлаб илмий китоблар, 
бадиия  ва  мансураларни  чоп  эттирди,  жаҳон  адабиѐтининг  нодир  асарларини  таржима 
қилди. Ўзбек китобхони унинг таржимасида рус ѐзувчиси Ф.М.Достоевскийнинг "Жиноят ва 
жазо", "Телба", "Қиморбоз", "Иблислар", америка ѐзувчиси Эрнест Хемингуэйнинг  "Чол ва 
денгиз",  "Алвидо,  қурол",  француз  ѐзувчиси  Гиде  Мопассаннинг  "Азизим",  немис 
файласуфи  Ф.Ницшенинг  "Зардушт  таваллоси",  лотин  америкаси  адиби  Габриэль 
Маркеснинг "Бузрукнинг кузи", ирланд ѐзувчиси Жеймс Жойснинг "Улисс саргузаштлари", 
қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг "Қиѐмат" романлари ва ҳинд эпоси "Панчатантра ѐҳуд 
муқаддас беш китоб"ини ўкидилар. 

Камина  устоз  Иброҳим  Ғафуров  билан  1978  йил  танишганман.  Мен,  эндигина  илмий 

фаолиятимни  бошлаган  ѐш  тадқикотчи,  Иброҳим  ака  эса  фан  номзоди,  ўзбек  шеъриятининг 
зукко  билимдони  ва  танқидчиси,  айни  пайтда  китобхонлар  орасида  танилиб  улгурган 
таржимон  эдилар.  Биз  ѐш  олимлар  Ф.М.Достоевский,  Э.Хемингуэй  ва  Мопассан  романлари 
таржимаси  хусусида  мақолалар  ѐзишга  уринар  эдик.  Ўша  кезларда  собиқ  иттифоқ  таржима 
илмида профессор Гиви Гачечиладзенинг "реалистик таржима методи" кенг  тарғиб  қилинган 
пайт  эди.  Мен  ҳам  шу  метод  асосида  Мопассаннинг  "Азизим"  романи  таржимасига 
бағишланган  каттагина  мақола  ѐзиб,  Тошкентда  чиқадиган  илмий  тўпламларнинг  бирида 
эълон  қилдим.  Мақолани  ўкиган  Иброҳим  ака  мен  билан  учрашмоқчи  эканини  хабар 
қилдилар.  Иброҳим  ака  билан  учрашув  Тошкентда  белгиланган  вақтда  Адабиѐт  ва  санъат 
нашриѐтида  бўлиб  ўтди.  Тақризда  билдирилган  ютуқ  ва  камчиликларни  мамнуният  билан 
қабул қилдилар. Ўтган йиллар ичида "Азизим" романи қайта-қайта нашр қилинди. Таржимон 
тақризда  айтилган  камчиликларни  нашрдан-нашрга  тузатиб  борди.  Ва  ниҳоят,  1986  йил 
Мопассан  асарларининг  бир  жилдлиги  камина  сўзбошиси  билан  катта  тиражда  нашр 
қилинди. 

Орадан  йиллар  ўтди.  2012  йил  Иброҳим  ака  билан  "Жаҳон  адабиѐти"  журнали 

таҳририятида  яна  учрашдик.  Мана  6  йилдирки  таниқли  таржимон  Иброҳим  Ғафуров, 
истеьдодли ѐзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад билан бирга журналнинг "Жамоатчилик кенгаши" 
йиғилишларида учрашиб турибмиз. 

Устоз  Иброҳим  Ғафуровнинг  таржимонлик  фаолияти  ҳақида  сўз  юритадиган  бўлсам, 

унинг  жасорати,  машаққатли  меҳнати  самараси  ўлароқ  ўзбек  китобхони  машҳур  ирланд  
адиби Жеймс Жойснинг "Улисс" (Таржимада "Улисс саргузаштлари‖) романини она тилида 
ўқишга муяссар бўлди. Роман таржимасининг маданий ҳаѐтимизда нечоғлик жиддий воқеа 
бўлганлиги  ҳақида  матбуотда  профессор  Акмал  Саидов,  Хуршид  Дўстмуҳаммад,  Тиловолди 
Жўраев  каби  олимларнинг  ижобий  мақолалари  эълон  қилинди.  Шунингдек,  инглиз  тили 
мутахассиси,  тилшунос  олим  Тоҳир  Умрзоқовнинг  "Жаҳон  адабиѐти"  (2010,  1-сон)  ва 
"Звезда  Востока"  (2011,  1-сон)  журналларида  "Улисс"  романининг  русча  ва  ўзбекча 
таржималарини  аслият  билан  солиштириб  таҳлил  қилган  мақолалари  босилиб  чиқди. 
Мақолаларнинг  бирида  муаллиф  шундай  ѐзади:  "Аслиймонанд  таржимага  эришиш  учун 
аслият бадиий эстетик қиммати, икки тил лисоний воситаларининг луғавий мувофиқликлари 
ҳамда  аслият  мансуб  бўлган  халқнинг  моддий,  маънавий,  сиѐсий  ва  иқтисодий  ҳаѐти  билан 
боғлиқ  омиллар  таржимада  тўлақонли  акс  эттирилиши  лозим".  Бy    ўринли,  айни  пайтда 
амалга  оширилиши  ўта  мушкул  талаб.  Айниқса,  "Улисс"дек  мураккаб  матнли асарни ҳатто 
инглиз  тилини  мукаммал    эгаллаган  таржимон  ҳам  аслиятга  адекват  ҳолатда  ўгиришнинг 
уддасидан чиқа олмаса керак. Сабаби, "Улисс" (1922)  нашр этилгандан буѐн у ҳақда юзлаб 
тадқиқотлар  яратилган  бўлса-да,  романнинг  туб  моҳияти  ва  мазмуни,  услуби  ва  тили, 


background image

Хорижий филология. 

№4, 2017 йил 

 

 

97

 

муаллифнинг маҳорат қирралари ҳақида олимлар якдил бир фикрга келолмаганлар. Жойс ўз 
романи  ҳақида  сўз  юритаркан,  "очиғини  айтсам,  матнни  бошқотирмалар    билан  
тўлдирдимки,  олим-тақризчилар,  танқидчи-ю  адабиѐтшунослар  умрларининг  охиригача 
излансалар-да тагига етмасдан, овворайи жаҳон бўлсинлар-деган эди. 

Романни  аслиятдан  рус  тилига  ўгирган  В.Л.  Хинкис  ва 

С.С. 

Хоружий  ҳам  ўз 

таржималарини  "Улисс‖ни  таржима  қилиш  йўлидаги  илк  уриниш,  "уни  аслиятга  монанд 
таржима  дейишдан  йироқмиз‖  -дея  тан  олишади.  Шу  ўринда  мақола  муаллифининг 
"изланишларимиз  шуни  кўрсатдики,  рус  таржимонлари  В.А.  Хинкис  ва  С.С

Хоружийнинг 

аслият  тили  мутахассиси  эмасликлари  туфайли  "Улисс"  асарининг  русча  ва  ўзбекча 
таржималарининг  аслиймонандлиги  ҳақида  гапириш  ўринли  бўлмайди.  Рус  таржимонлари 
икки  тил  лисоний  воситаларининг  луғавий  мувофиқликларига  эришиш  учун  талаб 
қилинадиган  компонент  таҳлил  методидан  фойдалана  олмаганликлари  сабабли  русча 
таржимани ўкиган  китобхон кўз  олдида  "Улисс"  асаридаги персонажлар  ва  улар  тимсолида 
бутун  ирланд  халқи  маънавиятсиз,  яъни  ичкиликка  ружу  қўйган  ҳамда  зинога  берилган 
миллатга  айланиб  қолган.  Бy  ҳолат  ўзбекча  таржимада  ҳам  маълум  даражада  акс  этган",—
деган фикрига тўхталайлик. 

Тўғри,  мақола  муаллифи  рус  таржимонларини  "Улисс"  матнини  реал  англаб 

етмаганликда,  "компонент  таҳлил  методидан  фойдаланмаганлиги  оқибатида  таржимада 
аслиятда  мужассамлашган  маънони  нотўғри  талқин  қилганликда"  айблайди.  Бунга  аслият  ва 
таржимадан мисоллар келтириб исботлашга уринади. Ҳатто матнда учровчи биргина "fearful" 
сўзининг  изоҳли  луғатларда  учровчи  етти  хил  маъносини  келтириб,  улардан  аслиятда 
қўлланилган  "fearful  Jesuit"  ("буюк  иезуит")  маъносини  тушуниб  етмаган  ҳолда,  таржимон 
рус  тилига  "иезуит  несчастный"  ("разил  шайтон")  қабилида  таржима  қилиб  хатога  йўл 
қўйганлигини  танқид  қилади.  Бy  каби  хатоликлар  туфайли  "русча  ва  ўзбекча  таржимада 
аслиятда ифодаланган персонаж нутқ маънавияти ва тил маданиятига маълум даражада путур 
етган"лигини  алоҳида  таъкидлаб  ўтади.  Муаллиф  фикрича,  "Улисс"дек  мураккаб  матнли 
асарни рус тилига ўгирган таржимонлар "аслият тили    мутахассиси бўлмаганликлари сабабли 
аслиятдаги  тил  маданиятини  маълум  даражада  ифодалай  олганлар,  аммо  асар  ва  асар 
персонажларининг  нутқ  маданиятига  кучли  тарзда  путур  етказиб  қўйганлар.  Шунинг  учун, 
бевосита таржимани  амалга  оширадиган  таржимон  лингвистик  таржима  назариялари  билан 
суғорилган аслият тили мутахассиси бўлган филолог-олим бўлиши мақсадга мувофик". 

Дарвоқе,  таржимои  В.Л.  Хинкис  (1930-1981)  МГУ  нинг  филология  факультетини 

битирган,  узоқ  йиллар  Гослитиздатда  муҳаррир  бўлиб  фаолият  кўрсатган,  Иттифоқ 
Ёзувчилар  уюшмасининг  аъзоси,  инглиз,  итальян  ва  норвег  тилларидан  кўплаб  таржималар 
қилган. Аммо бутун умри давомида "Улисс"ни таржима қилиш билан машғул бўлган. Соғлиғи 
ѐмонлашгач  яқин  дўсти  ва  маслакдоши,  академик  С.С.  Хоружийга  "Улисс"  таржимасини 
якунлаб  нашр  эттиришни  васият  қилиб  қолдиради.  Асли  касби  физик  бўлган  С.С.  Хоружий 
(1941   й.  туғ.)  фалсафа  ва  илоҳиѐт  соҳасида  ҳам  машҳур  таниқли  олимдир.  Демак,  Хинкис 
ҳам, Хоружий ҳам лотин, инглиз, итальян тилларини яхши билишган. Шу боис уларни аслият 
тилини билмасликда айблаш ноўрин. 

Аслида,  Жойснинг  "Улисс'"  романи  босилиб  чиққач  Ирландияда  ҳам,  Англия  ва  ҳатто 

АҚШда  ҳам  уни  ўқишни  таъқиқлаб  қўйишганди.  Бутун  Европада  катта  шов-шувга  сабаб 
бўлган  бу  асарни  французлар,  итальянлар,  руслар  ҳатто грузинлар  ҳам  ўз тилларига таржима 
қилишга  уриниб  кўрдилар.  Аммо  бунинг  уддасидан  чиқа  олмай  ярим  йўлда  таржимадан  воз 
кечишди. Орадан йиллар ўтиб "Улисс"  таржимасини якунлаш В.А.Хинкис ва С.С.Хоружийга 
насиб  этди.  Романни  тилимизга  ўгиришни  эса  моҳир  таржимон  ва  мунаққид  Иброҳим 
Ғафуров уддалади. 

Мақола  муаллифининг  таржимонларга  эътирози  ва  талабига  бутунлай  қўшилиб 

бўлмайди. Агар биз ҳар бир таржимондан юқоридаги савияни талаб қилгудек бўлсак, у ҳолда 
фақат аслият тилини мукаммал билган тилшунос олимларгина таржима билан шуғулланмоғи 
лозим бўлади. Лекин таржима амалиѐтида бундай олим-таржимонлар бармок билан санарли 


background image

Хорижий филология. 

№4, 2017 йил 

 

 

98

 

бўлиб, ҳаммаси ҳам юксак таржима асари яратишга ўзини қодир деб ҳисобламайди. Масалан, 
ўтган  асрнинг 40-йилларида  Шекспирнинг "Ҳамлет"  фожеасини рус тилига В.Пастернак, 
М. Лозинский ва М.Морозов   каби сўз усталари ўгиришганди. Улар орасида профессор М. 
Морозов  инглиз  тилини  мукаммал  билган  шекспиршунос  олим  эди.  Шундай  бўлса-да,  у 
―Ҳамлет‖ни  шеърий  таржима  қилишга  журъат  этолмади  ва  асарнинг  аслиятга  "адекват" 
прозаик таржима матнини  яратди.  Орадан қарийб етмиш  йил ўтган бўлса-да, В.Пастернак ва 
М.Лозинский таржималари пешма-пеш  чоп этилиб келинмоқда. Тўғриси,  В.Пастернак хам, 
М.Лозинский  ҳам  инглиз тилини мукаммал  билган эмас.  Ёки В.Пастернак Гѐте ―Фауст‖ини 
таржима  қилганида,  М.Лозинский  Данте  ―Илоҳий  комедия‖сини  ўгираѐтганида  немис  ва 
испан тилларини билимдони бўлганмидилар. Йўк, албатта. Улар, аввало, ижодкор, сўз устаси 
ва  маҳорат  эгаси  эдилар.  Шундай  ҳолни  ўзбек  таржимачилигида  ҳам  учратамиз.    Масалан, 
Эркин    Воҳидов  немис  тилини  мукаммал  билган  тилшунос-олим  бўлмаган  ҳолатда    Гѐте 
'"Фауст"ини ўзбек тилига  маромига етказиб таржима  қилди, Абдулла Орипов  итальян  тили 
мутахассиси  бўлмаса-да,  Данте  ―Илоҳий  комедия‖сини  ўзбек  тилига  санъаткорона  ўгирди. 
Айни пайтда немис тили мутахассиси, фидойи таржимон ва сўзшунос  Пошали Усмон  бир 
умр Гѐте ишқида  яшади, умрини ―Фауст‖ни таржима ва талқин қилишга бахшида этди. Ва 
ниҳоят,  асарни  бевосита  аслиятдан    ўзбек  тилига  таржима  қилиб,  нашр  эттирди.  Бироқ 
тилшунос-олим  "Фауст'нинг"ўзбек  тилида  мукаммал  таржимасини  яратдим,  дея  даъво 
қилмаган ҳолда, ҳамон Эркин Воҳидовнинг таржимонлик даҳоси қаршисида таъзим қилади. 
Xyлоса, мақола муаллифининг ―Улисс‖ таржимонлари В.А.Хинкис  ва С.С.  Хоружий  ҳамда  
Ғафуровни 

аслият 

тилини 

мукаммал 

билмаганликда, 

уларнинг 

лингвист-олим 

бўлмаганликлари  сабабли  аслият  матнини  тушуниб  таржима  қилолмаганликда  айблаши 
ўринли  эмас.  Энг  муҳими,  ҳар  учала  таржимоннинг  "Улисс"дек  мураккаб  асарни  таржима 
қилишга 

киришганларининг 

ўзи 

катта 

жасоратдир. 

Қолаверса, 

ўзбек 

тилига 

Ф.М.Достоевский,  Ги  де  Мопассан,  Э.Хемингуэй,  Ф.  Ницше,  Г.Маркес,  Ч.Айтматов

 

сингари 

мураккаб  характерли  сўз  усталари  асарларини  таржима  қилиб  ном  қозонган  Иброҳим 
Ғафуровдан ўзга бирон таржимон ѐки адиб "Улисс"ни таржима қилишга журъат тополмади. 
Яна  бир  муҳим  жиҳати,  "Улисс"ни  инглиз  ва  рус  тилларида  ўқиб,  мағзини  чақа  олмаган 
адабиѐтшуносларимиз  ўзбекча  таржимани  ўқиб,  Жойс  ижодининг  туб  моҳиятини,  ундаги 
новаторлик  анъаналарини,  "онг  оқими'"  бадиий  услубини  тушуниб  етадилар,  асар  ҳақида, 
унинг  ўзбек  адиблари  ижодига  таъсири  ҳақида  эҳтиѐткорона  фикр-мулоҳаза  юритадилар, 
деган фикрдамиз. 

Муҳаммаджои Холбеков,

 

филология фанлари доктори, профессор 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов