XIX Асрнинг биринчи ярмида Бухоро - Россия савдо алоқалари

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
432-438
11
4
Поделиться
Очилдиев, Ф. (2023). XIX Асрнинг биринчи ярмида Бухоро - Россия савдо алоқалари. История и культура центральной Азии, 1(1), 432–438. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17193
Ф Очилдиев, Национальный университет Узбекистана

к.т.н., доц.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Россия империяси ўз манфаатлари йўлида иқтисодий муаммолар ва саноатни ривожлантириш мақсадида Ўрта Осиёдаги вазиятларни ҳар томонлама ўрганиб, хонликларга қарши кенг қамровли ҳарбий-сиёсий ҳаракатларни олиб боришга тайёргарлик кўра бошлади.

Похожие статьи


background image

432

XIX АСРНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИДА БУХОРО - РОССИЯ САВДО

АЛОҚАЛАРИ

Очилдиев Ф.Б.

т.ф.н., доц.,

Ўзбекистон Миллий университети

Россия империяси ўз манфаатлари йўлида иқтисодий муаммолар ва

саноатни ривожлантириш мақсадида Ўрта Осиёдаги вазиятларни ҳар
томонлама ўрганиб, хонликларга қарши кенг қамровли ҳарбий-сиёсий
ҳаракатларни олиб боришга тайёргарлик кўра бошлади. Шундай
ҳаракатлардан бири 1858 йилда Хива ва Бухоро хонлигига Н.П.Игнатьев
бошчилигидаги миссия ташриф буюрди. Игнатьев бошчилигидаги
ҳаракатлар Хива хонлигида бирон бир натижага эришмаган бўлсада, бироқ
Бухорода баъзи бир ижобий натижаларни қўлга киритган. Бухоро амири
Игнатьев томонидан илгари сурилган талабларга рози бўлган. Унга кўра
Бухоро ҳукуматига қуйидаги талаблар қўйилганди: рус молларидан
олинадиган божларни камайтириш; Бухорода муваққат савдо агентлигини
жорий қилиш; асирда (тутқинда) сақланаётган рус асирларини озод этиш; рус
савдогарлари учун алоҳида карвонсарой ажратиб бериш шарти қўйилганди
[1, С.227-228 ]. Аммо Н.Игнатьев томонидан илгари сурган талабларнинг
аксарияти Бухоро ҳукумати томонидан ижро қилинмаган [2].

Маълумотларга кўра, XVIII асрнинг иккинчи ярмида ҳам ундан

кейинги даврларда ҳам Бухоро амирлигида пахтадан тўқилган матолар ипак
ва ярим ипакдан тўқилган газламалар ҳунармандлар томонидан кўп миқдорда
ишлаб чиқарилган. Ўрта Осиё хонликлари ичида Бухоро амирлиги Россияга
газламаларни экспорт қилиш бўйича етакчилик қилишган. 1747-1750
йилларда Бухорода ишлаб чиқарилган 84210 аршин зандана матоси ҳамда
81950 аршин ҳар хил рангдаги чит матолари Россияга чиқарилган. Бухорода
тайёрланган ипак ва ярим ипак матолари Россиянинг Оренбург савдо
марказида Эронда ишлаб чиқарилган ипак ва ярим ипак матоларга нисбатан
6-7 баравар кўп сотилгани тўғрисида маълумотлар мавжуд [3, С.81].

Бу даврда Бухоро-Россия ўртасидаги савдо алоқаларида бироз

жонланиш кузатилади. Бунга турли даврлардаги тижорий муносабатларни
кузатиш орқали гувоҳ бўлиш мумкин: XVIII аср ўрталарида Оренбургдан
Бухорога олиб келинган ҳар бир туя юкучун 17-25 рубль [4, С.393]миқдорида
кира ҳақи олинган бўлса, XIX асрнинг ўрталарига келиб эса бу харажат 9-16
рублга арзонлашган [5, С.39]. Е.К.Мейендорф Троицкдан Бухорога олиб
келинган юк учун тахминан 6 рубль кира ҳақи олинганини ёзади [6, С.124].

Бухоро амирлиги билан Россия савдо алоқаларнинг ривожланишига

ижобий таъсир кўрсатган омиллардан бири, бу йўл харажатининг
арзонлашуви эмас, балки ўша даврда карвон йўли хавфсизлигининг тўлиқ
таъминланиши бўлган. Л.Яворскийнинг сўзларига кўра, карвон йўллари
ҳавфсизлиги таминланиши туфайли Россиядан Бухорога ҳар йили 25-30
минг, Ҳиндистондан 12 минг, Эрон ва Хуросондан 3 минг туя юк ортилган
савдо карвонлари ташриф буюрган. Шунингдек, у Бухоро бозорларида


background image

433

харидоргир ва кўпроқ сотиб олинадиган тижорий молларнинг сифати
масаласида фикр юритиб, унда энг сара маҳсулотлар рўйхатида биринчи
навбатда француз товарлари, кейинги ўринларда эса рус ва инглиз
маҳсулотлари туришини таъкидлайди [7, С.342].

Манбаларда XIX аср бошларигача Россиядан Бухорога очиқдан очиқ

металл олиб келиш таъқиқланганлиги баён қилинган. Лекин истисно
тариқасида Бухоро ҳукуматининг таклифига кўра Россия ҳукуматининг
розилиги билан наёб металлар амирликга олиб кирилган. Масалан 1731 йили
Россия ҳукумати рухсати билан 3000 пуд мис металли олиб келинган [8,
С.22].

XIX аср бошларига келиб Россиядан Бухоро амирлигига эркин тарзда

металл олиб келишга рухсат берилди. Шундан сўнг савдогарлар эркин тарзда
амирликка темир, мис, пўлат ва чугун металларни кўплаб олиб кира
бошлади. Бухоро – Росиия ўртасида олиб борилган савдода темирдан
тайёрланган буюмларни олиб кириш етакчи ўринда турган. 1840-1850
йилларда Россиядан Оренбург божхона бўлими орқали 40 минг пуд мис, 400
минг пуддан ортиқ темир, 75 минг пуд чугун ва 25 минг пўлат Бухорога олиб
кирилган [9, С.22]. Россиядан олиб келинган метал буюмларга Бухоро
амирлигида талаб юқори бўлиб, бу металлардан қишлоқ хўжалигида
ишлатиладиган асбоб ускуналар ва хўжалик учун зарур бўлган турли хилдаги
меҳнат қуроллари ясалган.

Бухоро амирлигида баҳор ойларида савдо-сотиқ ўзининг юқори

чўққисига кўтарилган. Бу даврда Росиия, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон,
Тибет ва қўшни хонликлардан кўплаб савдо карвонлари кириб келган.
Ф.Ефремов фикрича Бухорода 4 та карвонсарой чет мамлакатлардан келган
карвонларга қўналға вазифасини ўтаган. Эрталаб бозор Чорсуда бўлса,
тушдан кейин бозор Бухоронинг маркази ҳисобланган Регистон майдонида
давом эттирилган. Т.С.Бурнашев Бухорода 9 та икки этажли карвонсарой
бўлганлигини, савдогарлар омборларда сақлаган моллари учун тўланадиган
тўлов карвонларнинг келиб-кетишига қараб олинганлигини қайд қилган [10,
С.73 ].

Оренбург чегара божхона тизимининг маълумотларига кўра, XIX аср

бошларида Бухорода хориж савдогарлар учун 10 та карвонсарой хизмат
кўрсатганлигини ёзади[11, С.37]. А.Негри Бухорога ташриф буюрганда
Бухорода 14 та карвонсаройнинг номини кўрсатиб ўтган: Абдуллажон,
Қушбеги, Ҳинд, Нўгай, Хўжа Жўйбара, Тошкент, Қарши, Марағул, Амир,
Қулота, Фишина, Жонқулшира ва иккита кичик Урганч номли
карвонсаройлари. Булар ичида энг каттаси Абдуллажон карвонсаройи
ҳисобланиб, у 1819 йилда қурилган [12, С.100 ].

Н.В.Ханыков Бухорога ташриф буюрган даврда Бухорода 24 та тош ва

14 та тахтадан қурилган карвонсарой борлигини ёзган [13, С.88]. Е.К.
Мейендорф Бухоро амирлигида карвонсаройлар қурилиш режаси тўғри
тўртбурчакли қилиб қурилганлигини, карвонсаройнинг ҳар тарафида
расталар борлигини, карвонсаройнинг иккинчи этажи омборхона вазифасини


background image

434

бажарганлигини, омборхонада молларни сақланганлиги учун бир кунга ярим
тиллодан ҳақ тўланиши, карвонсаройдаги раста учун ойига 16 рубль
тўланганлигини, шунингдек, карвонсарой савдогарлар учун ётоқжой яъни
меҳмонхона вазифасини ўтаганлигини, баъзи савдогарлар ўз омборларида
баъзилари эса карвонсаройдан ташқарида бошқа жойларда тунашликларини
ҳам таъкидлаб ўтаган [14, С.100]. Вамбери Бухорода 30 га яқин карвон сарой
бўлиб, бу карвон саройлар савдогорларнинг молларига омборхона, ўзларига
ётоқхона ҳамда сайёҳлар учун қўналға вазифасини бажарганлигини маълум
қилган[15, С.182].

Ҳиндистондан Қобул орқали Бухорога кўплаб савдо карвонлари келиб

турган. Ҳиндистондан келтирилган матоларга Бухоро амирлигида талаб катта
бўлган. Бухоролик савдогарлар Ҳиндистондан келтирилган матоларни
насияга (реалга) олиб Россия шаҳарларига олиб бориб сотишган. 1790-1800
йиллар ичида Россияга 50 минг рубллик ҳинд матоларидан бўз, босма тик,
пардалар, одеял, ипакдан тўқилган матолар ва Ҳиндстон ёнғоқлари олиб
чиқарилган [16, С.73]. XIX аср бошларида ҳинд савдогарлари Бухорога катта
миқдорда Кашмир ва Форс шалейсини олиб келишган. Бухоролик
савдогарлар эса бу маҳсулотларни Россия ва Европа мамлакатларига ҳам
олиб чиқишган. Масалан, 1828 йилда бухоролик савдогар Морқаев
Ҳиндистондан келтирилган 600 та кашмир шалисини Оренбургга жўнатган.
Бухорода Кашмир шалейсининг бир жуфти 100 тиллодан 300 тиллогача
сотилган бўлса, Россияда эса анча қиммат нархда бир донаси 400 рублдан –
1000 рублгача баҳоланган. Кашмир шалейсини кўпроқ ўзига тўқ ёки сарой
айёни ва мулозимлари кўпроқ харид қилишган. 1809 йили Оренбург генерал-
губернатори Г.С.Волконский шахсан ўзи Кашмир шалисига буюртма бериб,
15 та турли рангдаги шалейни 400 рубльдан жами 6 минг сўмга харид
қилгани борасида маълумотлар мавжуд [17, С.141-142].

Бухоро пахтаси ва ипагидан тайёрланган матоларни кўпроқ Россиянинг

Волга бўйи, Қозон ва Сибир ҳудудларида яшовчи камбағал оилалар кўпроқ
харид қилишган. Бухорода арзон матонинг 1 аршини 1-2 копейк (тийин)дан
сотилган бўлса, бу матолар Россияда 5-6 копейкга нархланган [18, С.57].
Бундан савдогарлар ҳам катта фойда кўрган ҳамда аҳоли учун ҳам хамёнбоп
ҳисобланган.

Бухородан Россияга Оренбург божхонаси орқали савдогарлар кўп

миқдорда кумуш чиқариб Россия маҳсулотларига алмашишган. 1749 йилда
Бухоро савдогарлари Оренбургда 418 пуд кумушни Россияда ишлаб
чиқарилган маҳсулотларга айирбошлашган [19, С.80]. Россияда ишлаб
чиқарилган қимматбаҳо металл ва тошдан ясалган заргарлик буюмларига
Ўрта Осиё хонликларида эҳтиёж кучли бўлган. Шунинг учун ҳам Россияга
кўп миқдорда олтин ва кумуш тангалар олиб чиқилган. 1748-1755 йилларда
Ўрта Осиё хонликларидан 50 пуд олтин, 4500 пуд кумуш Россиянинг турли
ҳудудларига сотиш учун чиқарилган. 1749-1750 йилларда эса Россиянинг
Оренбур шаҳрига 10 пуд олтин, 2540 пуд кумуш жўнатилган [20, С.1-10].


background image

435

Бухоро амирлиги қулай географик ҳудудда жойлашгани учун ҳам Ўрта

Осиёда муҳим ўрин тутган. Чет мамлакатлар ва қўшни хонликлар бевосита
Бухоро амирлиги орқали савдо алоқаларини олиб боришган. Маълумотларга
кўра, йилига Бухоро амирлигига турли мамлакатлардан 15 мингдан ортиқ
туяларда карвонлар келиб кетган [21, С.116]. Бухоролик савдогарлар нафақат
Оренбург божхона бўлими орқали Троицк орқали ҳам Россия билан савдо
алоқаларини олиб боришган. Троицкдаги савдо марказига йилига 200 дан
ортиқ бухоролик савдогарлар бевосита савдо сотиқ ишларини олиб боришган
[22, С.91].

1816 йилда Бухородан Россияга 6126 та туяда юк чиқарилган бўлса,

5008 та туяларда юк олиб кирилган. 1818 йилда Оренбург савдо марказига
Ўрта Осиё хонликларидан бир йилда жами 7584 туяларда юк киритилган,
шундан 5616 таси эса Бухоро амирлиги ҳисобига тўғри келган. 1820 йилда
Бухородан Россияга 4951 туяда юк чиқарилган бўлса, Хива хонлигидан шу
йили 268 та туяда юк олиб борилгани маълум [23, С.86].

Маълумотларга кўра, 1821 йилдан бошлаб Оренбург савдо марказига

Ўрта Осиё хонликларидан савдо карвонларининг келиши кескин қисқариб
кетганлиги таъкидланади. [28] Бухордан 1783 та туяда савдо моллари
Хивадан эса бор йўғи 5 туяда келтирилди. Бунинг асосий сабабларидан бири
карвон йўлларининг хавфсизлиги етарли даражада таъминланмаганлиги боис
дашт ҳудудларида карвонларга қароқчилик ҳужуми кучайиб кетганлиги
билан изоҳланади. Бунинг натижасида Россия савдогарлари Ўрта Осиёга
келишни хоҳламай қўйишади. Масаланинг яна бир томонига эътибор
берадиган бўлсак, рус савдогарларига кўпроқ даромад тушганда жон дилдан
Ўрта Осиёга кўпроқ ташриф буюрарди. Бу даврда савдони назорат қилиш
Ўрта Осиё хонликлари савдогарлари қўлида эди улар кўпроқ Россияга мол
чиқарар ва олиб кирар эди. Савдо-сотиқ ишларида Ўрта Осиё хонликлари
савдогарларининг савдо қўли баланд бўлиши баъзи савдогарларнинг
милионерга айланишига сабаб бўлган. Уларнинг қўлида кўп миқдорда
капитал тўпланган. Масалан, бухоролик Галибой Қўшоқов қўли остида 1 млн
дан ортиқ капитали бўлган. Бундан ташқари Москвада 2 та тижорат магазини
ҳам бўлган. Шунингдек, Галибой ўзининг савдо моллари билан Макарьева,
Ирбит ва Корен ярмаркаларида доимий равишда қатнашиб келган, шу билан
бирга бухоролик савдогарлар томонидан келтирилган шалей ва бошқа
тўқимачилик маҳсулотларини ҳам назорат қилиб келган. Россиядан эса
Бухорога ҳар йили катта миқдордаги карвонларда темир, мис, қалайи ва чет
эл тангаларини жўнатиб турган. Бу даврда Россия-Бухоро савдо
айирбошлаши 10 млн рубльни ташкил қилган [24, С. 87].

1818-1824 ймлларда йилига Ўрта Осиёдан Россияга 3384854 рубллик

садо моллари олиб чиқилган. [29] Жумладан, 1824 йилда Бухородан 1228852
рубль, Хивадан 14869 рубллик маҳсулот экспорт қилинган. Оренбург
божхонасининг берган маълумотларига кўра, бу чиқарилган маҳсулотлардан
қимматбаҳо феруза тошининг пуди 100 рубль, ипак матосидан тикилган 4 та
халат 100 рубльдан сотилган.


background image

436

1827 йилда Бухоро ва Хивадан 1207073 рубллик маҳсулот чиқарилган

маҳсулотлар ичида пахтадан тайёрланган буюмлар биринчи ўринда турган
(4343324), пахтадан тўқилган калава ип (286945 рубль), кашмир шалийси
(249930 руб.), катта миқдорда юмшоқ эски туски маҳсулотлар (107457 руб.),
пахта хомашёси (1600 рубль), жундан тўқилган буюмлар (776 руб.), қуруқ
мевалар (9070 руб.), ипак ва ярим ипак буюмлар (3174 руб.), феруза тоши
(3200 руб.), дармана уруғи (цитвариого) (720 руб.), ва сарогин буғдой (189
руб.) экспорт қилинган [25, С.88].

Россия – Ўрта Осиё ўртасида олиб борилган савдо алоқаларида Бухоро

амирлиги етакчи ўринни эгаллаган. Масалан, 1828 йил Ўрта Осиё
хонликларидан Оренбург савдо марказига 3578 та туядан иборат савдо
карвони ташриф буюрган. Шундан жами молларнинг нархи 4456241 рублга
баҳоланган. Шундан 2480 туя юк Бухорога 1003 та туя юк Хива, 95 туя юк
Тошкент ҳисобига тўғри келган. Бухоро – Россия савдо алоқаларида
Оренбург савдо марказининг ўрни муҳим ҳисобланган. 1829 йилда 213 та,
1833 йили 152 та, 1835 йили 341 та, 1837 йилда 388 та бухоролик савдогарлар
Оренбургга ташриф буюришган.

XIX асрнинг 40-50 йилларига келиб ҳам Бухоро – Россия ўртасида

савдо молларини айирбошлаш чой ва хом ипак ва шийидан ташқари деярли
ўзгармади. Бу даврда Бухородан Россияга чиқарилган пахтадан тўқилган бир
ботмон олий навли ип калава 120 рубль, ўрта нави 100 рубль, учинчи нави 80
рубль, яхши рангли 100 бўлак чит матоси 120 рубль, бозор чити 100 бўлаги
(кусоги) 100 рубль, қўй териси (мерлушки) хомашёси 10 таси 12 рубль,
биринчи навли буғдой ботмони 2 руб. 40 коп., иккинчи нави 2 рубль, учинчи
нави 1 руб. 80 коп., уч ботмон арпа 4 руб.дан сотилган.

1840-1850 йилларда Ўрта Осиё ва Россия ўртасида 10 млн. фунт-

стерлингли савдо-сотиқ ишлари амалга оширилган. Шундан 788785 Бухорога
199830 Хивага, 39936 фунт-стерлинг Қўқон ҳисобига тўғри келган [26, С.337-
341]. 1850-1852 йилларда Бухоро амирлигидан Россияга чиқарилган ва олиб
кирилган савдо молларининг умумий қиймати 4 млн. рублни ташкил қилган
[27, С.100].

Адабиётлар:

1. Игнатьев Н.П. Миссии в Хиву и Бухару в 1858 г., - СПб., 1897. –

С.227-228.

2. Туркестанские ведомости.1871. № 5. 22 февраля.
3. Михалева Г.А. Узбекистан в XVIII – первой половина XIX века

ремесло, торговля и пошлины. – Т.: Фан. 1991. – С. 81.

4. Черемшанский В. М. Описание Оренбургской губернии. –Уфа, 1859.
5. Михалева Г.А. Торговые и посольские связи России со

Среднеазиатскими ханствами через Оренбург. – Т.: 1982. “Фан”. – С. 39.

6. Мейендорф Е.К. Путешествие из Оренбурга в Бухару. (Перевод с

франц. Е.Бетгера). –М., 1975. –С.124.


background image

437

7. Яворского И.Л Путешествие русского посольства по Афганистану и

Бухарскому ханству в 1878-1879 гг. –СПб., 1882. – С. 342.

8. Михалева Г.А. Узбекистан в XVIII – первой половина XIX века

ремесло.

9. Михалева Г.А. Узбекистан в XVIII – первой половина XIX века

ремесло.

10. Бурнашев Т.С. Поездка Бурнашева и Поспелова в Ташкент в 1880 г.

с при меганиямиЯ.Ханикова // Вестник РГО. Кн.I. Ч. I. Отд. VI. 1851. – С. 73.

11. Михалева Г.А. Узбекистан в XVIII – первой половина XIX века

ремесло.

12. Мейендорф Е.К. Путешествие из Оренбурга в Бухару. – М., 1875. –

С. 100.

13. Ханыков Н.В. Описание Бухорского ханства. – СПб., 1843. – С.88.
14. Мейендорф Е.К Путешествие из .. – С. 100.
15. Вамбери А. Путешествие по Средней Азии. – СПб., 1865. – С. 182.
16. Михалева Г.А. Узбекистан в XVIII – первой половина XIX века

ремесло.

17. Гра А. Материалы по истории. Оренбург // Труды ОУАК. Вып. XI. –

Оренбург, 1903. – С. 141-142.

18. Кастельская З.Д. Из истории Туркестанского края (1865-1917). –

М., 1980. – С.57.

19. Михалева Г.А. Узбекистан в XVIII – первой половина XIX века

ремесло.

20. Туркестанский сборник. Т. 5. – С. 1-10.
21. Туркестанский сборник. Т. 30. – С. 116.
22. Туркестанский сборник. Т. 2. – С. 91.
23.

Оchildiev, F. B. (2020). Social relationship and tax types in the XIX-XX

century in Bukhara Emirate.

International Journal of Scientific and Technology

Research

,

9

(1), 723-729.

24.

Очилдиев, Ф. Б. (2008). Сурхон воҳаси бекликларидаги ижтимоий-

сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар.

Т.: ABU MATBUOТ-KONSALT

, 82.

25.

Ochildiev, F. (2021). The inflow of Russian capital and industry into the

Bukhara emirate in the late 19th and early 20th centuries.

current research journal

of history (2767-472X)

,

2

(06), 20-26.

26.

Ochildiev, F. (2021). Cotton Production Development In Bukhara

Emirate During The Late XIX–Early XX Centuries.

The American Journal of

Social Science and Education Innovations

,

3

(02), 119-125.

27.

Ochildiev, F. B. (2019). Trade relations between Bukhara-Russia in the

second half of XVIII century-in the XIX century.

Theoretical & Applied Science

,

(5), 484-487.

28. Холикулов, Ахмаджон. "Некоторые комментарии к двусторонним

отношениям Бухарского ханства и Российского царства." Общество и
инновации 2.10/S (2021): 561-571.


background image

438

29. Kholikulov, A. B. "BUKHARA EMIRATES FARMING IN THE XIX-

XX CENTURIES (IN THE CASE OF KASHKADARYA OASIS STABLES)."
Theoretical & Applied Science 4 (2019): 546-549.

ЭРОН ЭЛЧИСИ САФАРНОМАСИДА БУХОРО АМИРЛИГИ

РАСМИЙ ҚАБУЛ МАРОСИМЛАРИ

Холикулов А.Б.

т.ф.н., доц.,

Ўзбекистон Миллий университети

Тарихдан маълумки, ҳар бир давлатнинг давлат бошқаруви расмий

жараёнларида ўзига хос анъалари мавжуд бўлиб, бу ҳолат дипломатик
муносабатлар, хусусан, расмий қабулларда яққол кўзга ташланади. Расмий
қабул маросимлари ҳақида қатор тарихий манбалар маълумот бериб ўтган.
Хусусан, Бухоро амирлигида бўлган Эрон элчиси Аббосқулихон ўз
сафарномасида расмий қабул маросимларида иштирок этувчи амалдорлар,
элчиларни қабул қилиш тартиби ҳақида тўхталиб ўтади.

Эрон элчиси Аббосқулихон амирликда фаолият юритувчи мансабларни

қуйидан юқорига қараб йигирма саккизта гуруҳга ажратган ҳолда қуйидагича
таърифлайди: “биринчи буйруқсиз (бефармон) амалдор деб ўнбошини
айтадилар; иккинчи фармонсиз элликбоши, аммо тобийин; учинчи
фармонсиз, лекин тобийин юзбоши, тўртинчи тобийиндор юзбоши; бешинчи
чуҳра оғаси; олтинчи мирзабоши; еттинчи хазинадорбоши; саккизинчи
жарчибоши; тўққизинчи чапонақчи; ўнинчи рисолачи; ўн биринчи чалибочи;
ўн иккинчи қўрчибоши; ўн учинчи қоровулбеги; ўн тўртинчи понсадбоши; ўн
бешинчи амирохур; ўн олтинчи тўқсоба; ўн еттинчи меҳтар; ўн саккизинчи
эшикоғабоши; ўн тўққизинчи чиғатойбек; йигирманчи муҳрдор иноқ бўлиб,
айрим фармонларга муҳр босади; йигирма биринчи бийлик амали бўлиб, у
ҳам бир мансабдир; йигирма иккинчи ҳассали додхоҳ; йигирма учинчи
муҳрсиз катта иноқ; йигирма тўртинчи муҳри бор катта парвоначи; йигирма
бешинчи катта девонбеги; йигирма олтинчи мирзолик амали бўлиб,
амирнинг ўз уруғидан бўлиши лозим; йигирма етинчи оталиқ мансаби. Бу
мансабда фақат бир одам ўлгунича туриши шарт, у вафот этгачгина ўрнига
бошқа киши ўтиришга ҳақли. Шунинг учун оталиқ мансабида сира иккита
одам бўла олмайди; йигирма саккизинчиси вазир мансабидаги қушбеги” [1].

Бундан ташқари Аббосқулихон амир саройидаги мансабдорлар ва

уларнинг мартабалари, ташқи ишлар, элчилар қабули билан боғлиқ
масалаларга масъул шахслар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтади. Унга кўра:
“биринчи маҳрам деб аталувчи сарой хизматчилари, уларнинг биринчи
лавозими ўнбошилик, сўнг мансаб юқорилашиб, миршаб бўладилар. Кейин
ўсиб тўпчибоши бўлишади. Тўпчибошини қалъабеги ҳам дейишади.
Тўпчибошидан ўсиб қутвол бўлади. Қутволдан меҳтар, яъни амалга эга
хазинадор бўладилар. Меҳтарликдан шиғовулликка кўтариладилар. Шиғовул

Библиографические ссылки

Игнатьев Н.П. Миссии в Хиву и Бухару в 1858 г., - СПб., 1897. –С.227-228.

Туркестанские ведомости.1871. № 5. 22 февраля.

Михалева Г.А. Узбекистан в XVIII – первой половина XIX века ремесло, торговля и пошлины. – Т.: Фан. 1991. – С. 81.

Черемшанский В. М. Описание Оренбургской губернии. –Уфа, 1859.

Михалева Г.А. Торговые и посольские связи России со Среднеазиатскими ханствами через Оренбург. – Т.: 1982. “Фан”. – С. 39.

Мейендорф Е.К. Путешествие из Оренбурга в Бухару. (Перевод с франц. Е.Бетгера). –М., 1975. –С.124.

Яворского И.Л Путешествие русского посольства по Афганистану и Бухарскому ханству в 1878-1879 гг. –СПб., 1882. – С. 342.

Михалева Г.А. Узбекистан в XVIII – первой половина XIX века ремесло.

Михалева Г.А. Узбекистан в XVIII – первой половина XIX века ремесло.

Бурнашев Т.С. Поездка Бурнашева и Поспелова в Ташкент в 1880 г. с при меганиямиЯ.Ханикова // Вестник РГО. Кн.I. Ч. I. Отд. VI. 1851. – С. 73.

Михалева Г.А. Узбекистан в XVIII – первой половина XIX века ремесло.

Мейендорф Е.К. Путешествие из Оренбурга в Бухару. – М., 1875. – С. 100.

Ханыков Н.В. Описание Бухорского ханства. – СПб., 1843. – С.88.

Мейендорф Е.К Путешествие из .. – С. 100.

Вамбери А. Путешествие по Средней Азии. – СПб., 1865. – С. 182.

Михалева Г.А. Узбекистан в XVIII – первой половина XIX века ремесло.

Гра А. Материалы по истории. Оренбург // Труды ОУАК. Вып. XI. – Оренбург, 1903. – С. 141-142.

Кастельская З.Д. Из истории Туркестанского края (1865-1917). – М., 1980. – С.57.

Михалева Г.А. Узбекистан в XVIII – первой половина XIX века ремесло.

Туркестанский сборник. Т. 5. – С. 1-10.

Туркестанский сборник. Т. 30. – С. 116.

Туркестанский сборник. Т. 2. – С. 91.

Оchildiev, F. B. (2020). Social relationship and tax types in the XIX-XX century in Bukhara Emirate. International Journal of Scientific and Technology Research, 9(1), 723-729.

Очилдиев, Ф. Б. (2008). Сурхон воҳаси бекликларидаги ижтимоийсиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар.Т.: ABU MATBUOТ KONSALT, 82.

Ochildiev, F. (2021). The inflow of Russian capital and industry into the Bukhara emirate in the late 19th and early 20th centuries. current research journal of history (2767-472X), 2(06), 20-26.

Ochildiev, F. (2021). Cotton Production Development In Bukhara Emirate During The Late XIX–Early XX Centuries. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 3(02), 119-125.

Ochildiev, F. B. (2019). Trade relations between Bukhara-Russia in the second half of XVIII century-in the XIX century.Theoretical & Applied Science, (5), 484-487.

Холикулов, Ахмаджон. "Некоторые комментарии к двусторонним отношениям Бухарского ханства и Российского царства." Общество и инновации 2.10/S (2021): 561-571.

Kholikulov, A. B. "BUKHARA EMIRATES FARMING IN THE XIXXX CENTURIES (IN THE CASE OF KASHKADARYA OASIS STABLES)." Theoretical & Applied Science 4 (2019): 546-549.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов