Ахамонийлар ҳукмронлиги даврида ўрта осиёдаги сатрапликларнинг бошқаруви тизими

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
226-229
58
2
Поделиться
Эгамбердиева, Н. (2023). Ахамонийлар ҳукмронлиги даврида ўрта осиёдаги сатрапликларнинг бошқаруви тизими. История и культура центральной Азии, 1(1), 226–229. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17110
Н Эгамбердиева, Ташкентский государственный педагогический университет

к.т.н., доц.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Қадимги Бақтрия, Хоразм ва Суғд давлатлари мил.авв. VI–IV асрларда аҳамонийлар империяси ҳукмронлиги остида бўлган. Аҳамонийлар империясини чекланмаган ҳуқуқга эга бўлган шоҳ бошқарган. Уни шоҳлар шоҳи деб аташган, худо даражасига кўтариб, илоҳийлаштирганлар [6. Б.231-233]. Шоҳнинг ўзи империяни доимий назоратда ушлаб турган. Давлат бошқаруви ва текширувлар Ҳазорапад (мингбоши) томонидан амалга оширилган. Ахамонийлар империяси маъмурий жиҳатдан сатрапликларга бўлинган ҳолда бошқарилган.

Похожие статьи


background image

226

АХАМОНИЙЛАР ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИДА ЎРТА ОСИЁДАГИ

САТРАПЛИКЛАРНИНГ БОШҚАРУВИ ТИЗИМИ

Эгамбердиева Н.А.

т.ф.д., доц.,

Тошкент давлат педагогика университети

Қадимги Бақтрия, Хоразм ва Суғд давлатлари мил.авв. VI–IV асрларда

аҳамонийлар империяси ҳукмронлиги остида бўлган. Аҳамонийлар
империясини чекланмаган ҳуқуқга эга бўлган шоҳ бошқарган. Уни шоҳлар
шоҳи деб аташган, худо даражасига кўтариб, илоҳийлаштирганлар [6. –
Б.231-233]. Шоҳнинг ўзи империяни доимий назоратда ушлаб турган. Давлат
бошқаруви ва текширувлар Ҳазорапад (мингбоши) томонидан амалга
оширилган. Ахамонийлар империяси маъмурий жиҳатдан сатрапликларга
бўлинган ҳолда бошқарилган.

Сатраплар аҳамонийларнинг авлодларидан тайинланган. Кир II ва

Камбиз даврида қарам давлатлар маҳаллий ҳукмдорлар томонидан
бошқарилган. Бу икки ҳукмдор даврида империянинг маълум бир маркази
бўлмаган. Солиқлар ҳам аниқ белгиланмаган [1. – Б.35]. Давлат
бошқарувидаги ислоҳотларни Доро I (мил.авв.522-486 йй) амалга оширган.
Унинг ислоҳатлари натижасида давлатда 20 та сатраплик ташкил қилинган ва
уларга маълум миқдорда солиқлар белгиланган. Доро I нинг ислоҳатигача
сатраплар ҳам маъмурий ҳам ҳарбий вазифаларни бажаришган. Ислоҳатлар
натижасида сатрап фақат маъмурий назоратни амалга оширган ва тинчлик
пайтида уларни кам сонли ҳарбийлар ҳимоялаган. Доро I даврида
сатрапликлардаги ҳарбий қўмондонлар алоҳида бўлиб, шахсан подшога
бўйсунган.

Доро I ислоҳатлари натижасида Суза шаҳри империянинг пойтахти

сифатида танланиб, Персеполни династия вакилларининг хилхонаси бўлиб,
кейинчалик у ерда ҳам сарой қурдирган.

Доро I вафотидан кейин сатраплар марказий бошқарув томонидан

қаттиқ назоратга олинган. Хазарапат – подшо армиясининг бош қўмондони
улар устидан назоратни ўрнатган.

Аҳамонийлар ҳудудни сатрапликларга бўлинган ҳолда бошқарган

бўлсаларда, ҳудудларда оқсоқоллар кенгаши томонидан бошқарув услуби
сақланиб қолган. Қадимги рим ва юнон муаллифлари маълумотича,
аҳамонийлар босиб олган ҳудудларнинг маҳаллий бошқарувига, урф–
одатларга аралашмаганлар. Фақат сатраплар улар устидан назорат ўрнатган
[3. – Б.5-37]. Сатрапликлар ҳам илгариги сиёсий ҳудудларни инобатга олган
ҳолда ташкил қилинган. Деҳқончилик хўжалиги устун бўлган ўлкаларга,
яъни Бақтрия, Суғд ҳудудлари бошқарувида маҳаллий ҳоким билан
биргаликда аҳамонийлар томонидан тайинланган сатрап назорат қилган. Бу
айниқса, ёзма манбаларда Бақтрия сатраплари ҳақида ёзиб қолдирилган
манбаларда акс этган. Кир II вафотидан олдин Таниорсаркни шарқий


background image

227

вилоятлар, шу жумладан, Бақтрия ва Парфияга сатрап қилиб тайинланади.
Мил.авв. 486–480 ва 480–465 йилларда Доро I нинг ўғиллари Ариамен ва
Масист, мил.авв. 335–329 йилларда Доро III қариндоши Бесс Бақтрия сатрапи
этиб тайинланган.

Ҳарбий ишлар билан шуғулланиш бошқа ҳарбий саркардаларга

топширилган. Жумладан, Ксеркснинг мил.авв. 480 йилида юнонларга қарши
юриши даврида Бақтрия сатрапи Доро I нинг ўғли Масист бўлган. Бақтрия
жангчиларига қарши Доро I нинг бошқа ўғли Гистасп бошлаб борган.
Парфия ва хоразмликларга Артабаз, Суғдларга Азан қўмондонлик қилган
(Геродот, VII, 64,66,82). Лекин ҳар доим ҳам сатрапликнинг бундай бўлиниш
қаттиқ назорат қилинмаган [5. – Б.112]. Доро III даврида Бақтрия сатрапи
Бесс Александр Македонскийга қарши курашда хиндлар, бақтрийлар ва
суғдларни бошқарган.

Кўчманчи аҳолига эса, сатрап тайинланмаган, улар мустақил фаолият

юритганлар, аҳамонийларга фақат солиқ йиғиб бериш ёки уруш пайтларида
аскарлар етказиб бериш билан шуғулланганлар.

Ўрта Осиёда аҳамонийларнинг учта сатраплиги ташкил қилинган.

Геродот маълумотига кўра, XII сатраплик “бақтрияликлардан эглларгача”,
XV–сатрапликни “саклар ва каспийлар”, XVI–сатрапликни “Парфия, Арейя,
Суғд ва Хоразм” (Геродот, III, 92–93) ташкил қилган. Э.В.Ртвеладзе эглларни
Бадахшон ҳудудида яшаган қабила деб қўрсатади [5. – Б. 92]. Улар яшаган
тоғли ҳудудларда лаъл, олтин, мис, темир, қўрғошин каби қимматбаҳо
металларга бой бўлган ҳудуд ҳисобланган. Тадқиқотчилар ўртасида,
аҳамонийлар бу сатрапликларни нима асосда бирлаштирганлар, деган
мунозара мавжуд, чунки бу ҳудудлар этник жиҳатдан ҳам, географик
жиҳатдан ҳам мос бўлинмаган. Ўрта Осиёдаги аҳамонийлар давлати
таркибига кирган ҳудудлар географик жиҳатдан Бақтрия–Марғиёна
археологик комплекси тарқалган ҳудудларга деярли мос келади. Бу эса,
аҳамонийларнинг ҳудудларни сатрапликларга ажратишда дахью састини асос
қилиб олишган бўлишлари эхтимолдан ҳоли эмас. Бу археологик манбалар
асосида таҳлил қилинса, бу ҳудудларнинг моддий манбалари бир–бирига
яқин.

Аҳамонийлар давлати таркибига Тошкент ва Фарғона воҳалари

кирмаган. Унинг энг шарқий чегарасида Курушкат жойлашган. Унинг
локализацияси ҳозирги кунда мунозара мавзуси ҳисобланади. Кўпчилик
олимлар фикрича, Курушкат Тожикистон ҳудудидаги мил.авв. VI–IV
асрларга оид йирик мустаҳкам мудофаага эга Нуртепа ёдгорлигидир [2,8].

Сатрапликлар маълум бир сиёсий ҳудуд–ҳокимликларга бўлинган. Бу

ҳокимликлар деҳқончилик воҳалари, яъни маълум бир суғориш тизими билан
чегараланган ҳудуд бўлган. Ҳар бир деҳончилик воҳасида йирик шаҳар
бўлиб, унинг атрофида қўрғонлар ва қишлоқлар бунёд этилган. Йирик шаҳар
эса, шу деҳқончилик воҳасининг бошқарув маркази ҳисобланган. Унда
бошқарув маркази–арк жойлашган. Бу шаҳар бошқарув маркази бўлиши
билан бирга, атрофидаги аҳолининг тинчлигини ҳам таъминлашга хизмат


background image

228

қилган. Уруш пайтларда аҳоли шу мустаҳкам мудофаага эга бўлган
қалъаларда жон сақланганлар.

Деҳқончилик воҳаларининг ҳокимлари давлат сатрапига бўйсунган.

Аҳамоний манбаларда бундай ҳокимлар “фратарак” деб аталган. Жанубий
Бақтриядан мил.авв. 353–324 йилларга оид топилган хатларда Аҳамонийлар
империясида давлат ҳудудларга бўлинган ҳолда идора қилинганлиги акс
этган. Хатлар асосида Ахвамазда вилоят, яъни деҳқончилик воҳаси ҳокими,
Багавант эса, янада кичикроқ ҳудуд бошқарувчиси бўлган бўлиши мумкин
деган фикр билдирилган [7. – Б.35, 5. – Б.97].

Аҳамонийлар давлат бошқарувида ҳудудларни назорат қилиш учун яна

бир лавозим – “қулоқ ва кўз”, яъни подшо ва ҳокимларнинг айғоқчиларини
тайинлашган. Мазкур хатларда сатрапнинг “қулоқ ва кўзи” Вайя–Атра исмли
шахс бўлганлиги ёзиб қолдирилган[7. – Б.53].

Қадимги Хоразм давлати аҳамонийлар давлатининг XVI–сатраплиги

қаторида Парфия, Арейя, Суғд билан биргаликда тилга олинган. Бошқа
халқлар қатори Хоразм давлати ҳам солиқ тўлаб турган. Лекин И.В.Пьянков
таҳлилича, Артаксеркс II даврида (мил.авв. 404–359 йй.) Хоразм алоҳида
сатраплик бўлиб ажралиб чиққан [9. – Б.38]. Шу даврдан бошлаб, аҳамоний
ёзувларида Хоразмликлар уларга қарам эмас, балки иттифоқчи сифатида
тилга олина бошлаган деб кўрсатади. Лекин кейинги давр тадқиқотларига
эътибор берадиган бўлсак, бу даврда Хоразм аҳамонийлар давлати
қарамлигидан ажралиб, ўзи мустақил давлат барпо этган. Буни Аҳамонийлар
резиденцияси сифатида қурилаётган Қалъалиқир қалъасининг қурилиши
тўхтатиб қолиши ҳам билан ҳам асослаш мумкин. Шу даврдан бошлаб,
Хоразм давлати чегараларда ва пойтахт шаҳар – Оқшахонқалъада катта
қурилиш ишлари олиб борилган. Давлат мудофаасига алоҳида эътибор
қаратилган.

Мил. авв. VI-IV асрларда ахамонийлар Ўрта Осиёда сиёсий

ҳукмронлик ўрнатиб, ўзларининг бошқарув тизимларини ўрнатган бўлса-
ларда, маҳаллий бошқарувда анаъаналарига таъсир кўрсатмаганлар. “Авесто”
маълумотларида кўрсатилган оқсоқоллар кенгаши орқали давлатни
бошқариш тамойили ўз аҳамиятини сақлаб қолган. Давлат таркибига кирган
ҳар бир қабила ва уруғ оқсоқолининг ўз ўрни ва мавқеи бўлган. Бугунги кун
нуқтаи назари бўйича, давлат демократик принциплар асосида бошқарилган.
Бу бошқарув услуби асрлар давомида сақланиб қолган.

Адабиётлар:

1. Азамат Зиё. Ўзбекдавлатчилигитарихи. —Ташкент: Шарк, 2001.
2. Беляева Т.В. Исследования в Ленинабадской области. // АО. 1979. –

Москва. 1980.

3. Гафуров Б.Г. К 2500 – летию Иранского государства. / История

Иранского государства и культуры. – Москва: Наука, 1971.

4. Дандамаев М.А., Луконин В.Г. Культура и экономика древнего

Ирана. – Москва: Наука, 1980.


background image

229

5. История государственности Узбекистана: В 3–х т. Т.I. /Авт.

Э.В.Ртвеладзе, Д.А.Алимова и др. – Ташкент: Узбекистан, 2009.

6. Шайдуллаев Ш.Б.

Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо

бўлиши ва ривожланиш босқичлари.

Тарих фанлари доктори илмий

даражасини олиш учун ёзилган дисс. –Самарқанд, 2009.

7. Кошеленко Г.А. Новые письменные документы по истории

Центральноазиатского региона в древности. // Самарқанд шаҳрининг
умумбашарий маданий тараққиёт тарихида тутган ўрни. Самарқанд
шаҳрининг 2750 йиллик юбилейига бағишланган халқаро илмий симпозиум
материаллари. – Тошкент – Самарқанд, 2007.

8. Сагдуллаев А.С. О культурных связах Северной Бактрии с областью

Чача до середины I тыс. до н.э. // Материалы по археологии Средней Азии.
Труды Таш ГУ. № 707. – Ташкент. 1983.

9. Пьянков И.В. “История Персии” Ктесия и среднеазиатские сатрапии

ахеменидов в конце V -го века до нашей эры. // ВДИ. 1965. №2.

ҚАРШИ БЕКЛИГИНИНГ СИЁСИЙ-МАЪМУРИЙ ТУЗИЛИШИ

ТАРИХИДАН

Хасанов А.М.

т.ф.д., доц.,

Қарши Давлат университети

Қадим ва илк ўрта асрларда Нахшаб номи остида алоҳида тарихий-

географик вилоят ёки ҳукмдорлик (мулклик) сифатида билинган Қарши Суғд
воҳасининг таркибий бир қисми бўлиб, Кеш билан бирга Жанубий Суғд
ҳукмдорликларидан бири бўлган. Ривожланган ўрта асрларда Насаф номи
билан танилган ушбу тарихий-географик вилоят Чиғатой улуси, Темурийлар,
Шайбонийлар, Аштархонийлар ва Бухоро амирлиги даврида асосан Қарши
номи билан юритилган. Шу билан бирга, ўрта асрларга тегишли араб, форс ва
туркий тилли тарихий ва адабий асарларда Насаф номи билан ҳам тилга
олингани кўзга ташланади.

Илк ўрта асрларда Нахшаб, ривожланган ўрта асрларда эса Насаф деб

аталган[1:79] ушбу тарихий-географик вилоят муайян бир ҳукмдорлик
сифатида шимоли-ғарбда Бухоро, шимолда Самарқанд, шарқда Кеш, жанубда
Чағониён (Денов), жануби-ғарб ва ғарбда Амуя (Чоржуй) каби воҳа
ҳукмдорликлари билан қўшни бўлган. Бу даврда Нахшаб ҳукмдорлиги асосан
бугунги Қарши, Косон, Касби, Миришкор, Муборак, Ғузор ва Деҳқонобод
туманлари ҳудудини ўз таркибига олиши билан бирга, Чироқчи ва Қамаши
туманларининг ҳам сезиларли бир қисми ушбу ҳукмдорлик таркибига
кирган. Шу билан бирга, асосан бугунги Ғузор ва Деҳқонобод туманларини
ўз ичига олган тарихий Ғузор баъзан Нахшабдан алоҳида маъмурий бирлик
сифатида билинган.

Масалан, Қарши номи Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”

асарида (XVI аср) учраб, Бобур шаҳарга “

Яна Қарши вилоятидурким, Насаф

Библиографические ссылки

Азамат Зиё. Ўзбекдавлатчилигитарихи. —Ташкент: Шарк, 2001.

Беляева Т.В. Исследования в Ленинабадской области. // АО. 1979. – Москва. 1980.

Гафуров Б.Г. К 2500 – летию Иранского государства. / История Иранского государства и культуры. – Москва: Наука, 1971.

Дандамаев М.А., Луконин В.Г. Культура и экономика древнего Ирана. – Москва: Наука, 1980.

История государственности Узбекистана: В 3–х т. Т.I. /Авт. Э.В.Ртвеладзе, Д.А.Алимова и др. – Ташкент: Узбекистан, 2009.

Шайдуллаев Ш.Б. Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари. Тарих фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. –Самарқанд, 2009.

Кошеленко Г.А. Новые письменные документы по истории Центральноазиатского региона в древности. // Самарқанд шаҳрининг умумбашарий маданий тараққиёт тарихида тутган ўрни. Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллик юбилейига бағишланган халқаро илмий симпозиум материаллари. – Тошкент – Самарқанд, 2007.

Сагдуллаев А.С. О культурных связах Северной Бактрии с областью Чача до середины I тыс. до н.э. // Материалы по археологии Средней Азии. Труды Таш ГУ. № 707. – Ташкент. 1983.

Пьянков И.В. “История Персии” Ктесия и среднеазиатские сатрапии ахеменидов в конце V -го века до нашей эры. // ВДИ. 1965. №2.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов