Исломдан олдинги Ўрта Осиё тангаларидаги айрим суғдий ёзувларнинг янгича ўқилиши

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
76-80
5
1
Поделиться
Бобоёров, Г. (2023). Исломдан олдинги Ўрта Осиё тангаларидаги айрим суғдий ёзувларнинг янгича ўқилиши. История и культура центральной Азии, 1(1), 76–80. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17056
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Илк ўрта асрлар, айниқса, исломдан олдинги чоғлар Ўрта Осиё тангаларининг кўпчилиги суғдий ёзувда бостирилган бўлиб, уларнинг кўпчилигида туркий ва суғдий атамалар ўрин олган. Бунинг негизида Турк хоқонлиги ва унинг қарамоғида бўлган ўнлаб катта кичик ҳукмдорлик – мулкликларнинг ўз танга пулларини суғдий ёзув билан зарб қилдирганликлари ётади. VI – VIII юзйилликларда ўз танга-пул тизимига эга бўлган Чоч, Ўтрор, Исфижоб (Сайрам), Еттисув (Тароз, Балосоғун), Фарғона, Уструшона, Суғд (Самарқанд, Панч, Кеш, Нахшаб ва б.), Бухоро, Шимолий Тўхористон (Чағониён, Вахш, Термиз ва б.) каби воҳа ҳукмдорликлари тангаларидаги суғдий ёзувларнинг ўқилиши юзасидан билдирилган қарашлар бир биридан бирмунча ажралиб туради.

Похожие статьи


background image

76

ИСЛОМДАН ОЛДИНГИ ЎРТА ОСИЁ ТАНГАЛАРИДАГИ

АЙРИМ СУҒДИЙ ЁЗУВЛАРНИНГ ЯНГИЧА ЎҚИЛИШИ

Бобоёров Ғ.

ЎзР ФА Миллий археология маркази

Илк ўрта асрлар, айниқса, исломдан олдинги чоғлар Ўрта Осиё

тангаларининг кўпчилиги суғдий ёзувда бостирилган бўлиб, уларнинг
кўпчилигида туркий ва суғдий атамалар ўрин олган. Бунинг негизида Турк
хоқонлиги ва унинг қарамоғида бўлган ўнлаб катта-кичик ҳукмдорлик –
мулкликларнинг

ўз

танга-пулларини

суғдий

ёзув

билан

зарб

қилдирганликлари ётади. VI – VIII юзйилликларда ўз танга-пул тизимига эга
бўлган Чоч, Ўтрор, Исфижоб (Сайрам), Еттисув (Тароз, Балосоғун), Фарғона,
Уструшона, Суғд (Самарқанд, Панч, Кеш, Нахшаб ва б.), Бухоро, Шимолий
Тўхористон (Чағониён, Вахш, Термиз ва б.) каби воҳа ҳукмдорликлари
тангаларидаги суғдий ёзувларнинг ўқилиши юзасидан билдирилган қарашлар
бир-биридан бирмунча ажралиб туради.

Кейинги йилларда айрим тангашунослар ва томонимиздан Ўрта Осиё

тангаларидаги суғдий ёзувларнинг ўқилиши бўйича бир неча қарашлар
ўртага ташланган бўлиб, уларни қуйидаги тангалар ўрнагида кўриб чиқамиз.

1.Уструшона тангалари

1.“Уструшона ҳукмдори Сатачари” сўзлари ўрин олган тангалар. Олд

юзасида тожли ҳукмдор боши тасвири, орқа томонида кўринишидаг тамға
ва унинг теграсида суғдий ёзув ўрин олган тангалар томонимиздан

sttcry

’wstwr(љn)c MR’Y...

“Уструшона ҳукмдори... Сатачари” деб ўқилган эди [4, б.

18-40].

1

Деярли юз йилдан бери ўрганиб келинаётган Уструшона тангаларидан

“Уструшона” сўзи учраши илк бор томонимиздан аниқланиши бу ўлка
тангалари билан боғлиқ кўплаб чигалликларга ойдинлик киритди.

2.“

Уструшона ҳукмдори Элтабар

” сўзлари ўрин олган тангалар. Бу

танга турининг олд юзасида ҳукмдор тасвири, орқа юзасида кўринишидаги
тамға ва унинг теварагида суғдий ёзувда

[’str](w)љny-kw MR’Y ’y(r)tp’y[r]

“Уструшона ҳукмдори Элтабар” сўзлари ўрин олган [11, б. 168].

2

Ю. Ёшиданинг ёзишича, Уструшона тангаларида эски туркча “элтабар”

сўзи, хитой йилномаларида “сйе-ли-фа” кўринишида учраб, бу атама Турк
хоқонлиги (552-744) томонидан бўйсундирилган ўлкалар бошқарувчисига


background image

77

берилган “тархон”, “тутуқ”, “тудун” каби унвонларидан юқори турувчи
унвонлардан бири бўлган. Хоқонлик ўз бошқарувини қулайлаштириш учун
ўзига бўйсунувчи ҳар бир қарам ўлка бошқарувчисига туркча “элтабар”
унвонини берган ва “тудун” унвонли ноиб юбориб, уларни назоратда
тутишга интилган.

’y(r)tp’y[r]

“элтабар” унвонли Уструшона тангаларининг

келиб чиқиши ҳам шу каби тарихий ўзгаришлар билан боғлиқ. Уструшона
тангаларида “элтабар” унвонининг учраши ўз-ўзидан бўлмаган. 560-
йилларда Ўрта Осиёнинг кўплаб ўлкалари Эфталийлардан тортиб олиниб,
Турк хоқонлиги чегараларига қўшиб олинган кезларда Уструшона ҳам
хоқонлик қўл остига ўтади. Бир сира қарам ўлкаларни ўз ички бошқарувида
эркин қўйган хоқонлик кейинчалик Устуршона теграсидаги ўлкалар
бошқарувида айрим ўзгаришлар қилади. 605 йилда Чочнинг ерли ҳукмдори

Нйе

нинг Ғарбий турклардан Шегуй томонидан ўлдирилиши ва бу ер

бошқарувига

Тянчжи Те-ле/Те-жин

(Тегин) тайинланиши, Тун ябғу-хоқон

бошқарувининг илк йиллари – 620-йилларда Тўхористон бошқарувига
хоқонлик шаҳзодаси Тарду-шаднинг юборилиши ва у ўзини “ябғу” деб атай
бошлаши, 630-йилларда эса Фарғонанинг ерли бошқарувчиси КибиҒарбий
турклар томонидан ўлдирилиб, ўрнини Ашина Шени, кейинроқэса унинг
ўғли Эбочжи эгаллаши – буларнинг бари хоқонликнинг вассаллар
бошқарувидаги ўзгаришлар қилишга уриниши билан боғлиқ эди[3, б.310-313,
321-322; 5, б.238-248]. Шунингдек, VII юзйилликнинг ўрталарига келиб
Уструшона яқинидаги Суғд ўлкасига қарашли Панжикентда туркий
бошқаруви

ўрнатилиши,

Самарқандда

эса

туркий-суғдий

аралаш

бошқарувнинг йўлга қўйилиши – буларнинг бари Уструшонага ўз таъсирини
кўрсатмай қолмаган. Чамаси, VI–VII юзйилликларга тегишли Раханч,
Сатачари, Чирдмиш каби киши исмлари,

MR’Y

сингари ерли атамалар ўрин

олган Уструшона тангаларида эндиликда “элтабар” унвони учрай бошлаши
хоқонлик томонидан йўлга қўйилган сиёсий ўзгартиришлар билан боғланади.

2.Исфижоб (Сайрам) – Чимкент тангалари

Жанубий Қозоғистондаги Арис дарёсми қирғоқлари, Чимкент ва Сайрам

шаҳарлари теграларидаги эски шаҳар қолдиқларида олиб борилган
археологик қазишмалар сўнггида шу чоққача фанга таниш бўлмаган
қуйидагича танга турлари аниқланди.

Олд юзасида бироз сўлга қараган ҳукмдор боши тасвири, орқа юзасида

эса кўринишидаги тамға ва унинг теграсида суғдий ёзувда

sp’δny

“қўшин

бошлиғи, сипоҳсолор” атамаси ўрин олган тангалар:

3

4

Тангаларда ўрин олган рамзий белги – тамғалар исломдан олдинги

Уструшона ва Еттисув (Жануби-шарқий Қозоғистон – марказий
Қирғизистон) тангаларида учрайдиган тамғалардан бири билан яқин


background image

78

ўхшашликка эга. Қизиғи шундаки, бундай тамға ўрин олган Еттисув
тангаларидан биридаги суғдий ёзувнинг бир қисми томонимиздан

sp’δny

“қўшин бошлиғи” деб ўқилган [

қар

. 2, б. 94-95], бу ўқишимиз таниқли

суғдшунос олим Н. Симс-Виллиямс томонидан қўллаб-қувватланган эди. Шу
ўринда айтиб ўтиш керак,Еттисув тангасининг орқа юзасида суғдий ёзувда

xwβw ’yr-cwr

“ҳукмдор Эл-чўр” (

el-čor

- қадимги туркийунвон

el

“эл, давлат”,

“чўр” эса “қўшин бошлиғи”) сўзлари томонимиздан аниқланган эди[2, б. 85-
100].

Чимкент ёки Сайрам тангаси деб қаралаётган ушбу ангалардаги

суғдийча

spδny

сўзи эски форсча “сипоҳ”, “сипоҳбод” (“қўшин бошлиғи”)

унвони билан битта негиздан. Бу атама Чимкентга яқин Арис дарёси
қирғоғидаги эски аҳоли қўналғаси – Кул-тепадан топилган суғдий ёзувли III
– IV юзйилликларга тегишли сопол битиклардан бирида учрайди [9, б. 95-
111]. Чамаси, бу атама исломдан олдинги Исфижоб (Сайрам) ёки Нучекет
(Чимкент) ҳукмдорликларида қўлланилган унвонлардан бири бўлган.Ушбу
тангалар тили суғдийча экани ўша кезлардагивоқеликлар билан боғлиқ
бўлиб, Тароз ва Сайрам оралиғида суғдий ва туркий аҳоли аралаш яшаб,
суғдий тил Ўрта Осиёда, айниқса, бугунги Жанубий Қозоғистонда кенг
тарқалган эди. Бу ерда суғдийлар ва туркийларнинг аралаш яшаши Маҳмуд
Кошғарийнинг “Девону луғати-т-турк” асарида эслаб ўтилади[6, б. 66].

3.

Тўхористон тангалари

1.“хоқон” унвонли тангалар

Олд юзасида ўнгга қараган ҳукмдор боши, орқа томонида

кўринишидаги тамға ўрин олган тангалар. 5- тангада ҳукмдор юзининг

олдида суғдий ёзувда

х’γ’n

“хоқон”, 6- тангада тамға теграсидаги суғдийча

ёзувчамаси

рrn (βγу) х’γ’(n)

“Илоҳий қут (соҳиби) хоқон” деб ўқилади.

5

6

Қизиғи шундаки, “хоқон” унвонли Тўхористон тангаларида ва тамғалар

Турк хоқонлиги томонидан Чочда бостирилган тангалардаги тамғалар яқин
ўхшашликка эга: / -

/ (

)[1, б. 3-13].

2.“тегин” ва “тархон” унвонли тангалар

7

8

9

Ушбу тангаларнинг олд юзасида ўнг томонга қараган, икки қанотли тож

кийган Сосоний ҳукмдорлари боши тасвирлари ўрин олган. 7-тангада
ҳукмдор бошининг олд томонида босма ёзувлар жойлашган бўлиб, ўнгдагиси

tk’yn

“тегин”, чапдагиси

βγу

“Илоҳий”, учинчиси эса

trx’n

“тархон” деб


background image

79

ўқилади. 8-тангада ҳукмдор елкасининг ўнг ва чап ёнида жой олган босма
ёзувлар қуйидагича: ўнгдаги ёзув

tk’yn

“тегин”, чапдагиси

trx’n

“тархон”. 9-

тангада эса 4 та босма ёзув ўрин олган – ҳукмдор тасвирининг тепасидаги

trx’n

“тархон”, сўлдагиси

tkyn

“тегин”, ўнгдагиси

pyљкwr

, пастдагиси эса

δљcу βγу

“Илоҳий (и)дишчи” / “Тиш илоҳи” деб ўқилади.

Кўпроқ хитой йилномаларидан, қисман эса бошқа (византия, араб, форс)

манбаларидан аниқланишич, Турк хоқонлиги 560- йилларда Aмударё–
Сирдарё оралиғидаги Тўхористонгача бўлган воҳа ҳукмдорликларни (Чоч,
Фарғона, Уструшона, Суғд, Бухоро, Хоразм), 580- йилларда эса Тўхористон,
Кобулистон ва Хуросоннинг катта бир қисмидаги воҳа ҳукмдорликларини
қўл остига олади [3, б. 229]. Aраб тарихчиси Диноварий Сосонийлар ва
хоқонлик Ҳайтал (Эфталит)лар давлатини тор-мор қилиб, унга тегишли
ердарни ўзаро бўлишгани, турклар Чоч, Фарғона, Суғд ва Бухорони қўлга
киритгани, Сосонийлар эса Тўхористон (Чағониён ва ҳ.к.) ҳамда
Кобулистонни ўзига олганини ёзади [7, б.229; 8, б.482­483]. Шунингдек,
хитой йилномаларида Турк хоқонлиги 580-йилларда Суғдга тегин
тайинлангани, Тўхористонга бир тегин юборилиб, унга туташ ҳудудлар ҳам у
орқали назоратга олингани тилга олинади [10, б. 88]. 580-йилларда
Тўхористон Турк хоқонлиги таркибига киритилган бўлса-да, орадан қарийб
40 йилча вақт ўтгачгина бу ерда хоқонликка тўғридан-тўғри боғлиқ сулола
ташкил топади. Хитойча ёзма манбаларда эслатилишича, 620-йилларда
Тўхористонни хоқонлик номидан бошқараётган Aшина хонадони вакили
“ябғу” унвонига эга бўлиб, йилномаларда ўлкани шу йиллардан бошлаб 750-
йилларгача бошқарган 10 га яқин ҳукмдор “ябғу” унвонида эслатилади.
Бундан кўринадики, 620-йиллардан то 750-йилларгача бўлган 130 йил
давомида Тўхористонни Aшина хонадонининг бир тармоғи бўлмиш турк
ябғулари бошқарган.

Қисқаси, яқин йилларда қўлга киритилган кўплаб тангаларда ўнлаб

туркий ва суғдий унвонлар ўрин олгани аниқланди. Тангалардаги билгилар
ёзма манбалар билан солиштирилиб, Ўрта Осиёнинг исломдан олдинги
ўтмиши билан боғлиқ кўплаб чигалликларга ойдинлик киритилди.

Адабиётлар:

1. Бабаяров Г., Кубатин А. Тамги как источник по истории

взаимоотношений Чача и Тохаристана в раннем средневековье (на основе
нумизматического материала) // O‘zbekiston tarixi‚ №1. – Т., 2010. – С. 3­13.

2. Бабаяров Г., Кубатин А. Новые чтения легенд на монетах доисламских

правителей Семиречья // Согдийский сборник.Вып. 3. Под. ред. Ш.
Камолиддин. Berlin: LAP LAMBERT Academic Publishing, 2016. – С. 85-100.

3. Бичурин Н.Я. (Иакинф). 1950-1953. Собрание сведений о народах,

обитавших в Средней Азии в древние времена. В 3-х томах. М.- Л. Том I. 383
с.; Том II. 335 с.; Том III. 327 с.


background image

80

4. Бобоёров Ғ. Илк ўрта асрлар тангаларида Ўзбекистон ҳудудидаги

давлатчиликка доир маълумотлар // Ўзбекистон тарихи манбашунослиги
масалалари. – Т., 2010. – Б. 18­40.

5. Бобоёров Ғ. Ғарбий Турк хоқонлигининг давлат тузуми. – Тошкент,

2018.

6. Кошғарий Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк) /

Тарж. ва нашрга тайёрловчи С. М. Муталлибов. 1- том. – Т.: Фан, 1960–1963

7. Chavannes E. Documents sur les Tou-Kiue (Turks) occidentaux // Сборник

трудов Орхонской экспедиции, вып. 6. – СПб., 1903.

8. Shaban M. A. Khurasan at the Time of Arab Conguest //İran and İslam. İn

memory of the Late Vladimir Minorsky. – Edinburg, 1971. –P. 480­490.

9. Sims-Williams N., Grenet F. The Sogdian inscriptions of Kultobe // Shygys,

No. 6. – Almaty, 2006. – P. 95-111.

10. Taşağıl A. Gök-Türkler. – Ankara: TTK, 1995.
11. Yoshida Y.

Turkish rule of Sogdians as reflected on coins: Some new

readings of the legends of coins belonging to the Shinji Hirano Collection

//

Memoirs of the Faculty of Letters Kyoto University 54, Mar, 2018. P. 155 – 182
(

.

//

, 2018, 155 -182).

ХОРАЗМНИНГ АНТИК ДАВРДАГИ ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИ

ТАСНИФИ

Турганов Б.Қ.

Нукус Давлат университети

Заргарлик – ҳунармандчиликнинг қадимий ва анъанавий соҳаларидан

биридир. Заргарлик буюмлари бадиий ҳунармандчилик ва саънатнинг
ажралмас қисми бўлиб, халқимиз маданий меросини ўрганишда асосий
манба сифатида хизматқилади. Шунингдек, заргарлик буюмлари халқнинг
эстетик ва аҳлоқий идеалларини белгилаб берадиган амалий санъатнинг
оммавий турларидан бири ҳисобланади. Заргарлик буюмларини таснифий
ўрганиш Хоразмнинг антик даврдаги савдо – иқтисодий ва маданий
алоқалардаги ўрнини белгилашда ҳамда эстетик ҳаётиниўрганишдамуҳим
аҳамиятга эга.

Хоразмнинг архаик ва антик давр ёдгорликларида заргарлик буюмлари

ассортаментива маҳсулот ҳажми кескин кўпайиши кузатилади. Бу ҳақида
Кўзалиқир, Бозор-қалъа, Қўйқрилганқалъа, Тупроққалъа ёдгорликларидаги
археологик топилмалар гувоҳлик беради. Тупроққалъа саройидан шиша,
паста, раковин каури, янтарва пирита, гранат, сердолик тошидан тайёрланган
хилма-хил мунчоқлар ва бошқа заргарлик буюмлари қайд қилинган [6, Б.
227]. Хоразмнинг антик давр заргарлик буюмлари фойдаланиш
функцияларига кўра қўйидаги гуруҳларга ажратилади.

I гуруҳ. Бош ва сочга тақиладиган безак буюмлари. Бунга ҳукмдорлар

тожи ва хотин-қизлар тўғноғич, соч турмагич ва бошқа буюмлар киради. Бош
ва чаккага тақиладиган безак турлари тўғрисида антик давр терракоталари,

Библиографические ссылки

Бабаяров Г., Кубатин А. Тамги как источник по истории взаимоотношений Чача и Тохаристана в раннем средневековье (на основе нумизматического материала) // O‘zbekiston tarixi‚ №1. – Т., 2010. – С. 3­13.

Бабаяров Г., Кубатин А. Новые чтения легенд на монетах доисламских правителей Семиречья // Согдийский сборник.Вып. 3. Под. ред. Ш. Камолиддин. Berlin: LAP LAMBERT Academic Publishing, 2016. – С. 85-100.

Бичурин Н.Я. (Иакинф). 1950-1953. Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена. В 3-х томах. М.- Л. Том I. 383 с.; Том II. 335 с.; Том III. 327 с

Бобоёров Ғ. Илк ўрта асрлар тангаларида Ўзбекистон ҳудудидаги давлатчиликка доир маълумотлар // Ўзбекистон тарихи манбашунослиги масалалари. – Т., 2010. – Б. 18­40.

Бобоёров Ғ. Ғарбий Турк хоқонлигининг давлат тузуми. – Тошкент, 2018.

Кошғарий Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк) / Тарж. ва нашрга тайёрловчи С. М. Муталлибов. 1- том. – Т.: Фан, 1960–1963

Chavannes E. Documents sur les Tou-Kiue (Turks) occidentaux // Сборник трудов Орхонской экспедиции, вып. 6. – СПб., 1903.

Shaban M. A. Khurasan at the Time of Arab Conguest //İran and İslam. İn memory of the Late Vladimir Minorsky. – Edinburg, 1971. P. 480­490.

Sims-Williams N., Grenet F. The Sogdian inscriptions of Kultobe // Shygys, No. 6. – Almaty, 2006. – P. 95-111.

Taşağıl A. Gök-Türkler. – Ankara: TTK, 1995.

Yoshida Y. Turkish rule of Sogdians as reflected on coins: Some new readings of the legends of coins belonging to the Shinji Hirano Collection // Memoirs of the Faculty of Letters Kyoto University 54, Mar, 2018. P. 155 – 182 ( . // , 2018, 155 -182).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов