Савдо йўллари ва унинг аҳамияти

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
154-157
3
1
Поделиться
Кудияров, А. (2023). Савдо йўллари ва унинг аҳамияти. История и культура центральной Азии, 1(1), 154–157. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17091
А Кудияров, Каракалпакский государственный университет

к.т.н., доц.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

1937-йилдан бошлаб республикамизда илмий изланишларини олиб борган Хоразм археология этнография экспедицияси Ғарб билан Шарқни боғлаб келган «Буюк Ипак йўли» ўлкамиз орқали ўтганлигини далиллаб берди.

Похожие статьи


background image

154

САВДО ЙЎЛЛАРИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ

Қудияров А.Р.

т.ф.н., доц.,

Қорақалпоқ Давлат университети

1937-йилдан бошлаб республикамизда илмий-изланишларини олиб

борган Хоразм археология-этнография экспедицияси Ғарб билан Шарқни
боғлаб келган «Буюк Ипак йўли» ўлкамиз орқали ўтганлигини далиллаб
берди. Улкан икки дарё оралиғидаги Ўрта Осиёнинг Мисри” деб аталган
Қорақалпоғистон ҳудуди жаҳон маданиятининг қадимги марказларидан
биридир. Жанубий Орол бўйи шаҳарлари Буюк Ипак йўли орқали савдога
ўрта асрларда экспорт, импортга 40 дан ортиқ маҳсулот турларининг
чиқарилганлиги ёзма ва археологик манбалар билан тасдиқланди. Халқлар
орасидаги алоқалар фақатгина савдо ва элчилик муносабатларидан иборат
бўлиб қолмай, балки халқимизни маданий ва маънавий жиҳатдан
ривожлантирувчи восита бўлиб ҳам хизмат қилади. Донишмандлар
айтганидек «Қайси мамлакатнинг олими ва савдогарлари кўп бўлса, шу эл-
юрт бой бўлади». Ўрта асрларда Кердер шаҳарлари орқали ўтган савдо йўли
шаҳарларнинг ўсишига имконият яратди. Шаҳар халқи фақат хўжалик
маҳсулотларини ишлаб чиқарибгина қолмасдан, атрофидаги элатлар ва
кўчманчи қавмлар билан иқтисодий, маданий алоқада бўлган. Қиёт шаҳридан
чиққан гузар карвон йўллари Миздахқан, Дарсан, Кердер, Куйик қалъа,
Қорғанша орқали, Оролнинг шарқий ёқалари билан Сирдарё бўйлаб ўтувчи
Буюк Ипак йўлига туташган. Натижада Кердер вилояти Фарғона, Бухоро,
Тароз, Ўтрор билан савдо қилган. Миздахқандан Тан империяси даврига оид
Хитой тангасининг топилиши, ташқи давлатлардан келган тоғ хрусталидан
ясалган мунчоқларнинг учраши Кердер шаҳарларининг халқаро савдо
алоқаларида бўлганини тасдиқлайди. Кердер аҳолиси зич жойлашган шаҳар,
халқи деҳқончилик билан шуғулланган, унда кўплаб қоракўл тери
тайёрланган [1, Б. 22].

Шу билан бирга Мақдисий Бухородан Хоразмга ўтивчи йўлда 7 работ,

2 шаҳар, Шўрохон, Қиёт шаҳарларини кўрсатиш билан бирга 6 та тўҳташ
жойини эслатиб ўтади. Қиёт шаҳри аҳамиятли савдо-иқтисодий ва маданий
марказ бўлиб, ҳудуд орқали ўтивчи транзит савдо йўллари ва ички аҳамиятга
эга йўллар шу шаҳар орқали ўтган. Араб олимларининг маълумотларига
таянсак, аҳамиятли савдо йўллари чоррахасида жойлашган Қиёт шаҳрига
кўплаб Шарқ мамлакатларидан савдогарлар келиб, савдо-сотиқ ишлари
билан шуғилланувчиларга ишонч кучли бўлган. Мовароуннаҳр, Хуросон,
Журжония ва шимолдаги Булғорлар мамлакати, славянлар юртига ўтувчи ҳеч
бир карвон, ҳатто шимолдан Мовароуннаҳр ва Хуросонга, у ердан
Ҳиндистонга, ҳатто Хитойга ўтувчи ҳеч қайси йирик савдо карвони Қиётда
тўҳтамай ўтмаган. Бу шаҳар Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб мамлакатлари
савдосида аҳамиятли улгуржи савдо маркази ҳисобланган. Ҳатто ўзининг кўп


background image

155

йиллик саёхатлари даврида ҳеч нарсага ҳайрон қолмайдиган араб саёхатчиси
ва географи Муқаддасий Қиётда бўлганида бу шаҳарнинг ва умуман жанубий
Орал буйи шаҳарларининг савдо адоқалари кўламига лол қолганини ёзиб
қолдиради. Ички ва ташқи савдо қуруқликдаги йўллар ва сув йўллари бўйлаб
Амударё ва унинг каналлари орқали юргизилган. Муқаддасийнинг маълумот
беришича, Қиёт шаҳри дарё кемалари ясаладиган ва таъмирланадиган асосий
марказ ҳисобланган[2, Б. 74-75].

Жанубий Оролбўйи шаҳарлари орасида маданияти ривожланган

Миздахқан

қаласи

ҳудудидидан

ўтган

савдо

карвонлари

қалъа

ҳунармандчиларининг қимматбаҳо буюмларини олиб кетиб, бу ерга чет эл
буюмларини олиб келган. Миздахқан қалъасининг савдо алоқалари Ҳинд
океанидан олиб келтирилган қаури чиғаноқлари, коралл (маржон),
Хитойнинг саладон, фарфор идишлари, танга, Эрон ва Византиядан олиб
келинган қуш, арслон, суратлари бор, олтин ипли газламалар ҳамда Олтин
Ўрдахонлари Ўзбек, Бердибек, Жонибеклар тангаларининг топилиши билан
исботланади. Амударё бўйларида жойлашган шаҳарлар худудидан сув ва
қуруқлиқ орқали савдо йўллари ўтди[3, Б. 31].

Миздахқанда олиб борилган археологик изланишлар давомида фанда

жумбоқ бўлиб келаётган номаълум бир қатор янги эсдаликларни очишга
эришилди. Улар ўз навбатида эсдаликнинг сир-сандиғини очишга ёрдамини
текказди. Шуларнинг қаторида савдонинг ривожланганлиги ҳақида
манбаларни айтиб ўтиш жоиз. Шунингдек, шу даврларда чиқарилган
тангаларнинг иморат атрофидан топилгани ҳам маълум. Унинг маданий
қатламларидан

топилган

1345-1346,

1370-1371,

1373-1374-йиллари

чиқарилган тангалар ўттиз йилга яқин муомалада бўлганлигини кўрсатади[4,
Б. 10]. Қорақалпоғистон ҳудуди орқали ўтган Буюк Ипак йўли тарихида
карвонсаройларнинг хизматлари катта бўлган. Ўлкамизга келаётган чет эл
савдо карвонлари, улар билан бирга чиққан саёхатчи олимлар ва бошқа
йўловчиларнинг кўпчилиги шу ердан ўтган. Уларнинг тўхтаб ўтишлари учун,
йўл бўйидаги қишлоқ ва шаҳарлар оралиғида, ҳар бир кунлик масофада
карвонсаройлар қурилган. Бу карвонсаройларда, Миздахқан ва Куйик
қалъаларда олиб борилган археологик изланишлар натижасида топилган
тангаларга қараганда, Хитой, Византия ва бошқа мамлакатлардан
савдогарлар тўҳтаб ўтганлиги маълум. Халқаро савдо йўллар бўйлаб,
карвонсаройлардан ташқари, алоқа вазифасини бажарувчи устунлар –
миноралар қурилган. Миноралар, бир-бирига аниқ кўринадиган, шу
ҳудуддаги энг баланд жойларга ўрнатилиб, улар орқали давлат аҳамиятига
эга хабарлар тез етказилган. Бундай хабарлар, кундуз куни маҳсус қўйилган
отлар ёрдамида, тунда бўлса гулхан ёрдамида берилган. Устунлар, баланд
жойларда ўрнатилганлиги сабабли, карвонларга узоқдан кўриниб, йўл
кўрсатувчи маёқ вазифасини бажарган.

Султон Увайс бобо қадамжоси билан

Устюртгача

оралиқнинг қисқа бўлагидаги Султон Увайс бобо устуни, Қизилқалъа,
Қояншиқ устуни, Абу Муслим қалъа, Хожакўл устуни, Шилпиқ, Егизтўба,


background image

156

Етимтўба, Назархан устуни, Қушхона устуни қаби эсдаликлар аниқланган[5,
Б. 16].

Куйик

қалъадан

топилган

Византия

материаллари

билан

Тахтакўпирдан топилган 200 га яқин Сосоний (Эрон ) тангалари илк ўрта
асрларда Шарққа қараб савдо йўлининг ўтганлигини кўрсатади. Машхур
Хитой сайёхи Чжан Цянь «Амударё бўйида савдо-сотиқ билан
шуғулланувчи одамлар яшайди. Улар қуруқлиқ ва сув йўллари орқали ўз
маҳсулотларини бир неча минг лигача (ҳозирги 1 ли 579 метр, қадимги ва
ўрта асрларда 1 ли 350 метрга яқин бўлган) бўлган масофага етказиб беради»
деб ёзиб қолдирган. Унинг ёзишича Мовароуннаҳр ва Хоразм халқи савдо-
сотиқ ишларини жуда кенг турда олиб борган. Кейинги

пайтларда ўлкамиз

ҳудудидан топилган илмий янгиликлар қаторига Тахтакўпир хазинаси
киради. Тахтакўпир қалъаси атрофидан топилган бу хазинада ҳар бирида
тахминан икки юзта тангадан иборат икки кўза бор. Олимларнинг
аниқлишича, улар V асрнинг охири VI асрнинг бошларидаги Хоразм
ҳукмдорлари томонидан юқори сифатли кумушдан қуйилган. Тахтакўпир
хазинаси юртимизнинг V-VII асрлардаги сиёсий, иқтисодий ва маданий
тарихини, бошқа халқлар билан алоқаларини аниқлашда бебаҳо манба бўлиб
ҳисобланади. Шунингдек, халқаро савдо йўлларининг ўлкамизнинг шимолий
туманлари орқали ўткан тармоқлари ҳақида янада тўлиқроқ сўз юритишга
имконият беради. Аниқроқ айтганда қадимдан маълум бўлиб келган
ўлкамизга жанубдан келувчи Хитой-Самарқанд-Бухоро йўли билан бирга,
унинг шарқдан Сирдарё тарафдан ҳам ўтганлиги маълум бўлди. Бу ўз
навбатида шу даврларда ушбу йўл бўйлаб қишлоқ ва шаҳарларнинг
бўлганлигини кўрсатади ва улар бўйича ҳар томонлама изланишлар
юргитишни талаб қилади. Ҳозирча, бу йўл бўйида, ҳар ҳил даврларга оид
бўлишига қарамасдан, Шарқдан Ғарбга қараб қуйидаги эсдаликларнинг
маълум эканлигини айтиб ўтишимиз жоиз. Барақтам, Тақ минар, Қос минар,
Жаман қалъа, Қорғанша (Қобланнинг қалъаси), Ақ жағис (Айдос қала),
(Тахтакўпир), Сейит несип минораси, Мурат шайх минораси, Қирқ
йигитнинг қалъаси, Катта ва кичик Бағдод (Қараўзак), Шахтемир, Тўк қалъа,
Қирон қалъа (Нукус тумани), Миздахқан – Хўжайли. X-XI асрларда
Шорахан, Қиёт қалъалари орқали жанубдан келган карвонларнинг Кердер
қалъаларигача етканлиги араб-форс олимлари асарларидан маълум. Унга Тўк
қалъадан Самарқанд, Чағониён ҳукмдорларининг, эфталлардан Хусрав
тангалари, аббосийларнинг фельеси, ёки Миздахқандан топилган Хитойнинг
Сун сулоласи вакили император Тан Цзуннинг 976-997-йиллар оралиғида
чиқарган тангаси, Куйик қалъадан топилган Византия императори Тиберий
III Апсимаранинг 698-705-йили чиқарган олтин тангаси мисол бўла олади[6,
Б. 35-37]. Қорақалпоғистон ҳудудидан Буюк Ипак йўлининг ўтганига боғлиқ
1989, 1991-йиллари Республикамиз орқали БМТ нинг ЮНЕСКО ташкилоти
томонидан ташкиллаштирилган, дунёнинг 24 мамлакати вакилларидан
ташкил топган экспедиция ўтказилди. Улар Аязқалъа, Ёнбош қалъа,
Тупроққалъа, Миздахқан сингари ажойиб эсдаликларимиз билан танишди.


background image

157

Халқимизнинг миллий маданияти, урф-одат дастурлари билан танишиб,
бахши-жировларини тинглади[7, Б. 21]. Бу ерда яшовчи халқлар қўшни
ҳудудда яшовчи халқлар билан мустахкам иқтисодий алоқада бўлди. Бу
йўлларнинг чоррахасида жойлашган ўлкамиз савдо алоқаларида Орол атрофи
билан шарқий Европани бирлаштирувчи «Дарвоза» сифатида хизмат қилган.

Қадимги ва ўрта асрларда ўлкамиз орқали ўтган савдо йўллари маданий

алоқалар йўли сифатида ҳам маълум бўлган. Савдо йўллари бўйида
жойлашган қалалар, карвонсаройлар маданий марказлари сифатида танилган.
Ушбу йўл муносабатларини ўрганиш орқали Жанубий Оролбўйлари қадимги
ва ўрта асрларда иқтисодий-маданий алоқалар марказларидан бири
эканлигини кўрсатиб берди. Ўлкамиз орқали ўтган йўллар, йўл бўйидаги
жойлашган қалъа ва овуллар, хизмат кўрсатувчи ҳар хил қурилишлар, савдо
ва ҳунармандчилик, шу даврдаги халқимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва
маданий турмушини ўрганишда қимматли маълумот бўлиб ҳисобланади.

Адабиётлар:

1. Ҳудуд ул-Олам. Т. 2008.
2. Мавлонов Ў., Маҳкамов Д. Маданийалоқаларвасавдойўллари. Т. 2004.
3. Қидирниязов М-Ш. Алтын Орда дәўириндеги Түслик Арал бойы

мәденияты. Н. 1993.

4. Хожаниязов Ғ. Назлымхансулыў// «Арал қызлары» 1991, № 2.
5. Хожаниязов Ғ., Оразымбетов Ж. Назархан. Н. 2006.
6. Хожаниязов Ғ. Тахтакөпирғәзийнеси// «Арал қызлары» 2003, №1-2.
7. Есбергенов Х. Қоңырат тарийхий ҳәммә дений естеликлер Н. 1993.

ПРИДОРОЖНЫЕ СОГДИЙСКИЕ ГОСТИНИЦЫ НА ТРАССЕ

ВЕЛИКОГО ШЁЛКОВОГО ПУТИ

(по археологическим материалам Каршинского оазиса)

Шоназаров Ш.Б.

стр. преподаватель

Национальный университет Узбекистана

Со времени вхождения Средней Азии в Арабский Халифат в начале

VIII в., с оживлением международной торговли и расширением культурных
связей с ближневосточным миром, важнейшие жизненные коммуникации
региона получили новый импульс развития. Караванные пути, пролегавшие
через Среднюю Азию и Казахстан и связывающие страны Запада и Востока,
способствовали усилению функции базаров и укрупнению городов [1.С.18.].
Эти города обязательно имели караван-сараи, сочетавшие функции гостиниц
и складских помещений [2. С.284.], существовали постоялые дворы как
необходимый элемент международной торговли [3. С.11.]. Средневековые
караван-сараи строились в комплексе с торговыми и ремесленными рядами,
мечетями, медресе и были центром общественной жизни [1.С.18.],и служили
важнейшими общественными учреждениями [3.С.9.], также выполняли

Библиографические ссылки

Ҳудуд ул-Олам. Т. 2008.

Мавлонов Ў., Маҳкамов Д. Маданийалоқаларвасавдойўллари. Т. 2004.

Қидирниязов М-Ш. Алтын Орда дәўириндеги Түслик Арал бойы мәденияты. Н. 1993.

Хожаниязов Ғ. Назлымхансулыў// «Арал қызлары» 1991, № 2.

Хожаниязов Ғ., Оразымбетов Ж. Назархан. Н. 2006.

Хожаниязов Ғ. Тахтакөпирғәзийнеси// «Арал қызлары» 2003, №1-2.

Есбергенов Х. Қоңырат тарийхий ҳәммә дений естеликлер Н. 1993.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов