Интерпретация мистических и религиозных взглядов в поэтике Зебуннисобегим и Мохларойим Нодирабегим

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
17-21
35
16
Поделиться
Каримова, С. . (2020). Интерпретация мистических и религиозных взглядов в поэтике Зебуннисобегим и Мохларойим Нодирабегим. Иностранная филология: язык, литература, образование, (3 (76), 17–21. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1486
Сафия Каримова, Самаркандский государственный институт иностранных языков

старший преподаватель,к.ф.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья исследует божественные, религиозно-мистические взгляды в творчестве талантливой поэтессы, учѐной и просветительницы Зебуннисобегим, жившей во второй половине 17 века и являющейся потомком династии Бобуридов, а также еѐ последователя и единомышленника – поэтессы Мохларойим Нодирабегим, жившей и творившей в первой половине 19 века

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  

№3, 2020 йил 

 

 

17 

 

ЗЕБУННИСОБЕГИМ ВА  МОҲЛАРОЙИМ НОДИРА ШЕЪРИЯТИДА  

ТАСАВВУФИЙ-ИРФОНИЙ  ҚАРАШЛАР ТАЛҚИНИ 

 

Каримова Сафия Расуловна, 

СамДЧТИ катта ўқитувчиси, филология фанлари номзоди 

 

Калит  сўзлар:

  тасаввуф,  сўфиѐна,  ваҳдат,  руҳ,  комиллик,    ҳикмат,  ахлоқ,  охират, 

фақирлик,  фоний,  ислом  дини,  калом  илми,  девон,  назм,  ҳамд,  наът,уммат,  ақида,  ҳидоят, 
эътиқод, ташбеҳ. 

 
Бобурийлар  сулоласидан  бўлган 

истеъдодли шоира, маърифатпарвар ҳамда 
олима  Зебуннисобегим  ижоди,  унинг 
бадиий  маҳоратига  йўғрилган  ижтимоий- 
ғоявий 

дунѐқарашларининг 

барча 

қирралари  рўй-рост  ва  ҳаққоний    таҳлил 
этиб  берилгани  йўқ.  Айниқса,  шоиранинг 
динга,  хусусан,  нақшбандийлик  тариқати 
ҳамда  унинг  тасаввуфий  -  ирфоний 
қарашлар талқинига бўлган муносабатлари 
четлаб ўтилди. 

Зебуннисобегим  ижодида  лирик 

шеърлар  билан  бир  қаторда  тасаввуфий 
мазмунга  эга  мисралар  ҳам  учраб 
туради.Тасаввуф  ғояларининг  ифодасида 
Яссавий,  Боқирғоний,  Бедил,  Лутфий, 
Алишер  Навоий,  Бобур  кабиларнинг 
таъсирини кузатиш мумкин. 

Шарқшунос Е.Э. Бертельс, тасаввуф 

адабиѐтини  ўрганмай  туриб  мусулмон 
шарқи  маданий  ҳаѐтини  идрок  қилиш 
мушкул эканини ѐзган эди.   

ХI-ХV 

асрларда 

яратилган 

тасаввуфий 

асарлардагидек 

сўфиѐна 

ғоялар кенг акс этмаса-да, Зебуннисобегим 
тасаввуфий  дунѐқарашини  шу  оҳангдаги 
асарлари  орқали  белгилаш  мумкин  .  У 
ўзининг  замонаси  кишиси  сифатида  бу 
йўналишда  маълум  фикрларни  баѐн 
қилган.  Баъзи  мисралардаги  тасаввуф 
талқинлари анчагина пишиқ. 

Шоира 

шеърларида 

тасаввуф 

таълимотидаги  ваҳдул  вужуд  ғояси  кўп 
тилга  олинади.  Зебуннисобегим  қаламга 
олган  ваҳдоният  тўғрисида  манбаларда 
тасаввуфий  истилоҳ  сифатида,  ваҳдат  – 
бирлик, 

яккалик, 

ѐлғизлик 

 

деб 

изоҳланади.  ―Ҳақиқий  маънода  бир  воҳид 
Ҳақдир‖.  Ваҳдати  вужуд    тасаввуфдаги 
назария  бўлиб,  унга  кўра  Аллоҳдан 

ташқари  бирор  борлиқ  мавжуд  эмас.  Ҳақ 
таоло  инсонни  ўз  нафасидан  яратган. 
Инсон  руҳи  асосида  Ҳақнинг  нафаси  бор. 
Шу  руҳ  моддий  оламда  яшаб  такомил 
босқичларини босиб ўтгандагина руҳийлик 
яратилган  вақтдаги  аслий  софлигига 
қайтади.  

Зебуннисобегим 

қаламга 

олган 

―ваҳдоният 

дарѐси‖ 

қуйидагича 

таърифланади:  ―Дарѐи  ваҳдат:  Бирлик 
денгизи. Зоти кибриѐнинг тажалли этиши‖. 
Ҳақ 

таоло 

Одамни 

яратиб, 

барча 

мавжудотлардан  шарифи  мукаррам  қилди. 
Шоира 

Зебуннисобегим 

инсоннинг 

жаннатда  яшагани  ва  ерга  туширилгани 
ҳақида  сўз  юритиб,  ―неча  карда  ҳижоб 
уқболардин‖  -  неча  минг  олам    ичидан 
келганини 

айтади. 

Манбаларда 

келтирилишича:  ваҳдати  вужуд:  ирода  ва 
мушоҳадада 

бўлганидек, 

борлиқ 

жиҳатидан  ҳам  бирлик  қабул  қилинган  бу 
босқичда 

Аллоҳдан 

ташқари 

бирон 

борлиқнинг  ҳақиқатда  мавжуд  эмаслиги 
тан олинган. 

Инсон икки асосдан – тан ва руҳдан 

ташкил  топган.  Шоира  бир  шеърида 
инсоннинг  ерда  яшаши  буюрилганини 
айтиб ўтади : 

Тамоми  мартабам  аълодан  аъло 

эрди андоқким, 

Аносиру  арбаа  аднога  мундоқ 

эргашиб келдим [57-б]. 

Аносиру  арбаа  –  тўрт  унсур:  сув, 

тупроқ,  ҳаво,  олов.  Адно  –  энг  арзимас, 
тубан.  Ушбу  жисмлардан  яралган  одам 
Ҳақнинг қудрати билан аъло мартабага эга 
бўлди.  Ҳақ  таоло  барча  фаришталарни 
одамга  мусаллам    бўлишга  буюрди.  Унга 
фақат  шайтон  бўйсунмади.  Кейинги  


background image

Хорижий филология  

№3, 2020 йил 

 

 

18 

байтга эътибор берайлик: Ғазоли ишратим 
бирла тараб –айшим лиқо эрди , 

Бўлиб 

қисмат 

чунин 

андод 

манозилдан тушиб келдим [57б]. 

Тараб  –  айш  –шодлик,  хуррамлик;  

лиқо  –  кўриниш,  манозил  –  бу  ерда  Одам 
Ато  ва  Момо  Ҳавонинг  жаннатдаги  осуда 
ҳаѐтлари  назарда  тутилмоқда.  Ҳақ  таоло 
Одам  Ато  ва  Момо  Ҳавони  Шайтон  ўз 
йўлига  оғдарганидан  сўнг  жаннатдан  ерга 
тушишни 

буюрган 

эди. 

Қуръони 

Каримнинг  ―Бақара‖  сурасида  қуйидаги 
оят  бор:  ―Бас,  уларни  Шайтон  йўлдан 
оздириб  масканларидан  чиқарди  ва: 
―Тушингиз  (жаннатдан  ерга)  (сизлар)  бир-
бирингизга  душмансиз.  Энди  маълум 
вақтгача  ерда  маскан  тутиб  яшайсиз‖ 
[Бақара. 

2.36]. 

Кўринадики, 

Зебуннисобегим 

ғазалида 

инсоннинг 

кандай  яралгани,  инсонийлик  моҳияти  ва 
ҳақиқати тўғрисидаги масалаларни кўйган. 

 ―Дейдурман‖  радифли  ғазал  ҳам 

шоиранинг  олам  ва  одам  ҳақидаги 
фалсафий 

қарашларининг 

давомидир. 

Лирик  ―мен‖  ҳар  қандай  овоз  ва  ҳар  бир 
ҳуснда Ҳақнинг жамолини кўради : 

На  ун  келса    қулоғима,  садойи  ѐр 

дейдурман, 
          На  тарзи  ҳусн  кўрсам,  ул  руҳи 
дилдор дейдурман [ 58-б]. 

Оламдаги  барча  ашѐларда  Ҳақ 

жамоли  зоҳир  бўлади.  Ҳар  бир  инсонда 
Ҳақнинг  зарраси  бор.  Инсон  ўзини  бошқа 
оламлар  орқали  билади.  Ҳадисда  ҳам 
шундай  келтирилади:  ―Ҳар  бир  мўмин 
банда  ўз  биродарининг  кўзгусидир.  У 
биродарида  бир  айбни  кўрса  ўзида  бўлган 
шундай  айбни  тузатишга  ҳаракат  қилиши 
керак‖.   

Инсоннинг 

яшашдан 

муроди 

комиллик  экан,  бу  даражага  у  аввало 
покиза ахлоқ орқали эришади. Ҳақ йўлига 
кирган  инсон  эса,  бедору  хушѐр  –  кўнгил 
кўзи  очиқ,  ғафлатдан  йироқ  бўлади. 
Зебуннисобегим 

қатор 

асарларида 

одамларни  ғофил  бўлмай,  атрофидаги  
воқеалардан 

огоҳ 

бўлишга 

чақиради.Ғазалларида  ахлоқий  мавзунинг 
акс  этиши  ҳам  Зебуннисобегим  ижоди 
учун характерли. Инсон ўз-ўзини англаши 

кераклигини  қуйидаги  байтда  тарғиб 
қилади: 
   

 Қило, огоҳ бўлгил, чашми тарларни 

тамошо қил, 

Ҳама сармаст ўздин – бехабарларни 

тамошо қил [55-б]. 

Одамларнинг 

кўзлари 

ѐш, 

баъзилари  дунѐвий  лаззатлардан  сармаст, 
не  ҳолда  эканликларини  англамайдилар. 
Уларнинг  кўзлари  кўр,  қулоқлари  кар. 
Бундай  маънавий  инқирозлар  ҳалокатга 
олиб  боради.  Шоира  мол-дунѐга  меҳр 
қўйган  ―  дил  ҳажар‖  –  бағритош,  ―шери 
нарлар‖ ни танқид қилади. Унинг фикрича, 
ақл-идрокли  кишилар  яхшилар  билан  
суҳбатда бўлади, вақтини ғанимат билади, 
ўткинчи нарсалар кетидан қувмайди. 

Ўзин  билган  кишига  соати  суҳбат 

ғаниматдир, 
  

Агар  идрокинг  ўлса  рахгузарларни 

тамошо қил [55-б]. 

Зебуннисонинг  айрим  ғазалларида 

Яссавий  ҳикматлари  таъсирини  сезиш 
мумкин.  Бу  муштараклик  шундаки,  ҳар 
икки  шоир  ижодида  ҳам  инсоннинг  ички 
маънавий  олами  камолоти  асосий  ўринда 
туради.  Инсон  камолотида  камтарлик, 
камсуқумлик,  фақирлик  муҳимдир.  Бу 
фазилатлар  кўпчилик  сўфий  шоирлар 
қаламида  тавсиф  ва  тарғиб  этилган. 
Яссавий  ҳикматларида,  Зебуннисобегим 
ғазалларида бу мавзу анча кенг ўрин олган. 
Зебуннисобегимнинг 

―Бўл‖ 

радифли 

ғазалида  шу  сингари  комил  ахлоқ 
масалалари кўтарилган:  
           Қачон  дунѐга  келдинг,  халқ    аро 
расвои олам бўл,  

Ғариблар  остонида  итидин  доимо 

кам бўл [50-б]. 

Шарқ  шеъриятида  ит  хоксорлик, 

садоқат 

тимсолидир 

.Шоира 

ғазал 

матласида  ғариб,  бечоралар  остонасида 
ҳатто  итидан  ҳам  кам  бўлишни,  такаббур 
бўлмасликни 

образли 

ифодалайди. 

Яссавий  эса  ―Уммат  бўлсанг  ғарибларга 
тобе бўлгил‖,- деб ғарибликнинг инсонлар 
учун  бир  нажот  йўли  эканини  баѐн  этади. 
―Ғариб 

инсон‖ 

яссавийликда 

комил 

инсонга муқобил келади. 

Хокисорлик,  ўзини  тупроқсифат 

билиш, фақирлик инсон қалбида ўзгаларга 


background image

Хорижий филология  

№3, 2020 йил 

 

 

19 

шафқат,  меҳр  –  мурувватни  тарбиялайди. 
Ўзини Ҳақ олдида ожиз, нотавон ҳис этиш, 
худога 

бўлган 

мусалламлик 

Зебуннисобегим 

диний 

мавзудаги 

шеърларининг мағзини ташкил қилади. 

Инсон  яшар  экан,  ҳаѐтини  ибратли 

ва мазмунли ўтказиши керак, нафсу ҳавога 
берилмай  яшамоғи  лозим,  деган  хулоса 
илгари  сурилади.  Нафспарварлик,  бузуқ 
маишат  одамни  ғофил  қилади.  Шу  боис 
шоир огоҳликка чақиради : 

Ўтарлар  барқдек  билсанг  агар  ҳою 

хавасларким, 

Эгил  уқбо  ғаминким  ўлгунингча 

дийдаси ҳам бўл [51-б]. 

Ғазалнинг  сўнгги  байтида  шоира 

хаста, бечораларга ѐрдам беришга, ―хастаю 
бечораю  афтодаларни‖  кўрган  заҳот 
дардига дармон бўлишга чақиради.  

Зебуннисобегимнинг 

диний-

тасаввуфий  шеърлари  ахлоқий-  дидактик 
мазмунга  эга.  Нафсни  енгиш,  салбий  
қусур  ва  феълларни  ташлаб,  маънан   
билиш,  ҳақ  йўлида  самимий  тоат-  ибодат 
қилиш,  Ҳақ  ишқи  билан  яшаш  каби 
масалалар  Зебуннисобегим  шеърларида 
кўзга ташланиб туради. 

Охиратни 

унутмаслик, 

сўнгги 

кунини  ўйлаш,  ғариб,  бечораларга  меҳр-
шафқат  кўрсатиш  кўнгил  кўзи  очиқ 
кишиларга  хос.  Чиндан  ҳам,  ―юзаки 
хушбахтлик,  илдизсиз  қувонч,  сохта 
интилишларга  кўникиш,  буларга  бефарқ 
қараш    ижтимой  ҳаѐт,  одамлар  ахлоқи 
учунгинамас 

шеъриятда 

ҳам 

кони 

зиѐндир‖.  Зебуннисобегим  эътирофича, 
қанчадан-қанча  шоҳлар  давру  даврон 
суриб ўтган бўлсалар-да, жаҳон лаззатлари 
уларга доимий қолгани йўқ. Охиратни ѐдда 
тутиш 

инсонни 

такаббурликдан, 

манманликдан 

қайтаради, 

мол-дунѐга 

ортиқча  ҳирс  қўйиш,  дунѐпарастлик 
бефойда,  аксинча,  зиѐн  эканини  эслатади. 
Шоира  таъкидлайдики,  агар  энг  юқори 
мартабаларга 

эга 

бўлсанг-да, 

―ҳафт 

осмонга етса бошинг‖ барибир Ҳақ олдида 
бандасан.  Шунинг  учун  Иброҳим  Адҳам 
сингари  ―ўздан  кечиш‖  зарур.  Иброҳим 
Адҳам тожу тахт, молу мулкдан кечиб ҳақ 
йўлини  тутган  сўфий.  Унинг  тимсоли 
адабиѐтда  фақирлик,  фоний  нарсалардан 

дилни  хориж  қилиш  –  мосуволикнинг 
рамзи  бўлиб  келади.  Қуйидаги  байт 
мазмун  ва  ғояси  жиҳатидан  Яссавий 
ҳикматларига ҳамоҳанг, ўхшаш жиҳатлари 
кўп. Эътибор қилайлик: 

Аѐ  Махфий,  қаридинг  яхшилар 

доманин ушлаб, 

Тур  эмди,  қочмагил  бошингни  юз 

минг тепса ҳам дам бўл [31-б]. 

Юқоридаги  мисраларда  яхшилар 

орқасидан  эргашиб,  уларнинг  қошидан 
кетмаслик,  уларнинг  назаридан  қолмаслик 
тарғиб қилинади. 

Зебуннисобегимнинг 

издоши-

маслакдоши  XIX  асрнинг  биринчи  ярми 
ўзбек адабиѐтида алоҳида ўрин тутган энг 
кўзга 

кўринган 

шоиралардан 

бири 

Моҳларойим  Нодира  дунѐқарашининг 
такомилида  ўзи  мансуб  бўлган  ислом 
дунѐсининг  маънавий  таъсири  катта. 
Шоира  девонида  Аллоҳ  таоло,  пайғамбар 
алайҳиссалом  бетакрор  бадиият  билан 
васф  этилади.  Тарихий  образлар  теран 
мазмун 

мутаносиблигида 

талқин 

қилинади.  Бу  шоиранинг  калом  илмини, 
ислом дини ва миллатимиз тарихини чуқур 
билганидан  далолат  беради.  Назмни 
қуръоний  мавзу  ва  поэтик  талқин  билан 
бойитиш  Шарқ  адабиѐтига  хос  анъана 
бўлиб,  Нодира  шеърияти  ҳам  бундан 
мустасно  эмас.  Шоиранинг  ҳамд,  наът 
мавзусидаги  ғазаллари  теран  маъно  ва 
гўзал  бадиий  шакл  уйғунлиги  жиҳатидан 
алоҳида  ажралиб  туради.  Девон  тартиб 
берар  экан,  у  мавжуд  анъанага  мувофиқ 
дебочани 

ҳамд 

ва 

наътлар 

билан 

бошлайди.  Ўзбек  ва  форсий  тилдаги 
ғазаллари  ғам  ҳамд  ва  наътлар  билан 
бошланади.  Маълумки,  наът  ғазал  деб 
Муҳаммад 

пайғамбар 

мақтовига 

бағишланган 

ғазалларга 

айтилади 

[Воҳидов,1994:208]. Нодира ижодиѐтидаги 
наът 

шеърлар 

ҳам 

асосан, 

васф, 

меърожнома ва шафоат-фахрия мазмунида. 
Уларда  Муҳаммад  пайғамбарнинг  сўнгги 
пайғамбар  эканлиги,  олам  у  туфайли 
яратилганлиги,  қиѐмат  кунида  пайғамбар 
шафоати  боис  умматларининг  барча 
гуноҳлари  кечирилиши  оҳорли  мазмун  ва 
бетакрор 

ташбеҳлар 

воситасида 

ифодаланади. 


background image

Хорижий филология  

№3, 2020 йил 

 

 

20 

Жумладан, 

дебочада 

Тангри 

ҳамдидан кейин  куйидаги  форсий  байтлар 
келтирилган: 

Аҳмадки, ҳабиби Ҳақ таолост 
Кавнайн зи нури ў ҳувайдост. 
Аз зулмати маъсият чи  бок аст, 
Хуршиди жамоли ў мужаллост.   

Мазмуни: 

Аҳмад  (Муҳаммад)  Ҳақ  таолонинг 

дўстидир, 

Икки 

олам 

унинг 

нуридан 

намоѐндир. 

Гуноҳлар  зулматидан  не  қўрқинч 

бўлсин, 

Ахир 

(Муҳаммад 

пайғамбар) 

жамолининг қуѐши порлаган-ку! 

Мана  бу  ўзбекча  мисралар  ҳам 

коинот сарвари наътида Нодиранинг ўзига 
хос 

назм 

намуналарини 

яратгани 

исботидир: 

Муҳаммадким, набилар хотамидур, 
Бисоти ламъи Аллоҳ маҳрамидур. 
Агар ҳар кимсаким табъият айлар, 
Саодатнинг савоби аъзамидур  
[Нодира-Комила, 2001: 18]. 
Иккала  шеър  моҳиятан  бир-бирини 

тўлдиради. 

Биринчисида 

Нодира 

Муҳаммад  алайҳиссалом  Ҳақ  таолонинг 
ҳабиби,  икки  олам  унинг  нуридан  пайдо 
бўлган, унинг жамоли қуѐшдек ҳамма ерни 
ѐритиб  турганда,  маъсият  қоронғилигидан 
қўрқинчга  ўрин  қолмайди,  деб  расули 
акрамни  улуғлайди.  Шоира  бу  ўринда 
дастлаб  ислом  дини  ақидасига  кўра,  олам 
Муҳаммад пайғамбар туфайли яратилгани, 
унга  уммат  бўлиш  нечоғлик  шарафли 
экани, Расули акрамнинг қиѐмат кунида ўз 
умматларига 

шафеълиги, 

жумладан, 

Нодира  ҳам  ўша  умматлар  қаторида 
шафоатдан  умидворлиги  ифодаланади. 
Кейинги 

шеърда 

эса, 

Муҳаммад 

айҳиссаломнинг  ―набийлар  хотами‖  – 
охирги  пайғамбар  экани,  инсониятни  
тўғри йўлга бошловчи, саодатга етакловчи 
эканлиги, унга табъият айлаган, яъни унга 
эргашганлар  савоби  аъзамга  ноил  бўлиши 
бадиий талқин этилган.  

Муножот ғазалдан олинган мана бу 

байтда  Муҳаммад  пайғамбарнинг  қиѐмат 
кунида  ўз  умматларининг  гуноҳини 
Тангридан  сўровчи  шафеълиги  билан 

боғлиқ  қарашлар  ўз  ифодасини  топган. 
Унга  кўра,  Нодира  ўзининг  гуноҳкор 
эканлигини  айтиб,  Яратгандан  Муҳаммад 
пайғамбарнинг  ҳаққи  ҳурмати  бандалари, 
жумладан,  ўз  гуноҳларини  кечиришни 
сўрайди: 

Ё  раб,  ба  ҳаққи  Аҳмади  Мухтору 

оли ў, 

Бахшой  чурми  банда  ба  алтофи 

Кибриѐ. 

Мазмуни: 

Эй Худо, Аҳмади Мухторнинг уруғ-

аймоғлари ҳаққи, 

Кибриѐлик 

лутфинг 

билан 

бандаларинг гуноҳини кечир. 

Қуйидаги иқтибосда эса, Муҳаммад 

пайғамбар  икки  дунѐда  ҳам  қўлловчи 
подшоҳ,  ҳидоят  сари  етакловчи  каби 
сифатлар билан васф этилган. 

Туи дар ҳар ду олам дастгирам, 
Дилу жонам фидоят, ѐ Муҳаммад. 
Ба мулки офариниш подшоҳй, 
Бувад шоҳон гадоят, ѐ Муҳаммад 
Бувад 

халқи 

жаҳон 

мамнуни 

масрур,  

Зи эҳсони атоят, ѐ Муҳаммад. 
Мунаввар гашта хуршеди ҳидоят, 
Ба бутҳо аз сафоят, ѐ Муҳаммад. 
Туи  бадри  олй,  ки  жо  дар  чашму 

дил бош, 

Ки шуд ин ду жоят, ѐ Муҳаммад. 

Мазмуни: 

Сенсан икки оламда қўллагувчим, 
Дилу 

жоним 

фидойингдир, 

ѐ 

Муҳаммад. 

Бу борлиқ мулкига подшоҳсан, 
Шоҳлар  сенинг  гадойингдир,  ѐ 

Муҳаммад 

Сенинг эҳсону мурувватингдан 
Бутун  жаҳон  халқи  мамнун  ва 

масрурдир, ѐ Муҳаммад. 

Ҳидоятинг 

қуѐши 

туфайли 

мунаввар бўлган санамлар ҳам 

Нури назарингдан бебаҳра қолмади, 

ѐ Муҳаммад. 

Сен тўлин ойдирсан, ҳам дилимдан, 

ҳам кўзимдан жой олдинг 

Ҳар  иккови  сенинг  жойингдир,  ѐ 

Муҳаммад. 

Моҳларойим 

ижодида 

хулафои 

рошидин  васфига  бағишланган  шеърлар 


background image

Хорижий филология  

№3, 2020 йил 

 

 

21 

кўп бўлмаса-да, уларнинг фазилати, ислом 
дини ривожидаги хизматлари васф этилган 
мисраларни  учратиш  мумкин.  Масалан, 
мана бу рубоийда дастлабки тўрт халифа – 
исломнинг илк даврларида Абу Бакирнинг 
Муҳаммад  алайҳиссаломга  ҳамроҳлик 
қилиб, 

мушриклардан 

қочиб 

ғорга 

яшириниш  воқеаси,  ҳазрати  Умарнинг 
одиллиги,Усмон  ва  Алиларнинг  динни 
мустаҳкамлаш 

йўлидаги 

хизматлари 

тасвирланган: 

Эрди Бубакр ѐри ғор анга, 
Умар адл этти устувор анга, 
Қилди Усмон чароғидин равшан, 
Муртазо эрди дўствор анга. 
Умуман,  Нодиранинг  наът  ва 

манқабат 

шеърларида 

умуммусулмон 

адабиѐтига 

хос 

тарзда 

Муҳаммад 

пайғамбарнинг 

фазилатлари, 

яқинла-

рининг  ислом  тамаддуни  юксалишидаги 

хизматлари ўзига хос пафос ҳамда оҳорли 
ташбеҳлар воситасида ифодаланган. 

Шоира  ҳамду  наътлари  унинг 

дунѐқараши,  эътиқодини  ифодалаганини 
таъкидлаш керак. Бу мазмундаги шеърлар, 
хусусан, 

наътларда 

Муҳаммад 

алайҳиссаломнинг сифатлари, фазилатлари 
васф  этилади,  чорѐрлар  улуғланади. 
Муҳими,  Нодира  ана  шу  туркумдаги 
анъанавий  шеърларида  ҳам  ўзига  хос 
талқинларни беришга интилади.       

Хулоса 

ўрнида 

шуни 

айтиш 

мумкинки, инсон шаклланиб борар экан, у 
комиллик  поғоналарига  покиза  ахлоқ  ва 
ҳақиқий ишқ орқали кўтарилади. Хусусан, 
Зебуннисобегим 

ва 

унинг 

издоши 

Моҳларойим  Нодира  салоҳиятли  ижодкор 
бўлиш билан бирга, илми ирфон соҳиби  – 
валий зот эканига унинг асарларини чуқур 
ва  атрофлича  ўрганиш  жараѐнида  амин 
бўлиш мумкин. 

 

Адабиѐтлар 

 

1.

 

Комилов Н. Тасаввуф.-Тошкент: Ўзбекистон, 2009.- 448 б. 

2.

 

Куръони  Карим.  Абдулазиз  Мансур  таржимаси.-Тошкент:  Ислом  университети 

нашриѐти, 2001.-619 б. 

3.

 

Ғаффорова З. Навоийнинг ҳамд ва наът ғазаллари.-Тошкент: Маънавият, 1998. – 62 

б. 

4.

 

Нодира. Девон . – Тошкент : Фан, 1963. -621 б. 

 

Каримова  С.  Интерпретация  мистических  и  религиозных  взглядов  в  поэтике 

Зебуннисобегим  и  Мохларойим  Нодирабегим. 

Статья  исследует  божественные, 

религиозно-мистические  взгляды  в  творчестве  талантливой  поэтессы,  учѐной  и 
просветительницы  Зебуннисобегим,  жившей  во  второй  половине  17  века  и  являющейся 
потомком династии Бобуридов, а также еѐ последователя и единомышленника – поэтессы 
Мохларойим     Нодирабегим, жившей и творившей в первой половине 19 века. 

 

Karimova  S.  The  interpretation  of  mystic  and  religious  views  in  the  poetics  of 

Zebunnisobegim and Mohlaroyim Nodirabegim. 

The article investigates spiritual, religious-mystic 

views in the works of the talented poetess, scientist and enlighter Zebunnisobegim, who lived in the 
second half of the 17

th

 century and who related to Bobur‘s dynasty as well as view of her follower, 

like-minded  poetess  Mohlaroyim  Nodirabegim,  who  lived  and  wrote  in  the  fist  half  of  the  19

th

 

century.  

 

 

 

 

 

Библиографические ссылки

Комилов Н. Тасаввуф.-Тошкент: Узбекистан, 2009.- 448 б.

Куръони Карим. Абдулазиз Мансур таржимаси.-Тошкент: Ислом университета нашриёти, 2001.-619 б.

Таффорова 3. Навоийнинг х,амд ва наът тазаллари.-Тошкент: Маънавият, 1998. - 62 б.

Нодира. Девон . - Тошкент : Фан, 1963. -621 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов