Хива хонлиги марказий ва маҳаллий бошқарув тизимида мансаб ва унвонларнинг ўрни

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
234-238
29
11
Поделиться
Худойкулов, Т. (2023). Хива хонлиги марказий ва маҳаллий бошқарув тизимида мансаб ва унвонларнинг ўрни. История и культура центральной Азии, 1(1), 234–238. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17112
Т Худойкулов, Шахрисабзский государственный педагогический институт

к.т.н., доц.,

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

XVIII асрнинг ўрталаридан бошлаб Хива хонлигида чуқур сиёсий инқироз даври бошланди. Бунинг асосий сабабларидан бири - қабилалар орасидаги қонли курашлар, хон билан катта мулкдорлар, кўчманчилар билан ўтроқ халқ ўртасидаги тўқнашувлар, шунингдек, ташқи душманлар билан бўлган курашлардир. Бу ҳол хонлик иқтисодий тараққиётига ҳам катта таъсир ўтказмасдан қолмади. Сиёсий вазият мураккаблашиб давлат тушкунликка қараб бораётган ва тўхтовсиз қонли кураш давом этаётган бир вақтда қўнғирот уруғи сулоласининг етакчиларидан бўлмиш Эшмуҳаммад ўғли Муҳаммадамин сиёсий кураш майдонига кириб келди ва марказий ҳокимиятни қўлга олишга уринди.

Похожие статьи


background image

234

8. Ражабов Р. Ўзбекистондаги араблар тарихи ва этноргафияси. – T.:

Sharq, 2012. – Б. 191-205.

9. Ханыков Н.В. Описание Бухарского ханства. – СПб., 1843. – С. 63.
10. Қораев С. Географик номлар маъноси ..., б. 76.
Мавлонов, Ў. (2008). Марказий Осиёнинг қадимги йўллари:

шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Тошкент: Академия.
Сагдуллаев, А., & Мавлонов, У. (2006). Узоекистонда давлат бошцаруви
тарихи.

Мавлонов, Ў., & Маҳкамова, Д. (2004). Маданий алоқалар ва савдо

йўллари. Тошкент: Академия.

Мавлонов, У. М. (1994). Торговые и культурные связи

Кашкадарьинского оазиса в XVII-XIX вв.

Мавлонов, У. М., Каримов, Я. А., & Артиков, Х. (2017). Место

амударьинских переправ в коммуникационной системе центральной Азии.
The Newman in Foreign policy, (38 (82)), 54-58.

ХИВА ХОНЛИГИ МАРКАЗИЙ ВА МАҲАЛЛИЙ БОШҚАРУВ

ТИЗИМИДА МАНСАБ ВА УНВОНЛАРНИНГ ЎРНИ

Худойқулов Т.Д.

т.ф.д., доц.,

Шаҳрисабз Давлат педагогика институти

XVIII асрнинг ўрталаридан бошлаб Хива хонлигида чуқур сиёсий

инқироз даври бошланди. Бунинг асосий сабабларидан бири - қабилалар
орасидаги қонли курашлар, хон билан катта мулкдорлар, кўчманчилар билан
ўтроқ халқ ўртасидаги тўқнашувлар, шунингдек, ташқи душманлар билан
бўлган курашлардир. Бу ҳол хонлик иқтисодий тараққиётига ҳам катта
таъсир ўтказмасдан қолмади. Сиёсий вазият мураккаблашиб давлат
тушкунликка қараб бораётган ва тўхтовсиз қонли кураш давом этаётган бир
вақтда қўнғирот уруғи сулоласининг етакчиларидан бўлмиш Эшмуҳаммад
ўғли Муҳаммадамин сиёсий кураш майдонига кириб келди ва марказий
ҳокимиятни қўлга олишга уринди.

Ниҳоят, 1770 йилга келиб, қўнғирот уруғи вакилларининг ҳукмронлиги

бошланиб, уларнинг эътиборли етакчиларидан бири Муҳаммадамин иноқ
(1770-1790 йиллар

)

ҳокимиятни қўлга олди. Манбаларда бу сохта хонларнинг

келиб чиқиши ҳақида аниқ бир маълумотлар учрамасада, улар асосан
ўзларини Чингизхон авлоди деб ҳисобловчи қозоқ султонлари орасидан
Хоразмнинг муътабар зотлари томонидан сайлана бошлади.

Муҳаммадамин иноқ ҳокимиятни қўлга олиб, ўз ҳукмронлигини

тиклашда амирлар, катта ер эгалари, савдогарлар ва уламоларга
суянганлигини Мунис қуйидагича изоҳлайди. “Муҳаммадамин иноқ... вақтни


background image

235

ғанимат билиб, аксари умаро (амирлар) била ёвмут мухолифатида муттафиқ
бўлиб, қалъадорлиқ умуриға иштиғол кўрғизди”.[1, Б. 47]

Муҳаммадамин иноқ ички сиёсатни барқарорлаштириш мақсадида

Хива хонлигида ўз ҳукмронлигини тиклаш учун ҳаракат қилаётган Орол
манғитларига (1787 йил) қақшатгич зарба бериб, уларни тор-мор қилди.

Мамлакатни идора этишда маъмурий ислоҳотлар амалга оширилар

экан, XVIII асрнинг охирларидан Муҳаммадамин иноқ ва унинг ўғли Аваз
иноқлар даврида хонликни идора этишда қуйидаги мансаб унвонларнинг
вазифалари қайтадан белгилаб берилди. Жумладан, дастлаб қўшбеги -
маъмурий ишлар, меҳтар - молия ишлари, оталиқ - аскар бошлиқларидан
иборат уруғ бошлиқларига суянадиган кенгаш тузди.

Хивада иноқлар ўзларини мустақил сезиб, тахтни наслдан-наслга

ўтказиш имкониятига эга бўлганларидан кейин хонлик тахтида ҳеч қандай
ҳуқуққа эга бўлмаган, иноқлар қўлида ўйинчоқ бўлган Чингиз авлодини хон
қилиб кўтаришди (мисол учун, сохта Абулғози V ни Аваз иноқнинг ўғли
Элтузартахтдан тушириб, 1218 йил 13 шаъбон ойида ўзини қўнғирот уруғи
сулоласининг хони деб эълон қилди).

Қўнғирот Элтузар хонлик тахтига ўтирганидан сўнг Хива хонлигининг

ишларига аралашиб келаётган Бухоро амирлигига қарши исёнга бошчилик
қила бошлади. Ниҳоят 1806 йили икки хонлик ўртасида бўлган жанг Хива
аскарларининг мағлубияти ва Элтузарнинг ҳалокати (манбаларда
айтилишича у сувга чўкиб ўлган) билан тугайди. Шундан сўнг Хива тахтига
мазкур сулоланинг кўзга кўринган энг йирик вакилларидан бири -
Элтузарнинг укаси Муҳаммадраҳим I(1806-1825) ўтиради.

Сўнги йилларда Хива хонлиги тарихи бўйича қатор асарлар илмий

тадқиқот юзини кўра бошлади. Ушбу асарларда хонликнинг давлат
бошқаруви ва унинг шаклланиши, унвон ва мансаб, унинг вазифалари каби
қатор масалалар ўрганилган. Сарой тарихчиларидан Мунис, Огаҳий [2] ва
Баёний [3] ларнинг асарлари илмий таҳлил қилинган. Тадқиқотчи
олимлардан айниқса Л.Ф.Костенко, Л.Соболев, М.И.Иванин, Н.Н.Муравьёв,
Г.И.Данилевский, Х.Вамбери, В.В.Бартольд, А.А.Семёнов, П.П.Иванов,
М.Йўлдошев, А.Болтаев ва Ш.Воҳидов [4, Б. 214-223]ларнинг асар ва
рисолаларида Хивада давлат бошқаруви масалаларига оид муҳим
маълумотлар

берилган.

Улар

орасида

айниқса,

А.Болтаев

ва

Ш.Воҳидовларнинг асарларидаги маълумотлар алоҳида аҳамият касб этади.

Хива хонлигида маъмурий ислоҳот ўтказган яна бир ҳукмдор Абулғози

Баходирхон бўлади. У хонлик ҳокимият тепасига келган биринчи кундан
бошлаб асосий эътиборни давлатни мустаҳкамлаш масаласига қаратди.
Биринчи ўринда туркман задогонларини давлат бошқаруви ишларидан
четлаштиради. Уларнинг қўлларидаги молу-мулкларини, ер-сувларини тортиб
олиб, ўзларини хонлик ичкарисидан қувғин қилган. Шундан сўнг туркманлар
Хуросонга, Жанубий Туркманистонга, Абулхон ва Мангишлоққа кўчиб
кетишга мажбур бўладилар [5, Б. 91]. Хонликнинг барча юқори лавозимлари
ўзбек ҳукмдорлари қўлига топширилди. Хива тарихчиси Муниснинг


background image

236

кўрсатишича, Абулғозихон маъмурий ислоҳат ўтказиб, хонликнинг марказий
бошқарув тизимини батамом янгидан ташкил этди. У ўзбек зодагонларидан
360 кишини хонликнинг турли лавозимларига тайинлади. Шулардан энг
обрўли 32 кишига саройда ўз ёнидан ўрин берди. Улар хоннинг яқин
маслаҳатчилари бўлган. Шунингдек, саройда 32 та марказий бошқарув
лавозимларини ташкил этилиб, улар қуйидагича тақсим этилади: 2 та
шайхулислом, 1 та мутавалли, 1 та ноиб, 4 та оталик, 4 та иноқ, 4 та мироб, 4
та бий, 1 та парвоначи, 2 та ака, 2 та арбоб, 4 та чиғатой-иноқи, 1 та вазир (у
меҳтар деб юритилган) ва яна 1 та қушбеги лавозимларидир. Шу билан
Абулғозихон ўзбекларни ва ерли аҳолининг нуфузли вакилларини давлат
бошқарув ишларига жалб этиб, улар орасида маълум барқарорликни вужудга
келтирди. Давлат ҳокимиятини мустаҳкамланиши Абулғозихонга ички ва
ташқи сиёсатни кенг кўламда амалга ошириш имкониятини беради.
Манбаларда таъкидланишича хонлик саройида фаолият кўрсатувчи мансаб ва
унвонлар қуйидагича тавсифланган:

Шайх ул-ислом. Хива хонлигиида шайх ул-ислом мансабига пайғамбар

Муҳаммад авлодлари саналмиш саййидлардан тайинланган[6]. Хива хонлари
ҳам ўз ҳукмронликларини қонунийлаштириш учун мусулмон элитасига
мансуб саййид ва шайхлар хонадонидан уйланиш ва уларга ўз қизларини
бериш қоидасидан фойдаланишган. Хивада Абулғозий даврида икки нафар
шайх ул-ислом (пойтахт ва вилоятлар учун) тайинланган.

Мутавалли. Хивада ҳам вақф мулклари катта ўрин эгаллаган. Хонликда

барча вақф мулклари шу мутавалли томонидан назорат қилинган.

Ноиб. Хоннинг ўринбосари (бир нафар). Вилоят ҳукмдорлари. Хонзода

ва хон авлодидан бўлмиш муътабар зотлардан, катта ер эгалари, хоннинг
қариндош-уруғлари ёки маҳрамларидан тайинланарди.

Оталиқ. Хонзода ва тахт валиаҳдининг мураббийси. Хивада энг кучли

ва қудратли бўлган қабила бошлиқларига берилган. Уларнинг сони 4 нафар
эди.

Иноқлик маснсабига ҳам 4 нафар тайинланган.
Мироблик вазифаси ҳам тўрт нафарга берилиб, у жуда юқори

мартабали мансаб саналган.

Бий. Аслида бий кўчманчи қабилаларнинг бошлиғи ҳисобланар эди.

Бийларнинг қабила ва уруғ аъзоларидан таркиб топган ўз қўшинлари бўлган.
Саройда тўрт нафар бий бўлиб, улар ҳам энг кучли қабила вакиллари бўлган.

Парвоначи. Бу амалдор мансаби “капалак”, деб таржима қилинади.

Мазкур амал Бухорода жорий қилинган бўлиб, унинг эгаси капалакдек
ҳукмдор ҳузурига кириб-чиқиб, арз қилгувчиларнинг арзини хонга етказиб
жавобини олиб чиқар эди. Хонга яқин маҳрамлардан бир киши тайинланган.

Ака, яъни оға, оқа. Хоннинг ака-укалари, авлодидаги энг қудратли ва

ёши улуғ кишига берилган. Саройда уларнинг сони икки нафар эди.

Арбоб, яъни хўжайин; улуғ шахс. Саройда икки нафар бу мансабга

кўтарилган.


background image

237

Чиғатой-иноқларининг сони 4 нафар бўлиб, булар барча ўзбек

уруғларининг вакиллари сифатида саройда фаолият кўрсатилган. Аслида
Абулғозий қабила ва уруғ раҳбарларига бу мансабларни бериб уларни
саройда, ўзи ҳузурида “амонат” тарзида ушлаб турган.

Вазир (у меҳтар деб юритилган). Абулғозий айни шу вазифага энг

лойиқ ва арзанда кишини тайинлаган. Кўп ҳолларда Хива зодагонларининг
энг кучли ва обрўли намояндаси вазирлик мансабига кўтарилган.

Юқорида Абулғозий Баҳодирхонни Хивада (гегемон) қабилалардан

бўлмиш ўзбеклардан 360 нафарига турли вазифа ва унвонлар, амаллар
бергани айтилди. Хивада ҳам давлат бошқаруви қуйи ва юқори, ҳамда
горизонтал шаклда мавжуд бўлган. Давлат бошқарувидаги дунёвий, диний,
ҳарбий, қозихона иши, молиявий бошқарув якка ҳукмронлик тамойилига
таянган жамият идораси учун хизмат қилган.

Хулоса қилиб айтганда XIX асрда Хива хонлигида ҳарбий тузилиш

тизими ҳам бирмунча янгиланди. Қўшиннинг асосий қисмини навкарлар
ташкил қилди. Мунтазам қўшиннинг бўлинмалари кучайтирилди.

Адабиётлар:

1. Мунис ва Огаҳий. Фирдавс ул-иқбол, 47

б

вар.

2. Огаҳий. Жомиъ ул-воқеоти султоний //Қўлёзма, ЎзФАШИ. – №9756;

Риёз уд-давла // Қўлёзма, ЎзФАШИ. – №821/II.

3. Баёний. Шажараи хоразмшоҳий //Қўлёзма, ЎзФАШИ. – №9596;

Хоразм тарихи //Қўлёзма, ЎзФАШИ. – №7421.

4. Воҳидов Ш. Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлигида унвон ва

мансаблар. – Тошкент.: ФА Ҳ.Сулаймонов номидаги Қўлёзмалар институти,
1996; Қўқон хонлигида унвон ва мансаблар // Шарқ юлдузи, 1995. – №3, 4. –
214-223 б; Ш.Воҳидов ва С.Сабурова. Хива хонлигида унвон ва мансаблар
//Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. 1998. – №3. 39-46 б; Воҳидов Ш.,
Холиқова Р. Марказий Осиёдаги давлат бошқаруви тарихидан. –Тошкент:
Янги аср авлоди. 2006. – 48-70.

5. Мунис ва Огаҳий. Фирдавс ул-иқбол. – Б.91.
6. Мусулмон давлатларидан шайхулислом (дин) ва давлат ўртасидаги

анъанавий муносабатлар Усмонли Туркия мисолида ўрганилган. Қаранг:
Sencer M. Osmanlilarda din ve devlet. – Istanbul, 1974; Pixley M. The
devolepment and role of the seyhuūlislam in early Ottoman history // Journal of
the American oriental Society. – Baltimore, 1976, t. 96. – № 1. – Р. 92 Мейер
М.С. О соотношении светской и духовной власти в османской политической
системе в XVI-XVIII вв. / Ислам в истории народов Востока. – Москва:
Наука, 1981. – С.51-62.Яна қаранг: Бартольд В.В. Теократическая идея и
светская власть в мусульманском государстве / Сочинения, т. VI. – Москва:
Наука, 1966. – С.309.; Шу муаллиф. Халиф и султан. Там же. – С.18-24.

7. Воҳидов Ш ва С.Сабурова. Хива хонлигида унвон ва мансаблар

//Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. 1998. – №3. 39-46 б;

8. Мунис ва Огаҳий. Фирдавс ул-иқбол. – Б. 63.


background image

238

9. Костенко Л.Ф. Город Хива в 1873 г. -СПб., 1874. – С. 24.
10. Иванин М.И. Сведения Хивинском ханстве //Манфактура и

торговли. 1873. – №4. –С. 154.

11. Хива хонлигида ов ва саёсат ишларини калон халифа, овчи халифа

бошқарар эди. Бухоро ва Қўқонда қушбеги, қушчилар бўлган. Қар.: Воҳидов
Ш. Қўқон хонлигида унвон ва мансаблар //Шарқюлдузи. 1995. – №3, 4. –
Б.87, 103.

12. Залесов Н. Посольство в Хиву капитана Никифорова в 1841 г. //ВС.

Т. XXVI, 1861. Ч. II. – С. 65.

13. Бартольд В.В. Церемониал при дворе узбекских ханов в XVII веке

//ЗРГО. -СПб., 1909. – С. 301.

14. Баёний. Хоразмтарихи, 328 вар.
15. Болтаев А. Хоразм тарихига оид ҳужжатлар. – №9320, 90

а

вар.

16. Кун. Л.А. Культурный оазис Хивинского ханства //ТВ. 1874. – С. 2.
17. Ҳасан Мурод Муҳаммад Амин ўғли. Хоразм тарихига доир

материаллар. – Б. 173-175.

18. Сабурова С. XIX аср ва ХХ аср бошларида Хива хонлигининг

давлат тизими. Тарих фан. ном. дисс. – Тошкент., 2002. – Б. 120 ва
кейингилари.

19. Баёний. Хоразмтарихи, 376 вар.
20. Воҳидов Ш., Холиқова Р. Марказий Осиёдаги давлат бошқаруви

тарихидан. –Тошкент: Янги аср авлоди. 2006. – 48-70.

Мавлонов, Ў. (2008). Марказий Осиёнинг қадимги йўллари:

шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Тошкент: Академия.
Сагдуллаев, А., & Мавлонов, У. (2006). Узоекистонда давлат бошцаруви
тарихи.

Мавлонов, Ў., & Маҳкамова, Д. (2004). Маданий алоқалар ва савдо

йўллари. Тошкент: Академия.

Мавлонов, У. М. (1994). Торговые и культурные связи

Кашкадарьинского оазиса в XVII-XIX вв.

Мавлонов, У. М., Каримов, Я. А., & Артиков, Х. (2017). Место

амударьинских переправ в коммуникационной системе центральной Азии.
The Newman in Foreign policy, (38 (82)), 54-58.

ШИМОЛИЙ БАҚТРИЯНИНГ ТАРИХИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Яхшиев А.Ж.

т.ф.н., доц.,

Фискал институти

Қадимги Бақтриянинг ҳудудий жойлашуви ҳамда географик чегаралари

масалаларига қизиқиш XIX асрдаёқ бошланган эди. Ўша вақтда австриялик
шарқшунос В.Томашек мил.авв. IV асрга оид бақтриялик зодагон – Сизимитр
қўрғонининг Бойсун тоғидаги Темир дарвоза (Дари Оҳанин) атрофида

Библиографические ссылки

Мунис ва Огаҳий. Фирдавс ул-иқбол, 47 бвар.

Огаҳий. Жомиъ ул-воқеоти султоний //Қўлёзма, ЎзФАШИ. – №9756;Риёз уд-давла // Қўлёзма, ЎзФАШИ. – №821/II.

Баёний. Шажараи хоразмшоҳий //Қўлёзма, ЎзФАШИ. – №9596;Хоразм тарихи //Қўлёзма, ЎзФАШИ. – №7421.

Воҳидов Ш. Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлигида унвон вамансаблар. – Тошкент.: ФА Ҳ.Сулаймонов номидаги Қўлёзмалар институти,1996; Қўқон хонлигида унвон ва мансаблар // Шарқ юлдузи, 1995. – №3, 4. – 214-223 б; Ш.Воҳидов ва С.Сабурова. Хива хонлигида унвон ва мансаблар//Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. 1998. – №3. 39-46 б; Воҳидов Ш.,Холиқова Р. Марказий Осиёдаги давлат бошқаруви тарихидан. –Тошкент:Янги аср авлоди. 2006. – 48 70.

Мунис ва Огаҳий. Фирдавс ул-иқбол. – Б.91.

Мусулмон давлатларидан шайхулислом (дин) ва давлат ўртасидаги анъанавий муносабатлар Усмонли Туркия мисолида ўрганилган. Қаранг: Sencer M. Osmanlilarda din ve devlet. – Istanbul, 1974; Pixley M. The devolepment and role of the seyhuūlislam in early Ottoman history // Journal of the American oriental Society. – Baltimore, 1976, t. 96. – № 1. – Р. 92 Мейер М.С. О соотношении светской и духовной власти в османской политической системе в XVI-XVIII вв. / Ислам в истории народов Востока. – Москва: Наука, 1981. – С.51-62.Яна қаранг: Бартольд В.В. Теократическая идея и светская власть в мусульманском государстве / Сочинения, т. VI. – Москва: Наука, 1966. – С.309.; Шу муаллиф. Халиф и султан. Там же. – С.18-24.

Воҳидов Ш ва С.Сабурова. Хива хонлигида унвон ва мансаблар //Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. 1998. – №3. 39 46 б;

Мунис ва Огаҳий. Фирдавс ул-иқбол. – Б. 63.

Костенко Л.Ф. Город Хива в 1873 г. -СПб., 1874. – С. 24.

Иванин М.И. Сведения Хивинском ханстве //Манфактура и торговли. 1873. – №4. –С. 154.

Хива хонлигида ов ва саёсат ишларини калон халифа, овчи халифа бошқарар эди. Бухоро ва Қўқонда қушбеги, қушчилар бўлган. Қар.: Воҳидов Ш. Қўқон хонлигида унвон ва мансаблар //Шарқюлдузи. 1995. – №3, 4. – Б.87, 103.

Залесов Н. Посольство в Хиву капитана Никифорова в 1841 г. //ВС. Т. XXVI, 1861. Ч. II. – С. 65.

Бартольд В.В. Церемониал при дворе узбекских ханов в XVII веке //ЗРГО. -СПб., 1909. – С. 301.

Баёний. Хоразмтарихи, 328 вар.

Болтаев А. Хоразм тарихига оид ҳужжатлар. – №9320, 90а вар.

Кун. Л.А. Культурный оазис Хивинского ханства //ТВ. 1874. – С. 2.

Ҳасан Мурод Муҳаммад Амин ўғли. Хоразм тарихига доир материаллар. – Б. 173-175.

Сабурова С. XIX аср ва ХХ аср бошларида Хива хонлигининг давлат тизими. Тарих фан. ном. дисс. – Тошкент., 2002. – Б. 120 ва кейингилари.

Баёний. Хоразмтарихи, 376 вар.

Воҳидов Ш., Холиқова Р. Марказий Осиёдаги давлат бошқаруви тарихидан. –Тошкент: Янги аср авлоди. 2006. – 48-70.

Мавлонов, Ў. (2008). Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Тошкент: Академия.

Сагдуллаев, А., & Мавлонов, У. (2006). Узоекистонда давлат бошцаруви тарихи.

Мавлонов, Ў., & Маҳкамова, Д. (2004). Маданий алоқалар ва савдо йўллари. Тошкент: Академия.

Мавлонов, У. М. (1994). Торговые и культурные связи Кашкадарьинского оазиса в XVII-XIX вв.

Мавлонов, У. М., Каримов, Я. А., & Артиков, Х. (2017). Место амударьинских переправ в коммуникационной системе центральной Азии. The Newman in Foreign policy, (38 (82)), 54-58..

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов